Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 128.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Нутқнинг коммуникатив сифатлари

Купить
Нутқнинг коммуникатив сифатлари Режа:  1. Нутқнинг тўғрилиги.  2. Нутқнинг аниқлиги.  3. Нутқнинг тозалиги(софлиги).  4. Нутқнинг мантиқийлиги.  5. Нутқнинг ифодалилиги (таъсирчанлиги).  6. Нутқнинг мақсадга мувофиқлиги.02  Нутқ сўзловчи ёки ёзувчи томонидан шакллантирилган матннинг муайян кўриниши ифода бўлиб, у фақатгина лисоний ҳодиса саналмасдан, балки ҳам руҳият, ҳам нафосат ҳодисаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам яхши нутқ дейилганда, айтилмоқчи бўлган мақсаднинг тингловчи ёки китобхонга тўлиқ ва аниқ етиб бориши, уларга маълум таъсир ўтказиши назарда тутилади. Шунга кўра нутқ олдига муайян талаблар қўйилади. Бу талаблар нутқнинг коммуникатив сифатлари бўлиб, унда нутқнинг мантиқан тўғри, фикран аниқ, тузилишга кўра чиройли ва йўналишига кўра мақсадга мувофиқ бўлиши назарда тутилади. Нутқнинг коммуникатив сифатлари  Нутқнинг тўғрилиги Нутқнинг аниқлиги Нутқнинг тозалиги (софлиги) Нутқнинг мантиқийлиги  Нутқнинг мақсадга  мувофиқлигиНутқнинг ифодалилиги (таъсирчанлиги) 1. Нутқнинг тўғрилиги  «Тўғрилик деганда, -деб ёзади В.Г.Костомаров,-нутқ маданиятининг зарур ва биринчи шарти сифатида адабий тилнинг маълум пайтда қабул қилинган меъёрига қатъий ва аниқ мувофиқ келишини, унинг талаффуз, имловий ва грамматик меъёрларини эгаллашни тушуниш лозим бўлади».  Нутқнинг тўғрилиги унинг энг муҳим алоқавий фазилатидир. Чунки нутқ тўғри бўлмаса, унинг бошқа коммуникатив сифатлари, яъни мантиқийлиги, аниқлиги, мақсадга мувофиқлигига ҳам путур етади.  Нутқ тўғри бўлиши учун, асосан, икки меъёрга - урғу ва грамматик меъёрга қаттий амал қилиш талаб қилинади. Сўзлардаги урғунинг кўчиши билан маънонинг ҳам ўзгариб кетиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик лозим. Масалан: олма сўзи. Бу сўзни алоҳида урғусиз олиб қараганда, унинг қандай маънода қўлланилаётганини аниқлаш қийи  Грамматик меъёрга риоя қилиш деганда, гап тузиш қоидаларидан тўғри фойдаланиш, ўзак ва қўшимчаларни қўшишда хатога йўл қўймаслик, келишик қўшимчаларини ўз ўрнида қўллаш, эга ва кесимнинг мослиги, иккинчи даражали бўлакларнинг уларга боғланиш қонуниятлари тушунилади. 2. Нутқнинг аниқлиги  Нутқнинг аниқлиги сўзнинг ўзи ифодалаётган воқеликка мутлақо мос ва мувофиқ келишидир. Аниқлик нутқнинг муҳим хусусиятларидан бири эканлиги қадимдан маълум. Ғарб мутафаккирлари ҳам, Шарқ олимлари ҳам аниқликни нутқ сифатларининг биринчи шарти деб ҳисоблаганлар. Аристотель: «Агар нутқ ноаниқ бўлса, у мақсадга эришмайди»,-- деган. Кайковус эса: «Эй фарзанд, сўзнинг юзин ва орқасин билғил ва уларга риоя қилғил, ҳар на сўз десанг юзи била дегил, то сухангўй бўлғайсан. Агар сўз айтиб, сўзнинг нечук эканин билмасанг қушга ўхшарсанки, унга тўти дерлар, ул доим сўзлар, аммо сўзнинг маъносин билмас». Яна давом эттиради: «Шундай кишини нотиқ (сухангўй) деймизки, унинг ҳар сўзи халққа тушунарли бўлсин ва халқнинг ҳар сўзи унга ҳам маълум бўлсин».  Аниқ нутқ яратиш сўзловчидан қуйидагиларни талаб этади:  а) тилнинг синонимик имкониятларини билиш ва синонимик қаторлардан кераклигини ажратиб, нутқда қўллаш;  б) нутқда ишлатиладиган сўзнинг англатган маъноларини ҳар томонлама билиш;  в) сўзнинг кўп маънолигига жиддий эътибор бериш, кўп маъноли сўз нутқда қўлланганда унинг қайси маъно қирраси кўзда тутилаётганини аниқ тасаввур қилиш; фикрнинг юзага чиқишида бу сўзнинг бошқа маъно қирралари монелик қилиш-қилмаслигини кўз олдига келтириш;  г) омонимларнинг хусусиятларини билиш, чунки уларни билмаслик аниқликнинг бузилишига олиб келади;  д) паронимларни билиш, улардаги товуш яқинликларига эътибор бериш;  е) тор муҳитда ишлатиладиган, четдан кирган, касб - ҳунарга оид, архаик, эскирган, диалектизм сўзларнинг маъноларини яхши англаган 3. Нутқнинг тозалиги  Нутқнинг тозалиги деганда, энг аввало, унинг адабий тил меъëрига мувофиқ келиш - келмаслиги тушунилади.  Нутқимизнинг софлигига, асосан, қуйидагилар таъсир қилади:  1. Маҳаллий диалект ва шеваларга хос сўз, ибора, шунингдек, грамматик шакллар, сўз ва сўз бирикмаларининг талаффузи, урғуси.  Ўринсиз қўлланган чет сўз ва сўз бирикмалари.  Жаргонлар.  Вульгаризмлар.  Нутқда ортиқча такрорланадиган «паразит» сўзлар.  Канцеляризмлар.  Лаҳжавий сўзларнинг бадиий адабиётда ўрни билан ишлатилиши фақатгина мақсадга мувофиқ бўлиб қолмасдан, адабий тилимизнинг бойиб боришига, умумхалқ тилидаги айрим элементларнинг сақланиб қолишига хизмат қилиши ҳам мумкин. Масалан: нутқ ниҳол ўтказиш ҳақида бўлганида адабий тилда варианти йўқ бўлган «ханча» сўзи ишлатилса ва ўз ўрнида унга изоҳ берилса, ўринли бўларди. Чунки бу сўз ниҳол ўтказиш учун кавланган чуқурчанинг номи бўлиб, бошқа чуқурчаларга нисбатан ишлатилмайди.  Нутқда ўринсиз ишлатилган бошқа тилларга оид сўзлар варваризмлар деб аталади.  «Канцеляризм»лар иш қоғозлари учун зарур бўлган, маълум бир шаклда сақланадиган сўз бирикмалари, гаплардир. Улар ўз ўрнида жуда зарур. Чунки иш қоғозлари қатъий бўлган маълум шаклларни талаб қилади. Бундай «қатъий шакллар», шаблонлар сўзлашув нутқига, бадиий адабиётга, публицистикага ўтса, нутқни бузиши мумкин. Ўринсиз канцеляризмлар мажлисларда, кенгашларда, газеталарда, радио ва телевидениедаги нутқларда кўплаб учрайди. 4. Нутқнинг мантиқийлиги  Нутқнинг мантиқийлиги унинг асосий сифатлари бўлган тўғрилик ва аниқлик билан чамбарчас боғлангандир. Чунки грамматик жиҳатдан тўғри тузилмаган нутқ ҳам, фикрни ифодалаш учун муваффақиятсиз танланган луғавий бирлик ҳам мантиқнинг бузилишига олиб келиши табиийдир. Мантиқий изчилликнинг бузилиши тингловчи ва ўқувчига ифодаланаётган фикрнинг тўлиқ етиб бормаслигига, баъзан умуман англашилмаслигига олиб келади. Нутқни тузишдаги эътиборсизлик натижасида баъзан мантиқсизлик юз беради. Қуйидаги мисолга эътибор қилинг «Ферма жонкуярлари олти ойлик давлатга сут сотиш планларини муддатдан олдин бажарадилар» (Газетадан). Гапда сўзларнинг тартиби тўғри бўлмаганлиги, «олти ойлик» бирикмасининг «сотиш» сўзидан кейин келмаганлиги туфайли мантиққа путур етяпти, ҳатто хато фикр и  Нутқда мантиқийликка эришиш учун қўлланган сўзлар билан уларнинг предметлик маънолари мос бўлиши лозим. Бошқача айтганда, ҳар бир сўз нутқда қўлланганда, ўзига хос маънонигина ифодалаши зарур.  Мантиқийликни предмет мантиқийлиги ва тушунча мантиқийлиги деб иккига ажратиш мумкин. Предмет мантиқийлиги нутқдаги тил бирликларининг ўзаро ички муносабатларининг мослигидан иборат. Тушунча мантиқийлиги мантиқий фикр тузилишидан ҳамда бу тузилишнинг нутқдаги тил белгиларининг маъновий алоқаларидан иборат. Тушунча мантиқийлиги алоҳида олинган матнда фикрий кетма-кетлик, мантиқий изчиллик бўлишини тақозо қилади. Аммо, бу талабни нутқнинг ҳамма кўри-нишларига нисбатан қўллаб бўлмайди. Масалан: илмий ва бадиий нутқ услубларида бу талабга қандай амал қилинишини кўриб чиқайлик. Илмий услубда ёзилган а  Бадиий нутқ тузилиши эса бир оз бошқача. Айтайлик, фикрлар бир маромда баён этиб келинадию, бирданига узилиш юз беради, яъни бошқа воқеалар ҳикоя қилинади.. Бу нарса гўё мантиқий изчилликка путур етказгандай кўринса-да, аслида ундай эмас. Бадиий асарларда, хусусан, қисса, роман каби жанрлардаги кенг қамровлик тасвир қурилишини ана шундай тузишни тақозо қилади. Мантиққа путур етмаганлиги бундай асарларнинг охирида маълум бўлади.  Хулоса шуки, нутқнинг мантиқийлиги деганда, яхлит бир система асосида тузилган, фикрлар ривожи изчил бўлган, ҳар бир сўз, ибора аниқ мақсадга мос ҳолда ишлатиладиган нутқни тушунамиз. 5. Нутқнинг ифодалилиги   Сўз кучидан йиқилур минбар ҳам, дор ҳам,  Сўз бирла чиқар индан илон – мурдор ҳам.  (Абу Шукур Балхий)  Нутқнинг таъсирчанлиги деганда, асосан, оғзаки нутқ жараёни назарда тутилади. Шунга кўра нутқнинг тингловчи томонидан қабул қилинишидаги руҳий вазият ҳам эътиборга олинади. Яъни, бунда нотиқ тингловчиларни уларнинг билим даражасидан тортиб, ҳатто ёшигача, нутқининг қандай қабул қилинаётганигача назорат қилиши зарурдир. Профессионал билимга эга бўлган кишилар олдида жўн, содда тилда гапириш мақсадга мувофиқ бўлмагани каби, оддий, етарли даражада маълумотга эга бўлмаган тингловчилар олдида ҳам илмий ва расмий тилда гапиришга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.  Хуллас, нотиқдан вазиятга қараб иш тутиш талаб қилинади ва ифодаламоқчи бўлган фикрни тўлалигича тингловчиларга тўлиқ етказишга ҳаракат қилиш вазифа қилиб белгиланади. Хўш, таъсирчан нутқ деганда қандай нутқни тушунмоқ керак? Б.Н.Головин айтганидек, таъсирчан нутқ тингловчи ва ўқувчининг эътиборини ва қизиқишини ҳисобга оладиган нутқдир.  Омма тушуна оладиган тилда гапириш, уларни ифодаланаётган фикрга ишонтира олиш нотиқлар олдига қўйиладиган асосий шартлардан ҳисобланади. Бунинг учун эса, юқорида айтилганидек, мавзуни яхши билишдан ташқари, уни баён этишнинг аниқ белгиланган режаси бўлиши керак. Нутқдаги фикрларни биринчи ва иккинчи даражали тарзда тузиб, уларни ўзаро боғлаб, тингловчиларни нутқ режаси билан таништириш лозим. Вақтни ҳисобга олиш нотиқлик фазилатларидандир. Чунки сўзла  Сўзловчининг ўз нутқига муносабати ҳам муҳимдир. Чунки шундай бўлгандагина қуруқ расмиятчиликдан воз кечилади. Сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги алоқа мустаҳкамланади. Нотиқ фикрларини ўзи ёки тингловчилар ҳаётидан олинган мисоллар асосида исботлашга ҳаракат қилса, мавзуга доир субъектив фикр, мулоҳазаларини билдирса, нутқ яна ҳам ишонарли ва таъсирли бўлади.  Нутқнинг таъсирчанлигига эришишда тилнинг тасвирий воситалари ҳисобланган метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш, эпитет, такрор ва адабий кўчимларнинг ҳам роли каттадир. Булардан ташқари нутқда таъсирчанликни таъминлаш учун мақол, матал, ҳикматли сўз ва иборалардан, айниқса, фразеологизмлардан унумли фойдаланиш зарур. Ёзувчи А.Қаҳҳор ўз ҳикояларида эпиграф сифатида берилган мақоллар орқали ўқувчилар диққатини дарҳол эгаллайди. «О 6. Нутқнинг мақсадга мувофиқлиги  Нутқнинг мақсадга мувофиқлиги жуда муҳимдир. Нутқ маданияти адабий тил меъёрларини пухта эгаллаш ва улардан нутқда тўлиқ фойдаланиш демакдир.  Нутқ маданияти юксак бўлган киши, биринчидан, ўз нутқини тўғри, адабий тил меъёрларига мувофиқ тузади. Иккинчидан, тил воситаларидан энг мувофиқ, энг зарурларини танлаб олиб, нутқнинг жозибали бўлишини таъминлайди. Шунингдек, нутқнинг ихчамлиги, мазмундорлиги ҳам катта аҳамиятга эгадир.  Абулла Қаҳҳор таъкидлаганидек, «Китобхонга бир фикрни ёки бир нарсани тасаввур қилдириш учун кишини бошини қотирмайдиган, очиқ, равон ва содда тил керак», «Сурат олдираётган киши суратга чиройли ва келишиб тушмоққа беҳуда зўр бериб, ўзининг табиий ҳолатини бузгандай, ёзувчи чиройли ва қойил қилиб ёзишга зўр берса, адабий асар учу  Нутқ тўғри, аммо, айни вақтда тушунилиши қийин бўлиши мумкин. Нутқ тўғри, бироқ нутқ сўзланаётган шароитга мос бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам атоқли ўзбек шоир ва ёзувчилари ўз асарларини қайта-қайта ишлаганлар. Бу борада А. Қодирий, Ойбек, А.Қаҳҳор, С.Аҳмад, А.Ориповларни кўрсатиб ўтиш жоиздир. Ёзувчи С. Аҳмаднинг айтишича, А. Қаҳҳор баъзи ҳикоялари матнини 27 мартагача қайта ишлаган.  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин шундай ёзади: «Адиб ўзини таҳрир қилиши, асарларида ҳайкалтарошдек ғадир-будур мармарни ишлаб, жонли инсон яратиши керак. Ф.Достоевскийнинг «Ака-ука Карамазовлар» романи қулёзмасини кўриб, оғзим очилиб қолди. Шу даражада кўп таҳрир қилинганки, кўчирувчи машиначиларга жуда қийин бўлган бўлса керак. Абдулла Қодирий, Ойбек қўлда ёзган, бир сидра осон ёзилган яхши асар  Кўринадики, ёзувчилар сўз ва сўз бирикмаларининг бирини бошқаси билан алмаштирганда, меъёрга мослигини эмас, мақсадга қай даражада мувофиқ келишини кўзда тутадилар.  Нутқ фаолиятида муаллиф ўз олдига қўйган мақсадни энг аниқ, энг тўғри, энг яхши, энг таъсирли, энг тушу-нарли қилиб ифодалайдиган сўзларни, сўз бирикмаларни, гапларни, топишга, танлашга интилади. Бу воситаларни яхлит қилиб, «мақсадга мувофиқлик» деб белгилаш мумкин. Сўзловчининг у ёки бу сўзнинг, у ёки бу синтактик қурилма матнининг мақсадга мувофиқ тузилганини сезиши, шунга мувофиқ иш олиб бориши лозим. Меъёр ва мақсадга мувофиқликнинг биргаликдаги ҳаракати нутқ маданиятини мукаммаллаштиришдир. Таянч тушунчалар   Жаргон – (французча jargon). Бирор гуруҳ вакилларининг, ўз нутқи билан кўпчиликдан ажралиб туриш мақсадида, ўзича мазмун бериб, ишлатадиган сўз ва иборалари.  Вульгаризмлар – (лот. Vulgaris-оддий, содда) – дағал сўз, дағал ибора.  Коммуникация – (лот. communicatio – хабар, алоқа). Бирор мазмуннинг тил воситалари орқали берилиши, хабар қилиниши.  Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha