Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Республика қурилиш мажмуи

Купить
Мавзу: Республика қурилиш мажмуи. 1 ). Қурилиш мажмуасининг халқ хўжалигида тутган ўрни. 2). Қурилиш индустрияси. 3). Қурилиш тизими. Асосий саволлар Қурилиш - моддий ишлаб чиқаришнинг йирик соҳаларидан бири ҳисобланади. Қурилиш турли мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, ишни юритиш учун фойдаланадиган ҳудуд билан бирга, бино ёки иншоотни барпо этиш жараёнини билдиради. Тугалланган ва фойдаланишга топшириш учун тайёрланган ишлаб чиқариш корхоналари, тураржойлар, жамоат бинолари, иншоотлари ва бошқа объектлар қурилиш маҳсулотлари ҳисобланади Қурилишнинг иқтисодий моҳияти Қурилиш мажмуаси- қурилишга хизмат кўрсатадиган муасссаса, ташкилот, корхоналар, яъни лойиҳалаштиришдан тортиб, бино ва иншоотларни фойдаланишга топширгунга хизмат қилувчи босқичлар киради. Қурилиш мажмуаси тармоқлари Қурилиш саноати Қурилиш монтаж ишлари; Қурилиш – лойиҳалаштириш ишлари Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноати ҚУРИЛИШ МАЖМУАСИ ТАРКИБИ САНОАТ ҚУРИЛИШИ ТРАНСПОРТ ҚУРИЛИШИ ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШИ ШАХАР ҚУРИЛИШИ ВА ШАХАРСОЗЛИК СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ КОММУНАЛ ҚУРИЛИШ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШИ Қурилишда ишлаб чиқариш цикли нисбатан узун бўлиб, бир неча ойдан бир неча йилгача, ишлаб чиқариш жараёни турли об-ҳаво шароитида, одатда, очиқ усулда олиб борилади. Қурилиш таркиби Капитал қурилиш Таъмирлаш ишлариРеконстру кция қилиш Капитал қурилиш , асосан, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари - саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий фондларини кенгайтириш, уни янгилаш ва замонавийлаштириш мақсадларида амалга оширилади. Бу жараёнда йирик миқдордаги инвестициялар талаб қилинганлиги сабабли соҳани одатда қурилиш-инвестиция мажмуаси деб аталади. Қурилиш мажмуасининг асосий таркибини қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноати ташкил этади.  Қурилиш саноати-  тармоқ хўжалигидаги алоқаларни кучайтиради. Завод – фабрикалар, кон – карьерлар, канал –сув омборлари, йўл – туннеллар, муассаса, корхоналар ва уй – жойларни қуришни ўз ичига олади . 1) пудрат 2) субпудрат 3) қисман хўжаликҚурилиш ишлари усуллари010203 0B 040203 0A 03 03 0502 10 19 16 05 Пудрат ва хўжалик усулидаги қурилиш ва монтаж ишларини, шунингдек, бино, иншоотлари капитал таъмирлаш ишларини қурилиш ташкилотлари ва махсус ташкилотлар, лойиҳалаш, лойиҳа- конструкторлик ва қидирув ташкилотлари, фойдаланишга топшириш ва разведка- пармалаш ташкилотлари амалга оширади. Қурилиш индустрияси таркиби: 1) давлат, ҳиссадорлик, ширкат, хусусий, қўшма ва пудрат қурилиш монтаж ишлари; 2) моддий техника базасига ва малакали ишчи ва мутахассисларга эга бўлган корхоналар; 3) транспорт ва бошқа ёрдамчи ташкилотлар. Қурилиш индустриясида йиғма темир бетон конструкциялари ва деталларидан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бино ва иншооотларнинг асосий қисми, уй пойдеворлари. Девор панеллари, зинапоялар, лифтлар завод усулида тайёрланмоқда. 2017–2021 йилларда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 1,8 бараварга ошиб, мазкур соҳада мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг барқарор ўсишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда қурилиш ҳажми муттасил ортиб бормоқда, агар мазкур кўрсаткич 2017 йилда 34,7 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда– 107,4 трлн. сўмга етди, ЯИМдаги улуш эса 2017 йилга нисбатан 1,3 фоизли пунктга ошиб, 2021 йил якуни бўйича 6,7 фоизни ташкил этди. 2022 йил якунлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми 131 трлн сўмни ташкил этиб (ўсиш – 6,6 фоиз) , асосан Фарғона (12,7 фоиз) , Наманган (10,3 фоиз) , Самарқанд (10,1 фоиз) ва Навоий (9,3 фоиз) вилоятларидаги ўсиш ҳисобига таъминланган. Қурилиш бино ва иншоотларни монтаж қилиш жараёнига айланиб бормоқда. Қурилиш монтаж ишларини бошқарув органлари • Ўзбекистонда қурилиш-монтаж компаниялари, корпорациялари, қурилиш акциядорлик жамиятлари ва бирлашмалари, қуйи пудрат ташкилотлари, кичик корхоналар, қўшма корхоналар, лойиҳа ва илмий ҳамда қурилиш соҳасига мослаштирилган илмий тадқиқот институтлари фаолият кўрсатади. • Ихтисослашган қурилиш тузилмаларига Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Қурилишлизинг», «Ўзбекинвест», «Ўзтрансқурилиш» компаниялари, «Ўзавтойўл» консерни, «Ўзбекенергия» ДАК кабилар киради. • “ Ўзқишлоққурилишбанк» ихтисослашган банки фаолият олиб бормоқда. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси тизимида қурилиш материаллари нархларини оптималлаштириш мақсадида йилига 300 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқарадиган 12 та , йиллик қуввати 1,7 миллион кв. метр том ёпиш материаллари (металлочерепица) ҳамда 75 минг донадан эшик ва ром ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил этилди. Qurilish ishlari 2021-yilning yanvar–dekabr oylarida viloyatda 2883,0 mlrd. so‘mlik qurilish ishlari bajarildi yoki o‘tgan yilning mos davriga nisbatan o‘sish sur’ati 117,0 % ni tashkil etdi. Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha