Сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни

Сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти фаолиятини
ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни
 
Режа: 
Кириш  
1. Конституциявий тузум ва сиёсий муносабатлар 
2. Сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрни 
3. Давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этишда сиёсий 
партияларнинг 
4. Сиёсий партияларнинг конституциявий асослари 
5. Сиёсий партияларнинг парламент фаолиятидаги иштироки 
  Хулоса  
Адабиётлар  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  К и р и ш 
  Ўзбекистонда   демократик   ҳуқуқий   давлат   ва   адолатли   фуқаролик
жамиятини   қуриш   кўп   жиҳатдан   ҳуқуқий   таълимнинг   муваффақиятли   амалга
оширилишга   боғлиқдир.   Ҳуқуқий   билимларни   кенг   тарғиб   қилиш   ва   сиёсий–
ҳуқуқий маданиятни уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган жамиятни
барпо этишда ҳамда фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат
қилади.  
Конституциямизнинг   12-моддасида   белгиланланганидек,   мамлакатда
ижтимоий   ҳаёт   сиёсий   институтлар,   мафкуралар   ва   фикрларнинг   хилмахиллиги
асосида ривожланади. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда сиёсий плюрализмнинг вужудга
келишини кафолатлайди. 
Демократиянинг   энг   муҳим   белгиларидан   бири   бу   –   ҳокимият   вакиллик
органларининг   кўппартиявийлик   асосида   шаклланишидир.   Республикамизда
сиёсий   ҳаётни   демократлаштириш   борасида   конституциявий   хуқуқий   асос
яратилди. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Жамоат
бирлашмалари  тўғрисида”,   “Сиёсий  партиялар  тўғрисида»,  “Нодавлат   нотижорат
ташкилотлари   тўғрисида”,   “Сиёсий   партияларни   молиялаштириш   тўғрисида”   ги
қонунларни келтириш мумкин 
  Конституцион   нормага   асосан   жамиятимизда   туб   маънодаги
кўппартиявийликни шакллантириш учун 1996 йил 26 декабрда “Сиёсий партиялар
тўғрисида” ги қонун қабул қилинди. 
Мазкур   қонуннинг   1-моддасига   асосан,   “сиёсий   партия   –   қарашлари,
қизиқишлари   ва   мақсадлари   муштараклиги   асосида   тузилган,   жамият   муайян
қисмининг   давлат   ҳокимиятини   шакллантиришдан   иборат   сиёсий   иродасини
рўёбга   чиқаришга   интилувчи   ҳамда   ўз   вакиллари   орқали   давлат   ва   жамоат
ишларини   идора   этишда   қатнашувчи   Ўзбекистон   Республикаси   фуқароларининг
кўнгилли бирлашмасидир”. 
 
 
  2   Сиёсий партиялар тўғрисидаги ушбу қонунда, сиёсий партияларни тузиш ва 
уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари, улар фаолиятининг кафолатлари, 
уларни тузиш тартиби, низоми, рўйхатга олиш, фаолиятини тўхтатиш тартиби, 
уларнинг ҳуқуқлари, вакиллик органларидаги партия фракциялари, гуруҳларининг
мақсади, вазифалари тўлиқ кўрсатиб берилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   жамоат   бирлашмаларига   ўз
уставларида  назарда  тутилган асосий  мақсад  ва вазифаларни бажариш  имконини
кафолатлайди.   Бу   кафолат   фуқароларнинг   ихтиёрий   уюшишга   бўлган
ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
Ўзбекистон   Республикасида   жамоат   бирлашмаларининг   ҳуқуқий   асоси
яратилган- Конституциянинг ХIII боби ҳамда фуқароларнинг жамият ва давлатни
бошқаришда иштирок этиш (32-модда), касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга,
жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда қатнашиш 
(34-модда) ҳуқуқи кафолатланган.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  3   Конституциявий тузум ва сиёсий муносабатлар 
Сиёсатда,   иқтисодда,   ижтимоий   ривожланишда,   фанда,   маданиятда,
табиатни   мухофаза   қилишда   ва   бошқа   жабҳаларда   Сиёсий   институтларнинг
эркинлиги   ва   қизиқишлари   қонунда   ҳимоя   қилинади.   Жамоат   бирлашмалари
маданий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларда, фуқароларнинг олдига қўйган
мақсадларини   ҳимоя   қилиш   учун   ташкил   топади   ҳамда   давлатни   бошқарувда
қатнашиш   учун,   конституциявий   эркинликларни   ривожлантириш   учун   давлат   ва
жамият ишларида ўз манфаатларини ҳимоя 
қилиш учун тузилади.
"Ўзбекистон   Республикасида   мулкчилик   тўғрисида"ги   қонуннинг,
8моддасида,   жамоа  мулклари   қуйидаги  шаклларда  бўлиши  кўрсатилган;   оилавий
мулк,   маҳалла   мулки,   жамоат   ташкилотлари,   диний   ташкилотлар   ва   бошқа
бирлашмаларнинг мулкини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон   Республикасининг   1991   йил   15   февралда   қабул   қилинган
жамоат   бирлашмалари   тўғрисидаги   қонуннинг   18-моддасида   жамоат
бирлашмалари мулки аниқлаб берилган. 
  Жамоат   бирлашмаларининг   тузилиши   ва   фаолияти   ихтиёрий,   улар
аъзоларининг   тенг   ҳуқуқлилиги,   қонунийлик   ва   ошкоралик   асосида   ташкил
топади. 
  Жамоат   бирлашмаларининг   фаолият   кўрсатиши   қуйидаги   ҳолатларда   йўл
қўйилмайди: ахлоқ-одоб қоидаларини бузилишига олиб келса, 
  ноқонуний   мақсади   билан   конституциявий   тузумни   ўзгартиришга;
республика ҳудуди ва бирлигини бўлиб ташлашга; Қорақапоғистон Республикаси
ва   Ўзбекистон   Республикаси   ўртасидаги   алоқаларни   бузиш   учун   ташвиқот   олиб
борса;   зўрлик,   вахшийлик,   ижтимоий   келишмовчиликни   ташкиллаштириш   учун
ташвиқотлар   олиб   боришса;   турли,   миллатлар   ўртасида   бир   миллатни   юқори
қўйиш   эвазига   келишмовчилик   келтириб   чиқарса   ва   жамиятни   бўлиб   ташлаш
учун   динга   қарши   ташвиқот   олиб   борса;   харбийлаштирилган   бирлашмаларни
ташкил   қилиш   ҳамда,   диний   партия   характерида   бўлган   бошқа   давлат
  4   тузилмасидаги   диний   партия   филиалларини   тузиш   қонунчиликда   қатъиян   ман
қилинади.   Шунингдек,   жамоат   бирлашмалари   демократияга   қарши,   давлат
ҳокимияти ва бошқарувида ўз вакилларини қонуний қўйиш йўли билан ҳокимият
ваколатига   эга   бўлиб   қонунларни   маънавий   куч   билан   қабул   қилдириш   ва
давлатнинг демократик йўлидан фойдаланиб, давлат ҳокимияти ва 
Жамоат   бирлашмалари   аҳолининг   маълум   қисмини   ўзида   бирлаштирган
бўлиб,   уларнинг   маълум   бир   соҳадаги   манфаатларини   амалга   ошириш   учун
ташкил этилади. 
Масалан,   Касаба   уюшмалари   ўз   аъзоларининг   ижтимоий,   иқтисодий   ҳуқуқ
ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. 
  Сиёсий   партиялар   эса   турли   табақа   ва   гуруҳларнинг   сиёсий   ифодасини
ифодалайди ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйган вакиллари орқали
давлат   ҳокимиятини   тузишда   иштирок   этадилар.   Бошқа   жамоат   бирлашмалари
ҳам ўз низомларида белгиланган вазифаларни бажарадилар. 
"Яқин   келажакда,   -   дейди   Ўзбекистон   Президенти   И.А.Каримов   Олий
Мажлис биринчи чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган нутқида; 
  Фуқароларнинг   сиёсий   жараёнларда,   давлат   бошқарувида   қатнашувини
таъминлайдиган ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериш
зарур.   Бунда   мен   сиёсий   партиялар,   бирлашмалар,   касаба   уюшмалари,   ёшлар
ташкилотлари, турли хил хайрия ва ижодий жамғармалар ҳамда 
Демак,   жамоат   бирлашмаларининг   давлат   ва   жамият   ҳаётидаги   аҳамияти
янада ортиб боради. Тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёки бошқа корхоналар ва
ташкилотлар   фойда   (даромад)   ундириб   олишига   кўмаклашадиган   кооператив
диний   ташкилотлар,   ҳудудий   жамоат   ўзини   -   ўзи   бошқариш   идоралари   ва
бошқалар жамоат бирлашмалари ҳисобланмайди. Уларнинг тузилиши ва фаолият
тартиби бошқа қонунларда белгилаб берилган.
  Жамоат   бирлашмаси   бирлашма   сифатида   тан   олиниши   учун   албатта
Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   Вазирлиги   томонидан   рўйхатга   олиниши
шарт. 
  5   Давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этишда сиёсий
партияларнинг ўрни
Ҳозирги   вақтда,   Ўзбекистон   Республикасида   рўйхатдан   ўтган   бир   неча
сиёсий   партиялар   мавжуд:   "Халқ   демократик",   "Адолат"   социал-демократик
партияси,   "Фидокорлар"   ва   "Миллий   тикланиш"   партиялари   фаолият   олиб
бормоқдалар. 
  Ўзбекистон   Республикаси   "Адолат"   социал   демократик   партиясининг
низомига   кўра,   партия   "Ўзбекистон   Республикаси   фуқароларининг
манфаатлари   ҳамда   мамлакатда   ҳуқуқий   демократик   давлат   барпо   этиш,
республика мустақиллигини мустаҳкамлаш, ватанга садоқатли хизмат қилиш
ниятларидан   келиб   чиққан   ҳолда   тузилган   сиёсий   партиядир",   деб
белгиланган...   Ўзбекистон   Республикасининг   сиёсий   партиялар   тўғрисидаги
қонуни амалда қабул қилинган, ушбу қонуниннинг қисқача мазмуни ҳақида 
сўз юритилади.
Сиёсий   партиялар   Ўзбекистон   Республикаси   фуқароларининг
қарашлари,   манфаатлари   ва   мақсадларини   муштараклиги   асосида   тузилган
давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамиятни муаян қисмининг
сиёсий   иродасини   рўёбга   чиқаришга   интилувчи   ҳамда   ўз   вакиллари   орқали
давлат   ва   жамоат   ишларини   идора   этишди   қатнашувчи   кўнгилли
бирлашмасидир. 
Сиёсий партиялар депутатликка бир юз йигирма нафар номзод, яъни ҳар
бир   сайлов   округидан   биттадан   депутатликка   номзод   кўрсатишга
ваколатлидир. Бир шахс фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод
этиб   кўрсатилиши   мумкин.   Депутатликка   номзод   танлаш   тартибини   сиёсий
партияларнинг ўзлари ҳал этадилар. 
 
_________________________ 
16
  Конституциявий   ҳуқуқ   (изоҳли   луғат).   А.Азизxўжаев,   О.Хусанов,
Х.Азизов. – Т: Академия, 2001.- 135 б  
  6    
Сиёсий   партиялар   фақат   ўз   партияси   аъзоларини   ёки   партиясизларни
депутатликка   номзод   этиб   кўрсатишга   ваколатлидир.   Депутатликка
номзодлар кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. 
Сиёсий партиялар номзодлар танлаётган пайтда уларни ҳар томонлама
қобилиятларини ўрганиб чиқишлари лозим. Чунки, худди мана шу номзодлар
сайлов жараёнида ўзларининг ташвиқотлари орқали сайловчиларни ўзларига
қаратиб билиши ва етарли овозларни тўплашлари лозим бўлади. 
Сайлов   жараёнида   сиёсий   партияларнинг   раҳбари   амалдаги
қонунчиликка   кўра   депутатликка   номзодларни   рўйхатга   олишни   илтимос
қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага
қуйидагилар илова қилинади: 
сиёсий партия юқори органининг депутатликка номзодлар кўрсатиш 
тўғрисидаги қарори; сиёсий партия юқори органи мажлисининг депутатликка
номзодлар   кўрсатиш   тўғрисидаги   баённомаси,   унда   депутатликка
номзоднинг   фамилияси,   исми,   отасининг   исми,   туғилган   санаси,   касби,
лавозими   (машғулотининг   тури),   иш   ва   яшаш   жойи,   партияга   мансублиги,
шунингдек   сайлов   округининг   номи   ва   тартиб   рақами   кўрсатилади;
депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга 
қўйилишига   рози   эканлиги   тўғрисидаги   аризаси;   депутатликка   номзоднинг,
башарти   у   Қонунчилик   палатаси   депутати   этиб   сайлангудек   бўлса,   бажариб
турган ишидан (хизматидан) бўшаш тўғрисидаги аризаси.
Ҳужжатларни   тақдим   этган   шахсга   Марказий   сайлов   комиссияси
ҳужжатлар   қабул   қилиб   олинган   сана   ва   вақт   кўрсатилган   маълумотнома
беради. 
 
_________________________ 
17
  Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциявий   ҳуқуқи.   Муаллифлар
жамоаси. 
Дарслик.Т.: Т.Ю.Ю.И.- 2005  
  7    Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик 
муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига 
мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. 
Марказий   сайлов   комиссияси   рўйхатга   олиш   учун   тақдим   этилган
ҳужжатларда   аниқланган   номувофиқликлар   ва   “Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисига   сайлов   тўғрисида”   ги   Қонун   талабларидан   четга   чиқиш   ҳоллари
тўғрисида   тегишли   сиёсий   партияларнинг   раҳбарларига   белгиланган   тартибда
маълум қилади. 
Сиёсий   партиялар   томонидан   Қонунчилик   палатаси   депутатлиги   учун
кўрсатиладиган   номзодларга   қонун   томонидан   маълум   бир   талаблар   ўрнатилган.
Унга кўра қуйидагилар депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди: 
содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки 
судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; сайлов кунига қадар сўнгги беш
йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар; 
Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   Кучларининг   ҳарбий   хизматчилари,
Миллий   хавфсизлик   хизмати,   бошқа   ҳарбийлаштирилган   бўлинмаларнинг
ходимлари;   диний   ташкилотлар   ва   бирлашмаларнинг   профессионал
хизматчилари. 
“Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисига   сайлов   тўғрисида”   ги
Қонуннинг   26-моддасига   кўра,   Марказий   сайлов   комиссияси   сиёсий
партиялардан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодларни
рўйхатга   олиш   учун   ҳужжатларни   қабул   қилишни   рўйхатга   олиш   муддати
тугашига етти кун қолганида тўхтатади. 
Депутатликка   номзодлар   Марказий   сайлов   комиссияси   томонидан   рўйхатга
олинганидан   кейин  беш   кунлик  муддат   ичида   тегишли   округ   сайлов  комиссияси
рўйхатга   олинганлик   тўғрисидаги   хабарни   депутатликка   номзоднинг
фамилиясини,   исми   ва   отасининг   исмини,   туғилган   йилини,   партияга
мансублигини,   эгаллаб   турган  лавозимини,  иш  ва  яшаш  жойини,  шунингдек   уни
депутатликка   номзод   этиб   кўрсатган   сиёсий   партияни   ёки   сайловчилар
ташаббускор гуруҳини кўрсатган ҳолда маҳаллий матбуотда эълон қилади. 
  8   Хорижий   мамлакатлар   тажрибаси   шуни   кўрсатадики,   айрим
мамлакатларда   депутатликка   номзодларни   рўйхатга   олишда   сайлов   гарови
қўлланилади.  Англияда бу 150 фунт стерлингни, Францияда Миллий мажлис
депутатлигига номзодлар учун-1000 франкни ташкил этади. Агар номзодлар
округдаги овозларнинг жуда камчилигини тўплайдиган бўлса (Зимбабведа-
1\8 кам бўлса), гаров пули қайтарилмайди. 1  
Сиёсий   партияларнинг   сайловдаги   ғалабаси   уларнинг   қанчалик
сайловолди   ташвиқоти   олиб   боришига   бевосита   боғлиқ.“Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлисига   сайлов   тўғрисида”   ги   Қонуннинг
27моддасига  кўра сайловолди ташвиқоти депутатликка  номзодлар Марказий
сайлов   комиссияси   томонидан   рўйхатга   олинган   кундан   эътиборан
бошланади. 
Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга, мустақил ташаббускор
гуруҳларга   Марказий   сайлов   комиссияси   томонидан   белгиланадиган
тартибда   оммавий   ахборот   воситаларидан   фойдаланишда   тенг   ҳуқуқ
берилади.   Сайловчиларнинг   йиғилишлари   участка   сайлов   комиссияси
томонидан   барча   номзодлар   учун   мутлақ   тенг   шароитларга   риоя   этилган
ҳолда   ташкил   қилинади.   Маҳаллий   ҳокимият   органлари   ва   жамоат
ташкилотлари,   шунингдек   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
депутатликка   номзодларга   йиғилишлар   ўтказиш   учун   жиҳозланган   бинолар
ажратишлари,   депутатликка   номзодларга   сайловчилар   билан   учрашувлар
ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда
ёрдам   кўрсатишлари   шарт.   Йиғилишлар   ва   учрашувлар   ўтказиладиган   вақт
ҳамда жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади. 
Хорижий   маалакатларниг   кўпчилигида   ҳам,   сайловолди
ташвиқотларини   олиб   бориш   шартлари   қонун   билан   белгиланган.   Масалан,
Японияда сайловчиларга совғалар улашиш, иш юзасидан ваъдалар бериш ва
уларнинг уйларига ташвиқот мақсадида бориш қатъиян ман этилади . 
1
  9   Сиёсий   партияларга   ўзининг   келгуси   фаолият   дастури   билан   чиқиш
ҳуқуқи   берилади.   Партиялар   ва   депутатликка   номзодларнинг   дастурлари
давлатнинг   суверенитети,   яхлитлиги   ва   хавфсизлигига   қарши   қаратилган
бўлмаслиги,   халқнинг   соғлиғи   ва   маънавиятига   тажовуз   қилмаслиги,   уларда
уруш,   миллий,   ирқий   ва   диний   адоват   тарғиботи,   конституциявий   тузумни
зўрлик   билан   ўзгартиришга,   фуқароларнинг   конституциявий   ҳуқуқлари   ва
эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак. 
Ташвиқотнинг   сайловчиларга   бепул  ёки  имтиёзли   шартларда  товарлар
бериш,   хизматлар   кўрсатиш   (ахборот   хизматлари   бундан   мустасно),
шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади. 
Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Хорижий мамлакатлар тажрибасида партиялар томонидан сайловчилар
ишончини   қозониш   учун   турли   хил   таъқиқланган   ва   тавсия   этилган
психологик   усул   ва   воситалардан   фойдаланишини   кузатишимиз   мумкин.
Ижтимоий-психологик мазмундаги ишонтиришнинг моҳияти шундаки, бунда
сайловчилар   онгига   манфаатдор   гуруҳлар,   партиялар   томонидан   маълум
мақсадга   эришиш   учун   таъсир   кўрсатилади.   Шахс   сайловчи   таъсир
доирасида ушлаб турилса, фикр, ғоя, мазмунини танқидсиз, таҳлилсиз қабул
қилади.   Мазкур   жараён   суггестия,   таъсир   кўрсатувчи   суггестор,   таъсир
кўрсатиш   объекти   эса   суггеренд   деб   аталади .   Республикамиз   сайлов
қонунчилигига   кўра   ҳар   қандай   сайлов   жараёнидаги   ноқонуний   ҳаракатлар
учун жавобгарлик белгиланган. 
“Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисига   сайлов   тўғрисида”ги
Қонуннинг   65-моддасида   ушбу   Қонунни   бузганлик   учун   жавобгарлик
масаласи   белгиланган   бўлиб   унга   кўра,   фуқароларнинг   Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти
олиб   бориш   ҳуқуқларини   амалга   оширишларига   зўравонлик,   алдаш,   таҳдид
қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта
сайлов   ҳужжатлари   тузган,   овозларни   атайин   нотўғри   санаб   чиққан,   овоз
бериш   яширинлигини   бузган   ёки   ушбу   Қонун   бошқача   тарзда   бузилишига
  10   йўл   қўйган   сайлов   комиссияларининг   аъзолари,   бошқа   мансабдор   шахслар,
сиёсий   партияларнинг   вакиллари,   сайловчилар   ташаббускор   гуруҳларининг
аъзолари   қонунга   мувофиқ   жавобгар   бўладилар.   Қонунчилик   палатаси
депутатлигига   номзод   ёки   Сенат   аъзолигига   номзод   тўғрисида   сохта
маълумотларни   эълон   қилган   ёки   ўзгача   тарзда   тарқатган   шахслар   ҳам
жавобгарликка   тортиладилар.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодексининг 147-моддасига мувофиқ сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакиллар
ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш жиноий 
Демак   партияларга   сайловларда   муносиб   иштирок   этиш   учун   тенг
имкониятлар   яратилган.   Сиёсий   партияларнинг   қонунчилик   палатасини
шакллантиришда   ўрни   фақат   юқоридагилар   билан   чекланиб   қолмайди.   2003
йил   29   августда   қабул   қилинган   “Олий   Мажлис   қонунчилик   палатаси
Регламенти   тўғрисида”   ги   Қонунга   биноан,   палата   спикери   ва   унинг
ўринбосарларини сайлашда номзодлар оқсоқоллар кенгаши томонидан қоида
тариқасида   энг   кўп   депутатлик   ўрнини   олган   сиёсий   партиялар   ёки
сайловчилар   ташаббускор   гуруҳларидан   сайланган   депутатлар   орасидан
кўрсатилади.   Демак,   сайловларда   энг   кўп   номзодлари   сайланган   сиёсий
партиялар депутатлари ҳатто палата спикерлиги ва унинг ўринбосарлигига 
 
  11   Сиёсий партияларнинг конституциявий асослари
  Конституцион нормага асосан жамиятимизда   туб маънодаги 
кўппартиявийликни шакллантириш учун 1996 йил 26 декабрда “Сиёсий партиялар
тўғрисида” ги қонун қабул қилинди. 
Мазкур   қонуннинг   1-моддасига   асосан,   “сиёсий   партия   –   қарашлари,
қизиқишлари   ва   мақсадлари   муштараклиги   асосида   тузилган,   жамият   муайян
қисмининг   давлат   ҳокимиятини   шакллантиришдан   иборат   сиёсий   иродасини
рўёбга   чиқаришга   интилувчи   ҳамда   ўз   вакиллари   орқали   давлат   ва   жамоат
ишларини идора этишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 
кўнгилли бирлашмасидир”.
 Сиёсий партиялар тўғрисидаги ушбу қонунда, сиёсий партияларни тузиш
ва   уларнинг   фаолият   кўрсатиш   принциплари,   улар   фаолиятининг   кафолатлари,
уларни   тузиш   тартиби,   низоми,   рўйхатга   олиш,   фаолиятини   тўхтатиш   тартиби,
уларнинг   ҳуқуқлари,   вакиллик   органларидаги   партия   фракциялари,
гуруҳларининг мақсади, вазифалари тўлиқ кўрсатиб берилган. 
Сиёсий   партиялар   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   амалга
ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда
кириш   ва   ундан   чиқиш,   аъзоларининг   тенг   ҳуқуқлилиги,   ўзини   ўзи   бошқариш,
қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади. 
  Сиёсий   партияларнинг   давлат   органлари   ва   мансабдор   шахсларнинг
фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди. 
 Сиёсий партия ташкилотларининг тадбирлари асосан аъзоларнинг ишдан
ташқари вақтида ва ана шу партиялар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. 
Сиёсий   партияни   тузиш   учун   камида   саккизта   ҳудудий   субъектда
(вилоятда),   шу   жумладан,   Қорақалпоғистон   Республикаси   ва   Тошкент   шаҳрида
яшаётган   ҳамда   партияга   бирлашиш   истагида   бўлган   камида   йигирма   минг
фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади. 
 Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
рўйхатга олинади. 
  12   Сиёсий   партияларнинг   молиявий   жиҳат   билан   боғлиқ   муаммолари
нафақат   сайловлар   пайтида,   балки,   бутун   фаолиятлари   давомида   асосий   масала
бўлиб   келган.   Агар   дастлаб   сиёсий   партияларнинг   молиялаштирилиши   фақат
уларнинг хусусий фаолиятига оид бўлса, йиллар ўтиши билан эса уларнинг сайлов
корпуси   ва   оммавий   ҳокимият   орасидаги   зарур   ва   муқаррар   воситачиларга
айланиш,   сиёсий   фаолиятларга   жуда   катта   миқдордаги   сарф-харажатларнинг
ўсиши, айниқса, сайлов харажатлари ушбу фаолиятнинг молиялаштирилишининг
ҳуқуқий тартибга солинишига олиб 
21 келди.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   сайловига   тайёргарлик   кўриш
ва   уни   ўтказиш   билан   боғлиқ   харажатлар   давлат   маблағлари   ҳисобидан   амалга
оширилади.   Қонунчилик   палатаси   депутатлигига   ва   Сенат   аъзолигига
номзодларни   бошқа   маблағлар   ҳисобидан   молиявий   таъминлаш   ва   моддий
жиҳатдан ўзга тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади. 
Сиёсий   партиялар   ва   бошқа   жамоат   бирлашмалари,   корхоналар,
муассасалар,   ташкилотлар   ва   фуқаролар   сайлов   ўтказиш   учун   ўз   маблағларини
ихтиёрий   равишда   беришлари   мумкин.   Бу   маблағларни   Марказий   сайлов
комиссияси сайлов кампанияси вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади. 
Ушбу   ҳуқуқий   тартибга   солиш   ҳозирги   вақтга   келиб   бир   қатор   янги
Қонуннинг   15-16-моддаларида   белгиланган   нормалар   орқали   тартибга   солинар
эди. 
Сиёсий партиялар фақат уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш
мақсадида   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибда   тадбиркорлик   фаолиятини
амалга   оширади.   Сиёсий   партиянинг   тадбиркорлик   фаолияти   натижалари   унинг
молиявий ҳисоботида акс эттирилиши керак. 
Сиёсий   партияларнинг   тадбиркорлик   фаолиятидан   олган   даромадлари
партия   аъзолари   ўртасида   тақсимланиши   мумкин   эмас   ва   улардан   фақат   уставда
назарда   тутилган   вазифаларни   бажариш   учун   фойдаланилади.   Сиёсий   партиялар
ҳар   йили   барчанинг   эътибори   учун   ўз   бюджетларини   эълон   қилиб   боради   ва   ўз
фаолиятини   молиялаштириш   манбалари   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси
  13   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик   палатасига   ёки   у   ваколат   берган   органга
белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади. Сиёсий 
22 партияларнинг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
Сиёсий   партияларни   молиялаштириш   тўғрисидаги   маълумотларнинг
мазкур партиялар аъзолари ва жамоатчилик учун очиқлиги сиёсий партияларнинг
ўзи   томонидан   таъминланади.   Сиёсий   партиялар   ўз   фаолиятининг
молиялаштирилиши   ҳажми   ва   манбалари   ҳақида   ахборот   эълон   қилиб   туриши
керак. 
"Сиёсий   партияларни   молиялаштириш   тўғрисида"ги   Ўзбекистон
Республикаси   Қонунининг   7-моддасига   мувофиқ   сиёсий   партия,   агар   у
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик   палатасига   сайлов
якунлари   бўйича   "Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси   тўғрисида"ги   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциявий   қонунига
мувофиқ   Қонунчилик   палатасида   сиёсий   партия   фракциясини   тузиш   учун   зарур
миқдорда депутатлик ўринларини олган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган
фаолиятини   молиялаштириш   учун   давлат   маблағларини   олиш   ҳуқуқига   эга
бўлади.   Ушбу   норма   сиёсий   партияларни   Қонунчилик   палатасида   кўпроқ   ўрин
олишга ундайди. 
Сиёсий   партияларнинг   уставда   назарда   тутилган   фаолиятини
молиялаштириш   учун   ажратиладиган   давлат   маблағларининг   йиллик   ҳажми   шу
маблағларни   ажратиш   мўлжалланаётган   йилдан   олдинги   йилнинг   1   январидаги
ҳолатга   кўра   белгиланган   энг   кам   иш   ҳақининг   икки   фоизини   Қонунчилик
палатасига   ўтказилган   охирги   сайловда   сайловчилар   рўйхатига   киритилган
фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади. 
Давлат   маблағларини   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси
белгилайдиган  тартибда  Ўзбекистон   Республикаси Адлия  вазирлиги  Қонунчилик
палатасига   охирги   сайловнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   сайлов
комиссияси   томонидан   аниқланган   натижалари   асосида   бу   маблағларни   олиш
ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида
олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлайди. 
  14   Сиёсий партияларнинг парламент фаолиятидаги иштироки 
  Сиёсий   партияларнинг   Қонунчилик   палатасига   ва   давлат
ҳокимиятининг   бошқа   вакиллик   органларига   сайловда   иштирок   этишини
молиялаштириш   белгиланган   тартибда   фақат   ана   шу   мақсадлар   учун
ажратиладиган   давлат   маблағлари   ҳисобидан   амалга   оширилади.   Сиёсий
партияларни   сайловда   бошқа   маблағлар   ҳисобидан   молиялаштириш   ва   моддий
жиҳатдан ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади. 
Сиёсий   партияларнинг   Қонунчилик   палатасига   сайловда   иштирок
этишини   молиялаштириш   учун   ажратиладиган   давлат   маблағларининг   бир
депутатликка номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон 
Республикаси   Марказий   сайлов   комиссияси   томонидан   белгиланади.
Сиёсий   партиянинг   Қонунчилик   палатасига   сайловда   иштирок   этишини
молиялаштириш   учун   ажратиладиган   давлат   маблағлари   шу   партиядан
Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олингандан
кейин   рўйхатга   олинган   номзодлар   сонига   мувофиқ   ҳажмда   сиёсий   партиянинг
ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади. 2  
Қонунчилик   палатасига   сайловда   сиёсий   партияларнинг   иштирок
этишини   молиялаштириш   учун   ажратилган   давлат   маблағлари   сиёсий   партия
томонидан: 
сайловолди кўргазмали ташвиқот воситаларини нашр қилишга; 
Қонунчилик   палатаси   депутатлигига   номзодларнинг   телевидение,
радио   орқали   ва   бошқа   оммавий   ахборот   воситаларида   чиқишларини   ташкил
этишга; 
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан
учрашувларини ташкил этишга; 
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг ишончли 
вакиллари   ва   бевосита   сайлов   округида   сайловолди   ташвиқотини
ўтказиш   учун   жалб   қилинадиган   бошқа   фаоллар   ишини   ташкил   этишга;   сайлов
кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак. 
2
  15   Агар   Қонунчилик   палатасига   сайлов   якунлари   бўйича   сиёсий   партия
фракция   тузиш   учун   зарур   миқдорда   депутатлик   ўринларини   ололмаган   бўлса,
сиёсий   партиянинг   Қонунчилик   палатасига   сайловда   иштирок   этишини
молиялаштириш   учун   ажратилган   давлат   маблағлари   мазкур   партиянинг   бошқа
манбалардан   олган   маблағлари   ҳисобидан   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат
бюджетига   қайтарилиши   керак.   Қонунчилик   палатасидаги   сиёсий   партия
фракцияларининг   фаолиятини   ташкилий,   техникавий   жиҳатдан   ва   бошқа   тарзда
таъминлаш   учун   ажратиладиган   давлат   маблағлари   Қонунчилик   палатасининг
харажатлар сметасида назарда тутилади.
Сиёсий   партиялар   фақат   уставда   назарда   тутилган   фаолиятни   амалга
ошириш   учун   Ўзбекистон   Республикаси   юридик   шахслари   (чет   эл
инвестициялари   иштирокидаги   корхоналар   бундан   мустасно)   ва   фуқароларидан
пул   шаклида   ҳамда   мол-мулк   бериш,   хизматлар   кўрсатиш,   ишлар   бажариш
тарзида хайрия ёрдамини олиш ҳуқуқига эга. 
Сиёсий партия хайрия ёрдамини қабул қилишни рад этишга ҳақли. 
Сиёсий   партиялар   Ўзбекистон   Республикасининг   бир   юридик
шахсидан   бир   йил   мобайнида   олган   хайрия   ёрдами   суммаси   хайрия   ёрдами
берилган   йилнинг   1   январидаги   ҳолатга   кўра   белгиланган   энг   кам   иш   ҳақининг
беш   минг   бараваридан   Ўзбекистон   Республикасининг   бир   фуқаросидан   эса   беш
юз бараваридан ошмаслиги лозим. 
Сиёсий   партияларга   хайрия   ёрдами   беришдаги   чеклашлар   "Сиёсий
партияларни   молиялаштириш   тўғрисида"ги   Қонуннинг   15-моддасида   санаб
ўтилган. 
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш
масалалари: назария ва амалиёт // Илмий-амалий конференция материаллари.
– Т.: ТДЮИ, 2007. – 313 б. 
Унга   кўра   сиёсий   партияларга   пул   маблағлари   шаклидаги,   мол-мулк
бериш,   хизматлар   кўрсатиш,   ишлар   бажариш   тариқасидаги   (шу   жумладан
грантлар   ажратиш,   техник   ёрдам   кўрсатиш,   сафарлар   билан,   шунингдек,
Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   ва   ундан   ташқарида   ўтказиладиган
  16   тренинглар,   семинарлар,   конференциялар   билан   боғлиқ   харажатларга   ҳақ   тўлаш
орқали) хайрия ёрдами қуйидагилар томонидан берилишига йўл қўйилмайди: чет
давлатлар;   чет   давлатларнинг   юридик   шахслари,   уларнинг   ваколатхоналари   ва
филиаллари; халқаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари; чет
эл   инвестициялари   иштирокидаги   корхоналар;   чет   эл   фуқаролари;   фуқаролиги
бўлмаган   шахслар;   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари,   диний
ташкилотлар ва номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслар.
Сиёсий   партия   ўз   фаолиятининг   молиялаштирилиши   масалалари
юзасидан   тегишли   давлат   органларининг   қарорлари   ва   улар   мансабдор
шахсларининг   ҳаракатлари   (ҳаракатсизлиги)   устидан   Ўзбекистон   Республикаси
Олий судига шикоят қилиши мумкин. 
 
 
 
 
 
  17   Х у л о с а  
Жамиятнинг   сиёсий   тизими   ижтимоий-   сиёсий   тусдаги   муносабатларда
қатнашувчи ташкилотлардан иборат. Сиёсий тизимнинг ажралмас таркибий қисми
ва унинг асосий бўғинларидан бири эса сиёсий партиялардир.  
Партия-   (лот.   Partio-,   бўламан,   ажратаман)   ғоявий   жиҳатдан   маслакдош,
манфаатлари   муштарак   бўлган,   шунингдек,   муайян   ишни   бажариш   учун
ажратилган кишилар гуруҳи. 
Сиёсий   партия   жамиятда   кишиларни   бирлаштиради   ва   уларнинг   мақсад   -
муддаоларини   бирлиги   таъминлайди,   вакиллик   органлари   учун   курашиб,   ўз
сиёсий   гуруҳларининг   манфаатларини   ҳимоя   киладилар.   Олий   Мажлис,   халқ
депутатлари   кенгашларини   шакллантиришда   улар   ҳам   энг   асосий   сиёсий   куч
сифатида   майдонга   чиқадилар   ҳамда   ўз   номзодларининг   сайланиши   билан
ҳокимиятни тузиш ва давлат бошқарувида иштирок этадилар. 
Партияларнинг вужудга келиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг
кўриниши   қадимги   даврлардаёқ   мавжуд   бўлганлигига   гувоҳ   бўламиз.   Масалан,
милоддан   аввалги   V   асрда   Афина   (Юнонистон)да   аристократик   ва   демократик
гуруҳлар   (булар   ўзига   хос   дастлабки   партиялар   эди)   ўртасида   сиёсий   кураш
бошланган   эди.   Сиёсий   партиялар   ўрта   асрларда   ҳам   мавжуд   бўлган.   Шуни
назарда   тутиш   керакки,   қадимги  даврда   ҳам,  ўрта   асрларда   ҳам   партиялар   фақат
давлатни бошқариш режими (тартиби) маълум даражада демократия аломатларига
эга бўлган жойлардагина ташкил топган. 
Демократик   жамиятда   сиёсий   партияларнинг   роли   шундаки,   демократия
фаол   сиёсий   партияларнинг   бўлишини   тақозо   этади.   Сиёсий   партия   –   бу
мукаммал   ташкилот   бўлиб,   демократик   бошқарув   жараёнида   муҳим   бўлган   бир
қатор   ўзаро   боғланган   функцияларни   амалга   оширади.   Шулардан   энг   асосийси
давлат   муассасалари   ва   органлари   устидан   маълум   бир   даражадаги   назоратни
қўлга киритиш мақсадида сайловларда қатнашиш ва ғалаба қозониш ҳисобланади.
2008   йил   1-январдан   кучга   кирган   “ давлат   бошқарувинн   янгилаш   ва
янада демократлаштриш хамда мамлакатни модеринизация қилишда сиёсий
  18   партияларнинг   рўлини   кучайтриш   тўғрисида”   ги   қонуни   бунинг   яққол
далилидир. 
Конституциямизнинг   12-моддасида   белгиланланганидек,   мамлакатда
ижтимоий   ҳаёт   сиёсий   институтлар,   мафкуралар   ва   фикрларнинг   хилмахиллиги
асосида ривожланади. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда сиёсий плюрализмнинг вужудга
келишини кафолатлайди. 
Демократиянинг   энг   муҳим   белгиларидан   бири   бу   –   ҳокимият   вакиллик
органларининг кўппартиявийлик асосида шаклланишидир. 
Республикамизда   сиёсий   ҳаётни   демократлаштириш   борасида
конституциявий   хуқуқий   асос   яратилди.   Бунга   мисол   қилиб,   Ўзбекистон
Республикаси   Конституцияси,   “Жамоат   бирлашмалари   тўғрисида”,   “Сиёсий
партиялар   тўғрисида»,   “Нодавлат   нотижорат   ташкилотлари   тўғрисида”,   “Сиёсий
партияларни молиялаштириш тўғрисида” ги қонунларни келтириш мумкин.
  19   Адабиётлар
1. Рустамбаев  М.Х., Тухташева У.А. Адвокатура:  касб-  ҳунар коллежлари учун
ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 
2. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Суд   ҳокимияти   ва   Ўзбекистон
Республикасида   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлар:   илмий-публицистик   нашр.   -   Тошкент:
ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.  
3. Саломов Б. Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти. - Т.: Адолат, 1-2 том 2000.
– 225 б.
4.   O’ zbekiston   Respublikasida   advokatlik   faoliyati:   Оliy   vа   o’rtа   mаxsus   tа’lim
vаzirligi tomonidan 5380100 yurisprudensiya yo’nalishi bo’yicha bakalavriat tаlаbаlаri
uchun dаrslik:  2 jildlik. /  Mualliflar:  G.Abdumajidov va boshq. – T. Konsauditinform-
Nashr, 2007.  – 360 b. - 472 b.
5. Жўраев И.Б. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Ўқув услубий
қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т.
  20

Сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни