Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 647.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Пул оқимлари таҳлили

Купить
“ АУДИТ ВА ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” КАФЕДРАСИ ДОЦЕНТИ А.АБДУЛЛАЕВ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН “МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ” ФАНИДАН ПРЕЗЕНТАЦИЯТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ “ Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси Пул оқимлари таҳлили Маъруза режаси: • Хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишда таҳлилнинг муҳимлиги ва асосий вазифалари. • Корхонанинг пул маблағлари билан таъминланганлиги ва улар оқимини таҳлил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. • Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши ва асосий элементлари. • Пул оқимларининг кирими ва чиқимини самарали бошқаришда молиявий таҳлилнинг ўрни. • Асосий фаолиятдаги пул оқимлари таҳлили. Молиявий ва инвестицион фаолиятдан пул оқимлари таҳлили. • Пул оқимларини таҳлил қилишнинг тўғри ва эгри услуби. • Пул оқимларини бошқаришнинг омилли таҳлили. Пул оқимлари ҳаракатини тезлаштириш имкониятларини аниқлаш. • Пул оқимларидаги ўзгариш тенденцияларини таҳлили. Фоиз ставкалари ва уларни ҳисоблаш усуллар Пул маблағлари оқими юзасидан қуйидаги муҳим тушунчаларни таснифлаш лозим • Пул маблағлари – кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар. • Пул эквивалентлари – маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли бироз хатари бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар). • Пул оқимлари – пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат. • Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот – ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси. • Операцион фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молиявий фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти. • Инвестиция фаолияти – пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш. • Молиявий фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва таркибида ўзгаришлар юз беради. Таҳлил мақсади: • молиявий ҳисобот маълумотлари асосида пул оқимини объектлари, фаолият турларии, шакли ва даври бўйича ўрганиш орқали хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолдаги ўзгаришларини ретроспектив ва перспектив таҳлилини амалга ошириш орқали уларни мақсадли бошқаришни йўлга қўйишдан иборат. Таҳлил вазифалари: • пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни таснифлаш, пул оқимини таркиб қаторлари бўйича ўрганиш; • пул оқимини жорий таҳлилини ва истиқболдаги прогнозларини ташхислаш; • пул оқимининг соф кирими ва чиқимига баҳо бериш орқали бизнес самарадорлигига баҳо бериш; • пул оқимининг молиявий ҳолат ва барқарорликка таъсир даражасини, улар нақдлигининг ликвидлик ва тўловга қобилликка таъсирини баҳолаш; • операцион ва молиявий ричаглар орқали пул оқимини молиявий коэффициентларда баҳолаш; • пул оқимини тактик бошқаришнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаб бериш ва уларни амалга ошириш. Операцион фаолиятдаги пул оқими Операцион фаолиятдаги пул маблағлари кирими Операцион фаолиятдаги пул маблағлари чиқими Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари Қишлоқ хўжалиги корхоналарига “транш” орқали келиб тушган пул маблағлари Операцион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари Тўланган ягона ер солиғиТўланган фойда (даромад) солиғиМатериал, товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари Ходимларга тўланган пул маблағлари Ходимлар номидан тўланган пул маблағлари Операцион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлариТўланган бошқа солиқларТайёрлов ташкилотларидан етказиб бериладиган ҳосил учун олинган бўнак пуллар Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун берилган имтиёзли кредитлар КОРХОНАЛАРНИНГ ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ ЧИЗМАСИ Инвестиция фаолиятидаги пул оқими Инвестиция фаолиятидаги пул маблағлари кирими Инвестиция фаолиятидаги пул маблағлари чиқими Асосий воситаларни сотишдан олинган пул маблағлари Номоддий активларни сотишдан олинган пул маблағлари Инвестицион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлариУзоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш учун сарфланган пул маблағлариАсосий воситаларни сотиб олиш учун сарфланган пул маблағлари Номоддий активларни сотиб олиш учун сарфланган пуллар Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотишдан олинган пул маблағлари Инвестицион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ ЧИЗМАСИ Молиявий фаолиятдаги пул оқими Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари кирими Олинган фоизлар Олинган дивидендлар Қ исқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлариАкциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан келган пул тушумлари Узоқ муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари Молиявий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан пулли тушумларВалюта курсининг ижобий фарқи Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари чиқими Қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пулли тўловларУзоқ муддатли кредит ва қарзлар бўйича пулли тўловларТўланган фоизлар Тўланган дивидендлар Хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари Валюта курсининг салбий фарқ Пул оқимининг таркибланиши № Пул оқими Таркиб қаторлари 1 Шаклланиш доираси бўйича Корхона бўйича умумий пул оқими Таркибий бўлимлар, филиаллар бўйича пул оқими Хўжалик фаолияти турлари бўйича пул оқими Алоҳида хўжалик жарёнларидан бўйича пул оқими 2 Фаолият йўналишлари бўйича Операцион фаолиятдан Инвестицион фаолиятдан Молиявий фаолиятдан 3 Натижавийлиги бўйича Ижобий пул оқими Салбий пул оқими 4 Ҳажмни ҳисоблаш усули бўйича Ялпи пул оқими Соф пул оқими 5 Соф қиймати бўйича Ортиқчалик Етишмовчилик 6 Даврийлиги бўйича Жорий пул оқими Келгуси пул оқими Соф пул оқимининг горизонтал ва вертикал таҳлили т/р Кўрсаткичлар Ўтган йилнинг шу даврида Ҳисобот даврида Ўзгариши Ўсиш дара- жаси, % Ўсиш дара- жаси, % Сумма, минг сўм Сал- моғи, % Сумма, минг сўм Сал- моғи, % Сумма, минг сўм Сал- моғи, % 1. Асосий фаолиятдан соф пул оқими 195,0 487,5 192,0 274,3 -3,0 -10,0 98,5 -1,5 2. Инвестицион фаолиятдан соф пул оқими -115,0 -287,5 -212,0 -302,9 -97,0 -323,3 184,3 84,3 3. Молиявий фаолиятдан соф пул оқими -40,0 -100,0 90,0 128,6 130,0 433,3 -225,0 -325,0 4. Натижавий соф пул оқими 40,0 100,0 70,0 100,0 30,0 100,0 175,0 75,0 Пул оқимларин башоратлаш Башоратлаш -(грекча prgognoses-олдиндан кўриш) молиявий менежментда узоқ истиқболга молиявий ҳолатни бир бутун ҳолда ва турли кисмларини ўзгартиришни ишлаб чиқиш тушунилади. Пул оқимининг башорати бизнес режанинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бу орқали нақд пул оқимини назорат қилиш, юзага келаётган муаммоларни олдини олиш ёки мавжуд имкониятлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Пул оқимини башоратлаш босқичлари 1. Давр оралиғида пул киримини башоратлаш . Пул киримини асосий манбаси бу махсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан тушум ва дебиторлик қарзлари ҳисобланади. Бу борада тайёр маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан пул киримини ўртача кўрсаткичи (коэффиценти, даври) аниқланади. 2. Давр оралиғида пул маблағлари чиқимини башоратлаш . Биринчи навбатда нақд пул чиқими белгиланади. Унинг муҳим таркибий бирлиги мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган кредиторлик мажбуриятларини қоплаш ҳисобланади. 3. Соф пул оқимини аниқлаш. Башорат қилинадиган соф пул оқими уларнинг кирим ва чиқимини фарқлаш асосида аниқланади. Натижа ижобий (ортиқчалик) ва салбий (етишмовчилик) шаклида бўлиши мумкин 4. Пул маблағларига бўлган қисқа муддатли молиялаштиришнинг уму Пул оқимларини таҳлил қилишнинг тўғри ва эгри услуби Тўғри усул- хўжалик фаолиятидан пул маблағлари ҳаракатини ижобий ва салбий фарқланишларини аниқлашнинг касса усулида ҳисоб- китоб қилинишидир. Пул маблағларини тўғри усулда таҳлил этишнинг методологик асоси баланс усули ҳисобланади.Унинг мазмунини қуйидагилар ташкил этади: -пул қийматликларининг даврий қийматини ҳисобга олмаслик -пул маблағларини қолдиқ қисмини аниқлашнинг қуйидаги боғланишига қуйидаги тенгликка тенг: ПМдб + ПМк - ПМч = ПМдо Бу ерда: ПМдб, ПМдо - пул маблағларининг давр боши ва охирига қолдиғи; ПМк-пул маблағлари кирими; ПМч-пул маблағлари чиқими. Пул маблағларини эгри усулдаги таҳлили Эгри усулда пул маблағларини таҳлил этишнинг ахборот таъминоти сифатида бухгалтерия баланси, методология асоси таҳлилнинг баланс усули ҳисобланади. Мазкур усулда пул маблағларининг киримида баланс пассиви моддаларининг ўсиши ва актив моддаларнинг камайиши, пул маблағлари чиқимида баланс актив моддаларининг кўпайиши ва пассив моддаларининг камайишини характерлайди. Пул маблағлари кўпайишида асосий манба жорий давр фойдаси ва амортизация ажратмалари ҳисобланади. Умумий кўринишда пул маблағлари харакатини, ҳисоб – китобини қуйидаги формула асосида топади: СПХ = СФ + АА - (ΔА + АА) + (ΔП - СФ) Бунда: СФ - жорий давр соф фойдаси; АА - амортизация ажратмалари; ΔА - активларнинг ўзгариши; ΔП -пассивларнинг ўзгариши. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha