Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек халқ қўшиқлари

Купить
Ўзбек халқ қўшиқлариwww.arxiv.uz Кўп асарлар давомида ривожланиб, халқ ўртасида кенг тарқалган қўшиқлар аждодларимиз маънавий меросининг таркибий қисмини ташкил этиб эзгулик, гўзалликка шайдолик, инсонпарварлик, юртсеварлик, муҳаббат ва садоқат каби юксак фазилатларни шакллантиришга хизмат қилиб келган. Ўзбек халқ қўшиқларининг қадимий тарихини, ўзига хос хусусиятлари ва турларини ўрганишда улуғ тилшунос олим Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари муҳим ўрин тутади. Маҳмуд Қошғарий узоқ йиллар эл кезиб туркий тиллар хусусиятини ўрганар экан, кўплаб халқ мақоллари ва қўшиқларини тўплаган. Минг йиллар олдин яратилган бу қўшиқлар ранг- баранг бўлиб – меҳнат, мавсум, маросим, муҳаббат ва садоқат мавзулари билан боғлиқдир.www.arxiv.uz Алишер Навоий қўшиқ турлари ҳақида маълумот берар экан, суруд, аёлғу, лаҳн ва турки сўзларининг қўшиқ маъносини билдирганини асослайди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу атамалар Алишер Навоий асарларида қўшиқ маъносида учрайди. Масалан, «Фарҳод ва Ширин» достонида тасвирланишича, Фарҳоднинг бошига тушган савдоларни халқ қўшиққа солиб куйлайди. Бу ғамгин қўшиқлар Ширин қулоғига ҳам эшитилади: Аёлғу барчаға Фарҳод ҳоли Суруд ул хастаи ношод ҳоли... Қулоғига етушти бир ҳазин ун, Ки лаҳн айлар эди бир зори маҳзун. Шунингдек, Алишер Навоий қиз узатарда айтиладиган «Ёр-ёр» қўшиқлари ҳақида «Бағоят таъсирли суруд» деб, унинг «чинка» деб аталиши, радиф ўрнига «ёр-ёр» лафзи қўлланиши изоҳлаб мисол келтиради. Қайси чамандин эсиб келди сабо ёр-ёр, Ким дамидин тушди, ўт жоним аро ёр-ёр.www.arxiv.uz Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса ўзининг « Мухтасар » асарида халқ ўланлари ҳақида қимматли фикрлар келтирган : « Атрок аросида бир суруд борким , « ўлан » дерлар , аксар тўйларда айтилур , бу вазн анга мавсумдур . Аввал сурудға тақсим қилурда ҳар мисрадин сўнг «ёр-ёр» лафзини келтирурлар». 2 Халқ оғзаки ижодининг асосий жанрларидан бири бўлган қўшиқларда халқ ҳаёти, ахлоқий нормалари, инсоннинг ички кечинмалари, орзу- умидлари, ўзига хос санъаткорлик билан, содда ва лўнда, айни пайтда юксак бадиийлик билан ифодаланганлигини кўрамиз. 2 За ќириддин Муќаммад Бобур. Мухтасар, Т.: «Фан», 1971, 172-бет.www.arxiv.uz Ўзбек халқ қўшиқлари жанр мансубияти, яратилиш даври, ижро ўрни ва тури каби жиҳатлари билан хилма-хиллик касб этади. Ўзбек фольклоршунослигида халқ қўшиқлари дастлаб икки гуруҳга – маросим ва маросимга алоқасиз қўшиқларга бўлиб ўрганилган. 1. Тўй ва бошқа маросимларда ижро этиладиган қўшиқлар (мотам йиғилари ҳам) маросим қўшиқларини ўз ичига олади. 2. Маросимга алоқасиз қўшиқларга эса меҳнат ва лирик қўшиқлар киради.www.arxiv.uz www.arxiv.uz Меҳнат қўшиқлари ранг-баранг бўлиб, улар ўз ичида бир неча турга бўлиб ўрганилган: 1. Деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар. Маълумки, ота-боболаримиз қадим замонлардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар. Бизгача деҳқоннинг ҳаёт тарзини, меҳнат жараёнини, ички кечинмаларини акс эттирувчи «Қўш қўшиқлари», «Ўрим қўшиқлари», «Хирмон қўшиқлари» каби жанрлар етиб келган. Қўш қўшиқларида қўш ҳайдаш, ўроқ ўриш каби оғир меҳнат жараёнлари, деҳқоннинг ҳалол, айни пайтда ниҳоятда машаққатли меҳнати, тирикчилик учун кураши ўз ифодасини топган. Ўроқ ўрмоқ олмоқ солмоқ, Қўш ҳайдамоқ, бормоқ-келмоқ. Ҳаммасидан қийин экан, Эй ҳўкизим, рўзғор қурмоқ.www.arxiv.uz 01 07 14 3B 2505 09 14 27 0E05 26 0E05 0C 22 26 2F 3F1B041F Ўрим қўшиқларида оғир меҳнатнинг самараси бўлган ғаллани ўриб олиш жараёнлари, деҳқоннинг кўтаринки руҳи, етилган ҳосилни тезроқ йиғиб олишга бўлган иштиёқи куйланган: Ғужмоқи буғдой, Донгинанг тўқ – эй. Тўп бўл, ўрайлик, Хўпда кўрайлик. Янчиқ қўшиқлари халқ ўртасида «Хўп қўшиқлари», «Майдалар», «Хўп майдалар» деб юритилган. Бундай қўшиқлар деҳқонларнинг ёз бўйи тиним билмай етиштирган ҳосилни – донни майдалаб сомонидан ажратиб олиш пайтидаги меҳнат жараёнини тасвирлайди: Чув, ҳей жониворим, ҳайда, майдаё-майда, Хирмонни қилгин майда, майдаё-майда. Ишни тамом қилмасанг, майдаё-майда, Жонингга тиним қайда, майдаё-майда.www.arxiv.uz Ёрғичоқ қўшқлари. Қўшиқларда инсоннинг шодлиги ва кулфати, меҳнати ва роҳати, дарди ва турмуш ташвишлари мужассам бўлган. Қадимда ёрғичоқ тортиш машаққатли меҳнат тури бўлиб, кишини жисмоний жиҳатдан ҳолдан тойдирган. Кишилар мана шундай оғир меҳнат жараёнида ўзларининг ғам ва ташвишларини қўшиқ орқали ифодалаб, енгил тортишга ҳаракат қилганлар. Ёрғичоқ тортмас эдим, Оч қолганимдан тортаман. Сабзавон айтмас эдим, Куйганларимдан айтаман. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Ҳунармандчилик билан боғлиқ қўшиқлар. Ўзбек халқ ҳунармандчилик қўшиқлари орасида чарх, бўзчи, ўрмак, кашта қўшиқлари асосий ўрин эгаллайди. Бу турдаги қўшиқларда унумсиз ва машаққатли меҳнатнинг оғирлиги, моддий муҳтожлик кабилар куйловчининг шахсий ҳис-туйғулари билан уйғунликда баён этилади: Дўкон уйга кирсам, танам қақшайди, Совуқларда ўлмай қолсам яхшийди. Қариси тиллага кетса қанийди, Шундай менинг бўзим арзон кетарми. Ўрмагимни тўқийман, Кеча-кундуз тўқийман. Қачон тамом бўлади, Деб ашула тўқийман.www.arxiv.uz 0E 04 22 10 331D04 0C 15 10 28 35 26 321D0F 22070C05 01 26 28 Лирик қўшиқлар Ўтмишда халқимизнинг маиший турмуши ва ижтимоий ҳаёти жуда кенг тарқалган оғзаки ижод жанри – халқ қўшиқларида ҳаяжонли ва жўшқин тасвирланган. Ўзбек халқ қўшиқлари ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, улар орасида лирик қўшиқлар алоҳида ўрин тутади. Бу турдаги қўшиқларда инсоннинг нозик туйғулари, пок севгиси, садоқати, вафодорлик ва дўстлик каби фазилатлари билан бирга оғир ижтимоий аҳволи, жабр-зулмлар, бевафолик, тушкунлик, ҳижрон, айрилиқ, алам-ситамлари кўпинча мунгли, баъзан эса умидбахш оҳангларда куйланади. Реал воқеликни шахснинг кечинмалари орқали акс эттирувчи севги ва садоқат, ҳижрон ва соғинч, алам ва ўкинч туйғуларини ифодалаб, инсон қалбидаги ўтли дард туфайли юзага келган, фақат куйлаш учун яратилган мустақил тўртликлар лирик қўшиқ дейилади. Лирик қўшиқларнинг асосин Халқ лирик қўшиқлари ёзма адабиётдаги лирик шеърларга кўпгина жиҳатлари, хусусан, воқеликни маълум бир шахс кечинмалари орқали акс эттириши билан яқин туради. Бироқ ёзма адабиётдаги лирик шеърларда кечинмалар ўта индивидуал характер касб этса, халқ лирик қўшиқларидаги кечинмалар эса бироз умумлашган ҳолда ифодаланади. Масалан, классик адабиётда: Бир гул ғамида қўяй дедим бағрима доғ, Бергайму дебон атри думоғимга фароғ. Баргин чу мулаввас айлади бум ила зоғ, Энди они исламоққа юз ҳайф думоғ. Ушбу шеър ўта индивидуал характерга эга. Унда улуғ шоир Алишер Навоийнинг шахсий кечинмалари, юрак дардлари, интим туйғулари мужассам бўлган.www.arxiv.uz Халқ қўшиғи: Сув келар гулдир-гулдир, Суйганим қизил гулдир. Суйганим топилмаса, Ўлганим ўшал кундир. Қўшиқда тасвирланган образлар бизга ҳар томонлама: ўй- андишаси, қалбидаги дарди, ҳис-туйғулари жиҳатидан таниш ва яқиндир. Қўшиқ умумлашма характерга эга бўлгани боис унда куйланаётган ғам-алам, шоду хуррамлик туйғуларига ҳар ким ҳам шерик бўлиб туради. Худди ўша қўшиқда ўз кечинмалари куйланаётгандек туюлади. Кўпгина халқ қўшиқларида мазмун билан шакл мустаҳкам боғланган ҳолда юксак бадиийлик касб этиб, эшитувчига завқ беради, айниқса, қўшиқдаги содда тил, ўткир ибора ва ифода, мазмундаги мантиқийлик унинг таъсирчалигини янада оширади. Кўрганларим менинг ёруғ дунёда, Ғамим сони сочимдан ҳам зиёда. Агар ундан қутилмоққа уринсам, Ғамим отлиқ қочолмайман пиёда.www.arxiv.uz 3C 32 32 32 33 1E Қўшиқда асосий ғояни ташувчи кейинги байт катта бир руҳий дунёни очган. Ҳаётда отлиқнинг пиёдага етиб олиши табиий ҳол бўлганидек, ғамдан қочиб қутилиб бўлмаслик ҳам айни ҳақиқат. «Ғамим сони сочимдан ҳам зиёда», «Ғамим отлиқ» каби истиора ва иборалар қўшиқнинг таъсирчанлигини янада оширган. Ўхшатиш, қиёслаш ва истиоралар ўзбек халқ қўшиқларида асосий ўрин эгаллайди: Пиёла рангига боқсам, Менинг рангимга ўхшайдир. Ичидаги қора чойи Юрак қонимга ўхшайдир. Мен ҳам девонаи Машраб, Жаҳон бирла ишим борми. Кўнгилни сенга бой бердим, Менинг ақлу ҳушим борми.www.arxiv.uz Ишқ дардига мубтало бўлган инсоннинг руҳий изтироблари, юрак дардлари ниҳоятда мунгли, ҳазин ва айни пайтда бетакрор ташбеҳлар орқали ифодаланган. Ишқ дардида ақлу ҳушидан жудо бўлаёзган ошиқ ўзини девона Машрабга, ишқ оташида куйиб қорайган юрак қонини пиёла ичидаги чойга, ҳижрон азобида қолиб оқариб кетган юзини пиёланинг рангига муқояса қиляптики, бу ўхшатиш табиий ва таъсирчандир. Шундай лирик қўшиқлар ҳам борки, тарихий ҳаётда юз берган адолатсизликлар, ёш-ёш қизларнинг катта мол-мулк эвазига отаси тенги кишиларга сотилиши ёки тарихимизга қора доғ бўлиб тушган баъзи хону бекларнинг хотинбозлиги, маиший бузуқлигини ўзида акс эттиради: Осмондаги ойлара, Гул кўрмаган сойлара, Ўн уч ёшда сотилди, Гул бекачим бойлара. Қиз олиб, жувон сотган, Ўлим берсин хонлара. www.arxiv.uz Халқ қўшиқларида бутун бутун бир халқнинг руҳий кечинмалари, дунёқараши тўлақонли акс этади. Қўшиқлар халқ маънавиятининг қудратини, халқ иродасининг букилмаслигини ифодалаб, инсонни жасоратга, дўстликка, севгида садоқатга чорлайди. Лирик қўшиқларда қаҳрамонларнинг руҳий кечинмалари кўпинча табиат ва табиат манзаралари билан бирлашади. Бу бирлашиш тасодифий бўлмасдан мазмунни ёрқинроқ ифодалашга ёрдам беради. Бу тоғлар қандай тоғлар, Тоши бор тепаси йўқ. Ваъдасида турмаган ёрнинг, Дарди бор вафоси йўқ.www.arxiv.uz Тоши бўлиб, тепаси бўлмаган тоғда улуғворлик ҳам, маҳобат ҳам бўлмайди. Бу хусусиятларсиз у мукаммал тоғ ҳисобланмайди. Ваъда бериб, вафосизлик қилган ёр худди ўша номукаммал тоққа ўхшатилган. Қўшиқда табиат ҳодисаси воситасида инсон хусусияти очиб берилган. Қўшиқларда паралеллизмларнинг кўп қўлланиши шеърни ҳаётга янада яқинлаштиради ва асосий ғояни очишга ёрдам беради: Ҳавони булут босди, Ойни кўрмасам бўлмас. Юракларни ғам босди, Ёрни кўрмасам бўлмас. Ушбу қўшиқда ҳам табиатдаги ҳодиса билан лирик қаҳрамон қалбида содир бўлаётган кечинма тенг қўйиб тасвирланган. Бундай психологик паралеллизмларни қўллаш эса киши қалбидаги руҳий изтиробларни янада ёрқинроқ ифодалашга хизмат қилади.www.arxiv.uz 13 0A 27 1F 24 1E 27 0D 40 31 41 2F 4220 21 10 301109 02 Лирик қўшиқларни гўзал рамзлар, анъанавий образларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Рамзларда ифодаланган маъно товланишлари лирик қўшиқларнинг мазмунини тўғри англашга ёрдам беради. Халқ қўшиқларида олма, тол, беҳи, шафтоли, бодом, гул, анор каби дарахт ва ўсимликлардан; ғоз, ўрдак, булбул, қалдирғоч, турна, каптар каби қушлардан; тоғ, кўл, сой, бозор каби табиат кўринишларидан иборат рамзий образлар тез- тез кўзга ташланади. Бу хилдаги анъанавий рамзларнинг барчаси қўшиқлар мазмунини, уларнинг замирида ётган ғояларни юзага чиқаришнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Олма кўпгина лирик қўшиқларда севги, ёр танлаш рамзи сифатида келади: Олмани отдим теракка, Қайтиб тушди юракка. Бориб айтинг ул ҳурга, Малҳам қўйсин юракка.www.arxiv.uz 3A 10 10 29 0D 0D 0D 10 0D 2A0C 31 11 31 1E 0B 07 Олма гули образи эса ёлғон, ўткинчи муҳаббат рамзи саналади. Рамзнинг бундай маъно англатиши олма гулининг тез тўкилиб кетиши ва мустаҳкам эмаслигига асосланган: Олма гули гул эмас, Тақсанг чаккангда турмас. Ўзганинг ёри ёр эмас, Бирпас ёнингда турмас. Халқ қўшиқларини бадиий-тасвир воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, ўхшатишлар ва сифатлашлар қўшиқнинг таъсирчанлигини ошириб унинг бадиий мукаммаллигини таъминлайди. Ёрим келади яшнаб, Зар кокилини ташлаб. Хипча белини ушлаб, Шакар лабини тишлаб. Хуллас, лирик қўшиқлар ҳам халқ маънавий маданиятининг муайян бир қисми сифатида инсон руҳияти ва дунёқараши, ички кечинмалари ва эстетик идеалларини ранг-баранг бадиий тасвир воситалари ва бадиий образлари орқали акс эттиради.www.arxiv.uz www.arxiv.uz Тарихий қўшиқлар Тарихий қўшиқлар жанрига мансуб поэтик асарлар эпик ва лироэпик характерга эга. Тарихий қўшиқларда у ёки бу тарихий воқеа муносабати билан яратилган ёки реал шахслар фаолиятини тасвирловчи ҳам эпиклик, ҳам лириклик хусусиятига эга бўлган қўшиқлар киради. Нурмон Абдувой ўғлининг «Номоз», Эрназар бахшининг «Ботирхон зулми», Хоразмда яратилган «Хон зулми» каби қўшиқлар шулар жумласидандир. Масалан, ўз мустақилликлари учун Бухоро амирларига қарши 27 йил давомида кескин курашлар олиб борган Шаҳрисабз ва Китоб атрофларида яшовчи кенагасларнинг 1856 йилда Амир Насрулло томонидан шафқатсизлик билан қирғин қилиниши «Ботирхон зулми» қўшиғига асос бўлган. Унда халқ томонидан изтеҳзо билан «Ботирхон» деб номланган Амир Насруллонинг шафқатсизлиги, қонхўрлиги фош этилади: Ботирхон отлан Лиро-эпик характердаги тарихий қўшиқларда сюжетнинг эпик ҳикояси билан бир қаторда лиризм яъни, ижодкорнинг ҳис-туйғулари, ички кечинмалари, орзу-истаклари билан боғлиқ тасвирлар ҳам асосий ўрин тутади. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг «Охунбобоев», Фозил Йўлдош ўғлининг «Нишондор Жамбулга», «Аҳмад Алиев» каби қўшиқлари бунинг ёрқин далилидир. Бу туркумдаги қўшиқларда мазкур тарихий шахслар бажарган, у ёки бу ишларнинг ижтимоий моҳияти ёки халқ ҳаётини ўзгартиришдаги қўшган ҳиссасининг эпик ҳикояси билан шоир қалбида туғилган чексиз миннатдорлик туйғулари бир-бирига уйғунлашиб кетади.www.arxiv.uz Тарихий қўшиқларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, улар муаллифи маълум ва муаллифи номаълум каби турларга бўлинади. Махсус ижодкорлар – халқ бахшилари томонидан яратилган қўшиқлар биринчи турга киради. Бунга Эрназар шоирнинг «Ботирхон зулми» қўшиғини мисол сифатида келтириш мумкин. «Келмас Каросконнинг суви» тарихий қўшиғи эса муаллифи номаълум қўшиқлар сирасига киради. Тарихий қўшиқларнинг илдизлари узоқ замонларга бориб тақалади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқ тарихий-қаҳрамонлик қўшиқларининг дастлабки намуналари бизгача Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари орқали етиб келган.www.arxiv.uz Термалар Халқ бахшилари, шоирлари томонидан панд-насиҳат, одоб-ахлоқ, соз ва сўз мавзусида яратилган 10-12 мисрадан 300 мисрагача бўлган лирик, лиро-эпик шеърларга терма дейилади. Терма сўзининг маъноси териб, танлаб тузиш демакдир, яъни нисбий мустақилликка эга бўлган, шакл ва мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин бандларни композицион жиҳатдан яхлитлаштиришдир. Термалар мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Лекин уларнинг аксариятини дидактик характердаги дунёнинг аччиқ-чучуги, паст-баланди, яхши-ёмони ҳақида куйлаб, мардликка, адолатга, одамийликка чақириш мотивидаги қўшиқлар ташкил этади.www.arxiv.uz 15 3C 0C 0A 20 13 04 0A 25 13 08 09 0A 21 Масалан, қуйида берилган яхшилик ва ёмонликнинг фарқини билиш, сўз ва суҳбат қадрига етиш ҳақидаги Эргаш Жуманбулбул ўғли томонидан куйланган терма ниҳоятда характерлидир: Ҳар нарсадан суҳан қиммат ёронлар, Яхши сўзни қилинг ҳурмат, ёронлар. Вақтингизни қадрин билиб ўтказинг, Баридан шу дам ғанимат, ёронлар. Бу дунёда ширин, дўстлар, тириклик, Ўз тенгингиз билан суҳбат, ёронлар. Яхшига ёнашиб одам айиринг, Ҳар нокасга бўлманг улфат, ёронлар. Яхшиман ёмонни сўзман билади, Тилдан чиқар дилда ният, ёронлар.www.arxiv.uz Термаларнинг энг кўп тарқалгани «Нима айтай?» шеъридир. Бахши достон айтишдан олдин кишиларнинг диққатини жалб қилиш, уларни достон эшитишга тайёрлаш мақсадида ушбу термани куйлайди: Ўн бешида ойдай тўлган, Олмосини белга солган. Гўрўғлига хизмат қилган, Қирқ йигитни гирдга олган. Сўраб ўтди Аваз половон, Авазхондан айтайинми? Фольклоршуносликда термаларнинг автобиографик ва биографик каби турлари қайд этилган. Автобиографик характердаги («Дўмбирам», «Дуторим») термаларда бахшилар дўмбираси, дутори ва қўбизига мурожаат этиб, ўз ҳаётларининг айрим қирраларини баён этадилар ёки ҳамиша ўзи билан бирга бўлган чолғу асбобини содиқ дўст сифатида мадҳ этилади: Уч-тўрт оғиз мақтаб қўяй ман сани, Қовурғангдан қириб солган рандани, Хониш қилсам ёлғиз қўймайсан мани, Хонишимга ёрдам берган дуторим.ww Халқ достонлари қаҳрамонларининг тилидан айтиладиган ёки уларнинг мақтовига бағишланган термалар биографик характердаги термалар сифатида қайд этилган. Бундай термаларнинг ўзига хослиги шундаки, уларда қаҳрамон эпик биографиясининг асосий нуқталари кўтаринки услубда тасвирланади. Бахшилар репертуаридан мустаҳкам ўрин олган кекса Гўрўғли тилидан айтиладиган «Кунларим» термаси бунинг ёрқин намунасидир. Термада «Гўрўғли» туркумига кирувчи ҳар бир достон воқеаларига чиройли бир ишора бўлиб, бунда халқпарвар Гўрўғли ва унинг босиб ўтган йўли тингловчи кўз ўнгида яққол намоён бўлади. Бахши талқинида кексайган Гўрўғли ўз ўтмишига назар ташлар экан, бу ҳаёт ва кураш йўли қувончу шодликларга ҳам, ҳасрат ва аламларга ҳам тўладир. Бахши қаҳрамоннинг ҳасрат ва аламларини ниҳоятда ҳаётий ва таъсирчан и Мавзу юзасидан саволлар 1. «Девону луғотит турк»даги халқ қўшиқларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида қисқача тушунча беринг. 2. Халқ қўшиқлари ҳақида Алишер Навоий фикрларидан мисоллар келтиринг. 3. «Мухтасар» асарида халқ қўшиқлари ҳақида қандай фикр-мулоҳазалар билдирилган? 4. Меҳнат қўшиқларининг қандай турлари мавжуд? 5. Меҳнат қўшиқларига хос асосий хусусиятлар нималардан иборат? 6. Халқ лирик қўшиқлари ва ёзма адабиётдаги лирик шеърлар ўртасидаги муштарак ва фарқли жиҳатларни тушунтиринг. 7. Лирик қўшиқлар марказида турувчи асосий ғоялар нималардан иборат? 8. Лирик қўшиқлардаги параллелизм санъатига мисоллар келтиринг. 9. Лирик қўшиқларнинг бадиий хусусиятлари деганда нимани тушунасиз? 10. Лирик қўшиқларда қандай анъанавий бадиий образлар мавжуд? 11. Тарихий қўшиқларга мисоллар келтири Адабиётлар : 1. Оқ олма, қизил олма. Кўп томлик. Ўзбек халқ қўшиқлари. Т., 1972. 2. Алавия М. Ўзбек халқ қўшиқлари. Т., 1959. 3. Гулёр. Фарғона қўшиқлари. Т., 1967. 4. Ўзбек фольклори очерклари. Уч томлик. 1-том. Т.: «Фан», 1998. 5. И.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т.: «Ўқитувчи», 1990. 6. У.Жуманазаров, Ўзбек халқ фольклори ва тарихий воқелик. Т.: «Фан», 1991. 7. О.Мадаев, Т.Собитова, Халқ оғзаки поэтик ижоди, Т.: «Шарқ», 2001. www.arxiv.uz 38 29 3B 38 4B 4D 4E 030B1C 4F 3B 50 04
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha