Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 114.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистоннинг бозор иқтисодига ўтишнинг ўзига хос йўли ва «Ўзбек модели»

Купить
ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИГА ЎТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЙЎЛИ ВА «ЎЗБЕК МОДЕЛИ» РЕЖА: 1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва Ўзбек модели тушунчаларининг мазмун- моҳияти. 2. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли йўллари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари. 3. Демократиянинг “универсал модели» ҳақидаги қарашларни танқиди. 4. Жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида «Ўзбек модели»нинг намоён бўлиш жараёни . БОЗОР ВА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ  Бозор – 1) Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айрибошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар йиғиндиси: 2) ушбу жараён амалга ошадиган жой.  Бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айрибошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ҳамда бошқариладиган тизимдир. Бозор иқтисоди эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади.  Бозор муносабатларига ўтиш – бозор иқтисодиётининг амал қилиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни вужудга келтириш, яратиш давридир. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ УМУМИЙ БЕЛГИЛАРИ 1. мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги; 2. тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; 3. рақобат кураши ва муҳитнинг мавжудлиги; 4. юқори фойда ва нафга интилиш иқтисодий фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи экани; 5. эркин бозор нархларининг талаб ва таклиф, рақобат асосида вужудга келиши; 6. давлатнинг иқтисодга аралашувининг чекланганлиги кабилардир. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ “ОЛТИН ҚОНУНИ”  Аслида бозорнинг «олтин» қонуни амал қилади:  унда иқтисодий эркинликлар амал қилади,  ҳар ким улардан фойдаланган холда ўзининг барча имкониятларини ишга солиб фаровонликки эришади,  давлат эса ҳар бир фуқарога шароит яратади ҳамда бозор муносабатларининг амал қилиши билан боғлиқ қонунларнинг «ишлаши» устидан назорат қилади. ЎЗБЕК МОДЕЛИ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНИШ КЕРАК?  «Ўзбек» модели деганда, ўзбек миллатининг ўзига хос менталитети, урф-одатлари, анъналари, қадриятлари унинг демократик жараёнлари, аҳолининг миллий таркиби Ўзбекистоннинг қулай геостратегик ҳолати, унинг мавжуд сиёсий, иқтисодий потенциали ва шаклланган ижтимоий онги каби омилларни ҳисобга олишга асосланган демократик бозор муносабатларига ўтишнинг илмий асосланган ва бир тизимни ўзида мужассамлаштирган шакли тушунилади. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЎЗБЕК МОДЕЛИ  «ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган ҳозирги бозор – давлат томонидан тартибга солиб туриладиган бозордир. Унинг турли андозалари давлат ва рақобатчилик томонидан тартибга солиш даражасининг нисбати билангина фарқ қилади» (И.А.Каримов).  ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларида давлатнинг етакчилик роли алоҳида ажралиб туради. Бунда давлат жамиятда адолат тамойилининг амал қилишда, яъни жамиятнинг кескин табақаланиб кетишининг олдини олишда иштирок қилади. Бу ўз навбатида жамиятда зиддиятларнинг олдини олишга ва унинг барқарор тараққиёт томон боришига замин бўлади. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЎЗБЕК МОДЕЛИ  Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали ва аниқ- равшан тизимини вужудга келтиришда давлат катта ўрин тутади. Соғлом атроф-муҳит шароитида инсоннинг яшаш ҳуқуқини таъминлаш учун кўп жиҳатдан давлат маъсулдир.  Шундай қилиб «Ўзбек модели » нинг энг муҳим жиҳати, унда ижтимоий йўналтирилган бозорни шакллантиришни бош мақсад қилиб олинганида ўз ифодасини топади. 2-МАСАЛА. ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВ ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ҲАҚИДА Тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига ўтишнинг бошланғич шартларига кўра , бир-биридан мутлақо фарқ қилувчи уч хил ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам белгилаб беради.  Биринчиси : бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва ривожлантириш, узоқ давом этган эволюцион тараққиёт йўлини босиб ўтган ривожланган мамлакатларда аралаш иқтисодиётни шакллантиришдир.  Иккинчиси : ривожланаётган мамлакатларнинг энг оддий ва бозор патриархал-феодал муносабатлари кўринишларига эга бўлган анъанавий иқтисодиётини маданий бозор муносабатларига айлантиришдир.  Учинчиси : собиқ социалистик мамлакатларнинг яккаҳокимлик тартибидан, маъмурий-буйруқбозлик бошқарув ва марказлаштири БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ЙЎЛЛАРИ 1) революцион йўл – туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни батамом синдириш талаб этилади. Буниси “фалаж қилиб даволаш усули” (“шок терапияси”) деб аталади. 2) эволюцион йўл – эски иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич янги бозор муносабатларига айлантира бориб, самарали бозор иқтисодиётини шикастсиз вужудга келтириш. Ислоҳотлар тажрибаси шуни кўрсатадики, эволюцион йўл камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади, анча изчил ва муқаррардир. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ АНДОЗАЛАРИ  Бозор иқтисодиётига ўтиш андозалари бозор иқтисодиёти вужудга келтирилаётган ва амал қилиб турган мамлакатларнинг миллий хусусиятлари ва анъаналари билан фарқ қилади . Шу боисдан бозор иқтисодиётининг маълум андозалари уларни амалга оширувчи муайян мамлакатга мансублигига қараб ажратилади.  Америка, Германия, Француз, Жанубий Корея, Туркия, Япония, Аргентина, Польша андозалари кабилар... БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ АНДОЗАЛАРИ  “ Америкача андоза” да эркин бозор муносабатлари айниқса кучли роль ўйнайди,  “ япон” ва “француз” андозалари да эса хўжалик фаолиятини ташкил қилишда давлатнинг иштироки анчагина каттадир .  “ Немис” ва “швед” андозалари да ижтимоий йўналиш ниҳоятда устувордир .  Халқаро молия ташкилотлари (Халқаро Валюта фонди, Жаҳон банки, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки ҳамда бошқалар) нинг фаол қатнашуви билан ишлаб чиқилаётган Лотин Америкаси ва Африка мамлакатларининг андозаларида асосий эътибор иқтисодиётни барқарорлаштиришга, илк босқичда нарх-навони эркин қўйиб, кейинчалик таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга қаратилади .  Шарқий Европа мамлакатлари ҳам худди шундай усулда, аммо “фалаж” (“шок”) ҳолатида б БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ АНДОЗАЛАРИ  Жануби-Шарқий Осиёнинг саноати ривожланган янги мамлакатлари Сингапур, Жанубий Корея, Тайван ва Гонконгнинг андозалари ўз натижалари билан катта таасурот қолдирмоқда. Уларда асосий эътибор импорт моллар ўрнига ўзларига маҳсулот ишлаб чиқариш стратегиясини ташқи дунёга мўлжалланган экспортни рағбатлантириш стратегияси ила алмаштириш билан боғлиқ ички муаммоларни ҳал қилишга қаратилган . Ижтимоий соҳада ва экспортни рағбатлантиришда етакчи роль ўйнайдиган кучли давлатни сақлаб қолингандагина бозор иқтисодиётининг андозаси ўзининг ёрқин ифодасини топади.  Бозор иқтисодиётини барпо этиш бирдан-бир мақсад эмас. Барча ислоҳотлар - иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад инсоннинг меҳнат, ижодий ва маънавий имкониятларини рўёбга чиқаришни таъминлайдиган муносиб турмуш шароитини яратишдан иборат. Шу сабабли жамиятнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатга ўтишида бизга ислоҳот чоғида одамлар моддий аҳволи кескин ёмонлашадиган, ахлоқий қадриятлар, маънавий таянчлар барбод бўладиган, ўтиш даврининг барча қийинчиликлари аҳоли елкасига тушадиган андоза мақбул эмас. Ислом Каримов БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ АНДОЗАЛАРИ – ЎЗБЕК МОДЕЛИ  Халқимизда " янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг - бошпанасиз қоласиз ", деган нақл бор. Унда республика аҳолисининг руҳияти тўла акс этган. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш андозасига босқичма-босқич, эволюцион йўл билан ўтиш асос қилиб олинган. Бозор иқтисодиёти томон сакрашларсиз, инқилобий ўзгартиришлар йўли билан эмас, балки изчиллик билан босқичма-босқич бориш керак. Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш йўлининг ўзига хос хусусияти ҳам шунда. Бир босқични тугаллаб, зарур шарт-шароитни яратиб, шундан кейингина янги босқичга ўтилади .  Умумий тарзда демократия деганда, ҳамманинг манфаатлари йўлида кўпчиликнинг ҳокимияти ва озчиликнинг иродасини ҳурмат қилиш тушунилади.  Батафсил таҳлил қилинганда эса демократия – халқнинг ўз эркинлиги ва мустақиллигига қарашлари ҳам, ҳар бир шахснинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан чеклашлар ва шу йўсиндаги ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ҳам, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш шакли ҳам эканлиги аён бўлади. 3-МАСАЛА. ДЕМОКРАТИЯНИНГ “УНИВЕРСАЛ МОДЕЛИ» ТАНҚИДИ ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВ ДЕМОКРАТИЯ ҲАҚИДА Жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар - халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлигидир . Ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши , оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир . Ана шу уч соҳада ҳақиқий силжишлар бўлмас экан, демократия ҳақидаги ҳамма гап-сўзлар ё халққа ҳушомад қилиш, ёки оддий сиёсий ўйин бўлиб қолаверади. Бундай силжишлар эса бир кунда бўладиган иш эмас. ДЕМОКРАТИЯ ВА МИЛЛИЙ ҒОЯ  Демократиянинг универсал модели мавжуд бўлмаслиги ҳақидаги назария миллий ғоянинг таркибий қисмларидан биридир.  “ Демократик жараёнлар ,- дейди Ислом Каримов, - ўз объектив қонуниятлари асосида ривожланади. Уларни ўрганиб бориш, уларга амал қилиш талаб этилади” . Шу нуқтаи назардан, ижтимоий воқеликка ҳар хил моделларни зўрлаб тиқиштириш мумкин эмас. Чунки демократия ҳар бир давлатнинг турмуш даражасидан келиб чиқиб, ақл-идрокка таянмоғи лозим.  “ Мисол учун , ҳозир (2005 йилда) ҳудди Ироқда бўлаётганидек, яъни маълум бир мамлакатда, айтайлик, “демократия тақчиллиги” мавжуд, ушбу мамлакат халқига ана шу тақчилликдан халос бўлишга ёрдам бериш керак деб ҳисобланади. Бунинг учун катта маблағлар ажратилиб, тегишли кучлар йўналтирилади. Ва бундан кўзланган мақсад – тўнтариш уюштириш ва ана шундай “тақчиллик”ни вужудга келтирган ва авж олдирган раҳбариятни йўқотишдан иборат. Мана шундай ҳолатларда “бахмал ўзгаришлар” технологиялари ишга тушади: аввалги ҳокимият нисбатан тинч йўл билан, қурбонларсиз кетиши, унинг ўрнига бошқа, мазкур технологиялар манфаатларига жавоб берадиган кучлар эгаллаши кўзда тутилади”. Ислом Каримов ДЕМОКРАТИЯ “ЭКСПОРТ” ҚИЛИНАЁТГАН МИНТАҚА ДАВЛАТЛАРИ  асосан – Ироқ , Грузия , Қирғизистон , Қозоғистон , Украина , Белоруссия , Ўзбекистон (машъум “Андижон воқеалари”), Ливия, Миср , Сурия каби давлатлар...  Демократияни “экспорт” қилишдан мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эмас, балки бу феномендан ниқоб сифатида фойдаланиб мазкур давлатлар потенциалидан миллий манфаатлар учун фойдаланиш .  Қолаверса, демократия “экспортчилари” инқилобий тарзда давлат тузумини ўзгартириш доимо салбий оқибатларга, беқарорликка олиб келиши муқаррарлигини жуда яхши билишади . (Социализмни инқилобий усулда “тахтга келганини” ғарб давлатлари доимо қоралаган). Аммо нимагадир улар ўзлари қоралаган бу усулни янгитдан шаклланаётган давлатларга нисбатан тадбиқ этишмоқда... ДЕМОКРАТИЯНИ “ЭКСПОРТ” ҚИЛИШНИНГ НАМОЁН БЎЛГАН ВОСИТАЛАРИ 1. “Рангли инқилоб”лар технологияси - геостратегик ва геосиёсий кучлар марказларининг манфаатларини авж олдириш, у ёки бу давлатнинг ички ишларига аралашиш, ҳокимият тепасига қўғирчоқ ҳукуматни келтиришнинг ўзига хос йўлидир. Асосий мақсад – инқилобни молиялаштирган ва унинг қонунийлигини эътироф этган ташқи куч фойдасига геосиёсий йўналишни ўзгартиришдир; “ РАНГЛИ ИНҚИЛОБ” ЛАР СЦЕНАРИЙСИ 1 - гуруҳ: Мавжуд тизимни ўзгартиришга қаратилган. Улардан 4таси муваффаққиятли чиққан Давлат Ранг, рамз Содир бўлган вақт Вужудга келиш ҳолати Сербия Булдозер 2000 йил Слобадан Мелошивични ағдариш билан боғлиқ Грузия Атиргул 2003 йил Парламент сайловлари даврида Украина Зарғалдоқ 2004 йил Президент сайловларида Қирғизистон Лоларанг 2005 йил Парламент сайловлари даврида 2 - гуруҳ: Мавжуд тизимни ўзгартиришга ёки янги тизимни вужудга келтиришга қаратилган эмас Давлат Ранг, рамз Содир бўлган вақт Вужудга келиш ҳолати Ливан Кадер инқилоби 2005 йил Рафиқ Ҳалилийнинг ўлимидан сўнг бошланган, Ливанда Сурия қўшинларининг туришига қарши қаратилган Ироқ Қирмизи 2003 йил Ироққа АҚШ ва Англия қўшинлари кириб келиши билан ифодаланган. Қувайт Мовий 2005 йил Сайловларда ДЕМОКРАТИЯНИ “ЭКСПОРТ” ҚИЛИШНИНГ НАМОЁН БЎЛГАН ВОСИТАЛАРИ 2. Сайловларга аралашиш . 3. Оппозицияни ҳар тамонлама қўллаб- қувватлаш ёки ёшлар ҳаракатини вужудга келтириш. 4.Нохукумат ташкилотлардан фойдалавниш.  Ер юзида ягона демократик жамият, демократик тамойиллар ва тарихий бой маданий меросни ўзида мужассам этган миллат ғояси мавжуд бўлмаганидек, демократиянинг ҳам мутлақ универсал модели бўлмаслиги тайин .  Демократия соф, универсал модел сифатида ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, демократияни бундай тушуниш унинг ички моҳияти ва мантиғига зиддир. Буюк юнон файласуфи Аристотель таъкидлаганидек: “ Соф демократия бу ахлократиядир, ўз навбатида, ахлократия эса жамиятни ҳалокатга олиб борувчи йўлдир ”.  “ Демократия асли эркинлик дегани бўлса, эркинликни қандай қилиб зўравонлик билан жорий этиш мумкин?” Ислом Каримов ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА «ЎЗБЕК МОДЕЛИ»НИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ЖАРАЁНИ (МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 16 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИЛИНГАН МАЪРУЗА АСОСИДА)  Дастлабки йиллардаёқ биз учун янгилик бўлган бозор иқтисодиётнинг асослари яратилди, бозор инфратузилмаси институтларини ташкил этиш ва рақобат муҳитини шакллантириш орқали бозор муносабатларининг механизми ишга туширилди.  Ижтимоий нуқтаи назардан бошланғич босқичда, иқтисодиётни ва бутун жамиятни ислоҳ қилишнинг энг мураккаб ўтиш даври кучли ижтимоий сиёсат юритиш ва аҳолини ҳимоя қилишнинг ўхшаши бўлмаган, самарали механизми ишлаб чиқилиб, муваффақиятли амалга оширилди.  Бу даврда амалга оширган ишларимиз қаторида мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, унинг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда Қуролли Кучларимизнинг шакллантирилиши ғоят муҳи  Тарихимизнинг ана шу ўтган даврини сарҳисоб қилар эканмиз, ташқи сиёсат ва дипломатик хизмати шакллантириш борасида малага оширилган кенг кўламли ишларга тўхтамасдан ўтолмаймиз.  Янги давлат барпо этишда миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни хал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласига муҳим принципиал ва ҳал қилувчи эътибор қаратилди.  Бу борада айниқса юртимизда миллатлар ва динлараро тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, маънавий ва ахлоқий тарбияни кучайтириш, тарихий илдизларимизга, миллий ўзлигимизга қайтиш , аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга доир аниқ мақсадга йўналтирилган ишларимиз муҳим аҳамият касб этганини т  Коммунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечганидан сўнг жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак. ulug85bek7@mail.ru  Тарихан қисқа вақт ичида совет давридаги эски маъмурий- буйруқбозлик тизимига барҳам берилди , миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат ҳокимиятининг тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди.  Мухтасар айтганда, Ватанимиз ва халқимиз тарихида муҳим ўрин тутган ушбу даврда том маънода туб ўзгаришлар амалга оширилди, халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланган, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлган – Ўзбекистон деб аталган янги демократик давлат барпо этилди. Бугун ана шу мустаҳкам пойдевор асосида мамлакатимизни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги даври – миллий тараққиётимизнинг кейинги мантиқий босқичи изчил давом этмоқда...
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha