Ўрта Осиё Аҳамонийлар империяси даврида

Ўрта Осиё Аҳамонийлар 
империяси даврида
Режа:
•
Аҳамонийлар империяси ва унинг бошқарув 
тизимига умумий характери c тика.
•
Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиё сатраплари Аҳамонийлар империяси
Аҳамоний  подшоҳларининг  тез  ва  муваффақиятли  ҳаракатлари  қуйидаги  тарихий 
шароитлар билан боғланади:
-  Форсларнинг  энг  кучли  сиёсий  рақобатчиларидан  бири  бўлган  Вавилонияда  сиёсий 
вазиятнинг  ёмонлашиши,  яъни  подшоҳлик  билан  диний  ҳукумат(Мардук)  ўртасида 
зиддиятнинг кучайиши;
-  Вавилония  ҳудудида  мажбуран  ушлаб  турилган  ҳар  хил  халқларга  мансуб  тутқун 
аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши;
-  Кичик  Осиё,  Вавилония,  Финикия  каби  савдо-сотиқ  ривожланган  мамлакатларда 
савдогарларнинг  манфаатига  аҳамонийлар  ҳукмронлигининг  мос  келиши.  Кенг 
ҳудудда  савдони  юритиш,  савдо  йўлларида  хавфсизликнинг  ўрнатилиши,  ягона  тўлов 
воситаларининг,  ёзув  масалаларининг  умумлашув  жараёнлари  уларнинг  аҳамонийлар 
империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган;
-  Шоҳлар  шоҳи  Кирнинг  оқилона  ташқи  ва  ички  сиёсати.  Оссурия  ва  Вавилония 
шоҳлари  ўзлари  босиб  олган  ерларда  талон  -  тарожлик,  ёппасига  қирғин,  бошқа 
жойларга  мажбуран  кўчириш  билан  шуғулланган  бўлса,  Кир  Вавилонияда  аккад 
тилида чоп этилган «Хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни ваъда қилади.
- Аҳамонийларнинг  мустаҳкам  армияси  уларнинг  ғалабаси  гаровларидан 
бири эди. Аҳамонийлар ҳудудида яшайдиган эркак аҳолининг кўпчилиги 
ҳарбийларга  айлантирилиши,  қўлга  киритилган  ҳудудларда  ҳам  шу 
сиёсатнинг  олиб  борилиши,  ўн  минг  сонли  яхши  қуролланган 
«енгилмас»  армиянинг  ташкил  этилиши,  ижтимоий  жиҳатдан  армия 
таркибининг  кескин  фарқ  қилмаслиги  ҳарбий  муваффақиятнинг 
асосларидан бири ҳисобланади;
-
Диний  эркинликнинг  яратилиши,  бузилган  ибодатхоналарни  тиклаш, 
янгиларини  қуриш  каби  ишларнинг  олиб  борилиши  Кирнинг 
обрўсини  халқ  орасида  ошириб  юборди  ва  форслар  уни  «отамиз», 
вавилонияликлар «Мардук худосининг ердаги вакили», греклар «буюк 
давлат арбоби, империя асосчиси», яҳудийлар «Яҳве худосининг ердаги 
вакили» деб атай бошладилар. 
-  Ибодатхоналарнинг  иқтисодий  ривожланишига  давлат  томонидан  йўл 
бермаслик  ва  фақат  диний  идеологияни  ривожлантиришга  шарт-
шароитлар яратиш. Империя ҳудуди Аҳамонийлар империяси Зиндони 
Сулаймон ПЕРСОПОЛ
•
\  Аҳамонийлар шохи Артаксеркс  I  ва Доро  II   Кам
биз II  Персополь. Аҳамонийлар 
қўшини. Персополь саройида тасвирланган ўрта 
осиёликлар.  Персополдан топилган миххат ёзувли олтин 
идиш   А ҳамонийларнинг империяни бошқарув тизими
                                                                   Халқ йиғини «Kaрa» 
                                                                                  
                                                                       Шоҳлар шоҳи 
           Кир (550-529) - Камбиз (530-522) - Доро I (522-485) - Ксеркс (486-465) - Арта ксеркс I  
                                                         (465-423) - Доро III (335-330).
                                                                                  
                                                           Маслаҳат кенгаши аъзолари 
                  (пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва 
                                                                       амалдорлар)
                                                                                  
                                                                7 нафар сарой оғалари
                                                                                  
                                                                 Хазарапад (Мингбоши)
                                                                                  
                                                                     Сатраплар (I-XXI)
                                                                                                                                                
Канцелярия   Хазинабон      Ташаббусни       Ҳисобчилар,         Терговчи -           Солиқчилар                
бошлиғи                                 б ў ғувчилар                                       суд ъ ялар
 
        
                                                Маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар Кара
• Қадимги  эронликларда,  умуман  шарқ  халқларида  шоҳ 
маълум уруғлар, яъни ҳукмронликка даъвогар, хукмронликка 
тааллуқли  уруғлар  орасидан,  халқ  йиғинида  сайланган 
(«Kara»  -  халқ-қўшин).  Аҳамоний  урф-одатига  кўра,  бу 
йиғинда  шоҳлар  шоҳи  сайланган.  Шоҳнинг  номи  нафақат 
улуғланиб,  балки  илоҳийлашти - рилиб  худоларга 
тенглаштирилган,  илоҳларга  «айланти - рилган».  У  давлат 
билан  бир  вақтда  диний  ишларни  ва  маросимларни  ҳам 
бошқарган. Тож кийиш маросимидан сўнг у «қайта туғилди», 
деб  ҳисобланган.  Шоҳ  ўлганда  эса  унинг  шарафига  доимий 
ёниб  турган  алтарлар  ҳам  ўчирилган.  Шоҳни  кўмиш 
маросимида  унинг  яқин  оила  аъзолари  ёки  хизматкорлари 
ҳам ўзини ўзи ўлдириши лозим бўлган.
• Widengren  G.  The  Sacral  Kingship  of  Iran.  «Numen», 
Supplement, - Leiden, 1959. - P. 242-257. Маслаҳатчилар кенгаши, Сарой оғалари
•
Форслар  Осиёга  ўзларининг  мулки  сифатида  қараган  ва  Осиёни 
ҳукмдор  форс  шоҳининг  ерлари  сифатида  билганлар.  Шоҳни 
«...юқоридан  берилган,  Ахурамазданинг  ердаги  сояси  ва  бутун  ернинг 
эгаси»  сифатида  билганлар.  Аҳамонийларнинг  давлатни  идора  қилиш 
усули ҳақиқий ҳарбий деспотизмдир. Негаки, аҳамонийларга давлатни 
идора  қилишнинг  қонун  чиқарувчи,  ижро  ёки  суд  органлари  каби 
бошқарув  усуллари  умуман  бегона  бўлган.  Шоҳ  ёки  шоҳлар  шоҳи 
бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган.
•
Эсфир  маълумотларига  қараганда,  шоҳнинг  атрофида  доимий 
маслаҳатчилар  кенгаши  бўлган.  Маслаҳат  кенгаши  аъзолари  давлатни 
бошқаришда  вазирлик  вазифасини  бажарган.  Улар  давлат  ишларини 
бажаришда  шоҳдан  кейинги  бош  вазифани  бажарган.  Бутун 
жамоатчилик  ишлари  уларнинг  бевосита  раҳбарлигида  амалга 
оширилган. 
•
Lenormant  Сh.  Manuel  d’histoire  ancienne  de  L’  Orient  jusqu’aux  guerres 
Mediques. 1836. - P. 255. •
Маслаҳат  кенгашидан  сўнг  еттита  сарой  оғалари  ёки  сарой 
аъёнлари  бошлиқлари,  яъни  шоҳнинг  шахсий  ҳизматкорлари 
турган.  Улар  асосан  шоҳнинг  истагини  бажаришган.  Саройдаги 
ички  хизматлардан  тортиб,  сатрапликлар  ҳудудларида 
комиссарлик вазифаларини ҳам амалга оширган.
•
Аҳамонийлар  империясида  давлат  миқёсидаги  йирик  масалалар, 
жумладан  уруш  масалалари  «кенгаш»да  муҳокама  қилинган.  Бу 
кенгашга  пасаргад  уруғи  оқсоқоллари,  сатраплар,  давлатнинг 
йирик  ҳарбий  амалдорлари  ва  ҳарбий  аристократлари  таклиф 
этилган.  Кенгашда  муҳокама  қилинаётган  масала  бўйича 
кимнинг  таклифи  қабул  қилинса,  ўша  киши  шу  ишга  мутасадди, 
бошлиқ  қилиб  тайинланган.  У  шу  ишнинг  бажарилишига  боши 
билан жавоб берган.
•
Lenormant  Сh.  Manuel  d’histoire  ancienne  de  L’  Orient  jusqu’aux 
guerres Mediques. 1836. - P. 255. Сарой
•
Кир  ва  Камбиз  замонида  Аҳамонийлар  империясининг  тайинли 
сиёсий маркази, саройи ҳам йўқ эди. Ҳарбий фаолиятга қараб, шоҳ 
ҳамда  унинг  мажлислар  ўтказадиган  «сарой»и  ҳам  кўчиб  юрган. 
Кир резиденцияси Экбатанда, Дейок қурдирган саройда жойлашган 
бўлса,  Камбиз  Мисрни  деярли  тарк  этмаган.  Доро  I  Суз  шаҳрини 
империянинг  пойтахти  сифатида  танлади  ва  с арой  қурдиришга 
фатво  берди.  Персеполни  эса  ўз  династияси  аъзоларининг 
хилхонасига айлантирди ва у ерда ҳам сарой қурдиришга эришди.
•
Сарой  форслар  тилида  «duvara»  деб  аталиб,  шоҳнинг  олдига 
киришнинг  маълум  тартиб  қоидалари  ишлаб  чиқилган.  Вазирларга 
тенглаштирилган  маслаҳат  кенгаши  аъзолари,  сарой  оғалари  ва 
бошқа  сарой  ҳизматкорлари  сарой  дарвозаси  олдида,  эгаллаган 
мансаби  бўйича  қатор  туришган.  Ишлаб  чиқилган  қоидага  риоя 
қилмай,  шоҳ  қабулига  киришга  уринганлар  ўлим  жазосига  ҳукм 
этилган.  •
Шоҳлар шоҳи Доро I  а ҳамонийлар давлатчилигида янги 
реформаларни  амалга  оширди.  У  бошқарув  ва  молия 
ишларини  янги  поғонага  кўтарди,  бутун  империя 
ҳудудини  сатрапликларга  бўлиб  бошқариш  усулини 
жорий  этди.  Сатраплик  ҳудудлари  собиқ  маҳаллий 
давлатлар  ва  аҳолининг  этник  гуруҳлар  яшайдиган 
чегаралари  асосида  бўлиб  чиқилди.  Кир  ёки  Камбиз 
даврида  босиб  олинган  ерлар  маҳаллий  ҳукмдорлар 
томонидан  бошқарилган  бўлса,  янги  реформага  биноан, 
сатраплик  бошлиқлари  форсийлардан  тайинланадиган 
бўлган.  
•
Ричард Фрай. Наследие Ирана, М.: 1972. – С. 271. Хазарапад, сатраплик тизими, концелярия
•
Оромий тили империянинг ягона давлат тили ва ёзувига айлантирилган, 
деган  ғоя  Совет  шарқшунослиги  адабиётларида  ўрнашиб  қолган  эди. 
Янги  маълумотларга  кўра,  Доро  I  бир  неча  тилни  империянинг  давлат 
тили сифатида қабул қилишга мажбур бўлган. Кичик Осиёда канцелярия 
ишлари  грек  тилида,  Каппадокия,  Киликия,  Сурия  ва  Фаластинда 
оромий  тилида  олиб  борилган,  Мисрда  эса  Фиръавнлар  замонидан 
қўлланиб  келинаётган  иероглифика  давом  этган  бўлса,  форсларда  ва 
Ўрта  Осиёда  миххатсимон  ва  оромий  ёзувлари  қўлланилган.  Бу 
маълумотдан  шундай  хулоса  қилиш  мумкинки,  империя  ҳудудида  ягона 
оромий тили канцелярия тили вазифасини бажармаган ва бажариши ҳам 
мумкин  бўлмаган.  Негаки,  оромий  тили  ва  ёзуви  бунчалик  нуфузга 
эришмаган  ва  бошқа  ривожланган  халқлар  бу  ёзувни  қабул  қилиши  ҳам 
мумкин  эмас  эди.  «Оромий  тили  аҳамонийлар  империясининг  ягона 
канцелярия  тили,  ёзувига  айлантирилди»,  деган  фикрни  рус 
адабиётларидан  бошқа  адабиётларда  учратмадик  ва  ўйлаймизки,  бу  рус 
совет тарихшунослигининг уйдирмасидан бошқа нарса эмас. •
Сатраплар  ва  ундаги  ҳарбий  бошлиқлар  шоҳлар  шоҳи  ва  марказий 
давлат бошқарувининг доимий назоратида бўлган. Давлат бошқаруви ва 
текширувлар  Хазарапад  томонидан  амалга  оширилган.  У  бир  вақтнинг 
ўзида шоҳлар шоҳининг шахсий гвардиясини ҳам бошқарган.
•
Жойлардаги  сатрапликларни  бошқариш  усули  ва  канцелярия  таркиби 
Суздаги  бош  канцелярия  тузилишини  айнан  такрорлаган,  яъни 
канцелярия  бошлиғи,  хазинабон,  ташаббусни  бўғувчилар,  ҳисобчилар, 
судъялар, ҳуснихатчилар ва бошқалар.
•
Доро  I  империянинг  ҳамма  ҳудудида  амал  қиладиган  ягона  қонун 
системасини  ишлаб  чиқди.  Бу  қонунни  фақат  шоҳлар  шоҳи  худо 
Ахурамазда номи билан ўзгартириши мумкин бўлган.
•
Аҳамонийлар  империяси  жамоалари  асосан  учта  ижтимоий  гуруҳдан 
иборат  бўлган:  1.  Эркин  фуқаролар;  2.  Қарам  кишилар  ва  3.  Қуллар. 
Қулларга  ҳайвонлар  ва  бошқа  мулк  шакллари  сингари  шахсий  мулк 
сифатида  қаралган,  уларни  сотиш  ёки  бировга  бериб  юбориш  мумкин 
бўлган
•
Дандамаев М.А. Бехистунская надпись как источник по истории начала 
царствования Дария I. Автореф. дисс. ... канд. ист. наук. - Л., 1958. – С. 
21 . Сатраплар
•
Аҳамонийлар  империяси  даврида  ягона  пул  бирлигини  жорий  этишга 
эришилган.  Шоҳлар  шоҳи  томонидан  зарб  қилинган  олтин  «дарик»нинг 
оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган. Сатрапликлар ҳам ўзининг кумуш ва 
мис тангаларини зарб қилиш ҳуқуқларига эга бўлган.
•
Аҳамонийлар  империяси  таркибига  кирган  сатраплар  тўғрисидаги 
манбалар  Геродот,  Беҳустун  қоя  тош  ёзувларида,  Доро  I  нинг  Нақши 
Рустам ёзувларида сақланиб қолган.
•
«Тарих отаси» қолдирган Аҳамонийлар империяси сатраплари рўйхатида 
энг  яқин  қўшни  мамлакатлар  бўлган  Бақтрия  ва  Сўғдиёна  алоҳида 
сатрапликлар  сифатида  тилга  олинади,  яъни  Бақтрия  XII,  Сўғдиёна  эса 
Хоразм  билан  бирга  XVI  сатраплик  сифатида  талқин  қилинади.  Бу  ҳақда 
тадқиқотчиларнинг  турли  хил  фикрлари  мавжуд.  В.В.  Бартольд  ва  В.М. 
Массон  бу  Геродотнинг  хатоси  деган  фикрда  бўлсалар,  бошқа 
тадқиқотчилар  эса  Доро  I  нинг  Марғиёна,  Бақтрия,  Сўғдиёнанинг 
иқтисодий  ва  ҳарбий  мавқеини  бўлиб  қўйиш  сиёсати  натижасида 
Сўғдиёна XVI сатраплик таркибига киритилган деган фикрда.
•
Геродот, III. 89-97. Солиқ тизими
•
Аҳамонийлар  империяси  таркибига  кирган  21  та  сатрапликдан 
учтаси  бевосита  Ўрта  Осиё  ҳудудларига  тўғри  келади.  Ҳар  бир 
сатраплик  маълум  талант  (оғирлик  ўлчов  бирлиги)  миқдорида 
тўлов тўлаган. 1 талант 25, 92 кг.га тўғри келади. Шундан Бақтрия 
360  талант  кумуш  (8972  кг),  Харайва  (Парфия,  Сўғд)  300  талант 
(7776  кг),  саклар  250  талант  (6230  кг)  кумуш  солиқ  тўлаган.  Бу 
ҳаммаси  бўлиб  910  талант,  яъни  23  тонна  кумуш  миқдоридаги 
бойликка  тўғри  келади.  Доронинг  қурдирган  саройини  безашда 
Бақтриядан  олтин,  Сўғдиёнадан  лапис,  сердолик,  Хоразмдан 
гавҳар олиб кетилганлиги тўғрисида маълумотлар бор.
•
Аҳамонийлар  империяси  даврида  сув  ҳам  пуллик  ва  ҳисоб-
китобли  бўлган.  Геродотнинг  хабар  беришича  Ак(ес)  дарёсига 
қурилган  дамбани  очишда  шоҳнинг  белгиланган  солиқдан  ортиқ 
пул олганлиги тўғрисида маълумотлар бор.  
•
Геродот. III, 117.  Бошқарув даври 
Мил.ав. йиллар Сатрапнинг исми Ким томонидан 
тайинланган Тарихий манба
  529 – 522 Танаоксар-Смердис 
- Бардия Кир, Камбис Геродот, III, 30
Бехус тун  ёзув и  III, 3
522 – 486 Дадаршиш Камбис, Доро I Бехус тун  ёзув и  III, 
15
486 – 480 Ариамен Ксеркс Плутарх, 173
480 – 465 Масиста Ксеркс Геродот, VII, 82
465 – 423 Артапан, Гистасп Артаксеркс I Диодор, XI, 69
423 – 335 Маълумотлар йўқ
335 – 329 Бесс Доро III Диодор, XVII, 74Бақтрия сатраплари Шимолий Бақтриянинг Аҳамонийлар даври ёдгорликлари ва жойлашиши
 
Деҳқончилик 
ўлкалари Ўлка 
маркази Аркли 
қишлоқ Арксиз 
қишлоқ Қўр
ғон Қалъа Мақсадли 
ёдгорлик
Шеробод Жондавлат
тепа Добил
қўрғон Талашқон I Пишак,
Пачмак 
тепа
Бойсун Қизилтепа Обишир Бандихон-
сойтепа Қиз
илч
а
I-XI Бандихон I
Сурхон Хаитобод Шўроб
Кофирниҳон Қалаи 
Мир Бобуртепа
Болдайтепа
Панж Байтудашт Байтудашт 
I Бай
туд
ашт 
II-
III Ўрта Осиёнинг Аҳамонийлар даври шаҳарлари Шаҳарлар.  Чуст,  Далварзин,  Қизилтепа,  Хаитободтепа, 
Жондавлаттепа ва бошқалар. Улар ҳар бир деҳқончилик 
ўлкасида  биттадан  жойлашган  бўлиб,  икки  қисмдан 
(арк  ва  шаҳар)  иборат.  Умумий  майдони  22  гектаргача 
боради.  Арк  ҳам,  шаҳар  қисм  ҳам  юқори  ривожланган 
мудофаа деворлари билан муҳофаза қилинган. Мудофаа 
деворлари  5-8  метр  қалинликда  бўлиб,  Хаитободтепада 
мудофаа  девори  платформа  устида  қурилганлиги 
кузатилган.  Ҳамма  мудофаа  деворлари  буржлар  билан 
мустаҳкамланган.  Худди  шу  даврда  Бақтрияда  мудофаа 
деворлари ва буржларга шинаклар ўрнатиш бошланган. 
Шинаклар  узунчоқ,  тўғритўртбурчак  шаклида  ясалган. Аҳамонийлар даври Хаитобод шаҳри Альтар Дубулға Ҳайкалтарошлик Хованча  Аҳамонийлар даври қуролидан намуна Санчқи •
ХУЛОСА
•
Эрон Аҳамонийларининг Ўрта Осиёни босиб олишлари натижасида бу 
юрт ҳалқлари давлатчилиги тарихида империя босқичи бошланади. – 
•
Ўрта Осиёга Аҳамонийлар даврида давлатчилик бошқарувининг янги 
усуллари кириб келган. 
•
Рус тарихшунослигида Аҳамонийлар империясида ягона ёзув - оромий 
ёзуви қўлланилган деган маълумотларнинг ёлғон эканлиги ишончли 
маълумотлар асосида очиб берилди. 
•
Аҳамонийлар даврида моддий маданият ҳеч бир ўзгармасдан ерли 
маҳаллий халқ анъаналари асосида ривожланган. Билъакс, Ўрта 
Осиёликлар яратган зардуштийлик дини Аҳамонийларнинг давлат 
динига айланганлиги, бақтрияликлар қуролларининг аҳамонийлар 
армиясининг асосий ҳарбий қуролига айланган. 
•
Ўрта Осиёликларнинг Аҳамонийлар империясида ўз ўрни бўлган ва 
фақат сиёсий жиҳатдан уларга бўйсунган. 
•
Аҳамонийларнинг давлатни идора қилиш усули ҳақиқий ҳарбий 
деспотизмдир. Негаки, Аҳамонийларга давлатни идора қилишнинг 
қонун чиқарувчи, ижро ёки суд органлари каби бошқарув усуллари 
умуман бегона бўлган. Шоҳ ёки шоҳлар шоҳи барча ҳокимият эгаси 
ҳисобланган.  •
Кичик  Осиёда  канцелярия  ишлари  грек  тилида,  Каппадокия,  Киликия, 
Сурия  ва  Фаластинда  Оромий  тилида  олиб  борилган,  Мисрда  эса 
Фиръавнлар  замонидан  қўлланиб  келинаётган  иероглифика  давом  этган 
бўлса,  форсларда  ва  Ўрта  Осиёда  миххатсимон  ва  оромий  ёзувлари 
қўлланилган.  Бу  маълумотдан  шундай  хулоса  қилиш  мумкинки, 
Аҳамонийлар  империяси  ҳудудида  ягона  оромий  тили  канцелярия  тили 
вазифасини бажармаган.
•
Аҳамонийлар  империяси  даврида  Бақтрия  ҳудудида  11  та  деҳқончилик 
ўлкаси  фаолият  этган.  Ҳар  бир  деҳқончилик  ўлкасини  Бақтрия 
сатраплиги  ҳудудидаги  маҳаллий  амалдорлар  бошқарган  кичик 
иқтисодий бирлашма сифатида эътироф этиш мумкин. 
•
Ўрта  Осиё  халқлари  мил.ав.  VI-IV  асрларда  Аҳамонийлар  империяси 
таркибига  кирган  бўлса-да,  унинг  моддий  маданияти  намуналарида, 
меъморчилик,  шаҳарсозлик  соҳаларида  аҳамонийларнинг  маданий 
таъсири  сезилмайди.  Ўзгаришлар  географик  бўлиниш  ва  сиёсий 
бошқарув соҳаларида амалга оширилган.