Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 80000UZS
Размер 504.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари

Купить
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари   ва жиноят қонунини
либераллаштириш масалалари Кириш……………………………………………………………………....5
1-боб.   Суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   даврида     Ў збекистон   Республикаси
жиноят   қонунини     либераллаштириш   тушунчаси,   мақсад и   ва   асосий
йўналишлари……………………………………………………………………8
1.1.   Ў збекистон   Республикаси   жиноят   қонунини   либераллаштириш
тушунчаси ва асосий йўналишлари……………………………………………..8 
1.2.   Ўлим   жазосини   бекор   қилиш   –   жиноят   қонунини
либераллаштиришнинг асосий йўналиши  сифатида…………………………20
2-боб.     Жиноят   ва   жазо   тайинлаш   тўғрисидаги   қоидаларни
либераллаштириш масалалари………………………………………………37
2.1.  Жиноий жазо чораларини либераллаштириш……………………37
2.1. Жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини  либераллаштириш…62.
2.2.   Жиноий   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш   қоидаларини
либераллаштириш масалалари…………………………………………………83 
2.3.   Вояга   етмаганларнинг   жавобгарлиги   тўғрисидаги   қоидаларни
либераллаштириш……………………………………………………………102 
 
Хулоса …………………………………………………………………114
Фойдаланилган адабиётлар…………………………………………120 Кириш
Фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   ҳар   бир
демократик   давлатнинг   устувор   вазифасидир.   Бу   борада   Республикамиз
Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан инсонпарвар демократик
ҳуқуқий   давлат   барпо   этиш   мақсади   белгиланиб,   унда   инсон   ҳуқуқлари   ва
давлат   суверенитети   ғояларига,   шунингдек,   демократия   ва   ижтимоий
адолатга содиқлик эълон қилинган, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган
қоидаларининг устунлиги тан олинди. 
Мазкур   принциплардан   келиб   чиқиб,   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси  асосида
ҳаётнинг   барча   соҳаларини   ислоҳ   қилиш,   либераллаштириш,   қонунчиликни
такомиллаштириш борасидаги чоралар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонунини   ислоҳ   қилиш,   уни
либераллаштириш, ҳозирги кун талабига мувофиқлаштириш зарурати асосий
масалалардан   бири   сифатида     намоён   бўлди.   Зеро,   ж иноят-ҳуқуқий   соҳани
либераллаштиришнинг бош мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.Каримов нинг   «Адолат   –   қонун   устуворлигида 1
»   деб   номланган   нутқида
белгилаб   берилганидек,   –   инсон   омили   бўлиб,   давлатнинг   жиноятчиликка
қарши   курашдаги   одил   сиёсати   орқали   адолат   ҳамда   қонун   устуворлигини
таъминлашдан   иборат.   Мамлакатимиз   Президенти   И.Каримов   томонидан
илгари   сурилган   ушбу   инсонпарвар   ғоялар,   ўз   навбатида,   жиноий
жавобгарлик,     жазо   тизими   ва   унинг   турлари,   жиноят   учун   жазо   тайинлаш
қоидаларини   такомиллаштиришга   танқидий   жиҳатдан   ёндашишга   хизмат
қилиб,   жазонинг   аниқ   турлари   учун   ўрнатилган   нормаларни   тубдан   қайта
кўриб,   ислоҳ   қилиш   ва   уларни   такомиллаштиришни   тақозо   этди.   Зеро,
булардан   кўзланган   асосий   мақсад   –   «жамиятимизни   демократлаштириш   ва
янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир». 2
  Ўзбекистон   Республикасининг     2001   йил   29   августдаги   «Жиноий   жазо
чораларини либераллаштириш муносабати    билан Жиноят кодекси, ЖПК  ва МЖТКларга   қўшимча   ва   ўзгартиришлар   киритиш   тўғрисида»ги   қонуни
Ўзбекистон   Республикасининг   жиноят   ва   жазо   тўғрисидаги   қонунчилигини
такомиллаштириш,   уни   либераллаштириш   борасида   фундаметал   асос   бўлиб
хизмат   қилади 1
.   Айнан   ушбу   қонун   асосида   мамлакатимизда   ҳуқуқий
тизимни эркинлашувига олиб келган бир қатор қонунлар қабул қилинди. Бу
борада   ў лим  жазосининг   бекор  қилиниши  ва   унинг   ўрнига  умрбод  ёки  узоқ
муддатга   озодликдан   маҳрум   этиш   жазосининг   жорий   этилиши 2
,   жарима
тариқасидаги   жиноий   жазони   ижро   этиш   тартибини   такомиллаштириш
борасида   уни   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   билан   алмаштириш
мумкинлиги   тўғрисидаги   қоиданинг   мустаҳкамланиши 3
,   тамом   бўлмаган
жиноятлар   учун   жазо   тайинлашнинг   алоҳида   қоидаларининг   ишлаб
чиқилиши 4
,   шунингдек,   амнистия   актини   қўллаш   тартиби
такомиллаштирилиши 5
 ҳақидаги  ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.
      Суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   даврида   жиноят   қонунини   тубдан   ислоҳ
қилишга қаратилган   ушбу қонун лар ўзига хос  аҳамият ва хусусиятлар га эга:
биринчидан,   ушбу   қонунлар   давлатимизнинг   қонунчилик   амалиётида
биринчи   марта   амалдаги   кодексларга   ўзгартиришлар   киритувчи   ёки   уларни
тўлдирувчи   нормалар   моҳиятига   кўра   қонуннинг   орқага   қайтиш   кучига
эгалигини ифодалайди. Чунки унга кўра, жиноят содир этишда айбланаётган
фуқароларга   тайинланган   жазолар   либераллаштирилмоқда   ёки   жавобгарлик
ёки   жазодан   озод   қилиш   мумкин   бўлган   нормалар   доираси
кенгайтирилмоқда;
иккинчидан,   жиноят   қонунига   киритилган   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
жиноий   таъқиб   этиш   ҳамда   жиноятларни   судда   кўришнинг   асослари   ва
асосий принципларини тубдан ўзгартиришга қаратилган;
учинчидан,   киритилган   ўзгартириш   ва   қўшимчалар,   биринчи   навбатда,
айрим   жиноят-ҳуқуқий   нормаларда   сақланиб   қолган   тоталитар   режим
асоратларини бартараф этишга йўналтирилган; тўртинчидан, ривожланиб бораётган демократик жамиятнинг қонунлари
хусусиятининг ўзиёқ, уларга ихтиёрий тарзда ва сўзсиз риоя этилиши ҳамда
ижросини тақозо этади. 
Ушбу   монографияда   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   даврида     Ўзбекистон
Республикаси   жиноят   қонунини     либераллаштириш   тушунчаси,   мақсади   ва
асосий йўналишлари   ўз аксини топган. Жумладан, ишда жиноят қонунининг
муҳим   институтлари,   яъни   жиноят   учун   жазо   тайинлаш   қоидаларини
либераллаштириш,   уларни   такомиллаштириш   юзасидан     фикрлар
билдирилган,   улар   талабчан   китобхоннинг   айрим   фикрлари   билан   тўғри
келмаслиги  мумкин, бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган кишиларга
муаллиф олдиндан ўзининг самимий миннатдорлигини изҳор қилади. 
1-боб. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида  Ўзбекистон Республикаси
жиноят қонунини  либераллаштириш тушунчаси, мақсади ва асосий
йўналишлари
1.1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунини
либераллаштириш тушунчаси ва асосий йўналишлари
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси  мустақилликка эришгандан сўнг
ҳуқуқ   ижодкорлиги   фаолияти   жадаллик   билан   ривожлана   бошланди.   Қонун
чиқарувчи   ўзбек     халқининг   тарихий   ривожланиш   хусусияти   ва   маҳаллий
ҳуқуқий   анъаналаридан   келиб   чиқиб,   мамлакатнинг   янги   ҳуқуқий
институтлар тизимини ва норматив негизини  такомиллаштиришга киришди.
Бу   борада   қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   қонуни
шулар жумласидандир. Жиноят   қонуни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   давлат   ҳокимияти
органи   –   Олий   мажлиснинг   норматив   (меъёрий)   ҳужжати   бўлиб,   у   жиноят
ҳуқуқининг   умумий   принциплари   ва   вазифалари,   айрим   жиноий
қилмишларнинг   белгилари,   уларни   содир   этганлик   учун   жазо   чораларини
белгилайди.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   жиноят   қонуни   1994   йил   22
сентябрда қабул қилинган бўлиб, 1995 йил 1 апрелдан куч кирган.
Жиноят   қонуни   –   тарихий   ўзгарувчан   категория,   чунки   ижтимоий
ишлаб   чиқаришнинг   узлуксиз   равишда   ривожланиши,   ишлаб   чиқариш   ва
бошқа   ижтимоий   муносабатларнинг   доимий   равишда   мукаммалашиб,
ривожланиб   бориши,   жамият   ҳаётининг   ижтимоий-иқтисодий,   сиёсий   ва
ғоявий   жиҳатдан   ўзгариб   бориши,   ўз   навбатида,   жиноят   қонунчилигида
ўзгаришлар юз беришига олиб келади. 1
Дарҳақиқат,   Ўзбекистон   Республикасининг   амладаги   Жиноят   кодекси
Республика   мустақилликка   эришгандан   кейин   қабул   қилинган   дастлабки
Жиноят   кодекси   бўлиб,   у   олдинги   қонунлардан   туб   фарқ   қилади.   Бугунги
кунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят  қонуни 
-   қонун   чиқарувчи   Олий   давлат   ҳокимияти   органи   Олий   Мажлиснинг
Қонунчилик   палатаси   томонидан   қабул   қилиниб,   умум   эътироф   этилган
халқаро   ҳуқуқий   нормалар   асосида   қабул   қилинган   ҳуқуқий   акт
ҳисобланади;
-   у   ўзининг   вазифалари,   принциплари,   мақсади   билан   олдинги
қонунлардан тубдан фарқ қилади;
-   амалдаги   Жиноят   қонуни,     энг   аввало,   инсон   ҳуқуқлари   энг   олий
қадрият эканлигини тан олиб, уларни кафолатлашни назарда тутади;
-   ҳуқуқий-демократик   давлатда   жиноят   қонуни   давлатнинг   жамиятни
соғломлаштириш,   халқнинг   ўзи   томонидан   амалга   ошириладиган   ҳақиқий
халқ   ҳокимиятини   шакллантиришга   қаратилган   жиноятга   оид   сиёсатнинг
қуроли бўлиб хизмат қилади;  -   умумий   ҳуқуқ   тизимида   жиноят   қонуни   алоҳида   ўрин   эгаллаб,
ижтимоий   муносабатларни   тартибга   солибгина   қолмасдан,   балки   уларни
ҳуқуққа хилоф тажовузлардан ҳам ҳимоя қилади;
-   жиноий жавобгарликнинг асослари ва принципларини мустаҳкамлаб,
жиноят ҳуқуқининг умум қоидаларини ишлаб чиқади;
-     қандай   ижтимоий   хавфли   қилмишлар(ҳаракат   ёки   ҳаракатсизлик)
жиноят   эканлигини   ва   жиноят   содир   қилган   шахсларга   нисбатан   қандай
жиноий   жазолар   тайинланиши   мумкинлигини   белгилаб,   муайян   ҳуқуқий
шартлар   мавжуд   бўлган   инсонпарварлик,   одиллик   принципларидан   келиб
чиққан ҳолда, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишни назарда тутади;
- фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа
қонун талабларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Юқоридагилар  билан бирга,   Ўзбекистон  Республикасининг  амалдаги
жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи ҳисобланади. Зеро, жиноят
ҳуқуқининг   нормалари   фақат   Жиноят   қонунида   мужассамлашган   бўлиб,
қилмишнинг   жиноийлиги   ва   жазога   сазоворлиги     фақат   ушбу   қонун   билан
белгиланади.
Таъкидлаш   керак,   Ўзбекистон   Республикасида   жиноят   қонунини
такомиллаштиришга   қаратилган   ислоҳотлар   босқичма-босқич   амалга
оширилаётган бўлиб,  у ўзига хос тарихга эга.
Жиноят   қонунчилиги   тарихида   амалдаги   Жиноят   кодекси   қабул
қилинган   кодексларнинг   учинчиси   бўлиб,   Ўзбекистон   Республикасининг
биринчи  Жиноят  кодекси  1926 йил  16 июнда қабул  қилинган  ва  1926 йил 1
июлдан   амалга   киритилган.   Ушбу   кодекс   ўша   вақтдаги   РСФСР   кодексига
асосланган ҳолда тузилган бўлиб, унда ўз вақтида инсонпарварлик ғояларига
зид   баъзи   бир   нормалар   мавжуд   бўлиб,   у   қонли   репрессияларни   ўтказишда
«ҳуқуқий   асос»   бўлганлиги   билан   характерланади.   Унга   кўра,   жамоат
мулкига суиқасд қилган шахслар халқ душмани деб  топилиб, талон – тарож
қилинган   ҳолларда   ҳатто   ўлим   жазосини   қўллаш   назарда   тутилган.   Шунга қарамасдан,   ушбу   кодексни   ўз   даврининг   прогрессив   қонунлари   деб   аташ
мумкин.
Чунки   1926   йилгача   Республика   доирасида   Россиянинг   1922   йилги
Жиноят   кодекси   қўлланилиб,   у   маҳаллий   шароитдан   келиб   чиқадиган
талабларга   жавоб   бермас   эди.   1926   йилги   кодекс   Ўзбекистон   шароитидан
келиб   чиқадиган,   яъни   одат   ҳуқуқлари   (бармта,   хун)   оила   ва   никоҳ   ҳуқуқи
ҳамда   бошқалардан   келиб   чиқадиган   жиноятлар   таркибини   назарда   тутди,
хотин-қизларнинг   озодлиги   борасидаги   бир   қанча   нормаларни
мустаҳкамлади.
Ўзбекистоннинг   иккинчи   Жиноят   кодекси   1959   йил   21   майда   қабул
қилиниб,   1960   йил   1   январда   кучга   кирди.   Кодекс   Умумий   ва   Махсус
қисмлардан   иборат   бўлиб,   Умумий   қисм   тўрт   бўлим ,   53   моддадан,   Махсус
қисм   эса,   ўн   бир   боб ,   204   моддадан   иборат   эди.   Албатта,   ушбу   кодекс   ўз
тизимига   кўра,   1926   йилги   Жиноят   кодексидан   тубдан   фарқ   қилар   эди.
Кодекснинг   биринчи   бўлимида   «Умумий   қоидалар»,   иккинчи   бўлимида
«Жиноят   тўғрисида»ги   масалалар,   учинчи   бўлимида   «Жазо   ҳақида»   ва
тўртинчи   бўлимида   «Жазо   тайинлаш   ва   жазодан   озод   қилиш»   тўғрисидаги
нормалар   мустаҳкамланган   эди.   Махсус   қисмнинг   биринчи   бобида   эса,
давлатга қарши жиноятлар назарда тутилган эди. Ушбу кодекс 1995 йилнинг
1 апрелигача амалда бўлди. Агар Ўзбекистоннинг 1926 йили қабул қилинган
Жиноят   кодексида   аналогиядан   фойдаланилган   бўлса,   1959   йил   21   майда
қабул қилинган Жиноят кодексида аналогиядан тамоман воз кечилди.
Ушбу   кодекс   маъмурий   буйруқбозлик   тизимига   аосланган   бўлиб,
инсониятнинг қарама-қирши синфларга бўлинишидан келиб чиқар эди.
Ўзбекистон  Республикасининг амалдаги  Жиноят  кодекси Умумий ва
Махсус  қисмдан иборат бўлиб, Умумий қисм 7 бўлим 17 боб ва 96 моддадан
иборат,   ҳар   бир   бўлим   ўз   мезони   ва   мазмунига   кўра   барча   нормаларни
бирлаштиради.   Умумий   қисмда   Жиноят   қонунининг   асосий   принциплари,
вазифалари,   жиноий   жавобгарлик   масалалари,   тамом   бўлмаган   жамиятлар, иштирокчилик,   жазо   тизими,   жазо   тайинлаш,   жавобгарликдан   ва   жазодан
озод этиш, вояга етмаганлар жавобгарлиги масалалари белгиланган.
Махсус   қисм   саккиз   бўлим,   21   боб,   206   моддадан   иборат.   Кодекс
жами   302   моддадан   ташкил   топган.   Махсус   қисмнинг   биринчи   бўлимида
«Шахсга   қарши   жиноятлар»   мустаҳкамланган.   Бу   ҳолат   амалдаги   Жиноят
кодексида   биринчи   ўринда   шахс   манфаатлари   ҳимоя   қилинишининг   ёрқин
мисолидир. 
Ўзбекистон   Республикасининг   мустақиллик   ва   суверенитетга
эришиши   давлат   ва   жамият   олдида   ҳуқуқий   демократик   давлат   ҳамда
фуқаролик жамиятини қуриш бўйича долзарб ва юксак вазифа, мақсадларни
юзага   келтирдики,   бу   борада   Жиноят   қонунини   либераллаштириш     унинг
муҳим   институтлари,   жумладан,   жиноий  жавобгарлик,   жазо   тизими  ва   жазо
тайинлаш   қоидалари,   шунингдек,   бошқа   институтларини   ислоҳ   қилишни
тақозо этди. Бу эса, ўз навбатида, жиноятга оид сиёсатда  анъанага  айланган
кўпгина фикрларни ўзгартиришга сабаб бўлди. 
Ўзбекистонда   амалга   оширилаётган   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари
Республикаси   Президенти   томонидан   чуқур   таҳлил   қилиниб, 1
  қуйидаги
босқичлардан иборат эканлиги таъкидланди:
Биринчи   босқич,   1991   йилдан   2000   йилгача   бўлган     жараён   бўлиб,
ушбу даврда  асосан миллий ҳуқуқ тизими шаклланди ва ривожланди.
Иккинчи босқич   2001-2007 ва кейинги йилларни қамраб олиб, ушбу
давр   жамиятни   демократлаштириш   ва   модернизация     қилиш   билан
боғлиқдир.
  Бу борада жиноят қонунини либераллаштириш масалалари энг муҳим
вазифалардан   бири   бўлиб   қолди.     Шу   ўринда   «либераллаштириш»
атамасининг маъносига алоҳида тўхталсак.     Либераллаштириш сўзи лотинча
liberalis   –   ҳур   фикрли,   эркин   сўзидан   келиб   чиққан   бўлиб,   аммо   тўғридан-
тўғри   таржима   бу   сўзнинг   маъносини   тўла   акс   эттирмайди.   Аниқроғи,   у
шунчаки   эркинликни   эмас,   балки   инсоннинг   эркин   фикрлаш,   инсон
фаолиятининг   турли   соҳалари   ҳақида   ҳукм     чиқариш,   шу   жумладан,   ҳар қандай   сиёсий   тузумга   баҳо   бериш,   уни   танқид   қилиш,   ҳатто   (конструктив)
оппозицияда   туриш   қобилиятини   ифодалайди.   Баъзан   мазкур   атама   ҳуқуқ
майдони   доирасида   уларнинг   турли   вакиллари,   шунингдек,   либерал   оқим,
либерал мафкура вакилининг ҳар хил қарашлари ва ғояларига бағрикенглик,
хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш маъносида ҳам қўлланилади.  
Либерал қарашлар тизими инсониятнинг энг илғор, муҳими – эзгулик,
инсонпарварлик руҳи билан суғорилган ақлли назариялардан биридир.   2
Либераллаштириш   сўзи   баъзи   ҳолларда   эркинлаштириш,
енгиллаштириш,   одиллаштириш,   муътадиллаштириш   кабилар   билан   ҳам
ифодаланади.   Лекин   бу   сўзлар   либераллаштиришнинг   фақат   муайян
қирраларини,   мазмунинигина   беради,   холос   (масалан,   ижтимоий-сиёсий
ҳаётни эркинлаштириш, жиноят қонунчилиги сиёсатини муътадиллаштириш,
жазо   чораларини   енгиллаштириш   ва   ҳ.к.).   Яхлит   мазмун   касб   этувчи   сўз   –
либераллаштириш   ҳисобаланади, 1
  шу   жиҳатдан,   таъкидлаш   керак,     тилимиз
шу   маънода   янги   сўз   билан   бойиди   ва   уни   бегона,   ёт   сўз   сифатида   қабул
қилиш ноўриндир.
Либераллаштиришнинг   ижтимоий-сиёсий,   фалсафий,   маънавий-
ахлоқий,   сиёсий,   иқтисодий   ҳамда   ҳуқуқий   жиҳатларини   тадқиқ   этган
Хожаназаров И.Э. унга янада  аниқроқ тушунча бериб, «либераллаштириш –
ҳуқуқий   давлат   барпо   этиш   ва   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришга
қаратилган   ҳуқуқий   ислоҳотларнинг   устувор   йўналиши   бўлиб,   эркинлик,
одиллик   ҳамда   инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликлари   устуворлигини   намоён
этган,   имтиёз   берувчи   ва   рағбатлантирувчи   демократик   қоидаларга
асосланган   миллий   қонунчилик   тизимини   шакллантириш   жараёни»
эканлигини тўғри таъкидлайди. 2
Дарҳақиқат,   2001   йил   29   августда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг     VI     сессиясида   қабул   қилинган   «Жиноий   жазоларнинг
либераллаштирилиши   муносабати   билан   Ўзбекистон   Республикасининг
Жиноят,   Жиноят-процессуал   кодекслари   ҳамда   Маъмурий   жавобгарлик
тўғрисидаги   кодексига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   ҳақида»ги Қонуни   либераллаштириш   сиёсатининг   муҳим   таркибий   жараёнларини
бошлаб берди.
Мазкур   қонун   қабул   қилинган   дастлабки   вақтда   айрим
ҳуқуқшуносларда   жиноий   жавобгарликнинг   эркинлаштирилиши
мамлакатнинг     жиноятчиликка   қарши   курашиш   сиёсатида   жиддий
муаммолар   юзага   келтириши   ҳамда   жиноятларнинг   кескин   ортиб   кетишига
олиб келиши мумкинлиги ҳақида пайдо бўлган хавотирларнинг ўринсизлиги
ва асоссизлигини сўнгги  йиллардаги амалиёт яққол кўрсатиб турибди. 
Юқоридаги   қонун   олиб   борилаётган   ижтимоий,   иқтисодий   ва   сиёсий
ҳаётни   либераллаштиришнинг   натижаси   бўлиб,   уни   амалдаги   Жиноят
кодексининг   ислоҳ   қилиниши   деб   баҳолаш   мумкин.   Суд-ҳуқуқ   тизимини
ислоҳ   қилишнинг   энг   муҳим   вазифаси   Жиноят,   Жиноят-процессуал   қонун
ҳужжатлари,   жиноий   жазо   тизимини   изчиллик   билан   босқичма-босқич
либераллаштириш ҳисобланади.
Албатта,   бу  сўзни  кўп  маънода   тушуниш  мумкин:   «…эркинлаштириш
дегани – бу қўл-оёғимизни кишан каби боғлаб турган ҳар қандай тўсиқлардан
бутунлай   халос   бўлиш   дегани.   Аслида   исқтисодиётга   ишлатилган   бу   сўз
бугунги   кунда   суд-ҳуқуқ   масаласи   бўладими,   давлат   ва   жамият   қурилиши
ёки   фуқаролик   идораларини   шакллантириш   бўладими,   оммавий   ахборот
воситалари ёки инсон ҳуқуқлари бўладими, жамиятимизнинг барча соҳасига
дахлдор бўлган муҳим масалага айланмоқда. 1
  Иқтисодни     либераллаштириш   маъносида   олиб   қарасак,   унинг   янги
классик   моделига   кўра,   назарий   жиҳатдан   бош   принципи   жамиятнинг
стихияли   кучларидан   имконият   борича   эркин,   мажбурлашсиз
фойдаланишдир   (Ф.Хайек).   Юқоридаги   қонунда   эса,   сўз   жиноий   жазо
сиёсатини   ва   уни   ижро   этиш     сиёсатини   юмшатиш   маъносида
қўлланилмоқда.   Албатта,   жамият   ўз   аъзоларидан,   давлат   ўз   фуқароларидан
«жиноятчи»   ясашларидан   ҳеч   қачон     манфаатдор   эмаслар.   Бу   жуда   кенг
масала   бўлиб,   унинг   ҳам   сиёсий,   иқтисодий,   ижтимоий   ва   ҳуқуқий
томонлари   бор.   Бу   ерда   гап   биргина   жиноят   ишини   тергов   қилиш,   ишнинг ҳақиқий ҳолатини англаб, далиллар тўплаш, судда кўриб ҳал этиш ва жазони
ижро қилишни давлатга миллионлаб харажатга тушиши тўғрисидагина эмас,
балки жуда катта ижтимоий-ҳуқуқий муаммолар ҳам бор.
Жиноий   жазо   ўз   табиатига   кўра,   жиноят   қонуни   талабларини
бажармаган,   уни   бузган   шахсларга   нисбатан   тарбиявий   чорасидир.   Жиноий
қилмишларга   тайинланадиган   жазолар,   энг   аввало,   жамият   ва   давлатнинг
ташкилий тузумини, тарихий шаклланиб келган  жиноят-ҳуқуқий назариялар
ва   таълимотлар,   удумларга,   жиноятчилик   динамикасига   ҳам   боғлиқ   ҳолда
турли даврларда унинг мақсади турлича бўлиб келган.
Айтайлик,   қадимги     даврда   ўч   олиш,   келтирилган   зарарни
(композициявий   жавобгарлик)   қоплаш,   баъзан   жисмонан   йўқотиш   бўлса,
ўрта   асрларда   келтирилган   зарарни   қоплаш,   жамиятнинг   бошқа   аъзоларини
жазо таҳдиди билан қўрқитиш ва огоҳлантириш, жамиятдан ажратиш бўлган.
Янги   тарих   даври   жиноят   ҳуқуқига   ва   жазо   тайинлаш   амалиётига   ғарбий
Европанинг   энг   машҳур   ҳуқуқшунос   олимлари   Ч.Беккариа,   Монтескье,
Руссонинг   қарашларини   олиб   кирди.   Энди   жазонинг   содир   этилган   жиноий
ҳаракатга   (пропорционал)   тенглиги,   жиноятсиз   жазонинг   бўлмаслиги,
айбсизлик   эҳтимоллиги   (презумцияси),   жиноий   жазони   оғирлаштирувчи
жиноят қонуни орқага қайтиш кучига эга  эмаслиги ва бошқа илғор қоидалар
жиноят   қонунларига   киритилди.   Ана   шулар   асосида   жиноий   жазонинг
мақсади   белгиланди.   Жазодан   мақсад   жиноятчининг   шахсини,   қадр-
қимматини   камситиш,   ўч   олиш,   жисмонан   йўқ   қилиш   эмас,   келтирилган
зарарни   қоплаш,   жиноят   содир   этган   шахсни   ахлоқан   тузатиш,   келгусида
содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг  олдини олиш бўлиб қолди.
Мамлакатимизда   ҳам   жиноий   жазонинг   мақсади   асосан   ана   шулардан
иборат.  Юқоридаги   қонун  мазмунидан   ҳам  кўриниб  турибдики,   гап  жиноий
жазонинг   озлиги   ёки   кўплиги,   қаттиқлиги   ёки   юмшоқлигида   эмас,   унинг
муқаррарлигидадир.   Жиноятга   оғир   жазолар   белгилаш   билан   албатта,
жиноятчиликни   тугатиб   бўлмаслигини   тарихнинг   ўзи   исботлади.   Ундан ташқари,   ифодали   қилиб   айтганда,   «сув   омборининг   тўғони   осмонга   етса
ҳам, сувнинг доимий уриб кетиш хавфи қолаверади».
Шунинг   учун   ҳам   ҳукуматимиз   томонидан   жиноий   жазо   сиёсатини
либераллаштириш   борасида   кўраётган   чора–тадбирлар   ҳар   томонлама
ўринлидир.  
Ж иноий   жазоларни   либераллаштиришдан   мақсад,   жиноят   содир   этган
шахсни     жамиятдан ажратмаган ҳолда ,   бошқа енгилроқ жазо   тайинлаш   йўли
билан   жамиятга   қайтариш   имконияти ни   яратиш,   яъни   уни   ахлоқан
тузатишдан   иборат.   Айнан   шу   мақсадларда   бугунги   кунда   дунё   миқёсида
ҳуқуққа   ва   у   билан   боғлиқ   барча   ҳодисаларга   баҳо   беришда   «либеритар»
(яъни эркинликни таъминлаш воситаси сифатида)  ёндашув устувор мавқени
эгалламоқда.   Бу   концепцияга   асосан   ҳуқуқ,   аввало,   эркинлик   ва   адолат
мезони,   уларни   таъминлаш   воситаси,   аҳоли   хавфсизлиги   ҳамда   ҳар   бир
фуқаронинг мулкий мустақиллигини таъминловчи норматив тизимдир. 1
 
Шунинг   учун   давлатнинг   жиноятга   оид   сиёсатини   амалга   ошириш
борасидаги   ҳар   бир   қўйган   қадами,   жиноят   қонунчилигини   ва   уни   қўллаш
амалиётини   ривожлантиришдаги   ҳар   бир   босқич   унинг   самарадорлиги
нуқтаи назаридан  ҳам, унинг  қонунийлиги, инсонпарварлиги  тамойилларига
мувофиқлиги   нуқтаи   назаридан   ҳам   баҳоланиши   керак.   Зеро,
инсонпарварлик,   шубҳасиз,   давлатнинг     жиноятчиликка   қарши   кураш
сиёсати концепциянинг асосий ғояси бўлиб ҳисобланади. 2
 
Фақат   жазолашнинг   ўзи   билан   жиноятчиликка   қарши   самарали   кураш
олиб   боришнинг   иложи   йўқлигини     жазо   масаласини   тадқиқ   қилган   барча
тадқиқотчилар таъкидлаганлар. Чунки жиноятчилик муаммосини ҳал этишга
жазоловчи   ёндашув   иқтисодий   жиҳатдан   ҳам,   ижтимоий   жиҳатдан   ҳам
самарасиздир. 3
Жамиятнинг ҳозирги тараққиёт босқичида ва умуман келажакда фақат
жиноятга   оид   сиёсатнинг   ўзи   билан   жиноятчиликни   бартараф   қилишнинг
иложи   йўқ.   Жиноятга   оид   сиёсатнинг   мақсади   жиноятчиликни   тамоман
бартараф   қилиб   бўлмаслиги   ва   бу   масалада   жиноят,   жиноят-процессуал, жиноят-ижроия   ҳуқуқларидан   асосий   восита   сифатида   фойдаланиш
низолидир 1
,   -   деб   ёзган   рус   криминолог   олимлари   тўғри   таъкидлаганлар.
Улар   ўз   фикрларини   давом   эттириб,   жиноятга   оид   сиёсатга   жамият
тараққиётининг,   иқтисодиётнинг,   маданиятнинг,   аҳоли   онгининг,   турмуш
даражасининг,   жамият   аъзоларининг   ижтимоий   ҳимоясини   тартибга   солиб
турувчи бош восита деб қараш керак эмас. Жиноят сиёсати олдида келажакда
жиноятчиликни,   имкони   борича,   камайтириш,   жиноятчиликнинг   комплекс
сабаблари   мавжуд   бўлиб   турган   бир   шароитда   ўсишга   йўл   қўймасликдан
иборатдир, - деб ёзадилар.
Шунингдек,   йирик   рус   криминолог   олими   М.Д.Шаргородский
«Объектив   шароит   муқаррар   равишда   муайян   миқдордаги   жиноятларни
келтириб чиқармайди. Жазодан  у бера олмайдиган натижани кутиш мумкин
эмас.   Жазо   муайян   ижтимоий   шароитлар   туфайли   туғилган   жиноятчиликни
бартараф   қила   олмайди,   аммо   жазо   муайян   ижтимоий   шароитларда
жиноятчиликни   камайиш   томонига   ўзгаришига   таъсир   қилиши,
жиноятчиликнинг ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин, деб ёзган эди». 2
 
Шунинг   учун   жиноий   жазо   ва   унинг   самарадорлигини   тадқиқ   қилган
барча   криминалист   олимлар   жиноятчиликка   қарши   курашда,   муҳими,
жазонинг   қаттиқлигида   эмас,   балки   битта   ҳам   жиноят   содир   қилган   шахс
жавобгарликка   тортилмай   қолганлигидир,   деб   тўғри   таъкидлаганлар   ёки,
бошқача   қилиб   айтганда,   либераллаштириш   –   бу   жиноятчиликка   қарши
кураш олиб боришни тўхтатиш дегани эмас. Аксинча, либераллаштириш - у
ҳар бир жиноий қилмиш учун жазонинг муқаррарлигидадир 1
.   
  Бу   борада   Президентиимиз   таъкидлаганидек,   «оғир   жазо,   айниқса,
фуқароларни   жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлган   жазоларнинг
жиноятчиликнинг   олдини   олишдаги   аҳамиятини   ошириб   кўрсатиш   ўринсиз
эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Жиноятчиликнинг олдини олиш унга
қарши   курашиш   самарадорлиги,   жазонинг   оғирлиги   ва   шафқатсизлигига
эмас,   балки   биринчи   навбатда   қонунни   бузган   шахс   жазонинг
муқаррарлигини нечоғли англашига  боғлиқ» 2
.  Дарҳақиқат,   Ҳ.Т.Одилқориев,   И.Т.Тультеевлар   таъкидлаганидек,
жиноий   жазо–барча   ижтимоий   касалликларга   даво   бўладиган   восита   эмас.
Айрим ҳолатларда у даволашдан кўра, ҳатто кўпроқ зарар келтиради. Зеро, у
касалликни   янада   чуқурроқ   яшириши,   уни   керагидан   ортиқ   хавфли   шаклга
айлантириши мумкин. Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган қилмиши учун
узоқ   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилинган   одамнинг   жазони   ўташ
жойларидан   дарғазаб,   аламзада   ва   жамиятга   нисбатан   норози   кайфиятда
қайтиши   табиий   бир   ҳолдир.   Бундай   шахсларни   «қайта   тарбияланди»   деб
бўлмайди. 3
Шу   жиҳатдан,   «…жиноий   жазоларни   либераллаштириш
сиёсатининг   моҳияти   қуйидагилардан   иборат:   жиноий   ҳуқубузарликларга
нисбатан   жазо   чораларини   енгиллаштириш   йўлидан   борар   экан,   давлат
ҳуқуқбузарликларга   нисбатан   ўз   муносабатини   ўзгартирмайди.   Қора
қоралигича,   оқ   оқлигича   қолади.   Одамларга,   инсон   ҳуқуқларига   муносабат
ўзгаради.   Содир   этган   қилмиш   қанчалик   оғир   бўлмасин,   ҳуқуқубузарга,   энг
аввало, инсон, ҳуқуқ ва эркинликлар эгаси, оила аъзоси, она ёки ота, қиз ёки
ўғил, жамиятнинг йўлдан озган аъзоси деб қаралади. 1
Ушбу қонунга кўра, жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири,
яъни   жиноятларни   таснифлаш,   жазо   тайинлаш   ва   бошқа   институтларига
муҳим   ўзгартиришлар   киритилди.   Бу   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   қонунга
киритилгандан   кейин   илгариги   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   таркибига
кирадиган   жиноятларнинг   кўпчилиги   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган
жиноятлар   тушунчаси   билан   қамраб   олиниб,   улар   энди   кенг   миқёсда
озодликдан   маҳрум   қилиш   ва   бошқа   жазоларни   эркаклар,   аёлларга   ва   вояга
етмаганларга   тайинлашни   бир   қанча   енгиллаштириб,   жавобгарлик   ва
жазодан   озод   қилиш   (Жиноят   кодексининг   50,   85,   64,   73,   74,   89,   90-
моддалари),   судланганликни   олиб   ташлаш   муддатларининг   бир   мунча
қисқаришига олиб келди. 2
  
  Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.Каримов
таъкидлаганидек,   жиноятларнинг   таснифи   тубдан   қайта   кўриб   чиқилиб
ўзгартирилди,   ўта   оғир   бўлмаган   тоифага   кирувчи   ҳамда   ижтимоий   хавф туғдирмайдиган   жиноий   ҳаракатлар   таркиби   сезиларли   даражада
кенгайтирилди.   Натижада,   фақат   сўнгги   икки   ярим   йил   ичида,   катта
ижтимоий   хавф   туғдирмайдиган   қонунбузарликка   йўл   қўйган   беш   мингга
яқин киши озодликда сақланди ва улар томонидан 11 миллиард сўмдан ортиқ
миқдордаги моддий зарар қопланди.
  Қонунга  кўра, жиноятларнинг  460 туридан  196 таси ижтимоий хавфи
катта   бўлмаган   жиноятлар   қаторига,   12   турдаги   жиноятни   оғир   тоифадан
унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига, ўта оғир жиноятлар тоифасидаги 7
жиноят   оғир   жиноятлар   тоифасига   киритилди.     Жинояларни   таснифлаш
институтининг   либераллаштирилиши   муносабати   билан     жиноятларнинг
оғир ва ўта оғир турлари кескин камайди. 2005 йилга келиб, оғир ва ўта оғир
жиноятлар   2000   йилга   нисбатан   икки   бараварга   ёки   31276   тадан   17863   тага
камайди. 
1.2.  Ўлим жазосини бекор қилиш – жиноят қонунини
либераллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида
Жиноят   қонунини   либераллаштиришнинг   асосий   йўналишларидан
бири   сифатида     жазо   тизимидан   ўлим   жазосини   бекор   қилиш   бўлди.   Бу
борада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва
Сенатнинг  2005 йил 28 январдаги биринчи қўшма мажлисида  Президент И.
Каримов:   «Суд-ҳуқуқ   тизимини   либераллаштириш   борасида   биз   ҳал
этишимиз   лозим   бўлган   яна   бир   масала   -   бу   жазолаш   тизимидан   ўлим
жазосини   чиқариб   ташлашдир»,   деб   уқдирган   эди.   Дарҳақиқат,   ўлим
жазосини   бекор   қилиш   мамлакатимизда   суд-ҳуқуқ   тизимини   ислоҳ
қилишнинг муҳим вазифаси сифатида узил-кесил ҳал этилди. 
Ўз навбатида таъкидлаш керакки,   ушбу тарихий воқеани «кутилмаган
янгилик»     деб   қабул   қилиш,   албатта,   хато   бўлади.   Чунки   ўлим   жазосининг
бекор қилинишига мустақилликнинг дастлабки йилларидан босқичма-босқич амалга   ошириб   келинаётган   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари     замирида   тайёргарлик
кўриб келинди.
Мамлакатимизда   ўлим   жазосини   бекор   қилишга   қаратилган
даврни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
Биринчи   босқич   1994-1998   йилларни   қамраб   олади.   Маълумки,
1994   йил   22   сентябрда   қабул   қилинган   ва   1995   йил   1   апрелда   кучга
кирган   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодексида   13   та   модда
бўйича, яъни: 
-   жавобгарликни   оғирлаштирадиган   ҳолатларда   қасддан   одам
ўлдириш (97-модда иккинчи қисми),
- номусга тегиш (118-модда тўртинчи қисми), 
-   жинсий   эҳтиёжни   зўрлик   ишлатиб   ғайритабиий   усулда
қондириш (119-модда тўртинчи қисми),
- агрессия (151-модда иккинчи қисми),
- урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда), 
- геноцид (153-модда), 
- терроризм (155-модда учинчи қисми), 
- давлатга хоинлик қилиш (157-модда биринчи қисми), 
-   Ўзбекистон   Республикаси   Президентига   тажовуз   қилиш   (158-
модда биринчи қисми), 
- жосуслик (160-модда биринчи қисми), 
- жиноий уюшма ташкил этиш (242-модда биринчи қисми), 
- контрабанда (246-модда биринчи қисми), 
-   гиёҳвандлик   воситалари   ёки   психотроп   моддаларни   қонунга
хилоф   равишда   ўтказиш   (272-модда   иккинчи   қисми)   жиноятлари
бўйича ўлим жазоси қолдирилган эди.
  Президент   Ислом   Каримов   таъкидлаб   ўтганидек,   «Биз
мустақиллигимизнинг   дастлабки   кунларидан   бошлаб   ушбу   масалани
ҳал   қилиш   устида   иш   олиб   бормоқдамиз.   Ўтган   ўн   йилдан   ортиқроқ
вақт   мобайнида   ўлим   жазоси   қўлланилиши   мумкин   бўлган   жиноятлар таркиби   33   тадан   2   тагача   қисқартирилди.   Ваҳоланки,   яқин   ўтмишда
Ўзбекистонда   ўлим   жазоси   нафақат   бир   қанча   давлатга   қарши   ва
ҳарбий   жиноятлар,   шахсга   қарши   ўта   оғир   жиноятлар   учун,   балки
давлат   ва   жамоат   мол-мулкини   жуда   кўп   миқдорда   талон-торож
қилганлик,   масъул   мансабдор   шахснинг   пора   олиши   ёки   жуда   кўп
миқдорда   пора   олиш,   шунингдек,   айрим   бошқа   жиноятлар   учун   ҳам
назарда тутилган эди. 
Шу   билан   БМТ   Бош   ассамблеясининг   32   сессияси   1977   йил   9
декабрда   қабул   қилган   32 / 61-сон   резолюция   қўллаб-
қувватланганлигини   таъкидлаш   керак.   Бу   резолюцияда,   жумладан,
шундай   дейилади:   «Ўлим   жазоси   тўғрисидаги   масалада   кўзланиши
лозим   бўлган   асосий   мақсад   мазкур   жазони   бекор   қилиш   мақсадга
мувофиқлигидан   келиб   чиқиб,   ўлим   жазоси   қўлланиши   мумкин   бўлган
ҳуқуқбузарликлар сонини мумкин қадар камайтиришдан иборат».
Иккинчи   босқич   1998-2001   йиларни   қамраб   олади.   Бу   даврда
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   1998   йил   29   августида
бўлиб   ўтган   биринчи   чақириқ   ўн   иккинчи   сессиясида   ўлим   жазоси
тайинланиши   мумкин   бўлган   жиноятлар   сони   Ўзбекистон
Республикасининг   Жиноят   кодексида   8   тагача   қисқартирилган   эди.
Яъни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   томонидан   Жиноят
кодексига   қўшимча   ва   ўзгартиришлар   киритилиб,   яна   5   та   жиноят
(ЖКнинг   119-моддаси   тўртинчи   қисми,   152-моддаси,   158-модданинг
биринчи қисми, 160-модданинг биринчи қисми, 246-модданинг биринчи
қисми) санкциясидан ўлим жазоси чиқарилди.
Учинчи   босқич   (2001-2003)ни   Олий   Мажлиснинг   иккинчи   чақириқ
олтинчи   сессиясида   Президент   И.Каримов   томонидан   «Адолат   қонун
устуворлигида»     номли   маърузадаги   жиноят   қонунчилигига   оид
сиёсатдаги   жиноий   жазоларни   либераллаштириш   истиқболлари
белгилаб   берилди.   Шу   сессияда   2001   йил   29   августда   Олий   Мажлис
томонидан   «Жиноий   жазоларнинг   либераллаштирилиши   муносабати билан   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят,   Жиноят-процессуал
кодекслари   ҳамда   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодексига
ўзгартишлар   ва   қўшимчалар   киритиш   ҳақида»ги   қонунга   мувофиқ   яна
ўлим   жазоси   санкциясида   белгиланган   жиноятлар   рўйхати   4   тагача
камайди.   Жумладан,   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодекси
118-моддаси   тўртинчи   қисми   (14   ёшга   тўлмаган   шахснинг   номусига
тегиш),   157-моддаси   биринчи   қисми   (Давлатга   хоинлик   қилиш),   242-
моддаси   биринчи   қисми   (жиноий   уюшма   ташкил   қилиш),   272-моддаси
иккинчи қисми санкциясидан ўлим жазоси олиб ташланди. 
Тўртинчи   босқич (2003-2005) да   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг   2003   йил   12   декабрида   бўлиб   ўтган   иккинчи   чақириқ   ўн
учинчи   сессиясида   Жиноят   кодексидаги   яна   2   та   жиноят   (ЖКнинг   151-
моддаси   иккинчи   қисми   (агрессия),   153-моддаси   (геноцид)
санкциясидан ўлим жазоси чиқарилди. 
Ўзбекистонда   ўлим   жазосини   бекор   қилишнинг     кейинги   бешинчи
босқичи     2005-2008   йилларга   тўғри   келади.   Бу   босқичда   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   2005   йил   1   август   куни
«Ўзбекистон   Республикасида   ўлим   жазосини   бекор   қилиш   тўғрисида»ги
Фармони   айни   муддао   бўлиб,   Президент   таъкидлаганидек:   « суд-ҳуқуқ
тизимини   либераллаштириш   борасида   биз   ҳал   этишимиз   лозим   бўлган
муҳим   масалалардан   бири   –   бу   жазолаш   тизимидан   ўлим   жазосини
чиқариб   ташлашдир,   бу   ўринда   гап,   айрим   мамлакатларда   бўлганидек,
ўлим   жазосига   мораторий   қўллаш,   яъни   маҳкум   йиллар   давомида   ушбу
жазо чораси қачон ижро этилишини кутиб ётиши тўғрисида эмас, балки
уни   бутунлай   бекор   қилиш   ҳақида   бормоқда»,   дея   таъкидлаб,   ўзининг
бу   жазо   турига   муносабатини   билдирди.   У   сиёсий ва маънавий жиҳатдан
муҳим   бўлиб,       давлатимизнинг     жиноятга   оид   сиёсати   ўлим   жазосини
қўллашга     нисбатан     жаҳон   тенденцияларига   тўла   мос     келиши   ҳамда
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциясида   эълон   қилинган
инсонпарварлик   ва   одиллик   тамойилларининг   изчил   ифодаси   эканлигини белгилаб   берди.   Таъкидлаш   керакки,   Ўзбекистон   Республикасида   амалга
оширилаётган     суд-ҳуқуқ   тизими   ислоҳотларининг   энг   муҳим   вазифаси
инсоннинг   конституциявий   ҳуқуқ   ва   эркинликлари,   аввало,   асоссиз   жиноий
таъқиб   ва   хусусий   ҳаётга   аралашишдан   ҳимояланиш,   шахсий   дахлсизлик
ҳуқуқлари   ҳамда   адолатли   суд   муҳокамасига   бўлган   ҳуқуқи   самарали
муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади. 
Таниқли ҳуқуқшунос олим А.Саидов таъкидлаганидек,  мазкур фармон
уч   нуқтаи   назардан   иборат,   биринчидан,   мамлакатимиз     ижтимоий-сиёсий
ҳаётидаги   муҳим   тарихий   воқеа;   иккинчидан,   суд-ҳуқуқ   ислоҳотларининг
узвий   таркибий   ва   муҳим   босқичи;   учинчидан,   Ўзбекистон   амалга
шакллантирилаётган   адолатли   ва   инсонпарвар   фуқаролик   жамияти   сари
қўйилган қадам, деб баҳолаш мумкин. 1
Суд-ҳуқуқ   ислоҳотларининг   янги   даврида   (2008й.-   ҳозирга   қадар)
Ўзбекистон   Республикасида   ўлим   жазоси   бекор   қилинди   ҳамда   инсон
ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   борасида   миллий   қонунчилик
яна бир жиҳати билан халқаро стандартларга тўла мослаштирилди. 
Маълумки,   «Amnesty   International»   ташкилоти   ҳам   бутун   дунё
бўйлаб   ҳеч   бир   истисносиз   ўлим   жазосига   қарши   чиқади.   Ушбу
ташкилот   томонидан   ўлим   жазоси   инсон   ҳуқуқлари   бузилишининг   энг
қўпол   рад   этилишидир,   ўлим   жазоси   -   давлат   томонидан   адолат
ўрнатиш   йўлида   совуққонлик   билан   ва   қасддан   инсоннинг
ўлдирилишидир,   ўлим   жазоси   -   бу   инсон   ҳуқуқларини   бузувчи,
ноинсоний,   инсон   қадри-қимматини   хўрловчи,   шафқатсиз   жазодир,
деган фикрлар илгари сурилади. 
«Amnesty International» ташкилотининг маълумотларига   қараганда, 80
давлат барча турдаги жиноятлар учун ўлим жазосини бекор қилган, 15 давлат
фавқулодда   ҳолатлардан   ташқари,     ҳар   қандай   жиноятлар   учун   ўлим
жазосини бекор қилган,   ўлим жазосини қонун йўли билан бекор қилган ёки
амалда   қўлламайдиган   давлатлар   сони   118   тага   етади,   қолган   78   давлат   ва
ҳудудий тузилмалар ўлим жазосини сақлаб қолмоқда.  2008   йилда     дунёда   2400   та   ўлим   жазоси   билан   боғлиқ   ҳукм   ижро
этилган.   Ушбу   ҳукмларнинг   аксарият   қисми   Хитой   Республикасига
тўғри   келади.   Жумладан,   2008   йилда   Хитойда   –   1718   та,   Эронда   –   346
та,   Араб   амирликларида   –   102   та,   АҚШ   –   37   та,   Покистонда   –   36   та
шахс   ўлим   жазосига   ҳукм   қилиниб,   қатл   этилган.   Рақамлардан
кўринишича,   қатл   этилганларнинг   93   фоизи   Хитой,   Покистон,   Араб
амирликлари ва Эрон зиммасига тўғри келади. 1
МДҲ     мамлакатлари   ичида   ўлим   жазоси   ҳозиргача   мавжуд   бўлган
ва   энг   кўп   қўланилган   мамлакатлардан   бири,   бу   Белоруссиядир.
Маълумотларга   қараганда,   1991   йилдан   буён   ушбу   мамлакатда   400   га
яқин шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниб, қатл этилган. 2
Энг   ачинарли   ҳолатлардан   бири,   баъзи   бир   мамлакатларда   ушбу
жазо ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан
ҳам   қўлланилганлигидадир.   Жумладан,   Эронда   саккизта   вояга   етмаган
шахсга нисбатан  ушбу жазо қўлланилган.
Бугунги   кунда,   яъни   жаҳондаги   молиявий-иқтисодий   инқироз
пайтида   АҚШ     қонунчилигида   ҳам   ўлим   жазосини   бекор   қилиш
масалалари   долзарб   вазифалардан   бири   бўлмоқда.   Маълумотларга
қараганда,   ўлим   жазосини   ижро   этиш   харажатлари,   умрбод   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазосига   нисбатан   10   маротаба   қимматга   тушар   экан.
Жумладан, агар умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш
учун   баъзи   бир   штатларда   740   минг   доллар   сарфланишига   олиб   келса,
ўлим   жазосини   ижро   этиш   1,26   млн.   долл.   харажат   қилиш   билан
боғлиқдир. 
Яна   шуни   ҳам   таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   агар   жиноят
қонунчилигида   ўлим   жазоси   амал   қилар   экан,   айбсиз   кишининг
жазонинг   ушбу   турига     ҳукм   қилиниши   эҳтимоли   ҳар   доим   сақланиб
қолаверади 3
.   Шу   боис   мамлакатимизда   2008   йилнинг   1   январидан
бошлаб   ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши,   Президентимиз таъкидлаганидек, “халқаро ҳамжамият томонидан ижобий кутиб олинди
ва бутун дунёда акс-садо берди” 1
.
  Ўзбекистон   Республикасида   ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши,
инсоннинг   энг   олий   қадрияти   бўлмиш   унинг   яшаш   ҳуқуқини   ҳимоя
қилишдан   иборатдир.   Яшаш   ҳуқуқи   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг  24-моддасида  белгиланишича,  ҳар бир инсоннинг узвий
ҳуқуқидир,   унинг   ҳаётига   суиқасд   қилиш   энг   оғир   жиноятдир,   дейилган.
Шундай   экан,   ўлим   жазосининг   амалдаги   Жиноят   кодексида   мавжудлиги,
давлатимизнинг   Асосий   Қонунида   кўрсатилган   ушбу   қоидаларга   зиддир.
Президентимиз   И.   Каримовнинг   таъбири   билан   айтганда,   «инсонга,   унинг
Парвардигор ато этган ҳаётига ҳамиша буюк неъмат   сифатида муносабатда
бўлиб келган халқимизнинг маънавий қадриятлари ҳам шуни тақозо этади».
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   қонунидан   ўлим   жазосининг   бекор
қилинишга   асос   бўлган   ҳолатлардан     яна   бири,       мамлакатимизда   Жиноят
қонунини,   жумладан   жиноят   учун   жазо   тайинлаш   тизимини     тубдан   ислоҳ
қилишга   қаратилган   муҳим   ислоҳотларнинг   жадаллик   билан     амалга
оширилаётганлигидадир.
  Жаҳон   тажрибаси   ва   суд   амалиётидан     маълумки,   ўлим   жазосини
жиноятчиликка   қарши   кураш   борасида   самарали   воситалардан   бири
сифатида   қараш   мумкин   эмас,   чунки   у   бошқа   шахслар   томонидан   янги
жиноят   содир   этилишининг   олдини   олиш   мақсадида   қўлланилса-да,
таъкидлаш керак, ҳар доим жазодан кўзланган ушбу мақсадга эришилганлиги
йўқ.     Ўта   оғир   жиноятлар,   жумладан,   айбни   оғирлаштирадиган   ҳолатларда
қасддан   одам   ўлдириш   каби   жиноят   учун   кўпчилик   мамлакатларда   ўлим
жазоси   назарда   тутилганлигига   қарамасдан,   жамиятда   жиноятчиликнинг
ушбу   мудҳиш   тури   ҳамон   содир   этилмоқда.     Бу   эса,   ўз   навбатида
жиноятчиликка   қарши   курашда   самара   бериши   мумкин   бўлган   жазонинг
бошқа турларини қўллашни тақозо этади.
Юқоридагилар   билан   бирга   ўлим   жазосини   шафқатсиз   жазо   сифатида
қараш   мумкин.   Бу   эса   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   7- моддасида   назарда   тутилган   принцип,   яъни   инсонпарварлик   принципига
зиддир.   Унинг   шафқатсизлиги,     бу   борадаги   ҳукмнинг   ижро   этилиши
муносабати   билан   жиноят   содир   қилган   шахснинг   инсон   сифатидаги
моҳияти,   унинг   қадр-қиммати   инкор   этилади,   яъни   инсон     жамиятдан
ликвидация   қилиш   объекти   сифатида   қаралади.   Аммо,   иккинчи   томондан,
бундай   шахслар   ҳам   ўта   оғир   жиноят,   яъни   айбни   оғирлаштирувчи
ҳолатларда қасддан ўзгани  ўлдирган бўлса-чи,  бундай шахсларнинг яшашга
ҳақи борми, деган савол туғилади?! Аммо шафқатсизлик билан содир этилган
жиноятга     шафқатсизлик   билан   жавоб   бериш   эса,   жиноят   содир   этган
шахсдан   ўч   олиш   олиш   билан   баровар,   қолаверса,   бизнинг   халқимиз   доимо
меҳр-шафқатли   бўлиб   келган.   Бу   борада,   М.Ражабова   таъкидлаганидек,
«ўлим   жазоси   каби   жазо   билан   шафқатсизларча   жазолаш   янада   кучли
шафқатсизликни келтириб чиқариши мумкин». 1
  
Ўлим   жазосини   бекор   қилишнинг   аспектларидан   кейингиси,
назаримизда,   унинг   Жиноят   кодекси   42-моддасида   назарда   тутилган
жазонинг   мақсадларига   мувофиқ   эмаслигидир.   Жумладан,   Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 42-моддаси 2-қисмига кўра, «Жазо маҳкумни
ахлоқан   тузатиш,   унинг   жиноий   фаолиятини   давом   эттиришга   тўсқинлик
қилиш   ҳамда   маҳкум,   шунингдек   бошқа   шахслар   янги   жиноят   содир
этишининг   олдини   олиш   мақсадида   қўлланилади.   Жиноий   жазонинг
мақсадлари     сифатида   қонунда   назарда   тутилган   ушбу   ҳолатларни   таҳлил
қилиш,     ўлим   жазосининг   қўлланилиши   жазонинг   муҳим   мақсадларидан
бири,   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш   мақсадига   эришиб   бўлмайди.   Суд
амалиётида   ўлим   жазосини   қўллашда   хатоликларга   йўл   қўйиш   ҳолларини
ҳам   ушбу   жазони   бекор   қилишнинг     асосларидан   бири     сифатида   қараш
мумкин. Ушбу ҳолда, яъни суд томонидан хатога йўл қўйилиб,  ўлим жазоси
ижро   этилса,     хато   ҳеч   ким   томонидан   тузатилиши   мумкин   эмас,   чунки
бунинг   иложи   бўлмайди.   «Афсуски,   ноҳақ   ўлим   жазоси   тайинлаш   ва   ижро
қилиш ҳоллари ҳам оз эмас. Хусусан, АҚШда 1900-1985 йиллар ўлим жазоси
350   нафар   айбсиз   шахсга   нисбатан   ижро   этилгани   расман   тан   олинган. Кейинги 30 йил мобайнида бу жазога маҳкум этилганлардан 121 киши айбсиз
экани   аниқланиб,   ўлим   камераларидан   озод   қилинган.     Кези   келганда   шуни
ҳам   эътироф   этиш   керакки,   шўролар   даврида   суд   ҳукми   ва   маъмурий
тузилмаларнинг қарорлари, ҳатто олий раҳбариятнинг «розилиги» билан 800
мингга   яқин   ҳур   фикрли   шахслар   «аксинқилобий»   жиноятларда   айбланиб,
отиб ташлангани кишилик тарихидаги энг аянчли фожиадир 1
.
Юқоридагилардан   келиб   чиқиб,   таъкидлаш   мумкинки,   ўлим
жазосининг         2008   йил   1   январдан       Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодексидан   бекор   қилиниши,   Республикамиз   ҳуқуқ   тизимининг
инсонпарварлик меъёрларига мослигини янада  мустаҳкамлаб,   олий қадрият
бўлмиш яшаш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилмоқда 2
. 
Мамлакатимиз   жиноят   қонунида   ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши
муносабати   билан   узоқ   муддатга,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоларининг   мустаҳкамланиши,   суд-ҳуқуқ   тизимини   ҳуқуқий   давлатни
шакллантиришнинг   муҳим   таркибий   қисми   сифатида   чуқур   ислоҳ   этиш   ва
эркинлаштириш   бўйича   янги   концепция   ҳаётга   тадбиқ   қилинишига   олиб
келди. Жиноий жазо тизимини либераллаштиришга доир чора-тадбирлар ҳам
улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Бу борада, айниқса,   2007 йил
15   июнда   қабул   қилинган   «Ўлим   жазоси   бекор   қилиниши   муносабатида
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида»   ги   Ўзбекистон   Республикасининг
қонуни   жиноий   жазолашнинг   инсонпарвар   ҳуқуқий   тизимларидан   бири
ташкил этилишига сабаб бўлди. 
Жазо   тизимига   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосининг
киритилиши   жиноят   учун   жазо   тайинлаш   тизимини   либераллаштиришнинг
яна бир ифодаси бўлиб,   Ўзбекистон Республикасининг   бу борада жиноятга
оид   сиёсати   умрбод     озодликдан   маҳрум   қилиш     жазосини   қўллашга
нисбатан   жаҳон   тенденцияларига   тўла   мос   келади   ҳамда   Ўзбекистон
Республикасининг   Конституциясида   эълон   қилинган   инсонпарварлик   ва
одиллик тамойилларини изчил ифода этади.  Юқоридаги   Қонун   ўлим   жазоси   бекор   қилиниши   муносабати     билан
мамлакатимиз   жиноят   қонуни   жазо   тизимида   янги   турдаги   жазо,   яъни
умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   ёки   узоқ   муддатга   озодликдан   маҳрум
қилиш     жазоларини     тайинлашни   назарда   тутади.     Бошқа   давлатлар   жиноят
қонунларидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
ушбу   жазо       ўлим     жазосининг   ўрнига   ёки   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосининг бир тури, муқобил жазо   сифатида эмас, балки Жиноят кодекси
43-моддасининг «з» бандига кўра,  асосий жазолардан бири сифатида назарда
тутилган.
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   51-моддасининг   1-қисмига
кўра,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   фавқулодда   жазо   чораси
бўлиб,   маҳкумни   махсус   тартибли   жазони   ижро   этиш   колониясига
жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир. У
фақат     икки   жиноят,   яъни   жавобгарликни   оғирлаштирадиган   ҳолатларда
қасддан одам ўлдирганлик (ЖК 97-моддасининг «қисми)   ва терроризм (ЖК
155-моддасининг 3-қисми) учун тайинланиши мумкин.  
«Умрбод   озодликдан   маҳрум     қилиш   тариқасидаги   жазо   қўллаш
масаласини ҳал этишда суд мазкур жазо, фақат иш бўйича айбдор томонидан
ғайриинсоний   ҳатти-ҳаракатларга   йўл   қўйилганлигидан,   шунингдек
жиноятни содир этган шахс жамият учун мутлақ хавфли эканлигидан далолат
берувчи   ва   унга   нисбатан   бошқа   жазо   тайинланиши   имкониятини   истисно
этувчи алоҳида ҳолатлар бўлганда, тайинланиши мумкин». 1
Шунинг   учун   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазо
тайинланаётганда,   суд   ҳукмининг   тавсиф   қисмида   бундай   қарор   қабул
қилиниши сабабларини кўрсатиб ўтиш лозим.
Баъзи бир чет мамлакатларнинг жиноят қонунларини ўрганиш шундан
далолат   берадики,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   қўллаш
доираси бошқа давлатларда анча юқори. Жумладан, Дания Жиноят кодексига
кўра, ушбу жазо – 9 турдаги, Швецияда – 13, Беларусь Республикасида – 14, Голландияда  – 19, Молдовада – 24,  Германия ва Польшада – 5,  Францияда
– 18 турдаги  жиноятлар учун қўллаш назарда тутилган. 
Россия   Федерацияси   Жиноят   қонунчилигида   умрбод   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазоси   ўта   оғир   жиноятлар,     яъни     жавобгарликни
оғирлаштирадиган   ҳолатларда   қасддан   одам   ўлдирганлик   (ЖК   105-м.   2-қ.),
давлат   ёки   жамоат   арбобининг   ҳаётига   тажовуз   қилиш   (ЖК   277-м.),     одил
судловни амалга ошираётган шахснинг ҳаётига тажовуз қилиш (ЖК 295-м.),
геноцид (ЖК 357-м.), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ҳаётига
тажовуз қилиш (ЖК 317-м.) каби жиноятлар  учун назарда тутилган.
Германия   Жиноят   кодексига   кўра,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси   қуйидаги   жиноятлар:   агрессия,   давлатга   хоинлик   қилиш,   Ватанга
хоинлик қилиш, одам ўлдириш, босқинчилик, оғир оқибатларга сабаб бўлган
ёнғин,     транспорт   ҳайдовчисига   босқинчилик   йўли   билан   ҳужум   қилиш,
геноцид ва бошқа жиноятлар учун назарда тутилган. 
Швецияда   ҳам   ушбу   жазо   кўпроқ   давлатга   қарши   жиноятлар,   айрим
ҳарбий жиноятлар,  шахсга қарши жиноятлар учун назарда тутилган бўлиб, у
21 ёшга тўлмаган шахсга тайинланиши мумкин эмас. 
Юқоридагилар   билан   бирга     Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
қонунчилиги   бўйича   ушбу   жазони   тайинлаш   чегараси   ҳам   бошқа
давлатларникидан   фарқ   қилади.   Жумладан,   Ўзбекистон   Республикаси
Жиноят қонунига  кўра, ушбу жазо  аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят
содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши
мумкин   эмас.   Чет   мамлакатлар,     жумладан,   Франция,   Австрия,     Швеция,
Швейцария,   АҚШ,   Дания   ва   бошқа   мамлакатлар   қонунларига   кўра,     ушбу
жазони тайинлашда   алоҳида қоидалар,  чеклашлар  назарда тутилмаган.
  Англияда     умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлашда
суд     жиноят   содир   этилишидаги   барча   ҳолатларни     ва   жиноят   содир   этган
шахснинг   шахсга   оид   хусусиятларини   эътиборга   олади.   Суд   ушбу   жазони
фақат   «жиддий»   жиноятлар   учун   тайинлаши   мумкин       (Жиноят   ва   жазо
тўғрисидаги   Қонуннинг   2-§   1-қ.)   Ушбу   қонунга   кўра,   одам   ўлдиришга суиқасд  қилиш,    далолатчилик  қилиш,  одам   ўлдириш,  қасддан   баданга   оғир
шикаст   етказиш,   номусга   тегиш   ёки   номусга   тегишга   суиқасд   қилиш,   13
ёшдан кичик қизлар билан жинсий алоқа қилиш ва бошқа жиноятлар жиддий
жиноятлар     деб   топилиши   мумкин.   Юқоридагилардан   кўринадики,   ушбу
давлатнинг  Жиноят қонунига  кўра, тамом  бўлмаган,  яъни жиноятга  суиқасд
қилганлик   учун   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинланиши
мумкин. 
Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонунчилиги   эса,   бу   борада
қилмишнинг     бошланиб,   шахсга   боғлиқ   бўлмаган   ҳолатларга   кўра   охирига
етказилмаганлиги,   ижтимоий   хавфли   оқибатлар   юз   бермаганлигини
эътиборга   олган   ҳолда,     тамом   бўлмаган,   яъни   жиноятга   суиқасд   қилганлик
учун   ушбу   жазони   тайинлаш   тўғрисидаги   қоидаларнинг
мустаҳкамламаганлиги  адолатлидир.
Умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлашнинг   ўзига   хос
хусусиятларидан бири, ушбу жазо Жиноят қонуни махсус қисм моддаларида,
муқобил   (альтернатив)   жазо   сифатида   назарда   тутилган.   Яъни       умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинланиши   мумкин   бўлган   моддалар
санкциясида   ушбу   жазо   узоқ   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига
муқобил жазо сифатида  назарда тутилган.     Ваҳоланки, бошқа мамлакатлар,
жумладан,   АҚШ   жиноят   қонунчилигига   кўра,     у   муқобил   жазо   сифатида
эмас,   балки   якка   тартибда   мутлоқ   жазо   сифатида   қўлланилиши   назарда
тутилган. 
Юқоридагилар   билан   бирга   Республика   Жиноят   қонуни   бўйича,
умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосининг   ўзига   хос   хусусиятларидан
бири,   ушбу   жазога   ҳукм   этилган   шахслар   бошқа   давлатлардаги   каби,
муддатидан   илгари     шартли   равишда   жавобгарликдан   озод   қилиниши
мумкин     эмас.   Россия   Федерацияси   Жиноят   кодексининг   79-моддаси   5-
қисмига   кўра,   жазонинг   25   йилини   ўтаган,   сақлаш   режимини   ашаддий
бузувчи   деб   топилмаган,   жазони   ўташ   давомида   оғир   ёки   ўта   оғир   жиноят содир   этмаган   шахслар,     умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини
ўташдан шартли равишда озод қилиниши мумкин. 
Республикамиз қонунчилиги муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиш   тўғрисидаги   қоидаларни   назарда   тутмаган   бўлса-да,   умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   этилган   шахсларга   нисбатан   афв
этиш тўғрисида илтимоснома бериш тўғрисидаги қоидаларни назарда тутади.
Жумладан,   афв   этиш   тўғрисида   илтимоснома   умрбод   озодликдан
маҳрум   қилишга   ҳукм   этилган   шахс   томонидан   у   тайинланган   жазонинг
йигирма   беш   йилини   ҳақиқатда   ўтаб   бўланидан   кейин,   агар   жазони   ўташ
даврида   маҳкум   қатъий   тузалиш   йўлига   ўтган,   белгиланган   тартибни
бузганлик   учун   интизомий   жазо   олмаган,   меҳнат   ва   ўқишга   нисбатан
виждонан   муносабатда   бўлаётган,   тарбиявий   тадбирлар   ўтказишда   фаол
иштирок   этаётган   тақдирда   эса,   тайинланган   жазонинг   йигирма   йилини
ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин берилиши мумкин. 
Шу ўринда таъкидлаш  керакки, амалдаги жиноят қонунчилигига кўра,
шахс   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш     жазосига   ҳукм   қилинганда,   у   афв
этилиши натижасида қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши қонунчиликда
аниқ   ўз   ифодасини     топмаган.   Чунки   Жиноят   кодекси   76-моддасининг   3-
қисмида  умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсни
афв   этишнинг     фақат   ҳуқуқий   шартлари   назарда   тутилган,   холос.
Шунингдек,   Жиноят   кодекси   51-моддасида   ҳам   ушбу   ҳолат   тўғрисида   ҳеч
қандай   қоидлар   мустаҳкамланмаган.     Жиноят   кодекси   50-моддасининг     7-
қисмининг   «г»   бандида   эса,   «умрбод   озодликдан   маҳрум   этишга   ҳукм
этилганлар,     шунингдек   афв   этиш   тартибида   умрбод   озодликдан   маҳрум
қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам
жазони махсус тартибли колонияларда»  ўташлари тўғрисида сўз юритилади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига
ҳукм     этилган   шахс   афв   этилганда,   ушбу   жазо   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси билан алмаштирилиши мумкин. Аммо бу борада озодликдан маҳрум
қилиш   жазосини   қандай   муддатларга   алмаштириш   мумкинлиги   тўғрисида савол   туғилади.   Ушбу   масала   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди
Пленумининг   2007   йил   14   ноябрдаги   «Умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги   қарорида
ҳам ойдинлаштирилмаган.  
Бу   борада   Озарбайжон   Республикаси   ЖКнинг   57-моддасига   кўра,
«суд,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилишга   ҳукм   этилган   шахс   томонидан   у
тайинланган   жазонинг   йигирма   беш   йилини   ҳақиқатда   ўтаб   бўлган,   жазони
ўташ   давомида   қасддан   жиноят   содир   этмаган,   жазони   давом   эттиришга
ҳожат йўқ» деган хулосага келса,   тайинланган жазони 15 йилга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш мумкин. 
Беларусь   давлати   Жиноят   кодексининг   58-моддасига   кўра,   «умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   қилинган   шахсга,   тайинланган
жазонинг 20 йилини ҳақиқатда ўтаган ёки ўлим жазоси   афв этиш тартибида
умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган маҳкумнинг хулқи,
соғлиғи,   ёшини   этиборга   олиб,   суд   жазонинг   қолган   қисмини   муайян
муддатга,  аммо 5  йилдан  кўп  бўлмаган  муддатга   озодликдан  маҳрум   қилиш
жазоси билан алмаштириши мумкин».
Украина     давлати   Жиноят   кодексининг   87-моддасига   кўра,   умрбод
озодликдан маҳрум қилиш жазосига  ҳукм этилган шахс афв этилганда, ушбу
жазо   25   йилга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   билан   алмаштирилиши
мумкин» дейилади.
Юқоридагиларга   кўра,   бизнинг   назаримизда,     умрбод   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазосини   афв   этишнинг   ҳуқуқий   оқибатлари,   айнан   жиноят
қонунчилигида ўз аксини топса, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз. 
Ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши   муносабати   билан   умрбод
озодликдан   маҳрум   этиш   жазосининг   мустаҳкамланиши,   ўз   навбатида,
Жиноят ижроия қонунчилиги тизимида ҳам муҳим ўзгаришларга олиб келди,
бу   борада   Жиноят-ижроия   қонунида   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини ижро этиш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ҳуқуқий тизим
ишлаб   чиқилди,   Жиноят-ижроия   кодексининг   5-бўлимида   умрбод озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   ижро   этиш     тўғрисидаги     қоидалар
мустаҳкамланди.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишнинг ўзига хос
хусусиятларидан   бири,   ушбу   жазо   махсус   тартибли   колонияларда   ўталиб,
маҳкумлар   камераларга   кўпи   билан   икки   киши   жойлаштирилади.   Улар
жазонинг   дастлабки   ўн   йилини   қаттиқ   сақлаш   шароитларида   ўтайдилар.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган битта маҳкумга тўғри келадиган яшаш
майдони   нормаси   тўрт   квадрат   метрдан   кам   бўлиши   мумкин   эмас.   Ушбу
жазога   ҳукм   қилиниб,   жазони   махсус   тартибли   колонияда   ўтаётган
маҳкумларнинг   ҳуқуқий   ҳолати,   албатта,   озодликдан   маҳрум   қилиниб,
жазони   шу   тартибдаги   колонияда   ўтаётган     маҳкумларнинг   ҳуқуқий
ҳолатидан   тубдан   фарқ   қилади.   Жумладан,   улар   йил   мобайнида   фақат   бир
марта   қисқа   муддатли   учрашув,   бир   марта   телефон   орқали   сўзлашув,   битта
посилка ёки йўқлов, битта бандерол олиш ҳуқуқига эга.  Маҳкумлар  сақлаш
шароитларидан   қатъи   назар,   ҳар     куни   бир   ярим   соатгача   сайр   қилиш
ҳуқуқига эга.
Таъкидлаш   керак,   ушбу   жазони   ижро   этиш   тартиби   ва   шартлари   бу
борадаги хақаро ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан,   Маҳбуслар билан муомала
қилишнинг   минимал   стандарт   қоидалари   ( 1955   йил   30   август )   да     акс   этган
асосий талаб ва шароитларга жавоб беради. 
Умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   қилинган
маҳкумларга афв этиш ҳуқуқининг берилиши ёки умрбод озодликдан маҳрум
қилинган,   жазо   муддатининг   маълум   бир   қисмини     ўтаган   ва   жазони   ўташ
тартибини   бузганлик   учун   интизомий   жазо   олмаган   маҳкумлар
рағбатлантириш   тариқасида   енгиллаштирилган   сақлаш   шароитларига
ўтказилишининг   қонунчиликда   кўрсатилиши,   бизнингча,   назарий,   ҳам
амалий   жиҳатдан   тўғридир,   ўз   навбатида,   мазкур   ўзгартириш   ва   қўшимча
жиноят   қонунчилигининг   инсонпарварлик   тамойиллари   асосида
шаклланаётганлигидан   гувоҳлик   беради.   Зеро,   жиноят   учун   жазо
сиёсатининг ҳаддан ташқари оғирлиги жиноят тўғрисидаги қонун ҳамда уни амалда   қўллаш   амалиётининг   умумий   огоҳлантирувчи   самарасини
камайтиради,   ижтимоий   онгда   «ёвуз   жиноятчи»   тасаввури   ўрнини
«жабрдийда   жиноятчи»   тасаввури   эгаллай   бошлайдики,   бу,   ўз   навбатида,
жиноятларни   фош   қилиш   ва   жиноий   жазоларнинг   муқаррарлигига   салбий
таъсир кўрсатмасдан қолмайди.  1
Юқоридагилар   билан   бирга,   қонунда   мустаҳкамланган   ушбу   қоидалар
«бир   томондан   айбдорларни   асоссиз   равишда   жиноий   жавобгарликдан   озод
қилиш,   ўзбошимчаликни   бекор   қилса,   бошқа   томондан,   ушбу   қоида   ва
механизмлар     маҳкумнинг   ахлоқан   тузалиш   йўлига   ўтишига   асос   бўлиб,
муайян   ҳолатларда   (яхши   хулқи   ва   бошқа)   оилага   ва   эркинликдаги   нормал
ҳаётга қайтишга  ишонч  қолдиради». 2
Юқоридагилардан   кўринадики,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
қонунига   кўра,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш   ва
ижро   этиш   қоидалари   бу   борада   инсонпарвар   тамойилларга
йўналтирилганлиги билан диққатга сазовор бўлиб, у ўзига хос хусусиятларга
эга:
- биринчидан ,     амалдаги   жиноят   қонунида   умрбод   озодликдан   маҳрум
қилиш асосий жазо бўлиб, у фавқулодда ҳолларда қўлланилиши мумкин;
- иккинчидан,   у     аёлга,   ўн   саккиз   ёшга   тўлмасдан   жиноят   содир   этган
шахсга   ва   олтмиш   ёшдан   ошган   эркакка   нисбатан   тайинланиши   мумкин
эмас;
- учинчидан,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   фақат   тамом
бўлган жиноятлар учун тайинланиши мумкин;
- тўртинчидан ,   қонунда   белгиланган   тартибда   фақат   икки   турдаги,
яъни   айбни   оғирлаштирадиган   ҳолатларда   қасддан   одам   ўлдирганлик   ва
терроризм жиноятлари учун қўлланилиши мумкин;
-  бешинчидан,  жазони ўташда маҳкумлар алоҳида ҳуқуқий ҳолатга эга.
Демак,   ушбу жазонинг  жиноят қонунида мустаҳкамланиши:
-     мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   жиноятга   оид   сиёсатни
либераллаштириш борасидаги ислоҳотларга тўла мос келади; -   суд-ҳуқуқ     тизимини     либераллаштиришнинг   кейинги   босқичларини
жадаллаштиришга имкон яратади;
-   ўлим   жазосидан   фарқли   равишда   инсоннинг   худо   томонидан     ато
этилган   яшаш   ҳуқуқини   таъминлашга,   яъни   инсоннинг   конституциявий
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга асос бўлиб хизмат қилади;
-   Республикамиз   ҳуқуқ   тизимининг   инсонпарварлик   меъёрларига
мослигини янада мустаҳкамлайди. 
Демак,   Ўзбекистонда   юқорида   қайд     этилган   жиноий   жазо
чораларининг   жорий   этилиши   билан   дунёда     жиноий   жазолашнинг   энг
инсонпарвар,   ҳуқуқий   тизимларидан   бири   ташкил   этилди,   деб   таъкидлаш
мумкин. 1
2-боб.   Жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни
либераллаштириш масалалари
2.1. Жиноий жазо тизимини либераллаштириш масалалари
Маълумки,   жиноятчиликка   карши   курашда   ва   унинг   олдини   олишда
қўлланиладиган   асосий   воситалардан бири, бу жиноий жазо ҳисобланади.   Юридик
адабиётларда   жазо   тушунчаси,   унинг   мақсадлари   юзасидан   кўплаб
тадқиқотлар   олиб   борилган. 1
  Жазонинг   моҳияти   ва   юридик   табиатини   очиб
бериш, жиноят ҳуқуқида марказий масалалардан бири бўлиб, усиз жазонинг
мазмун   ва   мақсади,   тарбиявий   ва   огоҳлантирувчи   аҳамияти   тўғрисида
тасаввур   ҳосил   қилиш   мумкин   эмас.   Жиноят   ва   жазо     ҳаётдаги   турли
ҳодисалар   бўлиб,   ўз   навбатида,   уларнинг   бир-бири   билан   боғлиқлигини
инкор   этиб   бўлмайди.   Жиноят   –   алоҳида   шахс   томонидан     (гуруҳ)   қонун
нормаларини  бузиб,  муайян ҳаракат   ёки ҳаракатсизликни  содир  этиш  билан
боғлиқ   бўлса,   жазо   –   давлатнинг   мажбурлов   чораси   бўлиб,   унинг   жиноят
содир   қилган   шахснинг   жиноий   хулқига   нисбатан   муносабатидир.   Яъни
жиноят   ва   жазо   бир-бири   билан   боғлиқ   ва   ажралмас   бўлиб,   бир-бирисиз
мавжуд бўлолмайди, улар ҳаракат ва қарши ҳаракат,   хавф ва   ушбу хавфни бартараф этувчи, зарар (ёвузлик) ва унга қарши курашувчи сифатида намоён
бўлади.   Шунинг   учун   бу   борада   Н.С.Таганцев   «жиноий   қилмиш   ҳақидаги
тушунчадан,   жазо     ушбу   қилмишни   содир   этган   шахс   билан   давлат
ўртасидаги     алоҳида   муносабат   эканлиги   келиб   чиқади»,   деб   таъкидлаган
эди. 2
Демак,   жазо   давлат   билан   жиноят   содир   этган   шахс   ўртасидаги
ҳуқуқий   муносабатлар   ифодаси   ҳисобланади.   Ушбу   ҳолат   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодексининг   2-моддасида   ўз   аксини   топган   бўлиб,
унга   кўра   «Жиноят   кодексининг   вазифалари   шахсни,   унинг   ҳуқуқ   ва
эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни,
тинчликни,   инсоният   хавфсизлигини   жиноий   тажовузлардан   қўриқлаш,
шунингдек,   жиноятларнинг   олдини   олиш,   фуқароларни   Республика
Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Ушбу   вазифаларни   амалга   ошириш   учун   кодекс   жавобгарликнинг
асослари   ва   принципларини,   қандай   ижтимоий   хавфли   қилмишлар   жиноят
эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга
нисбатан   қўлланилиши   мумкин   бўлган   жазо   ва   бошқа   ҳуқуқий   таъсир
чораларини белгилайди».
Жазонинг   мазмуни,   унинг     тушунчаси   ва   белгилари   билан,   ўз
навбатида,   у   қайси   ижтимоий-иқтисодий     формация   доирасида   мавжуд
эканлигига, қандай ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий қарашлар ҳукмрон
эканлигига   боғлиқдир.   Чунки   «жазонинг   турлари   ва   тизими   у   ёки   бу
жамиятда жиноятчиликка қарши курашда ҳукмрон бўлган қарашларни ифода
этади.   Яъни   жазо   тизими     жиноятчиликка   қарши   курашда   ҳукмрон   бўлган
қарашлар   натижасида   шаклланиб   ва   такомиллашиб,   жамиятнинг
ривожланиш босқичи ва натижаларини  англатади».  1
 
Жамиятнинг   такомиллашуви   ва   ижтимоий-иқтисодий
формацияларнинг   алмашинуви   натижасида,   шунингдек,     жиноят   тушунчаси
ҳам ўзгариб бораверади. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий ўзгаришлар ҳар доим     жазонинг   тушунчаси,   характери,   мақсадлари   ва   тизими,   турларига
бевосита таъсир қилиб келган. 
Жумладан,   Ўзбекистон   Республикасининг   мустақиллик   ва
суверенитетга эришиши давлат ва жамият олдида ҳуқуқий демократик давлат
ҳамда   фуқаролик   жамиятини   қуриш   бўйича   долзарб   ва   юксак   вазифа,
мақсадларни юзага келтирди. Бу борада Жиноят қонунини либераллаштириш
натижасида   жамиятда   жиноятчиликка   қарши   кураш   соҳасида   ўзига   хос
либерал   қарашлар   юзага   келдики,   бу,   ўз   навбатида,   жиноятга   оид   сиёсатда
анъанага айланган кўпгина фикрларни ўзгартиришга сабаб бўлиб, жамиятда,
жиноий   жазонинг   мазмун   ва  моҳияти,   унинг   турлари  ва   тизимининг  тубдан
ўзгаришига олиб келди.
Шунинг учун   бу борада «ривожланган демократик мамлакатларда қўлланиб
келинаётган   тамойиллар   ва   талабларга   жавоб   берадиган   мезонлар   асосида
ҳуқуқбузарлик   ва   жазо   тизимини   қайта   кўриб   чиқиш   зарур»лиги   Ўзбекистон
Республикаси  Президенти  И.Каримов нутқларида бежиз таъкидланмаган эди. 1
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида   жазо
тизими   ўзига   хос   хусусиятларга   эга.   Биринчидан,   ушбу   кодексда   олдинги
жиноят қонунларига маълум бўлмаган янги жазо турлари киритилган бўлса,
иккинчидан,   вақт   ўтиши   билан   ўз   аҳамиятини   йўқотган   баъзи   бир   жазо
турлари   амалдаги   Жиноят   кодексига   киритилмади.     Шу   ўринда   ЎзР   1959
йилги   Жиноят   кодексида   назарда   тутилган   жазо   турлари   ва   жазо   тизими
тўғрисида   тўхталсак.   Маълумки,   Ўзбекистон   Республикасининг     1959   йилги
Жиноят кодекси, тарихий ривожланишига кўра, қабул қилинган   иккинчи Жиноят
қонунларидан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   У шбу   кодекс   ҳам   ўзида   прогрессив,
ривожланган   нормаларни   мужассамлаштирганлигига   қарамасдан,   Ўзбекистон
Республикасининг   1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексидан
ў зининг вазифалари, принциплари жиҳатидан тубдан фарқ қилади.  Ушбу кодексда
биринчи   ўринда   давлат   манфаатлари   қўйилган   бўлиб,   жазо   тизимига   назар
солсак,   жазолар   оғиридан   енгилига   қараб   тузилган   бўлиб,   амалиётда   кам аҳамиятли   қилмишлар   учун   ҳам  оғир  жазолар  тайинлаш ҳолатлари  маълум   эди.
Хусусан,  Ўзбекистон Республикасининг 1959 йилги Жиноят кодексида:
  а )  озодликдан маҳрум қилиш; 
  б )  сургун;
  в)  бадарға қилиш;
  г)   озодликдан маҳрум қилмасдан ахлоқ тузатиш ишлари  бериш;
    д)   муайян   мансабни   эгаллаш   ёки   муайян   фаолият   билан   шуғулланиш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
  е)  жарима солиш;
 ж)  вазифасидан бўшатиш;
 з)  етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклаш;
и) жамоат иззаси бериш каби жазолар назарда тутилган эди.
Юқорида   баён   этилган   жазолардан   сургун,   бадарға,   келтирилган   зарарни
қоплаш   мажбуриятини   юклаш,   жамоат   иззаси   бериш,  вазифасидан  бўшатиш
каби   жазолар   1994   йилги   Жиноят   к одексига   киритилмади.   Чунки     уларнинг
амалдаги   самараси   жуда   кам   эди.   Ушбу   жазоларнинг   ўрнига   амалдаги   Жиноят
кодексига   янги  жазо   тури  сифатида  қамоқ  жазоси  киритилди.  Ушбу  жазо   қисқа
муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш   бўлиб,   амалиётда   кўп   йиллардан   бери
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   муқобил   бўлган   жазолар   доирасини
кенгайтириш масаласи ўртага ташланган эди. 
Таъкидлаш керакки, амалдаги Жиноят кодекси қ абул   қилинганида,   биринчи
марта   «Жиноят   ва   жазо   тушунчалари»   ишлаб   чиқилди.   Ўзбекистон   Республикаси
Жиноят кодекси  42-моддасининг 1-қисмига кўра «Жазо - жиноят  содир этишда айбли
деб топилган шахсга нисбатан давлат   номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган
ва маҳкумни қонунда   назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум
қилиш   ёки   уларни   чеклашдан   иборат   мажбурлов   чорасидир».   Ушбу   қоидадан
кўринадики, жиноий жазо фақат Ўзбекистон  Республикасининг Жиноят кодекси
билан,   қилмишида   жиноят   таркиби   мавжуд   бўлган,   айби   тўла   исботланган
шахсларгагина қўлланилиши мумкин. Қонунда   назарда   тутилган   ушбу   жиноят-ҳуқуқий   тушунча,   ўз   навбатида,
жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўллаш жараёнида
амал   қиладиган   асосий   қоидалар,   таъсир   чоралари,   уларни   белгилаш   борасидаги
принцип   ва   мақсадларини   ифода   этади.   Шунинг   учун   жиноят   ҳуқуқида   жазо
тўғрисидаги   таълимот   ҳар   доим   олимлар,   амалиётчилар   ўртасида   катта   қизиқиш
уйғотиб, доимо мунозарали бўлиб келган.
Қонунда   жиноий   жазога   тўғридан-тўғри   таъриф   берилишига   қарамасдан,
юридик   адабиётларда   бугунги   кунда   жазо   ва   унинг   мақсадлари   борасидаги
тушунчалар  ҳозиргача мунозаралидир. 
Юридик   адабиётларда   жиноий   жазонинг     тушунчаси   борасида   турли   хил
қарашлар мавжуд. Жумладан,  жиноий жазо:
-  содир этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибати  ёки содир этилган қилмиш учун
судланганлик сифатида; 1
-  содир этилган қилмиш учун  жазо 2
;
- суднинг ҳукмига кўра, айбдорга  келтириладиган зарар, азоб; 3
-  жазо жиноятчини унга тегишли бўлган муайян неъматлардан маҳрум қилиш
бўлиб,   жиноят   содир   этган   шахс   ва   унинг   фаолиятини   давлат   томонидан
қораланишида ифодалани 4
ши  тўғрисидаги ва  бошқалар фикрлар мавжуд.
Жазо   тўғрисида   кўрсатиб   ўтилган   ҳар   бир     таърифлар,   ўз   навбатида,   унинг
жиноий жазо сифатида муайян қирраларини   ифода этади.   Бу   борада,   жазонинг
моҳияти   Э.Х.Норбўтаев   томонидан   тўғри   очиб   берилган   бўлиб,   унинг
фикрига   кўра,   «жазолаш–бу   жазонинг   моҳият   мазмунидир.   Жазо   –   бу
шахснинг   жиноят   содир   қилганлиги   учун   суд   томонидан,   давлат   номидан
қўлланиладиган,   маҳкумни   қонунда   кўзда   тутилган   ҳуқуқ,   эркинлик   ва
манфаатлардан маҳрум қилишдир». 5
Жиноий   жазонинг   мақсади,   жиноят   қонунида   муҳим   масалалардан  бири	
бўлиб ҳисобланади. 
Бу борада ҳуқуқшунос олимларнинг  ягона фикри мавжуд
эмас.   Аммо,   таъкидлаш   керакки,   амалдаги   Жиноят   қонунида   биринчи   марта
жазодан   кўзланган   мақсад   тушунчаси   ишлаб   чиқилди,   унга   кўра   жиноий   жазо
маҳкумни   ахлоқан   тузатиш,   унинг   жиноий   фаолиятини   давом   эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги   жиноят содир
этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
«Жазо   инсонга   азоб   бериш,   қийнаш,   ўч   ва   қасос   олиш   мақсадларида   эмас,
айбдорнинг шахси ва у томонидан содир этилган жиноий қилмишнинг хавфлилик
даражаларига   қараб,   уни   жазолашдир»   . 1
    Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодекси   42-моддасининг   мазмунига   кўра,   жазонинг   мақсадлари   янада
аниқлаштирилиб,   жазо   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш,   унинг   жиноий
фаолиятини   давом   эттиришга   тўсқинлик   қилиш,   маҳкумнинг   янги   жиноят
содир   этишининг   олдини   олиш   ҳамда   бошқа   шахсларнинг   жиноят   содир
этишини олдини олиш мақсадларида қўлланилади. Шунга кўра, жиноят учун
жазо   тайинлашдан   мақсад,   аввало,   унинг   мақсадларига   эришишда   намоён
бўлади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   42-моддасининг   иккинчи
қисмида   назарда   тутилган   жазонинг   мақсадига   эришишни   кенгроқ   маънода
олганда, энг аввало, қонун чиқарувчи орган жазо тизимини ишлаб чиқиши ва
муайян жиноят учун муайян турдаги жазо миқдори ҳамда муддатини ишлаб
чиқишида ҳисобга олинади.
Иккинчидан, суд муайян жиноят учун қонунда белгиланган жазо тури,
миқдори ва муддатларини белгилашда ҳисобга олади.
Учинчидан,   жазони   ижро   этиш   муассасалари   фаолиятини   ташкил
қилиш   ва   жазони   ижро   этишда   ҳисобга   олинади.   Ана   шу   уч   босқичнинг
иккинчиси,   яъни   суд   томонидан   адолатли   жазо   тайинлаш,   унинг   мақсадига
эришишнинг муҳим шартидир. Асоссиз равишда тайинланган енгил ёки оғир
жазо унинг мақсадга эришишига тўсқинлик қилади, холос. 
Шу ўринда Жиноят кодекси 42-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган   жазонинг   мақсади   тўғрисида   тўхталмоқчимиз.   Ушбу   норманинг
амалдаги   матнида   “Жазо   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш,   унинг   жиноий
фаолиятини   давом   эттиришга     тўсқинлик   қилиш   ҳамда   маҳкум,   шунингдек,
бошқа   шахслар   янги   жиноят   содир   этишининг   олдини   олиш   мақсадида
қўлланилади”, дейилади. Ушбу нормадаги “ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар   янги   жиноят   содир   этишининг   олдини   олиш   мақсадида
қўлланилади,”-деган   бирикмадан   фақат   маҳкумнинг   ўзигина   эмас,   балки
бошқа   шахслар   олдин   жиноят   содир   қилгану,   улар   томонидан   янги   жиноят
содир   этишини   олдини   олиш   мақсадида   қўлланилади,   деган   маъно   келиб
чиқади,   бу   билан   қонунда   барча   жиноятчига   чиқариб   қўйилмоқда.   Ана   шу
ноаниқликни бартараф қилиш мақсадида, ушбу модданинг иккинчи қисмини
қуйидаги   таҳрирда   бериш,   назаримизда,   тўғри   бўлади,   деб   ҳисоблаймиз.
”Жазо   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш,   унинг   жиноий   фаолиятини   давом
эттиришига   тўсқинлик   қилиш,   маҳкум   ҳамда   бошқа   шахсларнинг   жиноят
содир   этишини   олдини   олиш   мақсадида   қўлланилади.”   Албатта,   бундай
ўзгартириш жазонинг мақсадини ўзгартирмайди, аммо қонун матни услубий
жиҳатдан тўғри бўлади.
Юқоридагиларга   кўра,   жазонинг   қонунда   белгиланган   тушунчасидан
қуйидаги белгиларни ажратиш мумкин:
Биринчидан:   Жиноий   жазо   давлатнинг   мажбурлов   чораси   сифатида   фақат
жиноят қонунида белгиланади. Яъни жиноят қонун ида кўрсатилмаган жазоларни суд
қўллашга хақли эмас, чунки Жиноят  кодексидаги  жазолар  рўйхати қатъий бўлиб,	
ундан   четга   чиқишга   ёки   унда   назарда   тутилмаган   жазони   қўллашга   йўл
қўйилмайди.	
Иккинчидан:	  Жиноий   жазо   фақат   суд   томонидан   давлат  	номидан	
тайинланади.   Суд   томонидан   тайинланган   жазодан  	маҳкумни   ҳеч   бир   мансабдор	
шахс   ёки   орган   озод   қила   олмайди.   Фақат   суд   қонуний   асослари   бўлгани   ҳолда,
шахсни жазодан озод қилиши мумкин.	
Учинчидан:	  Жиноий	  жазо      фақат      жиноят      содир      қилишда айбдор бўлган	
шахсларгагина    қўлланилади.
Тўртинчидан:  Жиноий жазо фақат жиноят содир қилган  шахснинг ўзигагина
қўлланилади,   унинг   аъзоларига   ёки   оила   аъзоларидан   бирига   нисбатан
қўлланилиши мумкин эмас.
Бешинчидан:   Жиноий   жазони   қўллаш   –   айбдорнинг   ҳаракатини   давлат
томонидан қоралашдан иборат бўлиб ҳисобланади. Жиноят   содир қилган шахсга нисбатан жазо қўллаш, унинг жиноий  қилмишига ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳо
беришдир.
Олтинчидан:   Жиноий   жазо   маҳкумга   нисбатан   унинг   содир   қилган
жиноятининг   ижтимоий   хавфлилик   ва   айб   даражасига   қараб   маълум   даражада
мусибат   келтиради   (суднинг   ҳукмида   кўрсатилган   муддатларга   чекланади,
маънавий жафо келтиради,  моддий зарар кўради.)
Юқорида   қайд   этилганлардан,   шундай   хулоса   чиқариш   мумкинки,   демак,
жиноий   жазо   давлатнинг   мажбурлов   чораси   бўлиб,   у   фақат   жиноят   содир
этишда   айбли   деб   топилган   шахсларга   нисбатан,   давлатнинг   органи   суд
томонидан   қўлланилади   ва   маҳкум   учун   маълум   бир   ҳуқуқий   оқибатларни
келтириб чиқаради.
          Жазо   тизими   деганда,   жиноят   қонуни   билан   ўрнатилган   ва   судлар учун
мажбурий ҳисобланган ва маълум тартиб асосида   уларнинг  енгилидан   оғирига
қараб   жойлаштирилган   жазолар   рўйхати   тушунилади.   Жазо   тизими
тушунчаси ўзида бир қатор б елгиларни назарда тутади. Жумладан, жазо тизимида
назарда   тутилмаган   бирорта   мажбурлов   чораси   жиноий   жазо   сифатида
тайинланиши мумкин эмас, жазоларнинг турлари, қўлланиш   тартиби ва асослари
фақат   жиноят   қонунидагина   белгиланган   бўлиб,   жазо   тизимидаги   жазоларнинг
рўйхати судлар учун  мажбурий ҳисобланади.  
Жазо   тизими   жиноятчиликка   қарши   кураш   борасида   ҳуқуқшунослик,
психология,   педагогика   фанларининг   илмий   ютуқларига   асосланган   ҳолда,
жиноят   содир   этган   шахсларнинг   ахлоқан   тузалишига   самарали   таъсир
кўрсатади, шунингдек, маҳкумлар ва бошқа шахслар томонидан янги жиноят
содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ўз   Р   жиноят   кодексининг   43-моддасида   жиноят   содир   этганларга
нисбатан   қўлланиладиган   асосий   ва   қўшимча   жазоларнинг   тўлиқ   рўйхати
берилган.   Улар   қуйидагилардир:   жарима,   муайян   ҳуқуқдан   маҳрум   қилиш,
ахлоқ   тузатиш   ишлари,   хизмат   бўйича   чеклаш,   қамоқ,   интизомий   қисмга
жўнатиш,   озодликдан   маҳрум   қилиш,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш,
ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш.   Жазо   тизимида   назарда   тутилган   ушбу   жазоларни   маҳкумларнинг
ҳуқуқларини     чеклаш,   моддий       ва     маънавий     жафо   келтириш   ва   ижро   этиш
усулига қараб шартли равишда қуйидаги  гуруҳларга ажратиш мумкин:
1) Маҳкумларга нисбатан моддий жафо келтирувчи жазолар:   жарима,   ахлоқ
тузатиш ишлари каби жазолар  киради.
2)   Маҳкумларга   маънавий   жафо   келтирувчи   жазолар:   муайян   ҳуқуқдан
маҳрум қилиш.
3)   Маҳкумларнинг   озодлигини   чекловчи   жазоларга   қамоқ,   интизомий   қисмга
жўнатиш,   озодликдан   маҳрум   қилиш,     қ амоқ,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоларини киритиш мумкин.
Демак,  юқоридагиларга кўра, ж азо тизими қуйидаги хусусиятларга эга:
-   биринчидан ,   у   жиноят   содир   этган   шахсга   нисбатан   қўлланиладиган
жазони   амалга   оширувчи   одил   судлов   органларининг   иштироки     мажбурий
бўлган   ва   жиноятчиликка   қарши   кураш   чораларини   ўз   ичига   олган   жиноий
жазолар йиғиндисидир;
-   иккинчидан ,   жазо   тизимида   маҳкумларга   етказилган   маҳрумликнинг
хусусияти   ва   оғирлиги   бўйича   турли   даражаларга   бўлинган   жазо
турларининг   рўйхати   акс   этган.   Бундан   жазо   тизими   ҳар   бир   назарда
тутилган   жазонинг     нисбий   оғирлигини   аниқлаш   имконини   беради   ва   жазо
чораларини аниқлашда жиноят қонунидан  фойдаланишни осонлаштиради;
-   учинчидан ,   санаб   ўтилган   жазоларни   ижро   қилувчи   субъектларни
(жазони ижро этувчи муассаса ва органларни) аниқлаш имконини беради.  
Миллий   қонунчилигимизда   назарда   тутилган   жазо   тизими,   ўз
навбатида,   жамият   қурилиши   ва   давлатимизнинг   инсонпарварлигини   акс
этиради.   Бу   борада   Ўзбекистон   Республикасининг     жиноятчиликка   қарши
кураш   сиёсатининг   инсонпарварлиги   яна   шундаки,   қонунда   вояга
етмаганлар, аёллар, қариялар, ногиронлар ва бошқаларга жазо қўллашда бир
қатор енгилликлар   назарда тутилган. Бу борада ЎзР Президенти И.Каримов
таъкидлаганидек,   «энг   аввало,   жазолашнинг   репрессив,   озодликдан   маҳрум
қилиш   ҳолларини   қисқартириш   ҳисобига   қонунчиликнинг   адолат   ва инсонийлик   каби   тамойилларининг   кучайишини     ва   амалда   қўлланилишини
таъминлашимиз   зарур».     1
Маълумки,   жазо   жиноятчиликка   қарши   кураш
борасида   ягона   чора   бўлмасдан,   у   жиноий   жавобгарликни   амалга
оширишнинг шаклларидан биридир. 2
 
Жазо   тизимини   либераллаштириш   борасида   адолат,   қонун
устуворлиги,   инсонпарварлик   тамойиллари   алоҳида   аҳамият   касб   этиб,
жиноят   қонунидан   мол-мулкни   мусодара   қилиш   жазосининг   чиқарилиши,
жиноятга   оид   сиёсатни   либераллаштиришнинг   асосий   ғояларини   ифода
этади.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.Каримов   таъкидлаганидек,
мол-мулкнинг   мусодара   қилиниши   шўролар   давридаги   мустабид   тузумнинг
қолдиғи сифатида шахсни маънавий ва руҳан эзишга, камситишга қаратилган
жазо   эканлиги   назарда   тутилган   эди.   Шўролар   давридаги   мустабид   тузумда
мол-мулкни   мусодара   қилишдан   мақсад   битта,   яъни   инсонни   бутунлай
синдириш,   руҳан   эзиш,   рўзғоридан   айириш   ва   яна   энг   ачинарлиси,   оиласи,
фарзандларини   тирикчилик   манбаидан   маҳрум   этиш   эди.   Бу   борада   мол-
мулкни   мусодара   қилишнинг   жазо   тизимидан   бекор   қилиниши,   инсоннинг
шаъни,   қадр-қиммати   ва   обрўйини   тўкмаслик   нуқтаи   назаридан   олға
қўйилган қадамлардан биридир.
Кўпчилик   ривожланаётган   давлатларда   мол-мулкни   мусодара   қилиш
жиноий   жазо   тизимида   йўқ.   Ҳозирги   кунда   Ўзбекистонда   хусусий   мулк
дахлсизлиги тан олинган. Мол-мулкни мусодара қилиш кўпчилик ҳолатларда
маҳкумнинг   оила   аъзолари   ва   яқинларига   тегишли   мулкни   ҳам   тортиб
олинишига   сабаб   бўлгани   амалиётдан   маълум,   қолаверса,   ўтмишдаги
хатолардан   холи   бўлиш   суд-ҳуқуқ   тизимида   ўтказилаётган   ислоҳотлар
самарали   натижа   беришига   кўмаклашади.   Шунинг   учун   ҳам   Жиноят
кодексидаги   мол-мулкни   мусодара   қилиш   жазосидан   воз   кечилди.   Қонунга
кўра   мол-мулкни   мусодара   қилиш   жазоси   барча   нормалар   санкциясидан
чиқарилди.   Жазо   тизимидаги   бу   ўзгариш   ҳам   Жиноят   кодексини   халқаро
стандартларга   мослаштиришга   хизмат   қилади. 1
  Шунингдек,   жиноий жазоларнинг   либераллашуви   муносабати   билан   шахснинг   мулкий   ҳуқуқи
дахлсизлиги  мустаҳкамланганлигини кўрсатувчи муҳим далилдир. 2
Шундай   экан,   бу   ўзгартириш   инсоннинг   шаъни,   қадр-қиммати   ва
обрўйини кўтариш йўлида қўйилган қадамдир. 3
Жиноят   қонуни   а йбдор   содир   этган   жинояти   туфайли   жабрланувчига
етказган   зарарни   ўрнини     ўз   ихтиёри   билан   қопласа ,   унга   нисбатан
озодликдан   маҳрум   ёки   қамоқ   жазосини   қўлламаслик   тўғрисида
рағбатлантирувчи норма билан тўлдирилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Масалан,   Жиноят   кодекси   167–моддаси   (ўзлаштириш   ёки   растрата   йўли
билан   талон-тарож   қилиш),     168-моддаси   (Фирибгарлик),   170-моддаси
(алдаш   ёки   ишончни   суиитеъмол   қилиш   йўли   билан   мулкий  зарар   етказиш)
ва   бошқаларда   ушбу   қоидаларни     кўриш   мумкин.   Шу   ўринда   таъкидлаш
керакки,   рағбатлантирувчи   нормаларни   қўллаш   соҳасини   кенгайтириш
жиноят   қонунини   либераллаштиришнинг   устувор   йўналишларидан   бири
ҳисобланади.   Улар       содир   этилган   жиноятнинг   зарарли   оқибатларидан
жамият   кўрадиган   зиённи   анча   камайтиришга,   латент   жиноятчилик
даражасини   пасайтиришга,   жиноий   таъқибни   қўллаш   жадаллиги   соҳасини
анча   чеклашга,   давлатнинг   жиноятчиликка   қарши   курашга   сарфлайдиган
моддий   ва   бошқа   ресурс   маблағларини   анча   камайтиришга   ҳамда
жиноятчиликка   қарши   кураш   сиёсатининг   мазмуни   ва   йўналишига   таъсир
этишга қодирдир.  Шунинг билан бирга,  бу борадаги қоидалар, биринчидан,
ўз қилмишидан пушаймон бўлиб етказилган моддий зарарни  тўлиқ қоплаган
шахсларни   жамиятдан   ва   оиласидан   ажратмасдан,   ахлоқан   тузатиш
имконини     беради.   Иккинчидан,   жиноят   оқибатларини   бартараф   этиш   ва
талон-тарож   қилинган   моддий   бойликларни   қайтариш   имконияти   кенгаяди.
Бу   борада   2006,   2007   йилларда   жиноят   туфайли   етказилган   зарарнинг   82
фоизи,   яъни   329   млрд.   сўмининг   айбдор   шахслардан   ундирилиши
таъминланган.
Иқтисодий   жиноятларга   нисбатан   жазоларнинг   либераллаштирилиши
ҳозирги   иқтисодий   ва   ижтимоий   шарт-шароитлар   тақозоси   бўлиб, Президентимиз   И.Каримов   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг
иккинчи   чақириқ   олтинчи   сессиясидаги   маърузасида   бу   хусусда   шундай
деган   эди:   «Жиноят   қонунчилигида   иқтисодий   соҳада   жиноят   содир   этган
шахсларга   нисбатан   иқтисодий   таъсир   чораларини   қўллаш   имкониятларини
кенгайтириш зарур. Бу қонунчилигимизда иқтисодий соҳадаги жиноятлар ва
унинг   учун   жавобгарлик   тушунчасини   замон   талабига   мос   равишда   идрок
этишга асосланган янгича ёндашувдир».
Бу,   ўз   навбатида,   иқтисодий   жиноятларга   аввало,   озодликдан   маҳрум
қилиш жазосининг ўрнига жазонинг жарима турини қўллашни кенгайтириш,
унинг миқдорини ошириб, энг авввало, етказилган моддий зарарни қоплашга
қаратилган бошқа чоралардан фойдаланишни тақозо этади.
Маълумки,   иқтисодий   соҳадаги   жиноятчилик   жаҳондаги   деярли   барча
ривожланган   ва   кам   ривожланган   мамлакатларда   кенг   тарқалган   бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан мустасно эмас. Таъкидлаш керак, ушбу
турдаги   жиноятларни   содир   этган   шахсларга   нисбатан   бундай
инсонпарварлик   намунаси   жаҳондаги   барча   мамлакатлар   қонунчилиги
бўйича ҳам қўлланилмайди. Юқоридаги қонун инсон омили мамлакатимизда
қанчалик юқори ўринга қўйилаётганлигининг исботи бўлди, десак, муболаға
бўлмайди. 
Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонунчилиги   жазо   тизимида   жазо
сифатида   жарима нинг   мавжудлиги,   аввало,   унинг   ҳозирги   даврда,   яъни
мамлакатимизда жиноий жазо чораларини либераллаштириш даврида муҳим
чоралардан бири эканлигидан далолат беради. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.Каримов   бу   борада
«жазолашнинг   репрессив,   озодликдан   маҳрум   қилиш   ҳолларини
қисқартириш   ҳисобига   қонунчиликнинг   адолат   ва   инсонийлик   каби
тамойилларининг   кучайишини   ва   амалда   қўлланишини   таъминлашимиз
зарур», деб бежиз таъкидламаган эди. 1
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   44-моддасида   жарима,
айбдордан   давлат   даромадига   энг   кам   ойлик  иш  ҳақининг   беш   баробаридан олти юз баробаригача миқдорда  пул ҳисобида ундирилиши назарда тутилган
бўлиб, у озодликдан маҳрум қилиш жазосига нисбатан қўлланилиши мумкин
бўлган муқобил чоралардан бири ҳисобланади.
Жиноий   жазо   чораларини   либераллаштириш   борасида   жарима   жазоси,
айниқса,   иқтисодиёт   соҳасидаги   жиноятларга   нисбатан   кенг   қўлланиб
келинмоқда.   Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленуми
қарорида   таъкидланганидек,   судларга   жарима   тариқасидаги   жазо   турини
нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар,
балки   оғир   жиноятлар   содир   этишда   айбдор   деб   топилган   шахсларга
нисбатан   ҳам,   агар   бу   жазо   қонун   санкциясида   назарда   тутилган   бўлса,
кенгроқ қўллаш тавсия этилган 2
.
Дарҳақиқат,   жиноят   қонуни   ва   жазо   жамиятнинг   турмуш   тарзига,
давлатнинг   молиявий   ва   иқтсодий   аҳволига,   жамиятнинг   ижтимоий
муносабатларини   ўзида   мужассамлаштирган   ижтимоий   тузумига   ва   шу
асосда шаклланган этник ва ҳуқуқий қадриятларга мувофиқ келиши керак.
Бу   эса,   ўз   навбатида,   ҳар   қандай   жиноят   учун   оғир   жазоларни,
жумладан,   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлашнинг   кескин
қисқаришига   олиб   келмоқда.   Жарима   тариқасидаги   жазони   тайинлаш   ва
миқдорини   белгилашда   суд,   одатда,   унинг   амалда   тўлана   олиниши
имкониятидан келиб чиқиши лозим. Бунда, чунончи, судланувчининг моддий
аҳоли,   шунингдек,   қарамоғида   вояга   етмаган   фарзандлари,   кекса   ота-онаси
борлиги ва ҳ.к.лар инобатга олиниши лозим»лиги таъкидланган. 1
Жарима   жазосини   амалиётда   кенг   қўллаш   лозимлиги   тўғрисида
В.Петти   ўз   вақтида   қизиқарли   фикрларни   баён   қилган   эди:   «Давлат   ўз   қўл
остидагиларни,   яъни   жиноят   содир   этган   шахсларни   ўлим,   турмага   қамаш
каби   жазолар   билан   жазолар   экан,   бу   билан   у   нафақат   жиноят   содир   этган
шахсни,   балки   ўзини   ҳам   жазолайди,   бу   борада   жиноят   содир   этган
шахсларга нисбатан жаримани қўллаш, энг қулай чоралардан биридир, зеро,
у меҳнат ва бойлик маҳсулидир». 2 Хорижий   мамлакатлар   жиноят   қонунчилигини   ўрганиш   шуни
кўрсатадики,   жарима   жазоси     ушбу   давлатларда   ҳам   энг   кенг   ва   кўп
қўлланиладиган жазо чораларидан  бўлиб ҳисобланади. 
Хусусан, Англия жиноят қонунчилигига кўра, жарима  ҳар бир  учинчи
жиноят   учун   тайинланади   ва   Англия   жарима   тариқасидаги   жазо   энг   кўп
тарқалган   давлат   бўлиб   ҳисобланади.   Ўз   навбатида,   ушбу   давлатда   жарима
мутлоқ   санкция,   яъни   ўлим   жазоси   ёки   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
назарда тутилган жиноятлар учун   қўлланилмайди.
Жаримани   белгилашда   суд     унинг   тўлаш   муддатини   белгилаб   беради
ёки     ҳар   кунлик   қисмларга   бўлиб   тўлашнинг   муайян   қисмларини   белгилаб
беради,   жаримани   тўлашдан   бўйин   товлашнинг   ҳуқуқий   оқибатларини
тушунтиради (12 ойга озодликдан маҳрум қилиш). 
Умумий   ҳуқуқ   бўйича   ушбу   жазо   суд   хоҳишига   биноан   белгиланади.
Статут ҳуқуқи бўйича эса жаримани суд қонунда  назарда тутилган ҳолларда
ва миқдорларда тайинлаши мумкин. Хусусан, унча оғир бўлмаган жиноятлар
учун жарима 200 дан 5000 фунт стерлинггача белгиланган. 
АҚШ   ҳам   жарима   жазоси   жиноят   қонунларида     назарда   тутилганлиги
ва амалиётда кўп қўлланилиши билан характерланадиган давлатлардан бири
ҳисобланади.   Кўпгина   ҳолларда   жарима   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
ёки   асосий   жазо   тариқасида   бошқа   жазолар   билан   биргаликда,   шунингдек,
шартли ҳукм (пробация) билан бирга қўлланилиши мумкин. 
Ушбу   давлат   қонунчилиги   бўйича   жаримани   қўллашда   жиноятнинг
ижтимоий   хавфлилиги   ва   характери   аҳамият   касб   этмайди.   Чунки   жарима
жазоси   мулкка   шикаст   етказиш,   моддий   даромад   олиш   билан   боғлиқ
жиноятлар     билан   бир   қаторда,     шахсга,     давлатга     қарши     жиноятлар   учун
ҳам   қўлланилиши   назарда   тутилган.   Масалан,   Гавайи   штатининг   жиноят
кодексига кўра, жарима агар суд ушбу жазони қўллаш етарли деб топса, ҳар
қандай жиноят учун ягона жазо сифатида қаралиши мумкин.  
Федерал   қонунчилик   бўйича   жисмоний   шахслар   учун   жариманинг
максимал   миқдори,   агар   жиноят   одам   ўлимига   олиб   келган   бўлса   –   250   000 долларгача,  мисдиминорлар учун  – 25   000 долларгача  белгиланган.  Юридик
шахслар   учун   эса   –   жарима   500   000   ва   100   000   долларни   ташкил   этади.
Федерал   қонунчилик   бўйича   суд   жаримани   тайинлашда,   судланувчининг
шахси,     жиноят   содир   этиш   ҳолатлари   ва   энг   асосийси   -   унинг   моддий
даромади,     иш   ҳақидан     келиб   чиқиб,   тўлай   олиш   имконини   эътиборда
тутиши керак. 
Швеция жиноят қонунига кўра,  жариманинг уч тури назарда тутилган:
1)   кунлик;   2)     бир   вақтнинг   ўзида   тўланиши   керак   бўлган   жарима;   3)
стандартлаштирилган жарима.
Кунлик жарима 30  кундан 150 кунгача белгиланган бўлиб, ушбу ҳолда
ҳар бир кунда 30   швед кронасидан 1000 швед кронасигача тўланиши керак,
яъни   кунлик   жарима   900-150   000   швед   кронасини   ташкил   этади.   Кунлик
жарима,   шунингдек,   Франция,   Испания   каби   давлатларнинг   жиноят
қонунчилигида ҳам назарда тутилган.  
Жарима   Францияда   мулкий   жазолар   орасида   энг   кўп   тарқалган   жазо
тури   ҳисобланади. 1810 йилдаги Жиноят кодексига кўра, у жиноятлар учун
эмас,   балки   айбли   қилмишлар   ва   полициявий   бузишлар   учун   белгиланган.
Ҳозирги   Жиноят   кодексида   эса   жарима   жиноятлар   учун   ҳам   белгиланиши
назарда   тутилган   бўлиб,   ўғрилик,   товламачилик,   фирибгарлик,   ишончни
суиистемол қилиш каби жиноятлар шулар жумласидандир.  Ушбу давлат
қонунига   кўра   жариманинг   икки   тури   мавжуд,   яъни   оддий   пули   жарима   ва
жаримавий кунлар.
Жисмоний   шахсларга   содир   қилинган   жиноят   учун   жариманинг
максимал миқдори – 50 млн. франк  белгиланиши назарда тутилган.  Кунлик
жариманинг   умумий     муддати,   эса       360   кундан     ошмаслиги   керак.   Худди
шундай, Германияда ҳам жарима кунлик ставкаларда  белгиланиши мумкин.
  Жарима   жазосини   қўллаш   борасида   хорижий   мамлакатлар   жиноят
қонунчилигини   ўрганиш   шуни   кўрсатадики,   жарима   чет   мамлакатларда   энг
кўп тарқалган жазо турларидан бириб бўлиб, у қуйидаги хусусиятларга эга:   -     жиноят   содир   этган   шахсга   оғир   жазоларни,   яъни   озодликдан
маҳрум қилиш каби жазони иложи борича,   қўлламасликни назарда тутади;
-       озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   қўллашни   қисқартиш   ва
қамоқда сақланадиган маҳкумлар сонини қисқартиришга олиб келади;
-     давлат   бюджетига   даромад   келтириши   мумкинлиги     билан
изоҳланади.
Юқоридагиларга   кўра,     шуни   таъкидлаш   мумкинки,   жарима   жазоси
бугунги кунда деярли барча мамлакатларда кенг тарқалган жазо чораларидан
бири   бўлиб,     у   жиноят   содир   этган   шахсни,   иложи   борича   жамиятдан
ажратмай, давлатнинг мажбурлов чораси қўлланилишида ифодаланади. 
Ўзбекистон   Республикасининг   2008   йил   10   апрелдаги   «Жарима
тариқасидаги   жиноий   жазони   ижро   этиш   тартибини   такомиллаштириш
масалалари   бўйича   Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун
ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида»ги   Қонуни
бугунги кунда жарима жазосининг ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб,
ундан   кўзланган   асосий   мақсад,   жиноят   содир   этган   шахсга,   иложи   борича,
жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлмаган     жазоларни   қўллашдан
иборатдир.
Ушбу   қонунга   кўра   «агар   ҳукм   қилинган   шахс   жазо   тариқасида
тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда
тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган
мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган
муддат   мобайнида   жаримани   ундиришнинг   имкони   бўлмаса,   худди
шунингдек,  кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки
жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг
тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ
ёки   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазо   билан   алмаштиради.
Бундай   ҳолда   ахлоқ   тузатиш   ишлари   ёки   хизмат   бўйича   чеклаш   ёхуд
озодликдан   маҳрум   қилишнинг   ҳар   бир   ойи   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   ўн
олти   баравари   миқдоридаги   жаримага   тенглаштирилиб,   уч   йилдан   кўп бўлмаган  муддатга,  қамоқнинг ҳар бир ойи эса, энг кам ойлик иш ҳақининг
юз   баравари   миқдоридаги   жаримага   тенглаштирилиб,   олти   ойдан   кўп
бўлмаган муддатга тайинланади.
Юқоридаги   кўринадики,   ушбу   Қонун   янги   қоида,   яъни   жаримани
ижросини   таъминлаш   мақсадида,   уни   тўлашдан   бўйин   товлаган   ҳолларда
олдинги   қонунчиликда   назарда   тутилмаган   ҳолат,   яъни   озодликдан   маҳрум
қилиш жазоси  билан ҳам алмаштиришни назарда тутади.
Таъкидлаш   керак,   кўпгина   хорижий   мамлакатлар   жиноят
қонунчилигида   ҳам,   жаримани   тўлашдан   бўйин   товлаган   ҳолларда,
жумладан,   Англия,   АҚШ,   Япония,   Германия,   Австрия,     Швеция   ва   бошқа
давлатлардаги   каби,   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   билан   алмаштириш
назарда тутилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   қонунчилиги   бўйича   жарима
жазосини   ўрганиш   шуни   кўрсатадики,   озодликдан   маҳрум   қилишнинг
муқобили   сифатида   ахлоқ   тузатиш   ишлари   билан   амалиётда   кенг   қўлланиб
келинаётганлигига қарамасдан, бугунги кунда    Ўзбекистон   Республикаси
Жиноят   кодекси   жазо   тизимида   муқобил   жазолар   турини   кенгайтириш   ва
кўпайтириш зарурияти  юзага келмоқда. 
Юридик адабиётларда ҳам кўпгина олимлар, шунингдек, амалиётчилар
томонидан   жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   жазо   чораларини
кенгайтириш   кераклиги   таъкидлаб   ўтилган. 1
  Бу   борада,   назаримизда,   жазо
тизимига   мажбурий   ишлар,   жамоат   ишлари   ёки   етказилган   зарарни   қоплаш
мажбурияти 2
  озодликдан   маҳрум   қилишнинг   муқобили   сифатида   жазо
тизимига киритилиши мақсадга мувофиқ. 
Жамоат   ишлари   жазоси   бугунги   кунда   МДҲ   давлатларининг   аксарият
қисмида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят учун
қўлланиб   келинмоқда.   Жумладан,   Озорбайжон   Жиноят   кодексининг   47-
моддасида,   Белоруссия   Республикаси   Жиноят   кодексининг     49-моддасида,
Қозоғистон   Жиноят   кодексининг   42-моддасида,   Украина   Жиноят
кодексининг 56-моддасида, Арманистон Жиноят кодексининг 54-моддасида, Грузия   Жиноят   кодексининг   44-моддасида   ва   бошқаларда   ушбу   жазо
асососий   жазолардан   бири   сифатида   назарда   тутилган.   Бу   борада
Озорбайжон   ЖК   47-моддасига   кўра,   жамоат   ишлари   «маҳкум   томонидан
асосий иш ёки ўқиш   вақтидан бўш вақтларда жамоат ишларини бажаришда
ифодаланади.   Ишнинг   тури   ва   жойи   жазони   ижро   этиш   инспекциялари
томонидан белгиланади.
Жамоат   ишлари   ушбу   давлат   қонунчилигига   кўра,   60   соатдан   240
соатгача   белгиланиб,   кунига   тўрт   соатдан   ошмаслиги   керак».   Жазонинг
ўташдан   бўйин   товлаган   ҳолатларда   ушбу   жазо   маҳкумнинг   озодлигини
чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмштирилиши мумкин.
Ўз навбатида, таъкидлаш керакки, ушбу жазони ҳар қандай шахсга нисбатан
қўлланиши   назарда   тутилмаган.   Жумладан,   биринчи   ва   иккинчи   гуруҳ
ногиронлари,   ҳомиладор   аёллар,   қарамоғида   уч   ёшгача     фарзандлари   бор
аёлларга,   пенсия   ёшидагиларга   нисбатан,   шунингдек,   ҳарбий   хизматчиларга
нисбатан   қўлланилиши   мумкин   эмас.   Шунга   ўхшаш   қоидалар   бошқа
давлатларнинг қонунчилигида ҳам ўз аксини топган.
Мажбурий   ишлар   ҳам   жамоат   ишларининг   бир   кўриниши   бўлиб,
жазонинг ушбу тури Тожикистон, Россия ва бошқа давлатлар қонунчилигида
мустаҳкамланган.   Жумладан,   Россия   Жиноят   кодексининг     49-моддасига
кўра,   мажбурий   ишлар   юқоридагилардан   фарқли   равишда,   жойлардаги
ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   томонидан   белгилаб   берилган   жойлар   ва
объектларда  ўталади.
Назаримизда,   жазоларнинг   ушбу   турлари   Ўзбекистон     Республикаси
Жиноят   қонунининг   жазо   тизимида   мустаҳкамланиши,   бугунги   кунда   айни
муддаодир.   Жумладан,   вояга   етмаган   шахс   томонидан   содир   этилган
жиноятнинг   ижтимоий   хавфлилигини   эътиборга   олган   ҳолда,   мажбурий
ишларни   қўллаш,     назаримизда,   маҳкумни   ижтимоий   фойдали   меҳнатга
ўргатишнинг   бир   усули   бўлиб,   ушбу   жазони   ўз   маҳалласида
ободонлаштириш,   маҳалла   эҳтиёжи   учун   кўмаклашиш   тарзида   амалга
ошириш     жазонинг   бошқа   турларидан   икки   ҳисса   самаралироқ   бўлиши мумкин. 
Жиноий   жазоларнинг   либераллаштирилиши   муносабати   билан   Жиноят
кодексининг   50-моддасига   (озодликдан   маҳрум   қилиш)   ҳам   муҳим
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилди.     Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазо
тариқасида,   одатда,   оғир   ва   ўта   оғир   жиноятлар   содир   этган   шахсларга,
алоҳида   ҳолларда   эса,   судланувчининг   шахсини   инобатга   олган   ҳолда
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир,
қилган   шахсларга   нисбатан,   агар   бундай   шахсларни   жамиятдан   ажратмаган
ҳолда   ахлоқан   тузатишнинг   имкони   бўлмаса,   қўлланилади.   Ушбу   жазо
турини қўллаш сабаблари ҳукмда асослантирилиши шарт. 1
Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   олти   ойдан   йигирма   йилгача   (вояга
етмаганларга   нисбатан   -   олти   ойдан   ўн   йилгача)   бўлган   муддатга
тайинланади.
Озодликдан   мақрум   қилиш   жазоси   ЖК   60-моддасида   назарда   тутилган
ҳолларда   йигирма   беш   йилгача,   вояга   етмаганларга   нисбатан   эса,   ЖК   86-
моддасига кўра, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин.
Ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши   муносабати   Жиноят   кодексига
киритилган   узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш   ҳам   озодликдан
маҳрум қилишнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. Жазонинг ушбу
тури   йигирма   йилдан   ортиқ,   лекин   йигирма   беш   йилдан   кўп   бўлмаган
муддатга   белгиланади   ва   фақат   жавобгарликни   оғирлаштрадиган
ҳолатлардан   қасддан   одам   ўлдирганлик   (ЖКнинг   97-моддаси   2-қисми)   ва
терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин.
Узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшдан
тўлмасдан   жиноят   содир   этган   шахсга   ва   олтмиш   ёшдан   ошган   эркакка
нисбатан тайинланиши мумкин эмас.
Узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   суд   томонидан   ушбу
жиноятларга   нисбатан   қонунда   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш
тариқасидаги   жазо   тайинланиши   истисно   этилган,   шунингдек,   иш
ҳолатларига кўра, суд айбдорга  нисбатан узоқ муддатли озодликдан  маҳрум қилиш   жазоси   ёки   ўн     беш   йилдан   йигирма   йил   муддатгача   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазоси   тайинланиши   мақсадга   мувофиқ   эмаслиги   ҳақидаги
хулосага келган ҳолларда тайинланиши мумкин 2
.
Бу борада судда кўрилган қуйидаги жиноят иши характерлидир.
Х.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   97-моддаси   2-
қисмининг   «а,   в,   ж,   и,   р»   бандлари,   164-моддаси   3-қисмининг   «а,   б,   г»
бандлари,   134-моддаси   ва   173-моддаси   2-қисмининг   «б,   в»   бандлари   билан
айбланиб, иши судда кўрилган.
Суд   Х.ни   ЎзР   ЖК   97-моддаси   2-қисмининг   «в,   ж,   и,   о,   р»   бандлари
билан   24   йил   мудддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига,   ЖК   164-
моддаси   3-қисмининг   «а,   г»   бандлари   билан   15   йил   озодликдан   маҳрум
қилиш жазосига, ЖК 173-моддасининг 2-қисми «б, в» бандлари билан 3 йил
озодликдан   маҳрум   жазосига   ҳукм   қилган.   Тайинланган   жазоларни   ЖК   59-
моддасига   асосан   қисман   қўшиш   йўли   билан   узил-кесил   25   йил   муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган.
Тайинланган   жазонинг  дастлабки   беш  йили  турмага  қамаш  тариқасида,
қолган қисми эса, махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. 1
Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   бугунги   кунда   Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган энг оғир жазолардан бири
бўлиб,     маҳкумни   жамиятдан   ажратиб,   жазони   ижро   этиш   колонияси   ёки
турмага жойлаштиришдан иборатдир. 
  Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   либераллаштиришнинг
дастлабки жараёни   аёллар, 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан   бир қатор
енгилликларни   назарда   тутади. 2
  Жумладан,   Жиноят   кодекси   50-моддасига
киритилган   қўшимчаларга   асосан,   озодликдан   маҳрум   этишга   ҳукм
қилинаётган   аёлларга   ҳамда   олтмиш   ёшдан   ошган   эркакларга   нисбатан
тайинланаётган   жазо   муддати   Жиноят   кодекси   Махсус   қисмининг   тегишли
моддасида   назарда   тутилган   озодликдан   маҳрум   этишнинг     энг   кўп
муддатининг  тўртдан  уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан узоқ муддатга  ёки
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин эмас. 
Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   либераллаштириш   борасида
кейинги   қадамлар   қаторида   Ўзбекистон   Республикасининг   2003   йил   12
декабрдаги   Қонунини   ҳам   алоҳида   таъкидлаш   лозим.   Чунки   ушбу   Қонунга
кўра, «ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик
оқибатида   жиноят   содир   этганлик   ва   қасддан   унча   оғир   бўлмаган   жиноят
содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор
аёлларга   ва   уч   ёшга   тўлмаган   болалари   бор   аёлларга   нисбатан,   шунингдек
қонун   ҳужжатларига   мувофиқ   ёшга   доир   пенсияга   чиқиш   ҳуқуқига   эга
бўлган   шахсларга   нисбатан   тайинланмайди».   Шунингдек,   ушбу   қонунга
кўра,   жиноят   содир   этган   аёлларга   нисбатан     озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини  ижро   этиш  колониялари   турлари  ўзгартирилди.   Агар   ушбу  Қонун
қабул   қилингунига   қадар,   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   ўта   оғир
жиноят   учун   ва   ўта   хавфли  рецидивист   деб   топилганларга   қаттиқ   тартибли,
эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга жазони
манзил-колонияларда   ва   бошқа   жиноятлар   учун   жазони   умумий   тартибли
колонияларда ўташ назарда тутилган эди. 
Жазони   ижро   этиш   тизимининг   либераллаштирилиши   муносабати
билан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан:
а)     ижтимоий  хавфли  катта   бўлмаган   жиноят,   эҳтиётсизлик   оқибатида
жиноят   содир   этганларга   ҳамда   қасддан   унча   оғир   бўлмаган   жиноят   содир
этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
б)   оғир   ва   ўта   оғир   жиноят   учун   жазони   умумий   тартибли
колонияларда;
в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб,
янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек
ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли
колонияларда   ўташ   тайинланади.   Яъни   аёлларга   нисбатан     махсус   тартибли
колониялар белгиланиши мумкин эмас. Жиноят   содир   этган   аёлларга   нисбатан   озодликдан     маҳрум   қилиш
жазосини   ижро   этиш   тизимининг   либераллаштирилиши   муносабати   билан,
юқоридагилардан   кўринадики,   жиноятларнинг     ижтимоий   хавфлилик
даражасини эътиборга олган ҳолда, алоҳидалаштирилди.
Жиноий жавобгарлик ва жазо тайинлашда вояга етмаганлар, аёллар, 60
ёшдан   ошган   эркакларга   нисбатан   ушбу   қоидаларнинг     мустаҳкамланиши,
ўзбек   халқининг   қадимдан   шаклланган,   ёш   авлодга,   аёлларга   ва   кексаларга
бўлган адолат, инсонпарварлик ғояларини яна бир бор намоён қилади. Зеро,
либераллаштириш   ўз   моҳиятига   кўра,   жиноят   қонунларига   инсонийликни,
раҳм-шафқатни, адолатни, одилликни сингдиришдир.  1
Судларнинг   2001   йилгача   ва   2001   йилдан   кейинги   жазо   тайинлаш
амалиётини,   яъни   жиноят   қонунини   либераллаштиришгача   ва
либераллаштиришдан   кейинги   жазо   тайинлаш   амалиётини   ўргани ш   шуни
кўрсатадики,   2001   йилгача   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш
нисбатан   анча   юқори   бўлган .   Жумладан,   1998   йили   озодликдан   маҳрум
қилишни тайинлаш Республика судларида 50,3 фоизни ташкил қилган бўлса,
1999   йили   48,8   фоизни,   2000   йили   47   фоизни,   2001   йили   43   фоизни,   2002
йили   38,2   фоизни   ташкил   қилган.   Ушбу   рақамлардан   кўриниб   турибдики,
2001 йилдан кейин озодликдан маҳрум қилишни тайинлаш анчага камайган,
яъни   бор-йўғи   38,2   фоизни   ташкил   қилган.   2006   йил   йилнинг   биринчи
ярмида   22847   нафар   шахсга   нисбатан   айблов   ҳукмлари   чиқарилган   бўлиб,
уларнинг  8177 нафари ёки 35, 8 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлган жазолар тайинланган, 5395 нафар шахсга нисбатан 5078
та   жиноят   иши   тарафларнинг   ярашганлиги   муносабати   билан   ҳаракатдан
тўхтатилган. 2
Ушбу   рақамлар   озодликдан   маҳрум   қилиш   боғлиқ   жазонинг
қўлланилиш   тенденцияси   йил   сайин   пасайиб   бораётганлигидан   далолат
беради.
Таъкидлаш   керакки,   озодликдан   маҳрум   қилиш     маҳкумнинг
жамиятдаги   ҳуқуқий   ҳолатини   чеклаб   қўйишнинг   алоҳида   шакли   бўлиб,   бу уни   бошқа   жазо   турларидан,   ҳатто   қамоқ   жазосидан   ҳам     фарқ   қилади.
Озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   қўллаш   орқали   маҳкумнинг   руҳий   ва
жисмоний   жиҳатдан   жамиятдан,   ўзи   ўрганган   муҳитдан   ажратилиб,   жазони
қўллаш   орқали   белгиланган   мақсадга   эришиш   учун   махсус   тартиб
қўлланилади.   Бу   чеклашлар   меҳнат   қилиш   эркинлиги,   дам   олиш   ва   меҳнат
қилиш   вақтининг   қатъий   белгиланганлигида,   эркин   ҳаракат   қилишнинг
учрашувлар, посилкалар олишдаги чеклашларда ифодаланади. 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг нутқларида ҳам
бу   борада   фикр   юритилиб,   «Оғир   жазо,   айниқса,     фуқароларни   жамиятдан
ажратиш   билан   боғлиқ   жазоларнинг   жиноятчиликни   олдини   олишдаги
аҳамиятини ошириб кўрсатиш ўринсиз эканлиги...
Жиноятчиликнинг   олдини   олиш,   унга   қарши   курашиш   самарадорлиги
жазонинг   оғирлиги   ва   шафқатсизлиги   билан   эмас,   балки   биринчи   навбатда
қонунни   бузган   шахснинг   жазонинг   муқаррарлигини   нечоғли   англашига
боғлиқ» лиги таъкидланади. 
Шахсни   жиноий   жазо   сифатида   жамиятдан   ажратишнинг   ўзи,   унинг
эркин   инсонларга   хос   бўлган   ҳуқуқларининг   чекланиши   ва   устидан   қаттиқ
назорат   ўрнатилиши,   оила   муҳити,   иш   жойи,   ўзигина   мулоқот   қиладиган
кишилардан   ҳам   ажратилишининг   ўзи   бўлмай,   жамиятнинг   маънавий
қадриятларидан  тўла баҳрамандлигидан  ҳам  маҳрум  бўладилар.  Озодликдан
маҳрум   қилинганлар   энг   замонавий   фан,   маданият,   санъатдан   баҳраманд
бўлиш,   юқори   малака   берадиган   маълумотга   эгалик,   жамиятнинг   ахлоқан
пок,   ақлан   баркамол   одамлари   билан   мулоқотда   бўлиши   чекланган
шахслардир.   Бундан   ташқари,   жиноят   дунёсида   шаклланиб   қолган   турли
анъаналар   ва   одатлар   бу   жазони   ўтаётган   шахсларнинг   муайян   қисмига   ўз
таъсирини кўрсатмай қолмайди. 2
 
Юқоридагилар   билан   бирга   жиноятчиликка   қарши   кураш   борасида
жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ     жазонинг   ушбу   тури     аҳамиятини   ҳам
инкор   қилиб   бўлмайди.     Чунки   зўрлик   ишлатиб,   оғир   ва   ўта   оғир   жиноят
содир   қилганлар   ва   жиноят   содир   қилишни   ўзига   касб   қилиб   олган шахсларнинг   жиноий   тажовузидан   жамият   аъзоларини   ҳимоя   қилишда
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосининг   ўз   ўрни   бор.     Бу   борада   Р.Кабулов
таъкидлаганидек:   «Озодликдан   маҳрум   этиш   охирги   чора   сифатида   фақат
жиноят   қонун   билан   қўриқланадиган   ижтимоий   муносабатларга   сезиларли
даражада   катта   хавф   соладиган   жиноятларни   содир   этган   шахсларга   ёки
бошқа   турдаги   жиноий   жазоларни   ўташдан   ашаддий   бўйин   товлаган
шахсларга нисбатан қўлланиши  мақсадга мувофиқ». 1
Ўзбекистон   Республикасида   жазо   тизимини   либераллаштириш
жараёнини таҳлил қилиб, қуйидагича хулосалар қилиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 42-моддасига кўра, «жазо
жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан
суд   ҳукми   билан   қўлланиладиган   ва   маҳкумни   қонунда   назарда   тутилган
муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ва уларни чеклашдан иборат
мажбурлов   чорасидир».   Қонунда   берилган   ушбу   таъриф   тўлиқ   ва   аниқ
бўлишига қарамасдан, жазонинг   ҳуқуқий категория  сифатида судланганлик
оқибатини   келтириб   чиқариши   тўғридан-тўғри   қонунда   назарда   тутилиши
керак.
  Жиноят   қонунида   назарда   тутилган   ва   содир   этилган   жиноят   учун
қўлланиладиган   бошқа-ҳуқуқий   таъсир   чоралари,   жумладан,   тиббий
йўсиндаги   мажбурлов   чоралари,   вояга   етмаганларга   қўлланиладиган
мажбурлов   чоралари     жазо   тушунчаси   доирасига   кирмайди   ва   жиноий   жазо
каби   судланганлик   оқибатини   келтириб   чиқармайди.   Чунки   ушбу   чоралар,
аввало жиноят содир этган шахснинг манфаатлари (соғайиши, таълим олиши
ва бошқа)  учун қўлланилиб, жазога хос бўлган хусусиятларга эга эмас.
2.   Жиноий   жазоларни   либераллаштиришдан   мақсад,   жиноят   содир
этган шахсни  жамиятдан ажратмаган ҳолда, бошқа енгилроқ жазо тайинлаш
йўли   билан   жамиятга   қайтариш   имкониятини   яратиш,   яъни   уни   ахлоқан
тузатишдан иборат.
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жазо
тизимини  ўрганиш,  бугунги  кунда  жазо  тизими янада  либераллаштирилиши ва   бу   борада   жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   жазо   турлари
доираси   кенгайтирилишини   талаб   этади.   Бу   борада   жазо   тизимига   жамоат
ишлари   ёки   мажбурий   ишлар,   етказилган   зарарни   қоплаш   каби   чораларни
жиноий жазо сифатида киритиш мақсадга мувофиқдир.
2.1. Жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини  либераллаштириш 
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   қонунчилиги   жиноят   учун
жазо   тайинлаш   борасида   жиноят   қонунида   бир   қатор   муҳим   ва   янги
қоидаларни   назарда   тутади,   шунингдек,     муқаддам   қабул   қилинган   жиноят
қонунларидан жазо тайинлаш борасида қўлланиладиган  асосий принциплар,
умумий қоидалари жиҳатидан кескин фарқ қилади, ушбу ҳолат   Ўзбекистон
Республикасида жиноятга оид сиёсатни нг   тубдан ўзгарганлиги, жиноят учун
жазо   тайинлаш   қоидаларини   либераллаштириш   борасидаги   ислоҳотларни нг
жадаллик   билан   амалга   оширилаётганлигига     бевосита   боғлиқдир.   Жиноят
содир     этган   шахсга   нисбатан   жазонинг   тури   ва   миқдорини   тайинлаш
судлар   фаолиятининг   энг   оғир   ва   масъулиятли     босқичларидан   бири
ҳисобланади. 
Одил   жазо   чорасини   тайинлаш   жиноятчилик   билан     кураш   борасида
асосий   восита   бўлиб,   у   судланувчиларни   тузатиш,   уларнинг   жиноят   содир
этишига   тўсқинлик   қилиш,   умумий   ва   махсус     олдини   олиш   мақсадларига
хизмат   қилади.   Шунингдек,   жиноий   жазо   чораларини   қўллашда   қонун
талабларига сўзсиз риоя этилиши одил судловнинг энг муҳим вазифаларидан
бири   эканлиги   ва   фақат   одилона   жазо   қўллашгина   инсон   ҳуқуқлари   бўйича
демократик   институтларни   ривожлантиришнинг   кафолати   бўлиб   хизмат
қилади 1
.
Юридик адабиётларда одил судловни амалга оширишнинг айнан ушбу
босқичига   жуда   катта   эътибор   берилади,   зеро,   айнан   шу   босқичда   жиноят
қонунининг   ижтимоий     аҳамияти     намоён   бўлиб,   биринчи   ўринга   жазонинг оптимал чорасини тайинлаш муаммоси   вужудга келади. Ушбу ҳол   ҳуқуқни
қўлловчи  томонидан  жазо  чорасини   баҳолаш  жараёни бўлиб,     унинг  ҳамма
жиҳатларини   амалий   жиҳатдан   формаллаштириш   мумкин   эмас 2
.   Шунинг
учун   ўз   вақтида   И.С.   Ной   бу   борада   бежиз   таъкидламаган   эди:   «муайян
жиноят   учун   муайян   жазо   тайинлашни     мантиқий   жиҳатдан   асослаб   бериш
мумкин эмас».
Бу борада И.И. Карпец шундай ёзган эди: «Жазо фақат муайян жиноят
содир этган шахслар (ва бошқалар) жиноят содир этмаслиги учун эмас, балки
уни   содир   этгани   учун   ҳам   тайинланади.   Чунки   шахснинг   қилмиши   жазога
сазовордир». 3
 
Шундай   қилиб,   тайинланадиган   жазо     фақат   ҳуқуқий   чора   бўлиб
қолмасдан,   балки   ижтимоий   чора   ҳамдир.   Бу   борада   В.А.Нерсесян
таъкидлаганидек, ўз мазмуни, функцияси, характери ва тажовуз объектларига
кўра, жазо фақат ҳуқуқий ҳодиса эмас, балки у анча кенг мазмунга эга бўлиб,
бир қатор ижтимоий аспектлар билан бевосита боғлиқдир.
Жиноят   учун   жазо   тайинлаш   жараёни   жиноят   қонунининг     асосий
институтларидан   бири   бўлгани   ҳолда,   юридик   адабиётларда   у   жиноят
ишлари   бўйича   судларнинг 1
,   суд   жараёнининг 2
  асосий     босқичи,   одиллик
тимсоли,     келтирилган   зарар   учун   ўч   олиш   акти 3
,   одил   судловни   амалга
ошириш   чўққиси,   одиллик   принципини   ҳаётга   тадбиқ   этишнинг   йирик
таълимоти    сифатида қаралади 4
.
Бу   борада   М.Ҳ.Рустамбоев   таъкидлаганидек,   жазо   тайинлаш   –
ижтимоий   муносабатларни   жиноят-ҳуқуқий   тарафдан   ҳимоя   қилишнинг
асосий бўғинларидан биридир. Бунга сабаб, жазонинг ўзи бу жиноят-ҳуқуқий
ҳимоя   қилиш   механизмининг   аоссий   элементи   бўлиб,   давлат   жазо
чораларини   танлаш   жараёни   қанчалик   тўғри   ва   сермаҳсул   ташкил
этилганлиги ва қанчалик даражада натижа беришини аниқлаб беради. 5 Жиноий   жазо   ва   жазо   тайинлаш   масалалари   борасида   турли   фикрлар
билдирилган   бўлишига   қарамасдан,   учта   муаммо   марказий   масала
ҳисобланади:
1.Нима учун жазолаш керак?
2. Қандай жазолаш керак?
3. Жазонинг миқдори нимага боғлиқ бўлиши керак? 6
Бу борадаги саволларга ҳам ҳозиргача ягона жавоб йўқ.
Ўзбекистон   Республикаси     Жиноят   кодексининг     Умумий   қисм,
тўртинчи   бўлим,   ХI   боб,   54-63-моддаларида     жиноят   учун   жазо   тайинлаш
масалалари   алоҳида   тартибда   солинган   бўлиб,   унда     жазо   тайинлашнинг
умумий   (ЖК   54-моддаси)   асослари   марказий   масалалардан   бири   сифатида
қаралади.     Чунки   судлар     жиноят   иши   бўйича   жазо   тайинлашда   содир
этилган   жиноятнинг   тури,   ижтимоий   хавфлилик   даражасидан   қатъий   назар,
ушбу қоидаларга  риоя этишлари керак. Ўз Р ЖК 54-моддасининг 1-қисмига
кўра,   «Жиноят   содир   этишда   қонуний   белгиланган   тартибда   айбли,   деб
топилган   шахс   жазога   тортилади.   Суд   ушбу   кодекс   Махсус   қисмининг
жиноят   содир   этганлик   учун   жавобгарлик   назарда   тутилган   моддасида
белгиланган   доирада,   Умумий   қисмнинг   қоидаларига   мувофиқ,   жазо
тайинлайди.   Қонун   мазмунидан,   ушбу   моддада   назарда   тутилган   қоидалар
ҳар   қандай   жиноят   иши   бўйича   жазо   тайинлашга   тегишли   бўлиб,       шу
жиҳатдан,   умумий   характерга   эга   бўлган   ва   ҳамма   вақт   ҳар   қандай   айбдор
шахсга   нисбатан   жазо   тайинлашда   эътиборга   молик   ҳолатлардир.   Юридик
адабиётларда   таъкидланганидек,   жиноят   учун   жазо   тайинлашнинг   умумий
асослари жазо тайинлашнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам, шу жумладан, тамом
бўлмаган   жиноятлар,   яъни   жиноятга   тайёргарлик   кўриш,   жиноятга   суиқасд
қилиш,   ягона   мураккаб   жиноятлар   содир   этилганда   ёхуд   иштирокчиликда
содир этилган жиноятлар учун эътиборга олиниши керак. 1
Жиноят   ҳуқуқи   назариясида   жазо   тайинлашнинг   умумий   асосларига
нисбатан   турлича   қарашлар   мавжуд   бўлиб,   баъзи   бир   муаллифлар   уни
жиноят учун жазо тайинлашнинг принциплари деб ҳисоблаб, бу билан жазо тайинлашнинг   умумий   асослари,   ҳар   бир   судланувчига   тўғри   ва   адолатли
жазо тайинлаш учун суд томонидан  жазо тайинлашда эътиборга олиниши ва
асосланиши   керак   бўлган,   жиноят   қонунчилигида   ёки   жиноят   ҳуқуқи
нормаларида   мустаҳкамланган   таянч   ғоялар   деб   ҳисоблаб,   уларнинг
боғлиқлигини   таъкидлашади. 2
    Баъзи   бир   муаллифлар   эса,   ушбу
тушунчаларнинг   ўзаро   боғлиқлигини   инкор   этмаган   ҳолда,   мустақил
тушунчалар   эканлиги   ва   бир-бирига   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда   мавжуд
бўлишини   ва   алоҳида   қаралиши   кераклигини     таъкидлашади.   Ушбу   ҳолда
жазо   тайинлашнинг   умумий   асослари   суд   жазо   тайинлашда   амал     қилиши
керак бўлган  жазо тайинлаш мезонлари, талаблари ёхуд қоидалари сифатида
қаралади. 1
Бу   борада,   назаримизда,   Якубов   А.С.   ва   бошқалар   томонидан
билдирилган   фикрлар   анча   тўғри   ва   аниқроқдир.   Яъни   жазо   тайинлашнинг
умумий   асослари   жиноят   қонун   ҳужжатларининг   қоидаларидан   келиб
чиқувчи ва Жиноят кодекси принципларига асосланган ҳуқуқий кўрсатмалар
тизими   бўлиб,   суд   улар   асосида   жиноят   содир   этганликда   айбдор   бўлган
шахсга   тайинланадиган   жазонинг   тури   ва   миқдорини   белгилайди. 2
Таъкидлаш   керакки,   жиноят   учун   жазо   тайинлашда   жиноят   қонуни   умумий
принципларининг       ролини   инкор   этиб   бўлмайди,   чунки   ушбу   жараёнда
одиллик,   инсонпарварлик,   қонун   устуворлиги   ва   бошқа   принципларга     ҳар
бир   жиноят   иши   бўйича   жазо   тайинлашда   риоя   этилиши   зарурки,   шу
жиҳатдан, гарчи улар бир-биридан мустақил тушунчалар бўлса-да, уларнинг
боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди.
Маълумки,   жазо   тайинлашнинг   умумий   асослари     жазо   тайинлашга
доир умумий кўрсатмаларни назарда тутганлиги учун ҳам, шундай номлаган
бўлиб,   М.А.Скрябиннинг   фикрига   кўра,   жазо   тайинлашнинг   умумий
асослари  судланувчига содир қилган жинояти учун Жиноят кодекси Махсус
қисми санкция доирасида жазо тайинлашни аниқлаштиришга ёрдам беради. 3
Юқоридагиларга   кўра,   жазо   тайинлашнинг   умумий   асослари
дифференциациялаш 1
  ва   индивидуаллаштириш 2
  тамойилларининг намояндаси   бўлиб,   айнан   улар       Жиноят   кодекси   Махсус   қисми   доирасида
содир   қилинган   жиноят   учун   муайян   жазо   тури   ва   миқдорини   белгилашда
аҳамият касб этади.
Жиноий   жазо   чораларининг   либераллаштирилиши   муносабати   билан
Жиноят   кодексининг   жазо   тайинлаш   институтларига   киритилган   муҳим
ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам юқорида таъкидланган принциларнинг ёрқин
исботи бўлиб, улар асосан жазо тайинлашнинг махсус қоидалари, жумладан,
тамом   бўлмаган   жиноятлар,   бир   неча   жиноят   ва   бир   неча   ҳукм   юзасидан
жазо тайинлаш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардир. 
Жиноят   учун   жазо   тайинлаш   тизимини   либераллаштиришнинг   асосий
йўналиши   сифатида,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг     58-
моддаси( тамом   бўлмаган   жиноят   учун   жазо   тайинлаш )га     киритилган
муҳим   ўзгартиришларни   алоҳида   таъкидлаб   ўтиш   лозим.     Маълумки,
Ўзбекистон  Республикасининг 2008 йил 11 апрелдаги  қонунига кўра, тамом
бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлаш   қоидалари   либераллаштирилиб,
тамом   бўлган   жиноятлардан   фарқли   равишда   ушбу   жиноятлар   учун   жазо
тайинлашнинг   алоҳида   қоидалари     мустаҳкамланди.   Жумладан,   ушбу
қонунга кўра, «Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга
суиқасд   қилганлик   учун   жазонинг   муддати   ёки   миқдори   Жиноят   кодекси
Махсус   қисмининг   тегишли   моддасида   назарда   тутилган   энг   кўп   жазонинг
тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак». Ўз навбатида,  ушбу қоида   жиноят
содир   этган   ҳар   қандай   шахсга   ва   жиноятга   нисбатан   қўлланилиши   мумкин
эмас.       Яъни   мазкур   қоида:   ўта   хавфли   рецидивистларга,   уюшган   гуруҳ   ёки
жиноий уюшма аъзоларига нисбатан, тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом
бўлмаган     жиноятлар   учун,   шунингдек,   қуйидагилар   билан,   яъни
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан,
ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига
тегиш   ёки   унга   нисбатан   зўрлик   ишлатиб,   жинсий   эҳтиёжни   ғайритабиий
усулда   қондириш   билан;   ядровий,   кимёвий,   биологик   ва   бошқа   турдаги
оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён   бўлган   материалларни   ҳамда   ускуналарни   контрабанда   қилиш   билан
боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмайди. 
Бугунги кунда суд амалиётида ушбу қоида тамом бўлмаган жиноятлар
учун кенг қўлланилмоқда. Бу борада қуйидаги жиноят иши характерлидир.
С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 186 1
 –моддаси  2-
қисмининг «в» бандида назарда  тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилган.
Иш ҳолатларидан маълум бўлишича, С.  келгусида муомалага киритиш
мақсадида,   этил   спиртини,   1000   дона   ароқ   қопқоқлари,   1000   дона   ароқ
целлофан қопқоқларини сотиб олиб, жияни А.С.нинг автомашинасига юклаб
кетаётганида   ҳеч   қандай   ҳужжатларсиз   олиб   кетаётганлиги   аниқланиб,
холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Суд ҳукмига кўра унинг бу қилмиши учун Ўз Р ЖК 25, 186 1
- моддаси
2-қисмининг «в» банди билан   5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган 1
.
Кўринадики,   суд     С.   га   нисбатан   содир   қилган   қилмиши   учун   жазо
тайинлашда   Ўз   Р     ЖК   186 1
-   моддаси     2-қисмининг   «в»   банди   санкциясида
назарда   тутилган   энг   кўп   жазо,   яъни     7   йил   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосининг тўрт уч қисмидан оширмаган ҳолда тўғри жазо тайинлаган. 
Ушбу   қонуннинг   қабул   қилингунига   қадар,   судлар   тамом   бўлмаган
жиноят   жазо   тайинлашда,   яъни   жиноятга   тайёргарлик   ва   жиноятга   суиқасд
қилганлик   учун   жазо   тайинлашда   жиноятнинг   оғир-енгиллигини,   жиноий
ният   амалга   оширилишининг   ва   жиноятни   охирига   етказа   олмаганлик
сабабларини эътиборга олган ҳолда,   тамом бўлган жиноятлар каби   санкция
доирасида   жазо   тайинлаш   ҳуқуқига   эга   эдилар.   Эндиликда   ушбу   қоиданинг
киритилиши муносабати билан, энг аввало,   тамом бўлмаган жиноятлар учун
жазо   тайинлаш   қоидалари   индивидуаллаштирилди.   Бунинг   моҳияти,   тамом
бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлашда   алоҳида   ўзига   хос   махсус
ҳолатларни   эътиборга   олиниши   кераклиги,   бу   борада   тамом   бўлмаган
жиноятлар ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги билан характерланади. Шунинг   билан   бирга,   алоҳида   таъкидлаш   керакки,   Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида тамом бўлмаган жиноятларга
жазо   тайинлашни   назарда   тутувчи   мустақил   норманинг
мустаҳкамланганлигининг   ўзи     муваффақиятлидир.   Чунки     Ўзбекистон
Республикасининг     муқаддам   қабул   қилинган   Жиноят   кодекслари   (1959
йилги   ЖК)   бу   борада   алоҳида   нормаларни   назарда   тутмай,   тамом   бўлмаган
жиноятлар   учун   жазо   тайинлашда   жазо   тайинлашнинг   умумий   асосларидан
келиб чиққан ҳолда, жиноят содир этиш босқичини эътиборга олганда ҳолда,
жазо тайинлаш назарда тутилган.
Бу   борада   баъзи   бир   хорижий   мамлакатлар   жиноят   қонунларини
ўрганиш   шуни   кўрсатадики,   уларнинг   кўпчилигида   тамом   бўлмаган
жиноятлар учун  жазо тайинлаш қоидалари алоҳидалаштирилган. Жумладан,
Россия   Федерацияси   Жиноят   кодексининг   66-моддасига   кўра,   жиноятга
тайёргарлик   ва   жиноятга   суиқасд   қилганлик   учун     жазо   тайинлашнинг
алоҳида   қоидалари   мустаҳкамланган   бўлиб,   «жиноятга   тайёргарлик     учун
жазонинг   миқдори   ёки   муддати     кодекснинг   Махсус   қисмида   тамом   бўлган
жиноят   учун   назарда   тутилган     оғирроқ   жазонинг   энг   кўп   муддати     ёхуд
миқдорининг   ярмидан   ошмаслиги   керак»,   шунингдек,   жиноятга   суиқасд
қилганлик   учун   жазо   миқдори   ёки   муддати   Кодекснинг   Махсус   қисмида
тамом   бўлган   жиноят   учун   назарда   тутилган     оғирроқ   жазонинг   энг   кўп
муддати   ёхуд   миқдорининг     тўртдан   уч   қисмидан   кўпроқ   бўлиши   мумкин
эмас»лиги таъкидланади 1
.
Ушбу   қоидадан   кўринадики,   Россия   Федерацияси   жиноят
қонунчилигида   нафақат   тамом   бўлмаган   жиноятлар   учун   умумий   тарзда
қоида,   балки   уларнинг   алоҳида   турларига   нисбатан     жазо   тайинлашнинг
махсус қоидалари назарда тутилган.
Тамом   бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлашнинг   айнан   ушбу
қоидаларининг   Тожикистон   Республикаси     Жиноят   кодекси     64-моддасида,
Грузия     Жиноят   кодекси   56-моддасида,     Озорбайжон   Республикаси   Жиноят
кодекси 63-моддасида ҳам кўриш мумкин.   Бизнинг   назаримизда,   жазо   тайинлашнинг   ушбу   қоидалари   жиноятга
тайёргарлик   ва   жиноятга   суиқасд   қилганлик   учун   жазо   тайинлашни
тўғридан-тўғри   қонун   нормалари   орқали   индивидуаллаштиришга   хизмат
қилади,   зеро,   жиноятга   тайёргарлик   кўриш   жиноятга   суиқасд   қилишга
нисбатан   ижтимоий   хавфлилиги   камроқ,   шу   жиҳатдан,   енгилроқ   жазо
тайинланишига   олиб   келади.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   қонунида
назарда тутилган  бу борадаги қоидалар  эса, тамом бўлмаган жиноятларнинг
ушбу   шаклларига   нисбатан,   назаримизда,   жазо   тайинлаш   қоидаларини
индивидуаллаштириш имконига    тўла эмас.
  Бу   борада     Болгария   Жиноят   кодексининг   58-моддасида   назарда
тутилган қоидалар ҳам қизиқарлидир. Унга   кўра шахснинг фақат, жиноятга
суиқасд   қилганлиги   жиноий   жазога   сазовор   бўлиб,   у   жазони
енгиллаштиришга   сабаб   бўлади,   хусусан,   ушбу   ҳолларда   суд     жиноят   учун
белгиланган   жазонинг   энг   кам   қисмидан   ҳам   камроқ   ёки   бошқа   турдаги
енгил   жазо   билан   алмаштириши   мумкин. 2
Ушбу   қоида   Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   57-   моддасида   назарда   тутилган   қоидалар   (енгилроқ
жазо тайинлаш)га  ўхшаб кетади.
Испания Жиноят кодекси ҳам фақат жиноятга суиқасд қилганлик учун
жавобгарлик   ва   жазо   тайинлаш   қоидаларини   назарда   тутадики,   улар   ҳам
ўзига   хос   хусусиятларга   эга.   Унга   кўра,   жиноятга   суиқасд   қилганлик   учун
тамом   бўлган   жиноятга   нисбатан     «бир   ёки   икки   даража   паст   жазо
тайинланади»,   шунингдек,   жазо   тайинлашда   ҳуқуқбузарнинг   хавфлилик
даражаси,   қасдининг   йўналтирилганлиги   ва   қилмишнинг   тугалланган
даражаси эътиборга олинади.   1
Демак,   чет   мамлаткалар   жиноят   қонунчилигини   ўрганиш   шуни
кўрсатадики,   уларнинг   кўпчилигида   жиноятга   тайёргарлик   ва   суиқасд
қилганлик учун жазо тайинлашнинг алоҳида қоидалари ишлаб чиқилган. Ёки
уларнинг   баъзи   бирларида   жиноятга   тайёргарлик   учун   умуман   (кесик
таркибли жиноятлар бундан мустасно) жавобгарлик бекор қилинган.     МДҲ давлатлари     жиноят   қонунчилигининг   аксарият   қисмида   фақат   оғир   ёки   ўта
оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Бизнинг   назаримизда,   жиноят   учун   жазо   тайинлаш   қоидаларини
либераллаштиришнинг   кейинги   босқичларида   жиноятга   тайёргарлик   ва
суиқасд   қилганлик   учун   жавобгарлик,   шунингдек   жазо   тайинлаш
қоидаларини   индивидуаллаштириш   масалаларининг   қараб   чиқилиши
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Юқоридагиларга   кўра,   тамом     бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо
тайинлашнинг алоҳида қоидаларининг қонунчиликда мустаҳкамланиши:
-   биринчидан,   тамом   бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлаш
қоидаларини индивидуаллаштиришга олиб келади;
- иккинчидан,  ушбу қоидаларнинг киритилиши,  мамлакатимизда олиб
борилаётган   жиноят-ҳуқуқий   сиёсатни   либераллаштириш   қоидаларига
бутунлай мос  келади. 
Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш   (ЖК   59-модда)
қоидаларини   такомиллаштириш   борасида   муҳим   қоидаларнинг   киритилиши
ҳам   жазо   тайинлаш   институтини   тубдан   ислоҳ   қилишга   қаратилган
масалалардан биридир. Бир неча жиноят деганда, қонун шахс томонидан ҳар
бири алоҳида жиноят таркибини ташкил этувчи икки ва ундан ортиқ қилмиш
содир этилишини назарда тутади.
Бир неча жиноят турининг аниқланиши қилмишни тўғри квалификация
қилиш   учун   ҳам,   қилмишга   мутаносиб   жазо   тайинлаш   учун   ҳам   муҳим
ҳуқуқий аҳамиятга эга. 1
Таъкидлаш керакки,  1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси   амалдаги   Жиноят   кодексининг   муҳим   жиҳати   шундаки,   унда
бир   неча   жиноятлар   шаклларининг   тушунчаси,   яъни   бир   қ анча
жиноятларнинг назарий қоидалари Жиноят қонунининг ўзида берилди. Гарчи
бир неча жиноятларнинг умумий тушунчаси берилмаган бўлса-да, бир қанча
жиноятлар   тизимига   кирувчи   жиноятларнинг   ҳар   бир   шаклининг
тушунчалари   алоҳида-алоҳида   моддаларда   ифодаланади.   Булар   такроран жиноят   содир   этиш   (32-модда),   жиноятлар   мажмуи   (33-модда),   рецидив
жиноятлар  тушунчаларидир.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида   бир   қанча
жиноятлар,   уларнинг   турлари   ва   ҳар   бири   тушунчасинининг   берилиши
жиноят   қонунчилигида   муҳим   янгилик,   силжиш   бўлди.   Натижада     жиноят
ҳуқуқи     назариясида   бир   қанча   жиноятларни   жиноят   ҳуқуқининг   алоҳида
институти   сифатида   ўрганиш   имконияти   туғилди.   Фан-техника   тараққиёти
ғоят тезлик билан ривожланаётган, инсонлар ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз
бераётган,   бозор   иқтисодиёти   тизимига   асосланган   ҳуқуқий-демократик
давлатнинг   бошқарув     тизими   шаклланаётган,   суд-ҳуқуқ     тизимини
либераллаштириш   амалга   оширилаётган   ҳозирги   даврда   қонунларнинг
амалда   тадбиқ   қилиш   тажрибасини   ўрганиш   асосида   тегишли   тавсия   ва
вазифаларни   ишлаб   чиқиш   долзарб   вазифалардан   бири   ҳисобланади.   Шу
жиҳатдан,   амалдаги   Жиноят   кодексига     бир   неча   жиноят   содир   этиш
шакллари тушунчасининг киритилиши   жуда катта аҳамиятга эга. Унга кўра
қуйидаги   ҳолларда   бир   неча   жиноят   содир   қилганлик   учун   жазо   тайинлаш
(ЖК   59-моддаси)     лозимлиги   тўғрисидаги   қуйидаги   қоидалар   қонуний
ифодасини топган: 
а)   қилмиш   Жиноят   кодексининг   турли   моддалари   бўйича
квалификация қилинганда;
б)   қилмиш   Жиноят   кодекси   муайян   моддасининг   бир   неча   қисмлари
билан   квалификация   қилинганда,   башарти   ушбу   қисмлар   турли   жиноятлар
учун жавобгарликни назарда тутса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари);
в)   шахс   бир   неча   айнан   ўхшаш   қилмишни   содир   этган   бўлиб,   улардан
айримлари   тугалланган   жиноят,   бошқалари   эса   -   жиноятга   тайёргарлик,
суиқасд   тариқасида   квалификация   қилинганда   ёки   айримлари   мустақил,
бошқалари эса иштирокчиликда содир этилганда;
г)   иш   бўйича   ҳукм   чиқарилгандан   кейин   маҳкумнинг   биринчи   иш
бўйича   чиқарилган   ҳукмгача   яна   бошқа   жиноятда   айбдорлиги   аниқланган
ҳолларда. 1 Амалдаги Жиноят кодексида ушбу жиноятлар учун жазо тайинлашнинг
ўзига   хос   хусусияти,   жазо   тайинлашнинг   янги   қоидалари
мустаҳкамланганлигидадир:
биринчидан,   амалдаги   Жиноят   кодекси   1994   йил   22   сентябрда   қабул
қилинган   вақтда   бир   неча   жиноят   юзасидан   жазо   тайинлашда   жазонинг
енгилроғини   оғирроғи   билан   қоплаш   қоидасидан   воз   кечилган   бўлса-да,
кейинчалик   жиноят   қонунининг     либераллаштирилиши   муносабати   билан
2004 йил 27 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун   ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида»ги
Қонунига   биноан   Жиноят   кодексининг   59-моддаси   янги   таҳрирда   қабул
қилиниб,   жазони   енгилроғини   оғирроғи   билан   қоплаш   қоидаси   ҳам   назарда
тутилди;
иккинчидан   эса,   эндиликда   жиноятлар   жами   бўйича   жазо ,   жиноят
қонуни   моддаларида     оғирроқ   жазо   кўрсатилган   санкция   миқёсида   ҳам,
Жиноят   кодексининг   умумий   қисмида   муайян   жазо   тури   учун   белгиланган
жазо доирасида ҳам жазоларни қоплаш, тўла ёки қисман қўшиш йўли билан
тайинланади   ва   қатъий   тайинланган   жазо   айбдорнинг   қилмиши
квалификация   қилинган   моддаларнинг   энг   оғири   санкциясида   назарда
тутилган   жазо   муддати   доирасида   ёки     шу   жазо   тури   учун   белгиланган
муддатдан кўп бўлмаслиги керак. 
Шуни   алоҳида   таъкидлаш   керакки,   бир   неча   жиноятлар   учун   жазо
тайинланганида,   нечта   жиноят   учун   жазо   тайинланаётганлигидан   қатъий
назар,   қатъий   тайинланган   жазо   муддати   ўша   жазо   тури   учун   қонунда
белгиланган   муддатидан   ошиб   кетмаслиги   керак.   Алоҳида-алоҳида   ижро
этиладиган жазо турлари учун ҳам бундай қоида тааллуқлидир. Бунда содир
этилган бир неча жиноятларнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаганлиги, унча
оғир   бўлмаганлиги   ёхуд   оғир   ёки   ўта   оғир   жиноятлар   эканлиги
аҳамиятлидир. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган бир
нечта   жиноят   содир   этилганида   тайинланган   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосининг муддати беш йилдан кўп бўлмаслиги керак. Чунки содир этилган жиноий   қилмишларнинг   барчаси   учун   қонунда   беш   йилгача   муддатга
озодликдан   маҳрум   қилиш   назарда   тутилади   ва   ижтимоий   хавфи   катта
бўлмаган   ҳамда   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлашда
муайян   жазо   турининг   Жиноят     кодекси   Умумий   қисмида   назарда   тутилган
муддати   доирасида   эмас,   балки   айбдорнинг   қилмиши   квалификация
қилинган   моддаларнинг   энг   оғири   санкциясида   назарда   тутилган   энг   кўп
муддатдан ошиб кетмаслиги керак. 
Юридик   адабиётларда   айрим   муаллифларнинг   амалдаги   Жиноят
кодексида   бир   неча   жиноятлар   учун   жазо   тайинлашда   жазонинг   енгилини
оғирроғи   билан   қоплаш   принципидан   воз   кечилганлиги,   аввало,   ушбу
қоидага   кўра   жазо   тайинлашда,   шахс   содир   этган   барча   жиноятларининг
ижтимоий   хавфлилик   даражасини   аниқлашнинг   имкони   бўлмаслиги ,   бир
неча   жиноят   юзасидан   жазо   тайинлашнинг   ушбу   усули   қўлланилганида,
жазони   сунъий   равишда   кучайтириш   ҳоллари   содир   бўлиши,   иккинчидан,
шахсда содир қилган жиноятларидан бири учун жазосиз қолганлик ҳиссиёти
сақланиб қолиши ,   бу ҳолат эса шахснинг келгусида янгидан-янги жиноятлар
содир   этишига   сабаб   бўлиши   мумкинлиги   тўғрисидаги   фикрлари     мавжуд
эди. 1
       Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар учун
бир   неча   жиноят   юзасидан   жазо   тайинлашда,   жазонинг   енгилини   оғири
билан   қоплаш     принципининг   қонунда   мустаҳкамланиши,   Жиноят
қонунининг   инсонпарварлик   тамойили   ҳамда   уни   либераллаштиришнинг
ёрқин   мисолидир.   Жазо   тайинлашнинг   ушбу   принципини   эндиликда
ижтимоий     хавфи   катта   бўлмаган     ва   унча   оғир   бўлмаган   жиноятларга
нисбатан қўллаш имконияти  мавжуд бўлди.
  Маълумки,   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир   бўлмаган
жиноятларни,   кўпгина   ҳолларда,   биринчи   марта   жиноий   жавобгарликка
тортилаётган   шахслар   содир   этади.   Шу   жиҳатдан   уларнинг   қилмишларида
енгиллаштирувчи   ҳолатлар   ҳам   мавжуд   бўлади.   Бу   борада   қатъий   тартибда
жиноятлар жами учун жазо тайинлашда фақат   жазоларни тўлиқ ёки қисман қўшиш   принципидан   фойдаланиш,   инсонпарварлик   принципига   тўла   жавоб
бера   олмайди.   Ушбу   ҳолларда,   яъни   жиноятлар     мажмуини   ташкил   этувчи
қилмишлар   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир   бўлмаган
жиноятлар   бўлгани   ҳолда,   жазоларнинг   енгилини   оғири   билан   қоплаш
принципини  ҳам   иш ҳолатларига  қараб  қўллаш мақсадга   мувофиқдир.  Зеро,
инсонпарварлик,   шубҳасиз,   давлатнинг     жиноятчиликка   қарши   кураш
сиёсати концепциянинг асосий ғояси  ҳисобланади. 2
 
              Бу   борада   муаллиф   томонидан   2003   йилда   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи
орган   ходимлари   (100   нафар)   орасида   анкета   сўровлари   олиб   борилганда,
уларнинг   46   фоизи   ўша     вақтда   жазо   тайинлашнинг   ушбу   қоидаларини
Жиноят кодексининг 59-моддасига киритиш лозимлигини билдиришган эди.
Бир неча ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар содир этилган бўлса ва
қатъий тайинланган жазо тури озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги
жазодан   иборат   бўлса,   шундай   жазоларнинг   муддати   қисқа   бўлганлиги
туфайли   суд   ҳар   қандай   ҳолда   ҳам   ўша   жазо   тури   муддатининг   доирасидан
чиқа   олмаган   ҳолларда   қоплаш   усулидан   фойдаланиш   мақсадга   мувофиқ
бўлади. 
Ўз   навбатида,   шуни   таъкидлаш   керакки,   гарчи   жазо   тайинлашнинг
ушбу   қоидасидан   қонунга   кўра,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси
қабул   қилинган   вақтда     воз   кечилган   тақдирда   ҳам   амалиётда   кўпгина
ҳолларда  ушбу усулни қўллашга тўғри келар эди. Масалан,  шахснинг содир
қилган бир жинояти учун ўн йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, иккинчи
жинояти   учун   йигирма   йил   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинланган
бўлса,   жиноятлар   жами   тариқасида   20   йил   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини   тайинлаш   мумкин   бўлади.   Бу   эса,   амалий   жиҳатдан   енгилини
оғири   билан   қоплаш   принципи   қўлланилганлигининг   ифодасидир.   Агар
айбдор   бир   нечта   ўта   оғир   жиноятларни   содир   қилиб   (масалан,
жавобгарликни   оғирлаштирадиган   ҳолатларда   қасддан   одам   ўлдириш,
босқинчилик,   уюшган   қуролли   гуруҳ   тузиш),   суд     ЖК   97-моддасининг
иккинчи қисми бўйича ўлим жазоси, босқинчилик ва уюшган қуролли гуруҳ тузиш   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинланганда,   жиноятлар
мажмуи   бўйича   фақат   ўлим   жазосини   якуний   жазо   сифатида   тайинлаш
мумкин   эди.   Яънинг   жиноятлар   бўйича   тайинланган   энг   оғир   жазо(ўлим
жазоси)ни   енгили   (озодликдан   маҳрум   қилиш)   билан   қоплашга   тўғри   келар
эди.   Демак,   қонунда   махсус   кўрсатилмаган   бўлса-да,   судлар   қоплаш
усулидан фойдаланиб келган.   Бу борада , Андижон вилояти судида кўрилган
И. нинг  жиноят ишини мисол сифатида келтириш мумкин:
Андижон   вилоят   суди   И.нинг   жиноий   қилмишларини   Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси иккинчи қисми “ж”, “и”, “о”, “п”
бандлари   билан   ўлим   жазосига,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси
164-моддасининг   тўртинчи   қисми   “в”   банди   билан   20   йилга   озодликдан
маҳрум этишга, 242-моддасининг 2-қисми билан ўн беш йилга, 246-моддаси
1-қисми   билан   10   йилга,   248-моддаси   1-қисми   билан   5   йилга   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазоларини   тайинлаб,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодексининг   59-моддасига   асосан   ўлим   жазоси   тайинлансин,   деб   ҳукм
чиқарган.   Демак,   қоплаш   усули   алоҳида   кўрсатилмаганлигига   қарамасдан,
объектив вазият қоплаш усулидан фойдаланишни тақозо қилган. 
Ўзбекистон     Републикасининг   Жиноят   кодексига   юқорида
таъкидланган   қоидаларнинг   назарда   тутилмаганлиги   сабабли     судлар   баъзи
бир   ҳолларда   бир   нечта   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир
бўлмаган   жиноятлар   учун   жазо   тайинлашда   ҳамма   вақт     ҳам   жазони
индивидуаллштириш   имкониятига   эга   бўлмаганлар.   Масалан,   Жиноят
кодексининг   121-моддаси   (аёлни   жинсий   алоқа   қилишга   мажбур     этиш   ва
130-модда   (порнографик   нарсаларни   тайёрлаш   ёки   тарқатиш)   назарда
тутилган   жиноятларни   олайлик.   Жиноят   кодексининг   121-моддаси
санкциясида   икки   йилдан   уч   йилгача   ахлоқ   тузатиш   ишлари   ёки   уч   йилдан
беш   йилгача   озодликдан   маҳрум   қилиш   назарда   тутилган,   130-модданинг
санкциясида   эса   жарима   ва   уч   йилгача   ахлоқ   тузатиш   ишлари   назарда
тутилган.   Агар   шу   жиноятлар   учун   ахлоқ     тузатиш   ишини   тайинлаш   зарур
деб топилган тақдирда, суд қисман қўшиш усулидан   фойдаланиш учун ҳар икки    жазони, иложи    борича,  камайтириб тайинлашга  мажбур  бўлади,  121-
модда   бўйича   эса   ҳар   қандай   ҳолда   ҳам   икки   йилдан   кам   бўлган   ахлоқ
тузатиш ишларини тайинлаш мумкин бўлмайди.
Маълумки,   ушбу   қоида   Ўзбекистон   Республикасининг   1959   йилги
Жиноят   кодексида   назарда   тутилганлигига   қарамасдан,   амалдаги   жиноят
қонуни   қабул   қилинган   вақтда   жазоларни   қоплаш   тамойилини
мустаҳкамламади.     Аммо   суд   амалиётида   бир   неча   жиноят   юзасидан
жазоларни   қўшиш   борасида   маълум   қийинчликлар   юзага   келар   эди.
Ўзбекистон   Республикасининг   2004   йил   27   августдаги   қонунига   кўра,
Жиноят   кодексига   қайта   киритилган   ушбу   қоида   олдинги   қонунчиликдан
тубдан   фарқ   қилади.   Жиноятлар   мажмуи   бўйича   жазо   тайинланганда   ҳар
қандай ҳолларда эмас, балки   жиноятлар   мажмуини фақат ижтимоий хавфи
катта   бўлмаган   ва   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   ташкил   этсагина
қўлланилиши мумкин. 
Эндиликда   жиноятлар   мажмуи   бўйича   жазо   тайинлашнинг   ушбу
принципи суд амалиётида кенг қўлланилмоқда. 
Шу   ўринда   таъкидлаш   керак,   Жиноят   кодекси   59-моддасининг   3-
қисмида,   «агар   жиноялар   мажмуини     ташкил   этувчи   жиноятлардан   лоақал
биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, ушбу Кодексининг Умумий қисмида
шу   жазо   тури   учун   белгиланган   доирада   тайинланган   жазоларни   тўла   ёки
қисман   қўшиш   йўли   билан   жазо   узил-кесил   тайинланади»   дейилади.   Яъни
қонун   мазмунида   кўринадики,   ушбу   ҳолларда   жазонинг   енгилини   оғирроғи
билан   қоплаш   қоидаси   қўлланилиши   мумкин   эмас.   Аммо   кодекснинг   59-
моддаси   4-қисмида   назарда   тутилган   қоидаларга   кўра,   ушбу   ҳолларда   ҳам
қоплаш   принципини   қўлланиши   мумкинлиги     назарда   тутилган.     Яъни
жиноятлар   мажмуи   бўйича   жазо   тайинлашда,   агар   жиноятлардан   ҳеч
бўлмаганда   биттаси     учун   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги
жазо   тайинланганда,   узил-кесил   жазо   ЖК   59-моддаси   тўртинчи   қисми
қоидасига   мувофиқ   енгилроқ   турдаги   жазони   умрбод   озодликдан   маҳрум
қилиш   билан   қоплаш   орқали   тайинланади.   Шунингдек,   жиноятлардан   ҳеч бўлмаганда   биттаси   учун   узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
тайинланганда   узил-кесил   жазо   ЖК   59-моддаси   бешинчи   қисми   қоидасига
мувофиқ   ёхуд   енгилроқ   жазони   оғирроғи   билан   қоплаш   орқали,   бироқ
йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади. 1
Маълумки,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   ва   узоқ   муддатли
озодликдан   маҳрум   қилиш     фақат   икки   турдаги   ўта   оғир   жиноят   учун
қўлланилиши   назарда   тутилган.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   Жиноят   кодекси   59-
моддасининг  3 қисми ва 4-қисми мазмуни бир-бирига зидлигини кўрсатади.
Назаримизда,   қонундаги   бундай     номутаносибликни,   3-қисмида   назарда
тутилган   қоидалардан   кейин   «агар   жиноятлардан   бири   учун   умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   ёки   узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси тайинланган ҳоллар бундан мустасно», деган  сўзлар билан тўлдириш
орқали ҳал қилиш мумкин. 
Жиноят   кодексига   жазо   тайинлаш   борасида   ушбу   қоидаларнинг
киритилиши,   биринчидан,   жиноят   қонунининг   бу   борадаги   нормаларини
такомиллаштиришга   қаратилган   бўлса,   иккинчидан,   қоплаш   принципи   жазо
тайинлаш қоидаларининг яна либераллашганлигидан далолат беради.   
Жиноий   жазоларни   либераллаштириш   жараёнида   Жиноят   кодекси
Махсус қисмининг моддаларида ҳам муҳим ўзгаришлар рўй бериб, муқобил
санкцияларни   кўпайтириш,   шахсни   жамиятдан   ажратмаган   ҳолда,   бошқа
жиноят-ҳуқуқий   чораларни   қўллаш,   жарима   миқдорини   кўпайтириш,
Жиноят   кодексида   назарда   тутилган   ижтимоий   жиҳатдан   унчалик   хавфли
бўлмаган  қилмишларнинг декриминализация қилиниши,   яъни жиноят эмас,
маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. 
Ўз   навбатида,   таъкидлаш   керак,   «жазонинг   либераллаштирилиши   ҳар
қандай   жиноятларга   нисбатан   кечиримли   бўлиш   керак,   деган   маънони
англатмайди.   Ҳар   қандай   қонунбузарлик   тўхтатилиши,   жазога   тортилиши
керак.   Қонунбузарликларга   нисбатан   жамиятнинг   бепарволиги
жиноятчиликнинг кучайишига, ҳуқуқий бошбошдоқликка олиб келадики, бу
ҳуқуқий   давлат   қуриш   ғоясига   зиддир». 1
  Шу   жиҳатдан,   Жиноят   кодексига жиноят   сифатида   айрим   қилмишларнинг   киритилиши,     баъзи   бирлари   учун
жавобгарликнинг кучайтирилиши  айни муддаодир. 
Бу  борада  жиноят  кодексига  киритилган   ўзгартиришлардан     яна  бири,
диний   мавзудаги   материалларни   қонунга   хилоф   равишда   тайёрлаш,
тарқатиш, сақлаш, олиб киришга оид янги 244 3
-модда киритилганлиги муҳим
воқеа   бўлди.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ва   «Виждон
эркинлиги тўғрисида» ги қонунга   кўра,   ҳар бир шахс эркин эътиқод қилиш
ҳуқуқига   эга   бўлиб,   шахсни   қандайдир   динга   киришга   далолат   қилиш,
ташвиқот   қилиш   таъқиқланади.     Шунга   асосан,   ҳар   қандай   ташкилотлар   ва
бошқа   шахсларнинг,   тарқатиш   мақсадида,   диний   мазмундаги   ҳар   қандай
материалларни   тайёрлаши,   сақлаши,   Ўзбекистон   Республикасига   ҳудудига
олиб   кириши   ёки   тарқатишлари   ғайриқонуний   ҳисобланади.   Жиноят
кодексига   киритилган   ушбу   янги   модда     юқоридаги   ҳолатларга   қарши
курашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон   Республикасининг   «Ахборотлаштириш   ва   маълумотлар
узатиш   соҳасида   қонунга   хилоф   ҳаракатлар   содир   этганлик   учун
жавобгарлик   кучайтирилганлиги   муносабати   билан   Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритиш тўғрисида»ги  2007 йил 27 сентябрда  қабул қилинган   Қонуни  суд-
ҳуқуқ   ислоҳотларини   изчиллик   билан   давом   эттириш   ва   янада
такомиллаштириш сари қўйилган янги  қадам бўлди.
Мазкур   қонунга   кўра,   Жиноят   кодекси   янги   ХХ-1   (ЖК   278-1-278-2
моддалар)   боб   билан   тўлдирилиб,   ахборот   технологиялари   соҳасидаги
жиноятлар,   хусусан,   ахборотлаштириш   қоидаларини   бузиш,   компьютер
ахборотидан   қонунга   хилоф   равишда   (рухсатсиз)   фойдаланиш,   компьютер
тизимидан   қонунга   хилоф   равишда   (рухсатсиз)   фойдаланиш   учун   махсус
воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш,
компьютер   ахборотини   модификациялаштириш,   компьютер   саботажи,   зарар
келтирувчи   дастурларни   яратиш,   ишлатиш   ёки   тарқатиш     учун   жиноий жавобгарлик   белгиланди.   Ушбу   қилмишларнинг   аксарият   қисми   ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятлар гуруҳига киритилган.
Маълумки,   ушбу   жиноятлар   инсоният   фаолиятининг   турли
соҳаларидаги   ҳар   хил   шахсларга       жиддий   равишда   зарар   етказишга   реал
хавф туғдиради. Шунингдек, мураккаб кўрсаткичли компьютер тизимларини
мудофаа   ва   ишлаб   чиқариш   мақсадларини   бошқаришга   киритиш   билан
боғлиқ   ахборотлаштириш   қоидаларини   бузиш   одамлар   ўлимига,   уларнинг
соғлиғига   зарар   етказилишига,   йирик   ҳажмда   мулкларнинг   вайрон
қилинишига   олиб   келиши   мумкин.   Шу   жиҳатдан,     ушбу   қилмишлар   учун
жавобгарликни такомиллаштириш жуда муҳимдир.
Юқоридагиларга   кўра   таъкидлаш   керак,   жиноят   қонунчилигида   жазо
тайинлаш институтининг либераллаштирилиши, ўз навбатида:
-   жиноят   содир   қилган   шахсга   нисбатан   жамиятдан   ажратиш   билан
боғлиқ бўлмаган жазоларни  кенг қўллаш имкониятини яратди;
-     жиноят   учун   жазо   тайинлаш   қоидаларини   дифференциялаш   ва
индивидуаллаштиришга олиб келди.
Юқоридагилар билан бирга, назаримизда, жиноят учун жазо тайинлаш
тизимини либераллаштиришнинг кейинги босқичларида қуйидагилар амалга
оширилиши керак:
1.   Жиноятга   тайёргарлик   ва   жиноятга   суиқасд   қилганлик   учун   жазо
тайинлаш қоидаларини индивидуаллаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Чунки   ушбу   қоида   тўғридан-тўғри   қонун   нормалари   орқали
индивидуаллаштиришга   хизмат   қилади,   зеро,   жиноятга   тайёргарлик   кўриш
жиноятга   суиқасд   қилишга   нисбатан   ижтимоий   хавфлилиги   камроқ,   шу
жиҳатдан,   енгилроқ   жазо   тайинланишига   олиб   келади.   Ўзбекистон
Республикаси Жиноят қонунида назарда тутилган  бу борадаги қоидалар  эса,
тамом   бўлмаган   жиноятларнинг   ушбу   шаклларига   нисбатан,   назаримизда,
жазо тайинлаш қоидаларини индивидуаллаштириш имконига    тўла эмас.
2. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини афв этишнинг ҳуқуқий
оқибатлари, айнан жиноят қонунчилигида ўз аксини топиши керак.  Амалдаги   жиноят   қонунчилигига   кўра,   шахс   умрбод   озодликдан
маҳрум   қилиш     жазосига   ҳукм   қилинганда,   у   афв   этилиши   натижасида
қандай  ҳуқуқий оқибатлар  келиб  чиқиши, қонунчиликда  аниқ  ўз ифодасини
топмаган.   Чунки   Жиноят   кодекси   76-моддасининг   3-қисмида     умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   қилинган   шахсни   афв   этишнинг
фақат   ҳуқуқий   шартлари   назарда   тутилган,   холос.     Шунингдек,   Жиноят
кодекси   51-моддасида   ҳам   ушбу   ҳолат   тўғрисида   ҳеч   қандай   қоидалар
мустаҳкамланмаган.     Жиноят   кодекси   50-моддаси   7-қисмининг   «г»   бандида
эса,   «умрбод   озодликдан   маҳрум   этишга   ҳукм   этилганлар,     шунингдек   афв
этиш   тартибида   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   озодликдан
маҳрум   қилиш   билан   алмаштирилган   шахслар   ҳам   жазони   махсус   тартибли
колонияларда»     ўташлари   тўғрисида   сўз   юритилади.   Бундан   хулоса   қилиш
мумкинки,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм     этилган   шахс
афв   этилганда,   ушбу   жазо   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   билан
алмаштирилиши   мумкин.   Аммо   бу   борада   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини   қандай   муддатларга   алмаштириш   мумкинлиги   тўғрисида   савол
туғилади.   Ушбу   масала   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг
2007   йил   14   ноябрдаги   «Умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги
жазони   қўллашнинг   айрим   масалалари   тўғрисида»ги     қарорида   ҳам
ойдинлаштирилмаган.  
3.   Жиноят   кодекси   59-моддасининг   3-қисмида,   «агар   жиноятлар
мажмуини     ташикл   этувчи   жиноятлардан   лоақал   биттаси   оғир   ёки   ўта   оғир
жиноят   бўлса,   ушбу   Кодексининг   Умумий   қисмида   шу   жазо   тури   учун
белгиланган   доирада   тайинланган   жазоларни   тўла   ёки   қисман   қўшиш   йўли
билан   жазо   узил-кесил   тайинланади»   дейилади.   Яъни   қонун   мазмунида
кўринадики,   ушбу   ҳолларда   жазонинг   енгилини   оғирроғи   билан   қоплаш
қоидаси қўлланилиши мумкин эмас. Аммо кодекснинг 59-моддаси 4-қисмида
назарда тутилган қоидаларга кўра, ушбу ҳолларда ҳам қоплаш принципининг
қўлланиши мумкинлиги  назарда тутилган.  Яъни жиноятлар мажмуи бўйича
жазо  тайинлашда,  агар   жиноятлардан   ҳеч  бўлмаганда   биттаси     учун  умрбод озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазо   тайинланганда,   узил-кесил
жазо   ЖК   59-моддаси   тўртинчи   қисми   қоидасига   мувофиқ   енгилроқ   турдаги
жазони   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан   қоплаш   орқали
тайинланади.   Шунингдек,   жиноятлардан   ҳеч   бўлмаганда   биттаси   учун   узоқ
муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо
ЖК   59-моддаси   бешинчи   қисми   қоидасига   мувофиқ   ёхуд   енгилроқ   жазони
оғирроғи  билан   қоплаш  орқали,  бироқ  йигирма  беш   йилдан   ортиқ  бўлмаган
муддатга тайинланади. 1
Маълумки,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   ва   узоқ   муддатли
озодликдан   маҳрум   қилиш     фақат   икки   турдаги   ўта   оғир   жиноят   учун
қўлланилиши   назарда   тутилган.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   Жиноят   кодекси   59-
моддасининг  3 қисми ва 4-қисми мазмуни бир-бирига зидлигини кўрсатади.
Назаримизда,   қонундаги   бундай     номутаносибликни,   3-қисмида   назарда
тутилган   қоидалардан   кейин   «агар   жиноятлардан   бири   учун   умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   ёки   узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси тайинланган ҳоллар бундан мустасно», деган  сўзлар билан тўлдириш
орқали ҳал қилиш мумкин. 
2.2. Жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини
либераллаштириш масалалари
Маълумки,     жиноий   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш   жиноят
ҳуқуқининг   муҳим   институтларидан   бири   ҳисобланади.   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодексининг   XII-XIII   боблари   64-68,   69-76
моддаларида   жиноий     жазодан   озод   қилиш   тўғрисидаги   нормалар   ўз
ифодасини     топган   булиб,   бунда   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодексининг  инсонпарварлик принципи намоён булади. 
Умумий   қоидага   кўра,   жиноят   содир   қилган   шахсни   жиноий
жавобгарликка   тортиш   унга   жиноий   жазо   қўллашда   ифодаланади.
Жиноятларнинг   қатъий   рўйхати   эса,   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят кодекси   Махсус қисмида берилган. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш
учун   унинг   ҳаракатида   Жиноят   кодекси   махсус   қисмининг   у   ёки   бу
моддасида   назарда   тутилган   жиноятларнинг   барча   белгилари   бўлган   ва
тергов материаллари орқали тўла аниқланган бўлиши керак. Ана шундагина
шахс   жиноий   жавобгарликка   тортилади.   Бундай   талаб   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясида   белгилаб   қўйилган   бўлиб,   унинг   26-
моддасида   жиноят   содир   этганликда   айбланаётган   ҳар   бир   шахснинг   иши
судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча,
у айбдор ҳисобланмайди, дейилади. 1
Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонунининг   инсонпарварлик   ва
одиллик принципи шундаки, оғир ёки ўта оғир жиноятни содир қилган ёхуд
такроран жиноят содир қилган шахсларга нисбатан уларнинг айбига, жиноят
туфайли  етказилган   зарарнинг  миқдорига,   субъектнинг  шахсига   қараб,  жазо
чорасини   белгилаш   билан   бирга     ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча
оғир   бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта   содир   этган   шахсларга   нисбатан,
агар   қонунда   кўрсатилган   асослар   мавжуд   бўлса,   жиноий   жавобгарликдан
озод   қилиниши   мумкин.     Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   7-
моддасида: «Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш
ёки   инсон   қадр-қимматини   камситиш   мақсадини   кўзламайди»,   дейилади.
Демак,   бу   моддада   жиноят   қонунининг   инсонпарварлик   тамойили
белгиланган   бўлиб,   унда   жисмоний   азоб   бериш   ва   инсон   қадр-қимматини
камситишга   асосланмаган   жиноий   жавобгарликка   тортиш   ёки   жиноий
жавобгарликдан озод қилиб, бошқа ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш назарда
тутилади.   Бу   борада     Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.Каримов
таъкидлаганидек,   «жиноятчиликнинг   олдини   олиш,   унга   қарши   курашиш
самарадорлиги жазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига  эмас, балки биринчи
навбатда,   қонунни   бузган   шахснинг   жазонинг   муқаррарлигини   нечоғли
англашига боғлиқ». 2
 
Жиноий   жавбгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш   институтлари   бир-
биридан   тубдан   фарқ   қилади.   Жумладан,   жавобгарликдан   озод   қилиш   – жиноят  содир  этган   шахсни давлат  томонидан  унга  нисбатан   ҳукм   чиқариш
йўли   билан   жазолашдан   воз   кечиш   бўлиб,   суд   томонидан   айблов   ҳукми
чиқарилгунга қадар, жиноят ишини тугатишда намоён бўлади».
Бу   борада     М.Ҳ.   Рустамбоев   томонидан   янада   аниқроқ     тушунчалар
келтирилиб,   «жавобгарликдан   озод   этиш,   ваколатли   давлат   органининг
судлов ёки айбловини бекор қилиш, шунингдек жиноят содир этишда айбдор
бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш
ҳақидаги акти» эканлиги тўғри таъкидланган. 1
  Жиноий жавобгарликдан озод қилиш шахсни   жиноий жавобгарликка
тортилмай   қўлланилади,   жиноий   жазодан     озод   қилиш   эса   жиноий
жавобгарликка   тортилгандан   сўнг   қўлланилиши   мумкин.   Демак,   ҳали
тайинланмаган жазодан озод қилиш мантиқий жиҳатдан  жазодан озод қилиш
ҳисобланмайди.   Жазодан   озод   қилиш   деганда,   айнан   суд     ҳукми   билан
тайинланадиган жазодан  озод қилиш назарда тутилади.
Дарҳақиқат,   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилишнинг   муҳим
шартларидан   бири,     жиноят   содир   этган   шахсга   жиноий   жазо   қўлламасдан
ҳам ахлоқан тузатиш мумкин, деган хулосага келинса қўллаш мумкин. Ушбу
ҳолда, муҳими, юқорида таъкидланганидек, шахс   жазонинг муқаррарлигини
англаши лозим. 
Шу   ўринда   таъкидлаш   керак,   жиноий   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод
қилиш   институтини   либераллаштириш   жараёни   ҳам   ўзига   хос   тарихий
илдизга эга.
        Ўзбекистон Республикасининг 1959 йилдаги Жиноят кодексида жиноий
жавобгарликдан   озод   этиш   институти   амалдаги   Жиноят   кодексидан   тубдан
фарқ қилади. Жумладан, 1959 йилдаги Жиноят кодексида қуйидаги  ҳолатлар
жавобгарликдан озод қилишнинг турлари  ҳисобланган:
                А)   жиноий   жавобгарликка   тортиш     муҳлатларининг   ўтиши   туфайли
жиноий жавобгарликдан озод қилиш (ЖК 46- модда);
                Б)   ишни   тергов   қилиш   ёки   судда   кўриш   даврида   шароит   ўзгариши
туфайли,   ҳаракат   ижтимоий   хавфлилик   характерини   йўқотган   ёки   ўша жиноят қилган шахс ижтимоий хавфли эмас, деб ҳисобланиши билан жиноий
жавобгарликдан озод қилиш (ЖК 48-модда);
                В)   айбдорни   жамоат   ташкилотларига   кафилга   бериб,   жиноий
жавобгарликдан озод қилиш (ЖК 49-модда);
               Г)  ишни ўртоқлик судига  бериб, жиноий жавобгарликдан озод қилиш
(ЖК 49-1 моддаси);
                Д)   Жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиб,   маъмурий   жавобгарликка
тортиш (ЖК 48-1 моддаси).
        Юқоридан кўринадики, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш
амалдаги жиноят кодексида ўзига хос хусусиятларга эга:
        - биринчидан, амалдаги Жиноят кодексида олдинги жиноят қонунларида
мавжуд бўлмаган жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш   тўғрисидаги янги
қоидалар киритилди;
               - иккинчидан, амалдаги Жиноят кодексида жавобгарликдан ва жазодан
озод   этиш     қоидалари     бундай   қарор   қилишга   ваколатли   бўлган   шахслар   ва
органлар доирасига кўра тубдан фарқ қилади.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида
жавобгарликдан озод қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:
1.Жавобгарликка   тортиш   муддатининг   ўтиб   кетганлиги   муносабати
билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш.
2. Қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати
билан жавобгарликдан озод қилиш.
3. Айбдор   ўз   қилмишига   чин   кўнгилдан   пушаймон   бўлганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш.
4. Ярашилганлиги   муносабати   билан   жиноий   жавобгарликдан   озод
қилиш.
5. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш.
6. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш.
Жазодан озод қилишнинг  қуйидаги турлари  назарда тутилган: 1)   жазони   ижро   этиш   муддати   ўтиб   кетганлиги     муносабати   билан
жазодан озод қилиш;
2)   айбдорни   килмишига   чин   кўнгилдан   пушаймон   бўлганлиги
муносабати  билан жазодан озод  қилиш;
3) шартли ҳукм  қилиш;
4) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш;
5) жазони енгилроғи билан алмаштириш;
6) касаллик ёки меҳнат қобилиятини  йўқотганлиги оқибатида  жазодан
озод қилиш;
7) амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод қилиш.
       Юқоридагилардан   кўринадики,  Ўзбекистон   Республикасининг  амалдаги
Жиноят   кодексида   олдинги   қонунларга   маълум   бўлмаган   жавобгарликдан
озод   қилишнинг   янги   турлари,   жумладан,   айбдорнинг   чин   кўнгилдан
пушаймон   бўлганлиги   муносабати   билан   жавобгарликдан   озод   қилиш,
шахснинг касаллиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилиш, амнистия
актига кўра жиноий жавобгарликдан озод қилиш масалалари тўғридан-тўғри
жиноят қонунида ўз аксини топган.
Жавобгарликдан   озод   қилишнинг   ушбу   турлари   вояга   етган   ва   вояга
етмаганларга   нисбатан   бирдай   қўлланилиши   мумкин.   Бу   борада   қуйидаги
жиноят иши характерлидир. 
Дастлабки   тергов   томонидан     Т.     Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодекси     205-моддасининг   2–қисмида     назарда   тутилган     жиноят   содир
этганликда   айбланиб,   иши   судда   кўрилган.   Иш   ҳолатларига   кўра,   Т.     ва
бошқа   бир   гуруҳ   шахслар   ўзаро   жиноий   тил   бириктириб,   бир   қатор
фирмаларга     ўз   мансабларини   суистеъмол   қилган   ҳолда,   кредитлар   бериб,
уларнинг фоизларини ўзлаштирганликда айбланган.
Суд   ушбу   жиноят   ишини   кўриб,   Т.нинг   биринчи   марта   жиноят   содир
этганлиги,   содир   этган   жинояти   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   туркумига
кириши, иш бўйича зарарнинг йўқлиги, меҳнатга ҳалол муносабати ва содир
қилган   ишидан   пушаймон   эканлигини   эътиборга   олиб,   Ўзбекистон Республикаси   Жиноят   кодексининг   66-моддасини   қўллаган   ҳолда,
жавобгарликдан озод қилишни лозим деб топган. 1
Худди   шундай,   Самарқанд   шаҳар   суди   томонидан   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодекси   169-моддасининг   2-қисми   «в,   г»   бандлари
билан   айбланган   Х.А.   ва   Н.Р.   ларнинг   ишини   суд   мажлисида   кўриб,   уларга
нисбатан  ЖКнинг 66-моддасига кўра жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида
ажрим чиқарган.
Иш   ҳолатларига   кўра,     вояга   етмаган   Х.А.   2006   йилнинг   17   мартида
соат   09.00   ларда   ўзганинг   мулкини   яширин   равишда   талон-тарож   қилиш
мақсадида,     синфдошлари   билан   ўзаро   тил   бириктириб,   металл   гаражнинг
орқа   томонини   очиб,   у   ердаги   жами   60   000   сўмлик   тўртта   алюмин   қозон,
ишламайдиган   ҳолатдаги   битта   мотор,   гўшт   қиймалагич   ва   бошқа   жами
130   000 сўмлик нарсаларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.
Суд мажлисида   вояга етмаган судланувчилар ўз айбларига тўла иқрор
бўлганлар.     Суд   Х.А.,   Н.Р.   ва   Ш.О.   томонидан   унча   оғир   бўлмаган   жиноят
содир этилганлиги, ўз айбларига иқрор эканликлари, жиноятни очишда фаол
ёрдам   берганликлари,   яшаш   ва   ўқиш   жойидан   ижобий   тавсифланиши,
жиноятни биринчи марта содир этганликларини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодексининг   66-моддасини   қўллаган   ҳолда,   уларни
жиноий жавобгарликдан озод қилган. 2
Шулар билан биргаликда жиноят қонунида вояга етмаганларга нисбатан
қўлланиладиган   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   этишнинг   алоҳида
қоидалари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида жавобгарликдан
ва   жазодан   озод   этиш   фақат   суднинг   ваколатига   тегишлидир.
Жавобгарликдан ва жазодан озод этиш қоидаларини қўллашда содир этилган
жиноятнинг   ижтимоий   хавфлилик   даражаси,   жиноятларнинг   турлари,
судланганлик,   жиноят   содир   этган   шахснинг   хавфлилик   даражаси,   шахсга
оид хусусиятлар, жазони ижро этиш мобайнида ички тартиб-қоидаларга риоя
этганлик ва бошқа жиҳатлари эътиборга олиниши керак.   Жиноий   жазоларни   либераллаштириш   борасида   олиб   борилаётган
фаолият   халқимиз   бой   тарихи   ва   ҳуқуқий   тажрибаси   руҳиятидан   келиб
чиққан ҳолда юритилиб, жавобгарликдан озод этиш борсида жиддий янгилик
бўлиб,   амалдаги   Жиноят   кодекси   66-1   моддаси,   яъни   ярашганлигини
муносабати   билан   жиноий   жавобгарликдан   озод     қилишнинг   киритилиши
бўлиб,     у шбу моддада назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар
ўз   айбига   иқрор   бўлса,   жабрланувчи   билан   ярашса   ва   етказилган   зарарни
бартараф   этса,   жиноий   жавобгарликдан   озод   этилиши   мумкин.   Томонлар
ярашуви янги ҳуқуқий ҳодиса бўлишига қарамай, чуқур тарихий илдизга эга,
ўзаро бағрикенглик (сабр-тоқатлик) ва фуқароларнинг бир-бирларини кечира
олиш хусусияти миллий маънавиятимизга доимо хос бўлган.   1
  Дастлаб   ушбу   қонун   қабул   қилинганда,   фақат   26   та     жиноят   учун
томонларнинг   ярашганлиги   муносабати   билан   жавобгарликдан   озод   этиш
мумкин бўлса, жиноят қонунини либераллаштиришнинг сўнгги босқичларига
кўра, эндиликда Жиноят кодексининг 31 та моддасидаги 42 та жиноят бўйича
томонларнинг   ярашганлиги   муносабати   билан   жавобгарликдан   озод   қилиш
мумкин.   Жумладан,   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят
кодексига   кўра,   бугунги   кунда   қуйидаги   жиноятлар   учун   ярашув
институтини   қўллаш   мумкин:   қасддан   баданга   ўртача   оғир   шикаст   етказиш
(ЖК   105-моддасининг   1-қисми),   кучли   руҳий   ҳаяжонланиш   натижасида
қасддан   баданга   оғир   ёки   ўртача   оғир   шикаст   етказиш   (ЖК   106-моддаси),
зарурий   мудофаа   чегарасидан   четга   чиқиб,   қасддан   баданга   оғир   шикаст
етказиш   (ЖК   107-моддаси),   ижтимоий   хавфли   қилмиш   содир   этган   шахсни
ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан шикаст
етказиш (108-модда), қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК109-модда),
қийнаш   (110-модданинг   1-қисми),   эҳтиётсизликдан   баданга   ўртача   оғир   ёки
оғир   шикаст   етказиш   (ЖК   111-модда),   таносил   касаллигини   тарқатиш   (ЖК
113-модда   1   ва   2-қисмлар),     аёлни   ўз   ҳомиласини   сунъий   равишда
туширишга   мажбурлаш   (ЖК   115-модда),   касб   юзасидан   ўз   вазифаларини
лозим даражада бажармаслик (ЖК 116-моддаси 1 ва 2-қисмлар),  хавф остида қолдириш (ЖК 117-моддаси 1-қисми), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур
этиш   (ЖК   121-модда   1-қисми),     вояга   етмаган   ёки   меҳнатга   лаёқатсиз
шахсларни   моддий   таъминлашдан   бўйин   товлаш   (ЖК   122-моддаси),   ота-
онани   моддий   таъминлашдан   бўйин   товлаш   (ЖК   123-моддаси),
фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш (ЖК 125-моддаси 1-қисми), аёлни
эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (ЖК
136-моддаси), туҳмат (ЖК139-модда), ҳақорат  қилиш (ЖК  140-моддасининг
1-   ва   2-қисмлари),   муаллифлик   ёки   ихтирочилик   ҳуқуқларини   бузиш   (ЖК
149-моддаси), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш (ЖК
167-моддаси 1–қисм), фирибгарлик (ЖК 168-моддасининг 1-қисми), ўғрилик
(ЖК   169-моддаси   1-қисми),   алдаш   ёки   ишончни   суиистеъмол   қилиш   йўли
билан мулкий зарар етказиш (ЖК 170-моддаси 1 –қисми ва 2-қисм «б» ва «в»
бандлари),     мулкни   қўриқлашга   виждонсиз   муносабатда   бўлиш   (ЖК   172-
модда),   мулкни     қасддан   нобуд   қилиш   ёки   унга   зарар   етказиш   (ЖК   173-
моддаси   1-қисми),   электр,   иссиқлик   энергияси,   газ,   водопроводдан
фойдаланиш   қоидаларини   бузиш   (ЖК   185-2   моддаси),   рақобатчини
обрўсизлантириш   (ЖК   192-моддаси),   темир   йўл,   денгиз,   дарё   ёки   ҳаво
транспортининг   ҳаракати   ёхуд   улардан   фойдаланиш   хавфсизлиги
қоидаларини   бузиш   (ЖК   260-моддаси   1-қисми),   транспорт   воситалари
ҳаракати   ёки   улардан   фойдаланиш   хавфсизлиги   қоидаларини   бузиш   (ЖК
266-моддаси 1-қисми), транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир
қоидаларни  бузиш  (ЖК   268-моддаси   1-қисми),  машиналарни  бошқариш  ёки
улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 298-моддаси 1-қисми). 
Таъкидлаш   керакки,   қонунда   белгиланган     ушбу   жиноятлар   доираси
ярашув   институтини   қўллаш   учун   қатъий   рўйхат   бўлиб,   суд   амалиётида   у
кенгайтирилиб   талқин   қилиниши   мумкин   эмас,   яъни   66-1   моддада   назарда
тутилмаган   жиноят   учун   ушбу   институтни   қўллаш   мумкин   эмас,   аммо
шундай   ҳолларда   томонларнинг   ярашганлиги   қандай   аҳамият   касб   этади,
деган   савол   туғилади.   Бундай   ҳоллар,   гарчи   жиноий   жавобгарликдан   озод этишга   асос   бўлмаса-да,   жабрланувчи   билан   айбдорнинг   ярашганлиги,
жиноят учун жазо тайинлашда эътиборга олиниши керак.
Шу   ўринда   ярашув   институтини   қўллашнинг   ҳуқуқий   асослари
тўғрисида  тўхталиб  ўтиш  лозим.  Ўзбекистон  Республикаси  Жиноят   кодекси
66-1-моддасининг     мазмунига   кўра,   ушбу   қоидалар   қуйидаги   ҳолларда
қўлланиши мумкин:
-биринчидан,   шахс   томонидан     Жиноят   кодекси   66-1   моддасида
назарда тутилган жиноятлардан бирининг содир этилиши;
-иккинчидан, жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлиши;
-учинчидан,   жиноят   содир   этган   шахс   жабрланувчи   билан   ярашиб,
етказилган зарарни бартараф этиши керак.
Юқоридагилар билан бирга, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан   озод   этишнинг   муҳим   шартларидан   бири,   шахснинг
муқаддам оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик
ҳолати   тугалланган   ёки   судланганлиги   олиб   ташланган   бўлиши   керак.   Акс
ҳолда   бундай   шахслар   томонларнинг   ярашилганлиги   муносабати   билан
жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин эмас.
  Мазкур   қонун   қабул   қилинганидан     ҳозирги   кунга   қадар   ярашув
асосида   65   мингдан   ортиқ   шахс   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилинган.   Бу
борада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленуми   қарорида
таъкидланганидек,   «…   жиноят   қонунчилигига   ушбу   институтнинг
киритилиши   жиноий   ҳуқуқий   муносабатларни   эркинлаштиришда   самарали
восита   бўлди.   Мазкур   институт   жабрланувчининг   ҳуқуқларини   ишончли
ҳимоя   қилиш,   республикада   судланганлик   ҳолатини   камайтириш,   жиноий
жавобгарликдан   озод   қилиш   институтининг   кенгроқ   қўлланилишига   имкон
яратди» 1
.  
Ярашилганлиги   муносабати   билан   жиноий   жавобгарликдан   озод
қилишнинг   жиноят   қонунига   киритилиши,   жиноят   ҳуқуқи   сиёсатида   ҳам
ҳуқуқий,   ҳам   амалий   аҳамият   касб   этади.   Жумладан,   жиноят   содир   этган шахснинг   ахлоқан   тузалишида   ва   унинг   тўғри     йўлга   киришида   бу   қоида
ҳуқуқий аҳамият касб этади.  2
Таъкидлаш   керакки,   жиноий   жазоларни   либераллаштириш   борасида
олиб   борилаётган   фаолият   халқимиз   бой   тарихи   ва   ҳуқуқий   тажрибаси
руҳиятидан келиб  чиққан ҳолда юритилмоқда.   
Ярашганик   муносабати   билан   жавобгарликдан   озод   қилиш   амалдаги
ЖКга   янгилик   сифатида   киритилган   бўлса-да,   давлатчилигимиз   тарихида
буни   янгилик   деб   бўлмайди.   Жумладан,   мусулмон   ҳуқуқий   манбаларидан
бири  «Мухтасар»да   «сулҳ»,   «иқрор»  каби   тушунчалар   мавжуд   бўлиб,  «сулҳ
ва келишиув шундайин аҳд (шартнома)ки, у жазони дафъ қилур».  
«Бировнинг   бошини   ёрганлиги   ё   қўлини   синдирганлиги   учун   маълум
миқдорда   мол   бериб,   сулҳ   келишув   дуруст,   ул   жонга   зарар   етказувчи   хоҳ
билиб   бўлсин,   хоҳ   билмай» 3
.   Бундан   кўриниб   турибдики,   шариатда   ҳам
ижтимоий   хавфлилиги   камроқ   қилмишлар   учун   келишув   борасида   жазодан
озод   қилининган.     Ёки   бу  борада   Буюк  Соҳибқирон   Амир  Темурнинг   Амир
Худойдоднинг сўзларини келтириб, «Агар душманинг бош уриб, паноҳингга
келса,   раҳм   қилиб,   яхшилик   ва   мурувват   кўрсатгил»   деган   сўзларида   ҳам
кечириш   маъносини   кўриш   мумкин. 1
  Демак,   бизнинг   қонунларимизда
шахснинг   ўз   айбига   иқрор   бўлганлиги,   жиноят   туфайли   етказилган   зарарни
тўлиқ   қоплаганлиги   учун   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   азал-азалдан
муҳим аҳамият касб этиб келган. 
Юқоридагиларга   кўра   таъкидлаш   керакки,   «мазкур   институтнинг
жорий   этилиши,   халқимизнинг   менталитети,   бағрикенглиги   ва   кечиримли
табиатига тўла-тўкис мос келадиган ҳолатдир». 2
Ўзбекистон Республикаси Президенти  И.Каримов 2005 йил 28 январда
Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма   мажлисидаги
маърузасида:   «…ярашув   институтининг   жорий   этилиши   қонунийликни
мустаҳкамлашда  ижобий омил бўлди», деб  тўғри  таъкидлади.
  Дарҳақиқат,   ярашув   институтининг   қонунда   мустаҳкамланиши,
жабрланувчининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш, жиноий жавобгарликдан озод   этиш   институтининг   кенгроқ   қўлланишига   имконият   яратди.   Чунки
муқаддам   қонун   чиқарувчи   белгилаб   берган   процессуал   муносабатларга
жабрланувчининг   иштироки   чеклаб   қўйилган   эди.   Жабрланувчига   берилган
бундай   ҳуқуқ     аҳолининг   криминаллашуви   даражаси   пасайишига,
судланганликнинг салбий оқибатлари камайишига, меҳр-мурувватлилик каби
инсоний фазилатларнинг кенгроқ намоён этилишига олиб келмоқда. 
Бу борада  судда кўрилган қуйидаги жиноят иши характерлидир: 
Р.     Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   266-моддаси   1-қисми   билан
айбли   деб   топилган.   Р.   ўзига   тегишли   бўлган   техник   жиҳатдан   соз   ҳолда
бўлган   «ВАЗ-2101»   русумли   автомашинани   ҳайдовчилик   гувоҳномаси   ва
огоҳлантириш   талони   билан   бошқариб   келиб,   йўл   ҳаракати   қоидаларининг
12.1-бандида кўрсатилган «ҳайдовчи ҳаракатини серқатновлигини, транспорт
воситаси   ва   юкнинг   хусусияти   ҳамда   ҳолатини,   йўл   ва   об-ҳаво   шароитини,
шунингдек   ҳаракатланиш   йўналишидаги   кўринишини   ҳисобга   олган   ҳолда
транспорт   воситасини   белгиланган   тезликдан   оширмасдан   бошқариш
лозим»лиги   кўрсатилган   бўлса-да,   йўл   ҳаракати   қоидаларининг   ушбу
талабини   кўпол   равишда   бузиб,   бошқарувида   бўлган   автомашина
чироқларини   ўчириб   қўйиб,   бошқарувини   йўқотиб,   йўлнинг   ўрта   қисмида
бўлган троллейбус қатнови учун мўлжалланган темир устунга бориб урилиб,
йўл транспорт ҳодисасини содир этган, натижада йўловчи Г.Юсупова га ўрта
оғирликдаги шикаст етказилишига сабабчи бўлган. 
Суд     Р.   ва   жабрланувчи   Г.Юсупова     бир-бирлари   билан
ярашганликлари ҳамда ўрталарида ҳеч қандай моддий ва маънавий зарарлар
йўқлигини, Р. муқаддам судланмаганлиги, ярашув тўрисидаги аризаларни ўз
ихтиёрлари   билан   бераётганликларини,   уларга   четдан   ҳеч   қандай   тазйиқ
ўтказилмаганлигини   инобатга   олиб,   ярашув   тўғрисидаги   суд   баённомасини
тасдиқлаб, Р.ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 66-1 моддасига асосан жиноий
жавобгарликдан   озод   қилишни   ва   жиноят   ишини   ҳаракатдан   тугатишни
лозим топади. 1 Юқоридагиларга   кўра,   ярашув   қоидаларини нг   қўлланилиши   асосида
амалий   жиҳатдан   айбдор   билан   жабрланувчи   ўртасида   келишув   амалга
оширил ган ,   жабрланувчининг   кўрган   моддий   ва   маънавий   зарари   тўлиқ
қопланиб, айбдорни жазолаш учун сарфланадиган давлат харажатлари тежаб
қолин ган.   
Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида
шахснинг   айбдорлиги   масаласини   ҳал   этмай   туриб,   жиноят   ишларини
тугатиш учун асос бўлади.  
Жиноий   жазоларнинг   либераллаштирилиши   тўғрисидаги   Қонуннинг
ҳаётга   татбиқ   этилишини   таъминлаш,   бу   борада   аҳолининг   ҳуқуқий
маданиятини   ошириш   мақсадида,   судлар   ярашув   тўғрисидаги   ишларни
кўришда суриштирув ёки дастлабки тергов даврида жабрланувчи (фуқаровий
даъвогар),   гумон   қилинувчи,   айбланувчи   ва   уларнинг   қонуний   вакилларига
ярашув   институтининг   моҳиятини,   Жиноят   кодекси   66-1   моддасида   назарда
тутилган жиноий жавобгарликдан  озод этиш асослари тушунтирилганлигига
ва бу ҳақда тегишли баённома тузилганлигига  эътибор қаратишлари лозим. 1
Таъкидлаш   керакки,   жиноят   қонунчилигида   ярашув   институти   билан
бир   қаторда   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   жараёнида
амнистия   акти   институтининг   ўрни   беқиёсдир.   Чунки     амнистия   актини
қўллаш,   мамлакатмизда   кечиримлилик   ва   бағрикенглик   каби   инсонпарвар
тамойилларга   амал   қилинаётганлигидан   далолат   беради.   Аввало,   шуни
таъкидлаш   керакки,   «Амнистия»   сўзи   лотин   тилидан   олинган   бўлиб,
«унутиш», «кечириш» деган маъноларни билдиради. Демак, мамлакатимизда
ушбу   актни   қўллаш   асослари   унинг   асл   маъносига   тўғридан-тўғри   мос
келади,   яъни   амнистия   актини   қўллаш,   давлатнинг   жиноят   содир   этган
шахсларга нисбатан кечиримли бўлишидан далолат беради.
Шахсни   жиноий   жавобгарликдан   озод   этишнинг   бир   тури   сифатида
амнистия   акти     1991   йилдан   2004   йилга   қадар   Республика   Президенти
томонидан   алоҳида   фармон   сифатида   эълон   қилинган   бўлса,     Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясининг   80-моддаси   10-бандига   мувофиқ,   2005 йилдан   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Сенати     мутлақ
ваколатларига   кириб,     Республика   Президентининг   тақдимига   кўра,   қабул
қилиниши назарда тутилган. 
Жиноий   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш   тизимида   амнистия
акти   ўзига   хос   хусусиятларга   эга.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди
Пленуми   қарорида   таъкидланганидек,   «амнистия   акти   маъмурий
ҳуқуқбузарлик   ёки   жиноят   содир   этган   муайян   тоифа   шахсларга   нисбатан
давлат   томонидан   кўрсатиладиган   инсонпарварлик   ифодаси   бўлиб,   бундан
кўзланган мақсад, мазкур шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноят-ҳуқуқий
таъсир   чоралари   қўлламаган   ҳолда   уларнинг   ахлоқан   тузалиши   учун
имконият   бериш   ёхуд   бундай   чоралар   қўлланилган   шахслар   ҳолатини
енгиллаштиришдир». 1
Ўзбекистон   Республикаси   мустақилликка   эришгандан   буён
мамлакатимизда  20 га яқин  амнистия тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган
бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга бўлган муайян ҳолатларни
эътиборга   олган   ҳолда   қабул   қилинган.   Одатда,   уларнинг   аксарият   қисми
Республика   учун   аҳамиятли   бўлган   тантанали     ва   байрам   кунлари   эълон
қилинганлиги кўриш мумкин. Масалан, ЎзР Конституциясининг бир йиллиги
муносабати   билан   авф   этиш   тўғрисида   (ЎзР   Президентининг   07.12.1993   й.
ПФ-694-сон Фармони); ЎзР Мустақиллигининг уч йиллиги муносабати билан
афв   этиш   тўғрисида   (ЎзР   Президентининг   19.08.1994   й.   ПФ-936-сон
Фармони);   ЎзР   Конституцияси   қабул   қилинганлигининг   беш   йиллиги
муносабати   билан   амнистия   тўғрисида   (ЎзР   Президентининг   03.12.1997   й.
ПФ-1885-сон   Фармони);   ЎзР   Конституцияси   қабул   қилинганлигининг   олти
йиллиги   муносабати   билан   амнистия   тўгрисида   (ЎзР   Президентининг
01.12.1998   й.   ПФ-2150-сон   Фармони);   ЎзР   Мустақиллиги   эълон
қилинганлигининг   тўққиз   йиллиги   муносабати   билан   амнистия   тўғрисида
(ЎзР   Президентининг   28.08.2000   й.   ПФ-2707-сон   Фармони);   ЎзР
Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан
амнистия   тўғрисида   (ЎзР   Президентининг   01.12.2004   й.   ПФ-3515-сон Фармони);   ЎзР   Конституцияси   қабул   қилинганлигининг   ўн   уч   йиллиги
муносабати   билан   амнистия   тўғрисида   (ЎзР   Олий   Мажлис   Сенатининг
02.12.2005 й. 106- I -сон Карори); ЎзР Конституцияси қабул қилинганлигининг
ўн  тўрт   йиллиги   муносабати   билан   амнистия   тўғрисида"   ЎзР   Олий  Мажлис
Сенати   Қарори   (04.12.2006   й.);   ЎзР   Мустақиллиги   эълон   килинганлигининг
ўн   етти   йиллиги   муносабати   билан   амнистия   тўғрисида   (ЎзР   Олий   Мажлис
Сенати   28.08.2008   й.   529- I -сон   Карори)   қарор   ва   фармонлар   шулар
жумласидандир.
Амнистия   актининг   қўлланилиши   натижасида   қуйидаги   ҳуқуқий
оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
-жиноят   содир   қилган   шахс   жиноий   жавобгарликдан   ёки   жиноий
жазодан озод қилиниши;
- тайинланган асосий ва қўшимча жазоларнинг камайтирилиши;
-   тайинланган   жазонинг   ўталмаган   қисми   енгилроғи   билан
алмаштирилиши;
-   тайинланган   жазодан   муддатидан   илгари   шартли   равишда   озод
қилиш;
-  ижро этилмаган қўшимча жазодан озод қилиш; 
-     илгари   суд   томонидан   белгиланган   жазони   ўтаб   бўлган   шахслардан
судланганликни олиб ташлаш каби ҳуқуқий оқибатларда намоён бўлади.
Амнистия   акти   юридик   моҳиятига   кўра,   номуайян   шахслар   доирасига
қаратилган   ҳужжат   бўлса-да,   бироқ   уни   қўллаш   тўғрисидаги   қарор   ҳар   бир
шахсга   нисбатан   алоҳида   қабул   қилинади.   Яъни   амнистия   акти   кенг
доирадаги   шахсларга   нисбатан   чиқарилиб,   уни   қўллаш   мумкин   бўлган
шахсларнинг   исм-шарифи   кўрсатилмай,   амнистия   актининг   ўзида   қандай
туркумдаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги аниқ кўрсатилади
Ўз   навбатида,   таъкидлаш   керакки,   амнистия   актини   қўллаш   борасида
кўпгина   ҳуқуқшунослар   турлича   муносабат   билдиришган.     Уларнинг   баъзи
бирлари амнистия  акти  одиллик принципига  зид  эканлиги ва,  шу жиҳатдан,
нафақат   суд-тергов   амалиётида,   балки   жиноят   қонунида   ҳам   ўз   ўрнига   эга бўлмаслиги   кераклиги   тўғрисида   фикрлар   билдиришган   бўлса, 1
  бошқалари
амнистия   институтини   инкор   қилган   ҳолда,   уни   қўллаш   доирасини
қисқартиш   лозимлиги   тўғрисида   фикрлар   билдиришган.   2
  Шунингдек,   яна
бир   гуруҳ   олимлар   эса,   амнистия   тўғрисида   салбий   фикрларни   билдириб,
унинг   қўлланилиши   натижасида   ашаддий   жиноятчилар   –   қотиллар,
босқинчилар,   тажовузкорларнинг   озодликка   чиқиши   ва   бу   эса
жиноятчиликнинг ўсишига таъсир қилиш мумкинлиги билан изоҳлайдилар. 1
Ч.   Беккарианинг   фикрича,   «жазо   енгиллаштирилган   сари   жамиятда
шафқат ва кечиримли бўлишга зарурат камайиб бораверади». 2
 Олим суднинг
адолатли   бўлишини   таъминлайдиган   қонун   ҳужжатларида   кечиришга   ўрин
бўлмаслиги кераклиги тўғрисидаги фикрларни илгари суради. 
Бугунги   кунда,   албатта,   бундай   фикрларга   билан   қўшилиб   бўлмайди.
Шу   ўринда   таъкидлаш   керакки,   бизнинг   давлатимизда   қадим-қадимдан
кечиримлик асосий қадриятлардан бири ҳисобланади, бу борада Ўзбекистон
Республикасининг   жиноят   қонунчилигида   амнистия   актига   кўра,
жавобгарликдан ёхуд жазодан озод қилиш институтининг мустаҳкамланиши,
ушбу азалий қадриятга амал қилиш ифодасидир.
Суд   томонидан     М.Б.   2008   йил   8   майдаги   жиноят   ишлари   бўйича
Жиззах   шаҳар   судининг   ҳукмига   кўра   Ўз   Р   ЖК   167-моддасининг   2-қисми
«в,г»   бандлари,   209-моддасининг   1-қисми   билан   айбдор   деб   топилиб,   ҳар
ойлик   иш   ҳақининг   20   фоизини   давлат   фойдасига   ушлаб   қолган   ҳолда
муддати   2   йилга   ахлоқ   тузатиш   ишлари   жазоси   тайинланиб,   ЖК   72-
моддасига асосан тайинланган жазо шартли деб топилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлис   Сенатининг   «Ўзбекистон
Республикаси   мустақиллиги   эълон   қилинганлигининг   ўн   етти   йиллиги
муносабати   билан   амнистия   тўғрисида»ги   қарори   эълон   қилинган   бўлиб,
М.Б. тайинланган жазодан озод қилинган.
Иш ҳолатларидан кўринишича, М.Б. 5 нафар фарзанднинг онаси, олий
маълумотли,   муқаддам   судланмаган.   Шунингдек,   М.Б.   кўрсатилган
жиноятларни 2008 йил 28 август кунига қадар, яъни «Амнистия тўғрисида»ги Қарор   эълон   қилингунига   қадар   содир   этган   бўлиб,   ЖК   15-моддаси   2-
қисмига кўра, у томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфи катта
бўлмаган   жиноятлар   гуруҳига   киради   ва   унга   нисбатан   амнистия   актинии
қўллашни истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган. 1
Худди шундай, суд томонидан Н.К. ҳам амнистия актига кўра, жиноий
жавобгарликдан озод қилинган.
Тергов   томонидан   Н.     Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг
205-моддаси   2-қисми   «а»   банди   ва   209-моддаси   «а»   билан     айбли   деб
топилган.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Сенатининг   2008   йил   28
августидаги   «Ўзбекистон   Республикаси   мустақиллиги   эълон
қилинганлигининг   ўн   етти   йиллиги   муносабати   билан   амнистия
тўғрисида»ги   Қарорининг   иккинчи   бандида   эҳтиётсизлик   орқасида   жиноят
содир   этган,   шунингдек,   биринчи   марта   ҳукм   қилинган   шахслар,   агар   улар
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган
бўлсалар, жазодан озод қилиниши кўрсатилган.
Суд   Н.  нинг  муқаддам  судланмаганлигини,  ушбу  жиноятни  амнистия
акти эълон қилингунига қадар содир этганлигини ва унинг жиноий қилмиши
амнистия   акти   таъсирига   тушишлигини   инобатга   олиб,   Н.К.нинг     айблилик
масаласини ҳал қилмасдан ишни тугатишни лозим топган. 2
Демак,   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида
амнистия институтининг мустаҳкамланганлиги:
-   жиноят   қонунининг   инсонпарварлик   принципини   ўзида   намоён
қилади;
-  жиноий  репрессияни иқтисод қилиш талабларига жавоб беради; 3
-   ўзида кечиримлилик хусусиятини мужассамлаштириб, жиноят содир
этган   шахсга   яна   бир   бор   жамиятнинг   нормал   аъзоси   сифатида   қайтиш
имконини беради;
-   судланганлик   каби,   жиноят-ҳуқуқий   оқибатларнинг   камайишига
таъсир қилади; -  ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. 1
Шу   ўринда   таъкидлаш   керакки,   амнистия   актининг   ҳақиқатда   бозор
иқтисодиёти   муносабатларига   асосланган   бугунги   кунда   ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга эканлигини инкор этиб бўлмайди.
Бу   борада   амнистия   акти   тергов   ҳибсхоналарида,   жазони   ижро   этиш
муассасаларида   сақланаётган   маҳкумларнинг   тегишли   лимитдан   ошиб
кетишининг   олдини   олишда   ҳам   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Сир   эмас,
бугунги   кунда   ҳатто   дунёнинг   ривожланган   мамлакатлари,   жумладан,
Францияда ҳам ушбу муаммо мавжуд.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлашга
қаратилган   ислоҳотлар,   судларнинг   инсонлар   ҳуқуқ   ва   эркинликларини
ҳимоя   қилувчи   орган   сифатидаги   аҳамиятини   ошириш,   умуман,   суд-ҳуқуқ
тизимини   демократлаштириш   учун   зарурий   ҳуқуқий   базани   яратиш   ва
мавжудларини   такомиллаштириш   мақсадида   «Амнистия   актини   қўллаш
тартиби   такомиллаштирилиши   муносабати   билан   Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритиш  ҳақида»ги   Ўзбекистон   Республикаси   Қонунининг   қабул  қилиниши
муҳим   воқеа   бўлди.   Ушбу   қонунга   кўра,   амнистия   актини   қўллаш   фақат
судларга   тегишлидир. 2
  Яъни     Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал
кодексининг   «Суднинг   ваколатлари»   номли   29-моддаси   биринчи   қисмига
киритилган   қўшимча   билан   судларга   прокурорнинг   амнистия   актига   асосан
жиноят   ишини   қўзғатишни   рад   қилиш   тўғрисидаги   ёки   жиноят   ишини
тугатиш   тўғрисидаги   ёхуд   маҳкумни   жазодан   озод   қилиш   тўғрисидаги
илтимосномасини   кўриб   чиқиш   ваколати   берилди.   Бу   эса,   ўз   навбатида,
судлар   жиноят   учун   адолатли   жазо   тайинловчи   орган   эмас,   балки   ушбу
шахсларга   нисбатан   қўлланиладиган   рағбатлантирувчи   қоидаларнинг
қўлланилишини   адолатли   таъминловчи   органга   айлантирилаётганлигидан
далолатдир.  Таъкидлаш   керакки,   ушбу   қонун   қабул   қилингунига   қадар,     амнистия
акти   нафақат   судлар,   балки   терговчи   томонидан   ҳам   қўлланилиши   мумкин
эди. 
Қонуннинг асосий мақсади амнистия актини судга қадар иш юритиш ва
жиноий   жазоларни   ижро   этиш   босқичида   судлар   томонидан   қўллаш
тартибининг   янги   механизмини   процессуал   жиҳатдан   тартибга   солиш
қоидаларини белгилашдан иборат.
Хусусан,   амнистия   актини   қўллаш   учун   асослар   мавжуд   бўлган
тақдирда,   суриштирувчи,   терговчи   терговга   қадар   ўтказилган   текширув
материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини
қўллаш   тўғрисидаги   масала   қўйилаётган   бўлса,   ўша   шахснинг,   гумон
қилинувчининг,   айбланувчининг   аризаси   ҳамда   амнистия   актига   асосан
жиноят   ишини   қўзғатишни   рад   қилиш   ҳақида   ёхуд   жиноят   ишини   тугатиш
тўғрисида   судга   илтимоснома   киритиш   ҳақидаги   тақдимнома   билан
прокурорга юбориши талаб этилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур Қонун билан амнистия актини
қўллашнинг   холис   орган   –   судлар   ваколатига   ўтказилиши,   бир   томондан,
жиноят   содир   этган   шахснинг   амнистия   актидек   рағбатлантирувчи
ҳужжатдан   адолатли   баҳраманд   бўлишини   таъминласа,   иккинчи   томондан,
суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг
ижтимоий ҳаётга татбиқ этилаётганлигининг ёрқин намунасидир. 1
             Ўзбекистон  Республикаси Жиноят  қонунчилигида  «жавобгарликдан  ва
жазодан   озод   озод   қилиш»   институтининг   мустаҳкамланиши
инсонпарварлик,   қонунийлик,   одиллик   принципларининг   ахамиятини
сезиларли даражада оширганлигининг яққол ифодасидир. 2.3. Вояга етмаганларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидаларни
либераллаштириш
Демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлини
танлаган   мамлакатимизда   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш
масаласи   миллий   қонунчилигимизда   мустаҳкамлаб   қўйилган.   Қонун
устуворлигини   таъминлаш,   аҳолининг   ҳуқуқий   маданиятини   юксалтириш,
ёш   авлод   ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   соҳасида   амалга
оширилаётган   кенг   кўламли   ишлар   ана   шу   эзгу   мақсадга   хизмат  қилади.   Бу
борада   ўсиб   келаётган   ёш   авлоднинг   жисмоний,   ақлий   ва   маънавий
жиҳатдан   баркамол   ривожланиши   учун   қулай   шарт-шароитлар   яратилиши,
мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири  ҳисобланади.
Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини
олиш   ва   унга   қарши   кураш   мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   кучли
ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади.
Бу  борада  Ўзбекистон  Республикасининг   Жиноят  қонуни  ҳам   алоҳида
аҳамият   касб   этади.   Гарчи   амалдаги   Жиноят   кодексида,   вояга
етмаганларнинг   жиноий   жавобгарлиги   борасида   муайян   қоидалар
мустаҳкамланган   бўлса-да,   у   энг   аввало,   жиноят   содир   этган   вояга
етмаганларни   қонун   томонидан   инсонпарварлик,   одиллик,   қонуний
тамойиллари орқали муҳофаза қилинишини назарда тутади. Келажак авлодни
жиноий     хуружлардан   ҳимоя   этишда,   вояга   етмаганлар   жиноятчилигининг
олдини олишда бу борада жиноят қонунининг  аҳамияти шубҳасиздир.
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   конунчилигига   кўра   вояга
етмаганларнинг жавобгарлиги ўзига хос хусусиятларга эга. Жиноят Кодекси
Умумий     қисми   олтинчи   бўлим   85-90-моддаларида   вояга   етмаганлар
жавобгарлиги   мустаҳкамланган.   Кодекснинг   олтинчи   боби   «Вояга
етмаганлар   жавобгарлигининг   хусусиятлари»     деб   номланиб,   «Жазо   ва   уни
тайинлаш»,   «Жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш»   деб   номланувчи боблардан иборат. Шунинг билан бирга, вояга етмаганларнинг жавобгарлиги
борасида,  уларга нисбатан  жазо тайинлаш, жавобгарликдан  ва жазодан  озод
этиш   борасидаги   қоидаларни   қўллашда,   юқоридагилар   билан   биргаликда,
Жиноят кодекси умумий қисм қоидаларига амал қилинади.
Шу   ўринда   таъкидлаш   керакки,   вояга   етмаганлар   жавобгарлининг
либераллаштиришнинг   дастлабки   босқичи,   аввало,   1994   йил   22   сентябрда
қабул   қилинган   Жиноят   кодексида   биринчи   марта   алоҳида   бўлимларда
мустаҳкамланганлиги   билан   боғлиқдир.   Маълумки,   вояга     етмаганлар
жавобгарлигини   алоҳида   бўлимга   ажратилишининг   бир   қатор   ижобий
томонлари     мавжуд   бўлиб,   бу   энг   аввало,   жиноят   қонунининг
дифференциация ва индивидуаллаштириш принципига асосланганлигини яна
бир   бор   тасдиқлайди.   Вояга   етмаганлар   жавобгарлигини   алоҳида
ажратмасдан,   уни     батафсил   ўрганишнинг   иложи   бўлмайди.   Жиноят
ҳуқуқида   вояга     етмаганларнинг   жавобгарлигини   алоҳида   белгилаш
зарурлиги   тўғрисида   кўп   йиллардан   бери     олимлар   ва   амалиёт   ходимлари
ўртасида   фикрлар   мавжуд.   Бу   таклифлар   амалдаги   Жиноят   кодексида
ўзининг   аксини   топган   бўлиб,   бугунги   кунда   вояга   етмаганлар
жавобгарлигининг   кўпгина   қирралари     юридик   адабиётларда   етарлича
ўрганилган. 1
  Шунинг   учун   ушбу   параграфда   фақат   вояга   етмаганлар
жавобгарлигининг     ўзига   хос   хусусиятлари   ва   уни   либераллаштириш
масалаларига тўхталдик.
  Вояга   етмаганларнинг   жиноий   жавобгарлигига   алоҳида   эътибор
қаратилиши   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленуми
қарорида   ҳам,   «вояга   етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишларни
кўришда,   иш   бўйича   исботланиши   лозим   бўлган   ҳолатларни   синчковлик
билан,   ҳар   томонлама   тўла   ва   холисона   текшириб   чиқиб,   қилмишнинг
ижтимоий   хавфлилик   даражасини   ва   судланувчининг   шахсини   эътиборга
олган   ҳолда   аниқланган   ҳақиқий   ҳолатлар   ва   далиллар   мажмуасига   тўғри
баҳо берилиб, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда қонунда кўрсатилган хусусият ва имтиёзлардан  тўла фойдаланишга эътибор
қаратилиши лозим» лиги таъкидланади. 1
Жиноят   кодексининг   81-моддасига   кўра,   ўн   саккиз   ёшга   тўлмасдан
жиноят   содир   этган   шахсларга   қуйидаги   асосий   жазолар   қўлланилиши
мумкин:
А) жарима;
Б) ахлоқ тузатиш ишлари;
В) қамоқ;
Г) озодликдан маҳрум қилиш.
Вояга етмаганларга  нисбатан  қўшимча жазолар тайинлаш мумкин эмас.
Яъни   в ояга   етмаганлар   учун   жазо   тизими   фақат   асосий   жазоларни,   яъни
давлат   томонидан   белгиланган   мажбурловнинг   асосини   ташкил   этиб,
қилмиш ва жиноятни   содир этган шахснинг салбий   баҳоланиш даражасини
ифодалайди.   Улар  давлатнинг бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари  билан
бирга   жазо   мақсадига   эришиш   учун   ёрдам   бериши   лозим.   Асосий   жазо
чораларини   жазонинг   бошқа   турларига   қўшимча   равишда   қўллаш   мумкин
эмас.
Вояга   етмаган   маҳкумга     нисбатан   муайян   ҳуқуқлар   ва   озодликдан
маҳрум   этишни     қўллаш   хусусиятига   кўра   кўрсатилган   тизимга   кирадиган
жазо турлари икки гуруҳга бўлинади.
1)   моддий   тарздаги     манфаатлардан   маҳрум     қилишдан   иборат
элементларга эга асосий  жазо турлари:  жарима, ахлоқ тузатиш ишлари.
2)   маҳкумнинг   эркинлигини   чеклашдан   иборат   бўлган     асосий   жазо
турлари: қамоқ, озодликдан маҳрум этиш.
Жиноят   кодексининг   81-моддасида   назарда   тутилган   жазо   турлари   ўз
номи   ва   моҳияти   билан   вояга   етганларга   қўлланиладиган   жазоларга   ўхшаб
кетса-да,   бироқ   ўз   мазмунига   ва   ҳуқуқий     оқибатларига   кўра,   улардан   фарқ
қилади.
Вояга   етмаганларнинг   жавобгарлиги   борасида   уларни   ёши   жиҳатидан
дифференциациялаш   энг   муҳим   масалалардан   биридир.   Амалдаги   Жиноят қонунига кўра,   жиноят содир этадиган ўсмирлар   икки гуруҳга ажратилган:
13  ёшдан  ўн  олти  ёшгача  бўлган   шахслар  ва  ўн  олти  ёшдан  ўн  етти   ёшгача
бўлган шахслар. 
Вояга   етмаганларга   жазо   тайинлаш   пайтида   ЖК   54-моддасида   назарда
тутилган   ҳолатлардан   ташқари,   ҳар   бир   муайян   ҳолда,   шунингдек,   унинг
ривожланиш   даражаси,   турмуш   шароити   ва   тарбияси,   соғлиғи,   жумладан,
руҳий ривожланиш даражаси, жиноятни содир этиш мотивлари, катта ёшдаги
шахсларнинг   унинг   хулқ-атворига   салбий   таъсири   ҳақидаги   маълумотлар,
шахсига таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар аниқланиши ва баҳоланиши лозим. 1
Жиноят   кодексининг   85-моддасида   айнан   ушбу   қоидалар   ўз   аксини
топган   бўлиб,   13-16   ёшгача   ва   16   дан   18   ёшгача   бўлган     вояга
етмаганларнинг   жавобгарлиги   индивидуаллаштирилган.   Жумладан,
озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти
ёшгача бўлганшахсларга нисбатан:
А) оғир жиноят учун – олти йилгача;
Б) ўта оғир жиноят учун – ўн йилгача муддатга тайинланади.
Озодликдан   маҳрум   қилиш   жиноят   содир  этиш   пайтида   ўн  олти   ёшдан
ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан
А) оғир жиноят учун – етти йилгача;
В) ўта оғир жиноят учун ў ўн йилгача тайинланади.
Ушбу   моддага   кўра,   озодликдан   маҳрум   этиш   жазосига   ҳукм   қилинган
маҳкумлар жазони:
А)   озодликдан   маҳрум   қилишга   биринчи   марта   ҳукм   қилинган   бўлса,
умумий  тартибли колонияларда;
Б)   илгари   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   ўтаб   чиққан   бўлса,
жазони кучайтирилган тартибли колонияларда ўташи назарда тутилган эди.
Ўз   навбатида,   озодликдан   маҳрум   қилишга   ҳукм   этилган   вояга   етмаган
аёлларга нисбатан   эса, жазони умумий тартибли тарбия колонияларда ўташ
назарда тутилган эди. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги жиноят қонунига
ўзгартириш   ва  қўшимчалар   киритиш  тўғрисидаги   Қонунига   кўра,  бу  борада
муҳим   ўзгартириш   киритилиб,     «Ҳукм   чиқариш   пайтида   ўн   саккиз   ёшга
тўлмаган   шахсларга   нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тарбия
колонияларида   ўташ   тайинланади».   Яъни   вояга   етмаганлар   жавобгарлигини
либераллаштириш   билан   биргаликда,     улар   томонидан   озодликдан   маҳрум
қилиш   жазосини     ижро   этиш   тартибини   либераллаштириш   борасида   ҳам
тубдан ўзгаришлар рўй берди. 
Қонун   мазмунига   кўра,   вояга   етмаганлар   фақат   бир   тартибдаги   жазони
ижро   этиш   муассасаларида,   яъни   тарбия   колонияларида   жазони   ўтайдилар.
Жиноят   қонунига   киритилган   ушбу   ўзгартириш,   албатта,   илмий   ва   амалий
жиҳатдан   катта   аҳамиятга   эга   бўлиб,   бу,   энг   аввало,   вояга   етмаганларни
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тизимини либераллаштириб,
уларнинг   маҳкум   сифатида   ҳуқуқий   ҳолатида   енгилликларнинг   юзага
келиши билан боғлиқ.  
Тарбия   колониялардаги   кучайтирилган  ва  умумий тартибларнинг   бекор
қилиниши, ўз навбатида, муқаддам жиноят содир этганларни биринчи марта
жиноят   содир   этганлардан   алоҳида   жазони   ўташига   таъсир   қилмайди.   Зеро,
тарбия   колонияларда   ўн   олти   ёшгача   бўлган   вояга   етмаган   маҳкумлар
каттароқ   ёшдаги   маҳкумлардан;   биринчи   марта   озодликдан   маҳрум   этишга
ҳукм   қилинган   маҳкумлар   илгари   озодликдан   маҳрум   этиш   тариқасидаги
жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар.
Жиноят   қонунини   либераллаштириш   борасида   вояга   етмаганлар,
аёллар,  кексалар  жавобгарлиги  марказий  масалалардан   бири  бўлиб,  алоҳида
диққат-эътиборни   талаб   этади.   Жиноят   қонунини   либераллаштиришнинг
кейинги   босқичларида   вояга   етмаганлар   томонидан   ижтимоий   хавфи   катта
бўлмаган   ёки   эҳтиётсизлик   оқибатида   жиноят   содир   этилса,   уларга
озодликдан   маҳрум   этиш   жазоси   қўлланмаслик   белгилаб   қўйилди.   2008
йилнинг   24   сентябрида       қабул   қилинган         Ўзбекистон     Республикасининг
Қонуни билан Жиноят кодексининг вояга етмаганларга  нисбатан озодликдан маҳрум     қилиш   жазосини   тайинлаш   масалаларини   тартибга     солувчи
нормаларидаги қарама-қаршиликлар бартараф қилинди. 
Таъкидлаш   жоизки,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг
олтинчи   бўлими   вояга   етмаганларнинг     алоҳида   ижтимоий   мавқеи   ҳамда
жисмоний   ва   руҳий   ривожланиши   даражасини   ҳисобга   олган   ҳолда,   фақат
уларнинг   жиноий   жавобгарлиги   масалаларига   бағишланган.   Қонунда   вояга
етмаганларга   нисбатан   жазони   индивидуаллаштириш   бўйича   қатъий
талаблар   белгиланган,   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш
ҳоллари чегараланган.
Хусусан, Жиноят кодексининг 85-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ,
вояга етмаганларга нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир
бўлмаган   жиноятлар   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинланиши
мумкин   эмаслиги   тўғрисидаги   қоидалар   билан   тўлдирилди.   Айни   вақтда,
мазкур   моддада   уларга   нисбатан   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашга йўл қўядиган нормалар ҳам
бор эди ва бу ягона суд амалиёти шаклланишига салбий таъсир кўрсатар эди.
Бу   каби   ҳуқуқий   нуқсонларнинг   мавжудлиги,   айрим   ҳолларда,       вояга
етмаганларнинг   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлари   учун   ҳам   озодликдан
маҳрум қилинишларига олиб келган.
Киритилган   ушбу   ўзгартиришлар   қарама-қаршиликларни   бартараф
қилди   ва   келгусида     жиноят   қонунининг     тўғри   қўлланилишини     ва   вояга
етмаганларга     нисбатан   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ва   унча   оғир
бўлмаган   жиноятлар   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
тайинланмасилиги кафолатларини таъминлайди. 1
   
Ушбу   жараённинг   давоми   сифатида     Ўзбекистон   Республикасининг
«Вояга   етмаган   шахсларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   тўғрисидаги   қонун
ҳужжатлари   такомиллаштирилиши   муносабати   билан   Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонунларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш
ҳақида»   2008 йил 10 январдаги   қонуни муҳим воқеа бўлди. Унга кўра, бир қатор   қонунлар   билан   бирга   Жиноят   кодексига   ҳам   ўзгартириш   ва
қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, Жиноят кодекси 122-моддасига,  яъни вояга етмаган ёки
меҳнатга   лаёқатсиз   шахсларни   моддий   таъминлашдан   бўйин   товлаганлик
учун   белгиланган   уч   йилгача   ахлоқ   тузатиш   ишлари   жазоси     бир   йилга
камайтирилди,   аммо   ушбу   ҳолат   юқоридаги   жиноят   учун   жавобгарликнинг
енгиллашганидан   далолат   бермайди,   аксинча,     жиноят   учун   жавобгарлик
кучайтирилиб, модда янги иккинчи қисм билан тўлдирилди ва вояга етмаган
ёки   меҳнатга   лаёқатсиз   шахсларни   моддий   таъминлашдан   бўйин   товлаш
жинояти     хавфли   рецидивист   томонидан   содир   этилса,   жавобгарликни
оғирлаштирувчи  ҳолат  сифатида   белгиланиб,  икки йилдан  уч  йилгача   ахлоқ
тузатиш   ишлари   ёки   уч   йилгача   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан
жазоланиши қайд этилди.
Худди   шунингдек,   Жиноят   кодексининг   127-моддаси,   яъни   вояга
етмаган   шахсни   ғайриижтимоий   ҳатти-ҳаракатларга   жалб   қилганлик   учун
эндиликда   бошқа   муқобил   жазолар   билан   биргаликда   энг   кам   ойлик   иш
ҳақининг   юз   бараваридан   икки   юз   бараваригача   миқдорда   жарима   жазоси
киритилди.   Қабул   қилинган   ушбу   қонунлар,   албатта,   вояга   етмаганларнинг
ижтимоий,   ҳуқуқий   жиҳатдан   ҳимоя   қилинишини   таъминлашга   хизмат
қилмоқда. 
Маълумки,   вояга   етмаганлар   томонидан   содир   этиладиган
жиноятларнинг   олдини   олиш   ва   унга   қарши   курашиш   бугунги   кунда   энг
долзарб   масалалардан   бири   ҳисобланади.   Бу   борада   Республикамизда
ёшларга оид қабул қилинган барча ҳужжтлар муҳим аҳамият касб этади.  
Вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарбиялаш масалалари
«Бола   ҳуқуқлари   тўғрисидаги   конвенция»да,     Парламентимиз   томонидан
қабул қилинган «Ёшларга доир давлат сиёсати асослари тўғрисида», «Таълим
тўғрисида»,   «Бола   ҳуқуқларининг   кафолатлари   тўғрисида»ги     қонунлар,
«Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   милллий   дастури»,       Кадрлар тайёрлаш   миллий   дастури,   «Ёшлар   йили   давлат   дастурлари»да   ўз   аксини
топганлиги фикримизнинг далилидир.
Маълумки,   БМТнинг   Бош   Ассамблеяси   томонидан   1989     йил   20
ноябрда   «Бола   ҳуқуқлари   тўғрисида   конвенция»   қабул   қилинган   бўлиб,
Ўзбекистон   Республикаси   1992   йил   9   декабрда   ушбу   конвенцияни
ратификация қилди. 1
Бола   ҳуқуқлари   тўғрисида   конвенция   болалар   ҳаётига   тааллуқли
масалалар   бўйича   қарорлар   қабул   қилиш   жараёнида   фаол   иштирок   этиш
ҳуқуқини   беради   ва   уларнинг   фикр-мулоҳазаларини   эътиборга   олиш
зарурлигини таъминлайди.
Шартнома   ратификация   қилингандан   буён   ўтган   даврда   давлатимизда
болаларни     ўқитиш   ва   тарбиялаш   боррасида   олиб   борилаётган   сиёсат   ушбу
муҳим   халқаро   ҳуқуқий     ҳужжатнинг   барча   асосий   моддаларига   тўла   амал
қилиб келинаётганлигини кўрсатмоқда.
2008   йил   7   январда     мамлакатимизда   «Бола   ҳуқуқларининг
кафолатлари   тўғрисида»ги     қонуннинг 2
  қабул   қилиниши,   юртимизда
болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик, оналик ва болаликни муҳофаза  қилиш,
соғлом   авлодни   камол   топтиришга   йўналтирилган     яна   бир   муҳим   қонун
ҳужжатларидан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   У   П   боб,   31   моддадан   иборат.
Қонуннинг   4-моддасида   бола   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   бўйича   давлат
сиёсати   йўналишларига,   боланинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини   таъминлаш,   боланинг   ҳаёти   ва   соғлиғини   муҳофаза   қилиш,
унинг   камситилишига   йўл   қўймаслик,   боланинг   шаъни   ва   қадр-қимматини
ҳимоя   қилиш,   уларда   ватанпарварлик,   фуқаролик,   бағрикенглик,
тинчликсеварлик   туйғуларини   тарбиялаш,   болалар   ташаббусларини   қўллаб-
қувватлаш кабилар мустаҳкамлаб қўйилган.
Қонуннинг   8-моддасида   боланинг   яшаш   ҳуқуқи   кафолатлари
белгиланган бўлиб, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола
ҳаётига   суиқасд   қилиш,   энг   оғир   жиноятдир»,   дейилган.   Дарҳақиқат,
Ўзбекистон  Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисми «в» бандида «айбдорга   аён   бўлган   ожиз   аҳволдаги   шахсни   жавобгарликни
оғирлаштирувчи   ҳолатларда   қасддан   одам   ўлдирганлик   учун,   унинг   99-
моддасида   эса,   онанинг   ўз   чақалоғини   туғиш   вақтида   ёки   туғилиши   ҳамон
ўлдирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.  Шу ўринда таъкидлаш
керакки,  Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси ёш болага
нисбатан   жиноят   содир   этишни   жазони   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида
назарда тутади. Аммо суд-тергов амалиёти, юридик адабиётларда  «ёш бола»
деганда, кимларни тушуниш кераклиги  ҳанузгача мунозарали  ҳисобланади.
Баъзи   бир   ҳуқуқшунос   олимлар   ёш   бола   деганда,   10   ёшни   мезон   қилиб
кўрсатишса 1
,   бир   қатор   муаллифлар   12   ёшга   тўлмаганларни,   бошқалари   эса
14 ёшга тўлмаганларни ёш бола сифатида назарда тутадилар. Худди шундай,
М.Ҳ.Рустамбоев ҳам, ёш болалар деганда, ўн тўрт ёшгача бўлган болалар ва
ўсмирларни   ҳисоблаш   лозимлигини   таъкидлайди 1
.     Ёш   болага   нисбатан
жиноят   содир   этиш,   жиноят   кодекси   Умумий   қисми   56-моддасининг   «б»
бандига кўра, жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
  Маълумки,   вояга   етмаганлар,   бу   қонунга   кўра   18   ёшга   тўлмаган
шахслар   бўлиб,   уларга   нисбатан   жиноят   содир   этиш,     ҳамиша   жазони
оғирлаштирувчи   ҳолат   бўлиб   келган.   Ўзбекистон   Республикасининг
амалдаги   Жиноят   кодекси   Махсус   қисмининг   кўпгина   моддаларида,
жумладан, ЖК 113-моддасининг  3-қисми «б» банди,  131-модданинг 2-қисми
«а»   банди,   135-моддасининг   2-қисми   «в»   банди   ва   бошқаларда   жиноятни
квалификация   қилиш   белгиси   ҳисобланади.   Аммо   жиноятни   ёш   болага
нисбатан   содир   этиш,   фақат   жазони   оғирлаштирувчи   ҳолат   бўлиб,   жазо
тайинлашда   эътиборга   олиниши   талаб   этилади.   Назаримизда,   Жиноят
кодекси Махсус қисм моддаларида ҳам жиноятни «ёш болага нисбатан содир
этиш»   жиноятни   квалификация   қилишнинг   зарурий   белгиси   сифатида
назарда   тутилса,   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Чунки   ёш   бола   деб,   14   ёшга
тўлмаган шахсларни назарда тутадиган   бўлсак, вояга етмаган шахс деганда,
14 ёшдан  18  ёшгача  бўлган  шахсларни  назарда  тутиш  тўғрироқ  бўлади.  Шу
жиҳатдан  ёш болага нисбатан  жиноят содир этиш, алоҳида оғирлаштирувчи ҳолат   сифатида   баҳоланиши,   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Зеро,   ушбу   ёшдаги
шахсларга   нисбатан   жиноят   содир   этгани   ҳолда,     ёши   жиҳатидан   уларни
ҳамиша   ҳам   ожиз   аҳволдаги   шахс   деб   топиш   мумкин   эмас,   чунки   14   ёшга
тўлмаган  шахснинг жисмоний ва руҳий ривожланганлигига  кўра,    уни ожиз
аҳволда   эканлигига   асослар   бўлмаса,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодекси   56-моддасининг   «б»   бандига   кўра,   жазони   оғирлаштирувчи   ҳолат
деб   топмаслиги     ҳам   мумкин.   Бундай   ҳолда   жиноятни   «ёш   болага   нисбатан
содир   этиш»   деб   квалификация   қилиш   тўғрироқдир.   Бу   борада   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодекси   118-моддасининг   4-қисмида   «ўн   тўрт   ёшга
тўлмаган   шахснинг   номусига   текканлик,   118-модданинг   2-қисмида   эса,
шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган   ҳолда номусга
текканлик учун жавобгарлик алоҳидалаштирилганлиги диққатга сазовордир.
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасида
«Ҳар   бир   бола   оилада   яшаш   ва   тарбияланиш,   ўз   ота-онасини   билиши,   улар
билан   бирга   яшаш   ва   уларнинг   ғамхўрлигидан   фойдаланиш   ҳуқуқига   эга»,
дейилган. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси амалдаги Жиноят кодекси
Махсус   қисмининг   бешинчи   боби   «Оила,   ёшларга   ва   ахлоққа     қарши
жиноятлар» деб номланган бўлиб, ушбу бобда   ўсиб келаётган  ёшларни ҳар
томонлама,   жумладан,   ахлоқий,   руҳий   ва   жисмоний,   жинсий   жиҳатдан
ривожланишини   муҳофаза   қилиш   борасида     вояга   етмаган   ёки   меҳнатга
лаёқатсиз   шахсларни   моддий   таъминлашдан   бўйин     товлаганлик,     болани
таъмагирлик   ёки   бошқа   паст   ниятларда   алмаштириб   қўйиш,   фарзандликка
олиш   сирини   ошкор   этиш,   вояга   етмаган   шахсни   ғайриижтимоий   ҳатти-
ҳаракатларга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа
қилиш ёки   ушбу шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш ва бошқа
қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.  
Шунингдек,   бола   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,   уни   кафолатлаш
борасида,   улкан   ишлар   амалга   оширилаётган   бир   даврда,     назаримизда,
Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодексига   бугунги   кундаги   долзарб
муаммолардан   бирига   айланган   одамлар   савдосига   қарши   кураш   борасида «Болалар   савдоси (траффиги)» учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни
назарда   тутувчи   алоҳида   норма   киритилса,   мақсадга   мувофиқ   бўлади,   деб
ҳисоблаймиз.   
Юқоридагиларга   кўра,   бола   ҳуқуқларининг   кафолатлари   тўғрисидаги
қонуннинг қабул қилиниши, бу фуқароларнинг болаларга бўлган эътиборини
янада   кўпроқ   оширишда,   ота-оналарнинг   фарзандлар,   жамият   олдидаги
масъулиятларини яна бир бора чуқур ҳис қилишларида, бола муаммоларини
бартараф   этишда   ҳуқуқий   асос   бўлиб,   улар   томонидан   содир   этиладиган
жиноятларнинг  олдини олишда ва унга қарши курашда муҳим  аҳамият касб
этади.
Ўзбекистон   Республикасида   жиноят   қонунчилигининг   тубдан   ислоҳ
қилиниши,   уни   либераллаштириш     инсоннинг     ҳуқуқ   ва   эркинликларини
ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, унинг  натижасида:
- биринчидан, жиноятларни таснифлаш қоидалари бутунлай ўзгарди;
- иккинчидан,   жазо тизими ва жиноят учун жазо тайинлаш институти
тубдан ислоҳ қилинмоқда;
- жиноий жавобгарликдан  ва жазодан озод қилишнинг янги қоидалари
киритилди;
- вояга етмаганлар жавобгарлиги такомиллаштирилди;
-   аёллар,     60   ёшдан   ошган   эркакларнинг   жиноий   жавобгарлиги
индивидуаллаштирилди;
-     Жиноят   кодекси   Махсус   қисмида   айрим   қилмишлар   учун   жиноий
жавобгарлик   (декриминализация)   бекор   қилинди   ва   аксинча   айрим
қилмишлар учун жиноий жавобгарлик (криминализация) белгиланди. Хулоса
Мамлакатимизда   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   жадаллик   билан   ривожланиб
бормоқда. Бу соҳадаги ислоҳотлар демократик давлат ва фуқаролик жамияти
қуришнинг замонавий стратегиясини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Шу   маънода   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.   Каримовнинг
иккинчи   чақириқ   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   олтинчи
сессиясида   сўзлаган   нутқи   катта   аҳамият   касб   этади.   Бу   нутқда   суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштирш ва демократлаштиришнинг устувор йўналишлари
баён   этиб   берилди.   Бу   борада   И.   Каримов   «Суд   бугунги   кунда   аввалгидек
ҳукмрон коммунистик тизимнинг қатағон ва жазолаш аппарати эмас, балки у
ҳар бир  инсон  ва фуқаронинг  ҳуқуқ ҳамда  эркинликларини  ишончли тарзда
қўриқлаш   ва   ҳимоя   қилишга   қаратилган   чинакам   мустақил   давлат
институтига айланмоқда»,- деб бежиз таъкидламаган эди. 1
  
Дарҳақиқат,   ислоҳотлар   босқичма-босқич   амалга   оширилаётган   ушбу
даврда   жиноий   жазо   чоралари   ва   жиноят   содир   қилишда   айбдор   бўлган
шахсларга   нисбатан   жазо   тайинлаш   масалалари   давр   талаби   даражасида
ташкил қилишни тақозо этади ва у ҳозирги куннинг долзарб  вазифаларидан
бири   бўлиб   қолмоқда.   Демак,   мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   суд-
ҳуқуқ   ислоҳотларининг   асосий   йўналиши   сифатида   жиноят   қонунини
либераллаштириш:    биринчидан,   давлатимизнинг   қонунчилик   амалиётида   биринчи   марта
амалдаги   кодексларга   ўзгартиришлар   киритувчи   ёки   уларни   тўлдирувчи
нормалар   моҳиятига   кўра   қонуннинг   орқага   қайтиш   кучига   эгалигини
ифодалайди.   Чунки   унга   кўра,   жиноят   содир   этишда   айбланаётган
фуқароларга   тайинланган   жазолар   либераллаштирилмоқда   ёки   жавобгарлик
ёхуд   жазодан   озод   қилиш   мумкин   бўлган   нормалар   доираси
кенгайтирилмоқда;
иккинчидан,   жиноят   қонунига   киритилган   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
жиноий   таъқиб   этиш   ҳамда   жиноятларни   судда   кўришнинг   асослари   ва
асосий принципларини тубдан ўзгартиришига олиб келди;
учинчидан,   киритилган   ўзгартириш   ва   қўшимчалар,   биринчи   навбатда,
айрим   жиноят-ҳуқуқий   нормаларда   сақланиб   қолган   тоталитар   режим
асоратларини бартараф этишга  хизмат қилди;
тўртинчидан, ривожланиб бораётган демократик жамиятнинг қонунлари
хусусиятининг ўзиёқ, уларга ихтиёрий тарзда ва сўзсиз риоя этилиши ҳамда
ижро   қилинишини   тақозо   этиб,   қонун   устуворлигини   таминлашга   хизмат
қилмоқда. 
бешинчидан,   Ўзбекистон   Республикасининг   бугунги   кундаги   жиноятга
оид   сиёсати   баъзи   бир   МДҲ,   шунингдек,   чет   мамлакатлар   қонунчилигидан
фарқли равишда, энг илғор, инсонпарвар ғояларга асосланган. 
Республикамизда   амалга   оширилаётган   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   ва
унинг   асосий   йўналиши   бўлмиш   жиноят   қонунини   либераллаштириш
жараёнини   амалий   ва   илмий   нуқтаи   назардан   ўрганиб,     қуйидаги   фикр   ва
хулосаларга келдик:  
-   Жиноят   қонуни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   давлат   ҳокимияти
органи   –   Олий   мажлиснинг   норматив   (меъёрий)   ҳужжати   бўлиб,   у   жиноят
ҳуқуқининг   умумий   принциплари   ва   вазифалари,   айрим   жиноий
қилмишларнинг   белгилари,   уларни   содир   этганлик   учун   жазо   чораларини
белгилайди;         -  Жиноят қонунини  либераллаштиришдан мақсад,  жиноят содир этган
шахсни   жамиятдан  ажратмаган  ҳолда бошқа енгилроқ жазо тайинлаш йўли
билан   жамиятга   қайтариш   имкониятини   яратиш,   яъни   уни   ахлоқан
тузатишдан   иборат   бўлиб,   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   даврида   жиноятчиликка
қарши кураш чораларини  намоён қилади;
              -   жамият   ва   давлатда   юз   берган   ижтимоий   сиёсий   ўзгаришлар   жазо
тизими,   уларнинг   жойлашиш   тартиби,   ўз   аҳамиятини   йўқотганларини   бу
тизимдан   чиқариб   ташлаш   ёки   янги   жазо   турини   киритилишига   таъсир
қилади.
                    Юқоридагиларга   кўра,   жиноят   қонунини   либераллаштиришнинг
кейинги босқичларида, назаримизда, қуйидагилар амалга оширилиши керак: 
    1.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   42-моддасига   кўра,
«жазо   жиноят   содир   этишда   айбдор   деб   топилган   шахсга   нисбатан   давлат
номидан   суд   ҳукми   билан   қўлланиладиган   ва   маҳкумни   қонунда   назарда
тутилган   муайян   ҳуқуқ   ва   эркинликлардан   маҳрум   қилиш   ва   уларни
чеклашдан   иборат   мажбурлов   чорасидир».   Қонунда   берилган   ушбу   таъриф
тўлиқ ва аниқ бўлишига қарамасдан, жазонинг   ҳуқуқий категория сифатида
судланганлик   оқибатини   келтириб   чиқариши   тўғридан-тўғри   қонунда
назарда тутилиши керак.
2.   Жиноят   қонунида   назарда   тутилган   ва   содир   этилган   жиноят   учун
қўлланиладиган   бошқа-ҳуқуқий   таъсир   чоралари,   жумладан,   тиббий
йўсиндаги   мажбурлов   чоралари,   вояга   етмаганларга   қўлланиладиган
мажбурлов   чоралари     жазо   тушунчаси   доирасига   кирмайди   ва   жиноий   жазо
каби   судланганлик   оқибатини   келтириб   чиқармайди.   Чунки   ушбу   чоралар,
аввало, жиноят содир этган шахснинг манфаатлари (соғайиши, таълим олиши
ва бошқа)  учун қўлланилиб, жазога хос бўлган хусусиятларга эга эмас.
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жазо
тизимини  ўрганиш,  бугунги  кунда  жазо  тизими янада  либераллаштирилиши
ва   бу   борада   жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   жазо   турлари
доираси   кенгайтирилишини   талаб   этади.   Бу   борада   жазо   тизимига   жамоат ишлари,  етказилган   зарарни  қоплаш  каби  чораларни   жиноий  жазо  сифатида
киритиш мақсадга мувофиқдир.
4.   Жиноят   учун   жазо   тайинлаш   институтини   либераллаштиришнинг
кейинги босқичларида жиноятга тайёргарлик ва жиноятга суиқасд қилганлик
учун   жазо   тайинлаш   қоидаларини   алоҳидалаштириш   ҳам   муҳим   аҳамият
касб   этади.   Чунки   ушбу   қоида   тўғридан-тўғри   қонун   нормалари   орқали
индивидуаллаштиришга   хизмат   қилади,   зеро,   жиноятга   тайёргарлик   кўриш
жиноятга   суиқасд   қилишга   нисбатан   ижтимоий   хавфлилиги   камроқ,   шу
жиҳатдан,   енгилроқ   жазо   тайинланишига   олиб   келади.   Ўзбекистон
Республикаси Жиноят қонунида назарда тутилган  бу борадаги қоидалар  эса,
тамом   бўлмаган   жиноятларнинг   ушбу   шаклларига   нисбатан,   назаримизда,
жазо тайинлаш қоидаларини индивидуаллаштириш имконига    тўла эмас.
5.Умрбод  озодликдан  маҳрум  қилиш жазосини  афв этишнинг  ҳуқуқий
оқибатлари, айнан жиноят қонунчилигида ўз аксини топиши керак. 
Амалдаги   жиноят   қонунчилигига   кўра,   шахс   умрбод   озодликдан
маҳрум   қилиш     жазосига   ҳукм   қилинганда,   у   афв   этилиши   натижасида
қандай   ҳуқуқий   оқибатлар   келиб   чиқиши   қонунчиликда   аниқ   ўз   ифодасини
топмаган.   Чунки   Жиноят   кодекси   76-моддасининг   3-қисмида     умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   қилинган   шахсни   афв   этишнинг
фақат   ҳуқуқий   шартлари   назарда   тутилган,   холос.     Шунингдек,   Жиноят
кодекси   51-моддасида   ҳам   ушбу   ҳолат   тўғрисида   ҳеч   қандай   қоидалар
мустаҳкамланмаган.   Жиноят кодекси 50-моддаси   7-қисмининг «г» бандида
эса,   «умрбод   озодликдан   маҳрум   этишга   ҳукм   этилганлар,     шунингдек   афв
этиш   тартибида   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   озодликдан
маҳрум   қилиш   билан   алмаштирилган   шахслар   ҳам   жазони   махсус   тартибли
колонияларда»     ўташлари   тўғрисида   сўз   юритилади.   Бундан   хулоса   қилиш
мумкинки,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм     этилган   шахс
афв   этилганда,   ушбу   жазо   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   билан
алмаштирилиши   мумкин.   Аммо   бу   борада   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини   қандай   муддатларга   алмаштириш   мумкинлиги   тўғрисида   савол туғилади.   Ушбу   масала   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг
2007   йил   14   ноябрдаги   «Умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги
жазони   қўллашнинг   айрим   масалалари   тўғрисида»ги     Қарорида   ҳам
ойдинлаштирилмаган.  
6.   Жиноят   кодекси   59-моддасининг   3-қисмида,   «агар   жиноятлар
мажмуини     ташкил   этувчи   жиноятлардан   лоақал   биттаси   оғир   ёки   ўта   оғир
жиноят   бўлса,   ушбу   кодекснинг   Умумий   қисмида   шу   жазо   тури   учун
белгиланган   доирада   тайинланган   жазоларни   тўла   ёки   қисман   қўшиш   йўли
билан   жазо   узил-кесил   тайинланади»,   дейилади.   Яъни   қонун   мазмунидан
кўринадики,   ушбу   ҳолларда   жазонинг   енгилини   оғирроғи   билан   қоплаш
қоидаси қўлланилиши мумкин эмас. Аммо кодекснинг 59-моддаси 4-қисмида
назарда тутилган қоидаларга кўра, ушбу ҳолларда ҳам қоплаш принципининг
қўлланиши мумкинлиги  назарда тутилган.  Яъни жиноятлар мажмуи бўйича
жазо  тайинлашда,  агар   жиноятлардан   ҳеч  бўлмаганда   биттаси     учун  умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазо   тайинланганда,   узил-кесил
жазо   ЖК   59-моддаси   тўртинчи   қисми   қоидасига   мувофиқ   енгилроқ   турдаги
жазони   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан   қоплаш   орқали
тайинланади.   Шунингдек,   жиноятлардан   ҳеч   бўлмаганда   биттаси   учун   узоқ
муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда, узил-кесил жазо
ЖК   59-моддаси   бешинчи   қисми   қоидасига   мувофиқ   ёхуд   енгилроқ   жазони
оғирроғи  билан   қоплаш  орқали,  бироқ  йигирма  беш   йилдан   ортиқ  бўлмаган
муддатга тайинланади. 1
Маълумки,   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   ва   узоқ   муддатли
озодликдан   маҳрум   қилиш     фақат   икки   турдаги   ўта   оғир   жиноят   учун
қўлланилиши   назарда   тутилган.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   Жиноят   кодекси   59-
моддасининг  3 қисми ва 4-қисми мазмуни бир-бирига зидлигини кўрсатади.
Назаримизда,   қонундаги   бундай     номутаносибликни,   ушбу   модданинг   3-
қисмида назарда тутилган қоидалардан кейин «агар жиноятлардан бири учун
умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   ёки   узоқ   муддатли   озодликдан   маҳрум қилиш   жазоси   тайинланган   ҳоллар   бундан   мустасно»,   деган     сўзлар   билан
тўлдириш орқали ҳал қилиш мумкин. 
7   .   Жиноий   жазоларни   либераллаштиришнинг   кейинги   босқичларида
вояга   етмаганлар  учун   жамиятдан  ажратиш  билан  боғлиқ   бўлмаган   жазолар
доирасини,   яъни   озодликдан   маҳрум   қилишга   муқобил   бўлган   жазолар
доирасини   кенгайтириш   мақсадга   мувофиқ.   Ушбу   ҳолат,   аввало,   жарима,
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллашда вояга етмаган шахснинг кўпгина
ҳолларда  мустақил маблағга эга эмаслиги, жарима жазосини ижро этилиши,
кўпроқ   унинг   ота-онаси   зиммасига   тушиши   ёхуд   ахлоқ   тузатиш   ишлари
жазосини ижро этиш муайян муаммоларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.
Сир   эмас,   вояга   етмаганларга   қўлланиладиган   қамоқ   жазоси   шахсни
бутунлай   қисқа   муддатга   жамиятдан   ажратиш   билан   боғлиқ   бўлган   жазо
бўлиб, бугунги кунда ушбу жазони ижро этиш борасида муаммолар йўқ эмас.
         Назаримизда, бу борада, Жиноят кодексининг 85-моддасига «мажбурий
ишлар»   тарзидаги   жазони   мустаҳкамлаш   ўринлидир.   Жазонинг   ушбу   тури
бугунги  кунда деярли  кўпчилик мамлакатларда  кенг тарқалган  бўлиб, бозор
иқтисодиёти муносабатларида у ўзининг самарасини бериши мумкин.  Фойдаланилган адабиётлар
I . Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг
асарлари
1.   Каримов   И.А.   Ватан   саждагоҳ   каби   муқаддас.   Т.3.   –Т.:   Ўзбекистон,
1996. – 349 б.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.
Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
3.   Каримов   И.А.   Янгича   ишлаш   ва   фикрлаш   –   давр   талаби.   Т.5.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1997. –384 б.
4.   Каримов   И.А.   Хавфсизлик   ва   барқарор   тараққиёт   йўлида.   Т.6.   –Т.:
Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
5.   Каримов   И.А.   Адолат   –   қонун   устуворлигида.   Иккинчи   чақириқ
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   олтинчи   сессиясидаги   нутқи.   //
Халқ сўзи. 2001 йил 30 август.
6.   Каримов   И.А.   Ватан   равнақи   учун   ҳар   биримиз   масъулмиз.   Т.9.   –Т.:
Ўзбекистон, 2001. – 439 б.
7.   Каримов   И.А.   Янгиланиш   ва   ўзгаришлар   жараёни   ортга   қайтмайди.
Иккинчи   чақириқ   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   саккизинчи
сессиясидаги нутқи. // Халқ сўзи. 2002 йил 5 апрель.
8. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш
ва   янгилаш,   мамлакатни   модернизация   ва   ислоҳ   этишдир.   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма
мажлисидаги маърузаси.//Ўзбекистон овози. 2005 йил 29 январь.        9. Каримов И.А. Янги  ҳаётни эскича  қараш ва аёндашувлар  билан қуриб
бўлмайди. //Халқ сўзи. 2005 йил 18 февраль.
II . Қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар
  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.–Тошкент,2006.– 46 б.
  2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. –Тошкент, 2008.
3.     Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   «Судлар
томонидан   жиноят   учун   жазо   тайинлаш   амалиёти   тўғрисида»   2006   йил   3
февралдаги 1-сонли қарори.// Қарорлар тўплами.- Тошкент, 2006.
4.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Судининг   «Судлар   томонидан
амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»   2006 йил 22
декабрдаги қарори.//Қарорлар тўплами. -Тошкент, 2007.
5.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   «Ярашув
тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2002 йил 25 октябрдаги 27-
сонли қарори. // Қарорлар тўплами. 2002.
6.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   «Умрбод
озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазони   қўллашнинг   айрим
масалалари   тўғрисида»ги     2007   йил   14   ноябрдаги   №15   Қарори.   //   Ҳуқуқий
ҳужжатлар тўплами.  – Тошкент, 2007. 
7.     Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2008     йил   15
майдаги   13-сонли   "Бир   неча   жиноят   содир   этилганда   килмишни
квалификация   килишга   доир   масалалар   тўгрисида»   қарори.//   Қарорлар
тўплами. – Тошкент, 2008.
8.     Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   Кодексига   шарҳлар.   –Т.:
Адолат, 1997.  
9.   Ўзбекистон   Республикасининг   «Амнистия   актини   қўллаш   тартиби
такомиллаштирилиши   муносабати   билан   Ўзбекистон   Республикасининг
айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   ҳақида»
Ўзбекистон Республикаси Қонуни.// Халқ сўзи. 2008 йил 23 декабрь. 10.   Ўзбекистон   Республикаси     Олий   суди   Пленумининг   2000   йил   15
сентябрдаги   21-сонли   «Вояга   етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишлар
бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида»   қарори.//Қарорлар   тўплами.   –Тошкент,
2000.
11.Ўзбекистон   Республикасинниг   «Ўлим   жазоси   бекор   қилиниши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида»ги   2007   йил   11июлдаги
Қонуни. //Ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент, 2007.
12.   Ўзбекистон   Республикасининг   2008   йил   10   апрелдаги   «Жарима
тариқасидаги   жиноий   жазони   ижро   этиш   тартибини   такомиллаштириш
масалалари   бўйича   Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун
ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида»ги
Қонуни.//Халқ сўзи,  2008 йил 11 апрел.
13. Ўзбекистон Республикасининг   « Жиноят кодексининг   58- моддасига
қўшимча   ва   ўзгартириш   киритиш   тўғрисида»ги   200 8   йил   11   апрелдаги
қ онуни.  //  Халқ сўзи.  200 8  йил 12 апрел ь .  
14.   Бола   ҳуқуқлари   тўғрисидаги   конвенция.   –   Тошкент:   Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўз Р Миллий маркази, 2005.
15.   Бола   ҳуқуқлари   тўғрисида»ги   Ўзбекистон   Республикасининг
Қонуни.//Халқ сўзи, 2008 йил 8 январь. 
III . Чет мамлакатлар жиноят қонунлари
  1. Уголовный кодекс Республики Казахстан. –Казахстан.:  Жеты-Жарги,
1997. – 320 с. 
2.   Уголовный   кодекс   Украины.-Санкт-Петербург:   Юрид.     центр.   пресс,
2001.- 391с.
3.   Уголовный   кодекс   Республики   Таджикистан.   -Санкт-Петербург:
Юрид. центр. пресс, 2001. -408 с. 4.   Уголовный   кодекс   Азербайджанской   Республики.   -Санкт-Петербург:
Юрид.  центр. пресс, 2001. -356 с.
5.   Уголовный   кодекс   Дании.-Санкт-Петербург:   Юрид.     центр.   пресс,
2001. -228 с.
6.  Уголовный кодекс Испании. -М.:Зерцало, 1998. -213 с.
7.   Уголовный   кодекс   Грузии.   -   Санкт-Петербург:   Юрид.   центр.пресс,
2002. -407 с.
8.   Уголовный кодекс Франции. - Санкт-Петербург: Юрид. центр. пресс,
2002. -648 с.
9. Уголовный кодекс ФРГ. -М.:Зерцало, 2001. - 200 с.
10.   Уголовный   кодекс   Швейцарии.   -Санкт-Петербург:   Юрид.
центр.пресс, 2001.-348 с.
11.     Уголовный   кодекс   Латвии.-Санкт-Петербург:   Юрид.центр.пресс,
2001. –309 с.
12.     Уголовный   кодекс   Польши.   -Санкт-Петербург:   Юрид.центр.пресс,
2001.-232 с.
  13.     Уголовный   кодекс   Голландии.   -Санкт-Петербург:   Юрид.
центр.пресс, 2001.-509 с.
 14. Уголовный кодекс Болгарии. - Санкт-Петербург: Юрид. центр.пресс,
2001.-296 с.
        15. Примерный  Уголовный кодекс США. - М., 1969. -285 с.
16.Уголовный кодекс Австрии.- М.: Зерцало, 2001. -133 с.
17. Уголовный кодекс Австралии.- М.:Зерцало, 2002. -386 с.
18.Уголовный   кодекс   Республики   Беларусь.-Санкт-Петербург:
Юрид.центр.пресс, 2001. -473 с.
19. The PENAL GODE of Japan. Law. №45. April 24. 1907. 2001 . PA. -84.
IY.  Асарлар ,  тўпламлар ,  мақолалар ,  монографиялар
1.   Абдурасулова   Қ.Р.     Либерализация   уголовного   законодательства   –
важнейший   этап   судебно-правовой   реформы   в   республике   Узбекистан. //Отмена   смертной   казни   в   Узбекистане:   либерализация   исполнения
уголовный   наказаний.   Материалы   международной   конференции.   –Тошкент.
2008. -52 с. 
2.  Абдурасулова Қ.Р. Вояга етмаганлар жиноятчилиги ва унинг олдини
олиш муаммолари .//Қонун ҳимоясида. 2001. № 1,  24-23-б.
3.     Абдумажидов   Ғ.   Ўлим   жазосини   бекор   қилиниши   –   муҳим
ижтимоий   воқелик.   //Отмена   смертной   казни   в   Узбекистане:   либерализация
исполнения уголовный наказаний. Материалы международной конференции.
–Тошкент, 2008, 102–б.
4. Абдусаломов М., Каракетов Ю. Ответственность за  вымогательство.
- Т.: Адолат, 1997.  –С. 227.
5.   Адилходжаева   С.М.   Либерализм:   эволюция   идей   от   прошлого   до
настоящего (теория и практика). – Ташкент, 2002.
6.   Александров   Ю.   Смертная   казнь:   итоги   года.   //Преступление   и
наказание. 2009.№6. – С.54.
7.   Александров   Ю.   Смертная   казнь   в   США.   //   Преступление   и
наказание. №5. 2009. –С.59.
8. Анденес И. Наказание и предупреждение преступлений.- М.,1979.
9.  Ахроров  Б.  Ярашганлик  муносабати  билан  жиноий  жавобгарликдан
озод   қилиш   жиноят   қонунчилигигининг   инсонпарварлик   тамойилларидан
бири.   //   «Суд   –ҳуқуқ   ислоҳоти:   назария   ва   амалиёт»   мавзусидаги   халқаро
илмий-амалий конференция материаллари.// Тошкент,  2001,  25-б.
10.     Бакунов   П.   Жиноят   ҳуқуқида   бир   неча   ҳукм   юзасидан   жазо
тайинлаш-Т., 2003. – 45 б.
11.  Беккариа Ч. О преступлениях и наказаниях. – Москва, 1995.
12.   Беляев   А.   Цели   наказания   и   средства   их   достижения.   –Ленинград,
1963.
13.   Волгарева   И.В.,   Шилов   Н.К.   Уголовная   ответственность
несовершеннолетних. – Санк-Питербург: Юрид.центр Пресс, 2001. – 300 с. 14.   Ваксян   А.З.   Освобождение   гражданина   от   уголовной
ответственности и накзаания.// Гражданин и право. № 3. – 2000. – С. 27.  
15.   Горелик   А.С.   Назначение   наказания   по   сововкупности.   –
Красноярск, 1975. 
16.   Ёқубов   А.С.   Жалилов   М.Ж.   ва   бошқалар.   Ўзбекистон
Республикасининг   жиноят   ва   жазо   тўғрисидаги   қонунининг   моҳияти
(концепцияси).- Т.: ЎзР ИИБ Олий мактаби, 1994. – 31 б.
17.   Жиноят   ҳуқуқи.   Дарслик.   Масъул   муҳаррир   М.Усмоналиев.
Умумий қисм.- Т.: Адолат, 1998. - 203 б.
17.     Жиноят   ҳуқуқи.   Дарслик.   Масъул   муҳаррир   Ҳ.   Бобоев.   Махсус
қисм.- Т., 2000. -203 б.
19. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Дарслик. Т.: ИИВ Академияси, 2005.
- 413 б.
20.     Зарипов   З.С.   Мирзажонов   Қ.   Вояга   етмаган   ҳуқуқбузарлар   учун
муқобил чоралар. // Ҳуқуқ-Право- Law .-2001, -№4, 50-52-б. 
21.     Илҳомов   А.Н.   Жиноят   қонунини   такомиллаштиришнинг   айрим
муаммолари. // Ҳуқуқ - Право –  Law .- 2002.  15-16-б.
22.   Кабулов   Р.   Расширение   пределов   наказаний,   альтернативных
лишению   свободы.   /Суд-ҳуқуқ   ислоҳоти:   назария   ва   амалиёт.   Халқаро
илмий-амалий конференция материаллари.-Т., 2001.- Б. 82-83.
23.   Кадыров   М.   Уголовное   право   Узбекистана.   Учебник.   Особенная
часть. Т.: Адолат, 1999. – 504 с.
24.   Костырев   В.И.   Уголовное   право.   Общая   и   Особенная   часть.   Курс
лекций. – Уфа, 2000. – С. 95.
25.   Курс   уголовного   права.   Общая   часть.   5   Т.   Учение   о   наказании:
Учебник   для   вузов   /под   редак.Н.Ф.Кузнецовой,И.М.Тяжковой.   –
Москва,1999.
26.   Марогулова   И.   Амнистия   и   помилование:актуальные
проблемы.//Уголовное право.1997. №4.  – С.55-58. 27.     Мирзажонов   Қ.,   Кержнер   М.   Амнистия   ва   авф   –   жазони
инсонийлаштириш принципи.// Ҳуқуқ-Право- Law . -2000, -№1, 36-39-б.
28.   Мельникова   Ю.Б.   Дифференциация   ответственности   и
индивидуализация на казания. - Красноярск, 1989. 
29.   Мельникова   Э.Б.   Ювенальная   юстиция:   проблемы   уголовного
права, уголовного процесса и криминологии. – М., 2000.
30.  Мухтасар (шариат қонунларига қисқача шарҳ). – Т.: Чўлпон, 1994.  
31.   Мухторов   Н.   Амнистия   актини   қўллашдаги   янгиликлар.   //Қалқон.
2009, №2,  2-4-б.
32. Нарбутаев Э.Х. Уголовный закон и его эффективность. Т.: Меҳнат,
1991. -94 с.
33.   Нарбутаев   Э.Х.   Проблемы   эффективности   правовых   мер   борьбы   с
преступностью   (теория   и   практика):   Автореф.   дисс....   док.   юрид.   наук.   –
Тошкент, 1991.– С.18.
34. Непомнящая Т.В. Общие начала, принципы и критерии назначения
наказания. // Журн.росс.права. 1999. №12. –С.85.
35.   Наумов   А.В.Российское   уголовное   право.   Общая   часть.   Курс
лекций. – Москва, 2002.
36.   Наумов   А.В.   Уголовное   право.   Общая   часть.   Учебник.   –
Москва,1996. 
37.   Одилқориев   Ҳ.Т.,   Тультеев   И.Т.   Жиноий–ҳуқуқий   сиёсатни
либераллаштириш: зарурат ва омиллар. // Ҳуқуқ. Право.   Law . -2002, -№1, 7-
10 -б.
37.   Одилқориев   Ҳ.Т.   Суд-ҳуқуқий   тзимини   либералаштириш
марралари.   //Отмена   смертной   казни   в   Узбекистане:   либерализация
исполнения уголовных наказаний. Материалы международной конференции.
–Тошкент. 2008, 111 –б.
39. Пулатов Ю.С. О гуманизации уголовного осуждения в уголовном и
уголовно-исполнительном   законодательстве.   //   Ҳуқуқ-Право- Law .-2002.-№2.
– С.26-27. 40. Петти В. Антология экономической классики. Трактат о налогах. В.
2-х т. – Москва, 1991. Т.1.-с. 52.
41.   Питецкий   В.В.   Назначение   наказания   более   мягкого,   чем
предусмотрено   законом.   //   Вопросы   уголовной   ответственности   и   накзания:
Межвуз.сб. Красноярск, 1986. – С.150.
42.   Прохоров   Л.Л.   Общие   начала   назначения   наказания   и   их
применение к несовершеннолетним. – Казань,1988.
43.   Ражабова   М.   Адолатли   жазо   -   қонун   устиуворлигининг   гарови.//
«Суд   –ҳуқуқ   ислоҳоти:   назария   ва   амалиёт»   мавзусидаги   халқаро   илмий-
амалий конференция материаллари.// Тошкент. 2001, 154- б.
44.   Раджабова   М.   Жазонинг   мақсади-жавобгарликдан   огоҳ   этиш.//
Инсон ва қонун. №9. 2005, 1-б.
45.     Рустамбоев   М.Х.   Жиноят   қонунчилигида   жазоларни   адолатли
белгилаш. // Давлат ва ҳуқуқ. 2000.  №1, 44-48-б .
46.   Рустамбоев   М.Ҳ.   Жиноий   жазоларни   либераллаштирилиши   -   давр
талаби   ва   истиқболда   такомиллаштириш     муаммолари.   Тергов   амалиёти.-
Тошкент, 2002, № 23, 45-60-б.
47.   Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.   Судебная   власть   и   судебно-
правовая реформа в Республике Узбекистан. – Ташкент,2008. 
48.   Рустамбоев   М.Х.   Современное   состояние   и   перспективные   задачи
судебно-правовой   реформы   в   республике   Узбекистан.   /Материалы
международного симпозиума «Традиционное право Узбекистана и Японии».
– Ташкент, 2002.
49.   Собиров   И.   Ўзбекистонда   жиноий   жазоларнинг
либераллаштирилиши   суд-ҳуқуқ  ислоҳотларининг   муҳим   босқиси.  //   «Суд   –
ҳуқуқ   ислоҳоти:   назария   ва   амалиёт»   мавзусидаги   халқаро   илмий-амалий
конференция материаллари. -Тошкент.  2001,  180-б.
50.  Саидов А. Яшаш ҳуқуқи дахлсиздир.//  Ҳаёт ва қонун. №4. 2005. 13-
б. 51. Ситковская О.Д. Психология уголовной ответственности. – Москва:
Норма,1998.
52. Становский М.Н. Назначение наказания. СПб. 199. – С.136.
53. Скрябин М.А.   Общие начала назначения наказания и их применение к
несовершеннолетним. - Казань: Изд-во Казан, ун-та, 1988. 
54.   Сабанин   С.И.   Амнистия   и   помилование   в   уголовном
законодательстве России.//Государство и право. 1995. №11. – С. 81.
55.  Таганцев Н.С. Русское уголовное право. Лекции. Часть общая. Том 
2. –Москва, 1994. 
56.   Таджиев   Т.Т.,   Зарипов   З.С.   Жиноят   кодексини   такомиллаштириш
тўғрисида фикр-мулоҳазалар. // Ҳуқуқ- Право-  Law . -2001, №3,  60-63-б.
57.   Ткаченко   В.   Общие   начала   назначения   наказания.//Российская
юстиция.1997.№ 1. – С.10. 
58.   Тохиров   Ф.,   Ахроров   Б.   Ўлим   жазосини   бекор   қилиниши   жиноий
жазоларни   либераллаштиришнинг   тадрижий   босқичи   сифатида.   //Отмена
смертной   казни   в   Узбекистане:   либерализация   исполнения   уголовных
наказаний. Материалы международной конференции. – Тошкент. 2008.128 –
б.
59.   Таджиханов   У.   Шахс   манфаатлари,   жиноятчиликка   қарши   кураш
сиёсатини янада эркинлаштириш асоси. //Халқ сўзи. 2002 йил 8 январь.
60.   Ткачевский   Ю.М.     Курс   уголовного   право.   Общая   часть.     –   Т.2.   –
Москва, 2002. – С.271.
61.   Тохиров   Ф.   Вояга   етмагганлар   жиноятчилиги   ва   уларга   жазо
қўллаш муаммолари. // Қонун ҳимоясида.2001, №1,  26-28-б.
62.  Усмоналиев М. Жазо тайинлаш. -Т.:Янги аср авлоди, 2003. 120-б.
63. Усмоналиев М. Озодликдан маҳрум қилишини либераллаштириш –
долзарб   муаммо.//   «Суд   –ҳуқуқ   ислоҳоти:   назария   ва   амалиёт»   мавзусидаги
халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент. 2001, 205-б .
64. Ушакова М.Г.  Смягчающие наказания  обстоятельства  в уголовном
праве России. Автореф. Дис... канд…юрид… наук. – М., 2002. – С. 3. 65.   Усмоналиев   М.   Вояга   етмаганларнинг   жазосини
либераллаштириш.// Соғлом авлод учун. 2003.  №1,  142-143-б.
66   Хакимов   И.Х.   Жиноий   жазоларни   либераллаштирилиши     инсонни
тарбиялашни   назарда   тутади.//Ўзбекистон   Республикаси   Олий   судининг
ахборотномаси.- 2003. №3, 6-9-б.
67. Хамитов Р.Н.Специальные правила назначение наказания. – Казань,
2001. 
68.  Холикулов   У.Ш.  Вояга   етмаганлар   жавобгарлиги.//   Ҳаёт   ва  қонун.
2004.№ 5. – Б.58-59.
69.   Хожаназаров   И.Э.   Либераллаштириш   –   Ўзбекистондаги   ҳуқуқий
ислоҳотларнинг   марказий   йўналиши   (назария   ва   амалиёт   масалалари).
юрид.фан. ном. дисс. Автореферат. – Тошкент, 2009. 24-б.
70.   Шаргородский   М.Д.   Наказание,   его   цели   и   эффективность.   -
Ленинград: ЛГУ, 1973.
71.   Якубов   А.С.   Кабулов   Р.   Новое   в   уголовном   законодательстве.   -Т.,
1995. – 58 с.
72.   Якубов   А.       Важный   этап   последовательной   либерализации
судебно-правовой системы Узбекистана. // Народное слово.  26 июня  2007 г. 
  73.     Якубов   А.С.   Учение   о   преступлении   по   законодательству
Республики Узбекистан. – Т.:Академия МВД, 1995. 
74.   Ўразаев Ш. Укрепить защиту прав человека. // Народное слово. 10
ноября 2001 года.
75.   Ғуломова М. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш масалалари. –
Тошкент,  2006.
76.  Қодиров Р. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
– суд ҳуқуқ ислҳотларининг бош мақсади. // Туркистон. 2006 йил 11 март.  
 
Y .Суд амалиёти материаллари 1. Жиноят   ишлари   бўйича   Самарқанд   шаҳар   судининг   1-287-09
сонли   жиноят   иши   юзасидан   Р.Ф.   га   нисбатан   чиқарган
ажрими.
2. Жиноят   ишлари   бўйича   Жиззах   шаҳар   судининг   2008   йил   8
майдаги  М.Бўриевага нисбатан ажрими.
3. Жиноят   ишлари   бўйича   Тайлоқ   туман   судининг   2008   йил   14-
майдаги ҳукми.
4. Самарқанд   шаҳар   судининг   А.Т.га   нисбатан   2002   йил   23
ноябрдаги ажрими
5. Самарқанд   шаҳар   судининг   2006   йил   16   майдаги     Х.А.   ва
бошқаларга нисбатан чиқарган ажрими.
6. Жиноят   ишлари   бўйича   Самарқанд   вилоят   судининг   2008   йил
18 августдаги Х.Г. нинг 2-178-08 сонли   жиноят иши юзасидан
чиқарган ҳукми.
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha