Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 112.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Сўз бирикмаси

Купить
Сўз бирикмаси Бошқарув; Мослашув; Битишув. www.arxiv.uz Мустақил сўзлар маъно ва грамматик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, сўз қўшилмасини ҳосил қилади. Майдонда эркаклар ва аёллар тўпланишди деган гапда қуйидаги сўз қўшилмалари мавжуд: 1) эркаклар ва аёллар; 2) эркаклар тўпланишди; 3) аёллар тўпланишди; 4) майдонда тўпланишди. www.arxiv.uz Сўз қўшилмасидаги сўзлар бир-бири билан икки хил боғланади: 1) тенг боғланиш ; 2) тобе боғланиш . Тенг боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлмайди, бир- бири билан санаш оҳанги ёки тенг боғловчилар ёрдамида боғланади: эркаклар ва аёллар; эркаклар, аёллар . www.arxiv.uz Тобе боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлади: майдонда тўпланишди . Тобеликнинг асосий белгиси: бир сўз бошқа сўзни изоҳлаб келади. Бир-бирига тобе боғланган сўзлар сўз бирикмасини ҳосил қилади. Эга ва кесимнинг бир-бири билан боғланиши сўз бирикмаси ҳисобланмайди, балки гап ҳисобланади: Одамлар тўпланишди . www.arxiv.uz Икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзнинг маъно, грамматик ва оҳанг жиҳатдан бирининг бошқасига тобе бўлиб боғланиши сўз бирикмаси дейилади. www.arxiv.uz Тобе боғланиш ёрдамида шаклланган сўз бирикмасида ҳар доим иккита қисм - тобе ва ҳоким қисм мавжуд бўлади. Сўз бирикмасидаги маъноси изоҳланаётган сўз ҳоким (бош) сўз , унинг маъносини равшанлаштириб келаётган, изоҳлаётган, тўлдираётган сўз тобе (эргаш) сўз ҳисобланади. Сўроқ ҳамма вақт ҳоким сўзга қараб берилади, сўроққа жавоб бўлган сўз эргаш(тобе) сўз ҳисобланади: Ширин олма (қандай олма?) www.arxiv.uz Бош сўзнинг ифодаланиши. Равиш Ундов сўзСифат Отли бирикма От ОлмошМодал сўз Тақлид сўз Сон www.arxiv.uz Бош сўз от, сифат, сон, олмош, равиш, модал сўз ва отлашган тақлид ҳамда ундов сўзлар билан ифодаланса, отли бирикма ҳисобланади: баланд бино , асалдай ширин , интизомда биринчи , болаларнинг ҳаммаси , менда кўп , сенга керак , тўпларнинг гумбур-гумбури , аскарларнинг урраси . www.arxiv.uz Бош сўз феъл ва унинг равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи шакллари билан ифодаланса, феълли бирикма ҳисобланади: китобни ўқиш , ишни бажариб , тез келган . www.arxiv.uz Сўз бирикмалари тузилишига кўра икки хил бўлади: 1. Содда сўз бирикмалари бошқа бирикмаларга ажралмайдиган сўз бирикмаларидир (бунда ёрдамчи сўзлар ҳам иштирок этиши мумкин): бешта дафтар , бугун келди , ўзининг уйи , шаҳарда яшайди , акаси ҳақида сўради . Ажралмас бирикмалар, қўшма сўзлар, иборалар қатнашган бирикмалар ҳам содда сўз бирикмаси ҳисобланади: қилич бўйин от, борса келмас ороли, туриб жавоб бермоқ . www.arxiv.uz 2. Мураккаб сўз бирикмалари таркибида учта ва ундан ортиқ мустақил сўз қатнашиб, шаклан камида иккита сўз бирикмасидан иборат бўлади, мазмунан эса бу сўз бирикмаларини ажратиб бўлмайди: ғайратли ёш болалар , янги оммабоп китоб , катта қора қўй , асфальт ётқизилган кенг кўчалар , катта мевали дарахт , бугун келган ишчилар . Бунда содда сўз бирикмаси кенгаяди. www.arxiv.uz Эргаш сўз бош сўз билан қуйидаги усуллар ёрдамида бирикади: 1. БОШҚАРУВ . Бош сўзнинг талаби билан эргаш сўзнинг маълум грамматик воситани олиши бошқарув дейилади. Бошқарувда эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиши икки хил бўлади: 1) улар ўзаро тушум, жўналиш, ўрин-пайт ёки чиқиш келишиги қўшимчаси ёрдамида бирикади (келишикли бошқарув): Илғорлар ни табриклаш, уй га кетиш, шаҳар да яшаш , қишлоқ дан келиш. 2) улар ўзаро кўмакчилар ёрдамида бирикади (кўмакчили бошқарув): Сайр ҳақида суҳбат, пахта учун кураш, саёҳат тўғрисида гапириш. www.arxiv.uz Айрим ҳолларда грамматик восита (қўшимча) бўлмаслиги ҳам мумкин: Олма териш, шаҳар бориш. Бошқарувда тобе сўз от ёки от ўрнида қўлланадиган сўзлардан, шунингдек, ҳаракат номи (юришдан чарчамоқ) ва сифатдошдан (ўтирганида сезмоқ) иборат бўлади. Бош сўз вазифасида эса кўпинча феъл қўлланади. Баъзан бу вазифада от ( мендан совға), сифат (асалдан ширин), равиш (шамолдан тез) ва модал сўзлар (менда бор) ҳам қўлланиши мумкин: Бошқарувда кўпинча эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади (мактабда ўқимоқ), шеърий асарларда қофия талаби билан бош сўз олдин, эргаш сўз кейин келиши мумкин: ...Бир ажиб ҳис бор эди менда. (Ҳ.О.) www.arxiv.uz 2. МОСЛАШУВ бош сўз билан эргаш сўзнинг шахс-сонда мослигидир. Бунда бош ва эргаш сўз қаратқич келишиги ҳамда эгалик қўшимчаси ёрдамида бирикади: қаратқич келишиги қўшимчаси эргаш сўзга, эгалик қўшимчаси бош сўзга (баъзан ҳар иккаласига ҳам) қўшилади: ука м нинг китоб и . Эга ва кесим ҳам мослашув усули ёрдамида боғланади: Мен кетдим. (1-шахс) Мослашувда одатда эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади. Баъзан шеърий асарларда бош сўз аввал, эргаш сўз кейин келади: Қалбим менинг қувончга тўлди. www.arxiv.uz Мослашувда баъзан қаратқич келишиги ёки эгалик қўшимчаси туширилиши мумкин: мактаб ҳовлиси , бизнинг мактаб каби . Мослашув усули билан шаклланган бирикмалар асосан отли бирикмалар ҳисобланади, чунки от билан от қаратқич келишиги ёрдамида боғланиши маълум. Нутқимизда учрайдиган аъзойи бадан, ойнаи жаҳон каби форс-тожик тилидан кирган бирикмалар бир сўз сифатида қўлланаверади. www.arxiv.uz 3. БИТИШУВ . Эргаш сўзнинг бош сўз билан грамматик воситасиз, фақат маъно жиҳатдан ёки сўз тартиби ёрдамида бирикиши битишув дейилади. Битишувда доимо эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади: тиниқ сув , катта кўча . Уларнинг ўрни ўзгартирилса, гап ҳосил бўлади: Сув тиниқ. Кўча катта. Битишувда эргаш сўз вазифасида сифат, равиш ҳамда улар вазифасидаги бошқа сўзлар келади: қизил гул, тез юрмоқ, тилла билагузук, бундай одам, ўқиган одам, жўшиб куйламоқ. Бош сўз от ва феъл сўз туркумидан иборат бўлади. www.arxiv.uz Бирга ўқиш, бирдан гапириш, қунт билан тинглаш, завқ билан куйлаш , ёлғондан гапирмоқ каби бирикмалар ўрин-пайт, жўналиш, чиқиш келишиги қўшимчалари, кўмакчилар билан боғланган бўлишига қарамай, бошқарув эмас, балки битишув саналади, чунки бу бирикмалар таркибидаги келишик ва эгалик қўшимчалари “қотиб” қолган ва уларнинг иккита сўзни боғлашда ҳеч қандай роли йўқ.. Девор соат, уй вазифа, от тўрва, нон завод каби хослик, мансублик муносабатини билдирадиган бирикмалар ҳам битишув муносабатига мисол бўлади. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha