Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 46.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

П. Қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи

Купить
«П.Қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи» мавзусидаги битирув малакавий иши 1 Мавзу: П.Қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи Режа: Кириш I боб. П.Қодиров қиссаларида муаммо қўйиш маҳорати. II боб . П.Қодировнинг характер яратиш маҳорати Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 2 Кириш Мавзунинг долзарблиги. ХХ аср ўзбек адабиётида наср тараққиёти алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, қисса жанри бу тараққиётда ўзининг салмоқли ўрни билан ажралиб туради. Чунки ушбу даврда яратилган қиссаларда маънавий-ахлоқий, ҳаётий муаммолар илгари сурилган.Бошқа жанрда яратилган асарлар билан, қиссаларни ҳам маънавиятни ўстириш воситаси сифатида қадриятлар сирасига киритиш мумкин. Зеро, юртбошимизнинг: «Бирон – бир жамият маънавий имкониятларни, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди» 1 , - деган теран фикрларини бу ўринда эслаш жоиз. Қиссачиликда ифода этиладиган салмоқли фикр, ҳамда инсон қалби кечинмаларининг серқирра тасвирини, руҳият таҳлилининг ўзига хослиги, кечинма ва воқелик масалалари айниқса, муаммо қўйилиши юзасидан алоҳида, жиддий бир тадқиқот иши яратилмаганлиги ушбу БМИ нинг долзарб мавзуга бағишланганлигини асослайди. БМИ нинг мақсади ва вазифалари. Ушбу БМИ нинг асосий вазифаси П.Қодиров қиссаларида адиб маҳорати масаласини ўрганиш бўлиб, ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мўлжалланади: - П.Қодиров қиссаларида муаммонинг қўйилиши масаласида ўзига хосликни аниқлаш; - Асардаги муаммонинг қай даражада мураккаблигига ва унинг ечимига аҳамият қаратиш; - Қиссалардаги характерлар талқинини ёзувчи маҳорати масаласи жиҳатидан ўрганиш; - Қиссаларда характерларнинг бугунги кун ёшлари учун ибрат бўларли жиҳатларига аҳамият бериш кабилардан иборат. Ишдаги илмий янгиликлар ва эришилган натижалар. Мазкур битирув малакавий ишининг илмий янгилиги шун Ишнинг амалий аҳамияти. Мазкур ишда П.Қодиров қиссаларидаги ёзувчи маҳорати ва унинг муаммо қўйиш услуби ўрганилганлиги ва муайян хулосаларга келинганлиги ушбу БМИ нинг амалий аҳамиятидир. Ундан П.Қодиров ижодиётига бағишланган курс ишларида, хусусан, реферат, ёки БМИ лар ёзишда, дарс жараёнида шуннигдек, ёзувчи ижодини ўрганишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг тузилиши. Мазкур БМИ кириш, икки асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 5 I боб. П. Қодировнинг қиссаларида муаммо қўйиш маҳорати. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихида П. Қодиров ижодиётининг муносиб ўрни бор. У жуда моҳир ёзувчилардан бири бўлиб, яратилган асарларининг, хусусан, насрий асарларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. П. Қодиров моҳир романнавис бўлиши билан бирга қиссанависликда ҳам ютуқларга эришган ёзувчилардан биридир. Ёзувчининг «Қадрим» (1959), «Эрк» (1969), «Мерос» (1974), «Нажот» (1981) каби қиссалари мавжуд. «Бу қиссаларда турли мавзулар акс эттирилган. Инсон қадр-қимматини улуғлаш, инсонпарварлик ва адолатпарварлик, ҳалоллик ва соф виждонлилик, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги ғоялари олға сурилган» 1 . Ҳақиқатдан ҳам ушбу қиссалар мазмунан турфа бўлишига қарамай барчасида чин инсоний фазилатлар улуғланган, қадриятларга ҳурмат ғоялари, инсонг даражасига кўтаради, эрк ҳақида жиддий баҳс қўзғайди» 1 - деб ёзади у. «Эрк» қиссасида ижтимоий ҳаёт муаммолари ҳам акс этган. Хусусан, ўша пайтдаги метрополитен қурилишига бўлган эҳтиёжнинг кучлилиги, метрони лойиҳалаштириш ва бу жараёнда қаҳрамонларнинг ўз ўрни борлиги таъкидланган. Лекин У. Норматов бу ҳолатларни, яъни ижтимоий муаммоларнинг қиссада ёритилиши масаласини яна ўз фикрини давом эттириб қуйидагича баҳолайди: «Ёзувчи оддий кундалик турмуш икир-чикирларидан секин- аста катта ижтимоий, маънавий масалаларга келади. Зилзиладан кейинги сершовқин, бетиним, тиғиз шаҳар манзараси шундоққина кўз олдимизда гавдаланади. Бир қадар чўзилиб кетган шаҳар сайри, кўча қатнови машаққатлари тафсилотларининг сири кейинроқ маълум бўлади. Бу тафсилотлар шаҳар истиқболи, уй-жой, йўл, метро қурилиши Бундай камчиликлар бўлишига қарамай, ушбу қиссани инсоннинг ички кечинмалари акс этган энг яхши асарлар сирасига киритиш мумкин. Чунки унда инсон учун берилган энг ва олий туйғу-муҳаббат хусусида сўз боради, қаҳрамонларнинг ўз муҳаббатларига муносабатлари, бу жараёндаги юзага келган муаммолар асарнинг асосини ташкил қилади. «Эрк» қиссаси бошқа қиссаларга қараганда инсон ҳиссиётларининг барча мураккабликлари билан бериши жиҳатидан ҳам устун туради. Асар воқеалари зилзиладан икки йил кейинги даврни акс эттириш билан бошланган. Яъни Максимич исмли Москвадан келган метрополитен қурилиши мутахассиси Розия исмли 25 ёшлардаги ўзбек қизи билан шаҳарни айланиши жараёни кўрсатилган. Ёзувчи асар бошидаёқ Розиянинг чиройли, келишган қиз эканлигини таъкидлаб кўрсатиш учун у билан Максимични кўрган йиги тиқилинч трамвай ва автобусларда юриб, Чилонзорга етиб келиши воқеалари баёнидан сўнг ёзувчи Розиядаги ўтли жозибанинг сабабини ошкор қилади ва Максимич тилидан: «Бу қиз нега мунча ёқимтой десам, ҳаммаси севгининг жозибаси экан-да. Севган йигит уйғотган гўзаллик мени ўзига тортган бўлса, мен бошқа одам учун ёқилган гулханда исинмоқчи бўлдимми?» 1 каби сўзлари орқали берилади. Максимич Розия бошқа бир йигит билан учрашувга шошилганида, унда ўша йигитни кўришга қизиқиш уйғонади. Такси ушлаб, қизни учрашув жойига етказади. Ўша жойда қиз ва йигитнинг юлдузи юлдузига муносиб эканлигига ишонч ҳосил қилади. Чунки «Сатторнинг қадди-қоматида, юз-кўзида баркамол йигитларга хос алоҳида бир жозиба бор эди. Унинг қўл беришдан, босиқ кулимсирашдан, гоҳ Розияга, гоҳ меҳмонга юзланиб гапириши ва гапга қул сабабларга эга эди. Чунки Саттор уйланган ва Мухтор исмли тўрт яшар ўғилчаси ҳам бор эди. Адиб Саттор ва Розия ўртасидаги муҳаббат муаммосини асарга асос қилиб олади. Ушбу муаммо миллийлик жиҳатидан Сатторнинг Розияга уйланиши мумкин эмаслигини кўрсатса-да, лекин китобхонда Розияга нисбатан меҳр пайдо қиладиган эпизодлар туфайли бу қизнинг бахтли бўлишини хоҳлаш туйғуси ҳам пайдо бўлади. Бундан ташқари, гарчи Саттор уйланган бўлса ҳам, олдин унинг юрагида севги муҳаббат билан боғлиқ туйғулар ўша хотинига нисбатан бўлганми, деган масала ҳам кун тартибида туради. Шу туфайли ушбу муаммонинг ечими китобхонда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Ёзувчи икки севишган кўнгилга жиддий тўсиқ сифатида айнан йигитни уйланган ҳолатда, яна устига бир ўғилнинг отаси сифатида беради. Бу қиссадаги драматизмни куча бошлаб борар, Розиядан бошқа ҳамма нарсани унутишга, нурдай эркин бўлишга ундарди» 1 . Бу лавҳада ёзувчи конфликтнинг ички коллизияга асосланган турига алоҳида аҳамият берганлиги кўринади. Чунки Саттор ўзи билан ўзи руҳан курашади. Ўз қалбида бу муаммонинг ечимини излайди. Уйланган йигит эканлиги ва фарзанди борлигини айтса, Розия унга қандай муносабатда бўлишини тасаввур қилишга, тўғрироғи, шу сабаб Розиядан айрилиб қолишдан қўрқади. Шу боис ҳам ҳақиқатни айтишни орқага суриб келади. Қиз эса алангаланиб бораётган севгиси туфайли ундан ошкора дил изҳори ва турмуш қуриш таклифини кутади. Бундай вазият Розия билан бир кафеда ўтирган пайтларида бошлиғи Файзулла Бекназаров ва Нодирни кўриб қолиши ган пайтида юзага келади. Нодирнинг унга оилали бўла туриб, гўзал қиз билан етаклашиб юргани ҳақид энди бирдан ғадир-будир тошга айланиб кетаётгандай бўлди. Розия сесканиб сўради: - Уйланганмисиз?». Ушбу парчада Розиянинг қалб туғёнларини кўрсатиш ҳам пейзаж тасвирдан фойдаланган ҳолда, яъни юқорида Саттор характерини очишда фойдаланилган «ипакдек майин тўлқинлар»нинг тошга айланиши тасвири орқали ўринлиберилган. Розиянинг ҳақиқатни эшитгандан кейинги ҳолатлари « тўлқинлар ўз исканжасига олиб суякларини зирқиратиб қисгандай бўлди», «шафқатсиз тош-тўлқинлар орасидан чиқиб кетмоқчи бўлиб талпина бошлади» каби тавсифлар билан тасвирланган. Кейинчалик икковининг хайрлашув онлари учун ёзувчи уларнинг илк учрашувидаги ҳолат, яъни стадиондан гавжум оломоннинг чиқиб келиши ҳолатини такрорий танлайди. «Саттор билан Розиянинг топишишига сабаб бўлган издиҳам дарёси ҳозир гўё Розияни унинг бағридан сабабини сўраган бошлиғига ўзи бу ерда, бола чақаси қишлоқдалигини баҳона қилади. Лекин бошлиқ шундай мутахассисдан айрилгиси келмагани учун унга 3-4 кунга қишлоққа бориб келишга жавоб беради ва шаҳардан квартира олиб беришга ваъда беради. Сатторнниг қишлоққа-уйига келиши эпизодларида ёзувчи кўпроқ унинг Ойшага бўлган муносабатига урғу беради. Ойша Саттор келган пайтда қўллари ўт юлиб кўкарган, бўйинларида терлаганидан қора чизиқлар қотган, оёғида кирза этик кийган ҳолатида кўрсатилади. Лекин унинг ҳам ўзига хос инсон эканлигини тасвирлаш орқали ёзувчи асардаги муаммони янада мураккаблаштириб, китобхонни энди Ойшани ёқлаб фикр юритишга ундамоқчи бўлади. «Эгнида гулоби ранг крепдешин кўйлак, кўк бахмал нимчаси кўкрагини бўрттириб, белини хипча қилиб кўрсатади. Икки ўрим узун сочлари юрганда Саттор билан Ойша муносабатлари бирдан шу даражада совуқ ва маънисиз бўлиб қолади. Китобхонда аввал ечими топилгандай туюлган муаммо энди янада чигаллашаётганлиги шу каби тафсилотларда кўриниб бораверади. Қиссада Саттор ва Розия кейин яна бир бор учрашади. Бу унинг Москвадаги сафари чоғида метронинг эскалаторида юз беради. Ёзувчи бу ҳолатда драматизмни кучайтириш учун Розиянинг портрети ва қарама-қарши томонга йўналган эскалатор деталларидан фойдаланади. Асар бошида Розия «баланд причёска қилинган қоп-қора сочига дурра ўраган» шаклда тасвирланган эди. Ана шу тасвир яна кучайтирилади. Ва бу қизнинг Розия эканлигига урғу бермоқчи бўлади. Шу ҳолатдаги қизни кўриб, таниган Сатторга энди қарама-қарши зиналар ҳалақит бергандай бўлаверади. Чунки улар иккаласини турли томонларга олиб кетмоқда эди. олмоқчи эканлиги Ойшахоннинг қалбини шундай тимдалаяптики, оғриғига чидаб бўлмайди. Йиғласа, балки кўз ёшлари бу оғриқни сал юмшатар эди. Аммо унинг кўзлари намсиз. Лаблари ички қийноқдан тиришган, юзи ердай ўнгиб кетган» 1 . Ойшанинг кейинги қилган ишлари ўзини ўнглай олмаслик ҳолатида, қаттиқ изтиробнинг ҳуружи шаклида тасвирланади. Яъни Ойша ҳозиргина ўзи учун пайдо бўлган улкан ҳаётий муаммони осонгина ҳал қилиб бўлмаслигидан изтиробга тушади. Тезроқ муаммолар исканжасидан қутилиш чорасини излай бошлайди ва бу чора ўзини сувга ташлаш бўлиб чиқади: « - Ташландиқ хотин.. қийшиқ девор...Қулайди! Қуласа ҳам мана шу дарёга қуласин...Агар... Ҳеч ким... Ҳаммасини сув яширади... 2 Ойшанинг бундай ҳаракати ўз муаммосини тинчлик йўли билан ҳал қилмоқчи бўлаётган Сатторга ҳам таъсир кўрсатиб, уни тавсифламоқчи бўлади. Лекин ёзувчи томонидан кун тартибига қўйилган муаммо асарнинг охирида ҳам ўз ечимини топмайди. Қисса сўнгида Сатторнинг тилидан эрк тушунчаси ҳақида қарашлар қуйидагича баён қилинади: « - Ҳа. Оналар боласини, «эркам» деб суяди. Кексалар «юртингга эрка бўл» деб дуо қилади. Шунга қараганда, эрк азалдан жуда тансиқ экан-да... Айт-чи офтоб нур сочиб тургани билан гулнниг ичида бор кучлар уйғонмаса ёки уйғонган кучларга эрк берилмаса, шу гул очиладими?... Менимча, одамнинг бахти очилиши учун юрагида аввал мана шунақа бир гул очилиши керак» 1 . Сатторнинг ушбу гапларида эрк тушунчасининг ҳаётий муаммолар қаршисида ожиз қолиши мумкин эканлигига ишора қилинади. Лекин ҳам билиб, ҳам билмасдан ана шу эрк тушунчасига рахна солинади. Инсон ўзи учун қарор чиқараётганида ҳар доим ҳ яхши тушуниб етмасдан ўз орзу-истаклари, ҳар хил манфаатлари асосида ўйлаб қўйнига шошилишлари, шу асосида келиб чиқадиган ҳар хил зиддиятлар, драматик воқеалар, ниҳоят – фожеалар... Ёзувчи шуларга қарши чиқаяпти, азиз ота ва оналарни, ёшларни шундан сақланишга ундаяпти. Бизнингча, «Эрк» ни, ундаги Ойшахон билан Саттор ораларидаги фожеани фақат шундай тушуниш мумкин» 1 . Ушбу фикрга таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов эътироз билдиради ва қуйидаги фикрларни билдиради.: «Хўш, нега фақат шундай тушуниш шарт экан, Менимча, ота-она раъйи хусусидаги маълумотлар Ойшахон билан Саттор ораларидаги можароларнинг бошланишига бир туртки, баҳона, халос. Можароларнинг кейинги ривожида ота-оналар деярли иштирок этмайди, асосан, зиддиятлар бошқа факторлар асосида ривожланиб, кескинлашиб боради. Асо Ҳақиқатан ҳам ушбу қиссада ёзувчи образларни характерлаш, уларнинг хатти-ҳаракатларига мос деталлардан фойдаланиш, реал ҳаётий воқеликни жонли қилиб акс эттириш каби усулларни қўллаш орқали анча муваффақиятга эришган. Қиссада ёзувчи томонидан илгари сурилган асосий муаммо бўлган «Эрк» нинг оилавий муносабатлардаги ўрни кейинги муаммолар орқали ўз ечимига томон йўналтирилган. Лекин барибир ўша кейинги кичик муаммолар туфайли бу масала ўз ечимини конкретлаштира олмаган. Шунга кўра ҳам қисса ўз ўқимишлилигини сақлаб қолган. Асарнинг муваффақияти ҳам айнан муаммонинг ечими ноаниқ қолдирилганида бўлиши мумкин. Айнан ўша муаммоли ечим китобхонни ўйга толдиради, уни ҳам ушбу муаммога ўз ақл- фаросатига кўра чора излашга мажбур қилади. «Эрк»ни ўқиганда Саттор жасоратига тан берасиз ва бу жасорат С «Энди Ойшахон бу хил гапларнинг маъносини чақишга қодир. «Саттор дилдан чиқариб айтган бу гаплар икки орада ғуборни тарқатгандай бўлади. Аммо ғубор тарқалгандан кейин янада аниқ кўрина бошлаган бир нарса Ойшахонни изтиробга солди», - деб ёзади У.Норматов. Энди Ойшахон ҳам ўз қадри, эрки ҳақида, ўзгалар олдидаги маъсулияти ҳақида ўйлай бошлайди, ўзгаларни бахтиёр қилиш учун чора ахтаришга тушади. Қисса охирида шунга ишора бор». 1 Ойшахон Саттор умид қилганидек инсонни тушуниш, уни дардини англай билиш, ўз қадрини англаш, бахт тушунчасини ўз онгида шакллантириш ҳолатларини ўзида англай бошлайди ва Саттор умид қилганидек, вақт ўтиб Сатторни тушуниш ва балки унинг эркини ўз қўлига топшириш мумкинлигига қисса ниҳоясида ёзувчи томонидан ишора қилинади. Яъни ёзувчи муаммони бутунлай ечимсиз қолди Қодиров ушбу қиссада Саттор образини оилали ва болали эканлиги ҳам асардан муаммони шакллантирувчи фактор ҳисобланади. Хуллас, П.Қодиров «Эрк» қиссасида оилавий ҳаётдаги «эрк» тушунчасини, ушбу эркнинг соф муҳаббат ва Шарқда муқаддас саналган оила ўртасидаги муаммолар билан боғлиқ ҳолатида кўрсатиб асар драматизмини янада кескинлаштиради. Ушбу муаммони яхлитлаштириш ва асослаш учун қиссанинг бош қаҳрамонларидан бўлаган Сатторни оилали йигит сифатида талқин қилади. Бу ҳолат оила ва муҳаббат тушунчаларидан биринниг, яъни муҳаббатнинг чекинишига сабабчи бўлади. Мана шу каби муаммолар қўйилиши ёзувчининг юксак маҳоратидан далолат беради. Шу айтилганлар юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: а) Ёзувчи асарнинг асосий муаммосини кўрсатишда Саттор ва Розияни муҳаббатдан масрур ҳолатдан ва ке г ) Муаммолар қўйишда ёзувчи бадиий деталларни маҳорат билан қўллайди. Бунга асардаги хат, гулдор дуррача, гўшт ёки сув деталлари мисол бўла олади. Хуллас, «Эрк» қиссасида ёзувчи муаммо қўйиш маҳоратининг юқори даражадаги чўққисини барча тафсилотлари билан кўрсата олган, деган хулосага келиш мумкин. II боб. Характерлар талқинида ёзувчи маҳорати. П.Қодировнинг яратган барча қиссалардаги қаҳрамонлар реал воқеликда ҳаракатланаётган, кундалик турмушнинг паст- 21 баландликларини бошидан ўтказаётган инсонлар. Лекин ёзувчининг маҳорати шундаки, у оддий ўзбек йигит – қизларидан, орамизда юрган бизга таниш инсонлардан замонасининг ҳақиқий қаҳрамонларини ярата олган. Хусусан, ёзувчининг «Қадрим», «Мерос» қиссаларидаги айрим образлар хусусида шу фикрларни айтиш мумкин. Бизга маълумки, характерлар бадиий асарда ўта муҳим маъно касб этади. Яъни «характер (юн. Charakter – белги, хусусият) маълум ижтимоий фаолият типи. Характер Л.Ч.Тимофеев айтганидек, образнинг ядроси. Характер биринчи навбатда, конкрет ҳаётий шароитда ўз индивидуал хатти-ҳаракатлари, руҳий кечинмалари билан намоён бўладиган инсоннинг аниқ тасвири» 1 . Бошқачароқ айтганда, қаҳрамоннинг муҳим хусусиятларини аниқлайдиган асосий белгилар мажмуи характер деб юритилади. П.Қодиров қиссаларида хар машаққатли ҳаётларини Искандар, Зулайҳо, Даврон, Ашур каби жонли образлар орқали гавдалантирган. Қаҳрамонлар характерининг мураккаблиги жиҳатлари ҳам ўзига хос талқин этилган. Искандар ва Зулайҳо дунёқарашларининг шаклланиши, уларнинг ўз қадр-қимматини тушуна бориши, ҳаётдаги ўрнини топиб олиши жараёнини тасвирлашга асосий эътибор қаратилади. «Қадрим» инсон қадр-қиммати ёки ўзлиги таниши ҳақидаги қисса. Асарда Искандар характер даражасига кўтарилган, чунки унда инсонда бўладиган кўпчилик хислатлар кўрсатилган. Гарчи асарда ҳикоячи қаҳрамон Искандарнинг ўзи бўлса-да унинг тилидан бош қаҳрамоннинг барча хатти-ҳаракатлари ва хислатлари китобхон кўз ўнгида намоён бўлади. Инсонга хос бўлган айрим салбий ҳолатлар, ожизлик жиҳатлари ҳам реал тасвирларда ўз ифодасини топади. Искандар ва Зулайҳо уч қарши тасаввурнинг бўлиши табиий ҳол. Асарда зиддиятнинг кучли бўлиши уни қизиқарли бўлишини таъминлайди. Искандар оддий ошпазликдан ҳаёт машаққатларида тобланган газчига айланади. Курашларда, машаққатларда етилади. Қиссадаги бошқа образлар Искандар образининг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Хусусан, Искандар ва Ашур ёки Искандар ва Даврон ўртасидаги зиддиятли вазиятлар асарнинг асосини ташкил этади. Ушбу икки образ Искандар характери очилишида ҳамда ўзлигини кашф этишда муҳим ўрин тутган. Шунингдек, Искандарнинг характер даражасига кўтарилишида Зулайҳо, Ражаб акаларнинг ҳам ўз ўрни ва вазифаси мавжуд. Характерлар ўртасидаги муносабатлар қиссадаги асосий муаммонинг ечилишида ёки бош қаҳрамон характер-хусусияти шаклланишида муҳим ўрин тутади. Бир ўринда Ашур характеридаги салбий ҳолат унинг яхши кўринай дебсан-да» 1 . Бундай гаплар Искандарнинг нафсониятига тегади ва унда ўзини ҳақиқий инсон сифатида кўрсатишга бўлган хоҳиш янада кучаяди. П.Қодировнинг асардаги асосий ютуғи ва маҳоратининг белгиси шундаки, у асар қаҳрамонларининг характерларини яратишда ортиқча тафсилотларга берилмасдан уларни реал-ҳаётий тасвирлаган. Ҳаётийлик асар ниҳоясида ҳикоячи қаҳрамон тилидан айтилган хулоса – фикрларда, айниқса, сезилади: «Менимча, ҳаётда энг муҳими – одампарвар бўлишу, кишиларимизга яхшилик қилиш, инсоннинг қадр-қиммати учун ҳам тинмай курашиш. Чунки киши ўз қадрини билмагунча ўз бахтини танимайди» 2 . Ёзувчи Искандар тилидан чиқарган бу хулоса инсон қадри ўз қўлидалиги, уни ўз меҳнати туфайли топиши ҳаёт қонуни эканлигини тасдиқлайди. Муаллиф бу қиссанинг ёзилиши ҳақида шундай ёзад юзасидан газ конларини топиш ишларида, қазилма бойликларини қазиб олиш жараёнида бахтга эришган қаҳрамон тақдири асар ечимини ташкил этади. «Қадрим» қиссасида қаҳрамонлар хатти-ҳаракати зиддиятли ҳолатларда берилади. Ёзувчи аввал ҳам бу қиссанинг 2 - вариантини ёзиб кўрганини, лекин ушбу вариантлар 3 - асосий вариантдан мутлақо фарқ қилиб, ёзувчи илгари сурган мақсад ғоясига сира тўғри келмагани ҳақида сўзлайди. Искандар табиати соддадил, меҳнаткаш ва ўта фидойи инсон. Ушбу фидойиликнинг асл натижаси газчилар ёнидан отилиб чиққан газ фонтанига қарши кураш жараёнида намоён бўлади. Назаримизда Зулайҳо, Искандардан камроқ ёритилгандек, лекин бу асар бадиий савиясига путур етказмаган. Чунки Зулайҳо Искандар билан учрашган вақтда ўзининг юқори даражасини кўрсатган эди. Назаримизда, у бундан ҳам газчи даражасига кўтарилган инсонни шакллантиришда ёзувчи маҳоратининг ўрни беқиёс. Адабиётшунос олим С.Мирзаев П.Қодировнинг «Қадрим» қиссасида ўз замонасининг долзарб мавзуси илгари сурилганлигини таъкидлайди. «Қаҳрамонлар характерининг мураккаблиги ва тўлалиги жиҳатидан, хусусан, Искандар ва Зулайҳо образлари ажралиб туради.Асарда ёш ишчи Искандар дунёқарашининг шаклланиши, унниг ўз қадр-қимматини тушуна бориши, ҳаётдан ўрнини топиб олиши жараёнини тасвирлашга эътибор берилган ва бу масала муваффақиятли равишда ёритилган. Қиссада воқеаларнинг бош қаҳрамон Искандар тилидан, унинг бошидан ўтказган кечинмалар сифатида ҳикоя қилиниши ёзувчига образларнинг руҳиятини чуқур таҳлил қилиш ва тасвирлаш имкониятини берган» 1 . Ёзувчининг ютуғи ушбу жараённи меҳнат жабҳасида ҳаётнинг паст-баландлик Турсун, онаси, шунингдек, Рустам, Ўктам, Жобир Тошбеков каби образлар ҳаётий ва таъсирчан бўлиб чиққан» 1 . «Мерос» қиссаси ҳам ҳикоячи қаҳрамон бўлган Ёлқиннинг укаси Турсун тилидан сўзланади. Ёлқиннинг ҳаёт тарзи, меҳнат жараёни тадрижий равишда бериб борилади. Ёлқин характери яратилиши учун шароит, аввало, оила муҳитидан танланади, яъни Ёлқиннинг трактор ҳайдаган ва урушда ҳалок бўлган дадаси, 22 йилдан бери кетмон қўлидан тушмаган онаси ҳақидаги маълумотлар қаҳрамон характеридаги фидойилик ва меҳнатсеварлик илдизини кўрсатиб беради. Шу илдиз ҳақида Ёлқининг ўз гаплари ҳам мавжуд: «Ўзини аямай меҳнат қилиш бизга ота-боболаримиздан мерос қолган бир одат бўлса керак» 2 . Асарда характер даражасидаги образлар Ёлқин, Турсун, Азлар, Жобир Тошбеков, Мунира, Ойхонлар бўлиб, уларнинг ўзаро муно қилади. Унинг фикрича, Ёлқин маданиятсиз, оми бир йигит. Лекин кейинчалик у Ёлқинга тан бериб, хотини билан урушиб қолганларида ҳам ўзи яраштириб қўяди. У ўзи айтганидек: «Эр- хотиннинг билими, тушунчаси баравар бўлмаса, гап-гапга қовушмайди, англашилмовчилик кўпаяди, охири бир кун ораси бузилади». Ёлқин ва Жобир Тошбеков ўртасидаги ўзига хос зиддиятни кўрсатиш орқали Тошбековнинг манманлик, мансабпарастлик, кўзбўямачилик иллатлари очиб берилади. Ана шулар қаторига ҳасад ва қасос қўшилиб охири Ёлқиннинг ўлимига сабаблардан бири бўлиб қолади. Бундай асос Ёлқиннинг уни маъсулиятсизликда айблаган ҳолатлари туфайли юзага келади. Ёлқин характерида эзгу ниятли, фидойи инсон образи кўзга ташланади. У оғир меҳнатни обрў, ҳузур-ҳаловт учун қилмайди, шу машаққатлар замирида ички бир қониқиш, халқнин чикирлари, майда деталларини билиш, ҳис этиш, шу икир- чикирларга, деталларга маънодорлик, эстетик таъсирчанлик бахш этишгача – барчаси реалистик ёзувчи учун бирдек муҳим, қадрли. «Мерос» П. Қодировнинг «икир-чикирлар»ни ифодалаш бобида ҳам қалами қайралиб бораётганлигидан далолат беради. Ёзувчи пахтакор деҳқон ҳаётини икир-чикирларини яхши билади, юракдан ҳис этади. Расм қаламининг учини кетмоннинг тиғи билан чиқариб бериш, инсон қўлида кумушдек ялтираб кетган беш қадоқлик кетмонга палов сузиш каби деталлар урушдан кейинги қишлоқ ҳаётини ёрқин гавдалантиришга хизмат этади» 1 . Ҳақиқатан ҳам, ушбу қиссада яратилган характерлар ҳаётдан узоқ эмас. Улар айнан ҳаётдаги мураккаб жараёнлар тафсилотлари билан мустаҳкамланган. Хусусан, қиссадаги Азлар хонадонидаги турли тоифа кишилари тасвири, Ёлқ учун ҳам сен узоқ умр кўр!...Қаҳрамонлик сенга – акангдан мерос...Аканг ўзини аямади. Энди сен ўзингни сал аягин, эҳтиёт бўлган. Сен борсану пахта бор, одамдан азизи йўқ!» Бу сўзлардан пахта ҳам, бошқа бойликлар ҳам инсон ўз турмушини яхшилаши учун етиштирилади. Шунга кўра инсон меҳнат жараёнида вақтида дам олиб, ўз соғлиғини ҳам назорат қилиб бориши зарурлиги масаласи ҳам ётади. Онасининг сўзлари акасининг сўнгги дамларда айтишга улгурмай қолган гапларидай туюлади. Шунинг учун Турсун бундан ўзига етарли хулоса чиқаришда акасининг фидойиликка йўғрилган меҳнат жабҳасида муносиб меросхўр бўлишга ҳаракат қилади. Яна адабиётшунос олим У. Норматовнинг ушбу қисса ҳақидаги фикрларини, айниқса, қаҳрамонлар талқинидаги ёзувчи маҳорати ҳақидаги мулоҳазаларини келтириб ўтамиз: «У яратган персонажларн Хуллас, «Мерос» қиссасида ёзувчи характерлар яратишда гарчи бош қаҳрамон прототип асосида яратилган бўлса-да, изчил реализм методига амал қилиб, ҳаёт ҳақиқатларини бадиий тўқимага уйғунлаштириб тасвирлаган. Асар қаҳрамони Ёлқин Отажонов характерига нисбатан китобхонда чексиз ҳурмат туйғуси уйғонади. Шунингдек, қисса қаҳрамонларининг ўзаро тушунчалари, дунёқарашларининг асар сўнггидаги уйғунлашуви ҳам инсонда илиқ таассурот уйғотади. П. Қодировнинг яна бир қиссаси «Нажот» бўлиб, ушбу қиссанинг иккинчи номи «Ботирлар ва бахиллар» дея номланади. Ушбу қисса эртак-қисса жанрига хос хусусиятлар ва қаҳрамонлар жамланган. Булар сирасига шаҳзода Абусаид, Камолхон подшо, Зуҳурбек вазир, Алп Чўпон, Тўлан ботир, Ўктам, Кенжа, Санобар, Муаттар ва Юлдуз каби образлар шулар жумласидандир. Шунингдек, қисс ўша қалтис даврда бундай мажозларсиз ҳақиқатни айтиб бўлмаслигини далолатлайди. Қисса сюжетига «ботирлар» ва «бахиллар» ўртасидаги зиддиятлар асос қилиб олинган. Асардаги образлар эртак қаҳрамонлари шаклида берилса-да, лекин аслида қатоғон қурбонлари ёки ноҳақ қамалганлар тимсоли эканлиги сезилади. Ботирлар ҳар гал подшони ҳам, вазирни ҳам, шаҳзодани ҳам ҳар хил офатлардан қутқаришади, лекин уларнинг ҳар бир эзгу иши қора бўёқларга чапланиб, ҳукмронлар ва ботирлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг кескинлашишига сабаб бўлади. Асарда хуфиялар томонидан етказилан гаплар ва бунинг оқибатида ноҳақ жазоланганлар яна ўша қатағон йиллари ёки «пахта иши» қурбонларини ёдга солади. Бировининг ўзи билмай айтиб юборган бир оғиз ҳақ сўзи учун тили кесилади, бирови ёши бир жойга борган бўлишига қарамай, з Қисса шаҳзода Абусаиднинг шикорда сирли оҳуни қўлдан чиқариши эпизодидан бошланади ва жодугар арслондан шаҳзодани ва оҳу – Санобарни Тўлан ботир қутқаради. Мана шу ҳолат Абусаид ва Тўлан ботир ўртасидаги зиддиятга сабаб бўлади. Шаҳзода бихиллиги туфайли Санобарга ўзи эмас ,ботир эришганини «ҳазм қила олмайди». Қиссада икки томон характерлари ўртасидаги кескин лавҳалар ва зиддиятга кенг ўрин берилган... Асардаги тўтиқуш образи алоҳида аҳамият касб этади. У ҳамиша тўғри сўзлайдиган ҳақиқатпарвар инсонларга хос тимсол сифатида берилади. Бу вазифани айнан тўтиқушнинг зиммасига қўйилишига сабаб эса ушбу қуш гапини қайта-қайта такрорлайди ва бунда ҳеч ким унга монелик қилмайди. Асар давомида тўти ҳам ҳар доим ноҳақ подшони ҳақ йўлга бошлашга ҳаракат қилади, лекин бу вазифани бажаришни охирига ет кишиларнинг тимсоли. Лекин уларнинг кўпчилигининг тақдири ҳам тўтиқушники каби фожеа билан якун топган. Асардаги афсонавий тимсоллар бўлган жодугар арслон, аждаҳо ва Қирондевлар қилган ёмонликлар, зулмлар Камолхон зулми олдида, унинг номардлиги олдида арзимас нарсадек бўлиб қолади. Ўзи ушбу сюжет чизиқлари умумий сюжет линияси моҳиятини англатиш мақсадида киритилган. Яъни бу бало-ю фитналарни енгишга қурби етган қаҳрамонлар туҳмат, макр, бахиллик каби нопок хулқлар олдида ожиз қолишади. Инсонлар орасидаги мана шу каби ҳолатлар бутун тафсилотлари билан акс этган. Қирондевларнинг жафоси Камолхон адолатсизлиги олдида бир арзимас нарсага айланади. Абусаид тимсоли орқали яна ўша адолатсизликнинг қабиҳлик билан омухта ҳолатда тахт вориси қўлига ўтиши хавфи китобхонни яна ларзага солди. Юқорида т Агар ақлли бўлса, подшо доим мана шу уч-оғайнига суянсин! Бу юрган вазиру аъёнлар бир пулга арзимайди...» 1 каби гапларни хуфиялардан хабарсиз ҳолда айтиб юборишади. Ушбу гаплар замирида хон адолатсизликларига холисона баҳо бериш сезилади. Халқнинг асл ўғлонларидан вақти келганда фойдаланиб кейин улардаги ғурур ва шижоат саройдагиларга хавф солганда, улар бу баҳодирлардан қутилиш чораларини ахтарадилар. Бевосита аср сюжет линияси таҳлилига ўтадиган бўлсак, асарнинг бош линияси ижтимоий линия бўлиб, у етакчи конфликт шоҳ ва халқ қаҳрамонлари ўртасидаги курашни ўз ичига олади. Ушбу қисса ҳақида адабиётшунос олим П.Шермуҳаммедов қуйидаги фикрларни баён қилади: «Ёзувчи бадиий тажриба қилади: таъкидлаганимиздек, афсона оламига мансуб қаҳрамонларини реал заминда ҳаракат қилдиради ва уларни замо асар савиясига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунга кўра ушбу қисса анча савияси юқори афсона-қисса ҳисобланади. Чунки унинг қаҳрамонлари тақдирлари ҳам ниҳояланган. Асослаш учун қўлланилган деталлар ҳам ўринли. Лекин уч оға-ини зиндонга ташланганида уларни қутқариш учун қизлар томонидан тайёрланган ноннинг ичидаги арра ёки чилвир деталлари худди ҳозирги замоннинг ўзига хос қутқарув услубига ўхшаб кетади. Лекин қисса-афсона ҳамма даврлар учун ҳам долзарб бўлган муаммоларни, ҳаётда учровчи «бахил» -салбий хислатли, бойлик ва мансабга ўч инсонлар ва «ботир»-ўз халқининг фидойи инсонларини тасвирлагани учун ҳам муваффақиятли асарлардан бири бўлиб қолади. Хулоса қилиб айтганимизда, П.Қодиров қиссаларида қаҳрамонлар ёзувчи услуби ва маҳорати туфайли муваффақиятли образларсафидан ўрин олади. Қи Турсунни китобхон кўз олдида шаклланиш жараёнини кўрсатиб беради. в) «Ботирлар ва бахиллар» («Нажот») қиссасида эса зиддиятли вазиятлар орқали қаҳрамонларнинг руҳияти очиб берилади. Чунки қиссада ботир-фидойи ва бахил нопок кимсаларнинг ҳаётдаги тўқнашувлари бўлиб бу тўқнашувларга асос бўлувчи воқелар маҳорат билан акс эттирилган. Қисса эртак ёки афсоналар сюжетларига ва асосланса-да, унда муҳим умуминсоний муаммолар ёритилган. Хуллас, П.Қодиров – моҳир қиссанавис. Яратган ҳар бир қаҳрамони ўз жабҳасида ҳақиқий бошқаларга ўрнак бўладиган қаҳрамонлардир. Хулоса ХХ аср иккинчи ярми ўзбек адабиётини П.Қодиров насрий асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ёзувчининг маҳорат билан яратган қаҳрамонлари бугунги кунда ҳам ардоқланади. «Эрк» қиссаси қаҳрамонлари гарчи 60-70 йилларда яшаган инсонлар б маъносини чақишга интилади ва шу йўл билан кишиларни, табиийки, биринчи галда ёшларни мазмундор ҳаёт кечиришга чорлайди» 1 . Шунга кўра ҳам ёзувчининг яратган ҳар бир қаҳрамонидан инсонлар ўзи учун нимадир ёки қайсидир маънони олишга интилади. Чунки ёзувчи бадиий асослашни ва бу борадаги бадиий деталларини жуда ўринли қўллайди. Бу эса реал ҳаётдаги кимсаларни кўриб тургандек тасаввур қолдиради. П.Қодиров ҳаётнниг турли жабҳалари ҳақида ва турли тоифа кишиларини қаҳрамон қилиб қиссалар яратган. Ҳар бир қаҳрамон ўз муҳити учун, ўз соҳаси ва ўз яқинлари ва китобхон учун ҳақиқий қаҳрамонлигича қолади. Хусусан, «Эрк» қиссасидаги Саттор, Ойша ва Розия, «Қадрим» қиссасидаги Искандар, «Мерос» даги Ёлқин ва Турсун, «Нажот»даги уч оға-инилар ва чўпон образлари шулар жумласидандир. Ёзувчининг кўпчили «Қадрим» қиссаси образлари ўз қадрини топишга интилаётган ёшлар бўлиб, асар давомида улар ўз мақсадига минг хил қийинчиликлар билан эришадилар. Бу жараён реалистик услубнинг ўзига хосликлари орқали намоён бўлади. Яъни ёшлар, хусусан Искандар борича барча камчиликлари билан ҳам кўрсатилади. Лекин барибир у ўз мақсадига эришиб, ўзлигини топишга муваффақ бўлади. «Мерос» қиссаси ўз йўлини танламоқчи бўлган ёшлар учун ўрнак бўларли. Чунки унда ўзбек миллатининг асосий бойликларидан бири бўлаган пахтани етиштиришнинг оғир меҳнати акс эттирилган. Бу ҳам инсон иродаси, эътиқоди, меҳнатга ёндашуви, ишга ҳурмат кўрсатиши ва ҳоказо қарашлари билан боғлиқ. Бу қиссадан ҳам, шубҳасиз жуда катта эстетик- маънавий озуқа олиш мумкин. П.Қодировнинг юқорида кўриб чиқилган тўрт қиссасининг барчаси ҳам ибрат б - Шаҳарга оиласи билан кўчиб келган Саттор Розияни учратганида яна эски ҳолатига тушиши ва ечим очиқ ҳолда қолдирилиб, китобхон ҳукмига ҳавола этилиши асарнинг муваффақиятларидандир. Чунки айнан муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечимлари китобхон руҳиятига ўзига хос таъсир кўрсата билади. - П.Қодиров қиссалардаги характерлар талқинида ўзига хос йўналиш сезилади. Яъни ҳар бир характер ўз ҳаётий асосига эга ва реал тасвирий маъно билан йўғрилган. Характерга мос баддий деталлар кўплаб келтирилган ва булар ҳам қиссалардаги қаҳрамонларнинг ишонарли тавсифланишида кўмак вазифасини ўтаган. - Адибнинг «Қадрим», «Мерос», «Нажот» қиссаларидаги характерлар ўз тиришқоқлиги, фидойилиги ва мардликлари билан ажралиб туради. Булар ёшлар учун ўрнак бўла олиш қудратига эга. Уларнинг ҳар бири ҳам меҳн деб номланган китобни нашрдан чиқарди. Мазкур китоб Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг «шоирона қалб эгаси» сарлавҳали сўз бошиси билан очилди. П.Қодиров сиймосида, менимча, учта муҳим жиҳат мукаммал равишда мужассам бўлган. Булар: юксак ёзувчилик иқтидори, терак олимлик салоҳияти ва ниҳоят, энг муҳими инсоний фазилатлардир – деб ёзади севимли адибимиз ҳақида А.Орипов. У кишининг ним жилмайишида, ўйчан кўзларида шоирона ҳаёл теран ўй жилваланиб туради. Ўтган асрнниг 60-йилларида ҳали Чўлпон номи тилга олиниши мумкин бўлмаган кезларда О.Ёқубов, О.Шарафиддинов, П. Қодиров ва улар орасида мен ҳам теварак-атрофдан ҳадиксираб Оҳангарон қирларига чиқиб кетардик. Фусункор табиат қўйнида бироз олим олиб, дала – даштларда Чўлпон шеърларини ўқир эдик. Ўша давримизда Пиримқул ака Чўл Саидовнниг «Амир Темур мавзуси уммондай чексиз» каби мақола ва дил сўзлари келтирилган. Китобдан П.Қодировнниг «Таржимаи ҳол лавҳалари», «Ҳаётдан нимани изладим-у, нима топдим», «Зулфия опанинг меҳригиёси», «Асарларимни меҳр билан ёзаман» сингари қайд ва суҳбатлари, шунингдек, П.Қодиров ҳаёти ва ижодинниг асосий саналарига доир библиографик кўрсаткичлар ҳам ўрин олган. Таниқли адибимиз Ўткир Ҳошимов ушбу китобидаги дил изҳорида ёзганидек, «Атоқли адиб, теран билимли олим жамоат арбоби П.Қодиров адабиёт равнақида салмоқли ҳисса қўшган ёзувчидир. Унинг асарлари ҳам, ўзи ҳам бир-биридан баланд довонлардан ўтиб ва бундан кейин ҳам ўтаверади». Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. Т., 2009 й. 38- бет. 2. Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Т., Ўзбекисто 5. Каримов Н. ва учун к. Т., 1997й. – 352 бет.бошқалар Ўзбек адабиёти. 11-синф 6. Мирзаев С. ХХ аср ўзбек адабиёти, Т., Янги аср авлоди, 2005й, - 419 бет. 7. Норматов У. Етуклик Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982 й, 368 бет. 8. Умиров Ҳ. Адабиёт назарияси. Т., Шарқ, 2007.- 256 бет. 9. Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш. Т., УАЖБНТ. 2003й, - 361 бет. 10. Шарафиддинов О. Улғайиш, «Адабий этюдлар» китобида.Т., Ўзадабийнашр. 1967 й. 11. Шермуҳаммедов П. П.Қодиров (Адабий портрет). Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983 й. 12. Қодиров П. Танланган асарлар, 3 томлик, 1-том. Т., Шарқ. 2008й. – 400 бет. 13. Қодиров П. Ботирлар ва бахиллар Т., Чўлпон, 1994 й., - 256 бет. 14. Қўшжонов М. Бахсларда улғайган ижод. Сайланма. 2 томлик, 1-том.Т., Ғ.Ғулом номидаги Ад 19. WWW ref/uz/ . Мундарижа. Кириш ................................................................................................2-4 I боб. П.Қодиров қиссаларида муаммо қўйиш маҳорати............5-20 II боб. П.Қодировнинг характер яратиш маҳорати.....................21-37. 45 Хулоса ..............................................................................................38-42 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .........................................43-44 46
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha