Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Немис романтизми адабиёти вакиллари

Купить
Мавзу: Немис романтизми адабиёти вакиллари WWW.ARXIV.UZ XIX аср романтизм ва реализм адабиёти  Европада романтизм адабиёти XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларида шаклланди. XIX асрнинг танқидий реалист ёзувчилари воқейликни кенгроқ, чуқурроқ акс эттиришда романтиклар тўплаган ижодий тажрибага суянадилар. Романтизм адабиётининг баркамол характерлар яратиш ҳаёт зиддиятларини йирик кантраст образлар тўқнашувида кўрсатиб бериш каби хусусиятлар йирик ёзувчилар реализмнинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшди. Немис адабиётида романтизм даврида эртак жанри ниҳоятда ривожланади. Халқ оғзаки ижодининг бой хазиналаридан тўплаган ака-ука Гриммлар ҳамда Гофманнинг эртаклари алоҳида ўринни эгаллайди. Гофман ижоди учун характерли нарса санъат ва санъаткор мавзуи бўлди. Ёзувчининг Креслер тарихига оид очерклари унинг номини адабиёт оламига танитди. WWW.A  Немис тараққийпарвар романтизмининг вакиллари Ф. Гельдерлин, А. Шамиссо, А.Гофман, ака-ука Гриммлар ҳисобланади. Бу давр немис адабиётида эртак жанри ниҳоятда ривожланади. Халқ оғзаки ижодининг бой хазиналаридан тўпланган ака-ука Гриммлар ҳамда Гофманнинг эртаклари алоҳида аҳамият касб этади. WWW.ARXIV.UZ  Эрнст Теодор Амадей Гофман ижоди XIX аср бошларидаги немис адабий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Гофман Кенигсберг шаҳрида амалдор оиласида 1776 йилда туғилади. WWW.ARXIV.UZ  У университетнинг ҳуқуқ факультетига ўқишга киради. Лекин у ҳуқуқ ишларига эмас, мусиқа тасвирий санъат ҳамда адабиётга зўр иштиёқ кўрсатади. 1809 йили Лейпцигдаги «Умумий мусиқа газетаси»нинг редактори Гофманга истеьдодли мусиқачи, аммо қашшоқликка дучор бўлган композитор Крейслер тарихини топширади. WWW.ARXIV.UZ  Тез орада бу газета саҳифаларида Гофманнинг Креслерга бағишланган оригинал очерклари пайдо бўлади. Бу очерклар шуҳрат қозониб, Гофман номини бутун адабиёт оламига танитади. Шундан кейин ёзувчининг «Кавалер Глюк», «Дон Жуан» номли новеллалари, мусиқа ҳақидага мақолалари бирин- кетин босилиб чиқди. Санъат мавзуи ва унинг ҳаётга муносабати Гофман ижодининг охиригача давом этади. 1814 йили Гофман узоқ вақт дарбадарликдан сўнг Берлинга кўчиб келади, ижтимоий-сиёсий воқеаларга аралашади. Аммо унинг соғлиғи йилдан-йилга ёмонлашиб, 1822 йили 46 ёшида вафот этади. Жозибадор новеллалар муаллифи Гофманнинг «Тунги ҳикоялари» (1817), «Сарапион муридлари» (1821), «Циннобер лақабли митти Цахес» (1819) эртаги, «Мушук Муррнинг хотиралари» (1821) романи ҳам машҳур. WWW.ARXIV.UZ  Эрнест Теодор Амадей Гофман асарларида азоб-уқубатларга дучор қилинган бечора одамларга хайрихоҳлик, меҳрибонлик билдирилади. Ёзувчининг кураш қуроли бўлмиш ҳажвиёт ўша замон амалдорларига, аристократ мешчанларга қарши чархланган. Гофманнинг «Кичкина Цахес» номли эртак шаклига солиб ёзилган сатирасидир. WWW.ARXIV.UZ  Гофман асарларида романтик воқеаларнинг реал ҳаётдан узоқлиги сабабини Белинский ўша замон немис ижтимоий муҳитининг чиркинлигида кўради. Улуғ танқидчи Гофман ижодидаги романтик фантазия унинг асарларидаги заифликни билдирса, ундаги санъатга бўлган ҳурмат, юмор, жонли ўхшатишлар, танқидий майл адиб ижодининг ижобий томонларини намойиш этар эди. Гофман асарларининг бадиийлиги, ранг-баранг воситаларга бой тили, мусиқий оҳангдорлиги кишини ўзига мафтун қилади. WWW.ARXIV.UZ  Европада романтизм адабиёти XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларида шаклланди. 1789-1794 йиллардаги биринчи француз буржуа инқилоби Европада феодализм асосларига зарба бериб, буржуа муносабатларини майдонга келтирди. WWW.ARXIV.UZ  Феодал тартиблари ўрнига келган буржуа тартиблари одамлар онгида, фанда, маданият ва адабиётда, санъатнинг барча соҳаларида кескин ўзгаришларга олиб келди. Эски тартибларга тарафдор бўлган дворян ва аристократ гуруҳлари инқилоб натижаларидан норози бўлиб, ўтмишга юз ўгирдилар. Уларга мансуб ёзувчилар Ўрта асрни, динни феодал тартибларини мақтаб асар ёздилар ва шу туфайли реакцион романтиклар деб ном олдилар. Халқнинг интилишларини ифодаловчи гуруҳлар ҳам инқилоб натижаларидан норози бўлдилар. Аммо булар реакцион романтиклардан фарқ қилиб, олдинга, келажакка боқдилар. Булар маърифат, озодлик, тенглик, биродарлик ғояларига содиқ бўлиб қолдилар. Шунинг учун ҳам бу гуруҳ тараққийпарвар романтиклар деб ном олади. Тараққийпарвар романтиклар меҳнат аҳлининг манфаатларини ҳимоя қилиб чиқдилар, о  Тараққийпарвар романтизм вакилларидан Англияда Байрон,Шелли, Вальтер Скотт, Францияда В.Гюго, Жорж Санд, Польшада Адам Мицкевич, Юлиус Словацкий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Булар оддий халққа ишонч билан қарадилар. Унинг тақдирига, урф- одатларига, миллий анъаналарга, оғзаки ижодга ижобий муносабатда бўлдилар. Тараққийпарвар романтиклар деярли барча жанрларда ижод қилдилар. Бу эса улар ёзган асарларнинг ранг- баранг, таъсирчан бўлиб чиқишини таъминлади. Образларнинг бойлиги ва ранг-баранглиги, чуқур лиризм, ҳаётий воқеалар тугинидаги мураккабликлар ва қарама-қаршиликларни кўра билиши билан тараққийпарвар романтиклар жаҳон адабиёти ривожида янги босқич яратдилар. WWW.ARXIV.UZ
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha