Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва ҳавонинг таркиби

Купить
ЎРМОН ВА ҲАВОНИНГ ТАРКИБИ РЕЖА 41 2 3 Атмосфера ҳавосининг таркиби Ҳаво таркибининг ўрмонга таъсири Дарахт турларининг заҳарли газларга муносабати Дарахтлар фитонцидлиги Акад. В.И. Вернадский таълимотига кўра атмосферанинг уч асосий газлари – кислород, карбонат ангидрид, азот ҳаётий омиллар билан боғлиқдир, яъни биокимёвий асосга эгадир. Атмосферада 78,08% азот, 0,94% аргон ҳамда инерт газлари: гелий, метан сув буғлари (4%), тутун газлар, чанг ва бошқа қўшимчалар мавжуд. ҲАВОНИНГ ТАРКИБИ Карбонат ангидрид (СО 2 ) – органик моддалар синтез қилиш учун энг асосий элемент ҳисобланади. Бу яшил ўсимликларни асосий қурилиш материали ҳисобланади. Дарахтлар қуруқ моддаси 40-50% углероддан ташкил топган. 1 гектар ўрмон қулай шароитларда нормал ривожланиб йилига 6 тонна углерод истеъмол қилади. Бу ҳажмдаги углерод 25 млн м 3 ҳаво таркибидан ажратиб олинади. Карбонат ангидриднинг табиатда тўлиқ айланиш цикли 2 минг йилга тенгдир. Кислороднинг шаклланиши ТАБИАТДА КИСЛОРОДНИНГ АЙЛАНИШИ Табиатда СО2 нинг айланиши Ўрмонда асосий СО 2 ҳавога қуйидаги манбалардан ажралади: 1. Ўрмон тўшамасидан унинг минераллашуви оқибатида. 2. Тупроқнинг чиринди қатламидан замбуруғлар, микроорганизмлар ҳаётий фаолияти, органик моддалар чириши оқибатида. Турли тупроқлардан ажралувчи СО 2 тупроқ механик таркиби, ўрмон тўлиқлигига боғлиқ бўлади. 3. Илдиз тизимлари нафас олиши оқибатида, кўп ҳолларда у тупроқ микроорганизмлари ажратган СО 2 миқдоридан кўп бўлади. 4. Ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва инсон нафас олишлари оқибатида. Инсон 1 суткада ўз вазнининг 1,2% ҳисобида С0 2 ажратади. 5. Атмосферага келиб тушувчи СО 2 манбалари: вулқонлар иссиқ манбалар, океанлардан, ёқилғиларни ёниши оқибатида ва ўрмон ёнғинлари. ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР Атмосферанинг ифлосланиши Сувнинг ифлосланиши Ўрмонларнинг кесилиши Тупроқнинг ифлосланиши Атмосферанинг ер яқин қатламида ўртача 0.3% СО 2 бўлса, у ҳолда атмосферада 2,3х10 12 тоннани ташкил этади. 1900-1970 йиллари атмосферадан СО 2 гази миқдори кўпайиб борди: 0.029 дан 0.0329 гача. Ҳозир СО 2 газини атмосферадан ажратиб олиш жараёни бузилган, ҳар йили атмосферада 0.002% га СО 2 миқдори ошиб бормоқда. Саноат шаҳарлари ҳавосида СО 2 миқдори 0.07% га кўп бўлади. СО 2 суткалик ўзгариши уларни ўсимлик дунёси орқали исътемол қилиши билан боғлиқ. Бу каби фарқ япроқ баргли ўрмондан нинабаргли ўрмонга нисбатан кўпроқ сезилади: кечаси СО 2 миқдори кўп, кун ярмида у минимал даражага тушади, ёзда у кам, кузда кўпроқ, чунки СО 2 ёзда ўсимликлар томонидан кўпроқ ўзлаштирилади. Қурғоқчилик даврида СО 2 ҳаво таркибида камаяди, чунки тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти активлашади. Ўрмон ҳавоси таркибида СО 2 миқдори очиқ далага нисбатан кўпроқ бўлади. Айниқса ўрмоннинг остки қисмида СО 2 миқдори шох-шаббалари қисмига нисбатан 0.07% ни ташкил этиши мумкин, чунки барглар томонидан СО 2 ўзлаштирилади. Ҳар хил дарахтзорларда СО 2 таркиби турлича бўлиб, ўрмон тўлиқлилигига, ёшига, шамол тезлигига боғлиқ бўлади. СО 2 ҳаво таркибидаги миқдорини бошқариш мумкин: ўрмон маҳсулдорлиги унга боғлиқ бўлади. СО 2 ни ўрмон ҳавосида кўпайиши ўрмон тўшамасидаги чириш жараёнларини тезлаштиради. Бу ҳолатни ўрмон дарахтлар таркибини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Қарағай ўрмонида 20% га оқ қайин 20% дан 50% гача акация ўсиши ўрмон тўшамасида чириш жараёнларини 1,2-1,6 мартага тезлаштиради, дарахтлар маҳсулдорлиги 10-12% га ошади. Ер шаридаги бутун ўсимлик дунёси фотосинтез оқибатида ҳар йили 430 млрд т кислород ишлаб чиқаради кислород билан нафас олинганда фотосинтез натижасида унда йиғилган энергия миқдори ажралади ва бу энергия барча ҳаётий жараёнлар учун зарур ҳисобланади. Қанчалик тез ўсиш бўлса шунчалик кислород кўп ўзлаштирилади. Ҳаво таркибида кислород камайиши ўсимликлар учун сезиларсиздир, илдиз қисмида О 2 йўқлиги уларни қуришига олиб келиши мумкин. Битта самолёт Атлантика океанида учиб ўтса 50-100 т кислород ёқиб юборилади. Заҳарлан иш даражаси Дарахт ва буталар номи Газга чида млиг иНина баргли Япроқ баргли Жуда кучли Тилоғоч, қора қарағай, оддий қарағай - 5 Кучли Веймутов қарағайи, қрим қарағайи, сибирь кедри Каштан, бук, четан, терак турлари (оқ ва бақа терак), оқ қайин, оқ акация 4 Ўртача Виргин арчаси Тут, чинор, заранг, бальзам тераги, жўка, қайрағоч, гледичия, ўрик 3 Кам Европа тилоғочи, Сукачев, сибирь ва япон тилоғочлари, казак арча Эман, канада тераги, тол, самшит 2 Жуда кам Туя, зарнаб, биота Қизил эман, каркас,жийда, грек ёнғоғи 1 Дарахт ва буталарнинг фитонцидлик хусусияти даражаси Дарахт ва буталар номи Жуда кучли фитонцидли Эман, заранг, Марказий осиё арчалари Кучли фитонцидли Оқ қайин, оддий қарағай, оддий арча, ўрмон ёнғоғи, шумурт, грек ёнғоғи Ўртача фитонцидли Сибирь тилоғочи, оддий арча, жўка, четан, сариқ акация Паст фитонцидли Қайрағоч Жуда паст фитонцидли Қизил маржон дарахт Назорат учун саволлар 1. Атмосфера ҳавосининг таркибини изохланг? 2. Ўрмондан кислород ажралиш жараёнини тушунтиринг. 3. Ўрмонни ҳаво таркибига таъсирини изохланг?
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha