Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 274.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Саноатнинг замонавий тармоқ тузилмаси ва уни такомиллаштириш

Купить
Саноатнинг замонавий тармоқ тузилмаси ва уни такомиллаштириш Режа: • САНОАТ ТАРМОҚ ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИЙ СИЛЖИШЛАР • СТРУКТУРА СИЁСАТИ, УНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ • ИЖТИМОИЙ МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ ВА САНОАТ ТАРМОҒИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ САНОАТ ТАРМОҚ ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИЙ СИЛЖИШЛАР • Мустақилликнинг ўтган даври учун ва 2010-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг йўналиши ва хусусиятлари доирасида белгиланган миллий иктисод структурасида прогрессив ўзгаришларни амалга ошириш, тармоқлараро ва тармоқ ички мутаносибликларини (пропор ц ияларини) такомиллаштириш, фан-техника тараққиётини белгиловчи тармоқларни устувор ривожлантиришни давом эттириш вазифаси муҳим аҳамиятга моликдир. Давлат стратегиясига мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқариш ва жумладан, саноат структурасини режали тарзда такомиллаштириш кўз илғайдиган истиқболда: • халқ хўжалиги ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноатни баланслаштирилган тарзда ва изчил ривожлантириш; • иқтисодиётни, хусусан, саноатни асосан интенсив ривож лантириш йўлига ўтказиш, унинг самарадорлигини ошириш, моддий меҳнат ва молиявий ресурслар истеъмолини рационаллаштириш, уларни ҳар томонлама тежаш; • иқтисодиётнинг, жумладан, саноатнинг ижтимоий йўналишини янада кучайтириш, миллий иқтисоднинг аҳоли фаравонлигини ошириш билан боғлиқ бўлган хилма-хил вазифалар томон янада чуқурроқ бурилишини таъминлаш лозим. Структура сиёсати, унинг моҳияти ва аҳамияти • Структура сиёсати ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин, структуранинг ўзи нима эканлигини билиб олишимиз зарур. • Структура лотинча, « structura » сўзидан олинган бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашишини, тузилишини билдиради. • Структура сиёсатининг мохияти соҳаларнинг тузилмавий жиҳатларини белгилаб бериш, йўлга солиб туришдан иборатдир. Структуравий ўзгаришларнинг йўналиши • Структуравий ўзгаришларнинг йўналиши, уларнинг жадаллиги ва кўламини аниқлаш мухим иш. Айни вақтда иқтисодий даражаси бир хил ёки иқтисодиётдаги структура йўналишлари ўзгариши ўхшаш бўлган мамлакатлар гуруҳи бўйича тармоқлараро комплекслар ва айрим тармоқлар ишлаб чиқариши ва истеъмолининг ривожланишидаги умумий қонуниятларни аниқлаш - бу, барча аналитик материаллар истиқболни прогнозлаштириш – белгилаишинг муҳим замини ҳисобланади. • Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XIV сессиясида қилган маърузаси ва кейинги чиқишларида мамлакатимизнинг янги — XXI аср бошларидаги асосий вазифалари аниқ белгилаб берилган. Уларда табиийки, янги асрга қадам қўйган мамлакатимизнинг «иқтисодиётни ислоҳ этиш ва жамиятни ўзгартириш борасидаги ишлар натижасини холис баҳолаш» билан биргаликда «устувор йўналишлар ва бундан кейин ги ривожланиш стратегиясини шакллантириш» масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. ИЖТИМОИЙ МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ ВА САНОАТ ТАРМОҒИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ • Ижтимоий меҳнат тақсимоти маълум буюм ва махсулотлар ишлаб чикариш хажмининг ўсиши ва фан-техника тараққиёта натижасидир. Ишлаб чикариш кўламининг кенгайиши эса ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг Конкентрациялашуви ва кичиклашуви, янги саноат тармоқларининг ташкил топиши ва илгари бунёд этилганларни такомиллаштиришни тақозо этади. Ижтимоий меҳнат тақсимотининг моҳияти ва аҳамияти • у туфайли хўжалик ривожланиши натижасида саноатнинг айрим ва мустақил тармоқлари кўпаяди, бу ривожланиш тенденкияси ҳар бир айрим маҳсулотни чиқаришнигина эмас, ҳатто маҳсулотнинг ҳар бир айрим қисмини ишлаб чиқаришни хам ва фақат махсулот ишлаб чиқаришгина эмас, ҳатго маҳсулотни истеъмол қилишга тайёрлашдаги айрим ишларни ҳам саноатнинг алоҳида тармоғига айлантиришдан иборат. ТЕХНИК - И Қ ТИСОДИЙ АСОС • У ёки бу ишлаб чиқариш фақат маълум техник - иктисодий асос (замин) яратилгандагина алоҳида саноат тармоғига айланиши мумкин. Бунинг учун, энг аввало, бир неча турдош корхоналар бўлиши лозим. Улар аниқ мустақил саноат тармоғига бирлаштириш имкониятини берадиган маълум белгига эга бўлиши керак.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha