Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 150.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Шартнома тушунчаси

Купить
Шартнома тушунчаси, турлари ва вазифалари. www.arxiv.uz Тадбиркорлик соҳасидаги шартнома тадбиркорлик фаолияти субъектлари - тарафлар ўртасидаги, ёки тадбиркор иштирокидаги шу тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш ҳақидаги келишувдир. Тадбиркорлик соҳасидаги шартномага шундай таъриф бериш мумкинки, у фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бир кўриниши бўлиб, унинг тарафлари тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари, шу жумладан талбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар бўлади. Тадбиркорлик соҳасидаги шартнома - айнан шундай ҳуқуқий шаклдирки, у тадбиркорлар - мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ва тижоратчиларга товар-пул алмашинувига хос бўлган эквивалентлик тамойиллари ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда ўз мустақиллигини намоён қилишга имкон беради. Ф Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тегишли ҳуқуқий шаклни - тадбиркорлик соҳасидаги шартномани белгилаб беради. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартнома тушунчасини очиб бериш концепцияси тўғрисида мунозара олиб борганда шунга эътибор бериш керакки, савдо муомаласидаги битимлар ва товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги шартномалар субъектларнинг императивлиги ва воситаланганлиги билан шаклан ўзгаради. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари хўжалик шартномаси тушунчасининг классик шаклини Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 февралда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси ҳақида"ги Қонунида белгилаб берган. Унда шартнома томонларнинг бири маҳсулотни, хизмат ёки иш бажарилишини «Ал Ґидоя Ал Фуруръ» номли диний трактатда диншунос олим ва ҳуқуқшунос Бурҳониддин Ал-Марғиноний мусулмон қонунчилигида савдо ҳуқуқи, жумладан, олди- сотди шартномасининг ҳуқуқий муаммолари таҳлилига алоҳида эътиборни қаратади. Мусулмон ҳуқуқи бўйича шартноманинг хусусиятлари қуйидагича белгиланади: - шариатга мувофиқ келадиган ёки мувофиқ келмайдиган (қонуний ёки ноқонуний); - ўз хоҳиши билан тузилган ёки мажбуран тузилган; - муомалага лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз шахслар билан. Шариатда шартномалар шаклига нисбатан қўйилган талаблар бўш деб бўлмайди. Кўп ҳолларда шартномалар оғзаки шаклда тузилган, чунки тарафлар ўзаро ишончга ва ваъдаларга асосланганлар. Ишончни оқламаган тараф жамиятда ўз обрўсини йўқотиши мумкинлигини ва кейинчалик жиддий муносабатлар Ґуқуқий табиатига кўра шартномалар консенсуал ва реал бўлиши мумкин. Кўпгина шартномаларни тузиш учун тарафларнинг розилиги етарли, шунинг учун бундай шартномалар консенсуал шартномалар деб аталади. Реал шартномаларни тузиш учун муайян ҳаракатлар, масалан, банк кафолати, кредит, мулк гарови, мулкдорнинг ёки таъсисчининг розилиги бўлиши лозим. Кўп шартномалар орасида асосий ва таъминловчи (товар ҳаракати, воситачилик) шартномаларини ажратиш мумкин. Таъминловчи шартномалар товарнинг сотувчидан сотиб олувчигача бўлган йўли билан боғлиқдир. Асосий шартномаларга олди-сотди, ижара, лизинг ва бошқа шартномалар киради. Тижорат товар муомаласини таъминловчи шартномаларга юк ва йўловчи ташиш, суғурта, факторинг, банк ҳисоб-китоби бўйича хизмат кўрсатиш ва бошқа шартномалар киради. Қуйида шартнома ту Олди-сотди шартномаси Олди-сотди шартномаси мулкий муносабатларни тартибга солишнинг асосий ҳуқуқий шаклидир. Режали тақсимлаш тизими шароитида олди-сотди шартномасини қўллаш соҳалари анча чекланган эди, хўжалик юритишнинг бозор шароитида маҳсулот ва товарларни эркин сотишга ўтиш бу шартномани кенг қўлланила бошлашига зарур шароитларни яратиб берди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига мувофиқ, "Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳо си)ни тўлаш мажбуриятини олади". Шартнома бўйича сотувчи сотиб олувчига мулкни беришга мажбур. Мулк берилиши деганда нафақат сотиб олувчига буюмнинг факт билан берили Маҳсулот етказиб бериш шартномаси Барча фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар каби, маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳам эквивалент ҳақ тўлаш асосидаги муносабатларни, яъни товарни унинг баҳосини пул билан қоплаш орқали сотиш муносабатларини тартибга солади. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган етказиб берувчи (сотувчи) шартлашилган муддат ичида ўзи ишлаб чиқарган ёки харид қилаётган товарни сотиб олувчига шахсий, оилавий ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадларда фойдаланиш учун етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи эса товарнинг ҳақини тўлаб, уни қабул қилиб олиш мажбуриятини олади. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасида таърифланган хусусиятлари бугунги кунда ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотган. Энди Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш шартномаси Бундай шартнома умумий амалиётдан истиснолардан бири бўлиб, қонун бўйича контракт деб аталади. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш шу мақсадда тузилган давлат контракти асосида, шунингдек, унга мувофиқ тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади (462-модданинг 2-банди). Давлат эҳтиёжлари деб Ўзбекистон Республикасининг қонунда белгиланган тартибда аниқланадиган ҳамда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари молия манбалари ҳисобидан таъминланадиган эҳтиёжлари тан олинади. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича муносабатларга нисбатан, агар ФК ва бошқа қонуний ва меъёрий ҳужжатларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид қоидалар қўлланилади. Давлат эҳтиёжлари учун т Контрактация шартномаси Контрактация шартномаси ўзининг иқтисодий мазмуни жиҳатидан олди-сотди шартномасидан фарқ қилмайди, лекин айни вақтда ФК 465-467-моддаларида таърифланган шартноманинг мустақил тури сифатида характерловчи хусусиятларга эга. Контрактация шартномасининг алоҳида хусусиятлари шундаки, унинг воситасида ҳали ишлаб чиқарилмаган, лекин ишлаб чиқарилиши керак бўлган маҳсулот (техник экинлар, мева-сабзавот маҳсулотлари)ни, шунингдек, саноатда қайта ишланмаган маҳсулотни сотиш бўйича муносабатлар расмийлаштирилади. Бу белгилар табиий шароит, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги ва шу билан боғлиқ равишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича муносабатларнинг алоҳида хусусиятларидан келиб чиқади. Юқорида кўрсатилган хусусиятлар контрактация шартно Кўчмас мулкни сотиш шартномаси Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотувчи ер майдони, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма равишдаги битта ҳужжат шаклида тузилади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси бўйича кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатига олиниши шарт. Кўчмас мулкни сотиш шартномасида шу шартнома бўйича сотиб олувчига берилаётган кўчмас мулкни аниқ белгилашга имкон берувчи маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулкнинг муайян ер майдонида жойлашганлигини ёки бошқа бир кўчмас мулкнинг таркибида эканлигини аниқловчи маълумотлар кўрсатилган бўлиш Корхонани сотиш шартномаси Корхонани сотиш шартномаси бўйича сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно. Фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки кўрсатадиган хизматларни шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари, агар корхонани сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчига ўтади. Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиши учун берилган махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани сотиб олувчига берилмайди. Шартнома бўйича топшириладиган корхона билан бирга
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha