Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Қимматли қоғозлар

Купить
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР РЕЖА: Қимматли қоғозлар хақида тушунча Қимматли қоғозлар турлари Қимматли қоғозлар муомаласи ва бозорларнинг турлари • Қимматли қоғозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чикадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш имкониятини назарда тутувчи ҳужжатлардир. • Қимматли қоғозларнинг фундаментал хусусияти уларнинг айланувчанлиги ва ликвидлилигидир. Айланувчанлик - бу қимматли қоғозларнинг бозорда харид қилинишига ва сотилишига, шунингдек, кўпчилик ҳолларда бошқа товарнинг айланишини осонлаштирувчи мустақил тўлов воситаси сифатида қўлланишга қодирлигидир. Ликвидлилик эса қимматли қоғозларнинг бозор нархининг камроқ ўзгариб туриши ҳамда сотиш учун унчалик кўп бўлмаган ҳаражатлар билан, шунингдек қимматли қоғозлар эгаси учун деярли зарарсиз ҳолда тезда сотилиш ва пул маблағларига (нақд ва нақдсиз шаклда) айланиш қудратидир. Қимматли қоғозлар ҳуқуқ субъектларига тегишли бўлишига қараб, қуйидагиларг а бўлинади: тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар номи (эгаси) ёзилган қиматли қоғозларордерли қимматли қоғозлар ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ТУРЛАРИ • Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозларнинг энг кенг тарқалган тури акциялар ҳисобланади. • 1993 йил 2 сентябрдаги «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, акция - бу акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс муайян ҳисса қўшганидан гувоҳлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи ҳамда унга дивиденд олиш ва, одатда, ушбу жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғоздир. Акциялар қуйидаги реквизитларга эга бўлиши шарт: акциядорлик жамиятининг номи ва унинг жойлашган манзили; қимматли қоғознинг номи - «акция»; акциянинг тартиб рақами, серияси, чиқарилган санаси; акциянинг тури (оддий ёки имтиёзли); акциянинг белгиланган қиймати; эгасининг исми (номи ёзилган акциялар учун); акциядорлик жамиятининг акциялар чиқарилган кундаги устав жамғармаси миқдори; чиқарилган акциялар миқдори; дивидендларни тўлаш муддати; акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ва бош ҳисобчисининг имзоси; акциянинг санаси ва рўйхатдан ўтказган идора томонидан берилган коди. • Қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган иккинчи тури облигациялар ҳисобланади. Облигация чиқариш билан ташкилотлар ва бошқа давлат корхоналари ўзининг пулга бўлган эҳтиёжини қондиради. Облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор бўлиб, харидор (сармоядор) эса кредит берувчи сифатида қатнашади. • Облигация, акцияга ўхшаб пул маблағларини жалб қилиш - инвестиция қилишдир. Лекин улар бир биридан фарқлидир. Улар орасидаги фарқ шундаки, облигация эгаси ташкилот кредитори бўлиб ҳисобланади. Агар ташкилот ҳамкорлик жамияти бўлса, у ҳолда акциядор ташкилотнинг хусусий эгаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Акция эса хусусий мулкни тасдиқловчи ҳужжатдир. • Векселлар ҳам қимматбаҳо қоғозларнинг бир турига киради. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Респрубликасида вексель муомаладан чиқарилган бўлса-да, у ўзининг тарихига эгадир. Ўзбекистон Республикасида 1994 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» Қонуни қабул қилинди ва унга 1995 йил 13 сентябраги ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Бу қонунга кўра «Векселлар уларда кўрсатилган муддат келганда вексель берувчи муайян пул суммасини вексель эгасига (вексель олувчига) сўзсиз тўлаши лозим бўлган мажбуриятдан гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир». Вексель қуйидагича тавсифномага эга: • 1. Векселдан юзага келувчи ҳар бир мажбурият векселда ёзма равишда қайд этилган бўлиши шарт; • 2. Векселда мужассамлашган мажбуриятлар вексель билан баробар бир кишидан Векселлар турлариўтказувчи Оддий тижорат векселлари3B 0B15 1F0B200A11 39 0B08 1A • Чек қимматли қоғознинг муҳим бир турига киради. Чек қонун бўйича- ордерли қимматли қоғоз бўлиб ҳисобланади ва у давлат ҳимояси остида туради. Вексель кредит бериш воситаси бўлиб хизмат қилса, чек эса - тўлов воситасидир. Чекда векселда бўлгани каби уч киши иштирок этади, яъни чекни ёзган, чек олувчи ва чек бўйича тўлаши керак бўлган шахслар. Чек иқтисодий томондан жуда фойдали қимматли қоғоз ҳисобланади. Чунки чек қўлланганда нақд пул ишлатилмайди. Пул йўқолишининг олди олинади. Чекларнинг умумий моҳияти қуйидагича: • -чек қўлловчи учун фойдали тарафи шундаки, чек воситасида тез ва фойдали тарзда қарздорлар билан ҳисоб-китоб амалга оширилади; • -чек билан операциялар банк орқали амалга оширилиб, чек эгасининг нақд пулини йўқолиш хавфидан қуткаради; • -чек билан ҳисоб-китоб нақд пул билан ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ • Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари уларнинг эгалари бюджетига пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи ҳамда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида қайд этилган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. • Хазина мажбуриятлари 1 йилдан 10 йилгача ва 10 йилдан 30 йилгача чиқарилади. Улар давлатнинг қарз мажбуриятларидан бири бўлиб, фақат ички давлат қарзлари учун чиқарилади. Фоизлар бўйича тўлов йилда икки марта амалга оширилади. • Хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади: • - узоқ муддатли - беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари; • - ўртача муддатли - бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлар; • - қисқа муддатли - бир йилг ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ ВА БОЗОРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ • Қимматли қоғозлар муомаласи деганда, уларни сотиш ёки харид қилиш, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган қимматли қоғозлар эгасининг алмашувига олиб келувчи бошқа ҳаракатлар тушунилади. • Қимматли қоғозлар дастлабки ва иккиламчи бозорларда муомалада бўлади. Дастлабки бозор - бу қимматли қоғозларнинг биринчи ва қайта эмиссиялари бозори бўлиб, унда сармоядорлар ўртасида қимматли қоғозларни дастлабки жойлаштирилиши амалга оширилади. • Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида олдин даслабки бозорда жойлаштирилган қимматли қоғозлар муомалада бўлади. Иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси қимматли қоғозларнинг сотувчиларини ва харидорларни бир бири билан учраштириш ҳамда капитални самарали фаолият доирасига эркин ва қўйилишини таъминлашдан иб Э’ТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha