Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 847.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати. Нотиқлик санъати тарихи

Купить
Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати. Нотиқлик санъати тарихи Режа   Нотиқлик санъати тушунчаси.   Нотиқлик санъатининг келиб чиқиш ва ривожланиш тарихи.   Нотиқлик турлари.   Ғарб ва Шарқ нотиқлиги.  Нотиқлик санъати оғзаки ва ёзма нутқни тингловчиларга жонли, ифодали ва таъсирли етказиш малакасини эгаллашдир. Нотиқлик санъати мураккаб санъат бўлиб, уни эгаллаш кишидан қунт ва чидам, малака ва тажриба талаб этади.  Кишилик жамиятининг бирор бир жабҳаси йўқки, унда нотиқлик санъати ёки унинг элементлари қатнашмаган бўлса. Масалан: бирор бир раҳбарнинг ўз ходимларига қарата сўзлаган нутқида ҳам, ўқитувчининг ўқувчиларига берадиган сабоғида ҳам, хуллас, ҳамма - ҳамма ерда нотиқлик санъати ўз мавқеига эга бўлган.  I. Сиёсий-ижтимоий нотиқлик:  Сиёсий-ижтимоий ва сиёсий иқтисодий мавзудаги нутқ.  Сессия, конференциядаги нутқ.  Сиёсий нутқ.  Дипломатик нутқ.  Сиёсий шарҳ.  Ҳарбий ватанпарварлик нутқи.  Митинг нутқи.  Илмий-оммабоп нутқ.   II. Академик нотиқлик:  Ўқув юртлари маърузалари.  Илмий нутқ (маърузалар).  Илмий шарҳ.  Илмий ахборот. Нотиқлик санъати турлари  III. Суд нотиқлиги:  Қораловчи (прокурор) нутқи.  Жамоатчи-қораловчи нутқи.  Оқловчи (адвокат) нутқи.  Жамоатчи-оқловчи нутқи.  Ўз - ўзини ҳимоя қилиш нутқи.  IV. Ижтимоий-маиший нотиқлик:  1. Мадҳия (юбилей ёки мақтов нутқи).  2. Таъзия (мотам нутқи).  3. Табрик нутқи (тост).  V. Диний нотиқлик:  1. Хутба.  2. Ваъз. Кўплаб фанларнинг бешиги бўлган қадимги Юнонистон (Греция) нотиқлик санъати соҳасида ҳам жаҳон маданияти тарихининг энг ёрқин саҳифаларини яратди.  Юнон нотиқлигининг энг қадимий сарчашмалари ҳақида деярли ҳеч бир ёзма маълумот қолмаган. Нотиқлик санъати ҳақидаги илк маълумотларни эса фақатгина Гомернинг (эрамиздан олдинги ХII аср) «Илиада» ва «Одиссея» номли достонларидан олиш мумкин.  Гомер достонлари маълумотига қараганда қадимги Юнонистон тупроғида эрамиздан аввал, ана шу даврларда, Нестор, Менелай, Одиссей, Ахилл каби бир талай машҳур нотиқлар бўлганлар. Гомер турли воқеалар тасвири жараёнида йўл-йўлакай эслаб ўтган юқоридаги тўртта нотиқларнинг нотиқлик санъатининг тўртта йўналишга мансублиги, улардан айримларининг эса махсус нотиқлик мактабларида таҳсил олганликларини қайд этади.  Суд ишларида ўрнатилган тартиб нотиқлик санъатининг юксалишига катта бир туртки бўлади. Суд жараёнида даъвогар ҳам, ҳимояланувчи ҳам - ҳар бири ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун курашарди. Суд ҳукмининг қайси томон фойдасига ҳал бўлиши кўпинча судланувчи шахс ёки даъвогарнинг нотиқлик санъатидаги маҳоратига боғлиқ эди. Қай томон ўзининг мантиқий, асосли далил ва маълумотлари билан суд ҳайъатини ишонтира олса, ҳукм ўшанинг фойдасига чиқарилар эди. Лекин ҳамма судланувчи ёки даъвогарлар ҳам етук нотиқ бўлган рақибларининг тазйиқига дош беришлари қийин эди.  Шунинг учун ҳам антик суд тизимининг қоидаларига кўра бундай кишиларга у ёки бу киши номидан сўзловчи нотиқлардан ёрдамчи олишга рухсат бериларди. Суд жараёнида бошқа биров манфаатини кўзлаб, нутқ сўзловчи ана шу тоифадаги нотиқларга синегорлар дейилиб, уларнинг нутқи синегория деб аталарди. Бора-бора эса ана шу синегорлар тоифасидан суд ҳайъатининг ажралмас қисми бўлган ҳозирги тушунчадаги адвокатлар келиб чиқдики, бу маънода синегорлар институти чинакамига ижобий, демократик роль ўйнади, деб айтиш мумкин.  Синегорлар нотиқлик санъати ва ҳуқуқшуносликдан махсус таълим олган кишилар бўлиб, ана шу суд жараёнидаги қатнашувчилар ҳисобига ўз ҳимояларидаги кишилардан хизмат ҳақи олиб, тирикчилик қилувчи профессионал нотиқлар эди. Шу маънода уларни ихтисослашган нотиқлар, деб айтиш мумкин. Чунки суд нотиқлиги олдида бировни оқлаш учун улар бор билимларини ва маҳоратларини ишга солишга мажбур эдилар. Бугина эмас, улар даставвал олган ишларини ипидан игнасигача ўрганиб чиқишлари ва ниҳоят жонли сўз санъатига оид бор маҳоратларини ишга солиб, суд жараёнида ютиб чиқишга ҳаракат қилишлари лозим эди. Шунинг учун ҳам синегорлар суд нотиқлиги тараққиётига катта ҳисса қўшдилар.  Логографлар ҳам синегорларга жуда ўхшаш кишилар бўлиб, аслида уларни ҳам синегорлардан ажралиб чиққан муайян ихтисосли кишилар, деб айтиш мумкин.  Логографлар нутқ матнларини тузувчи ёки ёзиб берувчи кишилар эди. Синегорлар ҳам ёзиб, ҳам ҳимоя қилган бўлсалар, логографлар кўпроқ ёзиб бериш билан шуғулланардилар. Бироқ бу уларнинг шахсан нутқ сўзлашларини истисно қилмасди.  Бу касб эгалари ўз ихтисосликлари тақозосига кўра ҳуқуқшунослик, нотиқлик ва нутқ матнини ёзишда иқтидорли кишилар бўлганлар. Чунки улар қонуншунос мутахассис, таъсирчан, мантиқий изчил ва ишонтирувчи нутқларнинг ёзувчиси, ўрни келганда нотиқ сифатида ўз ҳимояларидаги кишиларни кенг омма олдида, демократик суд олдида оқлаб чиқишлари керак эди. Забардаст нотиқлар нутқига ўрганиб қолган афиналиклар ва суд ҳайъати олдид Логографлар  Юнонистон - жаҳон нотиқлик санъатининг йирик намояндаларини етказиб берди. Перикл, Лисий, Демосфен, Аристотель ана шулар жумласидандир.  Перикл йирик сиёсий арбобгина бўлиб қолмай, кўзга кўринган нотиқ ҳам эди. Перикл нутқларининг бирорта матни ҳам бизга қадар етиб келмаган. Лекин унинг уста, кўзга кўринган нотиқ бўлганлиги ҳақида грек тарихчиси Фукидид маълумот беради. Перикл нутқи фикрнинг чуқурлиги, шаклнинг соддалиги, самимийлиги билан, тингловчилар руҳиятини эътиборга олганлиги билан характерланарди.  Рим нотиқлик санъати юнон нотиқлик санъатининг давоми сифатида юзага келди. Римдаги иқтисодий ва сиёсий ўсишнинг характери нотиқлик санъатининг янги типини яратди.  Юнонистонда бўлганидек, Римда ҳам нотиқликнинг, асосан, уч турини кўрсатиш мумкин: суд нотиқлиги - оқловчи ва қораловчи, сиёсий нотиқлик, мақтов нотиқлиги. Булардан ташқари, Юнонистонда бўлганидек, нотиқлик санъатини ўқитиш учун хизмат қилувчи ўқув - машқ нотиқлиги ҳам мавжуд эди.  Римда урушнинг кучайиб кетганлиги ҳарбий саркардалар нутқининг ривожланишига ҳам имкон берди.  Римда урушнинг кучайиб кетганлиги ҳарбий саркардалар нутқининг ривожланишига ҳам имкон берди.  Римлик нотиқлардан бири эрамиздан илгари III - II асрларда яшаб ўтган давлат арбобларидан Марк Партиус Като ёки Катондир . Катон нотиқ сифатида нутқ санъати назарияси ва амалиёти масалалари билан махсус шуғулланган.  Кейинчалик Римда ака-ука Тиберий ва Кай Гракх, Марк Антоний, Марк Туллий Цицерон каби таниқли қатор нотиқлар етишиб чиқадики, булар ичида энг буюк ва сўзамоли нотиқ Цицерон эди. Цицерон ва Демосфен қадимги нотиқларнинг энг буюклари эди. Демосфен кўпроқ ўзининг сиёсий нотиқлиги билан шуҳрат топган бўлса, Цицерон суд нотиқлиги билан танилди. Албатта, Цицерон нутқлари сиёсий жиҳатдан ҳам кучли эди. Римда, умуман, сиёсий томонни четлаб ўтган бирорта ҳам яхши нотиқ бўлмаган. Цицерон нутқининг муваффақиятли чиқиши учун нотиқ қуйидагиларга алоҳида эътибор бериши лозимлигини кўрсатади:  Нотиқнинг ўзига ишончи мустаҳкам бўлиши керак. Бунинг учун эса нотиқ ўз нутқида олға суриладиган фикрга тўла ишонч ҳосил қилиши лозим.  Нутқ тўлиқ исботли далилларга эга бўлиши керак.  Материални тўплаш нутққа тайёргарликнинг асосидир.  Материални тўғри жойлаштириш-экспозицияга алоҳида эътибор бериш лозим. Жойлаштириш шундай бўлсинки, у материални бутунлай ўзлаштириб олишга енгиллик яратсин. Бунинг учун эса нутқни аниқ қисмларга бўлиш лозим.  Ҳар қандай соҳада ҳам нутқнинг муваффақиятини билиш ҳал этади. Агар нотиқ ўз нутқи қаратилган соҳани яхши билмаса, у қанчалик санъаткор бўлмасин, ўз тингловчисини жалб этолмайди.  Цицероннинг нотиқлик санъати назарияси ва тарихига оид у  Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи ҳам қадимдан сўзга чечан, бадиий дидли кишиларни қадрлаб келган. Ўша даврда нотиқлик санъати - воизлик , нотиқлар - воиз , нутқ эса ваъз деб аталган.  Ўрта Осиё халқлари, хусусан, IX-XV асрларда дунё маданияти тараққиётининг энг олдинги, етакчи сафларида туриш даражасига кўтарила олди. Ўрта аср фани, маданияти Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Кошғарий, Жомий, Навоий, Бобур каби улуғ сиймоларнинг номлари билан характерланади.  Бу мутафаккир, шоир, санъаткорлар яшаган давр Шарқ тарихида Уйғониш даври деб аталди. Бу даврда маданият, санъат, илм - фан равнақ топди. Фан ва маданият тарғиботчилари - воизлар етишиб чиқди. Воизликни қадрловчи фикрлар вужудга келди.  Кайковуснинг XI аср Шарқ педагогикаси тарихида Қоят қимматли асарлар қаторида турувчи «Қобуснома»сида ҳам нотиқлик шарҳлари учун алоҳида боб ажратилганлиги бу санъатга бўлган, унинг санъаткорига бўлган қизиқишнинг орта борганлигини кўрсатади. «Қобуснома»нинг «Сухандонлик билан баланд мартабага эга бўлиш ҳақида» деб номланган еттинчи бобида ва ҳунарни эгаллашга бағишланган олтинчи бобида нотиқлик сирларига доир билдирилган мулоҳазалар нафақат ўша даврда, балки ҳозирда ҳам катта аҳамиятга эга.  Кайковус ҳамма ҳунарлар ичида сўз ҳунари-нотиқликни аъло деб билади. У нотиқликни эгаллашнинг йўли, биринчидан, «тинимсиз меҳнат, ўрганишдир», дейди. Иккинчидан, -нутқнинг гўзал бўлсин, - дейди. «Сўзнинг икки томони бордир: бири гўзал томони, иккинчиси хунук томонидир. Халқ олдида гапирадиган сўзин  Учинчидан, ҳар бир фикрни ифодалашда тингловчи қалбига тўғри йўл топа билиш, шаклга эътибор бериш масаласи.  Тўртинчидан, ҳар бир сўз тўғри ва асосли бўлмоғи лозимлигини уқтиради.  Бешинчидан, ҳар бир нутқ маълум илмий асосга эга бўлсагина, таъсирчан бўлади. Яъни нутқ қаратилган предметни яхши ўрганиб чиқиш лозимлигини таъкидлаб: «Билмаган илмдан гапирмагил... Билмаган илм маърифатни биламан деб, даъво қилсанг ҳеч нарса ҳосил бўлмайди ва беҳуда заҳмат чекасан», - дейди... Нутқни эгаллашдан мақсад халқ дилига йўл топа билишдир, деб билади муаллиф ва «агар кўнгилларга севимли бўлишни истасанг, халойиқнинг мақсадини сўзла», - дейди.  Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» номли фалсафий асарининг 24-фаслини «Насиҳат аҳли ва воизлар зикрида» деб атайди ва бунда воизлик санъатига, ваъзга, воизга ўз муносабатини билдиради.  Навоий воиз қандай киши бўлиши кераклиги ҳақида шундай фикр юритади: «Воиз Ҳақ сўзни тарғиб қилиши, Пайғамбар сўзидан четга чиқмаслиги керак, энг аввал унинг ўзи Ҳақ ва пайғамбар йўлига кириши, сўнгра эса насиҳат билан элни ҳам шу йўлга солиши лозим. Ўзи юрмаган йўлга элни бошламоқ - мусофирни йўлдан адаштириб биёбонга ташламоқ ва саҳрода уни йўқотмоқдир. Ўзи мастнинг элни ҳушёрликка чақириши - уйқучи кишининг одамларни бедорликка даъват этганига ўхшаш бир нарсадир». Демак, воиз, аввало, ўзи шариат ва тариқат йўлига кирган нотиқ бўлиши керак экан. Таянч тушунчалар  Логографлар – нутқ матнини ёзиб берувчи шахслар.  Синегорлар – судда бошқа биров манфатини кўзлаб нутқ сўзловчилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha