Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 143.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон республикаси давлат бюджетини ғазна ижросини меъёрий-ҳуқуқий асослари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ МЕЪЁРИЙ- ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Маърузани мақсади: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИШ Маъруза вазифалари: Ўзбекистон Республикасида Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меъёрий-ҳуқуқий асосларини шаклланиши жиҳатларини аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунини кўриб чиқиш Давлат бюджетининг ғазна ижросини ривожлантириш чора-тадбирларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тўғрисидаги Низомни ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Бу соҳани ислоҳ этиш Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги 14.12.2000 йил № 158-II Қонунини қабул қилиниши билан бошланиб, ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини; Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тузиш принциплари ва унинг тузилмасини; Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини; Давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш принципларини; Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни; Давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалигик фаолияти 1996 йил 29 августда Олий Мажлис қарори билан қабул қилинган Фуқоролик Кодексига асосланади. Кодекснинг моҳияти ва мазмуни фуқароларни ва юридик шахсларни фуқаролик-ҳуқуқий асосларини белгилашдадир. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва адресли фойдаланишни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 03.09.1999 йил № 414 қарорни қабул қилди. Ушбу қарорда бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришнинг янги тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Ушбу қарорда қуйидагилар назарда тутилган: бюджет маблағларини тежаб, самарали ва адресли фойдаланиш, ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш; бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт- шароитлар яратиш; бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, замонавий компьютерлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, бюджет ижросининг молия тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2002 йилда 26 апрелда "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144 -сонли қарорни қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Ушбу Қарорга мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини тайёрлашга 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида аванс беришга розилик билдирилган. Япония Ҳукуматининг молия ахборот тизимининг функционал ва техникавий тузилмасини ишлаб чиқишга 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида грант беришни маъқуллаганлиг эди. Аммо кейинчалик ушбу қарор ўз кучини йўқотди.казначейства. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, ҳамда Давлат бюджети ғазна ижросининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини яратиш мақсадида 2007 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё Тараққиёт Банки иштирокида "давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-721 сонли Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишни меёърий-ҳуқуқий асослари. Ушбу қарорга мувофиқ Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн.АҚШ доллари миқдорида тўрт йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда узиш муддати 25 йил бўлган қарз, шунингдек 0,6 млн.АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам кўрсатиш гранти берилишини маъқуллади. Мазкур Лойиҳани амалга ошириш даври тўрт йил деб белгиланган (2007-2011 йиллар). Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшадиган улуши эквиваленти 14,1 млн.АҚШ долларини, шу жумладан солиқлар, божхона тўловлари ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш тарзида 3,9 млн.долларни та ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг давлат молиясини ислоҳ қилиш бўйича муҳим қадамларидан бири 2004 йил 26 августдаги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги 664-II сонли Қонунини амалга бўлди. Бу қонун бюджет маблағлари харажатларини бошқариш ва назорат қилишда кескин ўзгаришлар киритди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 26 августдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 665-II сонли Қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилган. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонунининг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Давлат бюджетининг касса ижроси; Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш; Давлат бюджети маблағларини бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш; бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш; Давлат бюджетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш; Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалте ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Ғазначилик ўз зиммасига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради. Мазкур органлар ва ташкилотлар Давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширишда, унинг маблағларини бошқаришда, Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга оширишда Ғазначиликка кўмаклашишлари шарт. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Ягона ғазна ҳисобварағи Ғазначилик томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, бу ҳисобвараққа Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади. Ягона ғазна ҳисобварағидан Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади. Ягона ғазна ҳисобварағи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Ғазначилик томонидан очилади. Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва ўзга банкларда бошқа банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга. Ғазначиликнинг банк ҳисобварақларидан маблағларнинг сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджетига тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ягона ғазна ҳисобварағига киритилиб, улар тегишинча республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари даромадларида акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ягона ғазна ҳисобварағига киритилиб, улар мазкур ташкилотларнинг даромадларида акс эттирилади ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджетига чет эл валютасида тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек бюджет ташкилотларининг чет эл валютасида тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, Ғазначиликнинг банкдаги валюта ҳисобварақларига киритилади. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджетининг харажатлари ягона ғазна ҳисобварағи ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидан белгиланган муддатларда ва тегишинча республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджет, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг қолдиқлари доирасида амалга оширилади. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби Ғазначилик томонидан, шунингдек давлат солиқ ва божхона хизмати органлари, бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ягона режаси ва бюджет таснифи асосида ташкил этилади ҳамда амалга оширилади. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ягона режаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ғазначилик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни 2005 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1475 -рақами остида рўйхатга олинган “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Молия вазирлигининг буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ 2005 йил 31 майдан кучга кирган. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни Мазкур Вақтинчалик низом “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 610-сон қарорининг 20-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини харажатлар гуруҳлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди. ” Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги” қонуни 2006 йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1599-рақами остида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қўшма қабул қилинган “Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори хизмат қилади. Ушбу қарор 2006 йил 3 августдан кучга кирган. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йил 28 февралда “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-594 сонли Қарори қабул қилинди. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ушбу Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ва услубиёти бошқармаси ҳамда маҳаллий молия органларининг ғазначилик бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ғазначилик зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилди (1) : Давлат бюджетинининг касса ижроси, жумладан, тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш; Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш; бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари ма Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ғазначилик зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилди (2) : бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш; харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджет маблағлари олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз р Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Молия Вазирлиги Ғазначилиги тизими қўйдагича: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҒАЗНАЧИЛИГИ ТИЗИМИ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилиги Бошлиғи-Молия вазири ўринбосари Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлили ва назорат бошқармаси 13 . Ғазначиликнинг Туман (шахар) бўлими . Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими. 4 та Давлат бюджети ғ азна ижроси методологияси бўлими 5 та. Мудофаа идоралари ташкилотларининг юридик ва молиявий шартномаларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими. 4 та. Амалиёт бошқармаси 63 та. Молиявий мажбуриятларни руйхатга олиш ва тўловлар бўлими. 40 ед. Юридик мажбуриятларни руйхатдан ўтказиш ва нархлар мониторнги бўлими. 14 та Умумий миқдори – 144 та Улардан – бошқарув персонали - 30 та ишлаб чиқариш персонали - 63 та Молия ресурслари ҳисоб-ки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми 2007 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 53 -сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида НИЗОМ” қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Мазкур Низом "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг асосий вазифалари (1) : Давлат бюджетинининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш; Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш; бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари хара Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг асосий вазифалари (2) : бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх- наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш; харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов ин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг функциялари (1) : бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади; Давлат бюджетида улар учун маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик ша Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг функциялари (2) : бюджетдан маблағ олувчиларга улар учун Ғазначиликда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади; манбалар бўйича тегишли бюджетлар даромадлари тушуми ҳисобини юритади; Давлат бюджети ижроси жараёнида республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади; молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган режали дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг функциялари (3) : бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади; бюджетдан маблағ олувчилар номидан рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади; бюджет ташкилотларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларид Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг функциялари (4) : счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджетдан маблағ олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади; бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади; Давлат бюджетининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таілил єилиш асосида Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган му Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначиликнинг функциялари (5) : қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этади; ўзининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан, Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади; Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил эт Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга (1) : Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш; бюджетдан маблағ олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш; бюджет ташкилотларидан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга (2) : Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарияти топшириғига биноан Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиш; бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида, қурилишларнинг адресли ва титул рўйхатларида кўзда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимла Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга (3) : бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажубриятлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўламаслик; бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик; нархларининг асоссиз равишда оши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга (4) : бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бегилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ олувчиларни хабардор қилиш; бюджет ташкилотларининг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно; кор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низоми Ғазначилик қуйидагиларга мажбур: Давлат бюджети харажатларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш; ташкилотлар томонидан бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик тизимига оид буйруқ ва йўриқномалари 2007 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари функцияларини фарқлаш бўйича Низом”ини 119 буйруқ билан тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик тизимига оид буйруқ ва йўриқномалари Ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низом Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларни ғазна ижроси борасида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Марказий аппарати таркибий бўлинмалари (Ғазначиликдан ташқари), Молия органлари зиммаларига қўйилган функциялар билан Ўзбекистон Республикасини Молия Вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммаларига қўйилган функцияларини фарқлаб беради. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик тизимига оид буйруқ ва йўриқномалари I. Молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнидаги доимий равишдаги функциялари II. Республика ва ҳудудларда ғазна ҳисобварағи ва унинг фаолияти билан боғлиқ ахборот технологияларини киритилишига қадар бўлган даврда молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнидаги функциялари III. Республика ва ҳудудларда ғазна ҳисобварағини амалиётга киритилгандан кейин, лекин Ягона ғазна ҳисобварағи ва унинг фаолияти билан боғлиқ ахборот технологияларини киритилишигача бўлган даврда молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнидаги функциялари IV. Ягона ғазна ҳисобварағи ва унинг фаолияти била Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик тизимига оид буйруқ ва йўриқномалари Давлат бюджетини ғазна ижросини меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар 2009-2010 йилларда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган: Давлат молияси секторида Бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш Давлат молияси секторида Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш Давлат бюджети молиявий маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисида Низомни ишлаб чиқиш Давлат молияси сектори учун (халқаро консалтинг фирмалари ва экспертларини жалб этиш эҳтимоли билан) бухгалтерия ҳисоби Миллий стандартларини ишлаб чиқиш Давлат бюджети ижросини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича шаклларни ишлаб чиқиш Давлат бюджети даромадларини бошқариш бўйича Инструкция ишлаб чиқиш Да
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha