Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Популяциялар экологияси 2

Купить
Популяциялар экологияси Режа 1. Экологияда популяция ҳақида тушунча. 2. Турларнинг популятцион тузилмаси. 3. Ўсимлик ва ҳайвонлар популяцияси 4. Демографик портлаш. Экологияда популяция тушунчаси  Экологияда популяция деганда бир турга кирувчи, маълум майдонда тарқалган ва бир бири билан ўзаро боғланган индивидлар йиғиндиси тушунилади. POPULUS  “ Популяция” сўзи лотинча “POPULUS” сўзидан олинган бўлиб “Халқ”,”аҳоли” деган маънони беради. Бу иборани фанга биринчи бўлиб немис олими Йоганнсен 1907 йили киритган.  Популяцияда у ёки бу шаклда табиатда мавжуд бўлган барча боғланишлар учрайди, айниқса турлараро боғланишлар. Махсус турлар ичида бўладиган боғланишлар такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқдир. Популяциянинг тузилиши  популяцияга хос хусусиятлардан бири - ўзини сон жиҳатдан бошқаришидир. Туғилиш ва нобуд булиш (ўлим) орасидаги мувофиклик популяция сонининг бошқарилиши дейилади. Популяциядаги организмлар сони - омиллар таъсирида ўзгариб туради. Унинг сонининг камайишига ўлимнинг кўпайиши ва ҳосилдорликнинг камайиши таъсир қилади.  Бошқаришнинг яна бир шакли - популяцияда зичликнинг ошиши кузатилганда бўлади. Зичлик нормадан ошиб кетса, овқат етишмаса популяцияда ўз-ўзини бошқариш ва шу орқали популяцияларни бошқариш рўй беради. Балиқларда, каламушларда популяция зичлиги маълум даражага етганда, уларнинг серпуштлиги пасайиб кетади. Бу овқат етишмаслиги натижасида бўлади. Гормонал ўзгаришлар бўлади, у эса жинсий хулқ-атворга таъсир қилади ва наслсизликка олиб келади, бола ташлашга, ота-онаси уз болаларини ейиши (каннибализм), босқинчилик ҳолати ошади. популяция зичлиги ошиши билан ҳайвонларнинг тухум қуйиши камаяди, ўсимликларда уруғ ҳосил бўлиши камаяди. Жой етишмаслиги билан миграция бошланади. Бир хил популяциялар тугилиш орқали бошкарилса, бошқалари ўлиш орқали бошкарилади. Демак, популяция бошқариш воситаси ҳисобланади.  Айни шароитда индивидларнинг оптимал сонда сақланиб турилиши популяция гомеостази дейилади. Гомео-ўхшаш, стаз- ҳолат деган маънони англатади.  Гуруҳли ҳаёт тарзи популяциялар учун ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Бундай хусусиятларга қуйидагилар киради:  популяция сони, зичлиги, туғилиш, ўлиш (нобуд бўлиш), популяциянинг ўсиши, ўсиш суръати. Популяция сони  популяция сони - ўсимлик ва ҳайвонларнинг ажратилган жойдаги умумий миқдори. У ҳеч қачон доимий бўлмайди ва кўпайиш, ўлиш тезлиги нисбатига боғлиқ бўлади. Популяция зичлиги  Популяция зичлиги - маълум майдон бирлигига тўғри келадиган индивидлар сони тушунилади. (ҳайвон ва ўсимликлар миқдорини кўрсатадиган кўрсатгич). Популяциянинг миқдори ва зичлиги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, шунинг учун у ёки бу популяция ҳақида гап борганда унинг сони ва зичлиги баробар эътиборга олинади.  Популяция зичлигини ўрганишга тадқиқотчилар турлича ёндашадилар. Зоологлар популяциядаги индивидлар сонини майдон бирлигида, микробиологлар - тупроқдаги ёки гумусдаги масса бирлигида, сувдаги содда ҳайвонлар ва сув ўтлари, тупроқ мезо ва микрофауналари сув ва тупроқнинг ҳажм бирлигида ҳисобга оладилар. Ушбу ёндошиш тўғри ҳисобланиб, ҳақиқатан ҳам биогеоценозга ҳайвонлар ва микроорганизмлар индивидлар сони билан, ўсимликлар эса биомассаси билан таъсир этади. популяция ўлчами  популяция ўлчами - ҳар хил турларнинг популяцияси бир-биридан ўлчами билан фарқ қилади. Масалан: бир гектар ўрмонда қушлардан ўнлаб индивидлар; сичқонсимон кемирувчилардан ўнлаб ва юзлаб; ҳашоратлар ва ёмғир чувалчангларидан миллионлаб учратиш мумкин. Турлар популяцияси зичлигининг ўзгариб туриш сабабларидан бири индивидларнинг катта-кичиклигидир. Индивидлар қанчалик йирик бўлса, популяция чегаралари катта: зичлиги эса паст бўлади. популяциянинг жинсий структураси  популяциянинг жинсий структураси - тузилмаси деганда турли ёшдаги гуруҳларда қарама-қарши (эркак ва урғочи) индивидларнинг сон жиҳатидан нисбати тушунилади. популяцияда жинслар бўйича организмларнинг нисбати ва айниқса кўпаяётган урғочи индивидларнинг сони ўсиши учун катта аҳамиятга эгадир. Популяциядаги жинсларнинг нисбати биринчидан генетик қонуниятларга (жинсий хромосомаларнинг қўшилиши) боғлиқ бўлиб, популяциянинг эволюцияси учун урғочи организмларнинг сони муҳим аҳамиятга эга бўлади. Масалан: одамлар популяциясининг потенциал ўсиши - ўсмир ва қарияларга нисбатан 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёллар ҳисобига тўғри келар экан. Иккинчидан, маълум даражада ташқи муҳит ҳам таъсир этиши мумкин. Масалан: ўрмон чумолилари ҳарорат 20°С дан паст бўлганда фақат эрк популяциянинг фазовий тузилмаси  1. Индивидлар бир текис тарқалганда . мевали дарахтлар боғда ўтказилгандек, бир-бирига нисбатан бир хил масофада жойлашади. Табиатда бундай тарқалиш тури жуда кам бўлади. Сунъий ташкил этилган ўрмонларда баланд дарахтларнинг жойланиши бир текис жойланишга тўғри келади.  2. Тасодифий тарқалишда индивидлар бир-биридан ҳар хил масофада жойлашади. Бундай жойлашиш популяциянинг зичлиги кам бўлган бир хил муҳитда учратилади.  3. Табиатда гуруҳли тарқалиш тури кўп учрайди . Бунда индивидлар туда ҳосил қилиб бир-биридан турлича масофада жойлашади. Гуруҳли тарқалиш - нотекис муҳит таъсири натижасида, яъни муҳитнинг айрим бўлимларида қулай шароит бўлиши, шунингдек, ноқулай омиллар билан бирга учрайдиган жойлар учун ҳарактерлидир. Ўсимликлар популяциясининг ёш тузилмаси  Фитоценоздаги алоҳида турларнинг ҳар хил ҳолатдаги индивидлар йиғиндиси ценопопуляция дейилади. Буларни гулли ўсимликлар мисолида кўрсак, тупроқ ва унинг юзасида ҳаётчанлигини йўқотмаган уруғ, ниҳол, ҳар хил ёшдаги индивидлар, яъни ўт ўсимликларнинг тиним ҳолатидаги 2-ламчи ер остки органлари-илдизпоя, туганак, пиёзбош киради. Турларнинг ўзи эса популяциялар тизимидан иборатдир. Жамоада ҳар бир тур ценопопуляцияси майдон бирлигига тўғри келадиган сони ва ёшининг нисбати билан фарқланиши мумкин. Т.А.Работнов ўсимликлар жамоасидаги ўсимликлар ҳаётини ёши бўйича қуйидаги асосий даврларга бўлади:  Латент даври . Бунда ўсимлик спора, уруғ ёки мевалар ҳамда тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда ҳар хил давом этади. Қулай шароит вужудга келиши билан униб чиқади. Теракнинг уруғи ҳаётчанлигини 3-4 кундан то 3 хафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар эса уруғининг ҳаётчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади.  Виргинил даври. Бу даврда ўсимликнинг ниҳоллик, ёш ўсимликлар ва вояга этган ҳолатидир. Ниҳоллар ёш ўсимликлардан уруғпалла баргларининг бўлиши билан фарқланади.  Генератив давр . Ўсимлик ҳаётида споралар ёки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади.  Сенил (қарилик) даври. Ўсимликларнинг ёши катталашган сари генератив кўпайиш хусуси Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти- ҳаракати тузилмаси  Колония - ўтроқ ҳаёт кечирувчи ҳайвонларнинг биргаликда яшашидир. Улар узоқ вақт ёки кўпайиш олдидан бирга яшаши мумкин. Колония бўлиб ҳаёт кечириш - оилавий гуруҳларнинг кенгайиши ҳисобига келиб чиқади ва биргаликда кўпайиш, ҳимоя, ўзини ва боласини боқиш ва х.  Галалар - бир турга кирувчи баъзи гуруҳ ҳайвонларнинг бирон-бир биологик жиҳатдан фойдали ҳаракатни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашиши ҳисобланади. Галалар душмандан сақланиш, озуқа топиш, миграциялар каби функцияларни бажаришади. Гала бўлиб яшаш балиқлар, кушларда ва сут эмизувчилардан итсимонларда учрайди.  Балиқлар галаси душмандан сақланишда, қушларники мавсумий миграция вақтида шаклланади. Ўтроқ ҳолда яшовчи қушлар ўртасида доимо товуш чиқариб тур Ҳайвонларда колония, гала, пода бўлиб яшаш Қушлар галаси ДЕМОГРАФИК ПОРТЛАШ Демографик портлаш Инсоннинг ёш тузилмаси  1. янги туғилган бола 1-10 кунгача  Эмизикли даврдаги бола 10 кундан 2 йилгача  Гўдаклик 1-3 ёшгача  Илк болалик 4-7 ёшгача  Болалик 8-12 ёшгача ўғил болаларда 8-11 ёшда қиз болаларда  Ўспиринлик 13-16 ўғил болаларда, 12-15 қиз болаларда  Ёшлик- 17-21 ўспинилар, 16-20 қизлар  Вояга етишнинг биринчи даври 22-35 эркаклар, 21-35 аёллар  Вояга етишнинг иккинчи даври 36-60 эркаклар, 36-55 аёллар  Ёши қайтган давр 61-74 эркаклар, 56-74 аёллар  Қарилик даври 75-90 эркак ва аёлларда  Узоқ умр кўриш 90 ёшдан юқори
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha