Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Сўз бирикмаси. Бошқарув. Мослашув. Битишув

Купить
 Мустақил сўзлар маъно ва грамматик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, сўз қўшилмасини ҳосил қилади. Майдонда эркаклар ва аёллар тўпланишди деган гапда қуйидаги сўз қўшилмалари мавжуд: 1) эркаклар ва аёллар; 2) эркаклар тўпланишди; 3) аёллар тўпланишди; 4) майдонда тўпланишди. 1МАВЗУ: Сўз бирикмаси. Бошқарув. Мослашув. Битишув. 01 07 08  Сўз қўшилмасидаги сўзлар бир-бири билан икки хил боғланади:  1) тенг боғланиш ; 2) тобе боғланиш . Тенг боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлмайди, бир-бири билан санаш оҳанги ёки тенг боғловчилар ёрдамида боғланади: эркаклар ва аёллар; эркаклар, аёллар. Тобе боғланишда бир сўз бошқасига тобе бўлади: майдонда тўпланишди.  Икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзнинг маъно, грамматик ва оҳанг жиҳатдан бирининг бошқасига тобе бўлиб боғланиши сўз бирикмаси дейилади. Муста қил сўз Муста қил сўз Муста қил сўз Сўз бирикмаси  1. БОШҚАРУВ . Бош сўзнинг талаби билан эргаш сўзнинг маълум грамматик воситани олиши бошқарув дейилади. Бошқарувда эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиши икки хил бўлади:  1) улар ўзаро тушум, жўналиш, ўрин-пайт ёки чиқиш келишиги қўшимчаси ёрдамида бирикади (келишикли бошқарув): Илғорлар ни табриклаш, уй га кетиш, шаҳар да яшаш , қишлоқ дан келиш.  2) улар ўзаро кўмакчилар ёрдамида бирикади (кўмакчили бошқарув): Сайр ҳақида суҳбат, пахта учун кураш, саёҳат тўғрисида гапириш. Мослашув Бошқарув. Битишув Эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиш усуллари Айрим ҳолларда грамматик восита (қўшимча) бўлмаслиги ҳам мумкин: Олма териш, шаҳар бориш. Бошқарувда тобе сўз от ёки от ўрнида қўлланадиган сўзлардан, шунингдек, ҳаракат номи (юришдан чарчамоқ) ва сифатдошдан (ўтирганида сезмоқ) иборат бўлади. Бош сўз вазифасида эса кўпинча феъл қўлланади. Баъзан бу вазифада от (мендан совға ), сифат (асалдан ширин) , равиш (шамолдан тез) ва модал сўзлар (менда бор) ҳам қўлланиши мумкин: Бошқарувда кўпинча эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади (мактабда ўқимоқ), шеърий асарларда қофия талаби билан бош сўз олдин, эргаш сўз кейин келиши мумкин: ...Бир ажиб ҳис бор эди менда. (Ҳ.О.)  2. МОСЛАШУВ бош сўз билан эргаш сўзнинг шахс-сонда мослигидир. Бунда бош ва эргаш сўз қаратқич келишиги ҳамда эгалик қўшимчаси ёрдамида бирикади: қаратқич келишиги қўшимчаси эргаш сўзга, эгалик қўшимчаси бош сўзга (баъзан ҳар иккаласига ҳам) қўшилади: ука м нинг китоб и . Эга ва кесим ҳам мослашув усули ёрдамида боғланади: Мен кетдим . (1-шахс )  Мослашувда одатда эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади. Баъзан шеърий асарларда бош сўз аввал, эргаш сўз кейин келади: Қалбим менинг қувончга тўлди .  Мослашувда баъзан қаратқич келишиги ёки эгалик қўшимчаси туширилиши мумкин: мактаб ҳовлиси , бизнинг мактаб каби .  Мослашув усули билан шаклланган бирикмалар асосан отли бирикмалар ҳисобланади, чунки от билан от қаратқич келишиги ёрдамида боғланиши маълум.  Нутқимизда учрайдиган аъзойи бадан, ойнаи жаҳон каби форс-тожик тилидан кирган бирикмалар бир сўз сифатида қўлланаверади.  3. БИТИШУВ .  Эргаш сўзнинг бош сўз билан грамматик воситасиз, фақат маъно жиҳатдан ёки сўз тартиби ёрдамида бирикиши битишув дейилади. Битишувда доимо эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади: тиниқ сув , катта кўча . Уларнинг ўрни ўзгартирилса, гап ҳосил бўлади: Сув тиниқ. Кўча катта .  Битишувда эргаш сўз вазифасида сифат, равиш ҳамда улар вазифасидаги бошқа сўзлар келади: қизил гул, тез юрмоқ, тилла билагузук, бундай одам, ўқиган одам, жўшиб куйламоқ . Бош сўз от ва феъл сўз туркумидан иборат бўлади. ўрин-пайт, жўналиш, чиқиш келишиги қўшимчалари кўмакчилар билан боғланган бўлишига қарамай, бошқарув эмас, балки битишув саналади, чунки бу бирикмалар таркибидаги келишик ва эгалик қўшимчалари “қотиб” қолган ва уларнинг иккита сўзни боғлашда ҳеч қандай роли йўқ.. Девор соат, уй вазифа, от тўрва, нон завод каби хослик, мансублик муносабатини билдирадиган бирикмалар ҳам битишув муносабатига мисол бўлади. Бошқарув Мослашув Битишув Сўзларнинг бирикиш усуллариСўзларнинг бирикиш усуллари 13 0114 13
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha