Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Саноат тармоқлари мажмуидаги иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш

Купить
САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ МАЖМУИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР ҲАМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ Режа: 1. Саноат тармоқларида иқтисодий жиноятлар тушунчаси. 2. Саноат ишлаб чиқариши, электр, иссиқлик энергияси, нефт-газ, ер ости ва ер усти ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг киритилиши. 3. Саноатда ходимлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш стандартлари. Ходимларни ишлаб чиқариш жойларида турли хавфлардан ҳимоялашни ташкил қилиш масалалари. Саноат ўзи нима ва у нима учун керак? Саноат – бу ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг асосий қисми ҳисобланади. “Брокгауз ва Ефроннинг энциклопедик луғавий маъносидан” келиб чиқадиган бўлсак “саноат” тушунчаси кенгроқ маънода “инсоннинг ҳунармандчиликка йўналтирилган, моддий буюмларни яратиш, ўзгартириш ёки кўчиришга қаратилган хўжалик фаолияти”ни, тор маънода эса “бирон бир хомашёни истеъмол учун яроқли нарсага қайта ишлашни, айлантиришни” англатади. Саноатнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи қуйидаги секцияларга бўлинади: • - тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш; • - қайта ишлаш саноати (ишлаб чиқарадиган саноат); • - электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш; • - сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш. Саноатнинг қайси тури мамлакат учун энг муҳим ҳисобланади? Дунёда қайта ишлаш саноати мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим ва аҳамиятга эга тармоқ сифатида қаралади. Саноатнинг кучли қайта ишлаш сектори мамлакатнинг технологик қудратини ифодалайди. Унинг камайиши ёки қисқариши иқтисодиётнинг пасайиши белгиси сифатида қаралади. Ўзбекистон Республикасида саноатнинг таркиби қандай? Бугунги кунда республикада 49 мингдан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда – 3,1 %, қайта ишлаш саноатида – 94,4 %, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда – 0,7 %, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда – 1,8% корхоналардир. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига қуйидагилар киради: • марказий аппарат; • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалар (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади); • Олмалиқ кон-техника инспекцияси; • Ангрен кон-техника инспекцияси; • Қизилқум кон-техника инспекцияси; • Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми; • "Саноат хавфсизлиги" ДУК; • "Контехназоратўқув" ДУК; • "Саноат назорати лабораторияси" ДУК. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ «ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА» Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 29 июнда қабул қилинган. • Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир. • Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 1) қуйидаги хавфли моддалар: портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар; тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар; инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган; 2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг 6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш:  саноат хавфсизлиги талабларини белгилашни;  саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини;  хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштиришни;  фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни;  саноат хавфсизлиги экспертизасини;  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олади. 7-модда. Саноат хавфсизлиги тала Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари:  саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари;  саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари;  хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳол хабардор қилишлари;  хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари;  хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт. ISO 14000 экологик менеджмент тизимини яратиш бўйича халқаро стандартлар туркуми бўлиб ҳисобланади. Экологик менежмент тизими Кейинги йилларда бутун дунёда атроф-муҳит экологиясини самарали бошқариш (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) корхоналар сифатни бошқариш тизими билан бевосита боғланган асосий вазифаларини ҳал қилишда муҳим ўрин тутмоқда ва корхонани умумий бошқариш тизимининг ажралмас қисми сифатида қаралмокда. ISO 14000 стандартлари бўйича экологик менеджмент тизими қуйидагиларни таъминлайди: • корхонани бошқариш тизимларини оптималлаштириш ва атроф- муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарли таъсирлар олдини олиш; • экологик бошқарувни самарали жорий қилиш ҳисобига энергетик ресурсларни иқтисод қилиш; • ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш; • атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш; • энергия ва материалларни тежаш; • ишлаб чиқариш чиқиндиларини бошқариш билан боғлиқ харажатларни камайтириш; • табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни самаралироқ бажариш; • экологиянинг бузилиши билан боғлиқ бўладиган ортиқча сарф- харажатларни камайтириш; ОНSАS 18001 (Оссuраtiоnаl health аnd sаfеtу managment systems) Ходимлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва саноатда хавфсизликни бошқариш тизимини яратиш бўйича халқаро стандарт. Бу стандарт ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини яратишга мўлжалланган. ОНSАS 18001 талабларини ISO 9000 ва ISO 14000 билан уйғунлаштириш мумкин. ОНSАS 18001 стандарти бўйича ходимлар соғлигини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини бошқариш тизими қуйидагиларни таъминлайди: • ишлаб чиқариш жараёнида рўй берадиган хавф-хатарларни, танг ҳолатлар олдиниолиш; • хавфли ишлаб чиқариш факторларини назорат қилиш; • иш жойларидаги мавжуд ва келиб чиқиши мумкин бўлган хавф- хатарларни идентификатлаштириш; • иш жойлари ҳолатини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва корхона умумий корпоратив маданияти яхшилаш; • ишлаб чиқариш жароҳатлари ва касб касалликларини олдини олиш ва бартараф қилиш ҳисобига инсон талафотларини камайтириш; ОНSАS 18001 стандарти бўйича ходимлар соғлигини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини бошқариш тизими қуйидагиларни таъминлайди: • бизнесни бевосита ва билвосита сарф-харажатларини, жумладан вақтинча иш қобилятини йўқотилганлиги тўловларини камайтириш; • корхона обрўсини яхшилаш, инвесторлар эътиборини жалб қилиш; • танг ҳолатлари рўй бериши эҳтимолларини камайтириш; • фавқулодда ҳолатлар ва ишлаб чиқариш фалокатлари оқибатларини минималлаштириш; • меҳнатни муҳофаза қилишга ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш; • ходимлар потенциалидан максимал ва самарали фойдаланиш; • давлат бошқарув ва давлат техникавий назорати идоралари билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш имкониятлари. ОНSАS 18001 стандартига мувофиқлик сертификати ходимлар соғлиғини сақлаш ва хавфсизлиги соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилинишини расмий тасдиғи ҳисобланади: • ходимлар соғлиғи ва хавфсизлиги соҳасидаги талабларни бажариш бўйича ташкилот мавқеини шакллантириш; • корхонани ташқи бозорларга чиқиши; • рақобатчилар орасида устуворликка эришиш; • юқори малакали ишчи кучини жалб қилиш учун зарур. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати саноат хавфсизлиги талабларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини текшириш мақсадида амалга оширилади. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий серти Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. Иш берувчининг жавобгарлиги Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда мажбурий суғурта қилиниши керак. Иш берувчи хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган 4-модда. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт. 5-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ва субъектлари Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда ш Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 880 -сон қарори билан Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат овқат тайёрлаш, иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва унинг таркибий қисмлари учун мўлжалланган газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи ускуналарга тааллуқли. Унинг талаблари қуйидаги ускуналарга алоқадор эмас: • газдан мотор ёқилғиси сифатида фойдаланиладиган; • давлат мудофаа буюртмасига асосан олиб келинадиган; • саноат корхоналаридаги технологик жараёнларда ишлатиш учун мўлжалланган. Техник регламент газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи ускуналар учун минимал даражада зарур бўлган талабларни ўз ичига олган бўлиб, уларни бажариш портловчи-ёнғин, электр, механик, термик ва экологик хавфсизликни таъминлайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha