Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Қадимги Юнонистон динлари

Купить
Қадимги Юнонистон динлари  Қадимги юнон динлари ҳақида маълумот берувчи манбалар кўп, улар ичида қадимги юнон достонлари ҳамда юнон файласуфларининг бизгача етиб келган асарлари яхши манба бўлиб хизмат қилади.  Қадимги юнонлар ҳайвонлар тимсолларини илоҳийлаштир-ганлар. Бунда ҳўкиз тимсоли биринчи ўринда бўлиб, хўкиз суратлари қадимги юнон тасвирларида тез-тез учраб туради. Шунингдек, юнонлар илон тимсолида кўрганлар, яна бир қатор ҳайвон ва қушларни илоҳийлаштирганлар. Демак, айтиш мумкинки, қадимги юнонларда тотемистик тушунчалар кенг тарқалган. www.arxiv.uz  Қадимги юнонларда одам шаклидаги худо тимсоллари кўп учрайди ва ушбу худолар кўпинча аёл тимсолида бўлади. Масалан, шундай тасвирлардан бирида бир аёлнинг икки қўлини осмонга кўтариб турган итнинг олдида қўлларини юқори кўтарган ҳолда тургани тасвирланган.  Ғилдираксимон шакллар ёрдамида қуёш ва ой тимсолларига ишора қилганлар ва бунинг билан уларни ҳам илоҳийлаштирганлар. Тошларда баъзи дарахтларда илоҳий куч мавжуд деб ҳисоблаганлар, ғорлар ва унгурларга эса ўлимдан кейинги ҳаёт ҳамда турли маросимларга боғлаб диний тус берганлар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Қадимги юнон динида тотемизм сингари илк диний тасаввурларнинг баъзи белгилари сезилиб туради: мирмаданлар нинг чумолидан тарқаганлиги ҳақидаги афсона ёхуд илоноёқ Кекропнинг Афина асосчиси эканлиги ҳақидаги афсоналар шунга асос бўла олади.  Яна қадимги овчилик анъаналарига оид маросимлар ва сеҳргарлик расм-русумлари об-ҳаво билан боғлиқ бўлган. Масалан, Мефанах (Коринфика) шаҳрида жазирама иссиқ шамолларини ҳайдаш учун икки киши бир оқ хўрозни иккига бўлиб, қўлга кўтариб токзор атрофида кўтариб ҳар томонга югурганлар. Ёхуд шунга ўхшаш ёмғир чақириш ҳам алоҳида маросимни талаб этган.  Юнонлар динининг мана шу қадимги шаклида табиатни ўраб турган турли туман майда руҳлар: сув руҳлари, ўрмон илоҳлари, наяд, дриад , тоғ руҳларига ишониш асосий ўрин тутган. www.arxiv.uz  Ушбу халқларда илдизи қадим ўтмишга бориб тақаладиган ёмонлик келтирувчи сеҳрга ишонч мавжуд бўлган. Бунда ер остидаги қора кучлар ҳақидаги тасаввурлар назарда тутилади. Улардан қаҳрли Геката биринчи ўринда турган. Агар одам бирон кимсани душман тутиб йўқ қилмоқчи бўлсалар, шу худолар исмини тилга олиб лаънатлаганлар. Лаънат юбориш ва дуоибад қилишнинг ҳам ўзига хос расм-русумлари бўлган, бироқ бундай ёвуз сеҳргарлик у қадар аҳамиятга эга саналмаган. Юнонлар сеҳрдан кенг фойдаланганлар. Беморларни даволаш, касалликнинг муолажасида ҳам табобат билан боғлиқ урф-одатлар узоқ сақланган. Тарихан жуда ҳам қадим- қадимларга бориб тақаладиган юнон эътиқодларидан бири – бу ўлим ва ундан кейинги ҳолат ҳақидаги тасаввурлардир. Юнонлар одатига кўра, ўлган киши танасини ерга кўмишган ёки сағанада сақ  Юнон диний қарашларининг яна бир ўзига хос жиҳати – аслзода қаҳрамонларни илоҳийлаштириш. Халқ қаҳрамонларига ишончнинг шаклланиши бир оз кечроқ бўлган. Бундай ишончнинг юзага келишига худоларга бўлган ишончнинг пасайиши сабаб қилиб кўрсатилади. Илк кўринишида алоҳида уруғнинг мададкор руҳлари, бошланғич аждодлари қаҳрамон сифатида талқин қилинган. Аслзода хонадонларнинг алоҳида ажратилиши билан уларнинг илк аждодлари ҳам улуғлана бошлади. Эътиборли ва кучли хонадонларнинг аждодлари номи бошқаларникидан юқори қўйилиб, уни улуғловчи ва унга сиғинувчилар сони ҳам ортиб борган. Шу тариқа Геракл, Иффикал, Иврином, Бореа, Эрота каби қаҳрамонлардан иборат худолар пантеони вужудга келди. www.arxiv.uz  Геракл бутун юнон ўлкасида машҳур танилган қаҳрамон тимсоли бўлиб, уни қуёш худоси деб билганлар. Аммо баъзи тадқиқотчилар уни тарихий шахс деб ҳисоблайдилар, яъни Геракл тимсоли халқ қаҳрамони шахсининг афсонавийлаштириб юборилган кўринишидир. У дорийлар қабиласига мансуб Гераклидлар сулоласининг бобокалони ҳисобланади. Дорийлар томонидан Пелопоннессанинг катта қисмини босиб олинишига сабаб бўлган «Гераклидлар юриши» мил. ав. XII-XI асрларда бўлган тарихий воқеадир. Гераклнинг мана шу юришлар давомида кўрсатган қаҳрамонликлари унинг бутун Юнонистон бўйлаб машҳур бўлишига ва у ҳақда кўплаб афсоналар тўқилишига олиб келди: унинг ҳатто осмонга кўтарилиб кетгани ва Эллада худоларидан бирига айлангани ҳақида афсона тарқалди. Гераклнинг ўғли Фест сикионликларни ўз отасини қаҳрамон сифатида эм  Бундан ташқари, жойларда эътиборли оилалар жамиятда кенг тарқалиб улгурган маросимларни қўлларига ушлаб қолишга ҳаракат қилдилар. Жумладан, Афинада Эрехтей, Бута каби қаҳрамонлар культи зодагон Бутадлар хонадони қўлида бўлган.  Қадимги юнон худолари маҳаллий ва умумий худолар тоифасига бўлинади. Маҳаллий худоларга ўзаро урушларда ёрдам беради, деб эътиқод қилинган бўлса, умумий худолар ташқи душманга қарши курашларда ёрдам беради деб ишонилган. Юнонистонда алоҳида шаҳарларнинг ўз худолари бўлганлиги бу мамлакатнинг сиёсий тарқоқлигидан хабар беради. Гомер даврида юнонларнинг маданий жамоаси умумюнон худолари ҳисобланмиш Олимпия худоларига ибодат қилиши билан ажралиб турар эди. Олимпия улуғ худолари понтеонининг келиб чиқиш масаласи жуда мураккаб. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, баъзи  Уларнинг энг улуғи Зевснинг хотини шахлокўз Гера ҳисобланган. У Микеннинг қадимий ҳомийси сигир-худо кўринишидадир. Иккинчиси Посейдон Пелопоннессада қадимий денгиз худоси бўлиб, унга соҳилдаги балиқчилар сиғинишган.  Афина ҳам Олимпия худоларидан бўлиб, шаҳарлар ва қўрғонлар ҳомийси ҳисобланган. Унинг «Афина худоси», «Афиналик аёл», «Паллада», «Полиада» каби элликка яқин сифатлари бўлиб, ўз даврида Юнонистоннинг энг олий худоларидан бири бўлган. «Эллада тавсифи» китобида унга атаб 73 та ибодатхона, зиёратгоҳлар қурилгани эслатилади. Бу жиҳатдан Афина Артимедадан кейинги ўринда турар эди. Қадимги афсоналарга кўра, Афина жанговор худо сифатида тўла қуролланган ҳолда тасвирланган. Шунингдек, унинг образида тотемистик жиҳатлар ҳам сақланиб қолган. У гоҳо бойқуш, гоҳо илон, гоҳида эса зайту www.arxiv.uz  Артемида юнон худолари орасида буюкларидан ҳисобланар эди. Энг кўп ибодатхона ва муқаддас қадамжолар унга атаб қурилган. Қадимий афсоналар ва турли тасвирларда Артемида овчи қиз шаклида тасвирланган.  Энг кўп тасвирланган Аполлон тимсоли ўта мураккаб ва ноаниқ образдир. У Зевс ва Летонинг ўғли, Артемиданинг акаси ҳисобланади. Аполлон сўзининг маъноси баъзида «ҳалок қилувчи», баъзида «чорва раҳнамоси» сифатида талқин қилинган. www.arxiv.uz  Зевс эса «худолар ва одамлар» отаси ҳисобланган. Унда элликка яқин маҳаллий худоларнинг сифатлари жамланган бўлиб, улар Зевснинг сифатлари ўлароқ сақланган. Зевс ҳақидаги афсоналар кўпроқ Крит ва Фессалияда тарқалган. Зевс исми «ёғдули осмон» маъносини билдиради.  Булардан ташқари юнонлар Асклепий, Пан, Афродита, Арес, Гефест, Гестия, Ҳермес каби худоларга сиғинганлар. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha