Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 9.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

Купить
Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг предмети, мақсади ва вазифалари Р е ж а 1.Ўзбекистонда туризмнинг моҳияти ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири. 2.Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг предмети ва объекти. 3.Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг мақсади ва вазифалари. - Ўбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июлдаги”Ўзбектуризм” миллий компаниясини ташкил этиш. - 1995 йил июлида Буюк ипак йўлини тиклаш ва халқаро туризмни ривожлантиришда ЎзРнинг фаол қатнашишини таъминлашга оид фармонлари. - 1997 йилда Бутун жаҳон туристик ташкилоти ва”Ўзбектуризм”МК ҳамкорлигида “Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш режаси”. - 1999 йил “Туризм тўғрисида”Қонун. - “Туризмни 2005 йилгача ривожлантириш дастури” - Вазирлар маҳкамасининг 2001 йилдаги “Чимён-Чорвоқ курорт зонасида табиат бойликларини сақлаш,соғломлаштириш ва дам олишни ривожлантиришни тартибга солишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисидаги ”қарори.  ТУРИСТИК РЕСУРС – табиий, тарихий, ижтимоий-маданий ва бошқа туристларни саёҳатга қизиқтирадиган, инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий кучини тиклаши ва ривожланиши эҳтиёжларини қондиришга қодир объектларга айтилади. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунида “туристик ресурслар деб –тегишли худуднинг табиий- иқлим, соғломлаштириш, тарихий-маданий, маърифий ва ижтимоий-маданий мажмуи&#34;га айтилади. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни.//Халқ сўзи,1999йил 14 сентябрь.  Ўзбектуризм МК 1993 йил Бутунжаҳон туристик ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди.  1995 йил”Атроф муҳитни муҳофаза қилиш комитетига”аъзо бўлди.  ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги қароргоҳи,маданият вазирлиги ва Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Мерос” дастури асосида “Буюк Ипак йўли”да жойлашган тарихий, архитектура археологик ва бошқа ёдгорликларни тиклаш, таъмирлаш ва илмий ўрганилиши республикамизда туризм ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти.  Ноёб маданий-тарихий мерос  Хилма-хил ноёб табиий-иқлимий кўркам жойлар.  Рекреацион-гидроменерал ресурслар  Диний-тарихий диққатга сазовор жойлар.  Ноёб халқ урф- одатлари,маросимлари. Ўзбекистоннинг туристик объектлари.  Жами 7000 дан ортиқ  Архитектура- 545 та  Тарихий - 578 та  Санъат ёдгорликлари - 1457 та  Археологик - 5500 тадан ортиқ  Музейлар - 300 тадан ортиқ  Халқ ижодиёти ташкилотлари-1200та Туристик зиёрат объектлари.  Тошкентда-144та  Самарқандда - 188 та  Бухорода - 201 та  Хивада - 310 тани ташкил этади. Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг объекти – мамлакатимиздаги барча туризм фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган туризм объектлари ҳисобланади. Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанинг предмети туристик ресурсларни, унинг турлари ва моҳиятини, ижтимоий- иқтисодий мазмуни, худуд бўйича жойлашиш хусусиятларини, миллий иқтисодиётда самарали фойдаланишни, экологик-иқтисодий хусусиятларини туризм фаолиятида фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ўрганишдан иборат.  Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг мақсади – мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини белгилаш нуқтаи назаридан туристик ресурсларимизни ҳар томонлама ўрганиб чиқишдан иборат.  Ўзбекистоннинг туристик ресурслари фанининг асосий вазифаси – туризм фаолиятида туристик ресурслардан самарали фойдаланиш ва унинг иқтисодий асосларини яратиш,ҳамда ёшлар онгида миллий меросимизга, жумладан маданий- тарихий ,табиий ёдгорликлар ва миллий анъаналаримизга бўлган муносабатни шакллантириш. Туристик ресурсларнингмоҳ ият ва таснифи. Р е ж а 1. Туристик ресурслар тушунчаси, моҳияти. 2. Туристик ресурслар таснифига ёндошувлар. 3. Туристик ресурслар турлари.  ТУРИСТИК РЕСУРС – табиий, тарихий, ижтимоий-маданий ва бошқа туристларни саёҳатга қизиқтирадиган, инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий кучини тиклаши ва ривожланиши эҳтиёжларини қондиришга қодир объектларга айтилади. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунида “туристик ресурслар деб –тегишли худуднинг табиий- иқлим, соғломлаштириш, тарихий-маданий, маърифий ва ижтимоий-маданий мажмуи&#34;га айтилади. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни.//Халқ сўзи,1999йил 14 сентябрь. Рекреация ресурслари - бу турли компонентлар бирикмасидан иборат, инсоннинг дам олиши ва даволаниши эҳтиёжларини қондиришда хизмат қиладиган воситалардир.Келиб чиқиши ва фойдаланиш хусусиятларига кўра рекреацион ресурслар икки гуруҳга ажратилади: табиий ва антропоген рекреацон ресурслар  Табиий рекреацион ресурсларга, ҳудудий табиий компонентлар бирикмасидан иборат, гўзал табиат гўша(ландшафт)лари киради. Улар дарё, кўл, денгиз бўйлари, тоғ этакларидаги ўсимлик дунёси, хилма – хил манзарали жойлар, минерал сувли шифобахш масканлар бўлиши мумкин. Рекреацион табиий ресурслар  Иқлимий (қуёш радиацияси, ҳарорат,ёғин, намлик, шамол ва б.)  Геологик (минерал, денгиз сувлари, шифобахш балчиқлар)  Биологик ( ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тупроқлар ва б.)  Ландшафтлар (тоғ, ўрмон, шаршара, соҳиллар ва б.) Антропоген рекреация ресурслар  Турли даврларда инсон ақл – заковати билан яратилган тарихий, археологик ва санъат обидалари, ёдгорликлар, музейлар ҳамда рекреация мақсадида фойдалиш мумкин бўлган ижтимоий объектлар Ноёб маданий-тарихий мерос.  Маданий – тарихий (маданий ва диний марказлар, зиёратгоҳлар, музей, миллий боғлар, тарихий обидалар)  Ахборот(кутубхона, кўргазмалар)  Спорт  Кўнгилочар объектлар  Урбанистик  Бошқалар рекреацион ресурсларни қўйидаги асосий белгиларига кўра ажратиш мумкин:  ландшафт – иқлимий хусусияти;  табиий ресурслар потенциал заҳираси;  жозибадорлик ва сайёҳлик аҳамияти;  қўлайлик ва фойдаланиш имконияти;  манзара ва экологик хусусияти;  ижтимоий – демографик хусусияти.  Труаси туристик ресурсларни уч гуруҳини ажратади:  Табиий туристик ресурслар, «туристик капитал потенциали» сифатида унга иқлим, ҳаво, манзара, денгиз, кўл, дарёлар, тоғлар, ўрмон ва бошқалар киради. Бошқача қилиб айтганда, бу ресурсларни табиий – иқлимий ресурслар деб аташ мумкин. 2. Инсон томонидан яратилган туристик ресурслар, яъни архитектура бинолари, ёдгорликлар, маданий объектлар ва бошқалар. Булар экскурсия объектлари ҳисобланади. 3.«Қўшимча» туристик ресурслар, инсон меҳнати томонидан яратилган маълум минтақадаги барча туристларни қабул қилувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳисобланади. Бу ресурслар орқали туристларга хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш мумкин.  Деферем барча туристик ресурсларни 4та гуруҳга ажратади:  гидром,  фитом,  литом  антроном.  Россиялик мутахасис Христов Т.Т. туристик ресурсларни 5 та асосий турларини ажратган.  табиий – рекреацияли  экскурсияли  иқтисодий  инфраструктура  ахборот берувчи ресурсларни киритган. Туристик ресурслар турлари  Туристик ресурсларни фойдаланиш хусусиятига кўра:  Бевосита  билвосита турларга бўлинади.  Табиий ресурслар  Маданий-тарихий ресурслар  Ижтимоий-иқтисодий ресурслар.  В.С.Боголюбов ва В.П.Орловскаялар туристик ресурсларда алоҳида ажралиб турувчи қўйидаги асосий белгиларни ажратишган:  Қўлайлик (жозибадорлик);  Иқлимий шароит;  Ўрганганлик даражаси;  Сайёҳлик аҳамияти;  Манзара ва экологик хусусиятлари;  Ижтимоий – демографик хусусиятлари;  Потенциал заҳираси;  Фойдаланиш имконияти ва бошқалар. Табиий ресурсларнинг гуруҳланиши  Келиб чиқишига кўра:  табиий - (геологик, иқлимий, гидрологик, термал сувлар);  биологик – тирик табиат (тупроқ ресурслари, флора, фауна);  ахборот берувчи - табиатдан ўзига хос майдон ва ландшафт сифатида фойдаланиш бўлиб, бу ресурслар маданий, зиёратли каби туризм турларини ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади.  Рекреация сифатида фойдаланиш турига кўра:  минерал сувлар;  ботқоқлар;  тузлар;  ўрмонлар.  Ресурсларнинг тугаши даражасига кўра:  тугайдиган табиий ресурслар, улар ўз навбатида янгиланиб турадиган (чучук сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) ва янгиланмайдиган (минераллар) турларга бўлинади.  тугамайдиган табиий ресурслар, уларга қуёш энергияси, шамол, денгиз тўлқинлари, сувлар киради.  Ўзи қайта тикланиши ва ўсиши имкониятига кўра:  қайта тикланадиган ресурслар, бунга ўрмонларни мисол келтириш мумкин, ўртача 50 йилда қайта тикланади.  қайта тикланмайдиган ресурслар.  Умумий характерига кўра, табиат ёдгорликлари  геологик – геоморфологик,  ботаник,  палеонтологик,  астрономик ,  ландшафт ёдгорликларига бўлинади.  Бутунжаҳон меҳнат ташкилоти туризмда бандликни 3та асосий шаклларга бўлади:  Мавсумий иш, бунда асосан сайёҳлик мавсумида туристлар сони бир неча баробарга ошиб кетади, шунда қўшимча ишчи кучига талаб ошади.  Тўлиқсиз иш куни, бу асосан ривожланган мамлакатларнинг меҳмонхона ва ресторан хўжалигидаги банд ишчи кучлари киради. Турли мамлакатларда тулиқсиз иш куни билан ишлаётганлар бутун меҳмонхона бизнесида банд ишчи кучларининг 12% дан 52% гача ташкил этади.  Вақтинчалик иш билан бандлик (дам олиш кунлари, кўргазмалар ташкил этиш) РЕЖА. 1.Экотуризм тушунчаси ва унинг турлари. 2.Экотуризмнинг таркибий қисмлари. 3.Ўзбекистонда экотуризм ресурслари. 4.Ўзбекистонда экотуризм ресурсларидан самарали фойдаланиш ZOMIN” TOG’-O’RMON QO’RIQXONASI Qo‘riqxona maydoni 10500 gektardir. 1926-yilda Jizzax o‘rmon xo‘jaligining ana shu maydoni va unga yondosh Tuyatoshsoy havzasida «Go‘rlash» tog‘-archa qo‘riqxonasi tashkil etilgan edi. Ammo qo‘riqxona 1929-yilga kelganda tugati lib, yeri quyonchilik sov xoziga qo‘shib berildi. Quyonchilik sovxozi ham uzoq davom etmay, 1933-yilga kelib tugatildi. Sobiq qo‘riqxona xo‘jasiz bo‘lib qolgani tufayli 1933-yilda «Go‘ralash» tog‘-archa qo‘riqxonasi qayta tiklandi. Shundan so‘ng qo‘riqxona ishlari tartibli ravishda olib borildi va tabiatni muhofaza qilish borasida ko‘pgina ishlar amalga oshirildi. Keyinroq g‘oyat zarur va ilmiy ahamiyatga ega bo‘lgan «Go‘ralash» qo‘riqxonasi 1951-yilda yana bekor qilindi. Bu safar qo‘riqxona hududi Jizzax o‘rmon xo‘jaligi qaramog‘idagi davlat fondi ixtiyoriga o‘tkaz «Zomin» tog‘ - o‘rmon qo‘riqxonasining hududi tipik tog‘li o‘lkadir. Qo‘riqxona doirasida mazkur tog‘larning balandligi 3500 metr, baland joylari janubda Turkiston tizmasiga borib taqaladi. 1983-yilda qo‘riqxona hududi bir yarim barobarga kengaytiriladi. Hozir da Zomin davlat qo‘riqxonasiga biosfera qo‘riqxonasi maqomi ham berilgan. FLORASI Qo‘riqxonaning o‘simlik dunyosi juda rang-barang: 700 xildan ortiq o‘simlik, giyohlar o‘sadi. Shulardan ikkitasi «Qizil kitob»ga kiritilgan, 48 xili esa faqat Turkiston tog‘lari uchun xosdir. Tabiiy giyohlardan bo‘znoch, pushti radiola, qizilpoycha, qizilqon kabilarni topish mumkin bo‘lsa, manzarali o‘simliklardan chinnigul, yorongul, za’faron kabilarni; daraxtlardan chetan, yovvoyi olma va noklarni uchratish mumkin. FAUNASI Qo‘riqxona faunasi o‘ziga xos. U nda sudra lib yuruvchilarning 14, qushlarning 102 xilini uchra tish mumkin. Kamyob qushlardan sanalgan govkaptar, dehqonchumchuq, qumri, qorayaloq, Turkiston ukkisi, Turkiston chug‘urchiqlari, 30 turdagi sut emizuvchilar, ikki xil suv va quruqlikda yashov chi jonivorlar shular jumlasidandir. Bu yer da juda g‘alati bir qush – patlari qora, sariq, yashil bo‘lgan, faqat archa urug‘lari bilan oziq lanadigan archa boltatumshug‘i ham yashaydi. Qo‘riqxona hududidan qo‘nim topgan 8 turdagi qush, jumladan, burgut, boltayutar, qora kalxat, tasqara, oq boshli qumoy, yirtqichlardan; oq tirnoq li ayiq, Turkiston silovsini... O‘zbekiston Respublikasi «Qizil kitobi»ga kiritilgan. Zomin baland tog‘larining doi miy hayvonlari qatoriga Turkiston silovsini, qora layla < CHOTQO L> davlat biosfera qo&#39;riqxonasi < Chotqo l> davlat biosfera qo‘riqxonasi mamlakatimizdagi eng birinchi tashkil qilingan qo‘riqxonalardan hisoblanadi. Qo‘riqxona 1947-yilda Toshkent viloyatining Parkent tumanida Chotqol tog‘larining g‘arbiy qismida 35,2 ming ga. maydonda tashkil qilingan. Bundan maqsad G‘arbiy Tyonshonda mavjud ekotizimni asrab avaylash va atrof-muhit holatini doimiy ravishda nazorat qilib borishdir. Uning hududidagi tog‘ cho‘qqilarining ayrimlari dengiz sathidan 4600 m. balandlikda joylashgan. Qoraqush cho‘qqisining balandligi esa 3864 m. ni tashkil qiladi. Qo‘riqxona ikki qismga – «Boshqizilsoy» va «Maydontol» hududlariga bo‘linadi. Qo‘riqxonaning bu ikki hududi 20-30 km. maydonni qamrab oladi. «Boshqizilsoy» maydonining asosiy qismi tog‘ archalari bilan qoplangan. «Boshqizilsoy»da o‘simliklarning 1200 turi o‘sadi. Iyul oyida o‘t-o‘simliklar ayni o‘sgan paytda bu yerda turli hasharotlar ham ko‘payadi. Ularning tovushidan tabiatning mayin ohangini ilg‘ash mumkin. Tog‘ soylarida asosan marinka va Turkiston kichik laqqa balig‘i ko‘p. «Chotqol» qo‘riqxonasi va g‘arbiy Tyonshondagi ayrim jonivorlar masalan, yumronqoziq va sug‘urlarni yoz oylarida kunduzi deyarli uchratib bo‘lmaydi. Ular tunda faol harakatda bo‘lishadi. «Maydontol» hududi «Chotqol» qo‘riqxonasining shimoliy qismida Toshkent viloyatining Bo‘stonliq tumanida joylashgan. Bu hududdagi tog‘ qoyalarda, g‘orlarda ibtidoiy davrda – tosh asrida yashagan ovchilarning chizgan suratlari topilgan. Ya’ni, bu joylarda odamlar qadimdan yashab ovchilik bilan shug‘ullanishgan. Bunday rasmlarni yana qo‘riqxona hududidagi Shovozsoy, Teraksoy qoyalarida ham uchratish mumkin. Bu yerda «Boshqizilsoy» maydonidan farqli ravishda o‘simlikarning turlari kam bo‘lib, 800 tacha turi o‘sadi. Terak, chinor, olcha, yunon yong‘og‘i o‘rik, qizilcha, qorag‘at, na’matak kabi o‘simliklar shular jumlasidandir.  Qo‘riqxona florasi Qo‘riqxonaning G‘arbiy Tyonshon hududida endemik o‘simliklar ko‘p o‘sadi. Bu yerning o‘simlik dunyosi juda boy bo‘lib, 1100 dan ortiq turdagi o‘simliklar bor. Bu o‘simliklardan 28 xili «O‘zbekiston Respublikasi Qizil kitobi»ga kiritilgan. Tog‘ yon bag‘irlari asosan archalar bilan qoplangan. O‘simliklarning tarqalishiga qarab bu yerda ikki xil manzarani ko‘rish mumkin. Daryo sohillarida qayin daraxti, o‘rta hududlarida esa qorag‘at, gilos, afg‘on teragi, Semenov chinori, yunon yong‘og‘i, o‘rik va olcha kabi turli daraxtlar o‘sadi.  Qo‘riqxona faunasi Qo‘riqxonaning hayvonot dunyosi xilma-xildir. Bu yerda 44 xildagi sutemizuvchi, 230 turdagi qush, 16 xil sudralib yuruvchi, 2 xil suvda va quruqlikda yashovchi hamda 3000 xildan ortiq umurtqasiz jonivorlar yashaydi. Shulardan 3 xil sutemizuvchi, 10 turdagi qush va bir tur ilon yo‘qolib ketish xavfi ostida. Hayvonlardan ko‘k sug‘ur, qor barsi, Markaziy Osiyo echkisi, bo‘rsiq, qushlardan esa tasqara, boltayutar kabi turlar ana shunday kamyob jonivorlar bo‘lib Xalqaro «Qizil kitob»ga kiritilgan. Bundan tashqari qo‘riqxonada Sibir tog‘ echkisini, qobon, Turkiston kalamushi, yumronqoziq, Turkiston silovsini, parrandalardan esa kaklik, lochin kabi qushlarni uchratish mumkin.  Qo‘riqxonada tabiatni va kamayib borayotgan jonivorlarni himoya qilish ishlari yaxshi yo‘lga qo‘yilgan. Bu yerga tashrif buyurgan tabiat ixlosmandlari nafaqat qo‘riqxona hayoti bilan, balki, Parkent shahrida tashkil qilingan qo‘riqxona muzeyi bilan ham tanishishlari va o‘zlarini qiziqtirgan ma’lumotlarga ega bo‘lishlari mumkin. Bugungi kunda qo‘riqxonaga «biosfera» maqomi berilib, tabiatni muhofaza qilish bo‘yicha YUNESKO ning ro‘yxatiga kiritilgan. Qo‘riqxona xodimlari bu yerda kamyob jonivorlarni saqlab qolish va tabiat muhofazasi bo‘yicha turli ilmiy ishlarni amalga oshirishmoqda. Ularning qayd etib borayotgan ishlari «Tabiat solnomasi» deb nomlanadi. O‘tgan yillar davomida bu kabi tadqiqotlar ko‘plab amalga oshirildi. Qo‘riqxonada olib borilayotgan ishlar o‘zining ijobiy samarasini berib kelmoqda. Р Е Ж А. 5. 1. Туристик – рекреация ресурслари ва уларни белгилар и. 5.2 . Туристик ресурсларни баҳолашни туризмдаги аҳамияти. 5. 3. Туристик ресурсларни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш. Туристик ресурсларнинг асосини рекреация ресурслари ташкил этади. Рекреация ресурслари бу - турли компонентлар бирикмасидан иборат, инсоннинг дам олиши ва даволаниши эҳтиёжларини қондиришда хизмат қиладиган воситалардир.Келиб чиқиши ва фойдаланиш хусусиятларига кўра рекреацион ресурслар икки гуруҳга ажратилади: - рекреацион ресурслар. -антропоген рекреацион ресурслар. -ландшафт – иқлимий хусусияти; -табиий ресурслар потенциал заҳираси; -жозибадорлик ва сайёҳлик аҳамияти; -қўлайлик ва фойдаланиш имконияти; -манзара ва экологик хусусияти; -ижтимоий – демографик хусусияти. - Қулайлик (жозибадорлик); -Иқлимий шароит; -Ўрганганлик даражаси; -Сайёҳлик аҳамияти; -Манзара ва экологик хусусиятлари; -Ижтимоий – демографик хусусиятлари; -Потенциал заҳираси; -Фойдаланиш имконияти ва бошқалар. Миқдор жиҳатдан баҳолашда туристик фаолиятда фойдаланиш мумкин бўлган туристик ресурслар ҳисоби олинади ҳамда баҳолашда қўйидаги хислатлар ҳисобга олинади: -Заҳира кўрсатгичи, яъни ҳудудий рекреацион тизимнинг қабул қилиш потенциали; -Мавжуд ресурсларни майдон кўрсатгичи, улардан рекреация мақсадида фойдаланиш имконияти; -Рекреация ресурсларидан мавсум сифатида фойдаланишнинг давомийлиги. Самарқанд вилоятининг туристик объектлари Туманл ар Самарқан д шаҳри Туристик объектлар номи  Улуғбек абсерваторияси, Хўжа Дониёр пайғамбар зиёратгоҳи, Ишратхона, Қадимий Сиёб ариғи, Афросиёб археологик музейи ва харобалари, Хазрати Хизир масжиди, Шоҳи – Зинда мажмуаси, Бибихоним ансамбли, Сиёб бозори, Регистон ансамбли, Ал-Мотрудий мақбараси, Руҳобод мақбараси, Амир Темур мақбараси, шаҳар бош жомъе масжиди, Ўлкашунослик музейи, Самарқанд бош тарихий музейи,.  Университет хиёбонидаги қадимий чинорлар ва бошқа дарахтлар, Алишер Навоий музейи, СамДУ археологик, зоологик музейлари, шаҳар истироҳат боғлари, шифобахш чашма булоқлар, қадимий маҳаллалар.  Самарқанд тумани  Ургут тумани  Хўжа Аҳрори Вали Зиёратгоҳи, Миронқул, Сазағон, Оҳалик Дам Олиш Масканлари, Оҳалик тоғи сойликларидаги хушманзара дам олиш масканлари, миллий анъаналар, ёғоч ўймакорлиги, металлга ишлов бериш, миллий урф одатлар.  Чор чинор, чинорлар ва булоқлар, Ғовсул Аъзам зиёратгоҳи, Хўжабтол ота, Миққиллоқ тош, Тешиктош, Қайнар, Ширвоғота зиёратгоҳ ва дам олиш масканлари, «Тошқўй» табиий ҳайкали, Буғжаматош, Тошкелинчак, Гўримор табиий тош шакллари, Лев, Қайнарбулоқ, Роҳатбулоқ булоқлари, Омонқўтон дам олиш масканлари, Эски давон йўллари, тахти Қорачабегим саройи хароболари ва б.  Булунғур тумани  Жомбой тумани  Иштихон тумани  Каттақўрғо н тумани  Қадимий Туятортар канали, Фозил Йўлдош ўғли уй музейи, халқ этнографик фолклор ансамбллари, маҳаллий ҳунармандчилик ва б.  Холвойи қишлоғидаги қадимий чинорлар, Зарафшон дарёси ва унинг Оқдарё ва Қорадарёга ажралиши, Зарафшон қўриқхонаси, халқ миллий анъаналари ва урф-одатлари.  Қорадарё соҳиллари, шайхлар қўрғони халқ миллий санъати, миллий анъаналар, урф-одатлар ва б.  Каттақўрғон сув омбори, Андоқий зиёратгоҳи ва булоғи, «чўккан туя» шаклидаги табиий ёдгорликлар ва миллий анъаналар.  Нарпай тумани  Нуробод тумани  Оқдарё тумани  Қўчқорли ота зиёратгоҳи, Қўтирбулоқ дам олиш маскани, шифобахш булоғи ва авлиё балиқлари, Қўштепа иккита табиий тош тепалик ва миллий анъаналар.  Хазрати Довуд зиёратгоҳи ва ғори, Тим қишлоғидаги қадимий арчалар, Қарнобчўл эколандшафтлари, халқ ҳунармандчилиги, жумладан жун йигириш, гилам тўқиш, кўпкари ўйинлари, миллий кураш, қадимий сардобалар ва б.  Маҳдуми Аъзам Даҳбедий зиёратгоҳи, Оқдарё дарёси соҳиллари дам олиш масканлари, Миёнқол ороли эколандшафти, халқ миллий анъаналари.  Пайариқ тумани  Пастдарғо м тумани  Пахтачи тумани  Тайлоқ тумани  Қўшрабод тумани  Имом Бухорий масжид мажмуаси ва зиёратгоҳи, Наврўзтепа, Ғилмонсойтепа, Оқтепа табиий тепаликлари, халқ миллий анъаналари ва б.  Қадимий Дарғом канали дам олиш масканлари, миллий анъаналар, миллий кураш, кўпкари ўйинлари ва б.  Добуссия қалъа харобалари, Зарафшон дарёси соҳиллари дам олиш масканлари, қадимий сардобалар.  Тайлоқ ота қўрғони зиёратгоҳи, жомъе масжиди, истироҳат боғи, Бандикушон зиёратгоҳи ва б.  Тоғ олди дам олиш масканлари, Қайнар авлиё булоғи, миллий анъаналар, урф- одатлари, мллий достончилик, бахшичилик, Эргаш Жуманбулбул ўғли достончилик мактаби ва б. Сифат жиҳатдан баҳолашда қўйидаги белгилар эътиборга олинади: -таъсирчанлиги; - улуғворлиги; -жойлашувидаги қулайлик; - атроф-муҳит ҳолати; - табиий рекреация ресурсларининг ўзига жалб қилиш қобилияти ва бошқалар. - табиий туристик ресурслари имконияти бўйича: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Ургут тумани - 5 балл. Нуробод ва Қўшрабод тумани - 4 балл Пастдарғом, Пахтачи ва Тайлоқ туманлари – 2 балл - Тарихий обидалар ва диний қадамжоли объектларга эга ҳудудлар имконияти бўйича: Самарқанд шаҳри ва тумани – 5 балл Пайариқ ва Ургут тумани – 4 балл Булунғур ва Қўшрабод туманлари – 1 балл -Миллий этнографик ва маданий обидалар ресурслари бўйича: Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон туманлари – 5 балл Нуробод, Оқдарё ва Ургут туманлари – 4 балл қолган туманларни - 3 балл № Туманлар Табиий туристик ресурслар Маданий- тарихий туристик ресурслар Ижтимоий– иқтисодий туристик ресурслар Туристик ресурслар салоҳиятининг ўртача миқдори Самарқанд шаҳри 4 10 9 7,7 1 Булунғур 8 3 2 4,3 2 Жомбой 9 4 4 5,7 3 Иштихон 4 3 2 3,0 4 Каттақўрғон 5 4 6 5,0 5 Нарпай 4 3 4 3,7 6 Нуробод 9 8 2 6,3 7 Оқдарё 4 3 2 3,0 8 Пайариқ 4 3 3 3,3 9 Пасдарғом 6 3 3 4,0 10 Пахтачи 4 3 2 3,0 11 Самарқанд 10 9 7 8,7 12 Тойлоқ 7 4 4 5,0 13 Ургут 10 8 7 8,3 14 Қўшрабод 6 8 2 5,3 Рекуреаци я баҳоси Трасса баландлиг и, м Меҳмонхо на ва трасса орасидаги масофа, км Трасса узунлиги, м Ўртача айлана, гр адус Қиялик юзасининг хусусияти Кучки хавфи Қулай шароит 1000-2500 1 1000 12-18 Тошли ҳудуднинг юзаси текис ҳамда мустаҳкам Айрим кучли қор ёғишидан кейин бўлиши мумкин Қисман қулай 1000;2500- 3000 1-5 200-1000 18-20; 10-12 Тошли ҳудуднинг юзаси қисман текис, лекин қўшимча равишда ҳамда мустаҳкам Кучли қор ёғишидан кейин бўлиши мумкин Қулай эмас 3000-4000 5-30 50-200 5-10; 20-25 Тез-тез бўлиб туради - Хива тарихий, географик, археологик ҳудуди (Хива тумани, Хива шаҳри, Тупроққалъа ёдгорликлари). -Янгиариқ тарихий– географик, археологик ҳудуди (Тупроққалъалар, Олмаотишган – 1, Олмаотишган – 2 ёдгорликлари). -Боғот тумани тарихий – географик, археологик ҳудуди (Қалажиқ, Қоратепа ёдгорликлари). -Шовот тумани тарихий –географик, археологик ҳудуди (Тупроққалъа, Қатқалъа, Ваянган ёдгорликлари) -Хазораси тумани тарихий-географик, археологик ҳудуди (Хазорасп, Қирққизтепа, Хушбўзтепа, Чингизтепа, Дошқалъа, Учўчоқ, Мешекли ёдгорликлари). -Қўшкўпир тумани тарихий–географик, археологик ҳудуди (Тупроққалъалар, Хўжақалъа ёдгорликлари). - Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Мусо – Тўра мадрасаси; -Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Оқ масжид; -Ичан – Қалъа Давлат музейида жойлашган Ота Мурод Қушбеги масжиди; -Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Тўғони – Турк мақбараси; -Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Амир Тўра мадрасаси; -Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси; -Ичан – Қалъа Давлат музейи қўриқхонасида жойлашган Юсуф Ясовул боши мадрасаси; -Ичан – Қалъа Давлат музейида жойлашган Полвон дарвозаси; - Ичан–Қалъа Давлат музейида жойлашган Тош дарвозаси; -Ичан – Қалъа Давлат музейида жойлашган Отажонбой мадрасаси; -Хива туманидаги Нуруллабой мадрасаси; -Хива шаҳридаги Хон дорихонаси ва Хон касалхонаси; -Хива шаҳридаги Мамат Карим мадрасаси ва минораси; -Хива шаҳридаги Тўрт Шоввоз мажмуаси; -Хива шаҳридаги Бикажон Бика мадрасаси; -Хива шаҳридаги Саид Муҳаммадхон мадрасаси; -Хива шаҳридаги Хоразмшоҳлар мадрасаси; -Хива туманидаги Боғишамол Оллоқулихон боғи; -Хива туманидаги Ислом хўжа қароргоҳи; -Хива туманидаги «Чодира ҳовли» ёдгорлиги; -Хива шаҳридаги Хазорасп дарвозаси; -Хива шаҳридаги Хударган Девонов уй музейи; -Хива шаҳридаги Аваз Ўтар уй музейи; -Хива шаҳридаги Шоҳимардон мажмуаси; -Хива шаҳридаги Матвафо карвонбоши савдо уйи; -Урганч шаҳридаги Урганч суратлар галлереяси; -Урганч т Хусусан вилоят экскурсия ресурслари бўйича қўйидаги кўрсатгичларга эга. Яъни билиш салоҳияти бўйича Республикамиз вилоятлари ўртасида 5 ўринда, экскурсия ресурсларининг технологик заҳиралари бўйича Бухоро вилоятидан (163,2), кейин иккинчи ўринда (75,9), экскурсия ресурсларининг зичлиги бўйича биринчи ўринда (16,9), экскурсия ресурсларининг таркибидаги тарихий – маданий экскурсия ресурслари бўйича вилоятлар орасида биринчи ўринда (89,7%) туради. Э Ъ Т И Б О Р И Н Г И З У Ч У Н Р А Х М А Т
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha