Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 9.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Стратегик ва индикатив режалаштириш 2

Купить
Стратегик ва индикатив режалаштириш АСОСИЙ САВОЛЛАР 1) Ҳудудий стратегиянинг роли. 2) Форсайт ва унинг усуллари. 3) Ҳудудни илмий-техник соҳасини потенциали кўрсаткичлари. Стратегия сўзининг маъноси «Стратегия» сўзи юнонча «strategos» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «генералнинг санъати» маъносини билдиради. У ҳозир ўз маъносини йўқотган эмас. Ҳарбий соҳада, ҳарбий бошлиқ, ҳарбий операцияларни режалаштириш санъати сифатида кенг қўлланиб келинмоқда. Ҳозирги замон ишбилармонлари дунёсида ҳар қандай корхона, айниқса, корпорация жорий режалар билан чекланиб қолмасдан, услубий қийин мураккаб бўлишига қарамасдан, ўзининг менежмент стратегик режаларини ишлаб чиқиши лозим. Стратегик режалаштириш қуйидаги сабабларга кўра ўта муҳимдир: Ташкилотнинг мақсадини аниқлашга ва шаклланишига, яъни, корпоратив топшириқлар, ташкилотнинг аниқ мақсадларни баҳолаш ва уларга эришиш масалаларини ечишга кўмаклашади ; Стратегик режалаштириш корхонани ташқи шароитга мослашишини таъминлайди, чунки у ўзига муҳим элемент сифатида ташқи муҳит таҳлилини ва унинг салбий таъсирига мослашиш усулларини ўрганади; Ташкилот ресурсларини - меҳнат, молия, хом ашёни самарали тақсимлаш, ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш, капитал маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконини беради. «Стратегик режалаштириш» «Стратегик режалаштириш» жорий режалардан фарқли равишда узоқ муддатга мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳақида тушунча беради. Стратегик режалаштиришнинг давомийлик муддати бир қатор омилларга боғлиқдир, жумладан ташкилот фаолият йўналиши мақсади ва унинг технологияси, ички ва ташқи муҳитни ўзгарувчанлиги, ресурсларни тақсимлаш ва ҳоказолар. Стратегик режалаштиришнинг оддий муддати 5 йил. Аммо баъзи бир ҳолларда муддат 2-3 йил бўлиши ҳам мумкин. Шу билан бир қаторда йирик корпорациялар фаолиятини стратегик режалаштириш 10 йилга ва ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлиши мумкин. Стратегик режалаштириш раҳбарлар томонидан ташкилотнинг имкониятлари ёки ташқи муҳит ҳақида таъсири тўғри ахборотлар бериш, қарорлар қабул қилишдаги таваккалчиликни камайтиради.2D01 2D 0D 1A 36 01 Питер Лоренжунинг стратегик режалаштириш Питер Лоренжу «Стратегик режалаштиришнинг вазифаси ишни ташкил этишда янгиликларни қўллаш» - деб тушунтиради. Бошқача айтганда, у стратегик режалаштириш жараёнини бошқаришда қуйидаги тўртта асосий фаолиятни кўрсатиб ўтади: • Ресурсларни тақсимлаш. • Ташқи муҳитга мослашиш. • Ички координация (мувофиқлаштириш). • Ташкилий стратегик истиқболни аниқлаш. Ресурсларни тақсимлаш жараёни деганимизда миқдори чекланган ташкилий ресурсларни, яъни фондларни бошқариш қобилиятини ва технологик тажрибаларни тақсимлашни тушунамиз. Масалан, 1987 йилнинг кузида «Дженерал Фудз», «Филипп Моррис» корхонаси бўлимини қайта ташкил қилишга қарор қилди. Бундан мақсад, «Филипп Моррис» корхонаси «Дженерал Фудз» корхонасини 3 та фирмага бўлиниши натижасида кўпчилик менежерларни ва бошқа ходимларни қисқартириб уларни маошини тежаб қолиш эди. Тежаб қолинган маблағ ана шу фирмаларни ташкил этиш учун сарфланиши лозим эди. Ташқи муҳитга мослашиш деган тушунча кенг маънода корхонанинг атроф-муҳит билан бажарадиган барча стратегик фаолиятини билдиради. Корхоналар атрофдаги шароитларга ижобий ҳолат бўладими ёки салбий ҳолат бўладими, бундан қатъи назар, мослашиши зарур, яхши стратегик режалаштиришга эга корхоналар анча мураккаб ишлаб чиқариш тизимлари ёрдамида умуман жамият ҳамкорлигида ўзига янги қулай шароитлар ярата олади. Ички координация фирманинг ички ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш мақсадида стратегик фаолиятни умумлаштиришни англатади. Масалан, Гарольд Джинни «International telephon & telegraf» корхонасининг директорларидан бири бўлиб, у корхонанинг таркибига 250 дан ортиқ корхоналарни бирлаштирган эди, бунинг сабаби ишлаб чиқаришни бошқариш фаолиятини яхшилашга ички жараёнларни самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етган. 122A 3C 0D04 23 1A 49 2D51 08 02 36 1D 04260423 Ташкилий стратегияни олдиндан билиш деганимизда менежерларнинг аввалги йилларнинг стратегия қарорларига мувофиқ орттирган тажрибалари асосида ўз билимларин кенгайтириш фаолияти тушунилади. Тажрибалар асосида ўз қобилиятини ривожлантириш асосида менежерлар стратегик бошқариш соҳасига малакасини ошириб борди. Ташкилий стратегияни олдиндан билиш Ҳудудий-инновацион стратегия макро ва микроинновацион стратегиялар оралиғидаги стратегия ҳисобланади. Ҳар қандай ишлаб чиқариш ва инновацион жараён ўзининг ҳудудий жойлашувига эга бу корхоналар маҳаллий ашёлар ишлаб чиқариш меҳнат ресурсларидан илмий инфратузилмалардан фойдаланади. Ҳудудий стратегияни шакллантириш учун тўртта омилни ажратиш мумкин:  Макроинновацион стратегияларнинг ҳудудий жиҳатлари;  Ҳудудни ривожлантиришнинг давлат сиёсати ;  Ҳудудлар ривожланишининг шахсий ижтимоий-иқтисодий мақсадлари ;  Корхоналарнинг микроиннаовацион стратегиялари; Ҳудудлар илмий-техник ривожланиш даражаси қараб 3 гурухга бўлинади: 1) Юқори -илмий-техник стратегияси ривожланган; 2) Ўрта -илмий-техник соҳаларни ва саноатни ривожлантиришга қаратилган; 3) Кучсиз -табиий ресурслардан, иқлимий хусусиятлардан фойдаланилган. Форсайт бу инглизчадан таржима қилинганда келажакка назар , деган маънони англатиб, бирон бир воқеа, жараён, ҳодисани бир неча йил олдинга назар ташлаган ҳолда келажакдаги ҳолатини кўздан кечириш дегани экан. Форсайт АКТ соҳасидаги ҳозирги ҳолат, муаммоларни аниқлаган ҳолда, унинг яқин ва узоқ истиқболига назар солиб, соҳа ривожига ҳисса қўшадиган ечимларни, йўналишларни аниқлашдан иборат. Прогноз – режалаштириш ва форсайтнинг фарқи Прогноз-режалаштириш бу бугунги кундан келажакка бўлган ҳаракат. Прогнозлаш, айтайлик, келажакни тахмин қилиш, ҳозирги ҳолатга асосланган ва мумкин бўлган, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади. Аммо кўп ҳолларда ривожланишлар доирасига кескин тарзда таъсир ўтказа олмайди . “ Форсайт”, аксинча, келажак-дан ҳозирги кунгача бўлган ҳаракатдир. “Форсайт”нинг вазифаси эса келажакни тахмин қилиш эмас, балки қарор қабул қилувчилар ва етакчи экспертларнинг фикрлари билан келишган ҳолда келажакни “мақсадли” кўришни шакллантириш ва асосий муаммоларга жавоб бериш ҳамда тегишли мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга киришишдир.44031E06 3C040337 ФОРСАЙТ “ Форсайт” таҳлилини олиб боришнинг энг асосий жиҳати бу эксперт-мута- хассисларнинг ёрдамидан фойдаланиш. Шу сабабдан бугунги кунда ҳатто Россия Федерациясида ҳам бундай тадқиқотлар олиб бориш учун етарли мутахассислар тақчиллиги кузатилмоқда. ФОРСАЙТ УСУЛЛАРИ Турли мамлакатларда форсайтнинг бир қанча усулларидан фойдаланилади. Масалан, Японияда 2030 йилгача технологик форсайт режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у 1971 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда тузиб чиқилади. Японияда турли даражадаги тахминлар жуда кўп, аммо улар маълум иерархияни сақлайди: ҳукумат даражасида, вазирлик, компания ва фирмалар тарзида.21 “ Форсайт”нинг қандай муҳим жиҳатлари бор? 1 • мумкин бўлган сиёсий қарорларнинг таъсирини бошқа ўзгаришлар билан қандай бирлаштириш мумкинлигини кўриб чиқиш; 2 • хабардор қилиш, қўллаб-қувватлаш ва турли соҳаларда амалга ошириладиган сиёсатни ишлаб чиқиш; 3 • келажакдаги йўналишларни, пайдо бўлаётган технологияларни, янги ижтимоий талаблар ва муаммоларни аниқлаш; 4 • келажакдаги воқеаларни, фавқулодда ҳодисаларни, хавф-хатар ва имкониятларни баҳолаш каби омилларда муҳимдир. Ҳудудни меҳнатни такрор ишлаб чиқариш имкониятлари коэффиценти: Чст(пр)-ишлаб чиқаришда банд бўлган талабалар сони; Чст(непр)-ноишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган талабалар сони; Илмий-педагогик кадрларни коэффиценти: Чпс-проф. ўқит. сони Чз- банд бўлган аҳолининг сони 60271C2427 09 60 Илмий-текшириш меҳнат потенциали даражаси коэффиценти : Чнии- ити ва КБда банд бўлганларнинг сони; Чз- банд бўлганларнинг умумий сони Аҳолининг умумий маълумотлилик даражаси: Чво- олий маьлумотлилар сони Чз- банд аҳолини умумий сони60 1E 60 09 36 Кадрларни илмий-техник концентрация даражаси коэффиценти ЧЗн- илмий соҳада банд бўлганларнинг ва педагогик кадрларни сони Пр- ҳудуд майдони. Ҳудудни ишлаб чиқариш-техник жиҳозланганлик даражаси Фсо- корхонанинг асосий фондларини қиймати Фп- ҳудуддаги ишлаб объктларидаги асосий фондларнинг умумий қиймати Илмий-техник жиҳозланганлик даражаси Фрт- ити ва КБлардаги асосий фондлар қиймати, шунингдек алоҳида олий ўқув юртларидагилар ҳам. Ф- ҳудуддаги ишлаб чиқариш объектларининг асосий фондлари қиймати. Тажриба синов қувватлари билан таъминланганлик; Фоэ- тажриба синов корхоналарнинг асосий фондлари қиймати; Фн- ити ва КБ, ОЎЮ нинг асосийфондларининг қиймати0909 211E 09 02 3C1E0B 0909 210B 09 07 041C 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига бўлган босқичма-босқич ёндашув ва ижро тубдан ўзгарди. Дастурлар доирасида 2021 йилда: Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга бўлган ёндашув тубдан ўзгарди, аҳолининг эҳтиёжлари кўпроқ инобатга олинадиган бўлди. Хусусан, сўнгги йилларда илки марта 2 700 км. автомобиль йўллари ва 5,1 минг км. паст кучланишли электр тармоқ ларини қуриш ва капитал таъмирлашга давлат маблағлари йўналтирилди.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha