Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 296.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари

Купить
Стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари РЕЖА: 1.Стратегик режалаштиришнинг объектлари 2. Республикада иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилишини такомиллаштириш 3. Стратегияли режалаштиришнинг субъектлари 4. Стратегик классификация Стратегик режалаштиришнинг объектлари Стратегик режалаштириш обектлари қуйидаги иерархик бошқарув даражаларига қараб ажратилади: минтақа фирмалари, тармоқлари, иқтисод секторлари (саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш) даражаси; бутун бир хўжалик (хўжалик даври, пул муомаласи, нарх- наво); кенг миқёсда (ижтимоий муносабатлар, экология); миллий (чет эл давлатлари билан сиёсий-иқтисодий муносабатлар, интеграция жараёнлари). Бинобарин, стратегик режалаштириш объектлари – тармоқлар, минтақалар ҳамда давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг вазияти, ҳодиса ва шароитларида муаммоларнинг пайдо бўлиши мумкинлигидир. Иқтисоднинг ҳозирги вақтда ва келажакда нормал ишлаши туриши ҳамда ижтимоий барқарорлигини сақлаб туриш учун, бу муаммоларни йўқота билиш жуда зарур. Стратегияли режалаштиришнинг асосий объектлари: иқтисодий давр; хўжаликнинг секторлар, тармоқ ва минтақалар бўйича тузилиши; капиталнинг тўпланиш шарти; пул муомаласи; тўлов баланси; нарх-наво; мутахассисларн и тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; атроф-муҳит; рақобатлашув шарти; ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, иш берувчи ва ёлланган ишчилар орасидаги муносабатлар ҳамда ижтимоий таъминот; ташқи- иқтисодий алоқалар. Республикада иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилишини такомиллаштириш 2002 йил 24 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётдаги бозор механизми ва услубларни жорий қилишни давом эттириш, жамият ҳаётининг барча тамонларини эркинлаштириш талабларига мувофиқ иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» ги Фармони эълон қилинди. Стратегияли режалаштиришнинг субъектлари Стратегияли режалар бундай режалаштиришнинг субъектлари – хўжалик манфаатлари бўйича иш кўрувчилар томонидан тузилади ва амалга оширилади. Иерархия тамойили бўйича ҳокимият органлари тушунилади. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги даражалар белгиланган: 1. Макродаражада – халқ хўжалигини умумий олганда; 2. Мезодаражада – алоҳида ҳудудлар (+орақалпоғистон Республикаси, вилоятлар); 3. Микродаражада – алоҳида фирмалар (корхона, завод, фабрика муассасалар). Уларнинг ҳар бирида умумдавлат ва маҳаллий ижтимоий-иқтисодий манфаатлар тегишли равишда ҳимояланади. . Стратегик классификация Стратегик бошқаришда қўлланиладиган стратегиянинг турли-туманлиги таснифни қийинлаштиради. Тасниф аломатлари орасида қуйидагилари айниқса аҳамиятлидир: қароролар қабул қилиш даражаси; рақобат устунликларига эришишнинг асосий концепцияси; тармоқнинг ҳаётий давр босқичи; ташкилот тармоқли ҳолатининг нисбий кучи; рақобат курашида ташкилотнинг ўзини тутиш «агрессивлик» даражаси. Таснифнинг мураккаблашган омиллари аксарият стратегияларни биргина аломатларидан, бир маънода аниқланмаганлигидан иборатдир. Барча стратегияларни уч хил аломатлар бўйича таснифлаш тавсия қилинади: бешта асос солувчи стратегияга мансублиги, рақобат устунлигига эришиш (глобал стратегия); бизнес доираси портфели, бошқарув стратегиясига мансублиги (портфелли стратегия); ташқи ва ички шароитга қараб қўлланиладиган стратегияга мансублиги (функционал). . «Миллий ромб» концепцияси ва тармоқли кластерлар. Тизимли харита, ниҳоятда умумлаштирилган кўринишга эга ва стратегик бошқаришнинг, у ёки бу вазифаларини ечиш учун қўлланишида аниқлаштиришни талаб қилади. «Нима учун давлатлараро рақобатда, бири муваффақиятга эришса, бошқалари мағлубиятга учрайди? Иқтисодга боғланган бу саволлардан, эҳтимол, айнан шу бизнинг даврда айниқса кўпроқ янграйди».- деб таъкидлаб ўтади таниқли иқтисодчи М.Портер ва асосланган жавоб топишга ҳаракат қилади. Бу муомала унинг назарида қўйилган саволни ойдинлаштиришга чақирилган «миллий ромб» моделини шакллантиради. Хулоса Стратегик режалар ишлаб чиқилади ва амалга ошириш хўжалик манфаатларини бажарувчилар томонидан амалга оширилади. Улар стратегик режалаштириш субъектлари ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Вазирлиги стратегик режалаштиришни амалга оширишда асосий оргон саналади. Стратегик режалаштириш объектлари иерархик бошқарув даражаларига қараб ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги стратегик режалаштиришни амалга оширишда асосий орган ҳисобланади. биринчидан, «Омилларнинг кўрсаткичлари» деганда, мамлакатда жойлашган фирмалар ишлаб чиқариш жараёнининг рақобат устунлиги вужудга келиши учун зарурий моддий ва номоддий шароитлар назарда тутилади. Омиллар бўлиб чиқиши мумкин: ишчи кучи, қишлоқ хўжалик мулклари, табиий манбалар, телекоммуникация, йўллар, соғлиқни сақлаш
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha