Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 440.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Ноябрь 2022
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини таъминлаш истиқболлари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини таъминлаш истиқболлари Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган ДИССЕРТАЦИЯ Илмий раҳбар: ТОШКЕНТ-2019 1 АННОТАЦИЯ Ушбу магистрлик диссертациясида бюджет шаффофлигини оширишнинг илмий назарий асослари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, бюджет шаффофлигини аниқлаш услубиёти келтириб ўтилган. Бундан ташқари, бюджет шаффофлигини ошириш бўйича илғор хориж тажрибалари бир нечта ривожланаётган мамлакатлар мисолида ўрганиб чиқилиб, уларнинг орасида Ўзбекистон шароитида тадбиқ қилиш мумкин бўлган тажрибалар аниқлаб ўтилган. Диссертация якунида эса Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини ошириш бўйича муаллиянинг шахсий таклиф ва тавсиялари келтириб ўтилган. Калит сўзлар: шаффофлик, очиқлик, бюджет шаффофлиги, фуқаролар учун бюджет, очиқ бюджет, шаффофлик тамоиллари, бюджет жараёни, ҳисобдорлик. 2 Abstract In this master thesis, theoretical foundations of budget transparency have been studied. There is also a methodology for defining budget transparency. In addition, the best international practices on improving budget transparency have been studied in the case of several developing countries, including experiences that can be implemented in the context of Uzbekistan. At the end of the dissertation, there are individual suggestions and recommendations for budget transparency improvement in Uzbekistan. Key Words: transparency, transparency, budget transparency, budget for citizens, open budget, transparency, budgeting, accountability. 3 МУНДАРИЖА I БОБ. КИРИШ ............................................................................................... 8 1.1. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги ...... 8 1.2. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари............................................... 9 1.3. Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари.............................. 10 1.4. Тадқиқот объекти ва предмети........................................................... 10 1.5. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.... 11 1.6. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи...................................... 11 II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ................................................................... 13 2.1. Бюджет шаффофлиги, унинг моҳияти ва аҳамияти ………. ............ 13 2.2. Бюджет шаффолиги 1-жадвал Бюжджет очиқлиги индексини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ҳужжат турлари ................................................. 19 КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР РЎЙХАТИ ХМИ – халқаро молия институтлари; 5 ХВЖ – Халқаро валюта жамғармаси; ЖБГ – Жаҳон банки гуруҳи; ОТБ – Осиё тараққиёт банки; ХТТБ – Халқаро тикланиш тараққиёт банки; ХРА – Халқаро ривожланиш агентлиги; БМТ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти; ЕТТБ – Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки; ЯИМ – Ялпи ички маҳсулот; МДҲ – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги. МНТ – мувстақил назорат ташкилотлари. КИРИШ 1.1. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги 6 Бугунги кунда мамлакатимизда халқаро молия институтлари мутахассислари, хусусий сектор вакиллари ҳамда олимлар билан ҳамкорликда давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, нафақат ички, балки ташқи фойдаланувчилар учун бюджет маълумотлари очиқлигини ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг халқ учун шаффофлигини таъминлаш, Бюджетномани тайёрлашда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мақсадида ҳужжат лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш шулар жумласидандир. Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида ислоҳотлар янги босқичининг устувор масалаларидан бири сифатида давлат бюджети даромадлари ва харажатл Худди шу вазифа 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгиланган. Шунингдек, БМТнинг Тараққиёт дастури билан биргаликда фуқаролар учун қулай ва тушунарли тилда, инфографика ҳамда тегишли изоҳлар асосида тайёрланган бюджет маълумотлари яқин кунларда кенг жамоатчиликка тақдим этилиши кутилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни самарали давом эттириш мақсадида Молия вазирлиги томонидан Халқаро валюта жамғармасининг бюджет-солиқ тизими шаффофлиги масаласи бўйича экспертлари таклиф этилди. Ушбу олдимизга қўйилган вазифаларни инобатга олганда, мазкур мавзунинг нақадар долзарблик касб этишини англаш мумкин. Шуни ҳисобга олиб, мавзуни тўлароқ ўрганиб чиқиш ва ўз таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишни ишнинг бош мақсади сифатида белигилаб ўлсак бўлади. 1.2. Тадқиқот мақсади ва вазифала аниқ тушунтириш, йўл қўйилган камчиликлар ҳақида кўпроқ хабардор қилиш, мавжуд прогнозларни мустақил таҳлилчилар прогнози билан таққослаш, бюджет жараёнида юзага келиши мумкин бўлган рисклар билан танишиб чиқиш зарур. 1.3. Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари Ушбу тадқиқот иши мавзуси Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини таъминлаш истиқболлари эканлигидан келиб чиққан ҳолда асосий муаммолари белгилаб олинди. Ушбу муаммолар сирасига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: – Ўзбекистонда бюджет ижросини амалга оширишда ахборот теҳнологияларидан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ муаммолар ; – Бюджет ижросини амалга оширишда бюджет ҳодимларининг масъулиятини ошириш. Ушубу магистирлик ишимизда илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий вазифаларни тўғри ва оқилона ечиш учун ўз олдимизга қуйид Тадқиқотимиз объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси Бюджетини оламиз. Бюджет ижроси шаффофлигини ошириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар мажмуи саналади. 1.5. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти Бюджет очиқлиги ва ишончлилигини таъминлашда унинг харажати, даромади, шунингдек, прогнозини аниқловчи асосий омилларни аниқ тушунтириш, йўл қўйилган камчилик¬лар ҳақида кўпроқ хабардор қилиш, мавжуд прогнозларни мустақил таҳлилчилар прог¬нози билан таққослаш, бюджет жараёнида рисклар борлигини тан олиш кабилар муҳим роль ўйнайди. Экспертлар хулосаларига қараганда, харажатларни ўрта муддатли прогнозлаштириш фискал тартибни мустаҳкамлайди, ресурсларни стратегик тақсимлашни такомиллаштиришга олиб келади, давлат секторида режалаштиришни яхшилайди. Бюджетни ўрта муддат – Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари; – Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот ишимизнинг 2-боби. Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланади, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқот гипотезаси асосланади. Диссертациянинг 3-боби тадқиқот методологиясига бағишланади, унда маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тадқиқот парадигмаси, тадқиқот дизайнининг чекловлари ҳамда фойдаланилган воситалар баёни келтирилади. Диссертациянинг 4-боби. Бу бобда тадқиқот таҳлили ва натижалари келтирилади ҳамда улар муҳокама қилинади, улардан келиб чиққан ҳолда тавсия ва таклифлар келтирилади, тавсияларга таъриф ва асослар билан баён қи Шаффофлик – бу давлатнинг ахборотни ошкор қилиш мажбурияти ва фуқароларнинг ушбу маълумотни билиши ва олиш ҳуқуқи ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Ҳайаров (2008) шаффофлик давлат бошқарувининг барча даражаларида ва ҳокимиятнинг барча даражаларида қўлланилиши кераклигини таъкидлайди, шаффофликнинг асосий афзаллиги эса фуқароларнинг давлатга ишончини янада оширишини ўз ўқув қўлланмасида келтириб ўтади. Остонақулов (2005) ҳам Ҳайдаровнинг фикрларига қўшилган ҳолда бюджет шаффолигини жамиятга энг долзарб реал бюджет муаммоларини аниқлашга имкон берувчи ва кейинчалик қарорларни қабул қилиш ва ижро этиш натижаларини назорат қилиш имконини берадиган энг муҳим механизмлардан бири сифатида такъидлаб ўтади. Бюджетларнинг шаффофлиги бир қатор ижобий жиҳатларга эга. Хорижий адабиётларда ҳам бюдж яъни унинг таркибий қисмлари (идоралари) ва бошқаруви, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро ҳамкорлигини самарали амалга оширишга ёрдам беради. Учинчидан, шаффоф бюджет – бу ресурслар ва стратегик устувор йўналишларини бирлаштириш имконини берадиган воситадир. Тўртинчидан, ошкора бюджет давлат ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни осонлаштиради. Бюджет шаффофлиги – бу давлат қарорларининг очиқлигини таъминлашнинг, асосий элементлари бўлиб бюджет хужжатларининг очиқлиги ва бюджет маълумотларининг тақдим этиш тўлиқлиги ҳисобланадиган, демократик жамиятни шакллантиришнинг асосий шартидир. Мисник ва Ширинова (2015) ўз тадқиқот ишларида бюджет шаффофлиги ва ҳисобдорлигининг тамойилларини санаб ўтганлар. Улар қуйидагилар: 1. Қулай тузилма. Мамлакатнинг бюджет хужжатлари турли техник ваколат даражас 6. Даврийлик. Ижро этувчи ҳокимият бюджет лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокамага тақдим этиш ва қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан тасдиқлатиш, ижро этиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш келишилган календар муддатларига қатъий риоя қилиши шарт; 7. Тўлиқлик . Ҳукумат нафақат йиллик бюджет иловасида ўз молиявий фаолиятини очиб бериши, балки бюджет йили давомида ҳукуматнинг фаолияти тўғрисида умумий тасаввур берадиган хужжатларни чоп этиши керак; 8. Бирлик . Барча кутилаётган йиллик харажатлар, даромадлар ва молиявий тадбирлар қонун чиқарувчиларга ижро этувчи ҳокимиятнинг бирлашган бюджет таклифи кўринишида тақдим этилиши лозим. Шу бугунги кунда амалиётимизда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, бюджетдан амалга оширилиши лозим бўлган харажатларнинг реал ҳажмини аниқлаш ва уларни режалашти сифатинингсаналади. Шаффофлик орқали аҳолининг бюджет ва унинг ижроси бўйича очиқ маълумотларни олишга бўлган ҳуқуқларини қонуний қондириш имконини яратади. Натижада , бюджет харажатлари самарадорлигини самарадорлиги ортишига олиб келади, унинг ижроси устидан жамоат назоратининг такомиллаштиришга имкон беради. Б юджет шаффофлиги (очиқлиги) муаммолари турли мамлакатларда бир қанча илмий изланувчиларнинг илмий ишларида ёритиб ўтилган. Мисол учун, Алт (2006) олиб борган илмий тадқиқотида АҚШда фискал шаффофлик муаммоларини ўрганиб чиққан. Джармужек (2006) эса иқтисодий ўтиш босқичида бўлган мамлакатларда фискал шаффофликни тадқиқ этган. Синкина (2015) ўз илмий тадқиқот ишларида фискал очиқликнинг давлат сиёсатинининг турли жиҳатларига таъсирини таҳлил қилганлар. Бюджет шаффолиги (очиқлиги) ма Ахмедова (2013) ва Голованова (2015) томонидан олиб борилган тадқиқотлар ана шулар жумласидандир. 2.2. Бюджет шаффолигини таъминлашда бюджет қонунчилигини такомиллаштириш зарурияти ва бюджет ҳужжатларига қшйилган талаблар Бугунги кунда бюджет қонунчилигини ривожлантириш ва уни такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бюджет қонунчилиги бюджетга доир барча муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг жамланмасидир. Уни ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг асосий мақсади бюджет жараёнини тартибга солиш, бюджет жараёнларининг халқ учун очиқлигини таъминлаш, бюджет жараёнларида шаффофликни таъминлаш, қарама-қарши ва эскирган меъёрларни бартараф қилиш, шу билан бирга, амалда ўзини оқлаган меъёрлар ва низомларни бирлаштириш ҳамда янги нормаларни ўрнатишдир. Ҳозирги даврда бу соҳага доир маса юритилмаганлигидир. Зеро, бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети назоратини ва қонунчиликни такомиллаштиришнинг ўзига хос ўрни бор. Умуман молиявий иқтисодий тангликни келтириб чиқарадиган сабаблардан бири давлат маблағини ҳаддан ташқари кўп ҳамда назоратсиз сарфлаш экани аён бўлгач, бу муаммо ғоятда долзарб аҳамият касб этмоқда. Давлат бюджетини бошқариш ва қонунчиликни такомиллаштиришнинг илмий-назарий ва амалий асослари бўйича бир қатор хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан илмий изланишлар олиб борилган ҳамда турли тушунча ва изоҳлар берилган. Масалан, болтинова (2013) ўз илмий мақоласида бюджетларни бошқариш ва шу сабабли молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари билан боғлиқ масалалар бўйича назорат муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этган. Даймонд (2015) мавжуд солиқ ва божлар сам ҳисобдорликнинг асосий омили сифатида қабул қилиш лозимдир. Давлат бюджети молия тизимининг асосини ташкил этиб, ўзида давлат даромадлари ва харажатларини мужассамлаштирган молиявий режа сифатида давлатнинг ўз вазифа ва функцияларини бажаришига, ўз иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишига имкон берадиган қурол, дастаклардан биридир. Ривожланиш даражаси бир- бирига яқин бўлган мамлакатларнинг бюджетларида даромад ва харажатларнинг таркиби ўхшаш ёки умуман фарқли бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий мақсади давлат ўз функцияларини бажариши учун зарур маблағларни етарли даражада хазинага йиғишдан иборат. Давлат бюджети даромадлар манбалари ва миқдори, шунингдек, аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва 2) тасдиқлаш, парламент бюджет таклифини муҳокама қилади, ўзгартиради ва тасдиқлайди ; 3) ижро э тувчи, ижро этувчи ҳокимият бюджетда кўрсатилган сиёсатни амалга оширганда; 4) назорат, Олий назорат органи ва қонунчилик ҳокимияти режаларнинг ва бажарилишнинг мослигига сарфланган бюджет маблағларини баҳолайдилар. 1-жадвал Бюжджет очиқлиги индексини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ҳужжат турлари Бюджет даври босқичи Бош бюджет хужжатлари Мамлакатлар сони (115дан) 2017 йил учун бюджетнинг очиқлиги Тадқиқотида ги нашри Нашр этилаётган мамлакатларнинг фоиздаги нисбати Ишланма Дастлабки бюджет сўрови: Ушбу ҳужжат бюджет таклифини ижро этувчи ҳокимиятга беришгача бўлган солиқ -бюджет сиёсатининг кенг параметрларини очиб беради; ҳукуматнинг иқтисодий прогнозини қисқача баён қилади, ҳамда Бюджет даври босқичи Бош бюджет хужжатлари Мамлакатлар сони (115дан) 2017 йил учун бюджетнинг очиқлиги Тадқиқотида ги нашри Нашр этилаётган мамлакатларнинг фоиздаги нисбати ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланган бюджетдир. Ижро Жорий ҳисоботлар : Бу ҳужжатларга қуйидагилар киради: ҳақиқий даромад, ҳақиқий харажатлар ва давлат қарзлари тўғрисидаги маълумот; улар ҳар чоракда ёки ҳар ой нашр этилиши мумкин. 80 70 Ярим йиллик таҳлил : ушбу хужжатда молиявий йилнинг ўрталарида бюджетнинг ижро этилиши бўйича кенг кўламли янгиланиш мавжуд, жумладан, иқтисодий тахминларнинг кўриб чиқилиши ва бюджет ижроси натижалари бўйича янгиланган прогноз. 33 29 Йиллик ҳисобот : бу хужжат йилнинг оҳирида ҳукуматнинг ҳисобот хужжатларининг ҳолатини кўрсатади ва иложи борича ўз ичига бюд Бюджет даври босқичи Бош бюджет хужжатлари Мамлакатлар сони (115дан) 2017 йил учун бюджетнинг очиқлиги Тадқиқотида ги нашри Нашр этилаётган мамлакатларнинг фоиздаги нисбати керакдир. Манба: OECD (2014). OECD Best Practices for Budget Transparency / OECD. - Paris, France, 20 14 . – 14 p. Фольшер ва Де Ренцио (2017) ўз тадқиқот ишларида давлат нуқтаи назаридан бюджет тўғрисидаги маълумотни ёритишга икки ёндашувини ажратиб кўрсатганлар: 1. Фуқаролар учун бюджет (G2C) – давлат бюджетнинг асосий йўналишлари ва бюджет жараёни бўйича йириклаштирилган маълумотларни тақдим этади. Бу ҳолатда «фуқаролар учун бюджет» аҳолининг турли қатламларига тушунарли шаклда давлат қандай пул олиши ва қандай срфлаши тўғрисида маълумотларни етказишга имкон берадиган, дастурий ташкилий воситалар мажмуи кўринишида иш - давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари. Фуқаролик жамиятига бюджет соҳасида танқидий таҳлилга ва мустақил қарорларни ишлаб чиқишга ўргатиш учун бюджет ҳақидаги маълумотни саводли тақдим этиш зарур. У долзарб ва ишончли бўлиши лозим. Ахборотни тарқатиш бўйича ҳар бир санаб ўтилган усул бошқалардан алоҳида мавжуд бўлиши мумкин, лекин биргаликда улар фуқароларнинг молиявий саводхонлигини оширишда самаралироқ натижда беришга қодир. 2.3. Бюджет шаффолигини таъминлашда назорат органларининг ўрни Бюджет шаффолигини таъминлашда назорат органларининг аҳамиятини баҳолаш борасида ҳам қатор хорижий адабиётларда маълумотлар келтириб ўтилган. мазкур адабиётларда келинган умумий фикр шундан иборатки, бюджет шаффофлигин таъминлашда назорат органларининг аҳамияти беқиёт. Улар бюджет ижр таъминлайди, а йрим ҳолларда эса, масалан НМТ (нодавлат молиявий ташкилотлари), бу маълумотларни таҳлил қилишга ҳам ёрдам кўрсатади. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли фуқаролар жараёнда самарали иштирок этишлари мумкин. Шу вақтнинг ўзида назорат идоралари фаол фуқароларсиз ундай самарали эмасдир. Фаол фуқаролар ахборотни назорат ва қонун чиқарувчи ҳокимият органларига узатадилар, у ерда биз кўриб турибмизки, қонун чиқарувчи ҳокимият органларининг фақат 28% етарли назорат амалиётидан дарак берувчи кўрсаткичларга эга, шу вақтнинг ўзида юқори назорат органларининг учдан икки қисми етарли амалиёт кўрсаткичларига эгадирлар. Мисник ва Ширинова (2015) қонун чиқарувчи ҳокимият органлари бюджетни ижро этишга қараганда, уни тузишда ва тасдиқлашда самаралироқ назоратни амалга оширадилар. OECD (2014) Қонун чиқарувчи ҳокимият органининг бошқа муҳим вазифаси аудиторлик ҳисоботларини таҳлил қилишдан иборат. Аудит натижалари қонун чиқарувчи органга кўриб чиқиш ва кейинги чора-тадбирларни қабул қилиш учун тақдим этилади, сўнг қонун чиқарувчи орган барча кўрсатилган тавсияларнинг ижро этувчи орган томонидан ҳақиқатан бажарилишини таъминлаб бериши керак. Бу ҳам ўз вақтида бажарилиши шарт, энг яхши ҳолатда, аудиторлик ҳисоботи олинган кундан бошлаб уч ой давомида, зеро, жорий бюджет бажарилишига ва кейинги бюджетнинг ишлаб чиқилишига таъсир кўрсатиш учун. НМТ мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланиб, уларнинг сони давлат молиялари соҳасида тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Улар ўн йилликлар давомида кам сонли мамлакатларда (Австрия, Белгия ва Қўшма Штатлар каби) тақдим этилган эди, лекин Қиролликдаги бюджет жавобгарлиги Бошқармасини келтириб ўтиш мумкиндир. Умуман олганда, НМТ, иқтисодий прогнозларни тайёрлаш ёки ижро этувчи орган томонидан тайёрланган прогнозларни баҳолаш йўли билан бюджет қарорларининг қабул қилиниши ҳақида маълумот бериш, шунингдек, сиёсий таклифларни ишлаб чиқиш харажатларини баҳолаш учун масъулдирлар. Уларнинг айримлари солиқ-бюджет қоидаларига риоя қилинишини ҳам назорат қиладилар, бу вақтда бошқалар эса (масалан, Кения ва Қўшма Штатларда) бюджетни таҳлил қилишда қонун чиқарувчи ҳокимият органларига бевосита ёрдам кўрсатадилар. 25 III. БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ 3.1. Тадқиқот дизайни Исталган илмий ишда ҳал қилувчи ролни тўғри тузилган илмий иш методологияси ўйнайди. Маълумки, тадқиқотлар эмпирик ёки назарий бўлиши мумкин. Методологияга оид адабиётларни шарҳлаш натижасида аниқландики, диалектик усуллар, назария, қарама-қаршиликларни аниқлаш ва ҳал этиш, гипотезаларни тузиш усуллари билиш усуллари деб аталар экан. Таҳлил ва синтез, солиштириш, абстраглаш ва конкретизация (яъни аниқлаштириш) усуллари назарий тадқиқотлар категориясига киритилган. Биз ўз тадқиқотимизда сифат ва миқдорий усуллардан кенг фойдаланишни режалаштирганмиз. Бунда бир қатор назарий усуллардан, яъни фикрлашнинг асосида бўлмиш таҳлил ва синтез, солиштириш, умумлаштириш, индукция ва дедукция, аналогияларни келтириш, моделлаштириш каби усуллар ўзар объектиларнинг ўхшашлиги ёки ҳар хиллигидан келиб чиқади. Таққослаш натижасида объектларнинг миқдорий ва сифат характеристикалари аниқланади, уларни классификация қилиш, тартиблаш ва баҳолаш имкони яратилади. Таққослаш жараёнида бир ўзгарувчи ёки объект ўлчов бўйича бошқа объект ёки ўзгарувчи билан бир хил кўринишда бўлиши лозим. Акс ҳолда таққослаш мазмуни йўқолади. 3.2. Таҳлил учун қўлланиладиган усуллар Мавзу доираси олиб борилган мазкур тадқиқот ишида маълумотларни таҳлил қилишда тадқиқот усулларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилинди. Хусусан, бюджет шаффофлигини таъминлаш истиқболларини ўрганишда тасвирий статистик усуллардан фойдаланилди. Жадваллар, бар- чартлар ва пай-чартлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари таҳлилларда миқдорий усуллардан ҳам фойдаланилди. Хусусан, энг кичик У амалиётда чизиқли регрессион боғлиқлик учун қуйидагича ифодаланади: й = а + б ∙ х + ε (1) Чизиқли ва ночизиқли тенгламаларда а ва б ларга боғлиқ бўлган қуйидаги система ўринлидир:{ на + б ∑ х = ∑ й , а ∑ х + б ∑ х 2 = ∑ хй (2) Ушбу системанинг ечими бизга а ва б ларнинг қийматини беради, уларнинг тенгламага жойлаштирилиши бизнинг мисолимизда чизиқли функциямизни шаклантиришга ёрдам беради. Шуниндек, коеффициентларни топишда қуйидаги тайёр формулалардан ҳам фойдаланиш мумкин: y = ´ y − b ∙ ´x , ( 3 ) b = cov ( x , y ) σ x2 ( 4 ) Бу ерда: cов (х,й)= ´й∙х− ´й∙´х (5) ва σ x2 = ´ x 2 − ´x 2 ( 6) Чизиқли регрессия учун алоқаларнинг мустаҳкамлиги ҳодисасси эса чизиқли жуфтлик корреляция коеффициенти р хй   1 ≤  р хй ≤  1  : rxy=b∙σx σy = cov (x,y) σx∙σy Ўртача аппроксимация хатолиги – ҳисо 3.3. Маълумотларни шакллантириш манбалари Тадқиқот учун зарур бўладиган маълумотлар манбалари сирасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган ўқув ва илмий ишлар, хусусан, докторлик диссертациялари ва илмий-оммабоп журналлар киради . Бюджет шаффофлгини ошриш бўйича маҳаллий ҳамда хориж олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлардан кенг фойдаланилади. Шунингдек, Интернет тармоғи орқали хорижий тажрибалар, хусусан, ривожланган мамлакатларда бюджет шаффофлигини ошриш бўйича жорий этилган услубиёти борасидаги маълумотлардан ҳамда халқаро ташкилотларнинг расмий сайтларидан ахборотлар базаси шакллантирилади. жавоблар яхши амалиёт, учинчи саволнинг жавоблари камроқ қониқарли деб баҳоланди. Тўртинчи жавоб эса қониқарли эмас деб баҳоланди. Бешинчи саволга жавоблар координатор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларга ҳаволалар асосида баҳоланди. Ҳар бир жавобга тегишли коеффициент берилган. Қабул қилинган жавобларнинг натижалари жавоб даражалари бўйича қуйидаги рейтинг баҳолари асосида баҳоланди: ➢ 100% - бу жавоб варианти қўлланилаётган амалиёт билан тўлиқ мувофиқ; ➢ 67% - қуйидаги жавоб варианти амалиётда етарли даражада қўлланилмоқда; ➢ 33% - қуйидаги амалиёт мавжуд, лекин қисман қўлланилмоқда; ➢ 0 – қонуний бундай ҳуқуқ (мажбурият) мавжуд, лекин амалиётда бу меъёр қўлланилмайди ёки қонуний жиҳатдан кўзда тутилмаган; ➢ 100-67-33-0(%) - «сизнинг жавоб вариантингиз» - координато Саккиз асосий бюджет ҳужжатининг тўлиқлиги ва мавжудлигини таҳлил қилаётганда, ҳар бир ҳужжатда мавжуд бўлган ахборотнинг тўлиқлиги ва унинг мавжудлигини баҳолаш ҳар бир ҳужжат билан боғлиқ "Маҳаллий бюджетнинг очиқлиги индексини" тадқиқоти саволларига кичик гуруҳ томонидан олинган ўртача баллар асосида ҳисобланган. Ўртача балл: 0-20 (етарли маълумот бўлмаган) "Е" деб таснифланган; 21-40 (минимал хажм) - "Д"; 41-60 (ўртача ҳажм) - "С"; 61-80 (аҳамиятли ҳажм) - "Б"; ва 81-100 (кенг ҳажмли) - "А" каби. IV БОБ. ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ 31 4.1. Бюджет шаффофлиги даражасини ошириш бўйича хориж мамлакатлари тажрибаси Жаҳон амалиётида ушбу мақсадларда турли мамлакатлардаги ислоҳотларнинг муваффақиятини ягона методология асосида баҳолаш, уларни таққослаш ва кейинги ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш имконини берадиган халқаро баҳолаш ўтказилади. 1 Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан ҳар йили 145 мамлакатларнинг бюджет шаффофлиги кўрсаткичлари эълон қилиб борилади. Чунончи, 2017 йил Бюджет шаффофлиги индекси бўйича мамлакатлари йигирматалиги рўйхати қуйидаги 1-расмда келтирилган. Доминикан Рес. Филиппин ГерманияСловения КанадаРоссия ПеруИталияАвстралия ФранцияБуюк Британия Руминия АҚШБразилия Мексика ГрузияНорвегия ШвецияЖанубий Африка Янги Зелландия 0 10 20 30 40 50 60 70 80 90 10066 67 6969 71 72 7373 747474 75 7777 79 82 85 87 чиқилган сўровнома натижалари умумлаштирилган ҳолда мамлактлар бюджет шаффофлиги баҳоланади. Грузия: Атиргуллар инқилобидан сўнг ахборот ошкоралигининг гуллаб-яшнаши. Грузияда ИОБ кўрсаткичи 2006 йил 34 баллдан 2017 йилда 82 баллгача ўсди. Шаффофлик даражасининг ушбу яхшиланишлари бюджет ахборотларининг очиқлигини кенгайтирган, давлат молияларини бошқариш бўйича янада кенгроқ ислоҳотлар билан боғлиқ. Бу ислоҳотлар 2003 йилдаги атиргуллар инқилоби, - коррупцияга қарши кураш мақсадида, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан мухолиф партиялар коалицияси томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматни тинч йўл билан ўзгартиришдан сўнг бошланди. 2017 йил учун бюджет цикли доирасида Грузия бир қатор янги бюджет хужжатларини тайёрлади ва чоп этди: кенг ярим йиллик таҳлилнома ва ижро эту Бошқа ҳомийлар орасида Грузия ўзининг ДМБ ислоҳотлари учун Жаҳон банки ва Европа қўшничилик ва ҳамкорлик воситасидан муҳим халқаро қўллаб-қувватлашга эга бўлди. Ушбу ислоҳот дастурлари давлат молиялари тўғрисидаги ахборотнинг долзарблиги ва ошкоралиги бўйича аниқ кўрсаткичларни ўз ичига олган. Ушбу дастурлар доирасида Грузия ДМБ стратегиясини амалга оширишдаги прогрессни баҳолаш мақсадида ҳар уч ойлик ва йиллик йиғилишларни ўтказади. Грузия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги мақсадлар ва 2011 йилда Очиқ ҳукумат ҳамкорлигида иштирок этиш (ОГП) туфайли давлат молиялаш тизимини янада такомиллаштириш учун қўшимча имтиёзлар олди. Шундай қилиб, 2012 йилда Грузия «Грузия орзуси – Демократик Грузия» мухолифат партиясига сиёсий ўтиш содир этганида ҳам, ПФМ ислоҳотлари давом этди ва м Бюджет ҳамкорлик келишувлари бюджет жараёнини бир неча усул ёрдамида ўзгартирадилар. Келишувларга мувофиқ давлат органлари харажатлар бўйича янада ойдинроқ маълумотларни тақдим этишга рози бўлади. Бундан ташқари улар миллий ва минтақавий даражада расмий жамоат эшиттиришларини ўтказадилар, бу эшиттиришларга улар консултацияларни ўтказиш учун фуқаролик жамияти ташкилотини таклиф қиладилар, ва уларда махсус таклифномани олмаган фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳам иштирок этишлари мумкин. Бу эшиттиришлар тўлиқ очиқ ҳисобланмасада, шуни таъкидлаш жоизки, филиппинларнинг 80% фуқаролик жамияти ташкилотлари билан боғлиқ. Сўнг муассасалар фуқаролик жамияти ташкилотларидан бу эшиттиришлар давомида вужудга келган талаблари келтирилган ҳисоботни Бюджет ва бошқарув Департаментига (DBM) тақдим этишлари в Ушбу таклиф таклиф қилинадиган лойиҳаларнинг умумий рўйҳатини ўз ичига олади, шу жумладан уй-жойларни янгилаш, қайта жойлаштириш ва кўчириш дастурлари. Миллий уй-жой маъмурияти бюджетининг фақат ярминигина олди. Кейинчалик Миллий уй-жой маъмурияти бюджет ва бошқарув бўлими томонидан фуқаролик жамияти ташкилотлари тавсиялари асосида бюджетни қайта кўриб чиқиш ва 24,9 миллион АҚШ доллар миқдоридаги қўшимча бюджет маблағларини ажратишга розилик берди. Кейинги бюджет таклифларига келсак, улар Миллий уй-жой маъмурияти фуқаролик жамияти ташкилотлари томонидан тавсия этилган устувор лойиҳаларни ўз ичига олган. Бюджетдаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ҳисобга олган ҳолда яқинда эълон қилинган ҳисоботга кўра, Миллий уй-жой маъмурияти ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик дав шахсий манфаат учун ваколатли шахслар томонидан давлат ҳокимиятининг суиистеъмол қилиниши деганидир. Бу давлат маблағларини ҳолатларини рўйхатга олиш марказининг ваколатларига кирмайдиган жиноятчилик амалиёти дегани. Марказда фақат давлатни талон-тарож қилиш ҳоллари текширилмоқда, улар давлат ресурсларидан самарасиз ёки нотўғри фойдаланиш деб таснифланган маблағлар. Мисол учун, давлат ресурслари имтиёзли жамоалар манфаатлари учун эмас, балки кўпроқ муҳтожларга ёрдам бериш учун фойдаланилиши лозим . Давлат маблағлари исрофгарчилигини аниқлашда аризачи шахс кичик пул мукофотини олиш ҳуқуқига эга (2017 йилда 200 минг Корея вонаси ёки 175 доллар). Мукофот пули миқдори фақат икки шарт остида оширилади: агар ариза энг яхши амалиёт намунаси сифатида танланган бўлса, мукофот миқдори жалб қилиш асосий масалалардан бири сифатида келтирилган ва ушбу йўналишда бир қатор вазифалар белгиланган. Ҳозиргача бу борада бир қатор норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш шакллантирилиши ва улардан қайси мақсадларда фойдаланиш режалаштирилаётгани тўғрисида билишга ҳақлидирлар. Давлат молиявий статистикаси маълумотларининг сифати, аввало, унинг ишончлилиги, айниқса, бунда биринчи омил бўлган бюджет сальдоси кўрсаткичининг ишончлилиги билан белгиланади. Иккинчидан, унинг тўлиқлилиги, яъни даромад ва харажатлар, молиявий активлар ва мажбуриятлар, номолиявий активлар ва бошқаларнинг аниқ акс эттирилишидир. Молиявий статистикадаги фарқлар ёки номувофиқликлар маълумотлар сифати ва ишончлилигида муаммолар борлигини билдиради. Экспертларнинг таъкидлашича, бундай бўлмаслиги учун молиявий фаолият юритувчи давлат бирликларининг тўлиқ реестрини тузиш, давлат корпорациялари секторини алоҳида ажратиш (чунки улар давлат бирлигининг иккинчи қисми бўлган давлат бошқарувидан стратегиясида кўзда тутилган солиқ ва бюджет сиёсати ислоҳотларнинг асосий йўналишлари акс эттирилган. Халқ вакиллик органлари халқ томонидан сайланган вакил сифатида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ҳаётида халқ номидан иш олиб боради ва халқ манфаатларини ҳимоя қилади. Айнан шунинг учун бюджет шаффофлигини оширишда бюджет жараёнларида халқ вакиллик органларининнг иштирокини, уларнинг фаоллигини ошириш талаб қилинади. Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27- моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари бюджет соҳасида қуйидаги ваколатларга эга:  Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини, туманлар ва шаҳарлар бюджетла баҳолаш мақсадида бир нечта сўровномалар ўтказилди. Мазкур сўровномалар уларнинг бюджет тизимида ўзларига берилган вакиолатларини қай даражада билишларини баҳолашга қаратилган эди. Сўровнома натижалари ўрганилганда қуйидаги хулосаларга келинди. Маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг бюджет жараёнидаги ваколатларидан фойдаланишлари учун дастлаб улар қонунчиликда бюджет жараёнида ўзларига қандай ваколатлар берилганидан яхши хабардор бўлишлари талаб этилади. Биз социологик сўровда иштирок этган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг Бюджет кодексида назарда тутилган ваколатлари ва вазифаларини қай даражада билишини баҳолаш мақсадида уларга «Бюджет кодексида назарда тутилган халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ва маҳаллий ҳоким ваколатларини билмасликларини маълум қилган бўлсалар, социологик сўровда қатнашган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг 5 фоизи (4 нафари) Бюджет кодексида уларга ҳеч қандай ваколат кўзда тутилмаган, деб ҳисоблашар эканлар. Сўровда иштирок этган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг 30 фоизи (26 нафари) Бюджет кодексидаги ўз ваколатларини айримларинигина эслай олишларни маълум қилишган бўлсалар, иштирок этганларнинг фақат 27 фоизи (26 нафари) мазкур кодексда назарда тутилган ўз ваколатларини билар эканлар, холос. Шунингдек, сўровнома ташаббускорлари амалиётда депутатларининг ўз ваколатларидан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам тадқиқот олиб бордилар. Бу масалага ойдинлик киритиш учун сўровномада амалда бевосита маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари ваколатларига кира Маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакиллари ўзлари вакил бўлган ҳудудлар бюджетларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқишлари, қабул қилишлари, тасдиқлашлари ва ижроси юзасидан ҳисоботларни қабул қилиш уларининг энг асосий ваколатлари ҳисоблансада, сўровномада иштирок этган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг жавобларидан улар бюджет жараёнидаги ваколатларидан амалда ҳам фойдаланмасликлари маълум бўлди. Маълумки, бюджет тизимининг асосий тамойилларидан бири бу очиқлик тамойилидир. Бюджет кодексида, давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш тартиб-таомилларининг жамият ва оммавий ахборот воситалари учун о тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий вебсайтида жойлаштирилиши ва янгилаб борилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари миқдори, даромадларнинг манбалари ва таркиби (масалан, мазкур маҳаллий бюджет даромадларининг қанча қисми солиқлардан шакллантирилмоқда, қайси солиқ турларининг салмоғи катта, қанча маблағ юқори бюджетдан ажратилган, мазкур маҳаллий бюджетнинг йил давомида прогнозлаштирилган солиқсиз даромадлар миқдори қанча ва ҳ.к.), ҳамда режалаштирилган харажатларнинг функционал йўналишлари (ижтимоий-маданий соҳа харажатлари, иқтисодиёт харажатлари, бошқарув харажатлари ва х.к) миқдори ҳақида тегишли вилоят, туман ёки шаҳардаги Берилган жавоблардан таҳлил қиладиган бўлсак, сўровда иштирок этган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг 24 фоизи ушбу расмий маълумотларни вилоят(туман) ҳокимиятининг расмий газетасида бериб боришни маъқул, деб ҳисоблашишса, 40 фоизи бу каби расмий маълумотларни вилоят(туман) ҳокимиятининг рас- мий сайтида эълон қилиб боришни мақсадга мувофиқ, деб билишди. Сўровда иштирок этганларнинг 12 фоизи бу ҳақда ўйлаб кўрмаганликларини ва аниқ бир фикрга эга эмасликларини билдирдилар. Социологик сўровда қатнашган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг 24 фоизи бу маълумотларни ошкор этиш керак эмас, деган жавобни беришди. 4.3. Ўзбекистонда бюджет шаффофлигини янада ошириш истиқболлари Кейинги икки йилда валюта бозорини либераллаштириш, нархлар шакллантиришнинг бозор меха “Yoshlar – kelajagimiz” ва шу каби бандлик даражасини оширишга ҳамда ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бошқа давлат дастурларини молиялаштиришни 2019 йил бюджет параметрларида назарда тутиш имконини берди. Умуман олганда, 2019 йил давлат бюджетининг харажат қисми ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолмоқда. Харажатларнинг тўртдан бир қисми: болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактаб таълимини яхшилаш ва олий таълимни ривожлантиришга йўналтирилади. Шунингдек, ахолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун зарур маблағлар назарда тутилган. Фундаментал ва амалий фанларни ривожлантиришга, илмий фаолият натижаларини ишлаб чиқаришни жорий этишга ажратилган маблағлар хажми қарийб икки баробарга оширилмоқда. Юқоридаги каби бюджет параметрлари тўғриси прогнозлаштириш ва дастурий режалаштириш механизмларини жорий этиш юзасидан концептуал ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Жаҳон амалиётида ушбу мақсадларда турли мамлакатлардаги ислоҳотларнинг муваффақиятини ягона методология асосида баҳолаш, уларни таққослаш ва кейинги ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш имконини берадиган халқаро баҳолаш ўтказилади. 3 2018 йилнинг июнида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси томонидан бюджет-солиқ шаффофлиги, давлат молияси статистикасини тузиш сифати ва нашр этиладиган давлат сектори маълумотларининг ишончлилиги баҳоланди. Бюджет-солиқ шаффофлигини баҳолаш (БШБ) амалиётда қўлланилаётган бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни зарур тарзда таъминлаш Кодекси асосида ўтказилади ва қуйидаги учта модулни ўз ичига олади: 2-расм. Бюджет-солиқ шаффофлигини баҳолаш (БШБ) модул Экспертларнинг таъкидлашича, бундай бўлмаслиги учун молиявий фаолият юритувчи давлат бирликларининг тўлиқ реестрини тузиш, давлат корпорациялари секторини алоҳида ажратиш (чунки улар давлат бирлигининг иккинчи қисми бўлган давлат бошқарувидан фарқ қилади), бюджет ва солиқ ҳисоботларини халқаро стандартларга мувофиқ тузиш, пул оқими ҳақидаги маълумотларни ҳам бирлаштирган баланс ҳақидаги ахборотни чоп этиш, бошқа ҳисоботлар, яъни Молия вазирлиги, Марказий банк, Статистика қўмитаси каби органлар ҳисоботлари билан уйғунлигини таъминлашга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. Алоҳида қайд этилганидек, бюджет очиқлиги ва ишончлилигини таъминлашда унинг харажати, даромади, шунингдек, прогнозини аниқловчи асосий омилларни аниқ тушунтириш, йўл қўйилган камчилик-лар ҳақида кўпроқ хабардор қилиш, мавжу Унга кўра, Бюджет маълумотларининг очи қ лиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет мабла ғ ларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ма қ садида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофи қ : 1. Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга мувофи қ : 2019 йилдан бошлаб бюджет мабла ғ ларини та қ симлашда фу қ аролар иштирокининг туман (ша ҳ ар)лар бюджетлари қ ўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилади; 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат ма қ садли жам ғ армалари бюджетлари ахборо ҳ исобот юзасидан таш қ и аудит ва ба ҳ олаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қ илиниши белгилаб берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қ адар қ уйидагиларни назарда тутадиган "Очи қ бюджет" ахборот порталини ишга тушириш ва фаолият юритишини таъминланиши қайд этилган. "Очи қ бюджет" ахборот порталининг фукнционал вазифалари сифатида эса қуйидагилар санаб ўтилган:  Давлат бюджети ва давлат ма қ садли жам ғ армалари бюджетлари, соли қ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойи ҳ алари, Давлат бюджети ва давлат ма қ садли жам ғ армалари бюджетлари ижроси тў ғ рисидаги ҳ исоботлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳ исоб палатасин  бир ой муддатда бюджет ҳ исоби тартибини Давлат секторида хал қ аро молиявий ҳ исобот стандартларига (IPSAS) уй ғ унлаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини тасди қ лаш;  бюджет шаффофлиги бўйича хал қ аро рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб турган ил ғ ор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Портални доимий қ ўллаб- қ увватлашни таъминлаш;  Ўзбекистон Республикаси Ҳ исоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Жа ҳ он банки томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бош қ ариш самарадорлигини Жа ҳ он банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳ исобдорлик мезонлари бўйича ба ҳ олашдан ўтказиш чораларини кўриш;  манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет очи қ лиги индекси бўйича рейтингга эришиши, жумладан, айниқса, нафақат ички, балки ташқи фойдаланувчилар учун бюджет маълумотлари очиқлигини ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг халқ учун шаффофлигини таъминлаш, Бюджетномани тайёрлашда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мақсадида ҳужжат лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш шулар жумласидандир. V. БОБ. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 5.1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ҳамда натижалари Ушбу диссертация ишида бюджет шаффолифлигини ошириш бўйча назарий ва амалий асослари ўрганиб чиқилди ҳамда улардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин: 1. Д авлат бюджети бошқарувидаги шаффофлик давлат бюджет тизмининг ривожланганлик да бўлишини англатиб, энг муҳими тақдим этилаётган маълумот сифатинингсаналади. 2. Яхши фаолият кўрсатаётган бюджет цикли тўрт босқичдан иборат: 1) ишлаб чиқиш, ижроия ҳокимияти бюджет таклифи лойиҳасини ишлаб чиқаётган бўлса; 2) тасдиқлаш, парламент бюджет таклифини муҳокама қилади, ўзгартиради ва тасдиқлайди ; 3) ижро э тувчи, ижро этувчи ҳокимият бюджетда кўрсатилган сиёсатни амалга оширганда; 4) назорат, Олий назорат органи ва қонунчилик ҳокимияти режаларнинг ва бажарилишнинг мослигига сарфланган бюджет маблағларини баҳолайдилар. 3. Очиқ бюджет ҳақида тасаввурни ишлаб чиқишда давлат, минтақалар ва маҳаллий органлар аниқ мақсадли аудиторияларга йўналтирадилар, шу жумладан: - фуқаролар; - жамоат ташкилотлари; - експертлар жамоаси; - оммавий ахборот воситалари; - бизнес вакилла ичига олади. Жавоблар бюджет тўғрисидаги ахборотнинг (ёки бюджет жараёнининг) энг яхши амалиёт стандартини тавсифлайди, бу ерда "а" стандартлар тўлиқ бажарилганлигини, "б" ва "c" қисман бажарилганини, "д" жавоби меъёрларнинг бажарилмаслигини англатади ва "д" жавоби меъёрлар қўлланилмайди ва "е" сизнинг жавобингиз деган маънони англатади. Баъзи саволлар фақат учта жавобга эга: "а" (меъёрларга мос), "б" (меъёрларга мос келмаслик) ёки "c" (меъёрларга амал қилинмайди). Биринчи ва иккинчи жавоблар яхши амалиёт, учинчи саволнинг жавоблари камроқ қониқарли деб баҳоланди. Тўртинчи жавоб эса қониқарли эмас деб баҳоланди. 5. Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан ҳар йили 145 мамлакатларнинг бюджет шаффофлиги кўрсаткичлари эълон қ ваколатларини билмасликларини маълум қилган бўлсалар, социологик сўровда қатнашган маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакилларининг 5 фоизи (4 нафари) Бюджет кодексида уларга ҳеч қандай ваколат кўзда тутилмаган, деб ҳисоблашар эканлар. Шунингдек, сўровнома ташаббускорлари амалиётда депутатларининг ўз ваколатларидан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам тадқиқот олиб бордилар. Унинг натижаларидан маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари вакиллари ўзлари вакил бўлган ҳудудлар бюджетларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқишлари, қабул қилишлари, тасдиқлашлари ва ижроси юзасидан ҳисоботларни қабул қилиш уларининг энг асосий ваколатлари ҳисоблансада, сўровномада иштирок этган маҳаллий 1. Мамлакатимизда сўнги йилларда республика даражасида бюджет шаффофлиги даражаси яхшиланиб бораётган бўлса, ҳудудлар миқёсида ҳанузгача шаффофлик даражаси пастлигича қолмоқда. Бунинг исботи сифатида маҳаллий молия органларининг ҳаттоки шахсий сайти йўқлигини ҳам келтириш мумкин. Шунингдек, маҳаллий молия органларининг бюджет натижалари бўйича, бюджет даромад ва харажатлари бўйича ҳам чораклик, йиллик ҳисоботлари эълон қилиб борлимайди. Таклиф шундан иборатки, маҳаллий молия ташкилотларининг ўз шахсий сайтларини ишга тушириш, ҳисоботларни чоп этиш ҳамда барча учун очиқлигини таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлда. 2. Илмий тадқиқот ишимиздан маълумки, Жаҳон банки томонидан ҳар йили эълон қилинадиган бюджет очиқлиги индекси бюджет тизимининг энг асосий саккизта ҳис ҳар қандай муҳим воқеа ҳамда ислоҳтларни муҳкамага қўйиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. 5.3. Тадқиқот қамрови чегаралари Диссертация ишини ёзиш жараёнида бир қатор чегараланишлар юзага келди. Улар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. Ўзбекистонда бюджет тизими, бюджет шафофлигини оширишга оид етарли илмий адабиётларнинг яратилмаганлиги, илмий-тадқиқот ишлари салмоғининг нисбатан камилиги қийинчилик уйғотди. Россия ва хориж мамлаткатларида олиб борилган тадқиқот натижалари ва адабиётларидан фойдаланилди. 2. Ўзбекистонда бюджет тизиминг аҳоли учун очиқлиги, аҳолининг ҳуқуқий онгининг камлиги тизим самарадорлигининг паст даражасига асоссий сабаб бўлмоқда. Тадқиқот жараёнида бюджет очиқлиги бўйича керакли статистик маълумотлар тўплаш бўйича қйинчиликлар юзага келди. Зеро, назарий таҳлилла 58 5.4. Келажакдаги тадқиқотлар учун тавсиялар Келгусида мазкур мавзуда амалга оширилиши кутилаётган тадқиқотларда амалга оширлиши керак бўлган чора-тадбирлар қаторида қуйидагилар амалга оширилиса, мақсадга мувофиқ бўлар эди: - Тадқиқот мавзусини чуқур ўрганганган ҳолда маълумотлар манбаларини ишни бошлашдан аввал шакллантириб олиш; - Аввал қилинган илмий изланишларнинг тавсия ва хулосларини ўрганиб чиқиш; - бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига бошла н ғич нарх белгилаш механизмлари самарадорлигига омиллар таъсирининг эконометрик таҳилини шунингдек, бирор бир маҳсулот мисолида ўтказиш. Бу орқали озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларни белгилаб олиш мумкин. - прогнозлар янада аниқроқ чиқиш учун каттароқ давр оралиғини олиш; эк ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Мирзиёев Ш. (2017) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2017. http:// www.press-service.uz/uz/lists/ view/1371 2. Альта Фольшер и Паоло де Ренцио (2017) «The Road to Budget Transparency: Lessons from Country Experience» (Путь к прозрачности бюджета: уроки, извлеченные из опыта стран) (Вашингтон, округ Колумбия: Международное Бюджетное Партнерство). 3. Афанасьев М.П., Беленчук А.А., Лавров А.М. (2011) Программный бюджет как инструмент повышения открытости бюджетного процесса // Научно-исследовательский финансовый институт. Финансовый журнал № 3. С. 5–18. 4. Ахмедова И.Ш. (2013) Вопросы формирования единого информационного пространства в сфере управления общественными финансами // Право и экономика. № 1 10. Мисник А.Р., Ширинова Е.А. Участие гражданского общества в повышении «прозрачности» государственных и муниципальных финансов // Проблемы экономики и менеджмента. 2015. № 7. С. 67–72. 11. Остонакулов (2005). “Бюджет ҳисоби ва бюджет ижросининг назорати” Т. “Молия”, 110-115 бет; 12. Поляк (2004). “Финансы, Денежное обращение, Кредит”. Москва «ЮНИТИ», 341-358 стр; 13. Қосимова (2007).“Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таьминлаш” Т.; “Фан ва технология”, 257 б 14. Синкина А.А. Предпосылки и реализация проекта «Бюджет для граждан» на федеральном уровне // Государственное и муниципальное управление в XXI веке: теория, методология, практика. 2015. № 18. С. 34–50. 15. Ҳайдаров. (2001) “Молия” Т.; “Академия” нашриёти - 40-44 бет; 16. Эшназаров (2008). “Ғазначилик тизими муносабатлари” Т.; 22. Zhang Y., Yang K. (2009) Citizen Participation in the Budget Process: The Effect of City Managers. Journal of Public Budgeting, Accounting & Financial Management, no. 21, pp. 289–317. 62
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha