Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 17.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Декабрь 2024
Расширение docx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон ҳаётида юз бераётган иқтисодий –ижтимоий ўзгаришлар

Купить
Ўзбекистон ҳаётида юз бераётган иқтисодий – ижтимоий ўзгаришлар МАЪРУЗА РЕЖАСИ 1. Ўзбекистон ҳаётида юз бераётган иқтисодий – ижтимоий ўзгаришлар. 2. Корхона ва тармоқлар – иқтисодиётни асосий бўғинлари. 3. Фаннинг объекти, предмети, ўрганиш услублари. Ўзбекистон – Мустақиллик эълон қилингандан бошлаб ўтган вақт ичида изчиллик билан тарихий аҳамиятга эга, чуқур иқтисодий ислоҳотларни тадбирлар тизимини амалга ошириб, бу йўлда катта муваффақиятларга- эришмоқда. Мамлакат иқтисодиётида рўй бераётган жараёнлар Президентимиз И.А.Каримовнинг кейинги йилларда чоп этилган асасрлари ҳамда жорий йил якунларига бағишланган маърузаларида атрофлича ёритилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига ўтишда ўзига хос, кўп қиррали ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб бу соҳадаги тадбирлари амалиёти кўплаб жаҳондаги етакчи иқтисодчилар, сиёсатшунослар эътиборини ўзига жалб қилмоқда ва уларни Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортмоқда. Ўзбекистонда кейинги йилларда рўй бераётган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларнинг назар Шунинг учун маъмурий буйруқбозлик тизмидан воз кечиб кенг кўламда ишлаб чиқаришга илмий техника тараққиётини жорий қилишга йўл очиб бериш, талаб ва таклифни муқобиллаштириш, капитални юқори самара билан ишлайдиган корхоналарга қўйиш, адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини яратиш ва унумли меҳнатга рағбатлар яратишга асос солиш даркор. Давлат мустақиллигини қўлга киритишда Ўзбекистон учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг маданий ва маънавий янгиланишнинг кенг истиқболлари очилди. Вазият тақозаси билан Ўзбекистон ҳукуматига иқтисодиётда мавжуд бўлган кескин муаммоларни босқичма –босқич, якка ўзи ҳал қилишга мажбур бўлди ҳамда маъмурий йўл билан режалаштиришга асосланган иқтисодий муносабатларга ўтишнинг тартиби ва усулларини ўзи белгилашига тўғри келди. Айни вақтда жаҳон хўжалик алоқалари т Давлатимизни ўтиш давридаги сиёсати ана шу тамойилларига таянган, улар хаёт синовидан ўтиб танланган йўлини тўғрилиги, таъсирчанлиги тасдиқланиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан маъқулланди. Амалда мазкур тамойиллар республикада ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаб энг муҳими бозор мунссабатларини босқичма- босқич илгарилаб боришимизга сабаб бўлмоқда. Бу ўринда яна бир бор эслатиб ўтиш жойзки иқтисодиётни мафкурадан батамом ҳоли бўлиши, давлатни бош ислоҳотчи сифатидаги роли, янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга суяниши, аҳолини турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширилиши ва бозор иқтисодиётига босқичма—босқич, (карахт этувчи терпиядан воз кечиб) ўтиш, республика хукумати томонидан қатор тадбирлар амалга оширилиши, ислоҳотларни муваффақиятли бўлишига мақсад ва унга олиб борувчи ҳар бир босқичда ўз ифодасини топиб олишни талаб этади. Иқтисодий ислоҳотлар жараёнини олдинга қўйилган асосий мақсад-сари йўналтириш барча куч ва ресурслардан самарали фойдаланиш, реал натижаларга эришишни, янги тузумни афзалликларини одамларга кўрсатиб самарали ижтимоий муносабатларни ўрнатган жамият қуришга эришиш мумкин. Ҳозирги кунда тафаккуримиз ўсиб, иқтисодиётда керакли услублар ва иш маромини аниқладик, тажрибамиз ортди, устивор йўналишлар аниқ белгиланиб олинди, жамиятимизда ислоҳотларга нисбатан ишонч туйғуси шаклланди ва муваффақият қозонишга шубҳа колмади. Ҳозирги кундаги биринчи навбат вазифалар - амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, янги босқичда ислоҳотларни чуқурлаштириш янги стратегиясини қабул қилишдан иборат. Тез суръатлар билан иқтисодиётн Марказий Осиё минтақасида вужудга келган жўғрофий сиёсий мураккабликка қарамай Ўзбекистон ижтимоий сиёсий барқарорлик ҳукм сураётган, тинчлик тотувликда яшаётган мамлакат бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда чет эл сармоядорларни ва манфаатларини иқтисод ва молиявий хавф хатардан кафолатланибгина қолмай хавф хатардан ҳам ҳимоя қилишга қодир эканлигимизни кўп марта тасдиқладик. Бу эса Ўзбекистонни жаҳон сармояси, хорижий тадбиркорларни кўплаб Ўзбекистонга келиши республикамизга чет эл инвестициялар оқиб келишига ва сармоядорлар учун анча жозибали бўлиб қолишига асос берди. Республикамиз Президенти И.А.Каримов ҳар бир маърузаларида Ўзбекистон юксак салоҳиятга эга мамлакат эканлигини таъкидлаб ўтадилар. Республиканинг истиқболини белгиловчи ва катта аҳамиятга эга, иқтисодий алоқаларни ривожлантиришг Ундан ташқари республикамизда ривожланган транспорт ва коммуникацион тизимлар мавжуд бўлиб, темир йўллар узунлиги 6.7 минг автомобилъ йўллари 80 минг км.дан ортиқ. Мустақиллик йилларида бу коммуникациялар тизими тобора такомиллашиб, таъмирланиб янгидан янги объектлар ишга тушурилмоқда. Ўзбекистонда меҳнат ресурслари ниҳоятда имкониятга эга. Аҳолини ўртача ёши 24 ёш ва XXI асрда бу меҳнат ресурслариш таркиби катта имкониятга эга бўлишидан дарак беради. Моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳар тўрт кишидан биттаси олий ва махсус ўрта маълумотга эгадир. Сиёсий ижтимоий ўзгаришларнинг яна бир кўриниши республикада халқаро меъёрларга жавоб берадиган ҳуқуқий тизим яратилди ва чет эл инвесторларга ҳуқуқий кафолат ва имтиёзлар белгиланганлигидир. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 70 дан ортиқ мамлакат камп ёндашув, тизимли таҳлил, иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва истиқболларини белгилаш каби масалаларни ўргатади. Асосий адабиётлар: 1. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: «Ўзбекистон», 2005. 94 бет. 2. Тўхлиев Н., Таксонов А. Национальная экономическая модель Узбекистана. Т.: «Ўқитувчи», 2000. 367 стр. 3. Узбекистан десять лет по пути формирования рўночной экономики. Под.ред. академика А.Х.Хикматова. Т.: «Узбекистон», 2001. 348 стр. 4. Бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиёти. Академиклар С./уломов ва М.Шарифхўжаевларнинг умумий тахрири остида. Т.: «Ўқитувчи», 2000. 277 бет. 5. Макроиқтисодиёт. Д.Қ.Аҳмедов ва бошқалар таҳрири остида. Т.: 2004. 239 бет. 6. Маҳмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. Т.: 2004. 207 бет. 7. Вохобов А.В. Бозор муносабатларига ўтиш босқичдаги кўп укладли иқтисодиёт ва унинг такроран хосил бўлиши. 15. «Ташқи иқтисодиёт ва савдо алоқалари, хорижий инвес-тицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги Фармони. «Халқ сўзи», 2005 йил 23 июль.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha