Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Рақамли Ўзбекистон стратегияси

Купить
Рақамли Ўзбекистон стратегияси«Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби» “ РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН-2030” СТРАТЕГИЯСИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ. 2020 ЙИЛ 5 ОКТЯБРЬ, ПФ-6079-СОН «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Стратегия Ўзбекистон Республикасининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, рақамли технологияларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани ра Аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга етказилади; ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади; 587 минг нафар кишини, шу жумладан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш асосларига ўқитиш ташкиллаштирилади; иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади; ҳу Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағлари умумий миқдорининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми «рақамли» компонентларга йўналтирилишини кўзда тутсин. 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади; 2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатга олиш, жамоат транспорти ҳаракати, ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн режимда жойлаштириб борилиши таъминланади; 2021 йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга барча белгиланган давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни электрон тўлов тизимла «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида кўзда тутилган лойиҳаларни ўз вақтида ва кенг кўламда амалга оширилишини таъминлаганлиги, шунингдек, ахборот технологиялари ва электрон хизматларни жорий этишни рейтинг баҳолаш натижаларига кўра вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда уларнинг ойлик маошига 30 фоиз миқдорида устама тўланади.Иқтисодиёт тармоқларида виртуал ва тўлдирилган реаллик, сунъий интеллект, криптография, машина ўрганиши, катта маълумотларни таҳлил қилиш ва «булутли» ҳисоблаш технологияларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш; истиқболли инновацион ишланмалар ва стартап-лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тижоратлаштириш ва технологиялар трансфер РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШБ о ш л а ш • Рақамли иқтисодиёт дастурини ишлаб чиқиш М а қ с а д • Рақамли иқтисолиётни ривожлантири ш дастури мамлакат рақамли трансформация сини тезлаштиришга хизмат қилади М у д д а т и • Рақамли иқтисодиёт дастури Ҳукумат томонидан маълум бир муддатга тасдиқланади Электрон Ҳукуматни ривожлантириш департаменти Рақамли иқтисодиёт технологиясини амалга оширишни ҳужжатларда ифодаланиши • 2030 йилгача бўлган даврда ЎзР ни узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси. • Ижтимоий-иқтисодий ва илмий-технологик ривожланиш 2030 йилгача истиқболлари • Илмий ва технологик ривожланиш стратегияси • ЎзР ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси • Ахборотлашган жамияти «давлат дастури» • Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришнинг тадбирлар режаси ("йўл харитаси") • Минтақавий ахборотлаштириш тушунчаси жо қилиш • Молия бозорида электрон ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирла рРоботлаштириш Сунъий интеллект Интернет буюмлар ERP ва CRM- тизимлар Нейро ҳамда квант технологиялари Рақамли иқтисодиёт дастурлари Ҳуқуқий ва бошқарув муҳити Ақлли шаҳар Ахборот хавфсизлиги Илмий техник ишланмалар Рақамли Соғлиқни сақлаш Давлат бошқаруви Кадр ва таълимБошқарув тизими Конфиденциалликни чеклаш (Давлат аралашуви) Ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги протекционизм Ахборот инфратузилмасини ҳимоя қилиш АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ 2 G 3 G 4 G 5 G Инфратузилма 01 01 Сўровнома020406080100120140 89 114 82 115 81 96 Сизнингча рақамли иқтисодиётга нима халақит бермоқда? Респондентлар жавоблари Ҳукумат ва бизнес ҳамкорлиги (м анба: www.my gov.uz) • КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИ КЕНГ МИҚЁСДА ДАВЛАТ ДАРАЖАСИДА АМАЛГА ОШИРИШ; • МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИ ТАЪСИРЧАНЛИГИ; • АҲОЛИНИ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИНИ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТГА ЖАЛБ ҚИЛИШ; • РАҚАМЛИ КОМПАНИЯЛАР ТАЖРИБАСИДАН ИННОВАЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ФОЙДАЛАНИШ; • «ИНДУСТРИИ 4.0» ГА ОЛДИНДАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР КИРИТИШ; • РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК. ҲУКУМАТ БИЗНЕС Рақамли иқтисодиётнинг технологик соҳалариА хбор от техн ол оги я л ар и • Ахборотларни қайта ишлаш ресурслари • Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш О п ер ац и он техн ол оги я л ар • Кузатув ва назорат • Тизимни автоматлаштириш И стеъ м ол техн ол оги я л ар и • Аҳоли учун маҳсулот ва хизматлар • Симсиз алоқа ( NFC), радиочастотали идентификация (RFID), Bluetooth Киберхавфсизлик Маргинализм Ишсизлик Бюджет маблағларини талон тарож қилиш Рақамлаштириш орқали ҳаёт даражасини ошириш Бандликнинг янги имкониятлари Аҳоли харид қобилиятини ошириш Ижтимоий лифтлар Сифатли тиббиёт ва таълимдан фойдаланиш Яшаш учун қулай шаҳарларни барпо қилиш Мутахассислар учун иқтисодни жозибадорлиги Қулай давлат хизматлари ва сервислар Миллий.иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлик Хавфсизликни замонавий объектлари Автоном автомобил 3D/Печать Ақлли уй Қўшимча реаллик Телеком Ақлли медицина Шахсий маълумотларни сақлаш тадбирлари Асосий стандартлар ва талабларни белгилайдиган халқаро шартнома мақомига эга бўлган ягона, универсал ҳужжатни ишлаб чиқиш: Махфий маълумотларни хорижга узатишдаги чекловлар• шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка; • шахсий маълумотлар айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш; • шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг етарли даражасини таъминламайдиган ҳудудларда шахсий маълумотларни узатишдаги чекловлар; • Кибержиноятчиликка қарши универсал халқаро шартномани ишлаб чиқиш Маълумотлар махфийлигини давлат даражасида таъминлаш Рақамли ривожланишнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари Рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: оптик толали алоқа линиялари, халқаро коммутация марказларини модернизация қилиш ва ривожлантириш орқали минтақавий ва халқаро телекоммуникация тармоқларининг, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош Марказий Осиё давлатлари билан транзит алоқаларининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириб бориш; тақдим этилаётган хизматлар ҳажмини ошириш, резервлаш, тизимларнинг ишончлилигини таъминлаш, шунингдек, аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектларни кенг полосали хизматлардан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш учун маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш; мобил ва йўлдош алоқа операторларининг инвестицион фаоллигини рағбатлантиришнинг қўшимча механизмл географик жойлашувидан қатъий назар, фуқароларнинг ўсиб бораётган ахборотга эҳтиёжларини қаноатлантириш учун кенг полосали симсиз ва мобил технологияларни янада ривожлантириш; истеъмолчиларга телевизион сигнални узатиш, ер усти телевизион эшиттириш, кабель телевидениеси, IP- телевидение, маълумотлар узатиш тармоқлари, мобил алоқа, Интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда телерадиоэшиттириш, телевизион ва радио хизматларининг барча турларини тўлиқ қамраб олган ҳолда рақамли эшиттиришни такомиллаштириш; «булутли» ҳисоблашлар асосида маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ривожлантириш, фойдаланувчи талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурсларига доимий уланишни таъминлаш; бозорнинг эркин ривожланиши имкониятини сақлаб, телекоммуникация соҳасини ривожлантир кенг полосали уланишни ривожлантиришнинг технологик асоси истеъмолчиларга асосий ва қўшимча хизматларни, шу жумладан технологик жараёнларни автоматлаштириш хизматларини, аҳолининг ҳаётини қўллаб-қувватлашда ақлли тизимларни жорий этишнинг бир қисми сифатида индивидуал инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга босқичма-босқич киришни таъминлаш учун ягона инфратузилма ёрдамида мультисервис тармоқларини ривожлантириш; мавжуд алоқа (симсиз ва оптик), симли ва симсиз алоқа технологиялари ва тизимлари, шунингдек, янги географик ахборот ва навигация тизимларининг самарадорлигини ошириш йўлларини ўз ичига олган алоқа ва навигация технологияларини ривожлантириш; алоқа операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Иқтисодиётнинг реал секторида рақамли технологияларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: саноат корхоналарида замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш дастурларини ушбу корхоналарни технологик қайта жиҳозлаш дастурлари билан уйғунлаштириш; корхона таъминотининг барча босқичларини автоматлаштириш ва бошқаришни таъминлаш, шунингдек, бу орқали логистика ва харид харажатларини қисқартириш; замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳисобига маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг таннархини, ишлаб чиқаришдаги тўхталишларни камайтириш, молиявий-иқтисодий фаолиятнинг шаффофлигини ошириш; инновацион автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш 2022 йилда республиканинг барча йирик шаҳарларида жамоат транспортларида йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва нақд пулсиз тўловлар улушини 90 фоизга етказиш; ҳар қандай йўловчи транспортида чипта сотиб олиш учун ягона платформани яратиш; корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сотиш бозорларини кенгайтириш; транспорт тизимини комплекс ривожлантириш учун дастурий моделлаштириш тизимларидан фойдаланиш механизмларини амалга ошириш; суғурта тизимини рақамлаштириш учун давлат-хусусий шериклик асосида рақамли суғуртани амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; логистика тизимини такомиллаштириш ва рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида рақамли логистика тизимига босқичма-босқич ўтиш; иқтисо Рақамли технологиялар миллий бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Рақамли технологиялар миллий бозори учун қулай муҳитни яратиш ва истиқболли «рақамли» стартапларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: технопарклар ва коворкинг марказлари фаолиятини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш орқали замонавий рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ва хизматларни, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш; рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ва уларнинг бизнес амалиётига таъсири ва янги рақамли хизматлар ёки маҳсулотлар пайдо бўлиши таъсирини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик базасини такомиллаштириш механизмларини шакллантириш; миллий стартапларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва ахборот технологиялари соҳасида янги и инновацион ғоялар, стартаплар ва венчур лойиҳаларини молиялаштириш тизимининг барқарор занжирини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап- лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини инвестицияларни жалб қилган ҳолда кўмаклашиш; спортчиларни компьютер спорт турлари бўйича, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўқитиш учун компьютер спорт марказлари (профессионал клублар) тармоғини яратиш; компьютер ўйинлари саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, хорижий инвестицияларни маҳаллий IT- маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва рағбатлантиришга жалб қилиш, ушбу соҳадаги малакали мутахассисларни танлаб олиш ва тайёрлаш; ахборот технологи IT-паркнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарини очиш орқали маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларининг манфаатларини ифодалаш ҳамда уларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илгари суришда кўмаклашиш; ҳар томонлама таҳлилий ва амалий тадқиқотлар асосида рақамлаштириш жараёнларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини баҳолаш ва келгусида мамлакат иқтисодиётининг рақамли трансформациясини кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; ахборот технологиялари соҳасида тижоратлаштириш салоҳияти баланд бўлган юқори технологик маҳсулотлар яратилишига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишланмалари ишлаб чиқилишини ривожлантириш ; IT-парк асосида илғор технологиялардан (Big Data, IoT, AI блокчейн ва бошқалар) фойдаланган ҳолда устувор тармоқлар учун «ақлли ечимлар» ни ишлаб Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган (мақсадли кўрсаткичлар иловада): юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот ва мобил алоқа тармоқларидан сифатли, хавфсиз, арзон ва оқилона фойдаланиш; алоқа ва телекоммуникацияларнинг очиқ ва рақобатбардош бозори; барча ижтимоий объектларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш; республика бўйлаб оптик толали алоқа тармоғининг узунлигини кенгайтириш; аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа технологиялари (4G ва б.) билан қамраб олиш даражасини ошириш; шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги рақамли тафовутни камайтириш; электрон ҳукуматни ривожлантириш халқаро рейтингида энг ривожланган мамлакатлар қаторига кириш; электрон давлат хизматлар давлат, бизнес ва аҳолининг эҳтиёжларига қараб, ҳисоблаш қувватини самарали тақсимлаш ва ундан фойдаланиш; республика бўйлаб коммунал соҳада электрон ҳисоблагичлар улушини ошириш; анъанавий қоғоз ёки электрон ҳужжатга нисбатан электрон ёзувнинг устунлиги; дастурий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини кенгайтириш; IT-паркда резидентлари сонини ошириш; инвестиция муҳитини яхшилаш, ахборот технологиялари соҳасида инвестициялар самарадорлигини ошириш; аҳолининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш; аҳолининг барча қатламлари учун ахборот технологиялари соҳасида таълим олиш бўйича кенг имкониятларининг мавжудлиги; ахборот технологиялари соҳасидаги профессионал кадрлар захирасининг, шу жумладан бошқарув кадрлари захирасининг мавжудлиги; IT-йўнали «Рақамли Ўзбекистон — 2030» cтратегиясининг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ (м анба: www.my gov.uz) Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги Жорий ҳолати Йиллар кесимидаги мақсадлар 2022 2025 2030 1. Республика бўйлаб қурилган оптик толали алоқа тармоғининг узунлиги минг км 41 70 120 250 2. Республика ҳудудларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан қамров даражаси фоиз 67 74 85 100 3. Ижтимоий объектларнинг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминланганлик даражаси фоиз 45 100 100 100 4. Уй хўжаликларининг кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминланганлик даражаси фоиз 67 74 85 100 5. Аҳоли пунктларининг кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамров даражаси фоиз 78 100 100 100 6. Электрон ҳукуматни ривожлантириш халқаро рейтингида «Электрон ҳукумат «Рақамли Ўзбекистон — 2030» cтратегиясининг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ (м анба: www.my gov.uz) 7. Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларига нисбатан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг улуши фоиз 34 60 70 90 8. Ягона интерактив давлат хизматлари портали электрон давлат хизматларига нисбатан мобил қурилмалар ёрдамида фойдаланиш имкониятига эга электрон давлат хизматлари улуши фоиз 5 30 42 60 9. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган транзакциявий хизматлар улуши фоиз 25 45 60 75 10. Корхона ресурсларини бошқариш тизимини (ERP) жорий қилган йирик хўжалик юритувчи субъектлар улуши фоиз 20 40 65 100 11. Онлайн банк хизматлари фойдаланувчилари сони (юридик ва жисмоний шахслар) млн н Фойдаланилган адабиётлар • Кенжабаев А.Т. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш- ахборотлашган жамиятнинг муҳим омилидир Молия журнали, 2013 йил. 1-сон, 118-123 бетлар. • Elena G. PopkoЎ • Bruno S. Sergi. Editors Digital Economy: Complexity and Variety vs. Rationality. 2020 y.-1050 p. ∙ Акаев А.А., КенжабаевА.Т., Илхамова Ё.С., Жуманиёзова М.Ю. Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари. Дарслик.Т.-“Фан ва технология”. 2019.- 510 бет. Эътиборларингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha