Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 83.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари

Купить
Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари.  РЕЖА:  Афсоналар  Ривоятлар  Нақл  Эртаклар  Достонлар  Термалар  Тарихий қўшиқ  Латифа  Лофлар КИРИШ.  Афсона атамаси форсча булиб, сеҳр-жоду ҳамда ҳаётий уйдирмаларга асосланган насрий ҳикоятларни ўз ичига қамраб олади. Бошқача айтганда, афсоналар ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисаларни хаёлий уйдирмалар асосида ҳикоя қилади. Уларда эртаклардаги каби анъанавий бошланма ёки тугалланма бўлмайди. Уларнинг сюжет тузилиши ҳам мураккаб эмас.  Афсоналарнинг мавзу доираси ниҳоятда кенг бўлиб, улар иккига – соф мифологик ва тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилувчи афсоналарга бўлинади.  Соф мифологик афсоналарда фантастика ҳал қилувчи рол ўйнайди. Уларнинг айримлари Хизр номи билан боғланади. Афсоналарга кўра, жаҳонгир Искандар Хизр ва Илёс билан бирга сирли сувни ичиш учун қудуққа борадилар. Сувни Искандар ичишга улгурмайди. Хизр ва Илёс эса сувни ичиб, ўлим билмас хусус  НАҚЛ.  Халқ насрининг мажозга асосланган махсус жанри нақл деб юритилади. Уларда асосан ахлоқий-дидактик масалалар ёритилади. Яқин ва ўрта Шарқ халқлари орасида у «Зарбулмасал» номи билан ҳам юритилган. Унинг ёрқин мисоли сифатида «Калила ва Димна»ни келтириш мумкин.  ўзбек халқи орасида ҳам нақл жанри кенг тарқалган. Уларда воқеалар қисқа тарзда баён этилади ва албатта асар воқеаларидан ўгит, ибратли ғоя келиб чиқади. «Кабутар», «Йил номлари» каби нақлларни бунга мисол тариқасида келтириш мумкин.  Нақллар иккига – соф ва синкретик турларга бўлинади.  Соф нақллар асосан ҳаётий воқеалар асосида яратилади ва уларда аксарият яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш тушунчалари умумлашмалар негизида ёритиб берилади. Масалан, «Одам одам билан тирик» нақлида якка-ёлғиз яшашнинг бемаъни эканл ЭРТАКЛАР  Эртаклар халқ ижодиётининг эпик турига киради. Воқеабандлик, бирор воқеани мукаммал тарзда баён этиш эртакка хос бўлган асосий хусусиятлардир.  Бундай қараганда, эртакларда миф, афсона ва ривоятларга хос барча хусусиятлар бордек туюлади. Бироқ, эртакларда хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар реал воқеалар билан алоқадор бўлиб, уларда қадимий тушунчалар, урф-одат ва маросимларнинг излари ўзини сақлаб қолган. Бундан ташқари, эртакнинг пайдо бўлиши, мустақил жанр сифатида шаклланиши синфий жамиятнинг бошланғич даврларига тўғри келади. Улардаги мотивларнинг илк намуналари таълимий-дидактик характерда бўлиб, кейинчалик ижтимоий-маиший моҳиятга эга бўлган. Демак, эртаклар миф, афсона ва ривоятлардаги мотивларнинг ижтимоий-маиший негизда  қайта ишланиши натижасида бадиий идрокнинг муайян дара  2. Сеҳрли эртаклар.  Эртакларнинг ушбу тури энг қадимий бўлиб, уларда сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар устувор бўлиб, ғайритабий воқеа-ҳодисалар тасвирланади.  Инсон тафаккурининг ибтидоий босқичларида  табиат ҳодисалар уларга мавҳум бўлиб, дунё ҳақида ўзларича мулоҳаза юритганлар. Шу жараёнда ибтидоий мулоҳазалар билан боғлиқ ҳолда кўпгина миф, афсона ва эртаклар яратилган. Сеҳрли эртакларнинг пайдо бўлиши ана шу даврларга бориб тақалади.  Сеҳрли эртаклар марказида асосан учта конфликт (зиддият) ётади:  Инсон ва сеҳрли кучлар (дев, жодугар ва ҳ.қ.);  Ижтимоий масалалар;  Ака-ука, ўгай она, ўгай қиз в.б.  Сеҳрли эртаклар замирида асосан анимистик дунёқараш ётади. Чунки, уларда тоғлар тилга киради, сувдан садо чиқади, инсон тошга айланади ва аксинча. Бу эртакларда дев, пари, ялмоғи  ДОСТОНЛАР.  Достон халқ ижодиётининг кенг тарқалган, йирик ва мураккаб жанрларидан биридир. Уларда халқ тарихининг муҳим қирралари акс этиб, озодлик, адолат ва ватанпарварлик, севги-садоқат, қаҳрамонлик каби халқнинг энг эзгу орзу-умидлари, ижтимоий-сиёсий қарашлари акс этади.  Бинобарин, достонларда ижтимоий-тарихий воқелик халқ фантазиясига йўғрилган ҳолда умумлашган образлар орқали ўз ифодасини топади. Кўпроқ уларда воқеа-ҳодиса халқ орасидан чиққан буюк баҳодир образида мужассамлашган ҳолда намоён бўлади.  Халқимиз достончилиги узоқ тарихга эга булиб, у ўз ичига минг йилларни қамраб олади. Достонлар фольклорнинг бошқа жанрларидан профессионал ижрога алоқадорлиги билан ажралиб туради. Бу ижро эса бахши зиммасига тушади.  «Бахши» атамаси санскрит тилига оид булиб, «устоз» маъносига  Достончилик анъаналари.  ўзбек халқи кенг ҳудудда истиқомат қилгани ва этник жиҳатдан мураккаб жараённи бошидан кечирган ҳолда шаклланган миллат бўлганлиги сабабли унинг ҳаёти ва турмуши билан узвий боғлиқ бўлган достон куйлаш анъаналари ҳам ранг-баранг хусусиятларга эга.  Достон куйлаш анъаналари ўзбеклар орасида иккита типга ажралади. Бу ҳолатни фольклоршунос М. Саидов шартли равишда Самарқанд ва Хоразм достончилик анъаналарига бўлади.  Самарқанд достончилиги анъаналари.  Самарқанд достончилиги анъанаси ўзбекистоннинг Хоразмдан бошқа барча ҳудудларини ўз ичига қамраб олади. Мазкур анъананинг асосий хусусиятлари тубандагилардир:  А) бахши ички товушда бўғиздан куйлайди;  Б) мусиқа асбоби сифатида асосан дўмбирадан фойдаланилади;  В) бахшининг якка ўзи достон куйлайди;  Г) достон  ТАРИХИЙ ДОСТОНЛАР  Тарихий достонлар бахшилар репертуарида жуда кам сақланиб қолган. Бу типдаги достонларда тарихий воқеалар билан афсонавий – фантастик тасвир чатишиб кетган.  Тарихий далилларга, шахслар фаолиятига, воқеаларга асосланиш мазкур достонларнинг бош хусусиятидир.  «Алпомиш» достони  «Алпомиш» достонининг шаклланганлигининг 1000 йиллиги 1999 йилда Сурхондарёда нишонланди. Достон минг йиллик тарихга эга бўлса-да, у ҳақдаги тадқиқотлар XИX асрнинг охирларига тўғри келади.  Рус шарқшунослари Е. Ф. Кал, шарқшунос А. Диваев ишларида «Алпомиш» ҳақида илк қайдлар учрайди.  «Алпомиш» достонининг ўзбек версиясининг ёзиб олиниши 1922 йилда бошланган. ғози Олим Юнусов Фозил шоирдан достоннинг айрим қисмларини ёзиб олади. Достоннниг энг мукаммал варианти 1928 йилда Фозил шоирдан М.  6. ТЕРМАЛАР  Халқ қўшиқларининг кенг тарқалган турларидан бири термалар деб юритилади. Уларда панд-насиҳат, одоб-ахлоқ, тарбия ёхуд танқид масалалари акс этади. Термалар 3-4 банддан 30-40 бандгача ҳажмда бўлиши мумкин.  Уларнинг бандлари яхлит шаклда тузилади ва мазмунан бирор воқеани тўла акс эттиришга қаратилади. Шу сабабли термаларда эпиклик хусусияти намоён бўлади.  Одатда, Хоразмдан бошка жойларда достон куйловчи бахшилар достонни бошлашдан олдин «Нима айтай?» термасини ижро этишади. Шунингдек, дўмбира таърифи (Пўлканнинг  «Дўмбирам» термаси), бирор ҳаётий ҳодисага оид (Фозил шоирнинг «Чигиртка» термаси) турли мавзулардаги термалар мавжуд. Термалар асосан бахши шоирлар томонидан яратилиб ижро этилади. Кейинчалик ушбу термалар халқ орасига ёйилиб, турли ўзгаришларга учраб, муалли  8. ЛАТИФА  Арабча «латиф» ва «лутф» сўзлари негизида пайдо бўлган «латифа» атамаси ўзбек фольклорида юмор ва сатирага асосланган машҳур, оммавий жанрни англатади. Уларда сўзлар ўйини, киноя асосий ўриннни эгаллайди. Латифада бирор ҳаётий воқеа ҳикоя қилингани учун у эпик жанрга мансубдир. ҳар бир халқда ўз латифасининг қаҳрамони бор. Масалан, русларда Иван Дурак, қозоқларда Алдар Кўса, қорақалпоқларда ўмирбек лаққи, туркманларда Камина каби.  ўзбекларда эса Насриддин афанди латифаларнинг қаҳрамонидир. Афанди сўзи аслида юнонча «афендус»дан олинган булиб, жаноб маъносини билдиради.  Кўп ҳолларда латифаларда бевосита афанди номи кенг ишлатилади. Насриддинни тарихий шахс сифатида қайд қилувчи манбалар ҳам мавжуд. Унинг Туркистонда мозори борлиги ҳам маълум. Бухорода эса унга ҳайкал ҳам ў  АДАБИЁТЛАР РўЙХАТИ  1.Каримов И. А. ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Т., «ўзбекистон», 1995 й.  2.Каримов И.А. Хиванинг 2500 йиллиги муносабати билан сўзланган нутқ. «Урганч университети» газетаси, 1997 йил, 20 октябр.  3.Каримов И.А. ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.,ўзбекистон», 1997.  I.Нақл, афсона ва ривоятлар.  Имомов К. ўзбек халқ прозаси. Т., 1981 й.  Умаров С. Тарих ва ривоят. Т., 1988 й.  Жуманазаров У. Тарих, афсона ва дин. Т., 1990 й  II.Мақол ва маталлар.  ўзбек фольклори очерклари.1 том.Т,1988 й.  ўзбек халқ мақоллари. ИИ том. Т., 1988–89 й.  Сўз кўрки – мақол. Т., 1970 й.  Рўзимбоев С., Раҳимбоева Д. Мақол, матал ва уларнинг ўзаро фарқлари. «Маърифат ёғдуси», У
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha