Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 208.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш масалалари

Купить
Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш масалалари 5340600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мундарижа. Кириш.............................................................................................................. I боб. Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш ва уларни молиявий таъминлашнинг назарий асослари ....................................... 1.1 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни иқтисодий ахамияти ................................................................................... 1.2 Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари....................................... 1.3 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг хорижий тажрибаси ..................................................................................... II боб. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини молиялаштир давлатда жамиятнинг маънавий-маърифий янгиланиши билан жаҳон ҳамжамиятига уйғунлашиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва ислоҳ этишни ҳозирги ривожланиш шароитида кадрлар тайёрлашнинг илмий модели “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар таёрлаш миллий дастури”дан иборат қонунларни қабул қилиш ва жорий этишга эришилди. Бу ҳар икки ҳужжат ижодкор, ижтимоий фаол маънавий жиҳатдан бой шахсни бой шакллантириш ҳамда юқори малакали, рақобатбардош кадрларни олдиндан қайта тайёрлашдан иборат стратегик мақсадга эриши учун назарий асос бўлди. Мана шундай шароитда таълимни молиялаштириш биринчи галдаги вазифа ҳисобланди. Малакатимизнинг келажаги, тақдири аввало, Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзлари ҳақиқат билан чамбарчас боғлиқдир: “...Бугун республика Битирув малакавий ишнинг объекти. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи барча олий ўқув юртлари мавзунинг объекти ҳисобланади. Мавзунинг предмети сифатида юртимиздаги олий муассасаларни давлат бюджети ҳисобидан ва бюджетдан ташқари фондлардан молиялаштирилаётган маблағлар ҳисобланади. Мавзунинг предмети олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни ҳозирги давр муаммоларини бартараф этиш ва уларни самарали ташкил этишда юзага келадиган иқтисодий – молиявий муносабатлари ишнинг предмети ҳисобланади. Мавзунинг амалий аҳамияти. Ишда келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган, Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришда ҳамда амалий тадбирларни ишлаб чиқилишида муҳим аҳамият касб этади. Ишнинг тузилиши ва ҳажми. Илмий иш таркиб I боб. Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш ва уларни молиявий таъминлашнинг назарий асослари 1.1 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни иқтисодий ахамияти Молиявий режалаштириш – халқ хўжалигини бошқаришнинг таркибий қисми бўлиб, давлат пул маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларини режали бошқаришдир 1 . “Режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. Шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилиги тузади, жамоа бирлашмалари, кооператив, суғурта ташкилотлар молиявий режалар тузса, давлат бошқарув органлари республика ҳамда маҳаллий бюджетларни тузадилар. Молиявий режалаштиришнинг муайян вазифалари молиявий сиёсат томонидан белгиланиб, қуйидаги кўрсат-кичларни қамраб олади: - режали топшириқларни бажариш учун зарур бўлган пул ресурслари ва уларнинг манбаларини аниқлаш; - даромадлар ҳажмини ошириш ва харажатларни тежаб иқтисод қилиш; - марказлашган ва марказлашмаган пул фондлари ўртасида пул ресурсларини тақсимлашда оптимал пропорцияни белгилаш ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти юридик шахс мақомига эга бўлган ва олий касб таълимининг таълимий-касбий дастурини амалга оширадиган таълим муассасасидир. Олий ўкқув юрти Ўзбекистон Республикаси томонидан белгиланган тартибда - пулли таълим хизмати кўрсатиш, тадбиркорлик, консультация, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий фаолият ва фаолиятнинг бошқа турлари ҳисобига ўқув юртларининг даромадларини оширишни таъминлаш. Олий, ўрта махсус ва касбий таълим соҳасидаги, шу жумладан молиявий-иқтисодий таъминланганлиги қисмидаги туб ислоҳотлар илмий ва иқтисодий мустақиллик тамойилларига асосланади. Таълим муассасасининг илмий мустақиллиги илмий тадқиқотлар йўналиши, мавзуи, буюртмачиларни, шунингдек ишларни олиб бориш шакл ва усулларини танлашда намоён бўлади. Таълим муассасалари иқтисодий мустақиллигининг асоси бўлиб, ўз фаолияти туфайли таълим муассасаси ишлаб чиқарган маҳсулотнинг мавжудлигини тан олиб ҳисоблайди. Олий таълим иқтисоди, бу — миллий товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг алоҳида қисми. Ун маънавий бойлигига бойлик қўшилади, бунга эса таълим, маданий-маориф хизмати кўрсатиш воситасида эришилади. Олий таълим, аввало, минтақага таъсир ўтказади. Таълим муассасасининг минтақага таъсири йўналишларини қуйидагиларга ажратиш мумкин: • Иқтисодий-минтақа сезиларли даромадга эга бўлади, чунки таълим муассасасининг мавжудлиги анчагина қўшимча молиявий ресурслар оқиб келишини таъминлайди. Бундан ташқари, талабалар ўз даромадининг кўп қисмини мазкур минтақада сарф қилганлари учун бу жойда пул тушуми кўпаяди. Меҳнат бозорининг аҳволи юқори малакали мутахассислар сонининг ошиши томон ўзгаради. бу ўз навбатида, мазкур минтақада улар рақобатбардошлигини оширади ва уларга талабни кучайтиради. Демак, юқори малакали меҳнат билан боғлиқ иш ўринлари миқдори ҳам ошади. Ишлаб чиқариш тизимида ҳам ил Мазкур бўғинлар мустақил фаолият кўрсатишига қарамай улар бир-бири билан боғлиқ ва алоқадор. Молия-кредит механизмининг мазкур таркибий қисмларининг ички боғлиқлиги ва унинг амал қилиш самарадорлигини белгиловчи биринчи даражали ва ажралмас шарти ҳисобланади. Молия-кредит механизмини ташкил этишнинг турли шакллари, яъни бюджетдан молиялаш (бюджетдан турли даражадагиларни молиялаш), банк кредитлари ва ўз-ўзини маблағ билан таъминлашда Молия-кредит муносабатларининг амал қилиши жараёнида бир вақтнинг ўзида баробар фойдаланилади. Улар бир-бирини тўлдиради. Шунга кўра уларни оқилона уйғунлаштириш ҳам бутун хўжаликка ҳам улардан муайян соҳада фойдаланишга бевосита самарали таъсир кўрсатади. Таъсир ўтказиш усуллари муайян меъёр ва мезонлардан, шунингдек молиялаш ва кредитлашнинг ўзига хос жихозл Манба: Саидов М. Олий таълим муассасаларини молиялаш. – Т.: Молия, 2002. Молия-кредит механизми амал қилишнинг тартибини ташкилий тузумлар белгилайди. Улар ҳуқуқий чеклашларнинг режалаштириш бошқариш ва назоратни ўз ичига олади. Ҳуқуқий чеклаш Молия-кредит муносабатларини ташкил қилиш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда кўринади. Меъёрий хужжатлар ва қоидаларнинг қабул қилиш бир қатор давлат муассасаларининг фаолият соҳаси ҳисобланади мазкур чеклашлар туфайли Молия-кредит сиёсатини мувофақиятли юритиш, Молия-кредит механизмини аниқ ишлаши учун зарур шароит яратилади. Режалаштириш, бошқариш ва назорат тизими молия-кредит муносабатларини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар асосида фаолият юритади. Мазкур тизимнинг ўзига хос мавжудлиги, тарихий, иқтисодий ва тузилиши мамлакатнинг давлат қурилишига мувофиқ белгиланади. Иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичига муайян молия-кредит механизми тўғри келади ва у унинг ўзига хос жиҳатини акс эттиради. Молия-кредит механизми етарли даражада динамик бўлиб, фақат ўзгаришларгагина мойил эмас, балки мунтазам такомиллаштиришга ҳам муҳтождир. Демак, молия-кредит механизмини ташкил қилишда давлат унинг молия- кредит муносабатлари соҳасидаги муайян вазиятларга тўла мос келишини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим бу фақат хўжаликнинг ривожланиш йўлларини тўла таҳлил қилиш натижасидагина мумкиндир ва у бошқарув идораларининг фаолият соҳасига киради. Молия-кредит механизми ишлашнинг ўзига хос томонларининг тўла кўриб чиқиб, олий таълим молия-кредит механизми тузилишини тадқиқ этишга тўхталамиз. Ўзбекистон Республ барча туридан озод этиш ва бўшаган маблағларни ўқув юртларининг моддий-техника ҳамда ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтириш кўзда тутилган (2000 йил 1 январдан бошлаб беш йил муддатга). Олий таълим фаолиятини, хусусан, унинг ташкилий тузилишини тартибга солиш молиялашни такомиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу: - барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида намунавий лавозим бирлиги фаолият кўрсатишини, маъмурият-бошқарув ходимлари лавозимларига меъёрлар жорий этилганида, таълим муассасалари лавозим жадвалида озод этилган декан, декан муовини лавозими белгиланганида, уларнинг лавозим маоши бюджетдан ажратилишида яққол кўринади. Олий таълим вазирлигида маркетинг хизмати бўлинмаси; барча олий таълим муассасаларида - жисмоний ва юридик шахслар учун пулли консультациялар ташкил этиш; - пулли қисқа муддатли курслар ва семинарлар ташкш этиш. 2. Илмий-ишлаб чнқариш фаолияти: - хўжалик шартномаси асосидаги илмий-тадқиқот ишлари; - консалтинг ва маълумотнома-информациявий фаолияти; - минтақаларда юқори аниқликдаги технологиялар билан боғлиқ жорий этишлик фаолияти; - илмий жиҳозлар ва анжомлар лизингини ташкил эпгиш; - давлат муассасалари, ҳудудий бошқарув идоралари ёки тижорат тузилмалари буюртмаси асосида фанлараро мужассама тадқиқотлар олиб бориш; - кичик ва ўрта бизнесга илмий-техникавий кўмаклашиш; - илмий-техникавий парклар ва янгиликларни жорий этиш инкубаторларини ташкил этиш; - тижорат ва хўжалик ҳисобидаги ташкшотлар билан якка тартибдаги шартномалар асосида илмий ишларни бажариш; - таълим муассас - маиший хизмат (сартарошлик, кимёвий кир ювиш, пойабзал таъмирлаш ва ҳ.к.); - пулли болалар боғчаси ёки болалар майдончаси ташкил этиш; - тижорат ташкшотларига таълим муассасасининг рамзи ва реквизитларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. 5. Ҳомийлик: - ҳар қандай шаклдаги мулкка эга бўлган корхона, ташкилот ва фирмалардан ҳомийлик маблағларини жалб этиш; - хизмат кўрсатши ва ишлар бажариш (капитал таъмирлаш, ўқув биноларини безаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к.); - ускуналарни пулсиз бериш (аудио-видео, компьютер ташкил этиш техникаси, ўқувлаборатория жиҳозлари, ёзув қоғозлари ва ҳ.к.); - кутубхона жамғармасини тўлдириш (дарсликпар, ўқув қўманмалар, каталоглар, бадиий адабиёт ва ҳ.к.); - хорижий инвестицияни жалб этиш (минибосмахона, авто-транспорт, ўқувлаборатория жихозлари, ўқув адабиёт жалб этиш эса) ташқи имконият. У молиялашда тақчилликни камайтиришда муҳим ўринга эга, аммо, жалб этилиши алоҳида йўл ва ёндашиш талаб қилади. 2-расм Олий таълим муассасаларини бюджетдан ташқари молиялаштириш Корпоратив тузилмалар М олиялашнинг ташқи манбалари 3. Жамоатчилик фондлари ҳисобидан молиялаш . 2 М олиялашнинг корпоратив манбалари Таълим ташкилотлари Халқаро молиявий институтлар Оталиққа олиш Хомийлик Хайриялар Хомийлик Таълим учун тўлов ( қўшимча таълимга ) Оталиққа олиш Манба: Саидов М. Олий таълим муассасаларини молиялаш. – Т.: Молия, 2002. Шундай қилиб, бозор иқтисодига ўтиш шароитларида таълим сиёсати ўқув юртларини молиялашнинг кўп йўналишли тизимига қаратади. У грантлар, илмийтижорат, илмий-педагогик фаолият, ҳомийлик, контракт асосида ўқитиш, пулли таълим хизмати кўрсатиш тизимидир, хусусий капитал, чет эл инвестициясини жалб этиш ва б. Шундай қилиб ушбу бўлим хулосасига келсак, мамлакатимизда олиб борилаётган олий таълимни молиялаш манбаларини иқтисодий-ҳуқуқийжиҳатлари ўрганилди. 1.2 Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ҳозирги пайтда молиялашни бюджетдан ташқари қўшимча манбаларини жалб қилиш бўйича таълим муассасаларининг фаолияти тобора тижорат тавсифига эга бўлмоқца. Тижорат фаолиятининг асосий мақсади ҳамон таълим муассасасини интеллектуал, таълимий, илмий Таълим муассасаси бюджет даромадлари, булар маъмурият ёки айрим бўлинмалар раҳбарлари тасарруфига келиб тушадиган пул маблағларидир. Таълим муассасаси харажатлари, булар — таълим муассасаси, унинг бўлинмалари ёки айрим ходимлари эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган пул маблағларидир. Марказий субҳисобга тушадиган бюджетдан ташқари маблаглар уч қисмга бўлинади: умумтаълим муассасаси тадбирларини қўллаб-қувватлаш; бошқарув ва таъминот хизмати; асосий таркибий ўқув бўлинмалари (факультетлар, кафедралар). Республикада давлат ташкилотлари учун белгиланган харажатлар функционал таркибга мувофиқ шакллантириладиган бюджет ўз ичига қуйидагиларни олади: - режадаги ёки ҳисобот даври оралиғидаги вақт мобайнида ташкипот фаолият кўрсатишини таъминловчи ясорий харажатлар; - ташкилот ривожини таъминловчи к • турар жой; • ишлаб чиқариш объектлари; • ижтимоий-маданий ва маиший хизмат мақсадидаги объекглар; - капитал таъмирлаш, шу жумладан: • турар жой фонди; • ишлаб чиқариш объектлари; • ижтимоий-маданий ва маиший хизмат объектлари; • маъмурий объектлар; - ер ва номоддий активлар сотиб олиш, шу жумладан: • ер; • номоддий активлар. Ташкилот молиявий алоқаларида кредитлар ва улар бўйича тўловлар кўзда тутилади Фаолият бу соҳасини акс эттирувчи харажатларнинг унсурлари қуйидагиларни ўз ичига олади: - кредитлар бериш; - кредитларни қайтариш; Бюджетдан фойдаланиш самарасини ошириш олий таълимни молиялаш тизимини такомиллаштиришнинг зарур шартларидан ҳисобланади. Шу муносабат билан билим даражасини ошириш, молия маблағларини шакллантириш ва сарфлашнинг самарали шакли ва тартибидан фойдаланишни, улар моддиймас ресурсларга эгалик ҳуқуқига эгадирлар. Масалан, давлат таълим муассасасига оператив фойдаланиш ва маълум мақсадларга кўра бериб қўйилган мулкка эгалик ҳуқуқига эга; таълим муассасаси бюджетдан ташқари фаолиятни ривожлантирган сари алоҳида балансда ўз мулкини жамғаради, таълим муассасасининг ходимлари эса ўз меҳнати ва интеллектуал мулкининг эгаси ҳуқуқига эга қисобланади, бундан ташқари ўзи иштирокида яратилган таълим муассасаси мулкига меҳнат жамоасининг аъзоси сифатида маълум муносабатда бўлади. Бюджетдан ташқари фаолият жараёнида мулкка бу муносабатлар мажмуи (бу, асосан, илмий-ишлаб чиқариш фаолияти ва таълим хизматининг бир қисми) таълим муассасасидаги мулкий муносабатларнинг иккинчи ва учинчи даражасига тааллуқлидир. Бу муносабатлар анча мураккаб ва таркибий бўлинмалар ҳамд маблағлар ҳисобланади, чунки, улар таълим муассасасининг хусусий маблағи бошқарилиши икки босқичли тузилмасига кўра давлат таълим муассасалари учун бюджет тизими энг самарали хисобланади, у таълим муассасаси (марказлатган қисм, биринчи босқич) ва унинг мухтор таркибий бўлинмалари (марказлаштирилмаган қисм бюджетлари мажмуидан иборат бўлади. Демак, хулоса чиқарадиган бўлсак юқоридагилардан маълумки олий тълимни молиялашда бюджетдан ташқари молиявий маблағларни аҳамияти ортиб бораётганлиги аниқланди. 1.3 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг хорижий тажрибаси Жаҳон амалиёти тахлили кўрсатишича таълим тизимини молиялаштириш учун катта маблағни ривожланган мамлакатлар сарфлайди. Бу, биринчидан, уларда ушбу мақсадларга давлат харажатлари улуши (ўртача 5,6%) жаҳон бўйича ўртача да мувофиқ кўпаяди. АҚШда эндаументни - мақсадли фондларни анъанавий давлат томонидан таълимни молиялаштириш оз бўлган ҳолда бюджетдан ташқари маблағларини юқори бадаллар билан шакллантириб бўлмайди. АҚШда ўртача битирувчиларни маблағлари эндаумент фондларини шакллантиришда ярми ва ундан ортиқроқ қисмини жумладан Колумбия университетида 55% ни ташкил этади. Ушбу мақсадли фондлар жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида самарали фойдаланилмоқда ва олий ўқув юртларига йиллик даромадларини 30 - 40% ни олиб келмоқдалар. Олий ўқув юртлари бундай фондларни ўзларига жалб қилишлари учун аввало, шу жараёнга тажрибали кадрлар керак бўлади. Америкада ана шундай фондларни жалб қилиш мақсадида франдрайзинг (маблағларни жалб этиш), тўлақонли касбга айланган. Эндаументни ривожлантириш таълим сифатини экспертиза қил Япония, масалан АҚШ, Канада ва Швециядаги каби барча учун баробар бўлмаган, аксинча олий мақомдаги олий таълим моделига эга, давлатнинг ЯИМдаги таълимга бўлган харажатлари улуши сезиларли даражада паст. Олий таълим АҚШ, Канада ва Швецияда хамма учун очиқ, лекин бу-мамлакат раҳбарининг сиёсати, бу-миллий анъана. Агар Европа мамлакатлари, хусусан Франция, Германия олий мактабни бюджет ҳисобидан сезиларли даражада молиялаб ва давлат томонидан назорат қилиб, бозорнинг таъсиридан ҳимоя қилса, АҚШда олий таълим анъанавий тарзда федерал ҳукуматдан мустақил, бозор тузилмалари билан мунтазам алоқада, ҳатто давлат таълим муассасалари ҳам пулли. Бироқ қуйидаги жадвал маълумотлари кўрсатадики, АҚШнинг олий таълимга харажатлари, шундай оқилона даражага эришганки, ундан ошиб кетса, таълим муассасаси мух оширилади. Мўлжал қилишларича, бу ҳол таълим даражасини кўтаришга имкон беради, чунки талабалар ўзлари танлаган ўқув юртларига юқори талаб қўядилар, улар эса, ўз навбатида таълим жараёнига юқори эътиборни қаратадилар. Ҳамон талабалар олий таълим тизимида асосий таълим хизматини талаб қилувчилар экан, келгусида ўз иш ҳақлари ошишини кутишлари мумкин, бутун дунёда таълим харажатларини булар ўзлари молиялашларини адолатли ҳисоблайдилар. Ўртача олганда анча юқори меҳнат унумдорлигини ва умуман аҳоли анча юқори даромадини таъминловчи меҳнат ресурслари таълим даражасини ошириш ҳисобидан жамият фақат ютади, бу-таълимга кетадиган харажатлар бир қисмини ҳукумат молиялаши маъқул эканлигининг яққол далилидир. Амалда, кейинчалик мунозаралар ҳукумат ва талабалар (уларнинг ота-оналари) томонидан тўланад талабалар сони фақат қўшимча ресурслар хисобигагина оширилиши мумкин. Мана шунинг учун, масалан, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда 60-йилларда таълим тизими жуда қимматга тушган усулда кенгайтирилади-мутлақо янги таълим муассасалари (асосан университетлар) бунёд этилади. Анча кейинроқ қуйидаги тадбирларга асосан мутахассислар етиштиришга эътибор қаратилди: - курслар муддатини қисқартириш; - академик йилни, ёзги таълимни ҳам қўшиб, ошириш; - сиртқи ва кечки таьлимни анча кенгайтиришдан фойдаланиш; - катта гуруҳларда маъруза ўқиш (бу тегишли саҳнсиз мумкин эмас) ва кўп сонли ўқитувчиларни талаб қилмайдиган памтотер таълимини қўшиб олиб бориш; - масофавий ўқитишдан анча кам фойдаланиш, Бу тадбирлардан кўплари ҳали кўриб чиқиш ёки илк жорий этиш босқичида, лекин уларнинг муҳокама этилишини кўпаяди. Бунга дотация сиёсати ҳам, кзиммат тушмайдиган ихтисосликка ўқитиш учун лицензия бериш ва ўқитувчи малакасига талаб анча паст эканлиги хам кўмаклашади. Бу иш ҳақини тежаш, хусусий университетларда битга ўқитувчига тўғри келадиган талабалар миқцори кўп бўлишига имкон беради. Шуни таъкидлаш лозимки, япон таълим тизими ўз муваффақияти учун ҳам ҳукумат бошқарув тузилмаси даражасидаги, ҳам давлатнинг ўзидаги ва нодавлат ўқув юртларидаги менежментлик маданияти юқорилигидан миннатдор бўлса арзийди. Таълим муассасаларини молиялашнинг асосий манбалари (давлат ва хусусий манбалар)га қайтиб олий таълим тадқиқотчилари консорциум ва ЮНЕСКОнинг Олий таълим бўйича Европа маркази (СЕПЕС) экспертлари фикрини келтириш ўринлидир. Улар соф давлат ёки мутлақо хусусий тарзда таълим муассасаларини молия Хусусий таълим муассасаларига нисбатан кўпроқ эгалик қилувчи мамлакатлар ҳам асосан давлат таълим тизими шаклланган давлатлар эришган натижаларни қўлга киритмоқда ва аксинча, хусусий таълимнинг кенг тарқалиши на иқтисодда, на таълим соҳасида анча қониқарли натижаларга олиб келмаяпти. Таълимнинг ижобий натижалари, одатда, ташкилий тарздаги олимлар билан боглиқцир. Муаммо шундаки, хусусий шўъба , динамизмини жорий этишга муваффақ бўлиш учун давлат таълим тизими бошқаруви, йўл қўйилмаган ҳолда, демократик тавсифини йўқотишига тўғри келади. Бу муаммо таълим муас-сасалари мухторияти, улар фаолияти натижалари устидан назорат тўғрисидаги масалага яна қайтишни тақозо этади. Шундай қилиб, кейинги ўн йилликлардаги мумтоз университетлар умумжаҳон йўналиши олий таълим иқтисодидаги қуйидаги умумий йўна молиялаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ўрганилди. Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда олий таълим муассасаларини молиялашнинг хорижий тажрибаси ўрганиб чиқилди. Кейинги бобда бевосита юртимизда олий таълим соҳаларида амалга оширилаётган молиялаштиришни таҳлиллар асосида кўриб ўтишни ўринли деб топдик. II боб. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини молиялаштиришни иқтисодий холати таҳлили. 2.1 Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети хисобидан олий таълим даргоҳларини молиялашнинг иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларини бюджетдан молиялашнинг тартиби бюджетларни тузиш ва улардан фойдаланиш ягона қоидасига эга бюджет тизими ўзаро боғлиқлигига асосланган. Бюджетдан молиялаш манбаига кўра таълим муассасалари республика миқёсидаги ва маҳаллий тасарруфдаги муассасаларга бўлинади. Олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бир қисмини молиялаш республика бюджетидан амалга оширилади. Маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳали фаолият кўрсатаётган ҳунар-техни Маҳкамасининг қарорлари, Молия вазирлиги йўриқномалари, Олий таълим тўғрисидаги низом, таълим муассасасининг устави ва бошқа таълим муассасаа ички молия оқимларини ташкил этиш, чиқим меъёрлари ва раҳбарият ҳуқуқларига таалуқли айрим муаммоларни тартибга олувчи қоидаларга асосан амалга оширилади. Республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган шаклдаги мақсадли сертификат (унда бюджет таснифномаси параграфлари ва харажатлар гурухларини кўрсатган холда) ва харажатларнинг ҳар бир гурухи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади. Маҳаллий бюджетлардан бюджет ташкилотларини молиялаштириш эса белгиланган шаклдаги фармойиш билан ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози 1-жадвал Тошкент Молия институтига 2007-2009 йилларда Республика бюджетидан ажратилган молиявий ресурслар миқдори (млн.сўм) Кўрсаткичлар 2007 Жамига нисбатан ҳисобида % 2008 Жамига нисбатан ҳисобида % 2009 Жамига нисбатан % ҳисобида 1–гурух харажатлари жами шу жумладан 1034,3 78.5 1554.8 83.3 2485.0 82.6 Жами иш хақи 529.0 40.1 814.7 43.6 1394.2 46.3 стипендиялар 505.3 38.3 740.1 39.7 1090.7 36.2 Иш хақига нисбатан ажратмалар 118.4 9.6 193.6 10.4 331.5 11 IV гурух харажатлари 144.5 11.9 118.5 6.3 192.8 6.4 Жами харажатлар 1320.3 100 1866.8 100 3009.2 100 Манба: Тошкент Молия институтининг молиявий хисобот маълумотлари Давлат бюджетидан молияланадиган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига харажатлар сметаси бажарилиши ҳақида ойлик, уч ойлик ва йиллик ҳисобот топширади ва вазирлик белгилаган шакл ва муддатларда бюджет маблағи ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ягона баланс тузади. Бюджет ташкилотларини молиялаштириш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади. Амалдаги тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларининг I ва II гуруҳ харажатлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Бунда II Республика тасарруфидаги ташкилотлар учун белгиланган мазкур коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланади ва ҳудудий молия органларига ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотларига эга бўлган вазирликлар, идораларга етказилади. Меъёрийлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳудудий молия органлари ҳудудий тасарруфдаги ижтимоий соҳа бюджет ташкилотлари бўйича, шаҳар ва туманлар миқёсида (ҳудудий Меъёрийлар) бюджет ташкилотлари турлари бўйича бюджетдан молиялаштиришнинг ҳар йиллик ҳудудий базавий меъёрийларини белгилайди. Ҳар бир ҳудуд ичида ҳар бир ташкилот тури учун ҳудудий меъёрийлар ҳудуд бўйича ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларининг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда мазкур ҳудуд учун белгиланга белгиланган қоидалар бу маблағлардан мақсадли бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишни таъқиклайди. Ректор кундалик фаолиятда бюджет маблағини тақсимловчи ҳисобланади, шунингдек, тақсимлаш ҳуқуқига эга раҳбарлар ҳам бўлинмалар ёки йўналишлар бўйича чиқимларни тақсимлай олади. Таълим муассасаси банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга лавозимдор шахслар, таркибий бўлинмаларнинг тўла молиявий мустақилликка эга раҳбарлари шундай шахслар ҳисобланади. Таълим муассасасининг даромадлари қуйидагилар ҳисобига ҳосил бўлади: - Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган давлат гранти бўйича қабул квотасига мувофиқ мутахассислар тайёрлови унун бериладган давлат маблағи; - малака оширишнинг молиялаш; - мақсадли таълим дастурларининг молиялаш; - пулли-контракт шаклдаги таълим в Агар олий таълим муассасаларида аввал режалаштирилмаган янги чиқимлар қилиш зарурати пайдо бўлса, уларни молиялаш таълим муассасаси бўйича буйруқда, уларни молиялаш тартиби кўрсатилган ҳолда белгиланади. Режада белгилангандан кўра катта чиқимни молиялаш зарурати туғилганда, 2-жадвал Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли олий таълим муассасаларига давлат бюджетидан ажратилган молиявий ресурслар миқдори (млрд.сум) Кўрсаткичлар 2007 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида 2008 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида 2009 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида Республика олий таълим муассасалари сони 62 - 62 - 62 - Республика олий таълим тизимига ажратилган маблағлар миқдори, йиллик 57.4 1.1 86.7 1.1 120.9 1.12 Жумладан, I ва II-модда харажатлари миқдори, йиллик 49.5 0.93 77.8 0.95 110.6 1.02 Республика бюджети харажатлари умумий миқдори, йиллик 5334.2 100 8197.1 100 10760.5 100 Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хисоботи маълумотлари Таълим муассасаси учун ажратилган молиявий маблағларни бошқа юридик шахсларга берилиши мумкин эмас, чунки улар мақсадли ҳисобланади. Бу шартга амал қилиш устидан Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги назорат тафтиш бош бошқармаси амалга оширади. Таълим муассасаси ўз тадбиркорлик фаолиятидан келган даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади. Бироқ, бу ҳакда бир қарорга келишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: - маблағни йўқотиш риски; - кутилаётган даромад миқдори; - қўллаб-қувватланаётган фаолият соҳаси вилоят, минтақа, таълим муассасаси ривожлантиришга мувофиқ эканлиги; - маблағни таълим муассасасини ривожлантириш тадбирларидан олиш туфайли таълим муассасаси кўрадиган зарар; фойдани таълимни ривожлантиришга йўналтирилганлиги туфайли қўшимча солиқ тўловлари. 2.2 Ўзбекистон Республикаси о Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Италиянинг Турин политехника университети, Губкин номидаги Россия нефтьгаз университети филиаллари ҳам миллий иқтисодиётимизнинг кенг қиррали эҳтиёжларини малакали мутахассислар билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Иккинчидан, илгари олий ўқув юртларининг аксарият қисми пойтахт ва йирик шаҳарларда жойлашган бўлиб, бу ҳолат мутахассисларни вилоятларнинг минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш ишларига маълум даражада салбий таъсир кўрсатар эди. Маълумотларга кўра, мустақил тараққиётнинг дастлабки йилларида мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг 19 таси (45,2 фоизи) Тошкентда, 5 таси (11,9 фоизи) Самарқандда, 4 таси (9,5 фоизи) Андижонда, 3 таси (7,1 фоизи) Бухорода жойлашга кўрсаткич объектлар сони, дона Янгидан қурилган ва фойдаланишга топширилган бино ва иншоотлар: - ўқув-лаборатория бинолари сони 35 - ўқувчи ўринлари сони, нафар 32328 - талабалар турар жойлари сони 3 - улардаги ўринлар сони, нафар 948 - стадионлар 11 - уларда шуғулланиши мумкин бўлганлар сони, нафар 5934 - ёпиқ спорт иншоотлари сони 11 - уларда шуғулланиши мумкин бўлганлар сони, нафар 1070 Жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинаётган давр мобайнида республикамиздаги олий таълим муассасаларида 32,3 минг нафардан ортиқ ўқувчига таълим бериш имконига эга бўлган 35 та замонавий ўқув-лаборатория биноси, 3 та талабалар турар жойи, 7000 нафардан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсатувчи 11 та стадион ва 11 та ёпиқ спорт иншооти янгидан қурилди ва фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон олий ўқув юртл олий ўқув юртларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағлар улуши кўпайишига хусусий сектор ўз ҳиссасини қўшса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Олий ўқув юртлари даромадларининг бюджетдан ташқари манбаларининг асосий турлари: тўлов – шартнома асосида ўқитиш; пуллик курслар; тадбиркорлик; ижара; хизмат кўрсатиш; ҳомийлик ҳиссаларига тўғри келади. Олий ўқув юртларининг молиялаштиришнинг муҳим муоммоси – бюджетдан молиялаштиришнинг чекланганлиги ҳисобланади. Мамлакатимизда 2010 йилга қадар олий таълимга сарфланадиган харажатлар аввалги йил эришилган даражадан келиб чиқиб белгиланар эди. 2010 – 2011 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олий ўқув юртлари бир талабани ўқитиш харажатидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларини молиялаштиришга ўтилди. Ушбу услубга асосан ажратишда таълим дастурларининг мураккаблиги, самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга доир 100 га яқин ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг барчаси таълим-тарбия самарадорлигини оширишга, ижтимоий муҳофазага, соғлом авлодни тарбиялашга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Хулоса қилиб шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизда қабул қилинган барча ижтимоий дастурлар Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Баркамол авлод йили муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури ҳам мазмун- моҳияти ва аҳамиятига кўра, давлатимизнинг юксак мақсадларга эришишининг ишончли кафолати бўлиб, ўз мустақил фикрига эга, мустаҳкам иродали, чуқур билимли, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказиш бўлса, таълим муассасалари ушбу касблар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширишади. Таълим хизматлари бозоридаги талаб деганда, биз харидорларнинг муайян миқдор ва сифатидаги таълим хизматларига тўлов қобилиятига эга эҳтиёжни тушунилади. Ушбу бозордаги талаб уни бошқа бозорлардаги талабдан фарқловчи ўзига хос хусусиятларга эга. Таълим хизматларига талаб нарх билан боғлиқ бўлмаган ва нарх омиллари таъсирида шаклланади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш учун таълим хизматларининг бирон – бир турини афзал кўриш, таълимга талаб мамлакатдаги ижтимоий – иқтисодий вазият, ижтимоий, тарихий ва психологик омиллар, оила анъаналари таъсирида шаклланади: - таълим хизматлари истеъмолчисининг даромади. Истеъмолчи даромадининг ка йўналтирилган таклиф билан ўзаро боғлиқ бўлиб унга қўшилиб кетади. Таклиф сифатида аниқ таълим хизмати эмас, балки унинг ҳар бир хўжалик субъекти томонидан қийматига қараб турлича қабул қилинадиган образи таълим хизматларининг характерли хусусияти сифатида мавжуд бўлади. Талаб ва таклиф маълум ихтисослик бўйича таълим хизматлари ортиқчалиги ёки танқислигини вужудга келтириб, миқдор ва сифат жиҳатдан аксарият ҳолларда бир – бирига мос тушмайди. Ўқиш тўғрисидаги тўлов- шартномаси ҳужжатли расмийлаштирилганидан кейингина таълим хизматлари сотувчилари ва харидорларнинг манфаатлари бир – бирига мос келишига эришилади. Таълим хизматларининг тўлов - шартномаси битими негизида уларнинг қиймати ва истеъмол қийматининг пулдаги ифодаси сифатида нарх ётади. Бирон – бир таълим хизматлари нархнинг мувоз тўлдирилади, жумладан меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари томонидан бундай ўқитиш бепул тарзда амалга оширилади. Ушбу модел кадрлар малакасини оширишнинг ривожланган тизими сифатида фаолият кўрсатиб асосан иш берувчиларнинг талаби ва талабаларнинг ўзи пул тўлаши йўли билан амалга оширилади. Америка моделида таълимни молиялаштиришда давлат муҳим роль ўйнаши билан биргаликда хусусий бизнес юқори даражада фаоллик кўрсатади. Ушбу моделда мактаблар муниципал органлар тасарруфида бўлган ҳолда, хусусий ва давлат олий ўқув юртларида маҳаллий молиялаштириш манбалари жиддий роль ўйнайди. Америка модели европадан фарқли ўлароқ олий ўқув юртига киришда юқори тўсиқлар мавжудлиги, бутун ўқув муддати мобайнида талабаларга нисбатан қаттиқ талаблар мавжудлиги билан фарқланади. Абитуриентлар ва ўқувчиларни т давлат ва 500 хусусий олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистондаги олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислохотлар стратегияси мамлакатимиз амалиёти ва маҳаллий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда илғор хориж тажрибасидан ижодий фойдаланишга асосланади. Ўзбекистон ҳукумати мустақил давлатлар ҳамдўстлиги маконида биринчи бўлиб мамлакатда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш дастурини амалга оширди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов ташаббуси, рахбарлигида 1997 йилда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни тўрт босқичга бўлинди: I – босқич. 1991 – 1997 йиллар тайёрлов босқичи; II – боскич. – 1997 – 2001 йиллар – кадрлар тайёрлаш соҳасидаги миллий сиёсатни шакллантиришнинг бошлангич босқичи; III – боскич. – 2001 – 2005 йиллар – узлуксиз 5 - жадвал Олий таълим тизимини ривожланиши Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олий таълим тизимининг ривожланиш тенденциялари қуйидаги кўринишга эга бўлди: - 1991 – 2010 йилларда мамлакатда олий ўқув юртлари, филиаллари сони ўсиб борди ва 2010 йилда 79 тани ташкил этди; - олий ўқув юртига қабул 150 дан зиёд бакалавриатура йўналиши ва 650 та магистратура муттахассислиги бўйича давлат таълим стандартлари жорий этилди; - 2010 йилда 1991 йилга нисбатан олий ўқув юртларига қабул сони 4,2 минг кишига кўпайди, жумладан 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий ўқув юртларига қабул сони 17,7 минг кишига ортди хусусан, бакалавриат йўналиши 14,7 минг кишига ва магистратура мутахасиссликлари 3 минг кишига кўпайди; - 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий ўқув юртларида ўқиётганлар миқдори 101,7 минг кишига - мамлакатимиз олий таълим муассасаларида таълим олаётган хорижлик талабалар сони 1991 йилда 3771 дан, 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич 335 га тушди. Ўзбекистон 2011 йилдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимда аспирантура ўрнига уч йиллик стажёр – тадқиқодчи, докторантура ўрнига уч йиллик катта илмий тадқиқотчиларни ўз ичига оладиган тизим жорий этилди ва уларнинг ойлик маошлари жиддий оширилди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фан доктори илмий даражаси 2189 кишига ва фан номзоди илмий даражалари 11119 кишига берилди. Ушбу даврда доцент илмий унвонига 5681 киши, катта илмий ходим 928 киши, профессор 1515 кишилар сазовор бўлишди. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида олий таълим тизимида ўз кутаётган қуйидаги муаммолар бор: олий ўқув юртларини академик соҳа, молиявий, иқтисодий ва Меҳнат ва таълим бозорларининг хўжалик субъектлари ўртасидаги алоқасига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. III боб. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг такомиллаштириш йўллари Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини ислоҳ қилиш Ўзбекистонда янги ривожланган жамият қуриш билан чамбарчас боғлиқдир. Уни амалга оширишда биз албатта, намуна сифатида таълимнинг халқаро мезоналарини олишимиз лозим. Лекин ўз миллий хусусиятларимизнинг барча қирраларини ҳам ҳеч бир унутмаслигимиз шарт. Ислоҳот олий ўқув юртлари фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олади, шунинг учун ҳам у туб ўзгаришлар ҳисобланади. Барча жабҳаларда қайта қуриш ва такомиллаштиришни амалга ошириш даркор. Иқтисодий вазиятни мураккаблашуви ва таълим муассасаси молиявий мустақилликнинг ошиши м Иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш, унинг ривожини башоратлаш ва таълим муассасаси маъмурияти учун таклифлар ишлаб чиқиш бўлимининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бўлим бюджет маблағи сарфланишини назорат қилади, таълим муассасаси иқтисодий сиёсати соҳасидаги буйруқларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Таълим муассасаси раҳбарининг топширигига мувофиқ бўлим маблағларни сарфлаш бўйича қарор, фармойишларни экспертиза қилади ва айрим қарорлар натижасини иқтисодий таҳлилини ўтказади. Режа-молия бўлими таълим муассасаси ва унинг бўлинмаси иқтисодий фаолият кўрсаткичларини режалаштиради, иқтисодий ва меҳнат меъёрларини ишлаб чиқади. Таълим муассасаси бюджет ўлчамлари башоратини тузади, кирим ва чиқимлар башоратини ишлаб чиқади, харажат йўначишлари бўйича маблағни тақсимлаш учун тавсия тайё Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўша пайтларда 300 ихтисослик ва ихтисослашув бўйича мутахассислар тайёрланган. Тайёргарликни тугатгач мутахассислар ўз ихтисосликларига мос муайян иш ўрнига боришлари лозим эди. Шундай деб ўйланган. Бироқ амалда эса бутунлай бошқача ҳол эди. Шундай қилиб хўжалик юритишнинг ва таълимнинг мавжуд тизими, кўп холларда мутаҳассисни олий даражада тайёрламас эди. Кўп босқичли тизим жаҳон тажрибасида аллақачон ўзлаштирлган ва амалда муваффақият билан қўлланмоқда. Ўзбекистоннинг мустақил шароитида у қуйидагича кўринишга эга, яъни 600 га яқин ихтисослик ва ихтисослашув мавжуд бўлиб, олий ўқув юртларимизда шулар бўйича мутахассислар тайёрлаш мўлжалланмоқда, лекин улар 103 йўналишга ажратилган. Билимнинг ҳар бир йўналишида шундай соҳалар мавжуд, улар еттита: табиий фанла Олий ўқув юрти ўз шаҳобчаларига, ихтисослаштирилган коллежлар, кафедра, тайёрлов бўлинмалари, илмий тадқиқот лаборотория, аспирантура, доктарантура, қўшма касбий билим бериш бўлимлари, тажриба хўжалиги ва бошқа таркибий қисмларга эга бўлиши мумкин. Олий ўқув юртлари таркибига яна илмий тадқиқот институтлари, лицей, гимназия, турлича мулк эгаси бўлиши мумкин, корхона ва ташкилотлар ҳам кириш мумкин. Олий давлат ўқув юртлари фанлари илмий тадқиқот институтлари, унинг таркибига кирадиган ва кирмайдиган коллежлар, унинг ҳамда малака оширишнинг ва қайта тайёрлаш институтлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилган таклифлари асосида ташкил этилади. Давлат олий корхонаси, муассасаси ва ташкилотни шунингдек бюджетдаги шу жумладан, юридик шахс мақомига эга олий ўқув Хулоса. Республикада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилиши ва рўёбга чиқарилиши ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда устивор йўналиш мақомига эга бўлади. Миллий дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди ва қонун кучига эга бўлди. Қабул қилинган Дастур специфик хусусияти унинг инсонни бутун умри давомида таълим жиҳатдан тайёрлашнинг барча босқичлари ва бўғинларини ўз ичига олувчи узлуксиз таълим тизимига йўналтиришида мужассамлашгандир. Деярли барча мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам давлат бюджети, шубҳасиз, таълимни молиявий таъминлашнинг бош манбаидир. Таълимга давлат харажатларининг деярли 90 фоизи республика бюджетидан (жумладан маҳаллий даражада қолган республика солиқларини қўшган ҳолда республика бюджетига барча тушумлар), шунингдек республика бюджетидан м 9. Олий таълим ва меҳнат бозорларининг ўзаро алоқалари боғлиқлиги ҳолати баҳоланган ва унга таъсир этувчи омиллар аниқланган. Меҳнат бозори ўзининг иқтисодий вазифасига кўра захиралар бозорига, таълим хизматлари бозори эса хизматлар бозорига киради. Шуни ҳам хулоса қилиб айтиш мумкинки, олий ва ўрта махсус ўқув юртларини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, халқ хўжалигининг мутахассисларига бўлган талабларни илмий баҳолаш, ёшларга таълим бериш ва уларни тарбиялашда илғор хорижий тажрибадан самарали фойдаланиш-бу масалалар бугунги кунда энг муҳим масалалардир, чунки баркамол интеллектуал етук авлодсиз буюк келажакни тасаввур этиб бўлмайди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2. “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 3. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонуни. 4. Каримов И. А. Пировард мақсадимиз озод ва обод Ватан-эркин ва фарофон ҳаёт. Т.: 2001.Т-8. 31б. 5. Каримов И.А., “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида”- Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2005, 525 бет. 6. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёти йўли. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2007 й. 7. Каримов И.А. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш барча демократик янгилаш ва иқтисодий ислоҳотимизнинг пировард мақсадидир. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2007 й. 8. Каримов И.А. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2008 й. 9. Каримов 31. Ковалев В.В. Финансы организаций. –М., 2005. 32. Ковалева А.М., Лапуста М.Г., Скамай Л.Г. Финансы фирмы. – М., 2005. 33. Ковалева В.В. «Финансы», Учебник. М.: изд. Проспект, 2008 г.640 стр 34. Кучкаров Д.Ж., Принципы организации казначейского исполнения Государственного бюджета Республики Узбекистан. Уч.пос. - Т.:Мир экономики и права. 2005. 35. Қосимова Г. Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш. Ўқув қўлланма. - Т.: Иқтисод-молия. 2005. 36. Қосимова Г.А., Каримова З.Х. Бюджетдан ташқари фондлар. Ўқув қўлланма.- Т.:”ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2009 й-212 бет. 37. Любимцев Ю.И. Финансовая политика: российский путь. – М., 2005. 38. Маликов Т. Н Ҳайдаров, “Молия: умумдавлат молияси” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2009 й. 556 б. 39. Маликов Т., Хайдаров Н., “Бюджет даромадлари ва харажатлари” ўқу 62. Шаховская Л.С., Хохлов В.В., Кулакова О.Г. и др. Бюджетирование: теория и практика: учебное пособие / – М.: КНОРУС , 2009 г. 400 стр. 63. Юлдашев З.Ю., Маликов Т.С. “Молия: Уй хўжаликлари молияси”. Ўкув кўлланма/ - Т.: "IQTISOD-MOLIYA", 2008.-112 с Интернет сайтлари 1. http://www.referat.ru - Referatlar, insholar, kurs ishlari, iqtisod va boshqalar. 2. http://www.bilimdon.uz - O'zbekistonda fan va ta'lim. Virtual bilimlar supermarketi. 3. http://www.uza.uz - UzA - O'zbekiston milliy axborot agentligi. 4. http://www.ilm.uz - O'zbekistonning yirik milliy o'quv-informatsion portali. 5. http://www.uz - O'zbekiston Respublikasi resurslari katalogi. 6. http://www.cer.uz - Iqtisodiy tadqiqotlar markazi - O'zbekiston. 7. http://cere.tfi.uz - Iqtisodiy tadqiq
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha