Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Купить
СЕН - ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ! СЕН-ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ! Мустакиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш анъанага айланиб қолди. Шиорлар одатда бутун жамиятни, ижтимоий фикрни ўзида жамлагандагина, фуқароларни ягона мақсад йўлида бирлаштирган ва янги зафарларга йўналтира олгандагина реал кучга айланиши мумкин. Шу маънода ҳар қандай шиор миллатнинг манфаатига мос келииш лозим. Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат мустакиллигининг йигирма тўқкиз йиллик муқаддас байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида карор кабул қилинди. Қарорда ушбу байрамни “Сен - кудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу гояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонлаш тавсия этилди. Ғоя, шубҳасиз, ўта жозибали, серқирра. У ҳар қандай Узбекистон Юртбошимиз кайд этгани каби, мамлакатимиз ва халқимиз шу йилнинг бошида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган эди. Бироқ, бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси март ойида юртимизга кириб келгани, кейинчалик Бухоро вилоятидаги қаттик шамол, Сардобадаги сув тошқини барча режаларимиз ўзгариб кетди. Бугун тождор вирус Ўзбекистон халкини қийин синовдан ўтказмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу кийинчиликлар олдида халкимиз довдираб қолмади. Аксинча, халқимиз ана шундай оғир кийинчиликлар даврида жасорат, аҳиллик ва бирликнинг том маънодаги намунасини кўрсатди. Бу бежиз эмас эди. Чунки халкимиз узоқ минг йилликлар даврида қанчадан-канча қийинчиликлару, оғир синовларни кўрмади, дейсиз! Айниқса, халқимизнинг миллий мустақиллик, ўз озодлиги, ор- номуси йўлида олиб борган курашлари бунга дал Мамлакат раҳбари томонидан эълон қилинган ушбу қарорда халқимизнинг бугунги кундаги куч-қудрати, шижоати, матонати, қаҳрамонлик манбаи, шубхасиз, мустақиллик деган феномен ҳодиса билан боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, бугун мустакиллигимизнинг муаззам байрамини муносиб равишда нишонлаш арафасида биз барчамиз Ватанимиз ва халқимизнинг узоқ ва яқин тарихига, унинг истиқлол каби муқаддас туйғу учун минг йиллар давомида олиб борган курашлари тарихига назар ташлашимиз аслида бугунги дориломон кунлар учун ўз жони ва қонидан кечган минглаб юртпарварлар руҳини шод қилиш билан баробардир. Қарор мамлакатимиз халқларини ўз Ватанидан фаҳрланиш, уни севиш, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас, деб билиш руҳи билан суғорилган. Аҳир, киндик қони тўкилган, ота-боболар томонидан буюк циви Юртимиз ҳудудида бундан 1,5 миллион йиллар аввал энг қадимги инсон фаолиятининг маданий изларини Жанубий Фарғона (Селунғур ғори) дан топилган ёдгорликлар яққол кўрсатиб турганини, бундан 4,5 минг йиллар олдин мамлакатимизда сунъий суғориш ва шудгорлаб экишга асосланган дехқончилик маданияти шаклланганлигини, 5 минг йиллар бурун аждодларимиз бронза металл эритиш технологиясини ўзлаштирганини, Бақтрия, Хоразм, Сўғдда узунлиги 15-20 километрга етадиган каналлар қазилганини билмасдан бу Ватанни севиш, ундан фахрланиш мумкинми? Ҳар кандай маданиятли, ўз Ватани олдида масъулиятини сезган фуқаро 2750-2500 йиллар аввал Бақтрия, Хоразм, Сўғд каби подшоликлар, 2100-1800 йиллар олдин кудратли Кушон салтанати, 9- 12 асрларда қорахонийлар, хоразмшохлар сулолалари, 14-15 асрларда буюк Амир Темур салтана Шубҳасиз, ер ости ва ер усти бойликларига бой, меҳнаткаш, ўз ишининг устаси бўлган ана шундай мамлакатнинг устидан хукмронлик қилиш ҳар доим ҳам узоқ ва яқин мустамлакачиларнинг орзуси бўлган. Шунинг учун ҳам юртимиз тинимсиз равишда ўзга давлатлар ва халкларнинг тажаввузларига дучор бўлган. Маълумки, мустақиллик бировга қарам эмаслик, ихтиёри ўзидалик, деган маъноларни англатади. Мустақиллик барчамиз учун энг муқаддас туйғу, олий қадрият ҳисобланади. Бу бизга Ўзбекистон тарихидан маълум. Уч минг йиллик миллий давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз қандай йўкотишлару, қийинчиликларни кўрмади, дейсиз! Ана шу уч минг йиллик буюк давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз 900 йилга яқин давр мобайнида мустамлакачилик азобларини бошидан ўтказди. Эрон аҳмонийлари, грек-македонлар, араблар, мўғилл “ МИЛЛАТ ГУЛЛАРИ” ДАГИ ВАТАННИ СЕВИШ МАСЪУЛИЯТИ Биз бугун Ўзбекистон тарихини мустақиллик учун курашлар тарихи, яратиш ва бунёд этиш тарихи, дейишган ҳақлимиз. Шу ўринда буюк маърифатпарвар Чўлпоннинг “Турон” газетасининг 1917 йил 22 апрелдаги сонида ёзган қуйидаги юракларни ўртаб ташлайдиган фикрига кулоқ тутайлик: “Биз мактаб очдик - бекитдилар. Мадрасаларимизни ислох қилишга йўл бермадилар. Тилимизга “бало” аралашдирмоқчи бўлдилар. Музикамизни тараққий қилдиришга йўл бермадилар. “Падаркуш” деган театр ўйнаганларни “охран” ларга судрадилар, ҳосили миллий ва маданий ўсишимизга оғир зарбалар туширдилар”. (Каримов Н. Чўлпон. - Т.: 2013. - Б. 185.). Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик учун курашлар ҳеч қачон тўхтамаган. Келинг, яхшиси, фикримизнинг исботи учун яқин тар Биз бугун мустақиллигимизнинг муаззам йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, хали тарихимизда ўқилмаган, ўрганилмаган саҳифалар кўп эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шубҳасиз, юртимиздан жуда катта ҳажмдаги моддий бойликлар ташиб кетилди, талон-тарож қилинди. Мисли кўрилмаган миллий-маданий бойликлар вайрон қилинганлигини, минглаб, ўн минглаб нодир қўлёзмалар ёндириб, қул қилинганлигини, хориж давлатларига ташиб кетилганлигини ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз лозим. Шу ўринда қуйидаги мисолларга эътибор бериш керак, деб ўйлаймиз: 19-асрнинг иккинчи ярмида Хивага қарши юришда генерал Кауфманга ҳамроҳлик қилган А.Л.Кун Туркистон маданияти, санъатини ўрганиш, тўплаш ва сақлаб колиш баҳонасида юртимиз маданий бойликларини ташиб кетишни йўлга кўяди. 1873 йилда Шарқ кўлёзмала Туркистонда иш олиб борган ва ўзини ҳаваскор археолог деб таништирган Ж.Кастанье ўлкамизнинг жуда катта миқдордаги асори-атиқалари, миллий-маданий бойликларини талон-тарож қилган. У ўзи тўплаган бойликларнинг катта қисмини Эрмитажга, 500 та буюмни Туркистон музейига топширган. Унинг томонидан ўлкамиздан тўпланган энг катта ва сара, қимматбаҳо моддий-маънавий бойликлар Парижга олиб кетилган. Петербургдаги “СССР халклари этнографияси” музейига 8 йил давомида 4000 дан ортиқ асори-атиқалар “тортик килинди”. Москвадаги Шарқ маданияти музейи ҳам 1918 йилда Марказий Осиёдан ташиб кетилган нодир ёдгорликлар асосида тузилган. (Маврулов А. Ватанни севиш масъулияти. -Т.: 2016. - Б. 82-83.). Хўш, биз нима учун юқоридаги каби мисолларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқдамиз? Гап шундан иборатки, биз ҳ Мустақиллик учун кураш айниқса мустабид совет тузуми шароитида янада кучайди. Миллий зиёлиларимиз сиёсий-мафкуравий зуғумларга қарамасдан юртимиз, халқимиз озодлиги йулида тиним билмасдан кураш олиб бордилар. Шунинг учун ҳам бу даврда тўҳтовсиз равишда қатағон сиёсати давом этди. Қатоғон йилларида миллат манфаатини ҳимоя қилган, озодлик, ҳурликни тараннум этган ҳар қандай шахсга нисбатан турли бўхтонлар уюштирилар, улар турли баҳоналар билан йўқ қилиб юборилар эди. “Қосимовчилик”, “Ўн саккизлар гуруҳи”, “Иноғомовчилик” каби уйдирмалар айнан ўша мақсадларда ташкил этилган эди. Тарихий ҳужжатларга мурожаат қилсангиз шу нарсанинг гувоҳи бўласизки, ким миллат, мамлакат манфаатини ҳимоя қилган, юрт озодлиги ва халқимиз келажаги учун кайғурган бўлса, уларга дарҳол “халқ душмани” “ёрлиқлари” ёпиш Бугун мукаддас байрамимиз бўлган мустақиллик айёмини нишонлар эканмиз, биз албатта уларнинг мамлакат ва миллат олдидаги хизматлари олдида бош эгиб, таъзим қилишимиз, уларнинг руҳи-покларига дуолар қилишимиз лозим, деб ўйлаймиз. “Миллат гуллари” нинг ўртача ёши 25 ёшдан 45 ёшгача бўлиб, улар энди кучга тўлган, Ватан тақдири учун ўзларининг масъуллик ҳиссини тўлақонли равишда англаган ватандошларимиз, миллатпарварлар эди. 1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистан Республикаси миллий мустақиллигининг эълон килиниши, шубҳасиз, Ватан тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган саҳифа бўлди. Аммо, совет мустабид тузуми бизга жуда оғир “мерос” қолдирди. Келинг, ўша таҳликали даврларни, ўтган асрнинг 80-йиллари охирлари-ю 90- йиллар бошларидаги яқин тарихни эслаб кўрайлик. Ўша даврда одамларимизни иккита СЕН - ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ! Энди Ўзбекистон олдида бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечиш, одамларда демократик қадриятлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш, мамлакатимизга мос, унинг миллий, ҳудудий, демографик хусусиятларига тўғри келадиган йўлни танлашдан иборат буюк вазифалар турар эди. Биз ҳеч иккиланмасдан ўз олдимизга энг тараққий этган демократик давлатлар қаторига кўтарилиш, фаровон ва бадавлат ҳаёт кечириш, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашдан иборат вазифани қўйдик. Қиска вақт ичида Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли субъектига айланди. Мамлакатда демократик жамиятни барпо этишнинг ҳуқукий асослари яратила бошланди. Иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳаларда, маънавий-маърифий жабҳада ислоҳотлар амалга оширилишга киришилди. Мамлакатимизда мустақилликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадам 2016 йилдан бошланди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бошқача сўз билан айтганда, биз бугун барчамиз енгни шимариб, янги Ўзбекистонни барпо этишга киришдик, унинг мустаҳкам заминини ярата бошладик, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда бир неча ўн йиллар давомида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бажарилди. Ўзбекистон том маънода миллий тикланишдан миллий юксалиш сари юз тутди.Янги Ўзбекистон: миллий тикланишдан миллий юксалнш сари Мамлакат раҳбари мустақилликни мустахкамлаш, янги Ўзбекистонни барпо этишни фақат ва фақат ўз кучимиз билан, меҳнаткаш, заҳматкаш, фидойи халкимиз билан бирга қура олишимиз, бунинг учун нимаики зарур бўлса, барчаси мавжудлигини бот-бот таъкидламоқда. Айни пайтда мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида олдимизда турган улкан вазифалар, уларни ҳал этиш йўллари ҳусусида жуда куюнчаклик билан гапирганини ҳам доимо эсда тутиш лозим, деб ўйлаймиз. Хусусан, Юртбошимизнинг “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”. Дархақиқат, шундай. Мустақиллик йўли текис, равон эмас. Унга эришиш жуда қийин. Мустақилликни мустаҳкамлаш эса ундан ҳам мураккаб. Биз ҳозир ана шу мураккаб, айни пайтда ўта масъулиятли вазифани бажармокдамиз. Энг муҳими, бугун барча ватандошларимиз буюк ва мукаддас туйғу бўлган мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлмокда. Бу йўлда барчамиз елкама-елка бўлиб, янада жипслаша олсаккина мазкур феномен ҳодиса учун жон фидо қилган миллатпарварларимиз, истиқлолчиларимиз руҳи шод бўлади, бугунги авлод биздан рози бўлади, келажак учун, миллий тараккиётимиз учун эса мустаҳкам пойдевор қурган бўламиз. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha