Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 66.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўткир Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи

Купить
Ўткир Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи мавзусидаги битирув малакавий иши 2 РЕЖА: КИРИШ I БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ “ШУМЛИК” ТУРКУМИГА КИРГАН ҲИКОЯЛАРИДА ҲАЁТИЙ АСОС ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН 1.1. Ў.Ҳошимовнинг ҳажвий ҳикояларида услуб 1.2. Ў.Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида бадиийлик масаласи II БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ САТИРИК АСАРЛАРИДА ОБРАЗЛИЛИК 2.1. Характерлар талқинида индивидуаллик 2.2. Персонажлар нутқини яратишда ёзувчи маҳорати масаласи ХУЛОСА 3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. ХХ аср ўзбек адабиёти, хусусан, насри ўзига хос тарзда ривожланиб, ўз шакли ва мазмунига эга бўлганлигидан ушбу даврни тўлақонли ўрганишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бунга бу даврда яратилган кўп сонли эпик асарлар ва улар орасида бадиийлик жиҳатидан ўзига хос баҳога эга асар лар ҳам мавжудлиги ни асос сифатида келтириш мумкин. Жумладан,бу давр ҳикоянавислиги нинг миллий адабиётимиз шаклланишидаги ўрнини хисобга олиб, уларни ҳам бадиий адабиёт намунаси қадрият сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз . Мафкуравий якка ҳоким ликдан қутилган ўзбек адабиётида эркин ижод қилиш, эркин фикр асосида мавжуд жараёнга муносабат билдириш кучайиб бормоқда. Шунингдек, ўтаётган даврда мафкуравий етукликка эришиш учун ҳам ёшлар онгида милл 4 эттирганлиги ва ўзига хос бадиияти билан бугунги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Маълумки, ушбу маҳоратли адиб ҳақида шу кунгача кўплаб тадқиқотлар яратилган. Лекин Ўткир Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида ёзувчи маҳорати юзасидан алоҳида, жиддий бир тадқиқот иши яратилмаганлиги ушбу БМИ нинг юзага келишига сабаб бўлди. Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Ўзбек адабиё тшунослигида ҳар доим аҳамиятли ҳисобланган бадиий маҳорат ҳамда услуб масалалари борасида кўплаб тадқиқот ишлари амалга оширилгани маълум. Биз ўрганаётган ёзувчи Ўткир Ҳошимов ижодига, хусусан, насрий асарларига бир қатор адабиётшунос олимлар турлича муносабат билдиришган. Бу ҳақдаги илмий ва танқидий қарашлар А.Расуловнинг “Ардоқли адиб” 1 , Асрор Самаднинг “Ўткир қалам” 2 , У.Ўлжабоев “Замон талаби ва ижодкор масъуллиги” 3 , Озо 5 ўрганиш, уларни таҳлил қилиш. Бу масала ечими қуйидаги вазифаларни амалга ошириш туфайли юзага чиқади: - ҳажвий ҳикояларнинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратиш; - ҳажвий ҳикояларда қаҳрамон индивидуаллигини аниқлаш; - ҳажвий ҳикояда бадиият масаласи ва қаҳрамон нутқининг аҳамиятини текшириш; - бош қаҳрамон талқинида ёзувчи маҳоратига аҳамият қаратиш; - персонажлар талқинида ёзувчи услуби масаласини тадқиқ этиш; - ҳикояларда илгари сурилган ижтимоий муаммолар ва уларнинг талқини масаласига эътибор қаратиш; - асар бадииятини ёзувчи маҳорати билан ҳамоҳанглигига эътибор қилиш ва бошқалар. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Ўткир Ҳошимовнинг ҳажвий мавзудаги ҳикоялари ўзбек прозасида ўзига хос характерлар сиймосини акс эттирганлиги билан аҳамиятли. Улар индивидуал услуб, поэтик маҳорат касб этг 6 ҳали тадқиқ этилмаган. Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда муаллиф ва ҳикоячи қаҳрамон нутқидаги ўзига хос жиҳатлар, тасвир воситаларининг қай даражада маҳорат билан қўлланилганилиги асар ютуғини таъминловчи омиллардан эканлигини тадқиқ этиш ушбу битирув малакавий ишининг илмий янгилигини билдиради. Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти. Ушбу битирув малакавий иш ХХ аср ўзбек прозаси ривожланиши қонуниятларини тадқиқ этишда, ёзувчи Ўткир Ҳошимов ижодига алоқадор реферат ишлари, қўлланмалар, БМИ лар ёзишда фойдали манба бўлиши мумкин. Тадқиқотнинг манбаи. Битирув малакавий ишининг асосий манбаи бир қатор назарий манбалар, Ўткир Ҳошимовнинг «Шумлик» тўплами таркибидаги ҳажвий мавзудаги ҳикоялари ва адибнинг «Икки карра икки – беш» қиссаси бўлди. БМИнинг тузилиш тартиби. Битирув малакавий иши кириш 7 I БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ “ШУМЛИК” ТУРКУМИГА КИРГАН ҲИКОЯЛАРИДА ҲАЁТИЙ АСОС ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН 1.1. Ў.Ҳошимовнинг ҳажвий ҳикояларида услуб “Шундай асар ёзсангки, китобхон уни ўқиганида ҳамма нарсани унутса. Асар қаҳрамонлари ҳаёти билан яшаса. Қувонса, изтироб чекса... Китобни ўқиб бўлган куни кечаси билан ухлолмай, тўлғаниб чиқса... Вақти келиб, ўша китобни яна қўлига олганида қайтадан ҳаяжонга тушса... Ундан янги маънолар топса... Орзум - шу...” 1 Ўткир Ҳошимов ўзи орзулаганидек ёзувчи эди. Чунки адибнинг китоблари кирмаган хонадон, унинг асарларини ўқимаган китобхонни юртимизда топиш мушкул. Шунинг учун Ўткир Ҳошимов ижодини ўрганиш, унинг янгича қирраларини кашф этиш масалалари яна кўп тадқиқотлар учун асос бўлиб келаверади. Ўткир Ҳошимов ижодини ҳикоянавислик, қиссанавислик ва романнависли 8 воқеий ва бадиий ҳажвиялар бугунги ҳажвий адабиётимизнинг гўзал ва сара намуналаридир” 1 . Адибнинг ҳажвий мавзудаги ҳикояларининг атрофлича талқини ҳам ҳали яратилмаган. Ушбу битирув малакавий ишимиз шу боисдан ҳам ана шу мавзуни тадқиқ этишга қаратилган. Ўткир Ҳошимовнинг 1993 йил “Ёзувчи” нашриётида чоп этилган “Шумлик” номли ҳикоялар тўплами таркибидаги ҳажвий ҳикояларни ўқимаган мухлислари бўлмаса керак. Бу тўпламдаги “Шпана”, “Бемор пиёз”, “Тахаллус”, “Памилдори операцияси”, “Битта кулдиринг”, “Йўли топилди”, “Гуруч операцияси”, “Яқин келма” каби кўплаб ҳикояларида адибнинг ўзи бевосита гувоҳи бўлган ҳикоялар акс эттирилган. Кейинчалик ушбу ҳикоялар адибнинг 2008 йил “Шарқ” нашриёти чоп этилган “Сўққабош бевагина” ҳажвий ҳикоялар тўплами таркибига ҳам киритилди. Фақат ушбу нашрда ҳ 9 Адибнинг “Шпана” номли ҳикояси “Кулиш нималигини билмаган одам – бахтсиз одам”, деган сўзлар билан бошланади. Кўпчилик Ў.Ҳошимовни юқорида айтиб ўтилган жиддий мавзудаги романлари ва қиссалари орқали таниганлигидан унинг ҳажвий асарлари борлигин билмасликлари ҳам мумкин. Адиб ўзининг ҳажвий ҳикоялари билан “кулишни ва кулдиришни билишини” исботлаб берган. Чунки ҳажвияларни ўқиган китобхоннинг юзида табассум пайдо бўлиши табиий. “Ўткир Ҳошимов асарларини жозибадор қилган, уларга ўзига хос бадиий тароват бахш этган икки муҳим хусусият бор. Буларнинг бири шуки, у бадиий асарни жўн тарғибот қуролига айлантирмайди, шу куннинг долзарб масалалари ҳақида бадиийлашган шиорлар ва хитоблар айтиш йўлидан бормайди, балки асарларининг кўпчилигида бирон муҳим умумбашарий муаммони ўртага ташлашга интила 10 “Шумлик” тўпламидаги ҳажвиялар “Беҳи” номли ҳикоядан бошланади. Ҳажвий ҳикояларнинг асосий ҳикоячиси адибнинг ўзи. Бу ҳикояда ҳам шундай. Етакчи қаҳрамон эса устоз адиб Саид Аҳмад. Воқеалар Саид Аҳмаднинг муаллифга телефон қилиб ош қилаётганини, уни бир ўзи ея олмаслигини, тез етиб келишларини тайинлаши билан бошланади. Шу йўналишдаги ҳар бир ҳажвий ҳикояда бўлгани каби бу ҳикоянинг таркибида ҳам “шумлик” яширинган. Бу сафар муаллифнинг ўзининг шумлиги акс эттирилган. Бу қаҳрамоннинг нутқи орқали баён қилинади. У дачада беҳи пишганлигини билиб, ундан ўзига озми-кўпми ўзлаштириш пайида бўлади. Ҳикоячи қаҳрамон қоронғи бўлиб бораётганлигини, уйдагилар хавотирланишини айтади. Шунда Саид Аҳмад: - Ана телефон! Қўнғироқ қил. Меникида ўтирганингни айт. Ош бўляпти, де. - Тўғри-ку, - дедим “маъю 11 - “Йўқ-йўқ, сен уринма! Менинг қўлим чанг бўлишга бўлди. Қара, кўйлагинг ҳам оппоққина экан. - Сизнинг табаррук қўлингиз чанг бўлгунча менинг кўйлагим йиртилиб, дабдала бўлиб кетгани яхшимасми! – дедиму энг сархил беҳиларни узиб халтага солавердим 1 ”. Ҳикоя ниҳоясида сархил мевалардан айрилаётган устоз катта арра олиб чиқиб шогирдига уни арралаб ташлашса ҳар иккаласи ҳам ундан қутулишини айтиши орқали устоздаги “қизғаниш” ҳолатини намоён қилган. Устоз Саид Аҳмад билан боғлиқ ҳажвиялардан бири “Йўли топилди” деб номланади. Унда таниқли шоир Эркин Воҳидов ўзи тўплаган пулига нима сотиб олишини устозидан маслаҳат тарзида сўраганида у автобус сотиб олишини, унинг ичи уй, кондуктори хотин бўлишини айтиб барчани кулдиради. Яна бир ҳажвия “Яқин келма!” деб номланади. Унда Избоскандаги учрашув 12 Улар “Тез ёрдам” машинасини тўхтатиб, чиқиб олишади. Машина эгаси ГАИлар ушласа, правасини олиб қўйишини айтади. Айтганидек, йўлдан ГАИ чиқади. - “Сен жим ўтир, мелиса билан ўзим гаплашаман, - Саид Аҳмад ака машина ёнига келаётган ёшгина лейтенант йигитга пешвоз чиқди. Йигит ҳали гап бошламасидан олдинроқ тўхтатди. – Яқин келма, жон укам, сенга ачинганимдан айтяпман, яқин келма. Бола-чақанг бордир. Бир укам сариқ бўлиб қолди. Ишонмасанг ўзинг қараб кўр. Лейтенант иккиланиброқ машина кажавасининг эшигини очди. Хира чироқ остида, кушеткада хўмрайиб ўтирган сап-сариқ Носир акани кўрдию, дарров орқага чекинди. - Вой-бў, жудаям ўтиб кетганга ўхшайди, тезроқ оборинглар!” 1 Устоз Саид Аҳмад аканинг шумлиги, топқирлиги туфайли улар ўз йўлларини давом эттирадилар. Саид Аҳмад билан боғлиқ ҳажвиял 13 хабардор бўлганларидан уни бояги қасамига алоҳида аҳамият беришади. Кечаси ётганларида устоз ечиб қўйган шимини яна қайтадан кийиб ётади. Эти увушаётганини баҳона қилади. Эртасига китобхонлар билан учрашувда энди шу ҳолатни айтиб бераётган муаллифни тўхтатиб Саид Аҳмад ўзи ҳикоя қилади: - “Шошма, сен эплаб айтолмайсан, - деди. – Яхшиси, ўзим гапириб бераман. Бу ярамаслар сафарга чиқса пул олиб юрмайди. Доим мендан сўрайди. Нима, мен етимхонанинг директориманми? Кеча бергим келмади. Билмасдан онт ичиб қўйибман. Бу шум кечаси чўнтагимни қоқлаб қўйишдан ҳам тоймайди. Шунинг учун шимимни кийиб пулли чўнтагимга қўлимни тиқиб ўша ёнбошимни ерга босиб ётдим. Эрталаб туриб бир акса урган эдим, оғзимдан жиринг этиб битта сўлкавой отилиб тушди. Ҳар эҳтимолга қарши бир сўмлик танга пулни оғзимга с 14 Яна бир ҳажвия “Гуруч” операцияси” деб номланади. Унда Саид Аҳмад ва муаллифнинг Қўқон бозоридан девзира гуруч ҳарид қилишлари ва поездда қайтиб келишаётганларида Саид Аҳмад ярим кечаси муаллифнинг қопидаги гуручларни ҳовучлаб олиб ўзининг қопига солиб ётганини кўриб қолади. Унинг “Ҳорманг, устоз?” деган саволига “Ухлайвер, болам, чарчагансан” деб жавоб беради. Ўзининг хаёли “кирарли-чиқарли” бўлиб қолганини, ярим кечаси нима қилаётганини ўзи ҳам билмай қолшини айтади. “Ҳайрон бўлдим. - Эсингиз кирарли-чиқарли бўлса, нега ўзингизнинг гуручни менинг қопимга солмайсиз-да, меникини ўзингизнинг қопингизга соласиз? Саид Аҳмад ака хотиржам қараб қўйди. - Унда сапсем жинни бўламан-да, болам!” 1 Бу ҳикояда ҳам қаҳрамон нутқида лексик ресурс, хусусан, варваризм қўлланилган. “Сапсем” сўзи бутунла 15 маҳсулотлари билан тўла таъминлади”, деган мазмундаги тилхатга қўл қўйдириб олиши билан “шумлик” бошланади. Ҳажвия давомида эрталабки ош дастурхонига помидор ҳам қўйилади. Аввал пишитилган режага кўра аввал бир маҳалла оқсоқоли помидорни роса мақтайди. Ундан кейин қариндошлардан бири бу помидорларни олхўрига ўхшатади. Эркин Воҳидов ҳам ундан ҳам майдароқ нарсага ўхшатади: - “Ўткиржон! – деди гапни узоқдан бошлаб. – Ёзда тўй қилишнинг шуниси яхши-да. Қовун-тарвуз мўл, мева-чева кўп... Манови олчанинг чиройли пишганини қаранг, деб, тўрттагинасини кафтимга олиб еб кўрсам, данаги йўқ! Қарасам, памилдори экан! Қаёқдан топдингиз бунақасини? Зимдан қарасам, Озод аканинг қовоғи тушиб кетяпти. Саид Аҳмад ака узоқдан мени койиб келаверди. - Сен болага қачон ақл киради-а? Янгилик яратаман деб, ҳар 16 нутқидаги “ақл кириши”, “ҳар бало”, “талинка” каби диалектизмлар, О.Шарафиддинов нутқидаги “чўрт побери” вульгаризми уларнинг ўша воқеликдаги ҳолатига мос равишда танланган ва айнан мана шу сўз ва иборалар ҳикоядаги ҳажвийликнинг бўртиб кўринишига сабаб бўлган. Демак, Ў.Ҳошимовнинг юмористик ҳикояларида қаҳрамонларни индивидуаллаштиришда лексик ресурслардан фойдаланиш ёзувчининг ўзига хос услуби дейиш мумкин. Шунингдек, ҳикояда муаллиф нутқидаги сарказм ҳам унинг услубидаги ўзига хос жиҳат дейиш мумкин. 1.2. Ў.Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида бадиийлик масаласи “Ижодкор бадиият оламини теран англаса, машҳур санъаткорларнинг асарларини ўқиган бўлса, инсон руҳи, табиатидаги янгиликларни ва уларниинг қай даражада акс эттирилганини яхши тушунади. Шу маънодаги, бадиийлик – инсон руҳидаги янгили 17 Унда Саид Аҳмаднинг дачасига “чўнғаранинг гуручию, зайтун ёғидан қилинган ошни ейиш учун” кўпчилик адиблар бориб туриши, сабаби, устоз адиб ошни бир ўзи емасдан кўнгли яқин ёзувчиларни ҳам чақириб олиши барчага маълумлигидан бошланган. “Ошхўрлар жудаям ноинсоф эмас. Ошга ҳар ким баҳоли қудрат “ҳисса” қўшади. Биров тўрттагина сабзи, биров Ёзувчилар боғининг ошхонасидан олиб чиқилган бир кафтгина туз, биров бир қути гугурт дегандек... Қолган “арзимас” ҳаражатлар Саид Аҳмад акадан” 1 . Бундаги “арзимас” сўзида бадиий кўчимлардан бири бўлган киноя қўлланилган. Бу ўша сўзга алоҳида урғу берилишига ҳам хизмат қилган. Чунки бу сўз аслида тескари маънонинг ифодалаш учун хизмат қилган. Кунларнинг бирида муаллифга Эркин Воҳидов телефон қилиб, “оқсоқолнинг дачасига бориб пиёздан хабар олиб келишла 18 бўлади. Хатда бу пиёз эгасини соғиниб, ичикиб қолганлиги, яхшилаб қаратса, албатта тузалиши, келаси ҳафта устоз ўттиз-қирқ киши бўлиб, пиёзни кўргани бормоқчи бўлиб турганларин ёзган бўлади. Муаллифнинг энди нима чора кўриши ҳақидаги Э.Воҳидовга берган саволига: - “Ҳозир оқсоқолга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим. “Пиёзнинг дарди оғир экан, шўрлик ўлиб қолди”, деб қўя қоламан. - Эсингиз жойидами? – дедим капалагим учиб. – Оқсоқол пиёзингнинг таъзиясига келдик деб, юз кишини бошлаб келса нима қиласиз? - Буёғи ҳам бор, -деди Эркин ака ўйланиб. – Майли бир йўлини қиларман” 1 . Ҳикоянинг ечим қисмида Эркин Воҳидовдан устозига борган мактубда пиёзи тезда тузалиб, Олтиариққа бошқа бир пиёз билан қочиб кетганлиги ҳақида ёзилади. Бу ҳажвияда муаллиф тасвир воситаси бўлган жонлантиришдан фойдала 19 “Хитойча усул” номли ҳажвияда ҳам Эркин Воҳидовнинг “шумлик” қилганлиги тасвирланган. Унда тоққа меҳмондорчиликка борганларида тўкин дастурхонда турли ноз-неъматлар орасида бир пиёла асал ҳам қўйилганлиги ва уни ейиш учун қўлланган тадбир ҳақида сўз боради. Ҳамма бугунги кунда асалнинг тозасини топиш мушкуллиги, буни аниқлашнинг ҳар хил усуллари борлиги ҳақида сўзлашади. Шунда Эркин Воҳидов бунинг хитойча усули мавжудлиги, унга кўра кимдир, яъни “синовчи”асални бир кўтаришда ютиб юбориши, агар ярим соатдан кейин оғиз-бурнидан варақ-варақ қон келиб ўлиб қолса, бундан чиқди, асал – тоза асал бўлиши ҳақида айтади. Бунга жавобан битта ҳам “номзод” топилмагач, шоирнинг ўзи “синовчи”ликка розилик бериши ҳақида ҳикоя қилинган. - “Майли, деди Эркин ака мушкул муаммо қаршисида қолган одамдек ўйг 20 этиб ютилиши” кабилар тасвирда юморни юзага келтирувчи омиллар вазифасини ўтаган. “Шумлик” таркибидаги ҳикояларда таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов ҳам етакчи қаҳрамон сифатида тасвирланган ҳажвиялар мавжуд. Хусусан, “Юқумли касал” номли ҳикояда адабиётшунос олимнинг Москвага қилган сафарлари чоғида қилган домланинг соддалиги билан боғлиқ “шумлик”лар тасвирланган. Унда Моквада яшайдиган мухлис йигитлар ош қилиб, уларни меҳмон қиладиган бўлишади. Ош келгандан кейин Умарали Норматов ўткир Ҳошимов билан шерик бўлаади, қошиқ сўраганида Саид Аҳмад ўзбек ошни қўлда ейиши кераклигини айтиб жеркиб беради. Кейин ўзларининг тўртинчи шеригининг юқумли касалликка чалингани ҳақида сўзлашади. Ҳикоячи қаҳрамондан боягина у билан кўришиб турганини, шундан кейин қўлини ювган- ювмаганини сўрайди 21 - Ие, домла, ошдан емабсиз-ку, келинг битта ошатай, - деб энди ошга қўл чўзган эди, Умарали ака ура қочиб хонадан чиқиб кетди” 1 . Бунда кишилар характеридаги ўзига хосликлардан фойдаланиб кулгу пайдо қилиш усулидан фойдаланилган. Чунки Умарали Норматов Ў.Ҳошимовнинг ушбу йўналишдаги кўпчилик ҳикояларида жуда озодаликка, шахсий гигиенага қаттиқ амал қиладиган инсон сифатида тасвирланади. Ундаги ману шу кичик “қусур”дан ёзувчи унумли фойдаланади. Юқоридаги ҳажвияда ҳам ундаги мана шу одат ош ея олмаслигига сабаб бўлди. Шумликлар қурбони бўлиб қоладиган домлалар ичида ТошДУнинг яна бир домласи Баҳодир Ғуломов ҳам бор бўлиб, ушбу инсон характерига хос соддалик кўпинча унинг кўп шумликларга алданишига, пировардида “жарима”га тушишига сабаб бўлган. “Ўзбекнинг соддаси” номли туркум ҳажвиялар 22 бошқа ҳеч ким қилмайди бу ишни! Коньякни ичган-да, ўрнига фото-дори қуйиб қўйган. - Нима? Фото-дори?! – Озод ака ўрнидан туриб кетди. – заҳар-ку бу! Ҳали бизни заҳарламоқчи бўлдингизми? ... Домла янги шиша очганида ҳам, қовурдоқ олиб келганда ҳам чеҳрамиз “ёришмади”. Яхшигина “қизишиб” олганимиздан кеий мавзу тағин “фото-дори”га келиб тақалди. - Чўрт побери! – деди Озод ака. – Энди “Плиски”ни кўрсам кўнглим айнийдиган бўлди-да” 1 . Воқеалар ечими шу билан тугайдики, охири домла уларга чойхонада ош қилиб беради. Фақат бу гапни ҳеч қаерда ошкор қилмасликни улардан қаттиқ илтимос қилади. Лекин унинг қандай қилиб меҳмон уларни “заҳарламоқчи” бўлганини ўша ерда ўз номларидан берилган тилхатни ўқиш пайтида ҳамма йиғилганларга маълум қилишади. Ушбу ҳикояда ҳам лексик ресурслар қаҳрамонларнинг 23 - Ҳалигина бор эди, - деди Баҳодир ака аланглаб. – Мана булар гувоҳ, бошпуртим бор эди. ... Биз ҳам Баҳодир акани “танимадик”. Домла кўп ялингандан кейин уни “кафилликка” оладиган бўлдик. Эвазига битта зиёфат қилинадиган бўлди” 1 . Ушбу парчада ҳам яна паспорт сўзи сўзлашув услубига хос “бошпурт” тарзида қўлланилган. Киноя тасвирий воситаси ҳам ҳажвни юзага келтиришда асосий восита вазифасини ўтаган. “Шумлик” туркумидаги ҳикоялар ичида ҳажм жиҳатдан салмоқли ва юморга бой ҳикоялардан яна бири “Тўяна” операцияси” деб номланади. Ушбу ҳикоя муаллифнинг ўзи “шумлик” қурбони бўлгани ҳақидаги ҳажвия. Унда Эркин Воҳидов қизини узатаётганида наҳорги ошга келганЎткир Ҳошимов қадрдон дўстининг чўнтагига уч юз сўм тўяна солиб қўяди. Лекин кечқурунги базмга келганида унга эрталаб тўйга келмаганини 24 “Менда галава қоптими! Келган бўлсанг келгандирсан, келмаган бўлсанг келмагандирсан. – Саид Аҳмад ака дастурхонга ундади. – Ол, манови гўшт яхши пишибди” 1 . Кейинги воқеалар ривожида муаллиф устозидан икки юз сўм қарз олиб яна қоғозга ўраб, устига ёзиб Эркин Воҳидовга ҳамманинг олдида қучоқлаб кўришиб топширади. Кейин ташқарига чиқиб эрталабки ўрик ҳақиқатан ҳам йўқлигини кўриб, довдираб қайтади. Унинг олдига эркин Воҳидов келиб берган тўянасини яна чўнтагига қайтариб солиб кетгандан сўнг у ўрикни сўрайди. Шу гапидан сўнг тўйхонада чунонам қаҳқаҳа кўтариладики, ҳамма улар томонга қарайди. “... Менинг ахволим хўп “томошабоп” бўлса керак, Неъмат ака “ҳу-ҳу”лайди, Абдулла нуқул елкасини силкитади. Эркин ака ёшланиб кетган кўзини артади” 2 . Кейин маълум бўлишича, ўша қуриган ўрикни қариял 25 Бу ҳикояда юморни юзага келтирадиган унсурлардан киноя усулидан ташқари бадиий деталдан ҳам унумли фойдаланилган. Яъни ўрик дарахти ҳикоянинг етакчи предмет детали вазифасини бажарган. Ундан ташқари тўяна пул ҳам худди шундай вазифани бажарган. Ушбу ҳикояларнинг аксари ҳаётда юз берган, муаллифнинг ўзи бевосита қатнашган ҳикоялари бўлганлигидан уларнинг ҳар бири учун ҳаётий асос мавжуд. Яъни, ушбу ҳикояларнинг қатнашчилари ёки қаҳрамонлари ҳаммаси ёзувчига қадрдон тирик одамлар эканлиги бу фикрнинг далилларидир. Ҳикоялар бадиияти ҳам юксак даражада тасвирланган. Юқоридаги “Ў.Ҳошимовнинг “Шумлик” туркумига кирган ҳикояларида ҳаётий асос ва бадиий талқин масаласи” мавзусидаги боб юзасидан қуйидагича хулосаларга келиш мумкин:  Ў.Ҳошимовнинг “Шумлик” ҳажвий ҳикоялар туркумида деярли ҳаётий 26 Юқорида ҳам таъкидланганидек, ёзувчининг ҳажвий ҳикоялари атрофлича ўрганилмаган. Бу ҳақида академик Бахтиёр Назаров қуйидагича фикр билдирган: “Афсуски, айрим мулоҳазаларни ҳисобга олмаганда танқидчилигимиз ёзувчининг бу йўналишдаги ҳикоялари ҳақида чуқур ва атрофлича фикр юритишга ўтганича йўқ. Ҳолбуки, характерлар яратишдаги тиниқлик, тилдаги жозиба ва индивидуаллик, давр ва инсон табиатида намоён бўлувчи айрим хусусий қусурлар билан бир қаторда, баъзи бир жиддий ижтимоий иллатларнинг кескин ва ёрқин гавдалантирилиши ҳамда ҳаётбахш меҳрли кулги фазилатларга кўра Ўткир Ҳошимов ҳажвиялари ҳозирги адабиётимизда муҳим ўрин тутади ва адабиётимизнинг ранг-баранг тароватини очиб бериш жиҳатидан улар жиддий ўрганилишга арзигуликдир” 1 . Дарҳақиқат, ушбу мавзу жиддий ва атрофлича ўрганилиши з 27 II БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ САТИРИК АСАРЛАРИДА ОБРАЗЛИЛИК 2.1. Характерлар талқинида индивидуаллик “Характер – бадиий адабиётнинг умумбашарий муаммоси. ...Бадиий адабиёт жонли одамлар характерини яратиши билан муҳим, зарурдир. Ҳар бир замон, миллат адабиёти инсонни қандай нуқтаи назаридан тасвирлаши билан бир-биридан фарқ қилади” 1 . Ўзбек адабиёти ҳам ўзига хос характерлар тизими билан ажралиб туради. Бу адабиётнинг забардаст вакили бўлган Ў.Ҳошимов ижодида ҳам характерларнинг такрорланмас намуналарини учратиш мумкин. Ўткир Ҳошимов ҳажвий асрларида, хусусан, “Икки карра икки – беш” қиссасининг қаҳрамонлари ўзига хос инсонлар бўлиб, 1 А.Расулов. Бадиийлик – безавол янгилик. –Т., Шарқ, 2007. 27-б. 28 уларнинг индивидуал жиҳатлари ўз замонаси қаҳрамонлари эканлигида кўринади. Яъни, улар ҳам оддий кундалик ҳаёт тарзи ва турмуши билан овора бўлган бирор соҳа вакиллари. “Асар воқеаларининг марказида туриб, сюжетни ҳаракатга келтирадиган, ёзувчи ифодаламоқчи бўлган асосий ғояни ўзида ташийдиган шахслар бош образ ёки бош қаҳрамон деб аталади” 1 , деб ёзади адабиётшунос Т.Бобоев. Бу таъриф кўпроқ катта эпик асарлар бўлган қисса ва ҳикояларга нисбатан қўлланилади. Лекин ҳикояда ҳам асосий ғояни ўзида мужассам этган бош образ мавжуд бўлади. Ундаги бош қаҳрамон катта эпик асардаги каби атрофлича талқин этилмаса-да, ёзувчининг ўринли ва аниқ тавсифи орқали китобхон кўз ўнгида гавдаланади. Адабиётшуносликда шаклланган тамойилларга кўра қаҳрамонлар ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Лекин Ўткир Ҳош 29 Асарда кечиктирилган экспозиция қўлланган. Чунки у тугун, яъни муаммонинг бошланиш нуқтасидан бошланган. Бош қаҳрамон бўлган Қўшоқвойнинг касалхонада доктор билан суҳбатида тугун тасвирланган: - “Э, дўхтуржон! Қийнаб нима қиласиз одамни! Айтяпман- ку, соппа-соғман! Раҳмат, яхши даволадинглар. Эсингиздами, баннисага келган кунларим, бир лунжим оқиб тушган нондек осилиб ётувди. Оғиз – ёмғирда қолган ўчоқ! Қўлим билан тўғрилайман, деб ҳарчанд уринаман, қани жойига келса, тағин қийшайиб қолади, хумпар! Кўзнинг ҳам биттаси катта, биттаси кичкина эди! Мана, ҳаммаси бип-бинойи! Энди дўхтуржон, бизга жавоб берсангиз” 1 ... Қиссанинг ҳикоячи қаҳрамони ҳам Қўшоқвойнинг ўзи бўлиб, унинг бошидан кечирганларини ўз тилидан докторга айтиб бериши шаклида ҳикоя қилинган. Қиссада юмористик тасвирлар кўпл 30 қолади. Айниқса, рақамларга албатта қўшиб гапиради. Биринчи марта ўқишга борганида ҳатто дадасининг ҳам иккита деб юборгани учун онасидан калтак еб олади. Мактабда у раиснинг ўғли бўлган Шодивой билан дўстлашади. Чунки Шодивой уни ёқтириб қолиб, у билан бир партада ўтирмоқчилигини айтади. Қиссада ҳикоячи қаҳрамон нутқи киноя ва қочиримларга тўла. Бир ўринда Чияли бозори ҳақида шундай дейилади: “... Балки сиз Чияли бозори ғиж-ғиж чайқовчига тўлиб кетган деб ўйларсиз? Бекорларнинг бештасини айтибсиз! Бозор куни ҳаммаёқни апталапка босиб кетади. Бир гал онам апталапкадан ялтироқ кўйлаклик олмоқчи бўлгану, пули етмаган ” 1 . Бу парчада қўлланилган сўзлашув усулига хос сўзлар қаҳрамон нутқини индивидуаллаштирган. Ҳам бу ерда киноя усули сезилади. Чунки “апталапка”, яъни кўчма дўкони сотувчил 31 “... Тулпорим бўлса ҳар соатда ҳанграб туради. Кун бўйи. Бир минут ҳам кечикмай! Қўшни колхозда турадиган тоғам Тулпорингни “Москвич”га алмашасанми, деганида жон-поним чиқиб кетди. Эсимни ебманми, алмашиб? Эшак қаёқда-ю, аллақандай “Москвич” қаёқда!” 1 Асарда бир муаллиманинг математикани яхши билмайдиган болаларнинг чорагига икки чиқараман ва Қўшавойга ўхшаганини мактабдан ҳайдатаман деганида директорнинг айтган гаплари ўша даврдаги пахта сиёсатининг асосий мазмунини англатади. - “Бас! – директорнинг овози ўқдек қарсиллаб кетди. – Билиб қўйинг, ўртоқ Икромова! Бу – сизнинг Тошкентингиз эмас! Бизга оқбилак интелегентлармас, дала заҳматкашлари керак! Беш йиллик қаҳрамонлари! Пахтакорлар!” 2 Яъни, уларга сифатли ва билимли кадрлар эмас, оддий, чаласавод деҳқонлар кераклиги айтилмоқда. Кей 32 йўлда эшаги тиканзорга бир эшакни қувиб кириб кетганида у бор тутбарглардан ҳам айрилиши, ўзининг ҳамма ёғи тикан бўлишининг устига дўстининг гаплари унга таъсир кўрсатади: - “Дадам тумандаги катталарни тутхўрликка айтиб қўйган экан, - деди Шодивой минғирлаб. – “Жўранг ақалли биттаям шохини қолдирмабди, қўлимга тушса бутини йиртиб ташлайман”, деяпти, отамнинг кўзига кўринмай тур, Қўшо...” 1 Ана шундан кейин у қўшнилари Ойсара янгасиникига сабзи олиб чиқади. Шу ерда раис бувани учратиб қолади. Лекин раис айб устида қўлга тушгани учун унинг “тутхўр”лигини эсласа ҳам, уни ўзи айтгандек қилиб жазоламайди. Унга “пат-пат” – мотоцикл олиб беришга ваъда беради. Шу ернинг ўзида уни албатта одам қилишга ҳам сўз беради. Мана шу ўринда раис образининг қанчалар разил, иккиюзламачи, тубан шахс эканли 33 Шу ферма мудири ва раис диалогидан эса ўз даврининг муаммоси бўлган қўшиб ёзиш, рақамларни бўртириб кўрсатишга интилиш, “машъал”ликка ўчлик, шуҳратпарастлик каби иллатлар кўрсатиб берилади: - “Мусайип! Бу – қўзилатишни қанақа деб ёзувдинг? - Жуз совлиқдан жуз жетмиш жетти. - Жетмиш-петмиш демасдан икки юз қилиб қўя қолсанг ўласанми? - Ўзи тувғани жуз ўнта, Раис бова! - Нима? – Раис буванинг овози жаранглаб кетди. – Виставкага боришни биласан. Медаль олиб, мажлисларнинг тўрида ўтиришни биласан. Бу ёғиниям тўғрилаб қўй-да. Туғмаса туғдир! Етмаса, ўзингникини қўш! - Маъқул, Раис бова, тувдирабиз” 1 . Қиссанинг воқеалар ривожида ферма мудирининг пичан ғарамига яшириб қўйган оппоқ “Волга” машинаси унинг ичига Шодивой ва Қўшавой киргизиб юборган “Запарожец” машинасининг ўрнига чиқиб келади. Ф 34 - Э, ўл-а! – Раис бува негадир ҳиқиллаб кулиб юборди. – мошин сигирмиди, туғадиган? - Тувади! – “Ферма тоға”нинг мўйлови учиб қўйди. Фақат бу сафар хомушроқ, маъюсроқ учди. – Тувмаса тувдирабиз” 1 . Бунда ўша пайти жамоа хўжаликлари муҳитида авж олган порахўрлик, лаганбардорлик, кўзбўямачилик иллатлари ҳам кулгили ҳолатлар орқали кўрсатиб берилганлигини кўриш мумкин. Раис ҳам унинг сиридан хабардор кишиларнинг “оғзини ёпиш” учун совға-саломлар қилиб туради. Бир сафар Қўшавойларнинг қўшниси Ойсара опага камида уч юз сўм турадиган атлас мато олиб берса, бу сирдан хабардор бўлган Қўшоқвойга “пат-пат” – мотоцикл олиб беришдан ташқари уни институтга жойлаб қўйишни ваъда беради. Бундай ваъдани Раис болаларни давлат имтиҳонидан олиб чиқиб кетиб пахта чопиғига қўймоқчи бўлганида яна бир марта э 35 Шу ўринда раиснинг маънавий қиёфаси яна бир марта кўрсатилади. У ўзидан ёши катта бўлган ўқитувчини сансираб ҳақорат қилади ва болаларни олиб чиқиб кетади. Қиссанинг шу жойида муаллиф бундай жиддий ҳолатни кулгу билан юмшатади, яъни Қўшавойнинг Тулпор эшаги йўлда кўндаланг туриб олгани учун раис уни ҳайдаганида у раисни ҳидлаб, ялаб кўради. Раиснинг ғаши келиб уни тепганида у ҳам раисни ўхшатиб тепиб қочиб кетиши китобхонда юмористик кайфият ҳосил қилади. Қиссанинг “Биз талаба бўламиз” деб номланган тўққизинчи бобида энди асар қаҳрамонлари ўспирин йигитлар сифатида тасвирланади. Хусусан, ҳар иккала йигитга ҳам ҳикоячи қаҳрамон тилидан портрет тасвир юмористик усулда берилади: “Осмон-фалакда учиб кетяпмиз! “ЯК-40”да! Ёнимда Шодивой ўтирибди. Оғзи қулоғида! Устара тегмаган мўйлови қиймата 36 варваризм ва вульгаризмлар ушбу қаҳрамоннинг маънавий қиёфасини ҳам кўрсата олган. - “Гуличка! – хотин сирли жилмайди. – “Жи-жи” билан “Адидас”ни тўғрилаб берсанг, - деди овозини пасайтириб, - битта “Лама” биздан! – У хандон отиб кулди. Аммо ўша заҳоти жиддий тортди. – А? Губа-не дура! Ўзининг баҳоси етти юз тўқсон-ку!” 1 Меҳмонхонада жой йўқлигини ҳаммага қўполлик билан айтаётган бу хотин раисга “Тошмамат Алимович” деб мурожаат қилади ва 719-хонанинг эгаси келганлигини “Муҳа” деб атаётган Муҳаббат исмли аёлга айтади. Шу тариқа улар меҳмонхонага муаммосиз жойлашишади. Бу бобда бир қанча бадиий деталлар қўлланилади. Хусусан, раис кўтариб юрган ингичка чемодан, Қўшавойнинг ичига патир, туршаклар солинган беўхшов чемодани ва бошқалар. Раис чемоданларни олиб чиққан меҳмонхона ходимига ўн сў 37 деталлар қаҳрамоннинг ўзига хослигини кўрсатувчи алоҳида унсурлар саналади. Ў.Ҳошимов улардан маҳорат билан фойдаланган. 2.2. Персонажлар нутқини яратишда ёзувчи маҳорати масаласи “Персонаж (лотинча persona – шахс сўзидан) – персонаж. 1. Бадиий асарда иштирок этувчи шахсларнинг жами. 2. Асарда иштирок этувчи иккинчи даражали шахслар» 1 . Демак, бадиий асарда қатнашаётган барча қаҳрамонлар персонаж ҳисобланишади. Яна бир маъносига кўра эса персонаж асарда у даражада аҳамиятли бўлмаган иккинчи даражали қаҳрамонлар ҳам ҳисобланади. «Икки карра икки – беш» қиссасида бош қаҳрамондан ташқари асарнинг асосий ғояси учун хизмат қилувчи иккинчи даражали қаҳрамонлар ҳам мавжуд. Шунингдек, асарнинг бирор бир ўрнида кўзга ташланадиган, лекин унинг кейинги тақдири билан китобхон қизиқмайдиган образла 38 Йўқ, телевизорда кўрсатадиган гимнастикачиларникига ўхшаган спорт кийими кийиб олган киши дарвоза пештоқида ёниб турган лампочка нурида жилмайиб турарди. Чамамда “катта домла”нинг юзидан ҳам нур ёғилиб кетгандек бўлди” 1 . Асарда домланинг портрети давом эттирилиб, унинг юзидаги нуқсонни тасвирлашда халқона сўзлашув услубидаги жумлалардан фойдаланилади: “... Шундагина унинг жудаям ёш эмаслигини, сочига оқ оралаганини, кулганда юзи беш йил бурун қазо қилган момомнинг маҳсисидек тиришиб кетишини пайқадим. – Кадрлар ўқисин, дебсиз-да? Э, маладес! Маладес!” 2 Қўшовой агар яхшироқ ўқишга кирса, унга бирор бир домла қизини беришини, берганда ҳам ё икки хонали уйи билан, ёки беш хонали уйи билан қўшиб беришини хаёл қилади. “Катта домла”никига келганида ҳам унинг нозик ва гўзал қизини кўрганида 39 кўринадиган” париларга ўхшатилаётган бу қиз кўринишидан қишлоқнинг саккизинчи синфида ўқийдиган қизлар каби бўлса ҳам, аслида институтнинг тўртинчи курсида ўқиши ҳақида айтилиши орқали муаллиф ўша пайтдаги шаҳар ҳаёти ва қишлоқдаги оғир шароитни солиштирмоқчи бўлади. Қишлоқ қизлари оғир меҳнат ва қийин яшаш шароити туфайли ўзларига қараб юришга, пардоз- андозга ҳам имкониятлари бўлмаслиги ҳақида эслатиб ўтмоқчи бўлади. Демак, биргина портрет тасвири орқали ёзувчи ўша даврнинг яна бир ижтимоий муаммосини кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. Қиссанинг кейинги воқеалар ривожида улар она тилидан имтиҳонга киришади. Домланинг Шодивойнинг дафтарига қўйган белгисини Қўшавой ҳам қўйиб қўяди. Натижада Қўшавой “беш”, Шодивой эса “икки” олади. Бу домланинг ҳар иккаласининг фамилиясини адаштириб юборга 40 деб ўқийди. Кейин эса мухбирнинг олинган даромад ҳақидаги саволига келганда Қўшавой соддалик қилиб тўғрисини айтиб юборади: “Яқинда синглимни узатаман деб, дадамнинг бели чиқиб кетди. Шаҳар жойда қанақа, билмайману, бизнинг удумимизда қиз узатган ота-она ақалли тўққизтагина кўрпа қилиши керак. Дадам шўрлик тўққизта кўрпага чит излаб, Тошкентгача бориб келса, денг. Ҳайронман, мухбир ака, пахта планини қанча ошириб бажарсак, чит, сатин, сочиқ деган матахлар шунча камайиб кетяпти” 1 . Бу ҳам пахта етиштириб, ўзлари пахта маҳсулотларига зор бўлган ўзбек халқининг ўзига хос муаммоларида бор дейиш мумкин. Ў.Ҳошимов қиссада фақат жиддий муаммолар акс эттириб китобхонни зериктириб қўймайди. Балки яна юмор билан унинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади. Хусусан, Қўшоқвой характеридаги соддаликн 41 Қўшавойнинг интервьюси радиодан эшиттирилганда, онаси уни роса алқайди, лекин дадаси унга пуфак олиб келиб бериб, шуни пуфлашини буюради. Лекин эшиттириш тугагунча пуфак ёрилади. Отаси ўғлига унинг ҳозирги ахволи худди шунақа эканини уқтирмоқчи бўлади. Ёзувчи бу ўринда пуфак деталидан фойдаланиб, қаҳрамоннинг ўша пайтдаги ҳолатини очиб бермоқчи бўлади. Қиссада Қўшоқвойнинг севги тарихи ҳам келтирилган. Бош қаҳрамоннинг айни севги ёшидаги даври асарда ҳикоячи қаҳрамон тилидан қуйидагича таърифланган: “Ўзимиз ҳам айни қони гупуллаган бўз йигит эмасмизми, шундоқ кўкрагимга икки литрли қумғонни қўйинг: ўн беш минутда шарақлаб қайнаб кетмаса, мен кафил! Оҳ тортсам, нафасим олов бўлиб чиқади. Тушлик пайтида ҳамма овқат еса, мен шийпон тагидаги ҳовуз бўйида, тарвақайлаб ўсган тол тагида кўксим 42 кетиши”, у ётган “жойнинг қуриб-қақшаб кетиши” каби таърифлар шулар жумласидан. Қиссада қаҳрамон бир кўришда яхши кўриб қолган қизнинг портрети ҳам ҳажвий йўсинда берилган: “... Ё алҳазар! Одам боласиям шунақа чиройли бўладими? Йўқ, бу одам эмас, онам болалигимда айтиб берадиган эртакдаги парининг нақ ўзгинаси! Сочини чиройли турмаклаб, бир четига миттигина жийда шохчасини қистириб олган. Эгнида ним пушти кўйлак. Деразадан тушиб турган нурда қомати аниқ-тиниқ кўриниб турибди. Юзлари... юзлари жудаям оппоқ эмас-ку, тандирда сингиб пишган кулчадек қизғиштоб. “Пари”нинг камондек қайрилма қошининг қоқ ўртасида жажжигина ҳоли бор. Худди индийский кинодаги артистларга ўхшайди. Ўзим ҳам мабодо кинога кириб қолмадимми, деб у ёқ-бу ёққа аланглаб қўйдим” 1 . Асарда Қўшоқвойнинг ўзининг ҳам портре 43 Газеталарда бир эмас, саккиз марта мақталган, радиода гапирган машъал бригад бўлсак! Энг муҳими, худо берган бўй бор: биру тўқсон!” 1 Бу тасвирда асосан, қаҳрамоннинг нутқида муаллиф бадиий тасвир воситаларидан ва айрим лексик ресурслардан фойдаланган. Хусусан, “лакированний”, “бригад”, “нормальний” сўзлари шулардан айримлари бўлиб, улар қаҳрамоннинг нутқидаги ҳажвий мазмунни кучайтиришга ёрдамлашган. Асарда бош қаҳрамоннинг севиб қолгандан кейинги руҳияти тасвирлари ҳам ҳажв йўли билан тасвирланган. Унинг ўша пари – Наргисга раиснинг ёрдамида унаштирилиши қаҳрамоннинг раисга бўлган муносабатин тубдан ўзгартириб юборади. Кейинчалик у раис ва унинг ҳамтовоқлари томонидан “иғвогар” деб номланган, аслида ҳақиқатпарвар бўлган Эргашев номли қаҳрамон билан тўқнашади. У Қўшоқвойнинг олдига айр 44 қолавердим. Шу иш ростдан ҳам ўнгимда бўлдими? Наргис ростдан ҳам мени ўпдими?” 1 Бу тасвирда Қўшавой ва Наргиснинг характеридаги ўзига хосликни кўриш мумкин. Йигитнинг ўта содда эканлиги қизнинг ҳаракатлари орқали таъкидланиб ўтилмоқда. Чунки қиз унга нисбатан енгилроқ бўлганидан, йигитнинг содда ва тез алданувчанлигига урғу бериб, уни ўзига янада мафтун этиш учун бу ҳаракатни бажаради, йигит эса буни қизнинг унга кўнгли борлиги, деб тушунади. Қиссанинг ўн олтинчи бобида ёзувчи киноя усулидан фойдаланиб, кейинги даврда шаклланиб бораётган сунъий урф- одатларни қораламоқчи бўлади. Хусусан, келинга қилинадиган сарполар таърифи шулар жумласидан: “... Бор-йўғи “тўққиз” қилинади. Яъни тўққизта рўмол (орасида пуховой рўмол ҳам, японский сим рўмол ҳам бўлиши шарт), тўққизта сирға (ёқут кўзли, 45 Бу парчада саналган барча нарсалар ўз даврининг қимматбаҳо буюмлари бўлганидан бу ҳаражатларга аслида куёв томоннинг бир умр йиғиб юргани ҳам етмаслиги маълум бўлади. Шунинг учун куёв томон қарз олиб тўй қилади ва тўйдан кейин оғир иқтисодий етишмовчилик юзага келиб, шу даврдаги кўплаб ёш оилалар ажрашиб кетишларига сабаб бўлган. Демак, асарда таърифланган “тўққиз” масаласи ҳам, нафақат ўз даврининг, балки ҳозирги давр учун ҳам мавжуд муаммолигича қолмоқда. Ушбу бобнинг номи “Қаллиқ ўйин” бўлганидан асарда бу ҳақида ҳам сўз боради. Ҳикоячи қаҳрамон буни ҳечам эскилик сарқити эмаслигини айтиш орқали ҳажв йўли билан бу одатнинг ёмон томонларини киноядан фойдаланиб баён қилади. Хусусан, бу одатга кўра кечаси девор ошиб уйга кирган қаллиқни онаси ва бўлажак келин кутиб олишлари, уларнинг ҳа 46 Қиссада Қўшавойнинг қаллиқа бориши ўзининг нутқи орқали таърифланади: “Бугун биз қаллиққа кетяпмиз! Бошда яп-янги дўппи. Эгнимизда оппоқ нейлон кўйлак, жинси шим. Илгари ҳеч бунақа шим киймаганим учунми, оёғим тахтакачлангандек қотиб турибди. Чўнтакда “Кармен” деган атир (қайнонамизга совға), қўйинда бир жўра “жуҳуд” атлас – Наргисхонга падарка!” 1 Ундан кейинги воқеалар унинг дарахтга, деворга тирмашиб, дарахтдан ерга тушганию, у ерда бир ит уни қопиб этининг бир парчасини узиб олгани, у ердан кетаётиб эса раис билан бирга келаётган Наргисни учратгани кабилар ҳам ҳажв йўли билан таърифланган. Ўн еттинчи бобда Шодивой образига тааллуқли қисқа бўлса ҳам портрет тасвир берилади: “Қуёндек биққигина, юмшоққина ўртоғим чунонам ўзгариб кетибдики, одамнинг ақли шашади. Қоматини қаранг, қоматни 47 яхши кўриши, Қўшавой эса унинг бундай салобатидан ўзини унга муносиб деб билмаётганлигини тушуниш мумкин. Бундай ҳолатни ёзувчи портрет тасвири ва қаҳрамон нутқи орқали маҳорат билан ифодалай олган. Асарда ўша пайтдаги “раис чақирди” деган маросим ҳақида ҳам сўз боради. У маслаҳат ошигу ўхшаш, колхознинг амалдорлари йиғиладиган йиғин эканлиги унда тўй куни “юқори табақа вакиллари”га ким хизмат қилиши, тўйнинг улар учун қилинадиган сарф-ҳаражатлари ҳақида сўз боради. Қиссанинг тўй акс этган қисмида куёв тўй столида уларнинг қаторида “улуғлар” – раис, райком, обком вакили, завод директори кабилар, ундан кейинда иккинчи даражали меҳмонлар – бўлим бошлиқлари, “буғалтир”, бош агрономлар. “Этак томонда бригадамдаги жўраларим – Чори, Панжи, Жуман, Турсунбой ака, мактаб маълимлари ўтиришибди. У 48 кўтаришади. Навбат куёвнинг дўсти Шодивойга берилганда унинг “старший терговчи” бўлиб шу туманга келганилиги маълум бўлади. Шодивойнинг маст бўлиб қолиб, бу тўйнинг мажлисга ўхшаб кетиши ҳақидаги гапларидан унинг ўз даври, ўз яшаётган муҳитидаги адолатсизликлардан норози эканлиги кўринади. Шундан кейин раққоса қиз – Кокилахон ўртага чиқиб рақсга тушади. Унга ким ўзарга пул қистириш бошланади. Биринчи бўлиб куёв ўша даврдаги уч сўмликдан бир пачкасини раққосага қистиради. Кейин “Ферма тоға” беш сўмликдан бир пачка, Шайдул кассир бир даста ўн сўмликни, Жавли ака эса бир даста йигирма беш сўмликни раққосага қистириб юборишади. Бундай тасвир ўша пайтдаги босар-тусарини билмай қолган, халқнинг ҳақини қўрқмай еб ўрганган кишиларнинг пулни беҳудага сочиши, ўзларини кўз-кўз қилиши сифатида акс 49 боғлиқ турган йигитнинг ўн беш йиллик қадрдони бўлган эшагини отиб ўлдиради. Йигит сабабини сўраганида раис унинг бир гектар пахта майдонини пайҳон қилганликда айблайди. Ҳали машинасининг зарари ва ҳақорат қилганлиги учун ҳам жавоб беришини айтиб, машинасига миниб, индамай кетади. Қўшоқвой бўлса қадрдон эшагини йиғлаб туриб кўмади. Шу тарзда воқеалар оқими асар ечимига яқинлашади. Яъни, комиссия келиши, райкомнинг Қўшоқвойдан яхши даладаги ҳосилни териб комиссиянинг кўзига яхши кўринишга даъват қилиши, у эса ҳамма ёқни пайҳон қилиши ва раис билан ёқалашиб уни калтаклаши, ҳамма “катта”ларнинг айбини комиссиянинг олдида юзига айтиши ва қамоққа тушиши билан давом эттирилган. Қамоқда эса ўзининг дўлти Шодивой старший терговчи бўлгани учун дўстини ноҳақ қаматмасликка сўз беради. Қиссанинг ўн 50 эттирилган. Асар ҳажвий – сатирик қисса бўлишига қарамай охири фожеа билан якунланган. Чунки бу асарда тоталитар тузумнинг ўзбек халқи бошига солган фожеалари ҳажв ёрдамида, киноя усулидан фойдаланган ҳолда акс эттирилган. Хуллас, қиссадаги кўплаб персонажларнинг ҳам маҳорат билан яратилганлиги, кўриш мумкин. Уларнинг индивидуал белгилари қиссада портрет, бадиий детал ва персонаж нутқи орқали ифодаганган. Ўткир Ҳошимовнинг “Икки карра икки – беш ” қиссасида образлилик ва ёзувчи маҳорати масаласи таҳлилидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:  Қиссанинг бош қаҳрамони Қўшоқвой исмли йигит бўлиб, у орқали ўзига хос миллий характер яратилган. Асарнинг ҳикоячи қаҳрамони ҳам ушбу образ бўлиб, бу унинг характер-хусусиятлари ифодасига хизмат қилган.  Қиссада раис, “ферма тоға”, “Шайдул кассир” 51 тасвирида ўзини ниҳоятда эркин ҳис қилади. Ёзувчининг ижобий қаҳрамонларининг аксари гўдакдай беғубор, нафосат туйғусига бой, ҳиссиётчан, ўта таъсирчан одамлар. Эҳтимол, Ўткир асарлари қаҳрамонларининг ўзбек китобхонлари кўпчилигини асир қилган омиллардан бири шундадир” 1 . Ҳақиқатан ҳам, ёзувчининг “Икки карра икки – беш” қиссаси қаҳрамони содда, алданган кимса бўлишига қарамай, ўз хатоларини англаб етди. Ушбу қаҳрамон ҳам ҳаёт муаммолари тасвирида ёзувчи маҳорати туфайли аҳамиятли образлардан бўлиб қолган. Ёзувчи асарда сатира ва юмор имкониятларидан кенг фойдаланиб, ўз даврининг ижтимоий муаммоларини дадиллик билан акс эттирган. Хулоса Ўткир Ҳошимов халқимизнинг севимли адиби. Ёзувчининг «Шумлик» тўпламидаги ҳажвий ҳикоялари унинг устозлари, дўсту биродарлари билан бўлган самимий мун 52 бири асарларнинг, асосан, ҳикоячи қаҳрамон тилидан баён қилинишидир. «Шумлик» тўпламининг ҳикоячи қаҳрамони бевосита Ўткир Ҳошимовнинг ўзи бўлиб, унинг сўзлари орқали воқеалар баён қилинади. Ушбу усулнинг бошқа ҳажвияларда ҳам қўлланилганлиги бу ҳикояларнинг жонли, равон ва китобхон онгига тез таъсир этиш кучини таъминлаган. Бундай асарлар ёзувчининг сўз қўллаш маҳорати қанчалик юқори еканлигини кўрсатади. «Санъаткор қай мавзуга қўл урмасин, қай композицион турдан фойдаланмасин, сюжетни қурмасин, ҳикоялашнинг қандай усулини танламасин, пировардида, булар ҳаммаси шу асарда яратилган инсон образини – характерларни жонли ва тўлақонли чизиш ишига хизмат қилади» 1 . Адибнинг «Шумлик» туркуми таркибидаги барча ҳикоялари, «Икки карра икки – беш» қиссаси тадқиқотимизнинг асосий объектлари бўлиб 53 ўз ҳаётий тажрибаси орқали билса, фақат одамларнигина эмас, ҳар бир нарсани такрорланмас тасвирга айлантира олади» 1 . Таҳлил қилинган асарларда муаллиф атрофидаги инсонлар ҳаётини яхши бил гани сезилади. Қиссада эса ёзувчи ўша даврларнинг жонли гувоҳи бўлгани учун ҳам барча воқелик тасвирларининг ўз ўрнида мукаммал ифодаланишини таъминлай олган. Бундай мукаммалликка яна бир сабаб асарларнинг ҳаётий ва автобиографик характерга эга эканлиги билан ҳам белгиланади. «Шумлик» туркумини ўқиган китобхон чеҳрасида табассум пайдо бўлиши, кайфияти кўтарилиши аниқ. «Икки карра икки – беш» қиссасида эса у ҳажвий асар бўлишига қарамай инсонлар тақдирини, уларнинг ҳаётдаги қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтишлари жараёнини акс эттиради, ундаги ҳикоячи қаҳрамон еса меҳнаткаш ва саботли инсон сифат 54 берган, муаллифнинг ўзи бевосита қатнашган ҳикоялари бўлганлигидан уларнинг ҳар бири учун ҳаётий асос мавжуд. Яъни, ушбу ҳикояларнинг қатнашчилари ёки қаҳрамонлари Ўткир Ҳошимовнинг замондошлари ва ўзига яқин бўлган ижодкор кишилар. Хусусан, Саид Аҳмад, О.Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, У.Норматов кабилар шулар жумласидан. Ишнинг иккинчи боби « Ў.Ҳошимовнинг ҳажвий асарларида образлилик масаласи” деб номланиб, ушбу бобда адибнинг «Икки карра икки – беш» ҳажвий қиссасида ёзувчи маҳорати масаласи тадқиқ этилган. Ушбу бобда ёзувчи асар қаҳрамонининг табиатига қараб, унинг нутқ тузилиши, сўз бойлиги ва бошқа хусусиятларини ҳажв ёрдамида акс эттирган. Муаллиф қиссада миллий тилимизнинг сўзлашув услубига хос хусусиятлардан унумли фойдалана билган. Ёзувчи персонажларнинг характер-хусусиятлари очи 55  Ҳажвиялардаги юмор унсурлари кўпроқ қаҳрамонларнинг нутқидаги лексик ресурслар орқали юзага чиққан.  «Икки карра икки – беш» ҳажвий қ иссанинг бош қаҳрамони Қўшоқвой Салимов бўлиб, у орқали ўзига хос миллий характер яратилган. Асар воқеалари шу образ тилидан баён қилинган, бу образларнинг характер- хусусиятлари ифодасида аҳамият касб этган.  Қиссада раис, “ферма тоға”, “Шайдул кассир” каби образлар орқали шу даврнинг ижтимоий масалаларига эътибор қаратилган.  Қаҳрамонларнинг характерини кўрсатишда уларнинг нутқида бадиий тасвир воситалари ва лексик ресурслардан ўринли фойдаланилган. Умуман, ёзувчи асарда сатира ва юмордан фойдаланиб, ўз даврининг ижтимоий муаммоларини акс эттирган. А сарлари нинг муваффақияти таъминланишида ёзувчининг бадиий маҳорати, қаҳрамон лар тавсифи ва нутқин 56 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И. Юксак маънавият енгилмас куч. –Т., «Маънавият» нашриёти, 2008 й, - 176 б. 2. Асрор Самад. Ўткир қалам. – Т., MERIYUS, 2013. - 364 б. 3. Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Т., «Ўзбекистон» нашрийти, 2002, -558 б. 4. Белинский В.Т. Мақолалар. Т., Ўзбекистон давлат нашриёти, 1948, - 310 б. 57 5. И.Ғофуров. Жозиба. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1970, - 200 б. 6. Иззат Султон. Адабиёт назарияси. Т., Ўқитувчи, 1980, -408 б. 7. Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик . –Т., Шарқ. 2007. - 335 б. 8. Каримов Н. ва бошқалар. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. –Т., «Ўқитувчи» нашриёти, 1999., - 545 б. 9. Мамажонов С. Услуб жилолари. Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972, -220 б. 10. Н.Ҳотамов, Б.Саримсоқов. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати, -Т., «Ўқитувчи» нашриёти, 1979, -366 б. 11. Н.Шукуров ва бошқалар. Адабиётшуносликка кириш. – Т., «Ўқитувчи» нашриёти, 1979, -230 б. 12. Норматов У Етуклик. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982, -366 б. 13. Озод Шарафиддинов Биринчи мўжиза. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979 58 17. Ў.Ҳошимов. Сайланма. 2 жилдлик. 1-жилд. «Баҳор соғинчи». -Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 2001, - 461 б. 18. Ў.Ҳошимов Ўзбеклар. –Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодиёт уйи, 2007, -256 б. 19. Ў.Ҳошимов. Шумлик. –Т., «Ёзувчи» нашриёти, 1993, -64 б. 20. Ў.Ҳошимов. Сўққабош бевагина. – Т., «Шарқ» нашриёти, 2008, -223 б. 21. Ўлжабоев У. “Хотирада чизилган излар”. – Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 1992. - 198 б. 22. У.Ўлжабоев. Бадиий тасвирнинг ҳаққонийлиги.- Гулистон, Зиё. 2007. 152-б. 23. Ўлжабоев У. Замон талби ва ижодкор масъуллиги. - Т., Ўзбекистон, 2012.- 375 б. 24. Ҳ. Умиров. Адабиёт назарияси. –Т., Шарқ, 2002. -256 б. 25. Шермуҳаммедов П. Истиқболни ўйлаб, -Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987, -176 б. 26. Э.Худойбердиев. Адабиётшуносликка 59 М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ ...................................................................................................3 60 I БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ “ШУМЛИК” ТУРКУМИГА КИРГАН ҲИКОЯЛАРИДА ҲАЁТИЙ АСОС ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН МАСАЛАСИ...........................................................................................7 II БОБ. Ў.ҲОШИМОВНИНГ ҲАЖВИЙ АСАРЛАРИДА ОБРАЗЛИЛИК МАСАЛАСИ..............................................................25 ХУЛОСА................................................................................................48 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ..........................52
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha