Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 55.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тузилмаси ва бюджет тизими

Купить
Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг бюджет тузилмаси ва бюджет тизими Мавзу бўйича асосий меъёрий- хуқуқий хужжат: “ Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни №158. 14.12.2000й. (43 модда) 1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари:  ЎзРсининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини;  ЎзРсининг Давлат бюджетини тузиш принциплари ва унинг тузилмасини;  Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини; 1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари (давоми):  Давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш принципларини;  Давлат бюджетитузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни;  Давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибини белгилайди. 3-модда. Асосий тушунчалар  Айланма касса маблағи меъёри  Бюджет жараёни  Бюджет дотацияси  Бюджетдан маблағ ажратиш  Бюджет профицити  Бюждет ссудаси  Бюджет субвенцияси 3-модда. Асосий тушунчалар  Бюджет сўрови  Бюджет тақчиллиги  Бюджет трансферти  Давлат ички қарзлари  Давлат мақсадли жамғармалари  Давлат ташқи қарзлари 4-модда. Бюджет тизими  Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди.  Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда амалга оширилади. 5-модда. Бюджет тизимининг асосий принциплари  бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;  бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий- ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;  турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;  Давлат бюджети баланслилиги;  давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш;  Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш;  барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги. 6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари  Давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади;  Давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;  давлат мақсадли жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;  Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритади;  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 7-модда. Қ орақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари:  тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилади, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;  қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилайди, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар беради; Єораєалпојистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли іокимлар:  Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари қабул қили 8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари  Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди;  Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;  республика бюджети харажатларини амалга оширади;  бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;  бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 9-модда . Давлат бюджети тузилмаси  Давлат бюджети қўйидагиларни ўз ичига олади:  республика бюджетини;  Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни.  Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.  Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага (Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.  Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.  Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.  Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади. 10-модда . Бюджет таснифи Бюджет таснифи Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлашдан иборатдир. 10-модда. Бюджет таснифи (давоми) Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлайди. 10-модда. Бюджет таснифи (давоми) Бюджет таснифи:  Давлат бюджети даромадларининг таснифини;  Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини;  Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади.  Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади 11-модда. Давлат бюджети даромадлари 1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар; 2) давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар; 3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар; 6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади. 12-модда. Давлат бюджети харажатлари 1) бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида; 2) жорий бюджет трансфертлари шаклида; 3) капитал харажатлар шаклида: асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олишга; давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга; давлат захираларини вужудга келтиришга; 4) капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида; 5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида; 6) давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида; 7) давлат қарзини қа 14-модда. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш Давлат бюджети тақчиллиги:  давлат томонидан ички ва хориждан маблағларни жалб қилиш;  республика бюджети маблағларининг молия йили бошланишидаги қолдиқлари;  қонунларга мувофиқ бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Давлатнинг мақсадли жамғармалари 1. Республика йўл жамғармаси; 2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи; 3. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси; 4. Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси; 37-модда. Давлат бюджетининг касса ижроси  Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг топшириғига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.  Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга о 42-модда. Кафолат жамғармаси Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджети таркибида кафолат жамғармаси тузилади. Кафолат жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha