Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 76.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Оила ва маҳалла маънавияти

Купить
Оила ва маҳалла маънавияти Маънавият оиладан бошланади  Оила - жамиятнинг ўзаги, деймиз, миллатнинг давомийлигини таъминлайдиган муқаддас даргоҳ, деймиз. Унинг аср лар мобайнида сақланиб келаётган ўзига хос анъаналари орқали Ватанга муҳаббат, иймон, эътиқод, масъулият, ватанпарварлик, илмга иштиёқ ва маданият кўникмалари шаклланади. Зеро, ҳар бир шахс оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифасини, Ватаннинг остонадан бошланишини тушунмасдан туриб, мукаммал инсон саналмайди. “Ҳаёт муаллимдир”, дейди доно халқимиз. О ила - ҳақиқий маънавият ўчоғи  Таъкидлаш ўринлики, шахс маънавияти, унинг дунёқараши, инсоннинг тасаввури ва эътиқодларига дахлдор кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади. Шу маънода, оила - ҳақиқий маънавият ўчоғи, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир. Миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар инсон қалби ва онгига, аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади. О илавий анъаналар ва фарзанд тарбияси  Дарҳақиқат, шундай оилалар борки, бир умр уларга, уларнинг тутумлари, оилавий анъ аналари, фарзанд тарбияси борасидаги қарашларига таяниб, ҳавас-ла интилиб яшайсан. Бундай оилада биз шарқона одобни, ахлоқни, меҳр- муҳаббатни, ҳурмат-эъзозни, оқибатни, ибою ҳаёни, бир сўз билан айтганда, юксак маънавиятни кўрамиз. Халқ ва миллатнинг маънавияти  Халқ ва миллатнинг маънавияти, ахлоқи, эзгу анъаналари, қўйингки, унинг бор миллий бойликлари бўлган маънавий бисоти ана шундай тарбия топган қалбларда сайқалланиб, бойиб, бошқа қалбларга, улардан авлодларга ўтади. Оила - жамиятимизнинг асосий негизи  Истиқлол жуда кўплаб неъматлар ҳадя этди. Ана шундайлардан энг муҳими - жамиятимизнинг асосий негизи бўлмиш оилага, она ва келажагимиз эгалари бўлмиш фар занд лари мизга ғамхўрлик ҳамда эътибор кучайтирилди. Чунки моддий жиҳатдан таъминланган, юксак маънавиятли оилаларда камол топган фарзандлар, шубҳасиз, эртамизнинг муносиб ворислари бўлиб етишадилар. Шу боис ҳам Президентимизнинг “Оила- жамиятнинг асосий бўғинидир”, дея кўп бор эътироф этишлари бежиз эмас. Оила ва соғлом муҳит  Айтмоқчи бўлганимиз, оилаларимизда муҳит со ғ лом бўлсин. Ана шунда жамиятимизда ҳам соғлом муҳит қарор топади. Оила фаровонлашса - миллий фаровонлигимиз юксалади. Бир болага етти маҳалла ота-она  «Бир болага етти маҳалла ота-она» деган нақлдан келиб чиқиб, келажак авлодни тарбиялаш ва унга таълим бериш жараёнини амалга ошириш борасида кичик Ватан бўлмиш маҳалланинг олдида қуйидаги вазифалар туради:  - маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан биргаликда таълим тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиши ва оқилона ечимларини топишда фаоллик кўрсатилиши; Ўқувчиларни тарбиялашда оила , маҳалла , мактаб ҳамкорлиги жараёнида мактабнинг вазифалари :  - маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фарзандларнинг билим ҳамда тарбия олишларига бош-қош бўлиши;  - маънан носоглом оилаларни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга нисбатан жамоатчилик чораларни кўриш;  - маҳалла ҳудудидаги ўқув-тарбия муассасаларига иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишини қўллаб- қувватлаш;  - ота-оналар орқали болаларни ташабускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб, байналминаллик каби хислатларини сингдиришни ҳар томонлама рағбатлантириш;
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha