Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Раҳбар ва шахс маънавияти

Купить
Раҳбар ва шахс маънавияти РАҲБАР МАЪНАВИЯТИ ТУШУНЧАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ ВА ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ  Ўзбекистон мустақилликка эришиб, юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қурила бошлаган дақиқаданоқ собиқ Совет тоталитар тузумининг яккаҳукмрон мафкурасидан воз кечилди. Ислом Каримов бу ҳақда шундай деган эди: “Ягона мафкура ҳукмрон бўлган жойда тенглик ва адолат бўлмайди. Биз буни ўтмишдаги аччиқ тажрибамиздан жуда яхши биламиз”.  Мана шу “тенгилик ва адолат” қадриятини жамиятда қарор топтириш зарурияти ягона, ҳукмрон мафкурадан воз кечишни ва унинг ўрнига миллий ғояни ишлаб чиқишни тақозо этди. Бу миллий ғоя асосларини Президентимиз миллий маънавият ташкил этишини айтди.  Рахбар маънавияти тўғрисида гап кетганда, кўпинча, раҳбарнинг тарихни, алломаларимиз меросини, гўзаллик, яхшилик-ёмонлик ҳақидаги билимларини тушунишади. Бугун замонавий рахбар маънавияти юқорида таъкидлаб ўтилган фазилат ва хислатлардан ташқари қуйидаги қўшимча талабларни ҳам ўз ичига олиши мумкин:  - хўжалик юритиш интизомини таъминлаш;  - шартномаларнинг тўла бажарилишига эришиш;  - ишни ташкил қилишда изланиш, ташаббускор бўлиш;  - боқимандалик, хўжасизлик дардларини даволаш;  - дехқон, тадбиркор манфаатларини ҳимоялаш;  - кадрларни танлаш, тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш;  - тамагирликка қарши курашиш;  - кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг давлатимиз, миллатимиз тақдирида тутган ўрнини тўлиқ англаш;  - қўл остида ишлаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;  - Маънавият ва маърифат Кенгашининг ўз ҳудуди, ташкилотидаги раҳбари сифатида ўз вазифаларини билишни ва амал қилишни ҳам тақозо этади. Раҳбар шахс маънавияти қандай бўлиши керак?  Президентнинг ҳар бир чиқишларида ана шу масалалар ҳам ўз аксини топа бошлади. ...одамларни рози қилиш, аҳолининг ташвишларидан узоқ бўлмаслик, унинг дарди билан яшаш ҳар қайси раҳбардан ўз ишига танқидий қараб, мен шу талабларга жавоб беряпманми ёки йўқми, деган саволни ўзига беришни, ўз масъулиятини ошириш, зиммасига юклатилган вазифани ўз вақтида бажариш ва қонунга сўзсиз итоат қилишни тақозо этади... Инсон қадри раҳбар шахс маънавиятида муҳим ўрин тутади.  130 йиллик мустамлака шароитида, мафкуравий тазйиқ остида яшаб келган халқ руҳий-маънавий жиҳатдан озод бўлиши, унинг шаъни тикланиши лозим эди. Раҳбар бу жараёнда фаол иштирок этиши, ижобий ўзгаришнинг ташаббускори бўлиши керак. Шу боис маънавият, айниқса, раҳбар шахс маънавияти истиқлол йилларида сув ва ҳаводек заруратга айланди. Маълумки, Амир Темур “Куч – адолатда” тамойилига асосан давлат бошқарган. У қуйидаги 12 қоидага биноан бошқарувни ташкил қилган:  Биринчиси , ўз даврида мавжуд қадриятларга асосланиш.  Иккинчиси , жамиятни 12 та ижтимоий табақага бўлиб бошқариш.  Учинчиси , ҳар бир ишда кенгашиб йўл тутиш.  Тўртинчиси , бошқарувда фақат қонунларга итоат қилиш.  Бешинчиси , давлат хизматчиларини рағбатлантириб бориш.  Олтинчиси , фуқароларни рози қилиш.  Еттинчиси , элнинг азиз кишиларини муҳтарам тутиш.  Саккизинчиси , шижоат билан иш юритиш.  Тўққизинчиси , фуқаро аҳволидан ҳамиша огоҳ бўлиш.  Ўнинчиси , хизматдаги фаол кишиларни қадрлаш.  Ўн биринчиси , яхши кишилар хизматини унутмаслик.  Ўн иккинчиси , қўшиннинг таъминотини талаб даражасида йўлга қўйиш Раҳбар шахс маънавияти ғояси  Раҳбар шахс маънавияти ғояси Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий зарурат туфайли пайдо бўлди. Уни шакллантириш учун Ислом Каримов ўн йил давомида изчил изланиш олиб борди. Айтиш мумкинки, бу борада халёдан реаллик, хаосдан тартиб сари боришдаги изланишлар даври бўлди.  Хулоса қилиб, Ўзбекистонда раҳбар шахс маънавиятини шакллантиришнинг асослари мақсадли равишда ташкил қилинмоқда. Бу жиҳатдан олиб борилаётган ишлар илмий-амалий асосга таянган ҳолда амалга оширилмоқда.
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha