Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 790.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси ва унинг молиявий назоратни ташкил этишдаги ўрни

Купить
МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ВА УНМНГ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ ЎРНИТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ РЕЖА: 1. Ҳисоб палатасининг ташкил этилиши ва мақсади 2. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари 3. Ҳисоб палатасининг функциялари 4. Ҳисоб палатасининг ваколатлари O‘QUV ADABIYOTLARI HAMDA AXBOROT MANBALARI 1. Nuritdinova V.Sh., Sharapova M.A. Moliyaviy nazorat: Darslik. – T.: “Iqtisod-moliya”, 2019 – 492 b. 2. Боди З., Мертон Р. Финансы. Учебник. Пер. с англ. — М.: ―Вильямс, 2007. 3. Malikov T. Moliya: Аmаliy jihаtlаr. O’quv qo’llanma. – T.: “Nihol print”, 2022. – 428 b. 4. Шапкин А.С., Шапкин В.А. Экономические и финансовые риски. Оценка, управление, портфель инвестиций. Учебник. — М.: “Дашков и Ко”, 2013. - 544 c 5. Nurmuxamedova B., Xamdamov Sh. Davlat moliyasi. Darslik. – T.: “Iqtisod-moliya”, 2020 y. – 428 b. 6. Malikov T. Moliya. O‘quv qo‘llanma. – T.: “Iqtisod-moliya”, 2018. -274 b. 7. Nurmuhamedova B. Davlat byudjeti. O‘quv qo‘llanma. – T.: “Iqtisod- moliya”, 2018. – 575 b. 1C 0E0F 10 2A 300F 3536 4A4B 500F 1F19 1E 330F 03 02 2A 5F0F 10 2A 6 AXBOROT MANBALARI 1. www.lex.uz - O‘zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari ma’lumotlari milliy bazasi . 2. www.mf.uz - O‘zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi rasmiy sayti. 3. www.cbu.uz - O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki rasmiy sayti. 4. www.stat.uz - O‘zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo‘mitasi rasmiy sayti. 5. www.openbudget.uz - O‘zbekiston Respublikasi “Ochiq byudjet” portali. 6. www.scopus.com - xalqaro ilmiy ma’lumotlar bazasi. 21 0E0F 67 53 34 0F 300F 67 07 12 500F 67 12 330F 67 69 5F0F 67 34 650F 67 ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА МАҚСАДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги “Ўзбекистон республикаси Ҳисоб Палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3093-сон ва 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сон Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ҳамда ваколатларини белгилаб берди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ 10.08.2017 й. N ПФ-5147 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ушбу Фармонга кўра, ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилди ва ушбу палатага қўшимча ваколатлар берилди. 2019 йил 1 июль ЎРҚ-546-сонои Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун 2020 йил 1 январдан кучга кирди Ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир. 33 474849 5046 543C 5643 474849 084C 14 57 4249 қонунийлик , мустақиллик холислик очиқлик шаффофликҲисоб палатаси фаолиятининг асосий принциплари 14 50 Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ҳамда бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш;  қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;  давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;  бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;  бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;  бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;  бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;  бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш;  солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;  Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш;  Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.  давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш. 2021 йил 27 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони билан 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилди: бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлигини ҳамда даромадларнинг тўлиқлигини баҳолашни назарда тутувчи молиявий аудит ; ► консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудити ; ► назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити . Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда назорат қилиш соҳасида:  солиқ ва божхона тўловлари йиғилиши даражасининг солиқ турлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги тизимли таҳлилини ўтказади, унинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимларида пасайишига таъсир кўрсатган сабаб-оқибат омилларини аниқлайди;  Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар бюджетларининг шакллантирилишини назорат қилади ҳамда унинг мониторингини юритади;  солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган база қамраб олинишининг тўлиқлиги, манзилли йўналишлар ҳамда назорат дастурларининг шакллантирилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан солиқ ва бошқа давла  давлат мол-мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришдан олинадиган маблағларнинг бюджет тизими бюджетларига тушумлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таҳлил ўтказади ва назоратни амалга оширади;  мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши нуқтаи назаридан назорат қилади. Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш; Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш; Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш; Ҳисоб палатаси солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш; Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш; Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш; Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг пул- кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш; Ҳисоб палатаси қуйидаги ваколатларга эга: давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа давлат органларидан ҳамда ўзга ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади; ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун реал вақт режимида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан банкларнинг маълумотлар базасидан фойдаланади; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан давлат маблағларининг банк ҳисобварақларидаги ҳамда ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади; давлат органларини ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматларини ва айрим мутахассисларни назорат ўтказиш учун ўз ваколатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланганлиги устидан назоратни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил қилинган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади; назорат натижалари бўйича кўрсатмалар, тақдимномалар, таҳлилий маълумотлар ва хулосалар киритади; назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар, шу жумлад O’zbekiston Respublikasi Hisob palatasi o’ziga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish uchun davlat organlari va tashkilotlarning ma’lumotlar bazasiga kirish huquqiga ega. Dasturiy kompleks Hisob palatasiga soliq hamda boshqa davlat organlari va tashkilotlarining ma’lumotlar bazasini taqqoslash imkonini beradi. Hisob palatasining bunday foydalanishini ta’minlash majburiyati yuklatilgan davlat organlari va tashkilotlarining ikkita ro’yxati tasdiqlandi. Elektron ma’lumotlar bazalariga ega bo’lgan va ulardan real vaqt rejimida foydalanishga ruxsat eta oladigan davlat organlari va tashkilotlaridan iborat. Ular 12 ta: Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари РЎЙХАТИ 1. O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi; 2. O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; 3. O’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi; 4. O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo’mitasi; 5. O’zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo’mitasi; 6. O’zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi; 7. O’zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo’mitasi; 8. O’zbekiston avtomobil transporti agentligi; 9. «O’ztransgaz» AJ; 10. «O’zbekenergo» AJ; 11. «O’zbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi» AJ; 12. «O’zbekiston Respublika valyuta birjasi» AJ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИГА ЭЛЕКТРОН СЎРОВГА МУВОФИҚ МАЪЛУМОТЛАР АЙИРБОШЛАШНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ ОРҚАЛИ УЛАР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШЛАРИДАН ОЛДИН МАЪЛУМОТЛАР ТАҚДИМ ЭТАДИГАН, КЕЙИНЧАЛИК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИГА УЛАРНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДАН РЕАЛ ВАҚТ РЕЖИМИДА ФОЙДАЛАНИШ РУХСАТ ЭТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги "Тошкент" Республика фонд биржаси" АЖ "Ўзбеккино" миллий агентлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК "Ўзбекнефтгаз" АЖ "Навоий КМК" ДК "Олмалиқ КМК" АЖ "Ўзавтосаноат" АЖ "Ўзқ Ҳисоб палатасининг раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисига, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари —Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига лавозим маошига нисбатан алоҳида меҳнат шароитлари ва узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар тўланади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! 31
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha