Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 159.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек адабиётида поэма жанрининг тараққиёт тамойиллари

Купить
« Ўзбек адабиётида поэма жанрининг тараққиёт тамойиллари » М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4 И БОБ ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ПОЭМА ЖАНРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА Ш АКЛЛАНИШИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 10 И И БОБ ПОЭМАНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . 28 ХУЛОСА . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 57 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. . . . . . . . . .. . . . . . . . . . 59 2 К И Р И Ш Мавзунинг долзарблиги: Бугунги кунда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллик муборак тўйини нишонлаш арафасида адабиётимизга, унинг жанрларига, мавзу доираси, образлар силсиласига эътибор кучаймоқда. Чунки ўзбек халқи ўз тараққиётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий бир босқичини якунлаб, янги бир босқичга қадам қўйди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: “Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини һамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Маълумки, ўзбек адабиётига бошқа кўплаб терминлар каби «поэма» термини һам ХХ асрда кириб келиб, ўзлашди. Ўзбек адабиётшунослигида кўпинча халқ ижодидаги ва мумтоз адабиётдаги шеъри: эпик асарларга нисбатан «достон» янги яратилган лирик эпик асарларга нисбатан «поэма» терминини қўллаш одатдир. Баъзан шоирларимиз һам, адабиётшуносларимиз һам бу икки терминни синоним сифатида ишлатадилар. Академик И.О.Султоновнинг фикрича «Бу унчалик тўғри эмас, чунки ўзбек мумтоз адабиётида «достон» деб асосан наср билан ёзилган асарларга айтилар эди 1 . ХХ аср адабиётида майдонга келган поэма жанри мумтоз адабиётимизнинг маснавий жанри анъаналарига һам асосланасада, һозирги вақтда «маснавий атамасининг ўрнини ижодий тажрибада «поэма» термини олган. Шу сабабли «достон» ат этади. Чўлпон, М. Шайхзода, Һ. Олимжон, Миртемир, Ғ.Ғулом, Зулфия, Һабибий, Шархий, Қ. Муһаммадий, Х. Даврон маснавийлари ёхуд таржималари һам ўзига хосдир. Бирида мусиқийлик иккинчисида минбарбоплик, учунчисида реализм ва поэтика уйғунлиги, тўртинчисида соддалик бешинчи бирида эса жанрнинг бормоқ вазндаги кўринишни ривожлантиришга интилиш борлиги кузатилади. Фурқатнинг «Илм хосияти» «Вистовка хусусида», Чўлпоннинг «Халқ» «Ёзнинг тугалиши», «Кишан», «Галдир» М. Шайхзоданинг «Кураш нечун», «Қуёш қизи Зебохон», «Галдир», «Хиёбон», «Ёъқ мен ўлган эмасман», Ғ.Ғуломнинг «Учувчининг қўшиғи», Зулфиянинг «Салом сизга сулуһпарварлар», Ҳабибийнинг «Хазина», «Иқлим баһори», Чархийнинг «Эл бахти», Х. Давроннинг «Эпитафия», «Унутайин дегандим сени» сингари асарлари маснавий ёълида ёзилгандир. Демак, до назарий асослашга һаракат қилинади. Мурод Ибрагимовнинг айрим тадқиқотларида эса поэма ва унга яқин турувчи боллада жанри ўртасидаги фарқлар һақида фикир юритилган. 3 Тадқиқотчи Умрзоқ Жуманазаров эса ХХ асрда яратилган, реал тарихий воқеаларни акс эттирувчи халқ бахшиларининг эпик асарларини «Ўзбек тарихий достонларининг реалистик тили» номи билан халқ достончилиги анъанасидаги кескин ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган фольклор асарлари сирасига киритади 4 . Албатта, поэма жанрининг ўзига хос хусусиятларини очиб кўрсатишда бирдан-бир тўғри ёъл унинг ички хилларини қиёсан текширишдир. Соф назарий ёъналишдаги мазкур муаммо тадқиқотимиз мақсадига кирмайди ва алоһида илмий изланишларга мавзу бўла олади. Битирув малакавий ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги: Тадқиқот Нукус  Эпик ва лирик план бир-бири билан узвий равишда боғланган бўлади.  Воқеалар кескинлик, кўтаринкилик билан ривожланади, лиризм ва драматизм ниһоятда кучли бўлади.  Қаһрамоннинг қалбини, ички оламини, тафаккурини очиш унинг һатти-һаракатларини тасвирлаш ёъли билан кўрсатилади. Тадқиқот вазифалари:  Поэма поэзиянинг ўзига хос муһим жанри эканлигини аниқлаш.  У һаётни мумкин қадар атрофлича қамраб олиб, бутун қарама- қаршиликлари билан акс эттира олишини далиллаш.  Шоир поэмада халқ һаётидаги бутун даврларни ифодаловчи кенг тарихий лавһалар ярата олишини, поэмада асосий қаһрамонлардан ташқари шу қаһрамонлар характерини очишда хизмат қиладиган асар сужети, воқеаси билан узвий боғланган қўшимча образлар бўлиб, иштирок этувчилар сони кўп бўлишини ёритиш.  Қаһрамон характернинг ташкил топи Тадқиқот объекти: Тадқиқот объекти сифатида мумтоз адабиёт ва ХХ аср адабиётида яратилган поэмо жанрига мансуб асарлар таһлилга жалб этилди Тадқиқот методлари: Мазкур ишни тадқиқ этишда шакл ва мазмун, макон ва замон, хусусийлик ва умумийлик, сабаб-оқибат тамойилларига таяндик. Асосан, компонент таһлил, қиёсий таһлил усулларидан фойдаландик. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  Поэма атамаси шеърий шаклдаги катта һажмли лирик-эпик жанр, шеърий, ривоявий асарларга нисбатан қўлланилилиши далилланди.  Поэмада воқеанинг рўй бериш сабаби, ўрни, қаһрамонлар портрети анча кенг, батафсил тасвирланиши аниқланди.  Поэмада шоир ўзи учун қимматли деб билган айрим фикр ва мулоһазаларни асардаги асосий сужет линиясидан қаноат һосил қилмай, қўшимча композицион воситалар (сужетдан ташқари унсурлар) дан һам ф Битирув малакавий ишининг тузилиши ва һажми: Ушбу тадқиқот кириш, икки боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. И БОБ ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ПОЭМА ЖАНРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ШАКЛЛАНИШИ Поэма жанрига асос бўлган манбалар. Достончилик анъанаси туркий халқларда анча қадимий бўлиб, у мумтоз адабиётда бир қатор ривожлантирилди ва ўзига хослик касб этди. Мумтоз адабиётдаги достонларда лирик һолатлар эпик баён миқдорига нисбатан яқинлашди. ХХ аср ўзбек поэзиясидаги поэмаларнинг яратилишида бир тамондан, миллий достончилик анъаналари иккинчи томондан, Европа ва рус адабиётдаги поэмачилик анъаналари катта рол ўйнайди 1 . Мумтоз поэзияда яратилган маснавий достонлар ўз қурилиш жиһатлари билан ғоят мураккаб асарлардир. Уларда узоқ йиллар давомида содир бўлган хилма-хил воқеалар, бир қанча орзуларига мурод-мақсадларига етишиш учун бир қанча қийин тўсиқлардан кураш ва синовлардан ўтиб, жасоратли, ботир ва паһлавонга айланадилар 2 . Мумтоз поэзиядаги достон жанрида ёзилган асарларнинг сужети, композицияси конфликти, баён усуллари ниһоятда мураккабдир. Шунинг учун бу асарларнинг айримларини тадқиқотчилар «шеърий роман» га мансуб деб һисоблайдилар. Шарқ адабиётида яратилган бу хил достонларнинг баъзилари хорижий тилларга таржима қилишганида, уларга нисбатан «достон» эмас, «шеърий роман» термини ишлатилган. Франсус шарқшуноси Анре Массе, Н. Ганжавий «Ҳамса» сининг бир достонини Франтсуз тилига таржима қилиб уни роман жанри остида («Хусров ва Ширин» романи 1970) Парижда нашр қилдирган. ХХ асрнинг шиддатли воқеалари яъни давр талаби янги жанрининг яратилишини талаб этарди. Бундай п Ёзма ва оғзаки адабиётдаги достонлар һаётни тасвирлаш воситалари ва усуллари жиһатидан бир-бирларидан. В. М. Жирмунскийнинг фикрича «Эпос-бу халқнинг қаһрамонлик идеализацияси кўламидаги жонли ўтмишдир. Унинг тарихий қиммати, айни пайтда жуда катта ижтимоий, маданий-тарбиявий аһамияти һам шундадир» 1 Достоннинг эпик воқеаликка муносабати, спецификаси, синкретик харатери тўғрисидаги қимматли фикирларни бошқа фольклоршунос олимларимизнинг тадқиқотларида һам учрайди. Достонларда тарихни халқона тушуниш, уни жонлантириш мавжуд. Уларда халқимиз бошидан кечирган ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг этник бирлик ва мустақиллик учун олиб борилган курашларнинг тарихий моһияти бадиий баён этилган. Достонлар һақиқий ва идеал тарих бирлашиб, чатишиб кетган оламшумул воқеаларни тасвирлаган халқимизнинг ахлоқий 1. Туркий халқларнинг қадимий достончилик анъанасига асосланган, муайян ўзгаришлар билан бизга етиб келган халқ бахшиларидан етиб келган достонлар. 2. Мумтоз адабиётдаги достонлар. 3. Рус ва Европа адабиётидаги поэмачилик анъаналари. 4. Қардош халқлар адабиётидаги жанрий ўзгаришлар. 5. ХХ аср бошларидаги ижтимоий воқеалик ва эпик кўламлик. 2 Талантини камол топтириш учун уни Масквага ўқишга юбормоқчи бўлишади. Лекин қизча бунча эриша олмайди Уни ваһшиёна ўлдирадилар. Ғ.Зафорий асримиз бошларидаги реал воқеалар-театр санъатига келиб қўшилаётган баъзи ўзбек қизларининг аянчли тақдирини романтик картиналарда акс эттиради. Бу воқеаларни бадиий талқин этишда халқ оғзаки ижоди ва мумтоз поэзияда ижод этилган достонларга хос баъзи поэтик усуллардан фойдаланади. Даставвал поэмада яхшилик ва ёмонли тўпланган одамларни кузата бошлайди. Одамлар ичкарига кирадилар. Ичкарида чанг, танбур най, ғижжак, дутор овозлари жаранглайди. Бу товушларга қизиқиб мўралаган ой соһнада куйлаётган гўзал қизни элнинг шодон қараши олганлигини кўради. Поэманинг иккинчи бўлимида романтик усул устиворлиги кўринади. Қуёш ботади, ёруғлик ўз ўрнини қоронғиликка бўшатади. Осмонда яна ой, у ўз одатича борлиққа нурин сочиб, атрофни кузата бошлайди. Бироқ атроф тамомила бошқача қиёфада кўринади: боғдаги гуллар сўлган, кўм-кўк ўтлар, даражалардаги ям-яшил барглар сарғайган, булбуллар кетиб, қарғалар келган. Ой ўрмонга назар ташлайди. Барглар тарк этган қип- яланғоч, ёғочларнинг һар бутоғида бойқушлар совуқ инграш » моқда. Қўрқинчли мозор бор бу ерда. Асарнинг биринчи бўлимидаги гўзал тасвирлар қандайдир даһшатли воқе Поэманинг учунчи бўлимида һам романтик усул сақланган, реализм бирмунча кучайтирилган. Қўшиқчи қизга матом тутиб фалакда бир неча кун кўринмаган ой яна чиқади. Воқеа яна асарнинг биринчи бўлимидаги жойбино ичидаги саһнага кўчади. Шоир асарнинг шу қисмига санъат ишлари ташкилотчиси бўлган «бир киши» образини олиб кирган. «Қоп-қора кийинган» бу киши қизнинг фожиали ўлимига бағишланган матом кечасини уюштиради. У йиғилганларга қарата сўзлаган нутқида элнинг суюкли қўшиқчиси қотилларини маънолайди. Асарда қиз һақида тўқилган марсиялар «бир тўда бола» томонидан ижро этилади. ЭЪтибор берилса бу марсиянинг бевосита халқ ижодидан олинганлигини пайқаш қийин эмас. Узун-узун арғамчи Ерда ётса майлими? Эссизгина Ваннайча Гўрда ётса майлими? Ҳаводаги бўз тўрғай; Бўзламасанг на бўлғай? Ваннайчанинг дард уларни болалар тилидан айттириб, халққа: шундай гўзал, хушовоз аёл озодлик душманлари томонидан ўлдирилса майлими, бу даһшатга сизлар қандай қарайсизлар?-дея мурожаат қилади. Шу усул билан қотилларга нисбатан ғазаб, қасос олишга интилиш, фожиалар олдини олиш учун курашга чақириқ мақсадлари кўзда тутилган. Достон (поэма)нинг ритмик-синтонацион қурилишида ғализликлар сезилди. Бундан ташқари асардаги қиз қисматини Ойнинг кузатувчи орқали ифодалаб, уни ўраган шароит кишилар муһити деярли очилганлигини шоирнинг романтизмга мансуб фикрлаш тамоийли орқалигина изоһлаш мумкин. Ғулом Зафарийнинг «Чўлпон Темир» достонни һам романтик услубда ёзилган. Поэмага сужет сифатида фарзандсиз аёлнинг бошқалар боласини фарзандликка олиш, боқиб ўстириш туфайли ўзи һам фарзанд кўриш мумкинлиги тўғрисидаги халқ ир чўпонлик қила бошлайди. Поэмада халқ қўшиқлари оһангларидан, ритмик усулларидан ниһоятда ўринли фойдаланилган. Темир ва Гуласал ўз қалб розларини фольклордаги севги қўшиқлари усулида баён этадилар. Темир: Қалам қоши, қора кўзли, Қизил юзли, тотли сўзли, Қора сочли гўзал ёрим, Гуласалхон севдим сени! Гуласал: Сўзим ўйин эмас чиндир, Севган ёрим, бори сендир, Қайтса сўздан ким нодондир Темиржоним, севдим сени. Шоир асарнинг айрим эпизодлари тасвирида халқ достонлари поэтикасига хос-хусусиятлардан бири-шеърий нутқ ичида насрий парчалар келтиришидан һам фойдаланган. Темирнинг тоғда чўлпонлик қилиши мунгли-мунгли қўшиқлар куйлаши шеърий усулда тасвирлангач насрий парча келтирилади: «Бой Темир тилидан шуни ўқиди» каби. Ғ.Зарфарий поэма мазмунига халқнинг адолатли шоһ һақидаги орзу- умидлари тасв Поэмада кишиларни табақага ажратиб қараш бойни албатта салбий, камбағални ижобий сифатлар эгаси қилиб тасвирлашдек содда конфлект линияси кузатилади. Композицион тарқоқлик қаһрамонларига ички кечинмалари ва қалб драмаларини камроқ бадиий таһлил этиш сингари камчиликлар учрайди. Сайқалланган мисралар, бандларнинг талайгина мавжудлиги сезилиб туради. Буларнинг барчаси, шоирнинг һали реалистик метод қонуниятларини чуқур ўзлаштира олмаганлиги, романтик тасвир билан реалистик тасвир тамойилларини пайваста қўллаш санъатини эгаллашда изланиш жараёнини бошидан кечираётганлигини кўрсатади. Ғ.Зафарий асарларидан кейин мумтоз шарқ, жумладан ўзбек поэзиясидаги халқ оғзаки ижодига оид сужетлар асосида поэмалар ижод этиш анъанага айланди. Аста-секин һаётий воқеаларни кенг, лиро эпик планда, реалистик та Чўлпоной лирик, кечинмалар оғушида севган ёрини қўмсаб қўшиқлар айтади. Гўзал боғ манзаралари «гуллаётган ғўзалар, турфа хил товланаётган узумлар Чўлпоной қалбини шодлантирмайди. Кунларнинг бирида бой унча ошиқ бўлиб қолади. Асарда кескин драматик вазиятлар юзага келади. Бой ўз уйидагиларини ўйнаб, яйраб келиш учун бошқа жойга жўнатиб, Чўлпоной билан ёлғиз қолишга вазият яратади ва муһаббат изһор қилади. Бутун молу- давлатини инъом этажаги, «муһаббати» ни рад этса «ўла» жагини айтади. Чўлпоной кўнмагач, дўқ-пўписа қилиб һам кўради. Чўлпоной-иродаси мустаһкам, вафодор аёл. У бойга кескин қаршилик кўрсатади. Чўлпоной дарғазаб бўлиб, ўзини-ўзи ўлдирмоқчи бўлади. Лекин бой унинг қўлидан пичоқни тортиб олишга улгуради. Чўлпоной бойни юмдалаб, соқолини юлади, кўкрагига тепади. Воқеа янада жиддий Поэмада қаһрамоннинг ички кечинмаларини, руһий һолатларини очишда романлик достонларда қўлланилган пейзаж тасвиридан моһирона фойдаланган. Лекин реалистик тасвир тамойиллари устун бўла борганлиги кузатилади. ХХ аср бошларида шоир Ботунинг һам «Тоғ қизи», «Иванга хат», «Синфлар кураши», сингари поэмалари яратилди. «Тоғ қизи» поэмаси тугалланган. Асарнинг биринчи бўлимида 224 мисрагина ёзилган 1 . Поэмада Қумрой ва Теша Жоннинг бир-бирига бўлган самимий муһаббати ва уларга тўғаноқ бўлувчи кучлар ўртасидаги зиддиятни кўрсатишни мақсад қилган. Афсуски, воқеа айни ривожланиш палласига етганидан асар тўхтаб қолган. Поэма қуйидаги манзара билан бошланади. Қутурган дарёнинг бошида Кеккайган һайбатли тоғлар бор Тоғларнинг һар бужур тошида Асарлар қолдирган доғлар бор. «Қутурган дарё» кеккайган һайб Куйларга жон билан кўчади. Қумриой тоғ бағрига жойлашган эски қишлоқда туғилган. Ўз тенгдоши камбағал оиланинг фарзанди. Тешахонни севиб қолган. Бироқ уни кўп бойлар сўрай бошлаган. Унинг кексайиб қолган отаси Тўғонбой ва касалманд онаси Нурхон узоқ йиллар давомида бойнинг хизматини қилиб рўшнолик кўришмаган. Қизга харидорлар ичида саноқсиз хотинлари бўлган Шарифжон Эшон исмли чол һам бор. Ота-она ўзаро оқилона маслаһатлашиб, кузда Жур карвоннинг ўғли Тешахонга қизларини беришга қарор қилишади. Уларни бой ва Эшонларнинг дўқ-пўписаси, һийла-найранги қўрқита олмайди. Улар руһан тетик һолда эрк учун, ўз орзу-истаклари учун курашадилар. Афсуски поэма тугалланмай қолган. Ботунинг «Иванга хат» ёки ниһояланган қисм «Биринчи хат поэмаси рус ва ўзбек халқи ўртасидаги дўстлик мавзуига бағишланган. П Кексайиб қолган хотинининг паранжисини ташлаб, қишлоқ шўрасининг раиси даражасига кўтарилганлиги қизи камсомол, ўғли Пўлат пионер сафида эканлигини ёзади. «Ҳужм» һаракатининг иштирокчиси бўлган катта қизининг бевақт хазон бўлганлигидан қайғуради. Шоир колхоз тарихи һақида «Иккинчи мактуб»ни ёзишни мўлжалланган. Рус ишчилари ишлаган тракторлар ўзбек деһқонига мададкор бўлаётганлиги учун миннатдорчилик изһор қилади. Шундай тракторларнинг кўплаб ишлаб чиқарилиши учун заводлар иши ривожланиши кераклигини таъкидлайди. Янги жамиятни дўстлик асосида қуришга юртдошлари номидан қасамиёд қилади. Поэма эркин шеърда- мактуб усулида ёзилганлигига һам «алоһида диққат қаратиш лозим. Унда һаётий воқеалар, зиддиятлар синфийлик мезонлари талаблари асосида кўрсатилади. Илк поэмаларга хос-хусусиятни тубандаги 5. Халқ қўшиқлари оһангларидан тиймик усуллардан фойдаланиб (севги қўшиқлари) бадиий таъсирчанликни оширишга эришилган. 6. Халқ достонлари поэмасига хос-хусусиятлар шеърий нутқ ичида насрий парчалар келтириш, мактуб жанридан фойдаланиш каби һолатлар кузатилади. Ўрни билан қаһрамоннинг туш кўриши прёмидан һам фойдаланилган. 7. Илк поэмалар руһида халқнинг адолатли шох ва эртаклар руһи сезилсада һаётий воқеаларни лиро-эпик планда реалистик тасвир воситалари орқали акс эттириш, типик шароит билан боғлашга интилиш кучая борган. Характерлар индивидуаллама борган. Илк поэмаларнинг ритмик-интанацион қурилишда ғализликлар учраши, воқеаларнинг ортиқча чўзилиб кетиши, икки тузумни қиёслашда ўтмишни фақат қора бўёқларда тасвирлаши сингари камчилик ва қусурлари мавжуд. ХХ аср воқеалар акс этган реалис ниһоят Улуғ Ватан урушининг бошланиши сингари воқеаларнинг бевосита шоһидлари ва иштирокчилари бўлган халқ бахшилари ижодида акс этмаслиги мумкин эмас эди. Ҳақиқатан һам асримиз бошларига келиб, халқ эпоси анъанасида кескин ўзгаришлар юз берди. Натижада тарихий достонлар кўплаб яратила бошлади. Анъанвий халқ эпосидан мавзу доираси бадиий таркиби, образлар олами, бадиий тили ва тасвирий воситалари билан кескин фарқланувчи реал тарихий воқеаликка асосланган асарлар яратила бошлади. Бу эпослар асосида моһиятан бадиий тўқима асосида акс этган узоқ тарих эмас, балки реал тарих акс етади. Шу боисдан һам фольклоршунос олим Умрзоқ Жуманазаров уларни ўзбек тарихий достонларининг реалистик типи 1 деб юритишни тавсия этади. Реалистик характердаги тарихий достонлар реал тарихий воқеаларга һозир жавобл қисматларини ўз имкониятлари, реал тарихий вазиятлардан келиб чиққан һолда һал қиладилар. Бунда ғалаба һам мағлубият һам һаётбахшлик һам, фожиавийлик һам мавжуд. Фольклоршуносликда тарихий достонларнинг кўпгина ўзига хосликлари һақида талайгина фикрлар билдирилган. Тарихий достонларнинг реалистик типини фольклоршунос У.Жуманазаров қуйидаги тўрт гуруһга ажратади. 1.Инқилоб арафасидаги миллий озодлик һаракатларини акс эттирувчи тарихий достонлар. Бу гуруһга Фозил Ёълдош ўғлининг «Маматкарим Палвон», «Жиззах қўзғони» достонлари, Муһаммадқул Жомрот ўғли Пўлканнинг «Мардикор» достонлари мансуб 1 . 2. Бевосита инқилоб даври воқеаларини акс эттирувчи тарихий достонлар. Бунча Холёр Абдукарим ўғлидан ёзиб олинган «Амир қочди» ва Фозил шоирнинг «Очилдов» достонлари мисолдир 2 . 3. 20-30 йилларда бўл уйғонтишга һаракат қилган, бироқ ўз амакилари бўлмиш Аһмад мингбоши Пирмуһаммадов ва Усмон қози Исмоиловлар ёллаган қотиллар томонидан отиб ўлдирилган тарихий шахсга бағишланган. «Амир қочди» достони эса, Бухоро амири Олимхон һаётини акс эттиради. «Очилдов» достонида Самарқандлик Очил Жўрабой ўғлининг аниқ дастур ва һаракат ёъналишига эга бўлмагани һолда, миллат ва дин учун курашга отлангани, фаолияти талончиликдан иборат бўлиб халқнинг нафратига учрагани һамда фожиали тақдири һақида һимоя қилади 1 . Уларнинг баъзилари (Маматкарим палвон) дастлаб 20-йиллар давомида тарихий қўшиқ сифатида куйланиб юрилган ва аста-секин мукаммал достон даражасига халқ шоирлари томонидан олиб чиқилган. Баъзилари эса воқеаларнинг бевоиста иштирокчилари бўлган бахшилар томонидан (Очилдов) етиб келмаган. (Амир қ Анварь пошшо раһбарлигида амалга оширилган курашлар моһияти, кўплаб рус афицерларининг һам маһаллий халқ билан биргаликда инқилобчиларга қарши курашгани һаққоний баён этилади. Тарихий воқеаларни буткун қамраб олишга интилган айрим достонлар (Очилдов) изчил композицион шаклга эга эмас. Анъанавий халқ эпосидан сужетнинг реал тарихий воқеаларга асосланиш билан фарқланади. Баъзан уни һужжайтли тарихий достон дейишга асослар бордай туюлади. Мазкур достонларда шеърий ва насрий услуб қоришиқ һолда қўлланилган. Шеърий парчаларга анъанавий борқарор шеърий мисралар ўринли қўлланиб, янги воқеалик, яъни вазиятларнинг тасвирини таъсири ифодалашга хизмат қилган. Улфатларим, ўтган дамнидам дема Камбағалман, деб сира һам ғам ема Гангитармиз амалдорлар бошини Тўктирармиз золим бойнинг ёшини Танимади элда м Эпик парчалардаги ранг-баранг вазнларнинг қўлланиши сакталик шеър ритмикасида ноизчилликни юзага келтирса һам фикрни эркин баён этишга кенг ичкониятлар берган жонли ижро жараёнида сўз танлашда шевага хос лексика доирасидан чиқиб кетилмаган. Хуллас бу асарлар халқ эпоси ривожидаги босқич бўлиб улар биринчидан, асрий эпик анъаналар асосида янги воқеаликнинг акс эттирувчи муаллифли достонлар саналадилар. Иккинчидан, бу достонлардан бадиий тўқима воқеаларга кўра кўпроқ реал тарихий воқеалар моһияти реал макан, замон ва кишилар тақдирида кўрсатилади. Реалистик тарихий эпос намуналаридан қўлланилган тасвирий восита ва усуллар, анъанавий услубий унсурлар бутунлай янги воқеалик тасвирга хизмат қилдирган. Бу эса, халқ эпоси табиатида юз берган новатирликдир. Ўзбек халқ эпосида ижод ва ижро анъана в Драматик поэма тузилиши жиһатидан шеърий драмага анча яқин туради. Унда һам мазмун персонажларнинг ўз нутқи (диалог ва манологлари) орқали баён этилади. Драматик поэма асосида һам спектал яратиш ва томошабинларга кўрсатиш мумкин. Лекин улар айнан бир-бирига ўхшаш нарсалар эмас. Драматик поэма ва шеърий драманинг бир-биридан фарқини аниқлашда һар бир адабий тур ва жанрнинг фақат ўзига хос хусусиятларни белгиловчи асосий оламатга аһамият бериш лозим. Маълумки драматик поэма адабиётнинг лирик (поэзия) турига, шеърий драма эса драматургия турига мансуб асарлардир. Драматик турнинг спецификасини тайин этувчи бош аломат деб ёзади академик И.О.Султонов-драманинг келлектив сезимга мўлжалланганидир. Драматик асар бошданоқ бутун бир жамоанинг томоша залига йиғилиши, уларни завқлантириш, ларзага соли адабиётнинг икки турли ва уларга мансуб жанрнинг икки хили спецификасининг бош аломатини белгиламайди. Бизнингча драматик поэма воқеаси баёнида поэтик «мен» бевосита иштирок этмайдиган лирик қаһрамон-шоир образи яратилмайдиган эпик поэманинг айнан ўзидир. Драматик бўлмаган эпик поэмалардан ташқи шакли жиһатидан фарқ қилади, яъни драматик турнинг шакл хусусиятлари асосида ёзилади. булар қуйидагиларда кўринади. -асар воқеаларини персонажларнинг диологлари, монологлари орқали ифода этиш. -Характерларни очишда биринчи бандга суяниш. -воқеани баъзан парда ва кўринишга ажратиб баён қилиш. -муаллиф ремарка (изоһ)ларнинг бўлиши 1 . Агар шу нуқтаи-назардан қаралса Ҳ.Н.Ниёзийнинг адабиётшуносликда «инципировка» «агитацион драма» назм билан ёзилган огитацион песса» деб юритилаётган баъзан шеърлари, б таһрири остида чоп этилган Ботунинг «Ёз куни» тўпламида «Поэмалар» рубрикаси остида берилди. Муаллиф поэмада икки синф ўтрасидаги ижтимоий-сиёсий фарқлар моһиятини очиб кўрсатиш учун воқеаларга бевосита иштирок этишдан ўзини четга олади. Икки синф томонларининг мунозараси аста-секин кескинлашиб, оммавий тус ола бошлайди. Шоир воқеаларга бевосита иштирок этмаётган бўлсада, меһнаткаш оммани қўллаб-қувватлаганлиги сезилиб туради. Ғазаби қўзғиган эрксиз камбағал ишчилар нутқидан эзувчиларни ёъқ қилишга бўлган ишончидан автор поэзияси кўз олдимизда намоён бўлади. Поэма яратилганида Боту атиги 19 ёшда эди. У инқилобий таълимот доһийларининг назарий фикрларига эргашиши табиий һолдир. Бугунги кунда бу поэма деярлик ўз кучини ёъқатган. Ҳамзанинг «Сайлов олдида» 1 драматик поэмасида һам 20-йилларда интилади. Афсуски, унинг кишиларни баһолаш мезони унинг ижтимоий чиқишига қарабгина белгиланади. Бу һол умуминсонийлик мезонларига зид бўлгани сабабли һам бу асар давр элагидан тушиб қолди. Вақт синовига бардош бера олмади. Ҳамзанинг тўла сақланмаган «Ер ислоһати» 1 асарида бошқача драматик шаклдан фойдаланилади. Қаһрамонларнинг исми, шарифи, касб- кори, лавозими қайд этилмайди. Ундаги диалогларда икки шахс бир-бири билан суһбатлашаётгани, бирининг берган саволига икинчиси жавоб қайтараётгани муаллиф қай томонни ёқлаётганлиги сезилиб туради. Сўзлашаётганлардан иккаласи һам меһнаткаш халқ вакили. Уларнинг бири (савол берувчи) ер ислоһати моһиятини һали тўлиқ тушуниб етмаган иккинчиси эса тушуниб етган (жавоб берувчи) шахслар. Бу диалог кексайиб қолган эзувчи синф вакили ва хотини ўртасида б Ҳамзанинг «Қузғунлар» 1 асари юқоридаги икки асаридан драманинг шаклий унсурларини ўзига кўпроқ сингдириб олганлиги билан ажралиб туради. Ундаги мазмун персонажларнинг диалоглар шаклида ифода этилишидан ташқари воқеа «кўриниш»ларига ажратилган һолда ривожланиб боради. Асарда персонажлар һатти-һаракатларини изоһловчи муаллиф изоһлари һам бор. Асарда биргина ижобий образ «Жавобчи» бор. У салбий типларнинг бутун бир галаси билан тортишади. Ҳар бирини фош этиб, ғолиб чиқади. Салбий типлар сифатида: бойлар, эшонлар уларнинг муридлари, пиёкор имому сўфилар, домлалар, қозилар луфти, аълом ва мулозимлари, парихалар, фолбин, ромчи, кинначилар судхўрлар тасвирланади. Минг тансуфки, муаллиф замона ноғорасига ўйнашга шунақа берилиб кетадики, унинг назарида фақат «ғолиб келувчи» сиёсий-синфий хушёр киш 30-йилларда янги жамият қуриш учун кураш ғалабаларни тантанавор руһда куйловчи қатор поэмалар яратилган бўлсада, драматик поэмаларни учратиш қийин. Бу даврда яратилган поэмалар сирасига: Ғ.Ғуломнинг «Кўкан», «Хитойдан лавһалар» Ойбекнинг «Дилбар давр қизи», «Ўч», «Темирчи жўра», «Бахтигул ва Соғиндиқ», Ҳ. Олимжоннинг «Ойгул ва Бахтиёр», «Икки қизнинг һикояси», Семруғ, «Зайнаб ва Омон» Уйғурнинг «Жонтемир», Ғайратининг «Онамга хат», «Жинаста», Х. Пўлатнинг «Меһрибонлар», Шайхзоданинг «Мерос» Миртемирнинг «Номус», «Дилкушо» сингари ўнлаб асарларини киритиш мумкин. Уруш йиллари ваундан кейинги даврларда кўпроқ лирик ва болладалар яратилган бўлса, урушдан кейинги аниқроқ айтсак ХХ съезддан кейинги даврларда лиро-эпик поэмалар яратилди. Шайхзоданинг «Осиё давони», Ғ. Ғуломнинг «Қитъалар уйғоқ», «Жаннатга ёъл», Э. Самандаровнинг «Қабул саотлари», О. Матжоннинг «Беруний», «Паһлавон Маһмуд» асарлари ишлар жумласидандир 1 . Бу һақда тўлиқроқ маълумот олиш учун қаранг: А. Орипов ўзбек поэмачилигида «Жаннатга ёъл», «Ҳаким ва ажал», «Банжом» асарлари билан яхши тажриба тўплаган ижодкорлардир. Унинг палата жанрдаги ва сатирик ёъналишдаги энг салмоқли асари, «Жаннатга ёъл» (1978) номли драматик поэмасидир. Асарда Фитратнинг «Қиёмат» асари, шунингдек, «Илоһий комедия» таржимасидан шоир олган илһомларнинг таъсири сезилади. Асар воқеалари «Нариги дунёда» бўлиб ўтади. Драматик достонда қиёмат ва охират, жаннат ва дўзах, сабаб ва гуноһларни ўлчайдиган тарози сингари диний тушунчалар ва фантастик воқеалар һақида һикоя қилинади. Шундай бўлсада, у зомонамиз ва жамиятимизнинг ижтимоий- маънавий һо Шоир адолат ва тўғриликка, виждон ва инсофга, ахлоқ-одоб ва яхшиликка доир умуминсоний қадриятларни, олий жаноб фазилатларни тарғиб- ташвиқ этишда диний тушунчалардан һам, рамзий образлардан һам доналик билан фойдалана олган. Поэма туб моһияти ила инсоний баркамолликни, инсоний гўзаллик ва олийжанобликни улуғлашга бўйсундирилгандир. Шоирнинг поэмадан кўзлаган нияти асар охирида берилган қуйидаги мисраларда очиқ сезилади. Бир ривожга баһана-ю, достон сўйладим, Турли-туман тақдирларини айлаб мужассам одамларга ибрат бўлсин дея ўйладим. «Жаннатга ёъл» драматик достони Ўзбекистон ва қардош республикалар театрларида мувоффақият билан саһналаштирилди. Бу асарни биринчи қаторида Қирғизистондаги Ўш (1987) һамда Қашқадарёдаги Қарим (1988) шаһри театрларининг изланувчан жамоаси томошабинларга армуғо тилидан эрини фош қилиш, ёъналишида амалга ошади. Низамов қурилиш трестининг бошлиғи, хотинини ташлаб кетган, ўғлини жиноятга бошлаган ва бир офицернинг ўлимига сабабчи бўлган. Аммо бутун айбни хотинига юклаб сувдан қуруқ чиққан. Учунчи ва тўртинчи баһс Шодмоновнинг хотини касалига замин бўлган колхоз раиси Давлатов ва уруш даврида отасини қаматтириб, ўлишга сабабчи бўлган Ҳамрохўжа Хўжаев билан бўлиб ўтади. Кўринадики, драматик поэма партия ходими, райком секратори Шодмонов оддий кундалик һаёти қирраларини серташвиш фаолиятининг одамлар билан бевосита мулоқат қиладиган қобул соатларини тасвирлашдан иборат. Поэмада олийжаноблик билан ғаразгўйлик, фидойилик билан риёкорлик, донолик билан нодонлик ўртасида кураш боради. Кундалик воқеа замирида катта ижтимоий эстетик мазмун-инсоний эътиқод ғо кўпроқ адабий қаһрамон эмасмикан?-деган мушоһадалар пайдо бўлаётганини һам эътироф қилмоқ зарур. Адабиётшунос олима Жумагул Жумабоева элдошимиз бўлиб, узоқ йиллар давомида ХХ аср шеърияти тараққиётининг хусусиятлари, анъанавийлик ва новаторлик масалалари, һозирги адабий жараённи теран ўрганиш, бугунги адабий жараённи теран ўрганиш, бугунги адабиётимизнинг кўзга кўринган намоёндалари ижоди билан адабиёт шинавандаларини ошна этиш муаммоларига диққат қаратади 2 . Баёний, Фақирий, мутриб Давоний Чокар, Сафомуғанний каби Харазм шоирлари ижоди атрофлича ўрганилган, Омон Матжон һақидаги адабий портретнинг юзага келганлиги тадқиқот ва изланишлар самараси, албатта 3 . Тадқиқотчининг О.Матжон һақида адабиёт портретдан ибрат монографиясида шоирнинг һозирги ўзбек шеъриятини юксалтирш борасидаги меһнат туғилган масканга бўлган беқиёс меһрнинг натижаси ўлароқ дунёга келган. Шоир тафаккурини ёъркаглаган туйғуларини тарбиялаган, вояга етказган ва замон, халқ хизматига ёъллаган юрти, халқи, тарихининг һар бир саһифасини замондошлари назарига тутади. Бу саһифалардаги нур» Паһлавон Маһмуд, «Беруний» драматик достонларида, Хоразмийнинг «Тўрт саёһати ва саккиз башоарт»да илм ва маданият тарихида чарақлаган ақл ёғдулари бўлиб порлади. Бу ёғдуларнинг эса замондошларимиз маънавий оламини нурлантириш борасидаги қудрати ва хизматлари беқиёс. О.Матжон бир суһбатида тарихий мавзудаги яхши қисса ва романларни севиб ўқишини таъкидлаб, ўзининг халқи санъати ва адабиёти тарихига бўлган улкан, туганмас меһри борлигини айтган эди. Шоир «Паһлавон Маһмуд», «Беруний» асарларининг яратилиш тарихи һақида «Мен жуд этганлигини кўрамиз. Достонда Хоразм халқининг аянчли тарихи унинг қисматидаги кунларга ёғду бўлиш учун курашган юртнинг етук фарзандлари тақдири ва һаёт ёълларида кўринади. Паһлавон Маһмуднинг номи, сиймоси Хоразм халқи тарихига маънавий ва жисмоний жиһатдан етук, бу етукликни меһнаткаш халқ манфаатлари учун хизмат қилиш жараёнида намойиш этган қодир инсон сифатида муһрланиб қолган. Ана шу тарихий һақиқатни шоир бадиий һақиқат даражасига кўтариб, ундан ўқувчи руһий, маънавий оламини озиқлантиришга эриша олган. Натижада, ўқувчи тасаввурида тарих Паһлавон Маһмуд һаёти ва кураши тарихидан иборатдек бўлиб кўринади. Ҳақиқатан һам, ана шундай фидоийлар тарихда нур, адолат учун абадул-абад курашиб ўтишган. Уларнинг һақиқатан мустақиллик, тенглик учун олиб борган курашларининг сабоқлари бадиий ас нуқтани топади ва ёритади. Бу нуқталардан биринчиси, Маһмуднинг паһлавон сифатида шуһрат топиши ва шу асосда кечган воқеалар. Иккинчиси, Маһмуднинг катта шоирлик истеъдоди ва давру-давроннинг унга муносабати. Учунчиси, Маһмуд қалбидаги барча туйғулар сингари муһаббат туйғусининг, гўзаликка, шеъриятига меһр туйғуларининг забон зарбаларга учраши. Бу учта нуқта бир-бири билан даврнинг, зулм ва истибдод замонига қурилган һаётнинг чириб кетган иплари орқали боғланадики, натижада халқ фожиасида акс этади. Аммо бу фожиа халқ қулликка кўниб тақдирга тан бериш белгиси эмас. Балки у халққа қайтадан қад тиклаб, қалб қудрати билан босқинчиларни она тупроғидан чиқариб ташлаш учун курашга даъват этувчи куч манбаига айланди. Паһлавон Маһмуднинг яшашдан мақсади етук, баркамол инсон сифатида меһнаткаш халқ тақдирига бефарқ қарат билмаган. Улар ўз даврида халқни бирлаштириш, мустақиллик учун курашга кўтара олишмаган, аммо нотабиий һаёт тарзига кўника билмай исён билан яшаганлар. Давр, ижтимоий тузум талаблари, халқ анча, дунёқарашининг даражаси шуни тақоза этган. Маһмуд яшаган ХИИИ-ХИВ аср моһияти худди шундай эди. Аммо бу асарда Маһмуддек инсоннинг камол топиб, оддий халқ манфаатларини һимоя қилишнинг ўзи даврига нисбатан катта қаһрамонлик ва жасорат эди. Ана шундай жасоратли кишилар тарихда қолдирган излар кейинги авлод маънавий оламининг бойишида аһамиятлидир. Маһмуд Паһлавон маънавиятининг қалбининг поклиги билан, ўз фарзандлик бурчини һис қила билишининг устиворлиги, ғурур ва иродасининг букмаслиги билан ибратлидир. Паһлавон Маһмуд маъновиятининг поклиги унинг һеч қачон ўз манфаатини кўз фасодларга бардош бериб, һақ ёълидан, халқ ёълидан қайтмаганлигида намаён бўлади. Бу фазилатларнинг авлодлар учун ибрат манбаи эканлигини инкор қилиш мумкин эмас. Достонда П.Маһмуд һаёти фожиавий тасвир этилади. О.Матжон Маһмуд һаёти фожиасида юқорида айтиб ўтилганидек давр фожиасини умумлаштиради. Бу фожиа биринчидан мислсиз куч-қудрат соһиби бўла туриб, курашда қўлга киритилган ғалабасининг уни бирор марта қувонтирмаганлигида ва ўзига ўхшаган мардлар билан беллаша олмаганлигида кўринади. Бу достоннинг тўртинчи һолатида унинг һинд сафарига, севгилиси Бибихонимнинг акаси Аёз билан куч синашишга мойиллик кўрсатишда кўзга ташланади. Маһмуднинг һинд палвони устидан қозонган соф һақиқий ғалабаси һам ғанимлар қасдидан татимайди. Она тупроғига хорижда сарсон-саргардон юрган һам юртлари билан қай Ёъқ! Бундайин хулқ һам ўликларга хос!!! Мен иймон қулиман, хон қули эмас, Мен виждон қулиман, хон қули эмас. Мисраларидаги руһий, маънавий инқилоб дунёга келади. Бу инқилоб эътиқод Паһлавон Маһмуд һаётининг бош мезони бўлган. Акс һолда Паһлавон Маһмудлар тарихда бунчалик нурли из қолдирмаган бўларди. Уларнинг олим тафаккур юлдузидан таралган нур шунчалик нур босиб, йиллар оша авлодлар шуурига қудрат бахш этилга қодир бўлолмасди. Шунинг учун һам Омон Матжон тарихимизда бу эътиқодга садоқат билан яшаганларга хос фазилатларни Паһлавон Маһмуд образида Мужассам этишга һаракат қилади. Бу Паһлавоннинг Ярқирар Хоразм тўккан сўнсиз ёш. . . Билдим ювмоқ даркор шу қонлиғ ёшни, Билдим касб этмоқ шарт ўзга курашни, Сўзларидан тарихини тоза кўрмоқни истаган һар бир қалбнинг һақиқати сифатида жуда яхши и Паһлавон Маһмуд ижодига хос бўлган бу хусусиятини Омон Матжон достоннинг умумий руһига, унинг курашлари руһига синдириб юборган. Зарур ўринларда унинг рубоийларини қўллаган. Масалан, достондаги Шайх образини Паһлавон Маһмуд образига қарама-қарши яратган шоир, улар учрашуви саһнасида Паһлавон рубойларидан фойдаланган. Шайхга Махмуд ўз рубоийси билан жавоб беради, динни қурол қилиб, халқни талаган найранг бозларни фош этади. Бунда шоир бир томондан Маһмуд рубоийларидан фойдаланиб, улардаги фикр ва ғояни достон сужетига мослаштирса, иккинчи томондан ўзи яратган мисраларнинг һам ғоявий- бадиий жиһатдан Маһмуд рубоийлари савиясидан кам бўлмаслиги учун барча маһоратини ишга солади. Достонда Маһмуднинг шоирлик иқтидорини олаһида кўрсатишга һаракат қилинмайди. Маһмуднинг юксак маһоратли, истеъдодл Ўзингни ашъарда айлагил машһур! Бўл-зобит қўл етган жойда Шеър эса хаёлинг етган һар қайда;. . . Ўйла чиқаверсанг курашга, довга, Ё сенга захм етур, ё сен бировга. . . дейди. Аммо Банги девона Маһмуд қилиши зарур бўлган ишарни ўзига мушоһада қилиб, ўз нуқтаи-назарига мосламайди. Бу эса Маһмуд дунёқарашга тўғри келмайди. Чунки Маһмуд унга ўхшаган буюкларнинг «орзуси шоирлик билан куч кечириш ёки ўзининг паһлавонлик шуһрати билан яшаб ўтиш бўлган эмас. Маһмуднинг һаётга, унда кечаётган алғов- далғов һодисалар оқимига муносабати теран. Унинг таффакурини туманларга чулғаб турган нарса босқинчи муғуллар истибдод гирдобида зўрға нафас олаётган халқнинг һаёти. У Банги девона таклиф қилганидек, ашъор тўкиб, уларни йиғинларда, кўча-куйларда айтиб, эвазига бойлик орттириш билан эмас, балки она халқи яшайди. Ана шу туйғуларнинг тантаси туфайли қон тўқишдан, фарёдлар эшитишдан роһатланади. Омон Матжон маһорати мана шу масалалар тасвирида жуда яхши кўзга ташланади. Бу босқичи Доруга унинг һомийлари, мажоллий амалпараст ва манфаатпарастлар Шайх, Аёзларнинг тор дунёқарашлари ва қурум босган тош юракларининг истаклари Паһлавон Маһмудни шеър ёзганлиги учун солиқ тўлашга мажбур этиш саһналарида кўринади. Наһот қўшиқни һам таъқибга олиб, Дилни, туйғуларни паллага солиб, Тош қўйиб тортсалар һаяжонларни, Фалакким жунбушга солган конларни! Ҳаш бориб һаёл сурганлик учун, Ҳатто тирик бўлиб юрганлик учун Ўлпон тўлмизми ўн йил, юз йил, минг?! Бу тасвирдаги Паһлавон руһий һолатида драматизм ниһоятда кучли. Унинг қалбидаги туйғулари исёни энг юқори даражага кўтарилган. Ана шу туйғулар, руһий оламдаги и . . Омон Матжон бу ерга келиб туйғулар драматизмини янада кучайтирган. Достондаги етакчи ғоя, фикр ва туйғулар кураши, руһий тўлғонишлар даражаси юксак нуқтага кўтарилган. Бу нуқтадаги Паһлавон Маһмуд руһий исёнда халқ қалбидаги исён мужассам бўлган. Яна унинг Наһот Хоразмнинг гуч ўғлонлари Елкада не хил юк сезмай жонлари. . . Ерга қараганча кетурмишлар бот, Ўз ерин танимай ўтурмирлардод! Деган қалб қонига ёъғрилган сўзлар шоир ўйлари, фикрларининг теранлигини, интилишлари, орзулари улуғлигини, уларнинг эса она халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан қалбини қийнаётганлигини кўрсатади. Маһмуднинг бу изтироблари барча авлодлар учун, халқ, ватан манфаатининг фидойилари учун сабоқ, ёълланма бўладиган даражадаги юксак туйғулар маһсули. Паһлавон Маһмуд һаёт тарзини белгилаган учинчи нуқта-бу унинг му туғилади: нима учун шоир Паһлавон һаётини қувонтирадиган бирон һодиса бўлмаса? Ҳар бир инсон давр фарзанди. Унинг тақдири давр билан чамбарчас боғлиқ. Давр фожиаси унинг һам фожиаси бўлиши муқаррар. Паһлавон Маһмуд һам ўша Чингиз босқинчилари орасида қолган Хоразм халқи тақдирида нима бўлган бўлса, ўз қисматида шуни синаб кўрган инсон. Лекин бунда у һаётнинг лоқайд кузатувчиси бўлиб қолмаган. Балки ўз даврининг һаётий муоммаларига фаол муносабатда бўлган ва оралашган. Буни ўқувчи унинг достонида акс этган фоалиятнинг барча босқичларидан кўриб туради. Паһлавон Маһмудлар даври боласи Чингиз истильосидан яксон бўлиб кетган ХИИИ аср халқимиз тарихининг энг қоронғу саһифасини ташкил қилади. Ўрта Осиё илми, маданиятини қошшоқлаштириб, ундан авлодларга етиб келадиган нурлар ёълини кесган бу вайро Омон Матжон «Беруний» драматик достонида һам халқ тарихини ундаги һақ-һуқуқ, тож-тахт, озодлик, мустақиллик, илм-фан ривожи учун олиб борилган курашлар тарихини ёритишга ёрдам беради. Шоир достонда тарихдан ўнта манзарани ўқувчи назарига тутади. Бу манзараларнинг бир нечатасида қўһна, қадимий Хоразм ноһоқлик ва разолатнинг Хира пардалари остида кўринса, гоһида бу пардаларни парчалаш қудратига эга бўлган ақл ва ғурурнинг чарақлаган нурлари остида кўзга ташланади. Омон Матжон «Паһлавон Маһмуд» драматик достонига сарой аһли һаёти билан биргаликда халқ оммаси һаёти манзараларнинг тасвирини кенгроқ планда олиб кирган. «Беруний» даги воқеалар марказида эса сарой аһли ва олимлар гуруһи һаракат қилади. Аммо бундан асар халқ һаётини ёритишдан узоқ деган хулоса эмас. Аксинча Беруний саройда хизмат қ Бу курашда һар бир манфаатдор томон ўз мақсади изидан шохни эргаштириши учун һаракат қилади. Беруний томон һақиқатни қурол қилиб олиб, очиқ майдонга тушса қарши кучлар Шайхулислом, Қози Ёқуб ва Мунажжимларни бирлаштирган һолда разолатдан шамшир ясаб, пинһон жангга кирадилар. Ана шу икки куч кураши достон ғоясининг асосини ташкил қилади. Ҳали айтилганидай, Берунийларнинг руһига, илмга қудрат бағишловчи манба-халқ севгиси, муһаббати. Шунинг учун һам у бутун һаётини она халқ бахти ёълига бахшида этиш орзуси билан яшайди. Бу орзу, интилишнинг бадиий ифодасини шоир Ибн Сино ва Берунийнинг саройдаги учрашуви орқали яхши ифодаланган. Устоз сиз һам юртнинг равнақини деб, қутлуғ ишга қўл урдингиз, тақвоси шулким, лекин Жайһун таһдид солса, ёқуриб қолса, Жафосини барча тортар бутун элу-юрт. Ана унда тақсимлашда халқ ва хукмрон табақа орасидаги тақсимотда тенглик аломатини қўйиш ниятидан узоқроқ туришган. Бу достоннинг бешинчи манзарасидаги можароларда яхши кўринади. Берунийнинг барча интилишлари, курашлари ана шу тарздаги ижтимоий, маънавий можараларга барһам беришга ёъналтирган. Ҳақиқатни талаб этган камбағал деһқоннинг истагини қондириш умуман халқ истиқболи учун курашиш, унча қарши турган кучларга қарши бориш Берунийнинг бош мақсади даражасига олиб чиқади. Ҳозиргина келдим олим Хазарсдан мен, Ёъл-ёълакай кўп қишлоқлар, уйларга кирдим. Ўлка ривож-равноқ сари кетмоқда аниқ, Лекин, шоһим, элнинг һали муһтожлиги кўп, Дори-дармон илми-идрок тарбиятга зор. Дўстим Ҳусайн, сиз билан биз бел боғлаб шунга, Бир илм эмас, жисми жонни бахш этсак арзир! Она юрти азволидан хабар топган Беруний ин Сон-саноқсиз ёб қаздирди, кўприк қурдирди. Ёъллар қурди, қизлар учун очтирди мактаб Расадхона тиклаб олди шаккоклик билан. Шоир Беруний образига ижобий хизматларни һаддан ортиқ ёпиштириб ташламайди. Балки Омон Матжон Беруний фазилатларини Паһлавон Маһмуд сингари дўстларининг қалб сўзларида, унга бўлган һурмат, ишонч, эътиқодларида мужассам этади. Берунийнинг ёвлар тилидан ғазаб, анфрат оловига ёъғрилган сўзлар һам унинг олийжаноб, фидойи инсон эканлигини тасдиқлайди. Қози Ёқубнинг Берунийнинг кўзи билан боқмоқда юрта! Унга нима? Не учун һам бош қотирсину? Билса-Берунийнинг ақли, юрса-оёғи, Не истаса-бари Берунийнинг истаги Сўзларидан шох «Маъмунга нисбатан отилган ғазаб ўқларининг тиғи қанчалик ўткир бўлмасин, улар фақат Беруний шаънинг улуғлигини кўрсатишга уринади. Ватанидан узоқ йиллар қалбидаги туғённи чуқур һис қилган Алптегиннинг һаяжонларида ифода этган. Устоз агар қўлларимда сизнинг шаһд ила, Сизнинг фахр, ғурурима, қайтмас феъл ила Ўн беш майли, ўн туманлик лашкарим бўлса, Ер юзини забт этардим бир нафас билан! Несту-нобуд қилинган хор тарихи учун «Ёқасос»-деб чиқар эдим буюк жанрларга! Ҳеч бўлмаса, юз-минг йиллар келгиндиларга Тўлаб келган адоқсиз бож-хирожларини Қайтарардим, ўшанчалик эрку жох этиб! Кўринадики, Алптегин қалбига, онгига Беруний қалбидаги, руһидаги туғёнлар кўчган. Бу һаётни зулмат һукмронликгидан һимоя этиб, тарих бағридан нурларга топиш учун бутун умри, заковатини бахшида этган инсон қудратининг белгисидир. Берунийнинг кейинги авлод олимлар томнидан яратилган таржимаи һолини кўздан кечирганимизда у қолдирган илмий мерос 152 та китоб ва рисоладан кўришга имкон бермайдиган хислатлардан ўзини тозалагандан кейинги илмий тадқиқотга киришиш мумкин» (ЎЗСЕ, 1-том 69-бет). Бунга аллома фаолиятининг серқирралиги, тафаккур оламининг беқиёс даражада кенг, қалбининг ниһоятда поклиги, туйғуларининг тозалигини кўрсатувчи, абадул-абад қимматини ёъқотмайдиган илмий мероси гувоһи. Беруний ўз эътиқодига бир умр содиқ қолган инсон. Омон Матжон алломанинг ана шу фозилатини достонда қарама-қарши кучлар билан бўлган фикр жангида янада ёрқинроқ кўрсатишга муваффақ бўлган. Унда Берунийга қадар һам шохлар, тожу-тахтлар атрофида уймалашиб, фақат ўз фаолиятлари учун һукмдорларга қорани-оқ, оқни-қора, ноһақликни һақиқат қиёфасида кўрсатиб халқни талаган, ватанини сотган, Қози Ёқуб, мунажжим сингари типларни фош этади. Зеро, улар биргина Беруний, Ибн Синонинг этиш жараёни тасвирида маһорат билан очилган. Бунда Беруний қатъият, ирода ақл билан энди қўйилажак қадамларни хаёлан ўлчайди, аниқлайди, «һақ-һуқуқи учун бир умр курашларда ёниб келган зад бир халқини давлат тепасида туриб һимоя этади. Достонда Беруний закоси, бу законинг қудрати, һатто һукмдор маъмунни һам, сўзсиз, ўзига бўйсундирганлиги ишонарли ифода этилган. Чунки бундай заковат эгалари инсоният тарихида халқни талаш, хонавайрон қилиш, қирғин-барот урушлар эвазига ўз мавқеини сақлаб келган, һукмдорларни «устоз» деб мурожаат этишга, унинг фикрларига суяниб иш кўришга мажбур этган. Маъмуннинг отаси, акаси һукмдорлик қилганида һам, ўз даврида һам саройнинг маслаһатчилари «сифатида юрган Шйхулислом, Қози Ёқуб, мунажжим сингари тақводору фотводорлардан бутунлай юз ўгирмаса-да, Беруний масл Райһонанинг саһар чоғи Беруний уйига келишни эсалайлик. Райһона келиб, Берунийга ўзининг акаси амри билан денгиз яқинидаги қариндошлариникига жўнатилганлигини айтади. Кечаси Ҳури ва акаси шох маъмун ўртасида бўлиб ўтган қаттиқ-қаттиқ гапларни хат, Султон Маһмуд ва Беруний һақида эшитганларини сўзлайди. Шу билан бирга «Улар сизни-қаергадир юбормоқчилар! Ҳа бутунлай! Ўз қулоғим билан эшитдим»-дейди. Бундан англашиладики, Ҳури шоҳ Маъмунни акаси Султон Маһмуд саройи хизматига Беруний, Ибн Сино ва бошқа етук олимларни жўнатишга кўндирган. Демак шох бунда кунган экан, унинг илғор фикрлилигию илмпарварлиги һам нисбийлик касб этади ва һукмдорларнинг ўз манфаати турганда, илм халқ ватан манфатини һимоя қилишга ожизлигини кўрсатади. Мана шу воқеадан сўнг Омон Матжон достонда Маъмун ва Бурунийни учр Достон фожиа билан тугайди. Бу фожиа, албатта давр фожиасидир. Унинг бош айбдори мавжуд феодал тузуми. Аммо Берунийнинг достон ниһоясида дўсти Аррокка айтган сўзлари халқимиз тарихининг аянчли һақиқатлари манзарасини яратиб, ўқувчи қалбида совуқ бир титроқни қўзғасада, унинг «Ишонаман! Шундай бир кун келарки яна Бутун ўлка, бутун замин мағрур тикланиб, Бахтиёр бир парвозларга ёзади. қанот!»-деган умид, ишончлари юракка далда беради ва унда нурли туйғулар уйғотади. Боболар хокидан яралган муқаддас тупроқ ва унинг тарихига бўлган ворислик һамда меһр туйғуларига туғён олиб киради. Ҳар бир куни тарих бўлиб қолган, Самандардек қайтапорлаб чиққан «она халқ қудрати, иродаси закоти олдида һайратга солади. Достон Болта масхаравоз, Райхона Масихий, Сухайлий, Аррок, Алптегин, Сайёд тегин, Хумор тош Ҳ Хуллас, достонда деярли һамма воқеалар Беруний атрофида кечади. Шу жараёнда Омон Матжон Беруний сиймосини ўлмас қилиб яратишга, хоразм шохлари тарихини, унда яшаган жафокаш халқ һаётини һаққоний акс эттиришга эришади. Тарихни бугуннинг кўзи билан кўрган шоир һар нафасида ундан мадад олиб яшаш, келажакка ёруғ юз билан пешвоз чиқиш белгиси деб тушунади. Х У Л О С А 58 Тадқиқотнинг кириш ва иккита боби, уларнинг тўртта кичик фаслларида билдиришган фикрларини умумий тарзда қуйидагича хулосалаш мумкин: 1) Поэма-шеърий шаклдаги катта һажми лирик-эпик жанр бўлиб, ўзининг қатор ички хилларига эга. Улар: (лирик, лиро-эпик, эпик, драматик) кабилардир. Ишда ана шу бўлинишнинг драматик тури хусусида кенгроқ тўхтаминда ва ХХ аср ўзбек поэзиясида мазкур жанрнинг вужудга келиши, таркиб топиши ва тараққиёти масалалари хусусидаги фикрларни умумлаштиришга һаракат қилинди. Тадқиқот шундай характердаги дастлабки изланишлардан бири бўлиб, поэманинг барча ички хислатларини қиёслаб ўзига хос хусусиятларини тўла тўкис кўрсатишга даъво қилмайди. 2) «Достон», ва «поэма» атамаларининг қўланиш доираси һақидаги масала бугуни шунда һам баһслилигича қолмоқда. биз, тадқиқотда академ реал қаһрамонларнинг танланишида кузатилади. Учунчидан муһаббат мавзуси билан чекланмай кураш ва интилиш ёълидаги һаракатчанлик руһи һам келиб қўшилади. Тўртинчидан эртак поэма сингари янги жанрлари пайдо бўлган. Бешинчидан эса типик шароит билан боғлашга интилиш кучайиб характерлар индивидуалаша борган ва һакоза. 6) Халқ эпосида һам ХХ аср бошларидан то 50-йилларгача бўлган даврда анъанавийлик кескин ўзгаришга учраган. Ўзининг мавзу доираси бадиий таркиби, образлари олами, бадиий тили ва тасвир воситалари билан фикрланувчи реал тарихий воқеани асосланувчи тарихий достонлар кўплаб яратилган. Уларни биз фольклоршунос Умрзоқ Жуманазаров фикрига таяниб, «Ўзбек тарихий достонларининг реалистик типи» -деб аташ тўқридир. Ёзма адабиётдаги поэмалардан һам фарқладик. Чунки бахши репуртуаридаги анъа 10) Драматик поэманинг энг яхши намуналари сирасига А. Ориповнинг «Жаннатга ёъл» Э. Самандарнинг «Қабул соатлари» О. Матжонниг «Беруний», «Паһлавон Маһмуд» асарларини киритиш мумкин. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. 1.Хотомов Н. Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча- ўзбекча изоһли луғати» Тошкент, Ўқитувчи, 1983, 256-бет 2. Червяченка. Г. «Поэма в Советской литературе» изд. Ростовского университета 1978. 3. Иброһим «Ўзбек совет поэзияси жанрларининг таркиб топиши» Тошкент фан 1983 4. Жуманазаров У. «Ўзбек фольклори ва тарихий воқеалик» Тошкент, Фан 1993 йил 93-бет. 5. Султанов И. О. «Адабиёт назарияси» Тошкент 1980 йил. 257-бет. 6. Адабий турлар ва жанрлар уч жилдлик, иккинчи жилд. Тошкент, 1992 йил 199-бет. 7. Е. Бертелс «Навоий ва шарқ адабиёт» С. Мурвалиев «Ўзбек романи» 10. Саидов. М. «Ўзбек халқ достончилигида бадиий маһорат» Тошкент 1969 йил. 11. Имомов К ва бошқалар «Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди» Тошкент 1990 йил. 12. Абдуллаев Х. Ж. «Ўзбек ва қорақалпоқ достонлар ўртасидаги алоқалар ва типологик ўзига хослик» Тошкент, 1988 йил А.Д.Д. 13. Эгамқулов Б. А. «Эпик шеър ва эпик синкретизм» Тошкент 1994 йил А.Н.Д 14. Мўминов Т. «Һозирги ўзбек адабиётида фольклоризм» Тошкент, 1994 А.Д.Д 15. Эшчанова Г. «Ошиқ Ғариб ва Шохсанам достони вариантлари» Тошкент 1994 А.Н.Д 16. Боту «Ёз куни» нашрга тайёрловчилар С Мамажанов, Н. Қобулов, Муһар К. Яшин 1980 йил. 17. У. Жуманазаров «Ўзбек фольклори ва тарихий воқеалик», Тошкент «Фан» 1991 йил. 93-бет. 18. Саидов М. С. «Ўзбек халқ достончилигида бадиий маһорат масалалари» Тошкент 1969 йил. Саримсақов Б. «Совет даври фо 24. «Ўзбек совет адабиёти тарихи» Ўқитувчи 1990 йил 452 бет: «Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи» «Ўзбекистон» 1993 йил 416-бет. 25. Абдуллаев Х. Ж. «Қадрият қатралари» Урганч. 1996 йил 81-86- бетлар (Достон ва замон фасли). 26. Жумабаева Ж. «Ўзбек совет шеъриятининг шаклланиши хусусиятлари» Тошкент «Фан» 1993 йил. 27. Жумабоева Ж. «Омон Матжон», Тошкент «Фан», 1993 йил. 63
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha