Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 161.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Оила – маънавият қўрғони

Купить
“ Оила –маънавият қўрғони ” Оила – (арабча сўздан олинган бўлиб, бола- чақа, хонадон, уруғ, авлод каби маъноларни билдиради) –никоҳга ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳдир. Оиланинг ҳаёти икки хил жараёнлар билан характерланади: 1. Моддий (биологик, хўжалик). 2. Маънавий (ахлоқий, ҳуқуқий, психологик)  Оиланинг маънавий олами серқирра ҳодиса бўлиб, наинки оиланинг жамиятдаги сиёсий – ижтимоий, мавқеини, балки тарихий тараққиётига хосхусусиятлари, демографик ва этнографик, энтопедагогик ва этнопсихологик анъаналарини ҳам қамраб олади. Оиланинг инсон маънавий камолотида тутган ўрни ҳам беқиёсдир. Оиланинг тарихий категорияси унинг шакл ва функциялари мавжуд ижтимоий муносабатлар характери, шунингдек, жамиятнинг маданий тараққиёти даражасига боғлиқ. Айни вақтда оила жамият ҳаётига ҳам кучли таъсир этиб, бир қатор (бола туғиш, уй-рўзғорда меҳнат қилиш, хўжалик юритиш, ўз аъзоларининг жисмоний эҳтиёжларини қондириш, ёш авлодни тарбиялаш, маънавий ва ахлоқий – эстетик камолотига таъсир кўрсатиш каби) функцияларни бажаради. Тадқиқодчилар энг қадимги даврда тартибсиз жинсий муносабатлар ҳукм сурган, оила ҳали шаклланмаган, бу алоқалар ўрнини гуруҳий никоҳ эгаллаган, кўп жуфтли оила пайдо бўлган деб ҳисоблаганлар. Моногомиянинг (бир никоҳли) қарор топиши билан аёллар эркаклар томонидан назоратга олиниб, патриархал давр бошланган. Марказий Осиёда кенг тарқалган қадимий зардуштийлик динида оила ва никоҳ масаласига муҳим аҳамият берилган. Оила ва никоҳ яратувчининг талабига мос келгани боис уни бузиш тақиқланган. Агар оилада эр ёки хотин ахлоқсизлик, яъни бузуқчилик содир этса, ундай кишилар жазоланган. Шу орқали оила мустаҳкамлиги учун курашилган. Шарқда оила қадимдан муқаддас ватан ҳисобланган. Унинг мустаҳкамлиги дарз кетишига йўл қўйилмаган. Масалан “Авестода” наслнинг поклиги поклиги тозалигига ҳам алоҳида эътибор берилган, қариндош – уруғ, ака – уканинг қуда – анда бўлиши қораланган. Оила – никоҳни, оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни, болалар тарбиясини ўз ичига олади. Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларида энг муҳими – никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнингникоҳ ёшига етганлиги ҳисобланади. Оила поклик ва софлик, икки томонлама муҳаббат, садоқат ва вафодорликка асосланиши керак. Оила мустаҳкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. Унинг мустаҳкамлиги оиладаги тинчлик – хотиржамлик, бир – бирига бўлган самимий муносабат, оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Маълумки, хулқ – одоб инсон маънавий қиёфасини ифода этади. Оила хулқ – одоб қадриятларини шакллантиришдаги асосий мезон бўлиб, бу жараёнда оила, мактаб, маҳалла ва жамоатчилик ташкилотлари фаолиятларининг уйғунликда иш олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Оила инсоният узлуксизлиги ҳамда қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни, қолаверса, бутун бир халқ маданий, маънавий меросини авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир. Айнан оилада инсонларга хос маънавий, ахлоқий қадриятлар:  Ўзаро ҳурмат;  Иззат;  Ишонч;  Мулозамат;  Муҳаббат;  Ҳамкорлик;  Ҳамдардлик туйғулари яққол намоён бўлади.  Оиладаги асосий мезон – икки томоннинг бир – бирини тушуниб, қўллаб – қувватлаши, оғир ва қувончли дамларида бир – бирига ҳамдард – ҳамнафас бўлишини таъминловчи ҳаракат уйғунлигидир.  Оиланинг муқаддас бурчи ва вазифаси нафақат фарзандни дунёга келтириш, балки уларни юксак маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини мустақил топишига шарт –шароит яратиб беришдан иборатдир. Юрт бошимиз таъкидлаганларидек, “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир”. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, оилага бўлган эътибор янада ошди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади, у жамият ва давлат томонидан муҳофазада бўлиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Президенти 1998 йилни “Оила йили” деб эълон қилди. Оилавий ҳаёт масалаларини ҳуқуқий тартибга солишга бағишланган Ўзбекистон Республикасининг оила кодекси қабул қилинди.  Оила ахлоқи – бу оила маданияти ва маънавиятини ифода этувчи тушунчадир. Оила ахлоқи миллий ахлоқий қадриятларнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Халқимиз жуда қадим замонларданоқ оилани муқаддас ҳисоблаб келган. Оилавий муносабатларга асос бўлган одоб – ахлоқ меъёрлари диний меъёрлардан олдин шаклланган.  Оила ахлоқи ҳозир мавжуд бўлган одоб – ахлоқ меъёрларининг энг қадимийси ва энг муҳимидир. Оила ахлоқи фақат эр ва хотин ўртасидаги муносабатларни ифодалаб қолмай, балки фарзандларнинг етук инсон сифатида шаклланишининг дастлабки ва асосий мезонидир. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha