Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Оддий ширкат шартномаси

Купить
Оддий ширкат шартномаси www.arxiv.uz Режа; 1. Оддий ширкат тушунчаси, ҳуқуқий белгилари ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. Оддий ширкат шартномаси бўйича тарафларга қўйиладиган талаблар. 3. Оддий ширкат шартномасини тузиш ва шартнома шакли . 4. Оддий ширкат шартномаси бўйича қўшиладиган ҳ исса. Фойда ва зарарларни тақсимлаш. 5. Оддий ширкат шартномаси бўйича жавобга рлик, шартноманинг бекор бўлиш асослари. www.arxiv.uz Мавзуни долзарблиги. • Жамиятимизда оддий ширкат шартномасини ўрни ва ролини ошириш учун фуқоролар ўртасида кенг кўлланишини таъминлаш керакдир бунинг учунбу шартномани фақат бир неча соҳаларда эмас балки барча сохаларда амалаг ошириш лозимдир. Оддий ширкат шартномасини фақат шериклар асосида эмас балки, фуқороларнинг бир ўзи тамонидан амалага оширишлари ва юридик шахсларни ҳам оддий ширкат шартномасини тузиш учун қонунлар ишлаб чиқилиши лозимдир. Демак, шартнома бир неча шахсларнинг бир фаолиятни олиб бориш учун тузадиган бирлашмалари ҳисобланади, лекин бу бирлашма юридик шахс мақомига эга бўлмасдан фаолият юритади. Шу сабабли муайян ҳаракат қилувчи иштирокчиларнинг ҳар бири юридик шахсдан фарқли ўлароқ муносабатда иштирок этиш жараёнида ўз субъектлилигини сақлаб қолиш билан характерланад Мавзуни долзарблиги. • Яъни юридик шахс мақомига эга бўлган шахслар бирлашмаларида муносабатда иштирок ягона субъект орқали амалга оширилса (бу ерда юридик шахс мавхум тушунча бўлиб, ўз-ўзидан ундаги иштирокчилар муносабатда иштирок этсалар-да ўз номларидан муносабатга киришмайди. Аксинча улар ягона субъект бўлган юридик шахс номидан ҳаракат қиладиган ва юзага келган ҳуқуқ ва мажбурият ҳам улар учун эмас, юридик шахс учун вужудга келади) оддий ширкатда вужудга келган ҳуқуқ ва мажбурият оддий ширкат тарафлари учун вужудга келади. www.arxiv.uz Оддий ширкат шартномасини тушинчаси ва ўзига хос аҳамияти. • ФКнинг 962-моддасига асосан оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. www.arxiv.uz • Бизга маълумки оддий ширкат шартномаси қадимдан мавжуд бўлган шартномалар таркибига киради. Оддий ширкат шартномаси ўтмишда биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома номи билан аталиб келинган. Оддий ширкат шартномаси кўп томонлама битимлардан бўлиб, бунга асосан иштирокчилар деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш мақсадида, қонунга зид бўлмаган умумий хўжалик юритиш учун ўз ҳиссаларини қўшиб, юридик шахс тузмасдан, биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. Оддий ширкат шартномасида иштирок этувчилар икки кишидан кам бўлиши мумкин эмас.• Бизга маълумки оддий ширкат шартномаси қадимдан мавжуд бўлган шартномалар таркибига киради. Оддий ширкат шартномаси ўтмишда биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома номи билан аталиб келинган. Оддий ширкат шартномаси кўп томонлама битимларда Оддий ширкат шартномаси бўйича цивилист олимларни билдирган фикрлари. • Х.Рахмонқуловнинг фикрича шартномали мажбуриятлар ини ўз хусусиятларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўл адилар : • а) мол-мулкни ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар; • б) мол-мулкни фойдаланиш учун бошқа шахсга топшириш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар; • в) ишни бажариш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар; • г) хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар; • д) вакиллик фаолияти билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар; www.arxiv.uz • О.С.Иоффе шартномаларни янада майдалашган ҳолда куйидагиларга бўлиб кўрсатади. • 1. Мол-мулкни ҳақ эвазига ўтказиш бўйича шартномалар; • 2. Мол-мулкни мулк сифатида ёки фойдаланишга текин бериш бўйича мажбуриятлар; • 3. Ишлар бажариш бўйича мажбуриятлар; • 4. Хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятлар; • 5. Юк ва пассажирлар ташиш бўйича мажбуриятлар; • 6. Кредит ва ҳисоб-китоб бўйича мажбуриятлар; • 7. Биргаликдаги фаолият бўйича мажбуриятлар; • 8. Суғурта бўйича мажбуриятлар; • 9. Мол-мулкдан ҳақ эвазига фойдаланиш бўйича мажбуриятлар тарзида туркумлайди . www.arxiv.uz • О.А.Красавчиков юқоридаги муаллифлардан фарқли равишда оддий ширкат фаолиятни бирлаштириш бўлганлиги сабабли, бу ерда мазкур шартнома туркумлаган ишларни бажаришга бўлган мажбуриятлар ва хизматлар кўрсатишга қаратилган мажбуриятлар туркумига мансуб бўлади деган хулосага келади. www.arxiv.uz • М.Брагинский, В.Витрянский ФКда ўз ўрнига эга бўлган шартномаларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: • -мол-мулкни топширишга қаратилган шартномалар; • -ишларни бажаришга йўналтирилган шартномалар; • -хизмат кўрсатишга қаратилган шартномалар; • -турли тузилмаларни таъсис этишга қаратилган шартномалар [1] . • М.Брагинский, В.Витрянский тўртинчи гуруҳ доирасида бўлиниш бирлашиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозим деб ҳисоблайдилар www.arxiv.uz 2. Оддий ширкат шартномаси бўйича тарафларга қўйиладиган талаблар • Демак оддий ширкат шартномасида тараф сифатида иштирок этадиган тарафлар учун алоҳида талаб қўйилган. У ҳам бўлса, уларнинг тадбиркорлик субъектлари бўлишлигидир. • Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг , 4-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолияти субъект и белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир. www.arxiv.uz • Оддий ширкат шартномасининг тарафи сифатида иштирок этадиган яна бир субъект бу юридик шахслардир. Юридик шахсларнинг ҳ уқуқий мақоми ФК ва махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Улар қонунда белгиланган тартибда оддий ширкат шартномасининг иштирокчилари бўлишлари мумкин. www.arxiv.uz Оддий ширкат шартномасини тузиш ва шартнома шакли . • ФКнинг 364-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда оддий ширкат шартномасига киришувчи тарафлардан бири қолган бир неча шахсларга биргаликда юридик шахс тузмаган ҳолда фаолият олиб бориш учун шартнома муносабатларига киришиш тўғрисидаги таклиф (оферта) ни йўллайди. Қолган шахслар оферентнинг таклифда баён этилган шартларда шартнома тузишга розилигини билдирса (акцептласа) оддий ширкат шартномаси тузилган ҳисобланади. www.arxiv.uz • Фуқаролик кодексининг 966-моддасига биноан, ҳар бир шерик у шерикларнинг умумий ишларини юритишга ваколат олган-олмагани дан қатьи назар, ишларни юритишга доир барча ҳужжатлар билан танишишга ҳакли. Бу ҳуқуқни рад этиш ёки уни чеклаш, шу жум ладан, шерикларнинг келишуви билан рад этиш ёки чеклаш ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. • Шерикларнинг биргаликдаги фаолиятига боғлиқ харажатлар ва зарарларни қоплаш тартиби уларнинг келишуви билан аниқланади. Бундай келишув бўлмаганда, ҳар бир шерик ўзининг умумий ишга қўшган ҳиссаси қийматига мутаносиб равишда харажатлар ва зарарларни зиммасига олади. www.arxiv.uz Оддий ширкат шартномаси бўйича қўшиладиган ҳ исса. Фойда ва зарарларни тақсимлаш . • Шерик умумий ишга қўшадиган ҳамма нарса, жумладан пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар, малака ва маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори шерикнинг қўшган ҳисса си ҳисобланади (ФКнинг 963-моддаси). • Шериклар, агар оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий ҳолатлардан бошқача мазмун келиб чиқмаса, қиймати бўйича тенг ҳисса қўшадилар деб тахмин қилинади. Шерикнинг қўшган ҳиссаси ни пулда баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади. www.arxiv.uz • Мол-мулкни баҳолаш аввало тарафларнинг келишуви билан амалга оширилади. Айрим ҳолларда махсус лицензияга эга бўлган баҳоловчи томонидан ҳам хисса баҳоланиши мумкин. Бундай баҳо лаш “Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуни (19.08.1999 й.)га асосан амалга оширилади. Мазкур қонун нинг 5-моддасига асосан баҳолаш объектлари жумласига қуйидаги лар киради: • -алоҳида моддий объектлар (ашёлар); • -шахснинг мол-мулкини ташкил этувчи ашёлар мажмуи, шу жумладан муайян турдаги (кўчар ёки кўчмас) мол- мулк; • -мол-мулкка ёки мол-мулк таркибидаги айрим ашёларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар; • -талаб қилиш ҳуқуқлари, мажбуриятлар (қарзлар); • -ишлар, хизматлар, ахборот; • -интеллектуал мулк объектлари ва қонун ҳужжатларида фуқа ролик муомаласида бўлиши мумкинлиги • Шерикларнинг умумий мол-мулкидан фойдаланиш уларнинг ке лишувига кўра, келишувга эришилмаган тақдирда, суд белгилайдиган тартибда амалга оширилади. • шерикларнинг умумий мол-мулкига қўйидаги лар киради: • 1) умумий ҳиссавий мулк ҳуқуқи асосида шерикларга тегишли бўлган мол-мулк; • 2) шерикларнинг бири томонидан қўйилган ва ҳамма шерик ларнинг умумий манфаатлари йўлида фойдаланиладиган, лекин фақат бирига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк. www.arxiv.uz Оддий ширкат шартномаси бўйича жавобгарлик, шартноманинг бекор бўлиш асослари • Агар оддий ширкат шартномаси унинг иштирокчилари тадбир корлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаса, умумий шартнома мажбуриятлари юзасидан ҳар бир шерик ўзининг умумий ишга қўшган ҳиссаси қийматига мутаносиб равишда бутун мол-мулки билан жавобгар бўлади. www.arxiv.uz • Агар оддий ширкат шартномаси иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлса, шериклар умумий мажбуриятлар бўйича уларнинг юзага келиш асосидан қатьи назар, солидар жавобгар бўладилар. • Оддий ширкат шартномаси иштирокчиларининг жавобгарлиги қуйидаги ҳолатлар билан аниқланади: • а) амалга оширилаётган фаолият (тижорат ёки нотижорат) характери билан; • б) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг ўзига хос чоралари ва уларни қўллаш асослари билан (шартномасиз жавобгарлик, битимлар юзасидан учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик); • в) оддий ширкат фаолиятини тугатиш факти билан. www.arxiv.uz Оддий ширкат шартномасини бекор бўлиш асослари. • Оддий ширкат шартномаси ФКнинг 970-моддасида кўрсатил ганидек, қуйидагилар оқибатида бекор бўлади: • - шериклардан бирортаси муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб эълон қилинганда, • - шериклардан бирортаси ночор (банкрот) деб эълон қилинганда • - шерик вафот этганда ёки оддий ширкат шартномасида иштирок этаётган юридик шахс тугатилганда ёхуд қайта ташкил этилганда, • - номуайян муддатга тузилган оддий ширкат шартномасида шерик-иштирокчи бундан буён шартномада иштирок этишдан воз кечганда • - муайян муддатга тузилган оддий ширкат шартномаси бўйича шериклардан бирининг талаби билан ўзи ва қолган шериклари ўрта сидаги шартнома муносабатлари муддатидан олдин бекор қилинганда • - оддий ширкат шартномасининг муд Хулоса. • Оддий ширкат шартномаси бўйича бу кўп тамонлама ва унга асосан иштирокчилар бир ёки ундан ортиқ шахс фойда олишни мақсад қилиб, қонунга зид бўлмаган умумий ҳўжалик юритиш учун ўз хиссаларини қўшиб улар юридик шахсни ташкил этмасдан туриб, биргаликда фаолият олиб бориш тушинилади. Оддий ширкат шартномаси якка тадбиркор сифатида уларнинг асосий мақсади бўлиб фойда олиш хисобланади. www.arxiv.uz • Оддий ширкат шартномаси бўйича иштирокчилар биргаликда ягана мақсад сари ҳаракат киладилар,шартнома бўйича ўзмақсадларига эришиш учун ўз улушларини қўшган холда амалга оширадилар. Агарда шартнома бўйича зарар келиб чиқса иштирокчилар биргаликда зарарни тўлашлари кўзда тутилган. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha