Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ресторан умумий овкатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси

Купить
Ресторан умумий овкатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси Режа:  1. Ресторанни тартибга келтириш ва турли жиҳозлар билан ясатиш  2. Ресторанда идиш, тарелка ва бошқа анжомларни олиш ва хизматга тайёрлаш  3. Стол устига дастурхон ёзиш, сочиқ - салфеткаларни тахлаш ва столни олдиндан ясатиш РЕСТОРАНЛАРНИ БОШҚАРИШ ЖАРАЁНИ  Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ресторанларни бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молиявий маблағларни мувофиқ равишда мослаштиришни таъминлашга қаратилган.  Ресторанда бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хизматнинг олий даражада бўлиши фақат рестораннинг техник ҳолатига, бинонинг шинамлигига ва залларнинг технологик жиҳозига боғлиқ бўлибгина қолмай, шунингдек, раҳбарларнинг ишчанлик сифатига ҳам боғлиқ. Қуйидагиларни бажариш ресторанларни бошқаришга киради умумий овқатланиш Корхонаси ва унинг филиаллари Устидан умумий раҳбарлик ишлаб чиқариш ва хизмат ходимларини технологик ва техник жиҳатдан тайёрлаш техник-иқтисод бўйича режалаштириш ҳисоб ва молия фаолияти техник ва ишлаб чиқариш таъминоти Бошқаришнинг энг муҳим қисми  меҳнатни ташкил қилиш, бунга ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш киради.  Ресторанлар бошқаруви тузилмаси тегишли вазифаларни бажарувчи, бир-бирига итоат этувчи томонлар бирлашмасидир.  Бир қанча ходимлардан иборат бошқарув органи тизими қисмларининг бажарадиган вазифалари битта - истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш. Бу гуруҳга алоҳида ходим раҳбарлик қилади. У ишониб топширилган соҳани (ресторан, унинг филиаллари, цехлар ва ҳоказо) бошқаради. Ресторан жамоасини маъмурият бошқариб туради. Маъмурият - меҳнат жамоасининг бир қисми  Маъмурият - меҳнат жамоасининг бир қисмини ташкил қиладиган директор, бошлиқ, мансабдор шахслардир. Маъмурият ўз ҳуқуқ ва мажбурияти доирасида жамоа фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, меҳнат жамоаси номидан иш қилади, уларнинг манфаатини ҳимоя қилади, бурчларини бажариши учун жавоб беради.  Меҳнат жамоаси маъмурият билан бир қаторда ресторан бошқарувида қатнашади. Умумий овқатланиш меҳнат жамоасининг бутун мақсад ва вазифалари  Ресторан меҳнат жамоаси таркибига бригадалар, звенолар киради. Ресторанларда ташкил этиладиган ошпазлар бригадалари, официантлар - меҳнат жамоасининг асосий қисми ҳисобланади. Бригадалар комплекс ва махсус бўлиши мумкин. Ресторан фаолияти қуйидаги тамойил асосида ташкил топади:  ишлаб чиқариш -хўжалик фаолиятидан ҳосил бўлган даромад ҳисобига ҳамма харажатларни қоплайди. Бунда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантиришни ҳам ҳисобга олиш керак. РЕСТОРАН ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ МАХСУС ЙЎРИҚНОМА ВА ИЧКИ ТАРТИБ-ҚОИДА ҲУЖЖАТИ БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИ  .  Ресторан директори ҳамма ташкилий ишлар, савдо ишлаб чиқариш ҳаракатининг натижалари, рестораннинг тижорат хўжалик - молиявий фаолияти учун жавоб беради. Директор хўрандаларга маданий хизмат кўрсатиш, таомларнинг сифати, ҳисоб-китоб ва назорат ҳолати, моддий бойликларнинг сақланиши учун масъул ҳисобланади. У меҳнат қонунчилигига риоя қилиши керак. Ресторан директори ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини мустақил ҳал қилади. Ресторан директори қуйидагиларни бажариши шарт: Корхонани хомашё, маҳсулотлар, чала тайёр маҳсулотлар, моддий-техника нжомлари билан ўз вақтида изчил, режали таъминлаб туриш Корхонанинг ҳамма тармоқ ишларини назорат қилиш, савдо қоидаларига риоя қилиш, санитария, гигиена, техника хавфсизлиги талабларига амал қилиш; меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш; ҳамма Ходимларнинг ички тартибни аниқ ва тўла Бажаришларини таъминлаш; Жамоада тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этиш Рестораннинг ишлаб чиқариш бўйича мудири вазифаси ишлаб чиқаришда санитария ва гигиена қоидаларига қараб меҳнатни муҳофаза қилиш хавфсизлик техникасига риоя қилиш хомашёдан унумли фойдаланишни таъминлаш юқори сифатли таом тайёрлашда пазандалик қоидаларига мавжуд маҳсулот турлари минимумини ҳисобга олган ҳолда таомнома тузиш таомлар навини белгилаш маҳсулот, моддий бойликларни сарфлаш бўйича ўз вақтида бухгалтерияга ҳисобот бериш мижозлар эҳтиёжини ўрганиш ходимларнинг ишга чиқиш графигини тузиш  Хорижий сайёҳларни қабул қиладиган ресторанлар бош официанти уларни овқатланиш залига таклиф қилиши, меҳмонхона ичида овқатланишни ташкил қилиши, қабуллар, банкетлар ўтказиши мумкин. Бош официант таом тайёрлаш технологиясини билиши ва меҳмонларнинг миллий хусусиятларини, одатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши лозим. Кун бўйи бош официант залда бўлади, озодалик ва дастурхоннинг ясатилишини кузатиб туради .  Кун бўйи бош официант залда бўлади, озодалик ва дастурхоннинг ясатилишини кузатиб туради. Ресторан очилиши олдидан бош официант бугун қандай хизмат қилиш ҳақида официантларга йўл-йўриқ кўрсатади, уларнинг хизматга тайёрлигини текширади, таомнома билан таништиради. Бош официант меҳмонларни кутиб олади, жой танлашда ёрдам беради ва хизматни давом эттиришни официантларга топширади. Иш куни тугагандан сўнг, залларнинг тозаланишига эътибор беради, официантлар томонидан кассага пуллар тўла топширилиши, сервис, идиш-товоқ ва бошқа нарсалар топширилиши, махсус журналга келгуси смена қилиши лозим бўлган ишлар ёзилиши устидан назорат ўтказади.  Официантлар, кийим илувчилар, швейцарлар мижозлар эсдан чиқариб қолдирган буюмларини бош официантга топширадилар, бош официант бу ҳақида журналга ёзади ва ресторан директорига маълум қилади.  Бош официант официантлар бригадирларига раҳбарлик қилади, официант ва бошқа ходимларнинг ишга чиқиш графигини тузади, унинг бажарилишини назорат қилади.  Залнинг тегишли қисмларини официант бригадалари, звеноларига, маълум миқдордаги столларни эса хизмат қилиш учун официантларга бўлиб беради. Бундан ташқари, ошхона билан зал ўртасида изчил алоқа бўлишини, овқатларни кўнгилдагидек расмийлаштириб, дастурхонларга тортилишини назорат қилади. Официантларга ҳисоб-китоб бланкаларини беради, кассага топшириладиган реестрга имзо қўяди. Официант амалда хўрандаларга хизмат кўрсатиш қоида ва техник усулларини, асосий этикет қоидалари, стол ясатишни билиши керак. Бундан ташқари у қуйидагиларни билиши шарт:  - ошхона идиш-товоқларини, меҳмонларни кутишда зарур бўладиган бошқа буюмларни билиши;  - таомларни, ичимликларни навбат билан тортиш қоидаларини, таомларга чиройли кўриниш бериш усулларини, спиртли ичимликларни таомларга мослаштириб берилишини;  - банкетлар, расмий ва норасмий қабуллар учун таомнома тузиш қоидаларини;  - лукс ва олий тоифадаги ресторанларда хорижий меҳмонлар учун миллий, асл, буюртма таомлар тайёрлаш, уларни безаш ва меҳмонлар олдига қўйиш;  - қабул маросимлари, банкетлар, тантанали кечалар ва бошқа тадбирларда айрим мижозларга хизмат қилишнинг ўзига хос томонларини билиш;  - хизмат қилиш жараёнида  Ички тартиб қоидаларига биноан официантлар қуйидагиларни бажаришга мажбур: ишга ўз вақтида келиш, иш куни давомида хизмат қилиш, бош официант ва бригадир топшириғини бажариш, меҳнат интизомига қатъиян риоя қилиш, ўз иш жойини тўла тартибли ва покиза сақлаш, меҳнат муҳофазаси талабларига аниқ риоя қилиш, хавфсизлик техникаси, санитария ва шахсий гигиена қоидаларига бўйсуниш, электроэнергия, анжом, инвентар ва бошқа қиммат буюмлардан эҳтиёт бўлиб, тежаб-тергаб фойдаланиш.  Ҳамма ходимларнинг асосий вазифаси хўрандаларга юқори даражада хизмат кўрсатиш. Умумий овқатланиш тармоғининг хизмати савдо корхоналари фаолияти натижасидир. Аҳоли мазали таомлар билан, ичимликлар билан қанча яхши таъминланса, улар чин дилдан миннатдорчилик билдирса - бу умумий овқатланиш ходимлари учун катта мукофотдир.  Ресторанлар тизимига компьютер технологиясини киритган раҳбарлар бошқаришнинг юқори даражаларига эришмоқдалар. Бу усул мижозлар учун, айниқса, катта қулайлик туғдиради. Қуйидаги ишларни бажариш автоматик тарзда амалга оширилиши мўлжалланади: дам олаётган сайёҳларнинг овқатланиш графигини ишлаб чиқиш буюртмалар ва уларнинг сменаларда бажарилишини ҳисобга олиб таомнома тузиш ишлаб чиқаришни бошқариш; хизматни бошқариш якка буюртмаларни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha