Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 57.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек халқ мақоллари

Купить
Ўзбек халқ мақоллари РЕЖА: 1. Мақол жанрининг ўзига хос хусусиятлари 2. Мақол ва матал 3. Мақолларнинг ғоявий йўналиши 4. Ўзбек халқ мақоллари бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Ўзбек халқ мақоллари. Икки томлик. Т.: «Фан», 1988-89. 2. Ҳикматнома. Тўплаб нашрга тайёрловчилар: Ш.Шомақсудов, Ш.Шораҳмедов. Т.: Ўзбек энциклопедияси бош редакцияси. 1990. 3. Қанотли сўзлар. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Э.Сиддиқов. Т.: «Фан», 1986. 4. Б.Саримсоқов. Мақоллар. //Ўзбек фольклори очерклари. 3 томлик, 1-том. Т.: «Фан», 1988. 5. О.Мадаев. Халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Шарқ», 2001. www.arxiv.uz ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ • Ҳар бир халқ асрлар давомида жуда катта ҳаётий тажриба тўплайди, шу тажрибани турли воситалар билан келажак авлодга мерос қилиб қолдиради. Мақол ва ҳикматли сўзлар ана шундай бебаҳо маънавий меросимиз ҳисобланади. • Ўзбек халқ мақоллари мукаммал бадиий ижод намунаси сифатида фольклоршунослар, адабиётшунослар томонидан ўрганилган ва ўрганилмоқда. Чунончи, бундан минг йиллар олдин яратилган «Девону луғотит турк» асарида халқ мақолларидан юзлаб намуналар келтирилган ва бу мақоллар XI асрнинг қомусий олими Маҳмуд Қошғарий томонидан ўрганилган, изоҳланган. Ўтган даврлар мобайнида ўнлаб мақоллар тўпламлари чоп этилди: «Ўзбекча оталар сўзи» (1924), «Мақоллар ва ҳикматли сўзлар» (1939), «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» (1947), «Ўзбек халқ мақоллари» (1978), «Ўзбек халқ мақоллар Мақолда Ибратомуз фикр Халқнинг тажриба ва синовидан ўтган Фикр ихчам, аниқ, лўнда, хулоса шаклида бўлади. www.arxiv.uz • Халқимиз минг йиллар давомида доно фикрни, ўткир ҳақиқатни, теран мазмунни, сўз хазинасининг гавҳарларини ўзида мужассамлаштирган сон-саноқсиз мақоллар яратган. Уларнинг кишилик жамияти ва ҳар бир инсон ҳаёти учун нақадар қимматли аҳамиятга эга эканлигини жаҳон донишмандлари қадим-қадимдан эътироф этиб келганлар. Милоддан аввалги IV асрларда яшаган юнон мутафаккири Аристотель халқ ҳикматларини юксак баҳолар экан, «барча кишиларнинг кучи овқатдандир, ақлнинг кучи эса ҳикматдандир», - дейди. • Бундан ўн аср муқаддам яшаган донишмандлардан бири Унсур ал-Маолий Кайковус эса «Қобуснома» асарида шундай дейди: «Эй фарзанд, умидим шуки, сен шу пандларни қабул қилгайсен. Бу билан мен оталик вазифасини бажо келтирган бўлурман. Билгилки, халқнинг расми-одати шундайки, югуриб-елиб, қидириб-ахтариб, Мақолларни «Ҳаёт қомуси», ўзига хос бир бадиий-тарихий солнома дейиш мумкин. Улар кишиларнинг ақлини ўткирлаштиради, нутқини равшан ва таъсирчан қилади, ҳаётда тўғри йўлни танлай билишга, ҳаётий жумбоқлар ва муаммоларни тўғри ечишга ўргатади, турмушнинг жамики катта-кичик масалалари хусусида қимматли маслаҳатлар беради: • Онаси мақтаган қизни олма, • Янгаси мақтаган қиздан қолма. • Бирни кессанг, ўнни эк. • Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. • Бировга кулмагин зинҳор, • Сенга ҳам кулгувчилар бор. www.arxiv.uz Кўрамизки, мақолларда чуқур мазмун, халқ донолиги, узоқ асрлик турмуш тажрибаси, табиат ва жамият ҳодисалари, инсонларга хос хатти- ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги баҳоси, хулосаси, ҳаёт фалсафаси мужассамлашган. Халқ оғзаки ижодининг энг ҳозиржавоб, энг оммавий жанрларидан бири бўлган мақолларда у ёки бу халқнинг бир неча юз йиллик ҳаёти, кураши, орзу- интилишлари, шунингдек, фалсафий-эстетик қарашлари акс этади. Халқ мақолларининг қачон ва қандай пайдо бўлиши ҳақида аниқ бир фикр айтиш мушкулдир, лекин ҳар қалай, ҳар бир мақол узоқ ўтмиш сабоқлари, халқнинг орзу-умиди маҳсули эканига шубҳа йўқ. Мақол араб тилидаги «қавлун»дан олинган бўлиб, «сўз» тушунчасини англатади, лекин шунчаки оддий сўз эмас, балки ҳикмат ва ибратлар билан зийнатланган доно сўз маъносида тушуниш лозим. Халқ мақолларининг мавзу доираси ниҳоятда кенг, образлар дунёси бой ва ранг-барангдир. Аниқроқ қилиб айтганда, ижтимоий ҳаётнинг бирор соҳаси йўқки, у халқ мақолларида ўз ифодасини топмаган бўлсин. Аксарият халқ мақолларида инсонни камол топтирувчи халол меҳнат, фойдали фаолият улуғланади, бекорчилик ва текинхўрлик қораланади: Қимирлаган – қир ошар. Иш қўлингдан кетмасин, Ёв йўлингдан тушмасин. Бекорчидан Худо безор. Қолган ишга қор ёғар. www.arxiv.uz Мақол халқ ҳаёти, орзу-интилишлари ва дунёқарашини кўп асрлик тажрибаларда синовдан ўтказиб акс эттириши туфайли кундалик турмушимизда катта ғоявий-тарбиявий роль ўйнайди. Ҳақиқий халқ мақолларида халқ оммаси манфаатлари, идеаллари акс этар экан, мақолга мурожаат этган ҳар бир киши ўз халқи ва ватанига илиқ меҳр билан қарашга ўрганади; адолат, озодлик, ҳақиқат, мардлик ва баҳодирлик, тинчлик ва инсонпарварлик, дўстлик ва биродарликка интилади. www.arxiv.uz Мавзу юзасидан саволлар 1. Ўзбек халқ мақолларининг асосий мавзулари нималардан иборат? 2. Мақол халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрларидан қандай хусусиятлари билан фарқ қилади? 3. Мақолларнинг ғоявий-бадиий жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 4. Ибратли фикрларнинг мақолга айланиши учун қандай шартлар лозим? 5. Халқ мақолларида қўлланадиган бадиий-тасвирий воситалар ҳақида маълумот беринг. 6. Мақоллар хазинасини бойитувчи манбалар нималардан иборат? 7. Халқ мақолларининг маърифий-эстетик аҳамияти ҳақида сўзланг. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha