Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 83.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашига салбий таъсирлар

Купить
Ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашига салбий таъсирлар ва уларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулоти. Мақсад : Ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашига салбий таъсирлар ва уларни бартараф этиш, уларни ўз- ўзига адекват баҳо беришга ўргатиш, ўзига бўлган ишончни ошириш, мулоқотчанлик хусусиятларини ривожлантириш, шахслараро муносабатларда мулоқотга кириша олиш қобилиятини ошириш. Тренинг вазифаси: Ҳар қандай вазиятларда ўзини эркин тута олиш кўникмаларини шакллантириш. Эшитиш ва тинглаш малакасини ривожлантириш. Ўз фикрини эркин баён эта олишга ўргатиш. Кутилаётган натижалар: Турли хил вазиятларда ўзгалар билан мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантириш. Ўз-ўзига ноадекват баҳо беришни ўзгартириш ва ўзига бўлган ишончсизликдан халос қилиш. Суҳбатдошнинг новербал хатти- ҳаракатларини тушунишга ўргатиш.20 27 1A1B 0E05 1E 13 03 15 1A1B 08 04 28 0C 1F 16 Шахснинг ўзига бўлган ишончини ошириш мақсадида тренер томонидан тренинг машғулотларида, психолог томонидан ўқувчиларда қўлланилиши мумкин. Услублар: «Ўз ўрнингни топ», «Салбий хусусиятлар», «Шаклни аниқла», “ Ёшлик ва навқиронлик (Медитация ), «Жуфтингни топ», «Муштимни оч», «Мен биринчиман» машқи. Тренинг ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари: 1 Кириш қисми. -Тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш. 2 дақиқа 2 Асосий қисм (Амалий машғулотлар) : «Ўз ўрнингни топ» машқи. -тренер сўзи. -машкнинг кечиши. -муҳокама. -тренер хулосаси. 5 дақиқа «Салбий хусусиятлар» машқи. -тренер сўзи. -муҳокама. -тренер хулосаси. 10 дақиқа «Шаклни аниқла» машқи. -тренер сўзи. -машқнинг кечиши. -тренер хулосаси. 5 дақиқа «Шаршара» релаксацион машқи. -тренер сўзи. -релаксацион жараён. -мухокама ва тренер хулосаси. 3 дақиқа «Жуфтингни топ» машқи. -тренер сўзи. -машқнинг кечиши. -тренер хулосаси. 5 дақиқа «Муштумни оч» машқи. -тренер сўзи. -машқнинг кечиши. -тренер хулосаси. 5 дақиқа «Мен биринчиман» машқи. -тренер сўзи. -машқнинг кечиши. -тренер хулосаси. 5 дақиқа 3 Якуний қисм: -Мухокама; 5 дақиқаРЕЖА: Тренингнинг бориши . Кириш қисми Тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш; Қоидалар: -Фаоллик; -кўнгилли иштирок; -белгиланган вақтга риоя қилиш; -бошқалар фикрини ҳурмат қилиш; -қўл кўтариш қоидаси; -фикрни қисқа ва лўнда билдириш. Тренер: Тренингни бошлашдан аввал барчангиз ўз исмингизни ёзиб, махсус қадоқичлар билан кийимингизга осиб олишингизни сўраймиз. Энди сизлар билан машқларимизни бошлашдан аввал бир савол билан мурожат қилмоқчиман. Сизларнинг жамоангиз аҳилми? Ўзаро бир-бирингиз билан дўстона муносабатдамисизлар? ҳозир буни текшириб кўрамиз? 1-машқ. «Ўз ўрнингни топ» машқи Мақсади: Беғараз дўстона муносабатларга эришиш, гуруҳ аъзолари ўртасида тарангликни юмшатиш, ижобий эмоционал муҳитни яратиш.Ушбу машқ социометрия методига асосланади. Керакли жиҳозлар: доска, қоғозлар, маркерлар. Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтириб оладилар. Уларга кичик қоғозчалар тарқатилади. Бошловчи кўрсатмаси: «Ҳозир ҳар бирингиз сизга берилган қоғозчага ўз исмингиз ва қизиқишингизни ёзинг. Ёзиб бўлгач эса биттама-битта доскага чиқиб, доскада чизилган жамоа расмидан ўзингиз ҳохлаган жойга қоғозингизни ёпиштиринг, яъни жамоадаги ўз ўрнингизни кўрсатинг». Ҳар бир иштирокчи ушбу вазифани бажариб бўлгач, муҳокама қилинади. Ўзини пастга илган иштирокчилардан бу ҳолатнинг сабаби сўралади.
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha