Қўшимча даврда амалга оширилган операциялар ҳамда ғазначилик бўлинмаларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Қўшимча даврда амалга оширилган операциялар ҳамда ғазначилик бўлинмаларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Режа: 1. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси 2. Ғазначилик бўлинмаларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш МАҚСАД: Қўшимча давр ҳақида тушунчага эга булиш, қўшимча даврда амалга ошириладиган операциялар таркиби ва уларни амалга ошириш тартиби, ҳамда, Молия йили якуни бўйича бухгалтерия ҳисоби бўйича ғазначилик органлари ходимлари томонидан бюджетлар ижроси натижалари бўйича йиллик ҳисобот тузишда баланс счётлари маълумотларининг ишончлилиги, бюджет ссудалари бўйича ҳисоб-китоблар ва бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб- китоблар ҳолатини ўрганиш 1-режа: Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ҳисобот йили учун Давлат бюджетининг ижроси бўйича қуйидаги операциялар амалга оширилади, жумладан:  бюджетлараро ҳисоб-китобларни тартибга солиш;  бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йил учун кредиторлик қарзларини тўлаш;  иқтисод қилинган маблағлар суммасини бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш;  Давлат бюджети ижроси бўйича бошқа операциялар Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Ўтган йил учун Давлат бюджетининг ғазна ижроси амалга ошириладиган молия йилига қўшимча давр кейинги йилнинг январь ойи ҳисобланади. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Ўтган йилнинг кредиторлик қарзларини тўлаб бериш учун бюджет ташкилотлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: кредиторлик қарзи юзага келган коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича ўтган молия йилининг шартномалари нусхаси ўтган йил якуни бўйича бюджетдан маблағ олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган солиштирма далолатнома (қўшимча даврда амалга оширилган ҳисоб-китоблар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланган кредиторлик қарзларини ҳисобга олган ҳолда). Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки бошқа мавжуд бюджетдан ташқари маблағлари етарли бўлмаганда ёки умуман мавжуд бўлмаган тақдирда, жорий молия йили харажатлар сметаси ҳисобидан (вақтинчалик харажатлар сметаларини ҳисобга олган ҳолда), молия органининг бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлари йўқлигини тасдиқловчи хулосаси, шунингдек кредиторлик қарзини (бюджет ташкилотлари томонидан ўрнатилган тартибда тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва кредиторлик қарзлари келиб чиқиши бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар асосида) тўлаш учун зарур бўлган маблағлар жорий йилнинг харажатлар сметасида назарда тутилганлиги тўғрисида молия органи томонидан ғазначилик бў Кейинги молия йилига ўтадиган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган бюджетдан маблағ олувчилар уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмаларига қўшимча даврда операциялар амалга оширилгунгача (яъни, 1 январь ҳолатига) ва қўшимча даврда операциялар амалга оширилгандан кейинги ҳолатга (яъни, 1 февраль ҳолатига) маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган солиштирма далолатномаларни тақдим этадилар. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ўтган йил ҳисобидан молия йилига қўшимча даврда амалга ошириладиган харажатлар бўйича тўлов топшириқномаларини тўлдиришда, уларнинг тўлов мақсадида, мажбурий тартибда, "20___ йил учун кредиторлик қарзини қоплаш" ёзуви ёзилади. Ғазначилик ижросига ўтган бюджетдан маблағ олувчилар ўтган йил учун тўлов топшириқномаларини ғазначилик бўлинмаларига молия йилига қўшимча давр тугагунига қадар 5 иш куни қолгандан кечикмасдан тақдим этишлари шарт. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қуйидагилар натижасида бўшаган маблағлар иқтисод қилинган маблағлар ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилмайди: ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, тўлиқ молиялаштирилмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги) ёки депозит ҳисобварағида маблағ- ларнинг етишмаслиги натижасида олиб бўлинмаган нафақалар бюджет ташкилотларининг сет, штат ва контингент бўйича режанинг бажарилмаслиги ёки ўрнатилган муддатлардан кеч бажарилиши, янги муассасаларнинг очилиши ёки фаолиятнинг кенгайиши сабабли бўшаб қолган маблағлар; Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қуйидагилар натижасида бўшаган маблағлар иқтисод қилинган маблағлар ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилмайди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомил- лаштириш тўғрисида“ 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори би- лан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларининг харажатларини молия- лаштириш (тўлаш) тартиби"нинг 4-банди билан ўрнатилган, ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ "Иш берувчининг ажратмалари" харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар бюджетдан маблағ олувчининг фаолияти (вақтинчалик) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қуйидагилар натижасида бўшаган маблағлар иқтисод қилинган маблағлар ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилмайди: Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг алоҳида қарорлари қабул қилиниши натижасида бўшаб қолган маблағлар. бюджетдан маблағ олувчиларнинг меъёрдан ортиқча штат сонининг тасдиқланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; Қўшимча даврда барча операциялар солиштирилган аниқланган бюджетдан ажратилган маблағлар асосида амалга оширилади. Қўшимча даврда кредиторлик қарзлари ўтган йилги харажатлар сметасининг қайси харажат моддалари бўйича кредиторлик қарзлари мавжуд бўлса, ушбу харажат моддалари бўйича ўрнатилган тартибда қопланади. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Ўтган йилнинг харажатлар сметаси ҳисобидан кредиторлик қарзларини қоплашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, кредиторлик қарзларининг қопланиши қўшимча давр тугагандан сўнг, қуйидаги тартибда амалга оширилади:  биринчи навбатда ўрнатилган тартибда Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;  Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда, кейинги молия йилининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда ўтган йилнинг кредиторлик қарзларининг қопланиши, шунингдек иқтисод қилинган маблағларнинг Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши бўйича тўлов топшириқномалари ҳудудий ғазначилик бўлинмаларига қўшимча давр тугашига 5 иш куни қолгунига қадар тақдим қилинади. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномаларига қуйидагилар илова қилинади:  Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчилар бўйича - тегишли ҳудудий молия органининг хулосаси;  республика бюджети қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчилар бўйича - бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган ва иқтисод қилинган маблағлар суммаси кўрсатилган хат. Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда дават бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда давлат бюджетининг ғазна ижроси Қўшимча даврда, шунингдек ўтган йил давомида ишлатилмай қолган қуйидаги маблағлар республика бюджети ҳисобварағига (РҒҲ) қайтарилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан ажратилган маблағлар;ўтган йил учун Давлат ташқи қарзларининг қопланишига ажратил- ган ва ўтказилган маблағлар. 2-режа: Ғазначилик бўлинмаларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Бюджет ижроси деб, жорий бюджет йили мобайнидаги касса даромадлари ва харажатларининг барча турлари тушунилади . Бюджетнинг касса даромадлари умумий суммаси жорий йил мобайнида, келиб тушиш манбаларидан қатъий назар, барча киримлардан, шунингдек, бошқа бюджетлардан олинган маблағлардан ташкил топади. Бюджетнинг касса харажатларининг умумий суммаси жорий йил мобайнида, харажатларнинг қайси йўналишлар бўйича амалга оширилганидан қатъий назар, амалга оширилган бюджет харажатларидан, шунингдек, бошқа бюджетларга берилган маблағлардан ташкил топади. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Бюджет ижроси тўғрисида йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишгача ғазначилик органи томонидан йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишга тааллуқли бир қатор тайёргарлик тадбирларини амалга оширади: 1) барча бюджет ташкилотларини мазкур ташкилотнинг харажатлар сметалари ижроси тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш тартиби бўйича тегишли маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради; 2) бюджет ссудалари бўйича ва бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб- китоблар бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолатини текширади, шунингдек, бу ҳисоб-китобларни жорий йил ичида тугатиш чораларини кўради; 3) аниқланмаган тушумлар суммалари ҳисобдан чиқаради.Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Йил якуни бўйича бюджетлар ижроси билан боғлиқ бухгалтерия операциялари ёпиш бўйича якунлаш операциялари амалга оширилади. 09 - «Бюджетлар ижроси натижалари» деган биринчи тартибли (синтетик) счётини қуйидаги иккинчи тартибли счётлари (субсчётлари) бор: 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти; 091 - «Республика бюджети олдидаги маҳаллий бюджетларнинг бюджет ссудалари бўйича қарзи» субсчёти; 093 - «Юқори маҳаллий бюджетларга қуйи маҳаллий бюджетларининг бюджет ссудалари бўйича қарзи» субсчёти; Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Йил якуни бўйича бюджетлар ижроси билан боғлиқ бухгалтерия операциялари ёпиш бўйича якунлаш операциялари амалга оширилади. 094 - «Қуйи бюджетнинг (га), юқори бюджетларга (нинг) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзи» субсчёти; 095 - «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти; 098 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти; 099 - «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Жорий йилнинг 31 декабр санаси билан якуний операцияларнинг мемориал-ордерлари расмийлаштирилади. Бухгалтерия ҳисоби субсчётларини йиллик якунланишига тааллуқли қуйидаги якуний операциялар бўлади. 1) Жорий йил давомида давлат бюджетларига келиб тушган бюджет даромадлари умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти; Кредит 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш 2) Жорий йил давомида маҳаллий бюджетлар томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан олинган маблағлар умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 071 - «Республика бюджетидан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти; Кредит 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти. 3) Жорий йил давомида қуйи маҳаллий бюджет томонидан ўзининг юқори маҳаллий бюджетидан олинган маблағлар умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 072 - «Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти; Кредит 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш 4) Жорий йил давомида давлат бюджетлари ҳисобидан амалга оширилган касса бюджет харажатлари умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти; Кредит 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти. 5) Жорий йил давомида маҳаллий бюджетлардан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига берилган маблағлар умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти; Кредит 071 - «Республика бюджетидан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш 6) Жорий йил давомида қуйи маҳаллий бюджетлардан ўзининг юқори маҳаллий бюджетига берилган маблағлар умумий суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти; Кредит 072 - «Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш Йиллик якуний операциялар қайд қилингандан сўнг «Бош-журнал» китобида (1-к– шакл) аниқланган бухгалтерия ҳисоби субсчётлари бўйича охирги қолдиқ суммалар асосида тегишли бухгалтерия баланси тузилади. Янги молия йилида, янги йил бюджети тасдиқланганда, ўтган йил якуни бўйича 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчётининг кредитли қолдиқ суммаси бюджетнинг янги йилги харажатларини қоплаш учун йўналтирилиши режалаштирилганда, ўтган молия йилининг якуни бўйича бюджет ижроси натижасининг суммасига ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 090 - «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти; Кредит 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти. Ғазначилик органларида бюджетлар ижроси натижаларини аниқлаш