Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 87.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек халқ достонлари

Купить
Ўзбек халқ достонлари РЕЖА: 1 . Халқ достони ҳақида маълумот 2. Бахши ва достон куйлаш тартиби 3. Достонлар таснифи 4. Достончилик мактаблари 5. Достонларнинг бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Ўқитувчи», 1990. 2. Т.Мирзаев, Халқ бахшиларининг эпик репертуари. Т.: «Фан», 1979. 3. Жирмунский В.М., Зарифов Х.Т. Узбекской народный героический эпос. М.: ГИХЛ. 1947. 4. Т.Мирзаев, «Алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари. Т.: «Фан», 1968. 5. С.Рўзимбоев, Хоразм достонлари. Т.: 1985. 6. Б.Саримсоқов, Ўзбек адабиётида сажъ. Т.: 1978. 7. О.Мадаев, Т.Собитова, Халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Шарқ», 2001. 8. С.Мирзаева, Ўзбек халқ романик достонлари поэтикасит. Т.: «Фан», 2004. 9. «Алпомиш». Айтувчи: Фозил Йўлдош ўғли. Т.: «Шарқ», 1998. 10. «Гўрўғлининг туғилиши». 4 жилдлик, 1-жилд. Т.: «Ёзувчи», 1996. www.arxiv.uz ЎЗБЕК ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИ • Ўзбек халқининг эпик мероси жуда қадимий тарихга эга. Бу улкан хазина ҳозирга қадар кишиларни она Ватанга , халқига меҳр - муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда етакчи манба бўлиб хизмат қилмоқда . Олийжаноб ғояларни бетакрор бадиий шаклларда ифодалаш халқ эстетик тафаккурининг етакчи тамойилларидан ҳисобланади . Шу нуқтаи назардан қараганда халқ эпоси миллий ва маданий қадриятларимизнинг ажралмас бир қисмини ташкил қилади . • « Халқнинг маданий қадриятлари , маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган . Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай , Ўзбекистон халқи авлоддан - авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарни сақлаб қолишга муваффақ бўлди ». ww • • Дарҳақиқат , халқнинг бой оғзаки мероси асрлар оша бизнинг ҳозирги талаб ва эҳтиёжларимизга , мустақил юртимиз фуқароларининг маънавий ташналигига ҳозиржавоб сарчашмалик вазифасини ўтамоқда . • « Алпомиш », « Гўрўғли », « Рустамхон » каби ўнлаб достонлардаги барча ёвузликларни ва иллатларни енгиб ғолиб чиқувчи , буюк инсоний фазилатларни куйловчи эпик мотивлар , риёкорлик ва мунофиқликни фош қилиб , инсон қадрини улуғловчи ғоялар ҳозирга қадар халқни ўзига мафтун этиб келмоқда . Зеро , теран халқчиллиги билан ажралиб турувчи достонларда куйланган умумбашарий ғоялар халқимизнинг ўтмиши , тарихи , маиший турмуши ва маънавий ҳаёти билан узвий боғлангандир . • Ўзбек халқ достонлари ниҳоятда ранг - баранг бўлиб , дунё халқлари ижодида бетакрор ҳодисадир . • Достонларни ўрганиш , халқ бахши 1947 йилда академик В . М . Жирмунский ва проф . Х . Т . Зарифовлар томонидан яратилган « Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси » китоби ўзбек фольклоршунослигида муҳим воқеа бўлди . Олтмишинчи йилларга келиб қатор фольклоршунос олимлар етишиб чиқдиларки , улар халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари билан бир қаторда халқ достонларини ҳам турли жиҳатдан тадқиқ қила бошладилар . Проф . Т . Мирзаевнинг « Алпомиш » достонининг ўзбек вариантлари » (1968), проф . М . Саидовнинг « Ўзбек халқ достонларида бадиий маҳорат масалалари » (1969) каби тадқиқотлари халқ достонларини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади . Етмишинчи йилларда проф . Т . Мирзаевнинг « Халқ бахшиларининг эпик репертуари » (1978) китоби , проф . М . Муродовнинг « Гўрўғли » туркуми достонлари ҳақидаги номзодлик ва докторлик диссертациялар Ватанимиз мустақилликка эришгач , маданий меросимизга бўлган эътибор кучайди , шу муносабат билан халқ достонларини янада чуқурроқ ўрганиш , мукаммал нашрларини амалга ошириш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда . Жумладан , « Алпомиш » (1998), « Гўрўғли » туркумидаги достонларнинг тўрт жилдлиги (2006), Хоразм « Гўрўғли » ва « Ошиқнома » (2004-2006) достонлари мукаммал нашрларининг ўқувчилар оммасига тақдим қилиниши фикримизнинг далилидир . Халқимиз азал - азалдан достонларни севиб ўрганган , тинглаган , ижро ва ижод этган . Чунки достонлар халқ ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб , уларда инсоннинг орзу - умидлари , ахлоқий - эстетик қарашлари , ватанпарварлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги юксак идеаллари мужассамлашган . Достонлар оғзаки ижодда ҳам , ёзма адабиётда ҳам яратиладиган й Проф . М . Саидовнинг таъкидлашича , халқ достонлари шеърий ва насрий қисмлардан иборат матндан , мусиқадан ва достон айтувчининг ҳофизлик санъатидан , соз черта билиш қобилиятидан иборат таркибий қисмлардан ташкил топади . Юқоридаги мулоҳаза ва таърифлардан маълум бўладики , достонларда ҳақиқий ва идеал тарих бирлашиб , оламшумул ижтимоий - сиёсий воқеалар талқин қилинади , халқнинг ахлоқий - фалсафий , диний - эстетик қарашлари қомусий бир тарзда акс этади . Достонларда тарихий воқелик халқ фантазияси асосида умумлашган образларда ўз ифодасини топади . Бинобарин , уларда эпик умумлаштириш ҳукмронлик қилади . Бундай умумлаштириш халқнинг ижтимоий адолат ҳақидаги идеаллари ва орзу - умидлари билан йўғрилган . Демак , достонга эпиклик , монументаллик хос бўлиб , композицион ва сюжет қурили Достончилик мактаблари Умумлашган пухта эпик анъана доирасида маълум бахши ёки бахшилар гуруҳига хос алоҳида ижодий хусусиятлар, йўллар, услублар ўзгачалиги мавжуд. Фольклоршуносликда буни шартли равишда достончилик (бахшилик) мактаблари деб юритилади. 1 Фольклоршунос олимларнинг маълумотларига қараганда Булунғур, Қўрғон, Шаҳрисабз, Қамай, Шеробод, Жанубий Тожикистон, Хоразм каби достончилик мактаблари – бахшилик санъатининг ажойиб марказлари сифатида эътироф этилган. Проф.Т.Мирзаев бахшилар ва достончилик мактаблари ҳақида «Халқ бахшиларининг эпик репертуари» номли китобида бу ҳақда кенг ва батафсил маълумот берган. 1 Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров р. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Ўқитувчи», 1990, 236-бет. www.arxiv.uz Булунғур достончилик мактаби Булунғур достончилик мактабининг талантли намояндаларидан бири Фозил Йўлдош ўғлидир. Фозил Йўлдош 1872 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Лойқа қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ёшлигида отадан етим қолиб ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган шоир оғир синовларни бошидан кечирган. Ҳаётидаги яхши ва ёмон кунлар Фозил шоирни болалигидан бошлаб – дунёга теран назар ташлашга, ҳар бир ҳодисадан фалсафий хулосалар чиқаришга ўргатди. Мусаффо табиат бағрида подачилик қилиб юрган ёш ўспиринлик пайтидаёқ Фозил Йўлдошнинг қалбида халқ ижодига бўлган иштиёқ кучли эди. Кейинчалик Фозил шоир замонсининг машҳур бахшиларидан бири Йўлдошбулбулга шогирд бўлиб, халқ санъатининг сир-асрорларини ўрганади ва ўзи ҳам машҳур бахши сифатида шуҳрат топади. Фольклоршунослик «Фозил шоир Йўлдош ўғли «Алпомиш»ни умр бўйи айтиб келган. «Алпомиш» унинг шоирлик бешиги бўлган. У бу достонда ўзида бўлган бутун талантни жуда эркинлик билан ишга сола олган», - дея ҳаққоний таъриф берган эди Ҳамид Олимжон. Фозил Йўлдош ўғли ижод этган Булунғур достончилик мактабида XVIII - XIX асрларда Муҳаммад шоир, Йўлдошбулбул, Амин бахши, Чини шоир, Қурбонбек шоир, Султонмурод, Йўлдош, Қўлдош, Суяр, Раҳимбулбул, Ёрлақаб бахши каби ўнлаб истеъдод эгалари фаолият кўрсатганлар. Фозил Йўлдош ўғли мана шу бахшиларнинг анъаналарини давом эттирган ушбу мактабнинг энг сўнгги талантли вакилларидан биридир. Булунғурлик достончиларга хос асосий хусусият шундаки, улар кўпроқ қаҳрамонлик типидаги достонларни куйлаганлар. Фозил Йўлдош ўғлидан «Алпомиш» достонининг энг мукаммал варианти, «Ёдгор», Қўрғон достончилик мактаби Халқ орасида маълум ва машҳур бўлган бахшилардан бири Эргаш Жуманбулбул ўғлидир. Унинг етти аждоди – ота-боболари ҳам шоир ўтганлар. Отаси Жуманбулбул ўз даврининг таниқли бахшиси бўлиб халқ достонларини булбулдай хониш қилгани учун ҳам «булбул» лақабини олган. Эргаш шоир 1868 йилда Нурота туманидаги Қўрғон қишлоғида туғилган. Эргаш Жуманбулбул бошқа бахшилардан фарқли ўлароқ мактаб ва мадрасада таҳсил кўрган, ўзбек мумтоз адабиётини чуқур эгаллаган, форс, араб тилларидан хабардор бўлган бахшидир. Баъзан инсон бошига ёғиладиган ҳаётнинг шавқатсиз ситамлари Эргаш шоирни ҳам четлаб ўтмаган. Вабо касали туфайли деярли барча оила аъзолари – жигарбандаларидан айрилиб ғам-алам гирдобида қолган бахши элма-эл кезиб ҳасратларини ўзи яратган термаларга, анъанавий достонла Эргаш Жуманбулбул ўғли «Кунтуғмиш», «Равшан», «Кундуз билан Юлдуз», «Далли», «Авазхон», «Ҳасанхон» каби ўнлаб халқ достонларини зўр маҳорат билан ижро этган. Шоирдан кўплаб халқ достонлари ёзиб олинган. Эргаш шоир ижоди юзасидан чуқур кузатишлар олиб борган проф.Т.Мирзаев ва бошқа фольклоршунос олимларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, бахши куйлаган достонларга ёзма адабиёт таъсири кучли бўлган. Дарҳақиқат, бу хусусият айниқса, шоирнинг севиб куйлаган «Равшан», «Кунтуғмиш» каби достонларида кўпроқ намоён бўлган. Эргаш Жуманбулбул ижодкор бахши сифатида ўзигача етиб келган анъанавий халқ достонларини янада мукаммаллаштиришга, сайқал беришга муваффақ бўлган. Шоир куйлаган достонлар таркибида баъзан мумтоз адабиётдаги туюқ жанрига хос бўлган тажнисли тўртликлар ҳам учрайди: Тоғнинг адири Қўрғон достончилик мактабининг атоқли намояндаларидан яна бири Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкандир. Пўлкан 1874 йилда Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманидаги Қатағон қишлоғида туғилган. Ота-онадан эрта етим қолган Муҳаммадқул ёшлигидан бошлаб ҳаёт машаққатларини ёлғиз ўзи енгишга ўрганади, деҳқончилик билан шуғулланади, подачилик қилади. Айниқса, поёнсиз қир-адирларда пода боқиб юрган кезларида дўмбира чалиб, достонлар куйлашни машқ қилиш унинг севимли машғулоти бўлган. Кейинчалик Қўрғон достончилик мактабининг машҳур намояндаларидан бири Жассоқ бахшига шогирд тушади, кўплаб халқ достонларини ўрганади. Ноёб истеъдод ва мустаҳкам ирода соҳиби бўлган Пўлкан шоир ҳаёти давомида жуда кўп машаққат ва оғир синовларни бошидан ўтказган. Маълумки, ХХ аср бошларида ўлкамизда ҳукмронлик қилган Чор Фольклоршуносликда қайд этилган маълумотларга қараганда, Пўлкан шоир ниҳоятда хотираси кучли бўлиб, етмишга яқин достонни ёд билган экан. Айниқса, Қўрғон достончилик мактабида муҳим ўрин тутган «Гўрўғли» туркумидаги достонларни пухта ўзлаштирган ва маромига етказиб куйлаган. Шунинг учун ҳам «Гўрўғлининг туғилиши» достонининг энг мукаммал варианти Пўлкан шоирдан ёзиб олинган. 1 Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан куйлаган достонлар ғоявий-бадиий жиҳатдан пухта ишланганлиги, ҳайратомуз муболағалар, беқиёс истиоралар, халқ мақолларига монанд афористик мисралар қўлланганлиги билан ҳам ўқувчида ёрқин таассурот қолдиради. Қўрғон достончилик марказида Пўлкан шоирнинг устози Жассоқ бахшидан ташқари ўтмишда Ёдгор, Лафас, Мулла Тош, Мулла Холмурод, Султон кампир, Тилла кампир, Бўрон бахши, Жуманбулбул Шаҳрисабз достончилик марказининг таниқли намояндаларидан бири Абдулла Нурали ўғли 1874 йилда Қайнарбулоқ қишлоғида туғилган. Дўмбира чертиш, термалар айтишни чўпонлик қилиб юрган болалик даврларидан бошлаган Абдулла Нурали ўғли чироқчилик машҳур Ражаб бахшига шогирд тушади. Кейинчалик достончиликнинг ҳадисини олган ижодкор «Алпомиш», «Кунтуғмиш», «Маликаи айёр», «Авазхон», «Қиронхон» каби достонлари билан эл орасида шуҳрат топган. Абдулла шоир бетакрор истеъдод соҳиби сифатида ўзи куйлаган достонларида сўз қудратини чуқур ҳис этиб, ундан самарали фойдаланган. Бахши томошабинлар дилидаги топиб айтишга уста бўлгани учун ҳам у қатнашган достончилик давралари завқ-шавқ ва ҳаяжонга тўлган. Абдулла Нурали ўғлининг достон куйлаш жараёнини кузатган фольклоршунос Ҳоди Зарифов у ҳақида шундай деган Нарпай достончилик мактаби Таниқли халқ шоири Ислом Назар ўғли Нарпай достончилик мактабининг вакилидир. У XIX асрнинг машҳур достончиси Ражаб шоирнинг шогирди бўлиб, ундан бахшилик санъатининг қоидаларини ўрганган. Мазкур достончилик мактабидан Нурмон Абдувой ўғли каби талантли халқ бахшилари ҳам етишиб чиққан. Ислом шоир Назар ўғли Самарқанд вилояти Нарпай туманининг Галақассоб қишлоғида туғилган. Ислом шоирнинг халқ достонларига қизиқиши қўй-қўзилар боқиб подачилик қилиб юрган болалик даврларида бошланган. Кейинчалик Ислом шоир Шаҳрисабз ва Қўрғон мактаби бахшиларидан достон айтиш усулларини ўрганиб йигирма олти ёшида ўзи ҳам истеъдодли бахши сифатида танилган. У кўплаб халқ бахшилари билан ҳамкорлик қилиб, элма-эл кезиб достонлар айтади. Шоир сафарларидан бирида Қоракўлда туркман халқ Ислом шоир Назар ўғли куйлаган баъзи достонларда машҳур туркман шоири Махтумқули шеърларининг таъсири борлиги ҳам сезилади. Бу хусусият бахши достонларининг демократик йўналишида, рамзий-тимсолий образларнинг ҳамоҳанглигида ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ҳис қилишда кўпроқ намоён бўлади. Ислом шоир «Зулфизар билан Авазхон», «Гулхиромон», «Орзигул», «Кунтуғмиш», «Хиромондалли», «Соҳибқирон», «Эрали ва Шерали», «Тоҳир ва Зуҳра», «Нигор ва Замон» каби ўнлаб достонларни ижро этган. Айниқса, «Орзигул» достонини куйлашда ҳеч бир бахши Ислом шоир билан беллаша олмаган. Шу боисдан ҳам кескин драматик воқеалар, мураккаб руҳий кечинмалар асосига қурилган «Орзигул» достони Ислом шоир номи билан боғланиб қолган. www.arxiv.uz Шеробод достончилик мактаби вакилларидан XIX асрнинг бошларида яшаган Бобо шоир ундан кейин ўтган Қосимкўр ҳамда Шерна юз боши Бекнаазар ўғли ҳақида айрим маълумотлар мавжуд. Шерна мактаби: Мардонақул Авлиёқул ўғли, Умир Сафар ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Жўра Эшмирза ўғли, Юсуф Ўтаган ўғли каби 20 га яқин достончиларни етиштирган. Шерна мактабининг талантли вакилларидан бири бўлган Мардонқул Авлиёқул ўғли 1889 йилда Шеробод туманидаги Азон қишлоғида таваллуд топган. 16 ёшларида машҳур Шерна бахшига шогирд тушиб «Олтин қовоқ», «Малла савдогар», «Санам гавҳар», «Нурали», «Олчинбек», «Алпомиш» каби ўнлаб достонларни ўрганган. Шеробод мактабининг етук достончиси Мардонқул бахши ижодининг ўзига хослиги шундаки, ундан ёзиб олинган достонларнинг кўпчилиги республикамизнинг бошқа бахшилари Хоразм достончилигининг асосий хусусияти энг аввало бахшилар ички овозда эмас, балки ташқи овозда куйлайдилар. Достонларнинг кўпчилиги айрим томонлари билан ёзма адабиётга яқин бўлиб, ҳажм жиҳатидан кичик ва уларнинг мазмуни муайян мунтазамликка эга. Бахшилар кўпинча достонларни ансамблли бўлиб, бўламончи, ғижжакчи ёрдамида ижро этади. Бахшиларнинг чолғу асбоби дутор ёки гармондир. Хоразм достончилиги Жанубий Хоразм ва Шимолий Хоразм каби икки гуруҳга бўлинади: Жанубий Хоразм (маркази Хива) бахшилари репертуарида «Гўрўғли» ва «Ошиқ» туркумидаги достонлар кўпроқ тарқалган. Бу ерда Бола бахши (Қурбонназар Абдуллаев), Қодир созчи Каримов, Маҳмуд Юсупов каби бахшилар ижод этганлар. Бола бахши 1899 йили Хивага яқин жойдаги Гулланбоғ қишлоғида туғилган. У ёшлигидан бошлаб Ёдгор бўломончи ва Жум Ўзбек халқ достонларининг турлари Ўзбек халқ достонлари ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, бу ҳол уларни бир неча типларга бўлиб ўрганишни тақозо этади. Ўзбек эпосшунослигида халқ достонлари академик В.М.Жирмунский ва проф.Х.Т.Зарифовлар томонидан илк бор тасниф этилган бўлиб, улар достонларни қаҳрамонлик, жангнома, тарихий, романик ва китобий каби турларга ажратганлар. 60 йилларда ўзбек халқ достонлари проф.М.Саидов томонидан тасниф этилди. У халқ достонларини қаҳрамонлик, муҳаббатни куйловчи, романик, жангнома, тарихий ва янги достонлар каби типларга ажратди. 80 йилларда проф.Б.Саримсоқов халқ достонларини тарихийлик принциплари жиҳатидан тасниф этиш лозимлиги ҳақидаги қарашни илгари сурди ва халқ эпосининг уч тарихий-структурал типдан иборатлигини айтди. Булар: қаҳрамонлик, романик ҳамда тари Қаҳрамонлик достонлари патриархал-уруғчилик жамиятининг сўнгги босқичларида ёки илк феодализм даврида турли уруғлар ўртасида ўзаро низолар бўлиб турган ва улар муайян ҳудудларга жойлашаётган ҳамда ягона халқ сифатида бирлашишга интилаётган даврларда яратилган. Бир қатор уруғ ва қабилаларнинг муайян халқ сифатида ташкил топа бориши, илк давлатчилик куртакларининг пайдо бўлиши ва шу муносабат билан халқлар ҳамда элатларнинг ўз мустақилликлари учун чет эл босқинчиларига қарши олиб борган мардонавор курашлари қаҳрамонлик достонларида ўз ифодасини топган. Бундай достонларда «… қаҳрамонлар образи ва улар амалга оширган жасоратлар табиийлик чегарасидан бирмунча юқори бўлади». Қаҳрамонлик достонларининг ёрқин намунаси сифатида бизгача «Алпомиш» эпоси етиб келган. www.arxiv.uz • Романик достонлар • Фольклоршуносликдаги маълумотларга қараганда, романик достонлар асосан, XVI асрларда юзага келган, XVII - XIX асрлар эса халқ эпосининг интенсив ривожланиш босқичини ташкил этади. 2 Бу даврда халқ эпоси реал воқеликдан кўра кўпроқ халқ идеалини ўзига хос бадиий шартлилик асосида, фантастик услубда акс эттирувчи халқ эртаклари, афсона ва ривоятлари сюжети ҳисобига бойиб борди. • Ўзбек халқ романик достонлари ўрта асрлар феодал жамияти шароитида яшаган аждодларимизнинг озод ва обод мамлакат, тинч фаровон ҳаёт, садоқатли севги ва барқарор дўстлик ҳақидаги юксак орзу-умидларини акс эттирувчи йирик эпик асарлар сифатида юзага келди. • Романик достонларнинг сюжет схемалари бир-бирига ўхшаш бўлиб, одатда қаҳрамонлик ғойибона ошиқ бўлган гўзални излаб сафарга отланади, ажойиб • 1. Жангнома достонлар («Юсуф билан Аҳмад», «Алибек билан Болибек»); • 2. Қаҳрамонлик–романик достонлар («Якка Аҳмад», «Эрназар», «Рустам» туркуми, «Гўрўғли» туркуми); • 3. Ишқий-романик достонлар («Кунтуғмиш», «Равшан», Хоразм достонлари); • 4. Маиший-романик достонлар («Соҳибқирон», «Орзигул», «Эрали билан Шерали», «Ширин билан Шакар», «Хуршидой»); • 5. Китобий достонлар («Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Баҳром ва Гуландом», «Варқа билан Гулшоҳ», «Вомиқ ва Узро», «Зевархон»). www.arxiv.uz • Жангнома достонларнинг қадимий намуналари сақланиб қолмаган. Бизгача етиб келган жангнома характеридаги достонларда эса романик достонларнинг жанр хусусиятлари етакчилик қилади. Демак, улар ўзининг кейинги тараққиёти давомида романик эпосга яқинлашиб унинг таркибий қисмига айланган. • Жангу-жадаллар, тарихий ёки афсонавий урушлар ва бундай жангларда қўшин ёки якка шахсларнинг жасоратларини тасвирловчи достонлар жангнома достонлар деб юритилади. Жангномалар қаҳрамонлик достонлари таъсирида феодализм даврида шаклланган. Агар бош қаҳрамон фаолияти қаҳрамонлик достонларида яккама-якка олишувларда, баҳодирлик шартларини бажаришда намоён бўлса, жангномаларда турли туман характердаги уруш эпизодларида кўрсатилади. • «Жангномаи Або Муслим», «Жангномаи Амир Ҳамза» каби достонларда дин ва эътиқод • Китобий достонлар ҳам аслида оғзаки куйланган ва бизгача оғзаки ҳолда етиб келган достонлардир. Асосларигина ёзма адабий манбага бориб тақаладиган бундай достонларни халқ бахшилари қайта ишлаб, жонли оғзаки эпик анъаналарга тўла бўйсундирганлар. Бу турдаги достонларда соф фольклор достонлари учун характерли бўлган қаҳрамонона жасорат, жанг-жадаллардаги жанговарлик анча суст берилган бўлиб, асосий ўринни ижтимоий ва оилавий ҳаётнинг шарт-шароитлари билан келиша олмаган завқли, кўтаринки муҳаббат мавзуси эгаллайди. • Китобий достонларнинг бир гуруҳи классик адабиёт намуналари асосида юзага келган. Масалан, «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Баҳром ва Гуландом» Алишер Навоий достонлари таъсирида; «Юсуф ва Зулайҳо» шу сюжетдаги форсий ва туркий асарлар таъсирида; «Рустами Достон», «Варқа • Тарихий достонлар • Тарихий ўтмишда содир бўлган воқеалар, айрим тарихий шахслар фаолияти асосида яратилган достонлар бўлиб, фольклоршунос олимларнинг қайд этишларига, бундай достонлар бахшилар репертуарида унчалик кўп эмас. Ушбу турдаги достонларда тарихий ҳақиқат билан афсона, факт билан бадиий тўқима чатишиб кетади ва уларнинг мавзуси, образлари, талқин қилинган ғоялари конкрет тарихий шароитдаги курашлар билан боғланади. • Тарихий достонлар баъзи хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланади ва шунга кўра улар бир неча ички турларга ажратилган. • а) тарихий-қаҳрамонлик («Ойсулув» достони); • б) тарихий-фантастик («Тулумбий», «Шайбонийхон»; • в) тарихий-конкрет ёки янги достонлар («Тўлғоной», «Маматкарим полвон», «Жиззах қўзғолони», «Мардикор» ва бошқалар); • г) автобиографик достонлар. • «Алпомиш» достони • «Алпомиш» эпоси ўзбек халқи ўтмишининг бадиий қомусидир. Ушбу достон оғзаки адабиётнинг туб маъносини, образли тафаккурнинг буюк вазифасини, бадиий сўзнинг қудрати ва ўлмаслигини минг йиллардан бери исботлаб келмоқда. • «Алпомиш» достонидаги тинчлик ва бирликка, адолат ва ҳақиқатга интилиш каби азалий ва абадий муаммолар, улуғвор поэтик умумлашмалар уни дунё фольклорининг тенгсиз намуналари – ҳинд «Маҳабхарата»си, қирғиз «Манас»и, юнон «Илиада»си, хуллас, Ғарб ва Шарқнинг улкан эпослари қаторига қўйди. • «Алпомиш» достони қаҳрамонлик, мардлик, ватанпарварлик, турли элатлар ва халқларнинг биродарлиги, севги ва садоқат, оила мустаҳкамлиги ва уруғ бирлигини куйловчи улкан сўз обидасидир. Достонда умумбашарий муаммолар талқини билан бирга кейинги барча замонларга тегишли • Достонда дўстлик, биродарлик, эзгулик ва ҳақиқат йўлидаги ҳамкорлик ғоялари кўпроқ Қоражон образи орқали мужассамлаштирилган. Қоражон маккор Сурхайлнинг ўғли бўлишига қарамасдан, достон воқеалари давомида фақат ҳақиқат томонидан туриб ҳаракат қилади. Кароматли туш кўриб, тушида Алпомиш билан дўст тутиниши лозимлигига ишора бўлганидан кейин умрининг охиригача садоқатли дўст бўлиб қолади. У онаси Сурхайл ва оғаларини Қўнғирот элидан келганларнинг тинчини бузмасликка ундайди. «Алпомиш»нинг содда ва оқкўнгиллилигини, тенгсиз паҳлавонлигини билган Қоражон у билан оға-ини тутинади, аҳдига содиқ қолиб мушкул дамларда ёрдам беришга интилади. Алпомиш тутқунликда эканида уни қутқариш учун боради. Хуллас, ўзбек халқ достонларидаги анъанавий дўстлик мотиви Қоражон образи орқали талқин қилинган. www. • Хуллас, «Алпомиш» достони минг йиллар қаъридан бизга қадар етиб келган асрлар нидоси, аждодларимиз орзу-армонларининг шонли қўшиғидир. Бу қўшиқ шундай ҳаётий ҳақиқат билан йўғрилганки, у бизни бўлинган элнинг бошига тушажак кулфатлардан огоҳ этади, фақат элга қўшилиб эш топиш саодатини шууримизга сингдиради. Таассубки, ўтмишда Турон заминнинг асрлар давомида неча марталаб чет эл босқинчилари зулми остида топталишига, туркий қавмлар ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик йўқолиб, ўзаро ички низо ва адоватлар сабаб бўлгани ҳам тарихий ҳақиқатдир. • Она Ватанимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида кўкрагини қалқон қилиб майдонга тушган, душманларнинг додини бериб, жонларини фидо қилган шерюрак ватан ўғлонлари Муқанна, Темур Малик, Жалолиддин Мангубердилар ўз замонасининг Алпомишлари эдилар. www.ar • «Гўрўғли» туркуми • «Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш, болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади!» 1 - деган эди нутқларидан бирида республикамиз президенти И.А.Каримов. • Асрлар давомида умумбашарий орзу-умидларни, ватанпарварлик, адолат, ҳақсеварлик ғояларини тараннум этиб келган «Гўрўғли» туркумидаги достонлар ҳам халқимиз маънавий меросининг ажралмас бир қисмини ташкил этади. • «Гўрўғли» достонлари кўпгина халқлар орасида жуда кенг тарқалган. Бу достонлар ўзбек, тожик, туркман, озарбайжон, турк, қозоқ, қорақалпоқ, арман, грузин, крд халқлари эпик ижодиётида ўзига хос туркумларни ташкил этадилар. Гўрўғли Сибир татарлари, Булғор туркларининг севимли эпик қаҳрамонларидан биридир. Туркумнинг айрим лавҳалари Ўрта О • Гўрўғли номи билан боғлиқ бўлган достонларнинг пайдо бўлиши ва Гўрўғли шахсияти ҳақида фанда баъзи маълумотлар мавжуд бўлиб, бу маълумотларнинг деярли барчасида Кўрўғли Эрон шоҳи Аббос I нинг (1585-1628) замондоши қилиб кўрсатилади. Арман тарихчиси Аракел Тавризийнинг ( XVII ) аср кўрсатишича, шоҳ Аббос ва ва Туркия султонига қарши қўзғалон кўтарганларнинг бошлиқларидан бири Кўрўғли бўлган. «Бу – ҳозир ошиқлар куйлаётган жуда кўп қўшиқларни тўқиган Кўрўғлининг худди ўзи», - дея аниқлик киритади арман тарихчиси. 1 • Ўн саккизинчи аср турк тарихчиси Авлиё Чалабийнинг «Саёҳатлар китоби» асарида ҳам мазкур қўзғалоннинг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида Кўрўғли номи зикр этилади. • Хуллас, Гўрўғли дастлаб маълум бир тарихий воқеа, тарихий жой, тарихий шахс номи билан боғлиқ бўлса ҳам, ке • Ў збек «Гўрўғли» достонлари бир-биридан фарқ қилувчи икки версияда тарқалган. Бу версияларнинг бири Хоразм «Гўрўғли» достонлари бўлиб, улар туркман версиясига ўхшаш, озарбайжон «Кўрўғли»сига анча яқин туради. Гўрўғли ҳақидаги йигирмадан ортиқ Хоразм достонлари сюжети, ҳажми ва ижро усули жиҳатидан ҳам жиддий тафовутларга эга. • Ўзбекистоннинг Хоразмдан бошқа ерларда тарқалган «Гўрўғли» достонлари алоҳида мустақил версияни ташкил этиб, бу достонлар ҳажмининг катталиги ва ижро усули билан, сюжетнинг ўзгачалиги билан ажралиб туради. • Фольклоршунос олимлар халқ бахшиларидан «Гўрўғли» достонларининг юздан ортиқ вариантларини ёзиб олишган. Ушбу туркумга қуйидаги достонлар киради: «Гўрўғлининг туғилиши ва болалиги», «Зайдиной», «Юнус пари», «Мисқол пари», «Гулнор пари», «Райҳон араб», «Бектош • Мустақиллик йилларида проф.Т.Мирзаев ва З.Ҳусаиновалар томонидан Раҳматулла Юсуф ўғли репертуаридаги «Гўрўғли» туркуми достонларининг йигирма еттитаси тўплаб нашрга тайёрланди ва бу достонлар 1996, 1997, 2006 йилларда тўла Чоп этилди. Шунингдек, проф.С.Рўзимбоев, С.Рўзимбоев, Т.Эшжонова каби олимлар томонидан нашрга тайёрланган Хоразм «Гўрўғли» туркуми достонлари ҳам 2004 йилда чоп қилиниб халқ оммасига тақдим этилди. www.arxiv.uz Мавзу юзасидан саволлар 1. Халқ достонлари фольклорнинг бошқа жанрларидан қайси хусусиятлари билан фарқ қилади? 2. Халқ достонларининг асосий мавзуси нималардан иборат? 3. Бахшичилик санъати ҳақида сўзланг. 4. Бахшиларнинг ҳаммасига ҳам шоир атамасини қўллаш мумкинми? 5. Халфачилик санъатига хос хусусиятлар ҳақида тушунча беринг. 6. Достончилик мактаблари деганда нимани тушунасиз? 7. Қўрғон достончилик мактаби ҳақида маълумот беринг. 8. Фозил Йўлдош ўғли ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзланг. 9. Пўлкан шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот беринг. 10. Нарпай достончилик мактабига хос хусусиятлар ҳақида сўзланг. 11. Хоразм достончилик мактабининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 12. Ўзбек халқ достонлари қандай турларга бўлинади? 13. Қаҳрамонлик достонларининг ўзига хос хусусиятлари нималари
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha