Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 45000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Suitsidal xulq-atvor diagnostikasi va psixokorreksiyasi

Купить
 
                                     
1   М УНДАРИЖА
Кириш ......................................................................................................................3
I-Боб.Жаҳон психологиясида суицид муаммосининг ўрганилиши ....
1.1.Чет эл  психологиясида суицидал хулқ-атвор муаммосининг 
ўрганилиши ............................................... ..............................................................
1.2.Рус психологиясида суицидал хулқ-атвор психологиясининг 
ўрганилиши .............................................................................................................
1.3. Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш муаммосининг психологик 
таҳлили....................................................................................................................
1.4. Антик   давр   файласуфлари   асарларида   суицидал   ҳолатлар   муаммоси
таҳлили ..................................................................................
Биринчи боб бўйича хулосалар
II-Боб.   Ички   ишлар   идоралари   ходимлари   суицидал   хулқининг
диагностикаси ва психокоррекцияси ..................................................................
2.1.   Суицидал   уринишлар   содир   бўлишининг   диагностикаси   ва
психокоррекцияси.....................................................................................................
2.2. Депрессив ҳолатлар  профилактикаси ва унинг босқичлари.......................
2.3. Суицидал уринишлар   диагностикасининг  ўзига хос жиҳатлари
2.4.   Суицидал   ҳолатларнинг   олдини   олишда   психопрофилактик   чора-
тадбирлар мазмуни………………
Иккинчи боб бўйича хулосалар.......................................................
Хулоса ва тавсиялар ..................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................................
2    Кириш
Мавзунинг   долзарблиги .   Замонавий     шахс   ўз   ривожланиши
моҳиятига   кўра   мураккаб   дунёда   яшамоқда.   Шахсининг   динамик
ривожланишига   таъсир     этувчи   ижтимоий   структуралар   тизими   жумладан,
оила,   мактаб,   норасмий   уюшмалар   ва   ижтимоий   институтларда   ҳам   кескин
ўзгаришлар рўй бермоқда.   Шунингдек, баъзан оммавий ахборот воситалари
орқали   олинадиган   маълумотлар   ҳам   шахсларнинг   эмоционал-иродавий
жабҳалари   ҳамда   қизиқишлар   тизимига   таъсир   этиб,   уларнинг   ҳулқ-
атворлари   ва   психикасида   турли   бузилишларга   сабаб   бўлмоқда.   Шундай
бузилишдан бири суицидал ҳолатларга уриниш, ўз жонига қасд қилиш бўлиб,
тан   олиш   керакки,   то   ҳозирга   қадар   мазкур   муаммонинг   моҳияти
мунозаралидир.   Уни   кайфият   таснифи     ёки     синдроми   сифатида   ёинки
алоҳида   бир   касаллик   тарзида   тушунилади.   Унинг   асосий   сабаби
биринчидан,     депрессив   симптоматика   бўлиб,   у   турли   ёшга   оид   психологик
хусусиятларни   намоён   қилади   ва   иккинчидан   ташқи   ифодалнишида
“ниқобланганлик”  характерига эга бўлади. 
Шахснинг   суицидал   ҳолатларга   уриниши   ва   унинг   келтириб
чиқарувчи омиллар мураккаб  тузилишга эга бўлиб, у: а) меҳнат фаолиятини
ўзлаштира олмаслик; б) ўзга инсонлар жамоасига мослаша олмаслик; в) ўзига
хос   психологик   муҳофаза     реакциясини   ўзида   мужассамлаштиради.   Айрим
олимлар унинг келиб чиқишида стрессоген омилларга урғу бериб, ўзига хос
“цивилизация   касаллиги”   деб   атайдилар.   Олимлардан   Б.С.Положий   (1996)
фикрича,   жамиятдаги   ижтимоий-сиёсий   ва   иқтисодий   чуқур   ўзгаришлар
шахсда   жиддий   бузилишларга   сабаб   бўлади   ёки   маданий   ҳамда   ижтимоий
ўзгаришларга мослашаолмаслик муаммоси шулар жумласидандир.
Шахснинг   ўзига   хос   суицидал   хулқ-атворнинг   асосида   меҳнат
фаолияти   жараёнидаги   нотўғри   психологик   таъсир,   соҳа   ходимларининг
шахслилик   хусусиятлари   ва   эмоционал   ҳолатларидаги   салбий   уринишларга,
ички   ишлар   ходимларининг   ўз   жамоадошлари   томонидан   етарли   эътибор
берилмаслиги   сабабли   юзага   келган   ижтимоий   дезадаптация
3 (мослашаолмаслик),   ижтимоий   интеграциянинг   пасайиши   ва   беқарорлиги
ётади.   Шахснинг   ижтимоий   атроф-муҳитдаги   ўзаро   муносабатларининг
бузилиши,   шахслараро   муносабатларнинг   қийинлашуви,   яқинлари
томонидан   субъект   эҳтиёжлари,   қизиқишлари   инобатга   олинмаган   ҳолда
ўтказилган   босим,   уларда   ҳаёт   мазмуни,   хавфсизлик   ва   "керак"лилик
ҳиссининг   йўқолиши,   кўпинча   суицидал   хулқ-атвор   намоён   бўлиш
сабабларидан бири ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.   Ўтган асрнинг 70-йилларида
бир   гуруҳ   олимлар   томонидан   бутуниттифоқ   илмий-услубий   суицидологик
марказ   ташкил   этилиб,   шу   тариқа   суицидал   ҳолатлар   келиб   чиқишининг
сабабларини   ўрганишга   нисбатан   жиддий   ёндашувлар   даври   бошланди.
Шу   ўринда   Э.Дюркгейм,   З.Фрейд,   А.Адлер,   К.Меннингер,   Г.К.Юнг,
Г.К.Юнг, Г.С. Салливэн, К.Роджерс, Э.Шнейдман,   Н.Фарбероу ва бошқалар
томонидан   олиб   борилган   илмий   тадқиқот   ишлари   самарали   натижаларни
берган.
Рус   психологиясида   суицидал   хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар
ходимлари   психологиясини   ўрганиш   бўйича   бир   қатор   илмий   изланишлар
олиб   борилган.   Бу   соҳада     А.Е.Шир,   А.Г.Амбрумова,   А.В.Ковалев,
А.Е.Личко,   Л.Я.Жезлова,   Е.М.Вроно),   В.Т.Кондрашченко   ва   бошқалар
муваффақиятли илмий изланишлар олиб борганлар. Улар ўзларининг илмий
тадқиқотларида ички ишлар ходимлари суициднинг келиб чиқиш   сабаблари
ва   мотивлари     ҳамда     ёш   ва     психологик   хусусиятлари,   физиологик   ва
психологик  носоғломлик  холатларида   суицидал  хулқнинг  келиб  чиқиши,
шахс хусусиятларининг суицидга таъсири ва аффектив холатларда   суицидал
уринишнинг  содир  этилиши  кабиларни  ёритишга  ҳаракат   қилганлар.
Суицидал   хулқ-атвор   муаммосини   ўрганиш,   унинг   олдини   олиш
борасида   республикамизда   ҳам   бир   қатор   илмий   изланишлар   олиб
борилмоқда.   Жумладан,   М.Давлетшин,   А.Ахунжанова,   Н.Соғинов,
Э.Усмонов   ва   бошқалар   ўз   илмий   тадқиқотларида   мамлакатимизда   суицид
4 муаммосининг   умумий   тавсифи,   ўз   жонига   қасд   қилиш   ҳолатларининг
ижтимоий-психологик омиллари ва кўринишларини ўрганган.
Ўтказилган   тадқиқотлар   таҳлили   шуни   кўрсатмоқдаки,   ўз   жонига
суиқасд   қилиш   механизмларининг   назарий   ва   амалий   жиҳатдан   етарлича
асосланмаганлиги,     суициднинг   психологик,   педагогик   профилактикаси,
диагностикаси,   коррекцияси   амалиётда   кенг   қўлланилмаётганлиги   ва   унинг
олдини   олиш   тўғрисидаги   ахборотларнинг   етишмаслиги,   суицидал
фаолликни чеклаш ва олдини олиш бўйича тарбиявий чора-тадбирлар етарли
натижалар   бермаётганлиги   мутахассислар,   олимлар   томонидан
таъкидланмокда.
Шу   боис,   мазкур   битирув   малакавий   ишни   бажариш   жараёнида   ушбу
муаммонинг мотивацияси, суицидал уринишларга сабаб бўлувчи ижтимоий-
психологик   омиллар,   унинг   психопрофилактикаси,   кишилар   ўртасида
учрайдиган   ўзига   хос   суицидал   хулқни   ўз   вақтида   аниқлаш   ва
психокоррекция   қилишга   оид   илмий   тадқиқотларнинг   камлигига   гувоҳ
бўлдик.   Бу   ҳолат   битирув   малакавий   иш   мавзусини   танлашимизга   имкон
берди.
Битирув   малакавий   ишининг     мақсади :     Суицидал   ҳолатларнинг
келиб   чиқиш   сабабларини   ўрганиш   ва   уларни   олдини   олишнинг   ижтимоий-
психологик омилларини тадқиқ қилиш.
Битирув   малакавий   ишининг     объекти:   Қашқадарё   вилоят   ички
ишлар   бошқармасига   қарашли   51-ЖИЭМ   ходимлари,   жами   62   нафар.
Улардан   1   нафари   суицидал   ҳаракатларни   содир   этганлар   бўлиб,   тажриба
гуруҳига киритилди. Назорат гуруҳини эса 61 нафар суицидал тажрибага эга
бўлмаган ички ишлар ходимлари ташкил этди.
Битирув   малакавий   ишининг   предмети :   Ички   ишлар   идоралари
ходимларида   суицидал   хулқни   бартараф   этишнинг   ижтимоий-психологик
омилларини тадқиқ этиш ва илмий- амалий тавсиялар бериш жараёни.
Битирув малакавий ишининг  вазифалари:
5 1.   Мавзуга   оид   адабиётларни   тўплаш,   тизимлаштириш   ва   таҳлил
қилиш.
2.   Ички   ишлар   идоралари   ходимларига   хос   суицидал   хулқнинг
ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш.
3. Ички ишлар идоралари ходимларида суицидал хулқ мотивацияси ва
ҳаракатларининг   ўзига   хос   хусусиятлари   динамикасини   статистик   тахлил
қилиш.
4.   Ички   ишлар   идоралари   ходимларига   хос   суицидал   уринишларнинг
психологик профилактикаси ва психодиагностикасини текшириш.
5.   Суицидал   уриниш   содир   этган   ички   ишлар   идоралари   ходимлари
билан ишлашнинг коррекцион дастурини ишлаб чиқиш.
6. Ички ишлар идоралари ходимларига хос суицидларнинг психологик
профилактикаси ва коррекцияси юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув   малакавий   ишининг     методологик   асослари:   психик
ҳодисаларни   тадқиқ   этишга   комплекс   ёндашиш   (Б.Г.Ананьев),   детерминизм
тамойили   (С.Л.Рубинштейн,   А.Н.Леонтьев),   тизимли   ёндашиш   (Б.Ф.Ломов)
ҳамда   Ўзбекистон   Республикасининг   ички   ишлар   идоралари   фаолиятини
ташкил этишга оид ҳукумат ҳужжатлари ва қарорлари, 
Битирув   малакавий   ишининг   методлари:   кузатиш,   тест,   суҳбат,
анкета,   фаолият   маҳсулларини   ўрганиш   методлари,   шунингдек,   “Депрессия
даражасини   аниқлаш   методикаси”   ва   “ Шахснинг   суицидга   мойилигини
аниқлаш”   (З.Королёва)   методикасидан   ҳамда   математик   статистик
методлардан фойдаланилди.
Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги:
1. Ички ишлар идоралари ходимларида суицидал хулқ-атворни ташкил
қила   олмаслик   ва   бошқара   олмасликда   ўзига   хос   муваққат   характерга   эга
хулқ "оғиш"ларининг таъсири мавжудлиги кўрсатилганлиги.
2.   Суицидал   уринишлар   содир   этган   ички   ишлар   идоралари   ходим-
суицидентларнинг   ўзига   хос   шахслилик,   эмоционал,   эҳтиёж-мотивацион
хусусиятлари аниқланганлиги ва таққосланганлиги.
6 3.Суицидент-ички   ишлар   ходимларига   нисбатан   психокоррекцион
усуллар мажмуи қўлланилганлиги.
4.Ички   ишлар   идоралари   ходимларида   суицидал   хулқ-атвор
психопрофилактикаси юзасидан илмий-амалий тавсиялар яратилганлиги.
Битирув   малакавий   ишининг   назарий   аҳамияти:     ушбу   т адқиқот
натижалари   суицидология,   ички   ишлар   ходимлари   психологияси,   юридик
психология, амалий психология ва фан соҳаларини янги илмий маълумотлар
билан   бойитади.   Психологик   коррекциянинг   суицидентларда   эмоционал
ҳолатлар,   вазиятларнинг   диагностикаси,   шунингдек,   салбий   асоратлар
олдини   олишнинг   ўзига   хослиги   тўғрисидаги   маълумотлар   психология   ва
суицидология фанлари учун муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти:    Суицидал уриниш
содир   этган   ички   ишлар   ходимларининг   эмоционал   хусусиятлари
диагностикаси   натижаларидан   уларнинг   мотивацион   -   эҳтиёж   соҳалари   ва
ҳаётий   қадриятлар   тизимини   тадқиқ   этиш   материаллари   билан
солиштирилиши,   таҳлил   этилиши,   уларнинг   ўз   жонига   қасд   қилиш
ҳолатларига олиб келувчи ижтимоии-психологик       вазиятларни        аниқлаш,
унинг         олдини         олишда   коррекцион,   психопрофилактик   тадбирларни
режалаштириш   ҳамда   ўтказишда   психолог,   ижтимоий   хизмат   ходимлари
томонидан   фойдаланиш   мумкин.   Ички   ишлар   ходимларнинг   инқироз
ҳолатларини   аниқлаш,   улар   билан   ўтказиладиган   комплекс
психопрофилактик   чора-тадбирларни   белгилаш   ва   уларда   суицидал
уринишларнинг олдини олиш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Тадқиқот   натижаларидан   амалиётчи   психологлар,   ички   ишлар
идоралари   раҳбарлари,   психологлари   психологик-консультатив   марказлар
мутахассислари   фаолиятида   фойдаланиш   мумкин.   Амалга   оширилган
коррекцион   дастурдан   ички   ишлар   идоралари   ходимлари   ва   суицидентлар
билан   гуруҳий   ҳамда   индивидуал   тарзда   иш   олиб   боришда   самарали
фойдаланиш мумкин.
7 Битирув   малакавий   ишининг   тузилиши   ва   ҳажми:   Битирув
малакавий   иш   кириш,   иккита   боб,   хулосалар   ва   адабиётлар   рўйхатидан
иборат. Унинг умумий ҳажми  73 бет ва 13325 сўздан ташкил топган.
8 I-Боб.Жаҳон психологиясида суицид муаммосининг ўрганилиши
1.2.Чет эл  психологиясида суицидал хулқ-атвор психологиясининг
ўрганилиши
    Суицид   –   лотинча     сўздан     олинган     бўлиб,     ўз     жонига   қасд   қилиш,
онгли     равишда     ўзини     ҳаётдан   маҳрум     қилиш   маъносини   билдиради.
Суицидал  хулқ-атвор - суициддан  кенгроқ  тушунча  бўлиб, ўзида  суицидал
хатти-харакат,   ўз   жонига   қасд   қилиш   ходисаларини     қамраб   олади.
Адабиётларда кўпинча суицидал хатти-ҳаракатлар  билан солиштириладиган,
“аутатравматизм”   (ўзига   жароҳат   етказиш),   “аутоагрессив   хатти-ҳаракат”
терминлари   учрайди.   Агар   аутоагрессив     ҳаракатнинг     охирги     мақсади     ўз
жонига     қасд   қилиш     бўлса,     уни     суицидал     хатти   –   харакатларга     боғлаш
мумкин.   Замонавий,   айниқса     хорижий     адабиётларда   “аутодеструктив”
(ўзига  зарар  етказиш  билан  боғлиқ  хулқ-атвор)  “ўзини- ўзи  йўқ  қилиш”
хулқ-атвори  тушунчаси  кенг тарқалган.  Психологик – руҳий – оғриқ,  оғир
инқирозли   ҳолатнинг     умумий     белгиси     ҳисобланади.   Кўнгил     оғриғига
чидай   олмаслик,     уни     ҳар     қандай     йўл     билан     тўхтатишга     олиб     келади,
инқирозли   вазиятдаги   одамга   эса   суицид   ўз   муаммолардан қутилиш   ва
ҳал  этиш  усулидек  кўринади.
Ғарб   психологиясида   сицидал     хулқ-атвор   муаммоларини   ўрганиш
бўйича   кўплаб   илмий   тадқиқот   ишлари   амалга   оширилган.   Шу   ўринда
Э.Дюркгейм,   З.Фрейд,   А.Адлер,   К.Меннингер,   Г.К.Юнг,   Г.К.Юнг,   Г.С.
Салливэн,   К.Роджерс,   Э.Шнейдман,     Н.Фарбероу   ва   бошқалар   томонидан
олиб   борилган   илмий   тадқиқот   ишлари   самарали   натижаларни   берган.   Биз
қуйида   улар   томонидан   амалга   оширган   илмий   тадқиқот   ишларига   қисқача
тўхталиб ўтамиз.             
    Э.Дюркгейм   суицид   ҳолатларини   ўрганиб,   уни   келтириб   чиқарувчи
омилларни   кўрсатиб   беришга   ҳаракат   қилган.   Э.Дюркгеймнинг     ўз     жонига
қасд   қилишнинг     ижтимоий     назариясига     мувофиқ,     суицидал     фикрлар
аввало     шахснинг     ички     шахсий     алоқаларининг     узилиши,     ўзи   тааллуқли
бўлган  ижтимоий  гурухдан  бегоналашуви  оқибатида пайдо  бўлади.  
9 Унинг  қарашларига  мувофиқ,  суициднинг  учта асосий  кўринишлари
мавжуд.  Биринчи  тури,  кўпгина  ўз  жонига  суиқасд ҳаракатлари  эгоизмни
билдиради   ва   кўпгина   ҳолатларда     ўзини – ўзи   йўқ   қилиш   индивиднинг
ўзини     жамиятдан,     оиласи     ва   дўстларидан     бегоналашган     ва     яккаланган
деб  ҳис  қилиши  билан  шартлангандир.  Иккинчи  тури,  аномик  ўз  жонига
суиқасд     қилиш     бўлиб,     у     шахснинг     ижтимоий     гурух     билан     ўзаро
алоқасини     бузилишига     олиб     келадиган     жамиятдаги   ўзгаришларга
мослашишдаги     муваффақиятсизликларни     оқибатида     юз     беради.   Улар
ижтимоий   –   иқтисодий     инқирозлар   вақтида     кўпаяди,     бироқ     ижтимоий
юксалишда     ҳам     сақланиб   қолади,     чунки     фаровонликнинг     тезлик     билан
ўсиши     олдинги   ҳаётий     шароитлардан     фарқ     қилувчи     янгиларига
мослашишни келтириб  чиқаради. Муаллиф ўз  ҳаётига  суиқасднинг охирги,
учинчи   кўринишини альтруистик суицид деб   номлаган. Суициднинг   ушбу
турида  одамнинг  жамиятнинг ёки  гурухнинг   обрўли  шахси  (авторитети)
томонидан     унинг   эгоидентлигини     бостириши     оқибатида     у     жамият
фойдаси,   қандайдир     ижтимоий,     диний     ёки     фалсафий     ғоя     учун     ўзини
қурбон  қилиши кўрсатиб ўтилган.
Атоқли психиатр   З.Фрейднинг   суицид   борасидаги   тасаввурлари эса
одамдаги  мавжуд  иккита  асосий  майл  концепциясига асосланади:  Эрос –
ҳаёт     инстинкти   ва     танатос   –   ўлим     инстинкти.   Олимнинг   фикрича,   инсон
ҳаёти     улар     ўртасидаги     жанг     майдони     ҳисобланади.     Инсон     нафақат
яшашни,  суюкли    бўлишни    ва    ўзини    давомини    фарзандларида     кўришни
истайди   –   шундай     даврлар     ёки     рухий     ҳолатлар     бўладики,     бунда   ўлим
исталган     бўлади.    Ёш     ўтиши     билан     Эрос     ўлиб    боради,   Танатос     кучли,
қатъиятли     бўлиб     боради     ва     одамни     ўлимга     олиб   бориб,     ўзини     тўлиқ
рўёбга     чиқаради.     Фрейдга     мувофиқ     суицид   ва     ўлдириш     танатоснинг
бузғунчи  таъсирининг  намоён бўлишидир,  яъни  агрессиянинг. 
А.Адлер   суицид   муаммосини   ўрганиб,   одам   бўлиш,     аввало,     ўзининг
номукаммаллигини   ҳис   этишдан   иборат   бўлишини   таъкидлайди.   Унинг
фикрича,   ҳаёт     англанмаслиги     мумкин     бўлган     мақсадга     интилишдан
10 иборат,  бироқ  у  индивиднинг  барча  ҳаракатларини  йўналтиради  ва  яшаш
услубини     шакллантиради.   Номукаммаллик     ҳисси     илк   болалик     даврида
пайдо     бўлади     ва     турли     етишмовчиликлар   билан     оғирлашадиган
жисмоний     ва     психологик     заифликка   асосланади.     Инсон     учун     бошқа
одамлар  билан  умумийликни ҳис  этиш  экзистенциал  (ҳаётий)  муҳимдир.
Экзистенция – лотинча   сўздан   олинган   бўлиб, “existre” – ажратиб   туриш,
пайдо  бўлиш,  мавжуд  бўлмоқ  каби  маъноларни  англатади. Шунинг  учун
инсон     бутун     ҳаёти     давомида     номукаммалликни     енгиш     ёки     ўрнини
тўлдириш     ҳаракатида     бўлади.     Ушбу     ҳаракат,   қидириш     одам     хулқ   –
атворининг     ҳаракатлантирувчи     кучига   айланадиган     ва     ҳаётни     мазмунли
қиладиган ўзини-ўзи намоён қилиш,  ҳокимиятга  интилишда  амалга  ошади.
Бироқ  бундай  қидириш,  ҳаракат  сезиларли  тўсиқларга  дуч  келиши
ва     суицидга     “қочиш”     билан     бошланадиган     инқирозли   вазиятга     олиб
келиши     мумкин.     Бирлик     ҳисси     йўқолади;   қийинчиликни     кўтара
олмасликни  оқловчи,  одам  ва атрофдагилар   билан  “масофа”  ўрнатилади;
эмоция     соҳасида   “старт     олди     қаттиқ     ҳаяжон”     (талваса)ни     эслатувчи,
аффектив жазава,  нафрат  ва  ўч  билан  йўғрилган  нимадир  пайдо  бўлади.
А.Адлернинг  таъкидлашича,  одамга  кўпинча  онгсиз  равишда мақсад  сари
ички     интилиш     ҳос     экан,     бунда     аутоагрессив   ҳолатидаги     хатти   –
ҳаракатларнинг     кетма   –   кетлигини     билган   ҳолда     уни     олдини     олиш
мумкин.
Америкалик   олим   К.Меннингер   суициднинг   чуқур   мотивларини
тадқиқ   этиб, З.Фрейднинг   бу   борадаги     тасаввурларини   ривожлантиради.
У   суицидал     хулқ-атворни     учта     таркибий     қисмларини   ажратди.   Унинг
фикрига   кўра,   ўз   жонига   қасд   қилиш   учун   қуйдагилар зарур:   ўлдириш
хоҳиши   –   ўз     жонига     қасд     қилувчи     кўпинча   инфантил     шахс     бўлиб,     ўз
хоҳишларини     амалга     ошириш   йўлидаги     тўсиқ     ва     қийинчиликлардан
ғазабга    келади; ўлдирилиш   истаги – агар   қотиллик   агрессиянинг    охирги
шакли   бўлса,     суицид     ўзида     тобеликнинг     юқори     даражасини     кўрсатади:
одам     ахлоқий     меъёрларни     бузилиш     оқибатидаги     виждон     азоби   ва
11 қийинчиликларни     кўтара     олмайди,     шунинг     учун     ҳам     айбини   ювишни
фақатгина     ўз     ҳаётини     тугатишда     кўради;     ўлиш   истаги   –   у     ўз     ҳаётини
асосиз     хавфга     солувчи     одамлар,     шунингдек,     ўлим     тана     ва     руҳий
азоблардан     қутқарувчи     ягона     дори     деб   ҳисобловчи       беморлар     орасида
кенг  тарқалган.
Шундай     қилиб,   К.   Меннингер     томонидан   тавсифланган     одамдаги
учала  хоҳиш  бирданига  пайдо  бўлса,   суицид   олдини   олиб   бўлмайдиган
ҳақиқатга   (воқейликка)     айланади.   Ушбу     истакларнинг   вақт     бўйлаб
тарқалиши аутоагрессив  хулқ-атворнинг  енгил  кўринишда  намоён  бўлиши
билан  шартланади. 
Атоқли олим Г.К.Юнгнинг   суицид муаммоларига бағишланган илмий
изланишлари   алоҳида   эътиборга   лойиқ.   Муаллиф   ўз   жонига   қасд   қилиш
муаммосига     тўхталиб,   суициднинг     сабаби     сифатида,   одамнинг     маънавий
қайта тирилишга  онгли  интилишини кўрсатиб  ўтган. Ушбу  интилиш турли
кўринишларни   қабул   қилувчи   жамоавий   онгсизлик   архетипларининг
долзарблашуви  билан  асосланган. Улар қуйидагилардан иборат:
 метемпсихоз  (рухларнинг кўчиши)  бунда  одам  ҳаёти  танага  турли
ҳосликларни  гавдалантириш орқали  чўзилади.
 янги     шаклга     кириш,     шахснинг     узлуксизлигини     сақлаб     қолишни
ва  инсон  танасида  янгитдан туғилишни  назарда  тутади.
 инсон     ҳаётининг     ўлимдан     сўнг     «нозик   тана»     деб   аталадиган
ҳолатида  қайта  яралиш – тикланиш.
 индивидуал     ҳаёт     доираси     ўладиган     мавжудоддан   ўлмайдиганга
айланиши  билан  биргаликдаги  қайта тирилиш.
 шахсдан     ташқарида     рўй     берадиган     трансформация   йўли     орқали
қайта  яралиш.    
   К.Хорни эса суицидал хулқ-атвор муаммолари билан шуғулланиб, бир
қатор ибратли фикрларни баён қилган. Муаллиф  психодинамик  йўналиш  ва
эго   психологияда суицид   борасида   шундай   фикрни   тахмин   этган,   яъни
одамлар  ўртасидаги  муносабатлар бузилишида  базавий  хавотирдан  келиб
12 чиққан     асабий   низо     пайдо     бўлади.   У   болалик   давридаёқ   атрофдаги
душманликни  ҳис  этиш  билан  бошланади.  Хавотирликдан  ташқари,  одам
асабий  вазиятда  ёлғизлик,  ожизлик,  тобелик  ва  душманликни   ҳис  этади.
Ушбу  феноменлар  суицидал хулқ-атворнинг   асоси  бўлиб  чиқиши мумкин
(масалан,   катта   одамдаги     чуқур     номукаммаллик     ҳисси     ва   идеал   “Мен”
образи ёки   ижтимоий  стандартларга  номувофиқлиги  билан  биргаликдаги
болаларча     тобелиги). Душманлик   низода долзарблашади,   деб   ҳисоблаган
К.Хорни. У  суицидал  хулқ-атвор  шаклига  кирмаслиги  ҳам  мумкин,  бироқ
нафрат ижирғаниш  ёки  глобал   рад  этиш  кўринишларида  намоён бўлиши
мумкин.  Агар  ташқи  қийинчиликлар  одамнинг  эгоцентрик  установкалари
ёки     иллюзиялари     билан     уйғунлашса,   улар     кучаяди.     Бунда     ўзига     ва
ўзгаларга бўлган нафрат ва душманлик  шунчалик кучли  бўлиши  мумкинки,
ўзининг ўлими қасоснинг жозибали усули бўлиб чиқади. Бир қатор  холларда
хоҳишга кўра ўлим ўз “Мен”нини тасдиқлашнинг ягона усули бўлиб чиқади.
Тақдирга   тан   бериш,   яъни   бунда   аутодеструктивлик   устунлик   қилувчи
мойиллик     бўлиб   чиқишини,   К.Хорни,   ўзини-ўзи   ўлдиришнинг   латент
(яшириш) шакли сифатида кўрган. 
Америкалик   психоаналитик   Гарри   Стэк   Салливэн   суицидни   ўзининг
шахслараро   мулоқот   назарияси   нуқтаи   назаридан   талқин   этган.     Унинг
фикрича, индивиднинг  ўзига-ўзи  берадиган баҳоси ўзгаларнинг унга  бўлган
муносабатидан     келиб     чиқади.   Бундай   вазиятга   аутоагрессия   содир   этиш
йўли билан   азобларни тўхтатиш   ва   “ёмон мен”ни “мен эмас”га   айланиши
имконли     ёки   ягона       алтернатив     вариант     бўлиши     мумкин.   Бироқ     одам
ушбу   хатти   –   ҳаракат     билан     бир     вақтнинг     ўзида     одамларга     ва     бутун
дунёга  ўзининг  душманлигини  намоён  этади. 
К.Роджерс ва унинг тарафдорлари эса суицидал  хулқ-атворнинг келиб
чиқишида   хавотирланиш   ва   бошқа   эмоционал   кечинмаларнинг   роли   ҳақида
ўз   қарашларини   илгари   сурган.   К.Роджерс     учун     хавотир     нафақат     белги
(симптом)   эди,     балки     турмушнинг     экзистенциал     кўриниши     ва     инсон
ҳаётидаги  муҳим конструктив  куч  ҳамдир.  Олим  уни  “борлиқ  ва  йўқлик
13 учрашувини”  кечириш  ва “эркинлик ва одамнинг  реал  борлиги парадокси”
деб  ҳисоблаган. 
К.Роджерснинг     таъкидлашича,     ҳаётнинг     асосий     йўналиши   (ғояси)
атроф муҳит ва бошқа одамлар  билан  ўзаро  муносабатларда  шаклланувчи,
“Мен”нинг   долзарблашуви,   сақланиши   ва   кучайишидан   иборат.   Агар
“Мен”нинг   тузилиши   ригид   бўлса   (қотиб   қолган),   шахс   ҳаётига   хавф
сифатида   қабул   қилинувчи,   унга   мувофиқ   келмайдиган   реал   тажриба
бузилади   ёки   рад   этилади.   Одам     уни     тан   олмаса,   гўёки   қамоққа   қамайди.
Бунда   исталмаган   тажриба   “Мен”дан   узоқлашади,   воқелик   билан   алоқа
йўқотилади. Шу тариқа “Мен” бошида ўзининг  тажрибасига  ишонмай  охир
оқибатда  ўзига  ишончни бутунлай  йўқотади.  Бу  эса  бутунлай  ёлғизликни
англашга олиб келади. Ўзига ишонч йўқолади, ҳаётга   нафрат ва ижирғаниш
пайдо   бўлади,   ўлим   идеаллаштирилади,   бундай   ҳолат   суицидал
мойилликларни келтириб  чиқаради.
Логотерапия асосчиси, В.Франкл ўзини-ўзи ўлдиришни  ҳаёт   мазмуни
ва   одам   эрки   каби   тушунчалар   қаторида,   шунингдек,   ўлим   ва   ўлиш
психологияси   билан   боғлиқликда   тадқиқ   этган.   Мавжудликнинг
англанганлиги   хос   бўлган     одам,     ўзининг     турмуш     усулига     нисбатан
муносабатларида   эркиндир.   Бироқ   у   ҳаётда   учта   даражада   экзистенциал
чекловга   дуч   келади:   у   муваффақиятсизликка   дуч   келади,   қийналади   ва
ўлиши   керак.     Шунинг   учун   одамнинг   вазифаси   ўзининг   чекланганлигини
англаб,  омадсизлик  ва азобни  кўтаришдан  иборатдир. В.Франкл  ўзини-ўзи
ўлдиришга афсус  билан  муносабатда  бўлган  ва  унга  қонунан,  жумладан,
аҳлоқан   оқлаш   йўқдир,   деб   таъкидлаган.   Суицид   рўй   берганда   ҳаёт
мағлубиятга   учрайди.   Охир     оқибат     ўз     жонига     қасд     қилувчи   ўлимдан
қўрқмайди - у  ҳаётдан  қўрқади,  деб  хисобларди В.Франкл.
Э.Шнейдман   ўзининг   қарашларида   биринчи   бўлиб   суициднинг
яқинлашаётганини билдирувчи белгиларни тавсифлади ва  уларни  “суицидга
олиб борувчи калитлар”  деб  атади. У жамиятдаги мавжуд  суицид ҳақидаги
афсоналарни,     шунингдек     шахснинг     суицидал     хулқ-атворини     асословчи
14 ўзига ҳослигини синчиклаб  ўрганди. Ушбу  ўзига  ҳосликлар  ўзи  тарафидан
яратилган,     индивидларнинг   оригинал     типологиясида     ўз     аксини     топган,
улар     кўпинча     онгли     равишда   ўз   ўлимларини   яқинлаштирадилар.   Уларга
қуйидагилар таалуқли:
 ўлим  қидирувчилар,  қутқарилиш  имкониятини пасайтириб, атайлаб
ҳаёт  билан  видолашувчилар;
 ўлим  ташаббускорлари,  уни  атайлаб яқинлаштирувчилар  (масалан,
оғир     касаллар,     ўзини   ҳаётий     таъминловчиларидан     онгли     равишда
узувчилар);
 ўлим     билан     ўйнашувчилар,   ҳаётини     гаровга   қўйиш   имконияти
мавжуд     вазиятларни     қидиришга   мойиллар,   тирик     қолиш     имконияти
пастлиги  билан  ажралиб туради;
 ўлимни     маъқулловчилар,     яъни     ҳаёт     билан   видолашишга     фаол
интилмаслик     билан     бир     қаторда     ўзининг     суицидал     истакларини
яширмайдилар: бу масалан  ёлғиз  қарияларга  ёки  Эго – идентлик инқирози
вақтидаги   эмоционал   нотурғун   ички ишлар ходимлари   ва     ўспиринларга
ҳосдир.
Э.Шнейдман   суицидларнинг   шарт-шароитларнинг   ва   уларни   амалга
оширишнинг   турличалигига   қарамай,   барча   суицидларга   хос   бўлган   ҳамма
белгиларни тавсифлади  ва ажратди:  
1.  Суицидларнинг  умумий  мақсади  ечимни  қидиришдир.
2. Суициднинг  умумий  мақсади  онгни тўхтатишдир.
3. Суициднинг умумий турткиси чидаб бўлмайдиган  руҳий  оғриқдир.
4. Суицида   умумий   стрессор   психологик   эҳтиёжларнинг
фрустрацияга  учрашидир.
5. Умумий  суицидал  эмоциялар  ожизлик  ва умидсизликдир.
6. Суицидга  умумий  ички  муносабат амбивалентликдир.
7. Суицидда     психиканинг     умумий     ҳолати     когнетив   соҳанинг
торайишидир.
8. Суициддаги  умумий  ҳаракат  қочишдир (агрессия).
15 9. Суицида   умумий   коммуникатив   ҳаракат   ўз нияти   ҳақида   хабар
беришдир.
10. Умумий     қонуният     бўлиб     суицидал     хулқ   –   атворнинг     ҳаёт
давомидаги     хулқ   –   атворнинг   умумий     услубига     мувофиқ     келишидир
(белгиларига). 
Э.Шнейдман   Н.Фарбероу   билан   биргаликда   амалиётга   ўзини-ўзи
ўлдиришнинг психодинамикасини  тушунишни чиқурлаштирган  психологик
аутопсии   методини   (   ўз   жонига   қасд   қилганларнинг   ўлим   олди   хатини
таҳлилини ўз ичига олувчи)  киритди. Ушбу  метод  асосида  улар  томонидан
суициднинг  уч  тури  ажратилган:
   эготик   ўзини   ўлдириш;   уларнинг   сабаби   интра (ички) – психик
диалог,     “Мен”нинг     қисмлари     ўртасидаги   низо,     ташқи     шароитлар   эса
қўшимча   роль   ўйнайди;   масалан,   эшитув   галлюцинацияларидан
қийналадиган психик  касалларнинг  ўзини  ўлдириши;
   диадик     ўзини     ўлдириш;     асоси     аҳамиятли   бўлган     яқин     одамга
тегишли     амалга   ошмаган     эҳтиёж     ва     хоҳишларда     намоён   бўлади;     шу
тариқа,     ушбу     ҳаракатни   бошқасига     муносабат     актига     айлантирувчи
ташқи  омиллар  устунлик  қилади;
   агенератив     ўзини     ўлдириш,     бунда       бирор   бир     авлодга     ёки
инсониятга   тегишлилик ҳиссини   йўқотиш   оқибатида   йўқ   бўлиш ҳисси
сабаб  бўлади,  масалан, қарилик давридаги  суицид. 
  Н.Фарбероу   эса   одамнинг   ўзини-ўзи     йўқ     қилиш     хулқ-атвори
концепцияси  яратувчиси  ҳисобланади.  Унинг  ёндашуви муаммога  кенгроқ
қараш   имкониятини   беради,   у   нафақат   амалга   оширилган   ўз   жонига
суиқасдни,   балки   аутоагрессив хулқ – атворнинг   бошқа   шаклларини   хам
кўриб ўтади: алкоголизм, токсикомания, наркотик  тобелик, делеквент  хатти
–  ҳаракатлар,    ишга     қаттиқ    берилиш,  оқланмаган    хавф-хатарга   мойиллик,
ноадекват қизиқиш ва ҳ.к. Ушбу  ёндашув Н.Фабероуга  ўзини  ўлдиришнинг
олдини олишни замонавий тамойиллирини  ишлаб  чиқиш  имконини  берди.
Бундан ташқари у “тирик қолганлар” – ўзини  ўлдиришни  эплай  олмаганлар
16 ва   ўзини   ўлдирганларнинг   қариндошлари   ва   дўстларининг   психологиясини
тадқиқ  этиш  билан  шуғулланади.
Шундай     қилиб,   ўзини     ўлдириш     барча     тадқиқотчилар   томонидан
шахснинг     низоларни     кечириш     шароитидаги   ижтимоий     психологик
дезодаптацияси     оқибати     сифатида   қаралган.     Бунда     суицид     ўзида
шахснинг     фавқулотда   вазиятлардаги     хулқ   –   атворининг     вариантларидан
бирини     намоён     этади,     шу     билан     бирга     вазиятнинг     суиқасдга     мослиги
билан   эмас,     балки     субьектнинг     ўзига     ҳосликлари,     унинг     ҳаётий
тажрибаси,   интелекти,  ички   шахсий   алоқаларнинг   мустаҳкамлиги   билан
аниқланади.
17 1.2. Рус психологиясида суицидал хулқ-атвор психологиясининг
ўрганилиши
Рус   психологиясида   суицидал   хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар
ходимлари   психологиясини   ўрганиш   бўйича   бир   қатор   илмий   изланишлар
олиб   борилган.   Бу   соҳада     А.Е.Шир     (1983),   А.Г.Амбрумова     (1973,   1978,
1989),   А.В.Ковалев   (1968,   1972),   А.Е.Личко   (1977),   Л.Я.Жезлова   (1983),
Е.М.Вроно   (1988),   В.Т.Кондрашченко   (1988)   ва   бошқалар     муваффақиятли
илмий изланишлар олиб борганлар. Улар ўзларининг илмий тадқиқотларида
ички   ишлар   ходимлари   суициднинг   келиб   чиқиш     сабаблари     ва   мотивлари
ҳамда     ёш   ва     психологик   хусусиятлари,   физиологик   ва     психологик
носоғломлик     холатларида       суицидал     хулқнинг     келиб     чиқиши,   шахс
хусусиятларининг   суицидга   таъсири   ва   аффектив   холатларда       суицидал
уринишнинг  содир  этилиши  кабиларни  ёритишга  ҳаракат   қилганлар.
Россияда   суицидал   хулқ – атворга   мойил   ички ишлар ходимларини
тадқиқ қилишнинг социологик йўналаши  бўйича  қатор  илмий   изланишлар
олиб     борилди.     Жумладан,     М.И.Феноменов   ўз     тадқиқотларида     суицидал
уриниш  сабаларини  Э.Дюркгейм   таъкидлаганидек,  жамиятдаги  ижтимоий
институтлардан     эмас     балки,    мамлакатда  хукм     сураётган    ички   носоғлом
муҳит  ва   инсоний  муносабатлар  носоғломлигидан  излаш  ўринлидир,  деб
кўрсатади.   Ижтимоий   инқироз   дейди   у,  “эски   ҳаёт   тарзининг     бузилишидан
далолат бериб, янги ҳаёт тарзининг яратилганлигига   имконият   туғдиради”.
Бу  ўрин  алмашиш  инсонлар  жамоасига   тегишли  бўлиб,  кексалар   ўрнига
янги авлоднинг келишини таъминлайди. Бу давр орлиғида дейди  Феноменов
– “суицид баъзан кўпайиши, баъзан эса камайиши мумкин”.  
М.И.Феноменов       фикрларини       тахлил     қилиб       кўрадиган     бўлсак
муаллиф,  суицид  бир  томондан  табиий   ходиса  бўлса,  иккинчи  томондан
шахснинг  индивидуал – психологик  хусусиятлари,  рухий  кечинмалари  ва
ижтимоий     мухит     ўзгаришларини       инсонлар     томонидан       рухий       қабул
қилинишига,       яъни     ижтимоий       мухит       воқеа   ходисаларига     боғлиқдир
деган  фикрни  илгари  сурганлигининг гувохи  бўламиз.        
18     Суицидал     хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар   ходимларини   ҳуқуқий
жихатдан тадқиқ қилиш борасида А.Ф.Кон тадқиқотлари алоҳида   аҳамиятга
эга.  У  ўз  даврида   суицидал  уринишни  нисбатан  тўғри  ёритиб  беришга
ҳаракат  қилган тадқиқотчилардан хисобланади. А.Ф.Кон суицидал  хулқнинг
юзага    келишидаги   бош  сабабларидан    бири    рус      жамиятидаги    ижтимоий
идеаларнинг     йўқлигидир     деб     ҳисобларди.   У   суицидал   хулқни     келтириб
чиқарувчи     ижтимоий     иқтисодий     ва   ижтимоий   сиёсий   мухитнинг
етакчилиги  хақида  тўхталиб, суициднинг  амалга  оширилишида  ижтимоий
мухитдаги     муносабатларнинг   издан   чиқиши,   суицидент   шахси
психологияси  ва  индивидуал  психологик   хусусиятларининг  хам  таъсири
катта  деб  кўрсатади. 
Суицидни   тадқиқ   қилишнинг       психиатрик   йўналиши     бўйича   хам
қатор   тадқиқот ишлари   олиб   борилган     бўлиб,   уларда   суицидни     рухий
соғломлик   ва   носоғломлик   холатларига   боғлиқлиги   ўрганилади.   Бу
йўналишдаги   тадқиқотларни   таҳлил   қилиб    кўрадиган     бўлсак,      суицидни
психиатрик     жихатдан     тадқиқ     қилиш       ишлари     икки     оқимга
бўлинганлигининг  гувохи  бўламиз. Р.Гюбрер, Ф.В.Рибаков кабилар  суицид
шахснинг   рухий   носоғломлик     холатига   боғлиқ   бўлган   ҳодиса   бўлиб,   у
шахснинг   потологик   структурасига   боғлиқдир,   деб   кўрсатишса,
И.П.Лебедов,   С.С.Корсаков,   И.А.Сикорский,   М.Я.Феноменов,   Т.И.Гордон
каби     тадқиқотчилар     эса     суицидал   хулқ     нафақат     рухий     носоғломлик
махсули,   балки     рухий     соғлом кишиларга хам таалуқли бўлган ҳодисадир
деб таъкидлашади.
   Ички ишлар ходимлари   суицидини   психологик жихатдан ўрганишга
бағишланган   йирик   асарлардан   бири   1893   йилда   А.И.Астрогорский
томонидан   чоп   эттирилган  “Ўз  жонига   қасд  қилиш  психологик  муаммо
сифатида”  номли  монография бўлиб,  муаллиф  бу  асарда  суицидал  хулқ –
атворга     мойиллиги     бор       ички   ишлар   ходимларининг     психологик
хусусиятлари   хақида  фикр юритади. А.И.Астрогорский ўз   тадқиқотларида
суицидал       хулқ   –   атворга     мойил       ички   ишлар   ходимлари       суицидининг
19 келиб     чиқиши       кўп     жихатдан   шахснинг   психологик   хусусиятларига,
кайфиятига   ва   рухий   жарохатли   вазиятларга   боғлиқдир   деган   хулосага
келади.  
  А.Г.Амбрумова бошчилигидаги собиқ иттифоқ    суицидология маркази
ходимлари катталар суицидини  ўрганиш билан бир  қаторда суицидал  хулқ-
атворга   мойил   ички   ишлар   ходимларининг   суицидини   тадқиқ   қилиш
борасида   хам   қатор   муваффақиятларни   қўлга   киритдилар.   Улар   суицидал
хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар   ходимлари   суицидини   ижтимоий-
психологик   ва   психиатрик   омилларини     тадқиқ     қилиш   ва   унинг   олдини
олишнинг     назарий,    амалий    ва    ташкилотчилик    характерига     эга       бўлган
илмий-амлий   тавсияларни   ишлаб   чиқдилар.   Жумладан,   суицидал   хулқнинг
ўсмир   шахси   хусусиятларига   алоқадорлиги   хусуиятлари   ва   суицидал
хулқнинг келиб чиқишига таъсир  қилувчи ижтимоий - иқтисодий,  тарихий-
этник    ва     маданий     омиллар     ўрганилди     ва     тахлил    қилинди.  Шунингдек,
суицидал   хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар   ходимлари   суицидини   якка
ходиса сифатида  ўрганиш  натижасида  суицидал  хулқ-атворга  мойил  ички
ишлар   ходимлари   суицидининг   психологик,   патологик,   биологик   ва
ижтимоий   механизмлари   ҳамда   суицидент   ички   ишлар   ходимларининг
индивидуал-психологик   хусусиятлари,   ижтимоий   мухитда   тутган   ўрни,
мавқеи кабилар ҳар томонлама таҳлил қилинади.
 Хулоса қилиб айтганда, рус психологиясида ҳам ўз жонига қасд қилиш
муаммолари   чуқур   ўрганилган   ҳамда   суицидал   хулқ-атворга   мойил     ички
ишлар   ходимлари     суицидини     психиатрик,     психологик         ва     ижтимоий
жихатдан   таҳлили амалга оширилган.
20 1.3. Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш муаммосининг
психологик таҳлили
  Умумжаҳон   муаммолардан   бири   хисобланган   ўз   жонига   қасд   қилиш
ходисасини тадқиқ  қилишда   барча   мамлакатлар  қатори  республикамизда
ҳам     қатор   илмий   изланишлар   олиб   борилган     бўлиб,     уларда     суицид
муаммоси,     шу     жумладан       суицидал       хулқ-атвор   мойил     ички   ишлар
ходимлари   суицидини   психиатрик,   психологик       ва   ижтимоий   жихатдан
таҳлил  қилинади.
  Хусусан, 1989  йилда  Ўзбекистон  хукумати  қарори  асосида  Низомий
номли   Тошкент     давлат   Педагогика    институти   “Психология”   кафедраси
қошида ташкил этилган “Ўзбек хотин-қизларининг ўзини-ўзи  ёндиришининг
ижтимоий   психологик   сабабларини     ўрганиш”   юзасидан   ташкил   этилган
илмий   тадқиқод   гурухи   ва   лабораторияси   ходимларининг   олиб   борган
илмий   ишлари     ўз   жонига   қасд     қилиш   ҳодисасини   ижтимоий   психологик
жиҳатдан тахлил   қилишга   муҳим  хисса   қўшди.  Илмий  тадқиқот  гурухи
аъзолари Ўзбекистонда нафақат хотин-қизлар  ўртасида  ўзини-ўзи  ёндириш
сабабларини, балки умуман суицид муаммоси шу жумладан, суицидал  хулқ-
атворга  мойил  ички ишлар ходимларини  суицид  муаммоси  юзасидан  хам
қимматли фикр  ва мулохазаларини илгари  сурадилар.
Илмий-тадқиқот   гуруҳи   томонидан   ва   профессор   М.Г.Давлетшин
тахрири   остида   чоп   этилган     “Ўзбекистон   собиқ   ССРда   ўзбек   аёлларининг
ўзини   ёндиришининг   ижтимоий   психологик   сабабларини   ўрганиш”   номли
илмий методик  тавсиянома  Ўзбекистонда  ўз  жонига   қасд  қилиш  ижтимоий-
психологик   жиҳатдан   тадқиқ   қилишга       бағишланган   дастлабки   йирик
асарлардан   бири  бўлди.   
Асарда   муаллифлар   томонидан   ўзбек   хотин-қизларининг   ўзи-ўзига   ўт
қўйиш сабабларини кўрсатиш билан бир   қаторда   ички ишлар ходимларида
суицидал  хулқнинг  келиб  чикиш  сабаблари, ёш  хусусиятлари  ва  катталар
суицидан   фарқи   ва   ўзига   хослиги   хақидаги   қимматли   фикр   ва
мулохазаларини     илгари       сурадилар.       Жумладан,       муаллифлар       фикрига
21 кўра   ёш   инқирози   маълум    бир   ёшга   тўғри    келиб,   суицидал   хулқнинг
келиб   чиқишига   бу   хусусият   алохида  ўрин  тутади. Шунингдек, танглик
холатлари  ички ишлар ходимларида ижтимоий психологик   мослашишнинг
издан  чиқишига сабаб бўлиб,  рухий  жарохатланиш  холатларини   келтириб
чиқаради. 
Рухий   жарохатланиш  эса  суицидал   хулқнинг  келиб  чиқишида  энг
асосий     сабаблардан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   Рухий     танглик     холатида
суицидал хулқ-атворга мойил ички ишлар ходимларида хам   худди катталар
сингари  ўзининг “Мен” образига нисбатан бўлган муносабати  издан   чиқиб,
муаммоли вазиятларда   қарор  қабул   қилишда  қийинчиликларни   келтириб
чиқаради, натижада низоли  вазиятга   бархам беришнинг тўғри йўли   ўрнига
нотўғри,   қалтис     ва   суицид     йўлини     танлайдилар. Шунингдек,   оилавий
муносабатлардаги   турли   хил  низолар  ва оилада  болалар  тарбиясида  йўл
қўйилган   нуқсонлар   хам   суицидал       хулқ-атворга   мойил   ички   ишлар
ходимларида   суицидал     хулқнинг       келиб       чиқишига   таъсир   қилади   деган
фикр   муаллифлар   томонидан   илгари   сурилади.
Ички ишлар ходимлик шахс ривожланишининг кескин (критик)  даври
сифатида   хавф   омили   тан   олинади.   Проф.М.Т.Давлетшин   (1993)   таҳрири
остида   чоп   эттирилган   "Ўзбекистон   ССРда   ўзбек   аёлларининг   ўзини
ёндиришининг   ижтимоий-психологик   сабабларини   ўрганиш"   деб   номланган
илмий-услубий   тавсияномада   Ички   ишлар   ходимларда   суицидал   хулқнинг
келиб чиқиш сабаблари ва катталар суицидидан фарқи, унинг ўзига хослиги
хақидаги   фикр   ва   мулоҳазалар   илгари   сурилар   экан,   улардаги   ёш   танглиги
суицидал   хулқнинг   келиб   чиқишида   алоҳида   ўрин   эгаллаши   таъкидланган.
Кўпчилик   Ички   ишлар   ходимларга   импульсивлик,   эмоционал   беқарорлик,
юқори   ишонувчанлик   характерлидир.   Уларда   ўзини   ўзи   таҳлил   этиш   ҳисси
кучайиши,   ҳаёт   ва   ўлим   муаммоларига   қизиқишнинг   ортиши,   фалсафий
масалаларга   берилиб   кетиш   кўзатилади.   Ички   ишлар   ходимлар
“қадриятларни   қайта   баҳолаш”га   мойил   бўлишиб,   машаққат   билан
22 жамиятдаги   ўз   ўринларини   излашади,   “ҳаёт   мазмуни”ни   англашга   ҳаракат
қилишади.
Ички   ишлар   ходимлик   суицидини   ўрганишга   бағишланган   илмий
тадқиқотларда,   суицидал   уриниш   содир   этганлар   хулқи   суицидолди   ҳолати
ва белгиларини, соматик ўзгаришларни таҳлил қилинганликларини кўрамиз.
Жумладан   Б.М.Умаров     тадқиқотларида,   пубертат   олди   ва   кичик   пубертат
ёшида   суицидал   хулқнинг   асосий   мотиви   бўлиб,   асосан   руҳий   носоғломлик
ва   кўрқинч   ҳолатларига   боғлиқ   бўлган   низоли   кечинмалар   (6,9   фоиз,   30,7
фоиз)   бўлса,   пубертат   ва   пубертатдан   кейинги   ёш   даврларида   шахсий,
оилавий,   ўқитувчи   ва   ўқувчи   ўртасидаги   низолар,   (39,2   фоиз,   44,9   фоиз)
ҳамда   ижтимоий   ахлоқ   иормалари   билан   боғлиқ   бўлган   низолар   ташкил
этилиши аниқланган.
И.Соғинов   тадқиқотларида   таъкидланишича,   оилавий
муносабатлардаги   низолар,   эр-хотин   билан   бир   қаторда   оиладаги
фарзандларда   ҳам   руҳий   танглик   ҳолатини   келтириб   чиқариб,   турли
табиатдаги   хулқ   оғишлари,   натижасида   келиб   чиқиши   эҳтимоли   бўлган
ижтимоий- психологик мослашишни издан чиқишига олиб келиши мумкин.
Суицидал   хулқ-атвор   умуминсоний   реакцияларнинг   бир   кўриниши
сифатида   суицидал   фаолликнинг   барча   босқичлари,   индивиднинг   шахсий
ҳаракатлари   асосидаги   эҳтимолий   ўлимнинг   ҳамма   вариантларига
муносабатини қамраб олиб, уларга куйидагилар тегишлидир:
-     суицидал   фикрлар   (пассив   -   тасаввур,   ўз   ўлими   мавзусидаги   хаёлот
(фантазия), фаол - кўнгилли тарздаги ўлим ҳақида тўғридан-тўғри эътироф);
-   суицидал ният   - суицидаллик намоён бўлишининг фаол шакли, яъни
ўз жонига қасд қилиш тенденцияси, унинг чуқурлашуви, уни амалга ошириш
режасининг  ишлаб  чиқилганлик  даражасига   мувофиқ  намоён  бўлиб,  суицид
усули, ҳаракат вақти ва жойи ўйлаб кўрилади;
-  суицидал мақсадлар -  иродавий компонентнинг қарорига эргашиш;
- суицидал   уринишлар   -   ўлим   билан   якунланмаган   ўзини   мақсадли
равишда ҳаётдан жудо қилишга ҳаракат;
23 -  суицидлар  (намойишкорона, аффектив ва ҳақиқий).
Ўзбекистонда суицид муаммоси бўйича ўтказилган илк тадқиқотлардан
бири   Э.Ш.Усмонов   (1993)   томонидан   амалга   оширилган.   Унинг   "Ўзбек
хотин-қизлари   суицидал   хулқининг   (ўз-ўзини   ёндириш)   ижтимоий-
психологик   ва   ёш   хусусиятлари",   деб   номланган   илмий   тадқиқот   ишида
Ўзбекистонда   содир   этилаётган   суицидал   уринишларнинг   ёш   ва
этнопсихологик жиҳатларининг таҳлили берилган бўлиб, Ички ишлар ходим
қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш борасидаги
қатор илмий мулоҳазалари келтирган.
А.А.   Султанов   Ички   ишлар   ходимлар   ва   ёшлардаги   суицидал   хулқ-
атвор   сабабларини   тадқиқ   этиш   натижасида   асосий   уч   гуруҳ   омилларини
ажратиб кўрсатади:
- ижтимоийлашувнинг бўзилиши билан боғлиқ бўлган дезадаптация;
-кўпинча   Ички   ишлар   ходим   томонидан   оилада   катта   авлод
қадриятлари тизимини қабул қилмаслик натижасида келиб чиқувчи низолар;
-алкогол   ва   гиёҳванд   моддаларни   истеъмол   қилиниши,   суицидал
вазиятнинг   юзага   келиши   ва   унинг   тезда   амалга   оширилиши   учун   замин,
шарт-шароит сифатида.
Психологик   тадқиқотларда   турли   вақтларда   "Суицидентларни   психик
соғлом   кишилар   сифатида   тан   олиш   мумкинми?"   деган   масала   кўтарилган.
Баъзи   муаллифлар   фикрича,   суицидал   ҳаракатлар   психик   бўзилишларга   эга
шахслар   томонидан   ҳам   соғлом   кишилар   томонидан   ҳам   содир   этилиши
мумкин. Албатта, табиийки, суицидал ҳаракатларга мойил беморлар биринчи
навбатда   психиатрлар   эътиборини   талаб   қилади.   Ижтимоий-психологик
дезадаптация   белгилари   мавжуд   бўлган   психик   соғлом   шахсларга
келинадиган   бўлса,   улар   суицидал   уринишларни   содир   этганларнинг   25-30
фоизини ташкил этишади.
Низомий   номидаги   ТДПИда   С.А.Ахунжанова   раҳбарлигидаги   етакчи
мутахассисларидан   иборат,   илмий   тадқиқот   гуруҳи   томонидан   ишлаб
чиқилган   "Шахс   инқироз   ҳолатлари   ижтимоий-психологик     сабабларини
24 ўрганиш   ва   уларни   бартараф   этиш"   н омли   услубий   тавсияномасида   "Ўз
жонига   қасд   сабаблари   орасида   рухий   к асаллар   мавжудлиги,   лекин   рухий
касал аёлларнинг дилини оғритадиган омиллар бўлмаса, ҳеч қандай сабабсиз
ўз-ўзини ёндиришга уринмайдилар" деб, таъкидлаган.
Хулоса  қилиб  айтганда,   мамлакатимиз  психологиясида  суицидал  хавф
эҳтимоли   мавжуд   шахслар,   жумладан   ички   ишлар   ходимларни   ўз   вақтида
аниқлаш, уларга комплекс педагогик, психологик ва коррекцион тадбирларни
амалга   ошириш   ишларини   ташкил   этиш   бўйича   бир   қатор   ишлар   амалга
оширилган.   Шунингдек,   ички   ишлар   ходимлар   ўртасида   суицидал
ҳаракатларнинг   олдини   олиш   ва   бартараф   этиш   бўйича   психопрофилактик
тадбирларни   амалга   оширишда   миллий   одатларимиз,   анъаналаримиз,
қадриятларимиздан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.
25 1.4.  Антик давр файласуфлари ижодида суицидал ҳолатлар
муаммоси таҳлили 
Ўз   жонига   қасд   қилиш   инсоният   жамиятининг   илк   давридан   то
ҳозиргача   давом  этиб  келаётган   воқелиқдир. Бунда   фақат шахснинг  ҳаётдан
кўнгилли равишда кетиш ҳолатига нисбатан муносабатларининг ўзгаришини
кўзатиш   мумкин.   Ўз   жонига   қасд   қилиш   ҳолатларига   нисбатан   жамият
тараққиётининг турли даврларида ва турли маданиятларда  муносабат ўзгача
бўлганлиги кўзатилади.
Қадимда   деярли   барча   халқларда   урф-одат   тусига   кирган   ўз   жонига
қасд   қилиш   маросими   (ритуали)   мавжуд   бўлган.   Қадимги   одат   ва   русумлар
орасида   ўз   жонига   ихтиёрий   қасд   қилиш   қариялар   ва   қабиланинг   ҳарбий
юришлари   ҳамда   овларда   фойдаси   тегмаган   аъзолари   томонидан   содир
этилиши ўзига хос қонун тариқасига кирган бўлса, ёш эркак ва аёл жинсига
мансуб   қабила   аъзолари   томонидан   ўз   жонига   қасд   қилинишига   "табу"
(таъқиқ) қўйилган эди.
Қадимги Хитойда ўзини кўнгилли равишда худолар учун қурбонликка
бағишлаш,   уй   ёки   ибодатхона   қурилиши   пайтида   ўз   жонига   қасд   қилиш
содир   этилган,   бунда   марҳумнинг   руҳи   иморатни   ёвуз   кучлардан
қўриқлашига   ишонишган.   Қадимги   Ҳиндистонда   эса   диний   ўз   жонига   қасд
қилиш   ҳолатлари   чўктириш   ёки   ўзини   ёқиш   шунингдек,   оммавий   равишда
йирик   ғилдираклар   остига   ташлаб   ўзини   қурбон   қилиш   кўринишида   кенг
тарқалган   эди.   Буддизм   тарафдорлари   алоҳида   ҳолларда   монахларнинг
маросимларда ўз жонига қасд қилишларига ҳам йўл қўйиб беришган.
Шу ўринда бева аёлларнинг ўз жонига қасд қилишлари ҳақида алоҳида
тўхталиб ўтиш лозимдир. Жумладан, Рим ва Славян маданиятларида бевалар
томонидан   содир   этилувчи   суицид   уларнинг   ўз     турмуш   ўртоқларига
содиқлигининг исботи ҳисобланган. Бева аёлларнинг ўзини ўзи ёқиши одати
ҳинд-орий   халқларида   кенг   тарқалган   ҳодиса   бўлиб,   Ҳиндистонда   уларнинг
ўзини   ёқиш   ҳолати   оммавий   характерга   эга   бўлган   ҳолда   яқин   даврларгача
сақланиб келган.
26 Қариялар томонидан ҳосилсизлик ва қурғоқчилик йилларида ўз жонига
қасд   қилиниши,   катта   авлод   вакилларининг   маълум   ёшга   кирганидан   сўнг
“ўлим водийси”га йўл олишига доир тарихий далиллар ҳам мавжуддир. Узоқ
умр   кўрувчи   ёшлар   маълум   бир   ёшга   етгач,   ўз   ихтиёрлари   билан   ҳаётдан
кетишлари мумкин бўлган. Япон маданиятида (самурайларда) ўз жонига қасд
қилиш   муқаддаслик   гардиши   билан   қамралган   ва   ҳар   доим   маросим
характерига эга бўлган.
Ор-номус   кодекси   контекстида     эркакларнинг   ўз   жонига   қасд
қилишлари кўринишидаги хулқ-атвор қадимги ахдда баён этилган. Бу барча
маданиятларда мавжуд     бўлган     ва     бугунги     кунда     ҳам     содир     этилиб
келинмоқда.   Бундай   ҳолатлар,   айниқса,   ҳарбийлар   ва   ҳокимият   вакиллари
орасида кенг тарқалган. Кўплаб ҳарбий жамиятларда, масалан, викингларда,
япон ҳарбийлари ўртасида ўз жонига қасд қилишга хурмат билан қаралган.
Ўз   жонига   қасд   қилиш   Осиё,   Африка   ва   Жанубий   Америка   қадимий
қабилалари тасаввурига кўра “ёмон ўлим” ҳисобланиб, суицидент ўлимидан
сўнг  зарар   келтиришга  қодир   бўлган  кичик  ёвуз   руҳларга   айланади.   Шомон
маданиятида   қадимдан   ва   ҳозирги   кунда   ҳам   суицидент   қариндошларининг
азобловчисига   айланади,   деб   ҳисобланади.   Замонавий   тадқиқотчиларнинг
маълумот беришича, тарк этилганлик ва ёлғизлик ҳисси билан боғлиқ бўлган
кўнгилли   тарзда   ўз   ҳаётини   тугатиш   ҳақидаги   биринчи   ёзма   манбалардаги
эслатма   Қадимги   Миср   маданиятига   тегишлидир.   Мазкур   тадқиқот
муаллифлари   эътироф   этишича,   Қадимги   Миср   цивилизациясининг   маълум
даврларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига нисбатан муносабат анчагина
толерантлик   хусусиятига   эга   бўлган.   Қадимги   Ҳинд   қонунлари   маросимли
ўлим   ва   бевалар   суицидига   йўл   қўйган   ҳолда   маиший   характердаги
аутоагрессияни   қоралган.   Буддизимнинг   фалсафий   концепцияси   ўз   жонига
қасд қилишни кескин қораламайди. Кўнгилли тарзда ҳаётдан  кетиш-сансара
(қайта туғилишнинг чексизлиги) ғилдирагини тўхтатмайди, аммо ҳайвон ёки
иблис кўринишида қайта туғилишга олиб келади, деб таъкидланади.
27 Антик   жамиятда   ўз   жонига   қасд   қилишга   муносабат   чидаш   ва   баъзи
ҳолларда   рағбатлантиришдан   то   қонун   билан   ман   этишгача   алмашинилиб
турган.   Қадимги   Юнонда   жиноятчига   оммавий   қатлни   ёки   ўз   жонига   қасд
қилишни   танлаш   имконияти   берилган.   Шунинг   учун   ўз   жонига   қасд   қилиш
ҳаёт   ва   ўлим   ўртасида   бўлган   танлаш   эркинлиги   ижодий   акти   ҳисобланган.
Ҳукмдор   Фив   Креонт   томонидан   тош   сағанага   қамаб   қўйилган   Антигона
адолатсиз   қатлдан   кўра   кўнгилли   ўлимни   афзал   кўрганлиги   учун   ўз   жонига
қасд   қилади.   Қадимги   Юнон   файласуфи   Диоген   Синопский   афсонага   кўра,
нафасини тўхтатиш билан ўз жонига қасд қилиб, ҳаётини тугатган.
Юнон   фалсафасида   ўз   жонига   қасд   қилиш   муаммоси   илк   маротаба
назарий асосланиб,дастлабки илмий талқинини топган.
Пифагор - ҳаётни тангри томонидан берилган моҳият сифатида кўриб,
ннсон   унга   бўйсуниши   лозим,   деб   ҳисоблаган.   Унинг   бундай   хулосага
келишига сонлар назарияси сабаб бўлиб, унга кўра, маълум айнан бир вақтда
фаолият   юритадиган   маълум   миқдордаги   руҳ   мавжуддир.   Ўз   жонига   қасд
килиш   эса   маънавий   математиканинг   мувозанатини   бўзади.   Чунки   бунда
дунёда бехосдан бўшлиқ шаклланади.
Афлотуннинг   қарашлари   эса   юқоридаги   икки   тасаввурни   ҳам
бирлаштирган   ҳолда   ўз   жонига   қасд   қилиш   дезертирликка   (қочиш,   бўйин
товлаш) тенглаштирилган.
Арасту   суицидни     давлат   мақсадларига   қарши     қаратилган   ҳаракат
сифатида   баҳолаб,   бундай   ҳаракат   жазоланиши   керак   деб   ҳисоблаган.   Рим
тарихи  ўзида   буюк   инсонлар:   Катон,   Антоний,   Суқрот,   Сенека   кабиларнинг
ўз   жонига   қасд   қилиши  ҳолатлари  гувоҳлигини  сақлаб  келган.   Етмиш  ёшли
қадимги Рим файласуфи, эпикурчи Луций Аней Сенека оёқ қон томирларини
кесиш   орқали   ўз   жонига   қасд   қилган.   Қон   оқаётган   бир   пайтда   эса   ўзи
қоғозга   туширишга   улгурмаган   кўплаб   фикрларини   айтиб   туриб   ёздирган.
Уни   ўз   жонига   қасд   қилишга   император   Нерон   ҳукм   қилган   эди.   Бу   даврда
Қадимги   Рим   ҳукмдор   қатлами   маросимли   ўз   жонига   қасд   қилишни   қонун
буни қораласа-да, рағбатлантириб келган.
28 Юқоридагилардан   келиб   чиқиб   хулоса   қилиш   мумкинки,   ўз   жонига
қасд   қилиш   ҳолатлари   тарихий   даврлар   мобайнида   ҳар   қандай   жамиятнинг
доимий   йўлдоши   ҳисобланган.   Шундай   фикрлар   борки,   баъзи   одамлар
шунчаки   ўзини   ўзи   ҳаётдан   маҳрум   қилишлари   лозим.   Бунда   алоҳида
индивид   кўзатув   устиворлигини   йўқотиб,   назорат   предметини   инсоннинг
ижтимоийлиги ташкил этади.
29 II-Боб. Ички ишлар идоралари ходимлари суицидал хулқининг
диагностикаси ва психокоррекцияси
2.1. Ички ишлар идоралари ходимларида суицидал уринишлар
содир бўлишининг диагностикаси ва психокоррекцияси
Шарқнинг буюк мутаффакирларидан бири Абу Наср Форобий,   "Инсон
ақли   фақат   билим   билан   чекланмайди,   балки   одат   ва   қарашларни   ўзининг
мақсадларига   бўйсундира   олиши   ва   йўналтириши,   ўзгартириши   ҳам
мумкин", - деган эди. Ҳар бир инсон билимларни яхши эгалламоғи, яхши ва
баркамол тарбия олмоғи, энг яхши фазилатларга эга бўлмоғи керак.   Тарбия
в оситаси   билан     болаларда   ҳосил   қилинадиган     барча   инсоний     ахлоқий
фазилатлар шунга қаратилмоғи керак.
З.Т.Нишанова  ва ҳаммуаллифлари томонидан  "Педагогик  психология"
номли   ўқув   қўлланмада   "психологик-педагогик   тадқиқот   вазифаларини
б ажарадиган   табиий   эксперимент   психологик-педагогик   эксперимент"   –  деб
аталиши   таъкидланади.   Ички   ишлар   ходимлик   даврида   намоён   бўлувчи
суицидал  ҳаракатларни   диагностикаси   ва   коррекцияси   вазифаларини   амалга
оширишда, психологик-педагогик экспериментнинг ўтказилиши, коррекцион
тарбиявий ишларни ташкил этишга индивидуал ёндошиш имконини беради.
Шу   ўринда   психологик   диагностика   ва   коррекция   атамаларига
тўхталиб   ўтиш   муҳимдир.   Булар   ўзини   ўзи   маҳкум   этувчи   хулқ-атвор
шаклларини,   энг   аввало,   ўз   жонига   қасд   қилишга   уриниш   ёки   суицидал
ҳаракатларни   олдини   олишга   мўлжалланган,   руҳий   зўриқиш   (стресс)
ҳолатларига   жавоб   реакцияси   билан   боғлиқ   ижтимоий-психологик
дезадаптация   ҳолатида   бўлган   ички   ишлар   ходимларга   ёрдам   беришга
қаратилган психологик метод ва усуллар тўпламидир.
“Коррекция”   (лот.   correctio)   атамаси   қисман   тузатиш   ёки   ўзгартириш
маъносини   англатади.   Психологик   коррекция   -   шахс   психикаси   ва   хулқида,
органик   табиатга   эга   бўлмаган   ёки   унинг   илк   болалик   давриларида
ривожланиб,   турғун   хусусиятларга   айланиб   улгурмаган   камчиликларни
30 бартараф   этишга   йўналтирилган,   психологик   таъсир   усул   ва   воситалари
ёрдамида амалга ошириладиган, чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.
Шундай   қилиб,   психологик   коррекциянинг   мақсади:   шахс   психик
кўрсаткичларини   меъёрга   келтириш,   инсонга   жамият   талаблари   асосида,
психик   бўзилишларнинг   асоратли   даражага   етмасдан   олдин   фаолият
кўрсатиш   учун   оптимал   шароитларни   яратишдир.   Ички   ишлар   ходимлар
билан  ўтказиладиган   педагогик   -   психологик   коррекция   аввало  оилада   ички
ишлар   ходим   шахси   ривожланиши   учун   мақбул   бўлган   психолгик   мухитни
шакллантиришга   эришиш,   ўз-ўзини   бошқариш   кўникмаларини
ривожлантириш,   ўзаро   ҳамкорлик   ҳамда   ҳурматга   асосланган   жамоани
жипслаштириш,   ички   ишлар   ходимларда   ўз-ўзини   намоён   этиш
имкониятларини   топишга   ёрдам   бериш,   уларнинг   қизиқишлари   ва
эҳтиёжларини   инобатга   олинган   ҳолда   ижтимоий   фойдали   фаолият
йўналишларига жалб этиш, ўз олдига қуйган мақсад, шунингдек, истиқболли
режаларини   амалга   ошириш   мотивациясини   шакллантириш   каби
вазифаларни қамраб олади.
Ички   ишлар   ходимлик   даврига   хос     психологик     коррекция
куйидагилар  билан характерланади:
-психологик ёрдамни орқага суришнинг мумкин эмаслиги;
-суицидал   хулқ-атворнинг   шаклланишига   олиб   келувчи   деструктив
психологик установкаларни аниқлаш ва коррекциялашга йўналганлиги;
-ижтимоий-психологик   мослашувчанлик   даражасини   таъминловчи
шунингдек,   индивид   барқарорлиги   ва   шахсий   юксалишига   хизмат   қилувчи,
турли кўринишдаги шахслараро низоларни ҳал этишнинг янгича усулларини
излаб топиш ва тренингини амалга оширишдан иборат.
Психологик  диагностика   ва  коррекциянинг  учта   асосий   вазифани
бажаради:
- психологик қўллаб-кувватлаш;
- психологик аралашув;
- ижтимоий-психологик мослашув даражасини ошириш.
31 Психологик   диагностика   ва   коррекциянинг   бир   неча   босқичлари
мавжуд. Булар;
- психологик алоқани ўрнатиш;
- суицидал хавф бўлган хиссиётни очиб бериш;
- хулқ-атвор муаммоларини ечиш ва адаптив кўникмаларини сафарбар
этиш;
- хоҳишга кўра шартнома тўзиш.
Психологик   алоқа   ўрнатилишининг   асосини   ички   ишлар   ходимнинг
хайрихоҳлик,   сабр-тоқат   билан   гумонсиз   ва   танқидсиз   тингланиши   ташкил
этади. Шунингдек, амалий психологнинг ўз пациенти томонидан ички ишлар
ходимлик   даври   муаммолари   хусусида   чуқур   билимга   эга,   тушунувчан,
сезгир   ва   ишончга   лойиқ   инсон   сифатида   қабул   қилиниши,   коррекцион
жараённинг муваффақиятини таъминлайди.
Суицидал   хавфга   эга   ҳиссиётни   очиб   бериш   ички   ишлар   ходимнинг
сўзсиз   қабул   қинлиниши   шароитида   юз   бериб,   унинг   ўзини   идрок   этишини
оширади.   Психологнинг   ички   ишлар   ходимни   хайрихоҳлик   билан
тингланиши,   мавжуд   эмоцияларга   таъсир   кўрсатишни   осонлаштириб,
тарангликни самарали камайтиради.
Хулқ-атвор   муаммоларини   ечиш   ва   адаптив   кўникмаларини   сафарбар
этиш,     антисуицидал     омиллар,     эришган   муваффақиятларини   ички   ишлар
ходим   учун   аҳамиятли   соҳаларда   фаоллаштириш,   унинг   ўзини   ўзи   ҳурмат
қилишини,   инқирозни   ҳал     қилиш     учун     ўзининг   ички     имкониятларига
ишонишини орттириш йўли билан рўёбга чиқади.
Шартнома   тузиш,   унинг   ички   ишлар   ходим   учун   тушунарли
атамаларда   ифдаланиши,   у   билан   психологик   диагностика   ва   коррекция
мақсади, вазифалари, унинг ўтказилиши муддатлари, ҳамкорликдаги фаолият
натижалари мажбуриятини бўлишиш, ички ишлар ходим томонидан ўзининг
суицидал   тенцияларини   мустақил   назорат   қилиниши   шунингдек,   қабул
қилинган   қаро рлар   ва   уларнинг   бажарилишига   жавоб   бериш   ҳақидаги
келишувни   назарда   тутади.     Психологнинг   ижтимоий   алоқалар   ўрнатишида
32 ики   ишлар   ходим   учун   аҳмиятли   бўлган,   бошқа   яқин   кишилар   ўртасидаги
воситачилиги ҳам келишилади.
Қўллаб-қувватлашнинг   асосий   вазифаси   -   психологик   диагностика   ва
коррекциянинг   психологик   аралашув   босқичида   амалга   ошириладиган,
суицидал   хавфли   тенденциялар   фаоллигини   пасайтирувчи,   аффектив
бўзилишларда   когнитив   ўзгаришларга   эришилгандагина   ижобий   натижа
ҳисобланади.
Иккинчи   босқич   -   психологик   аралашув   ўзининг   мақсади   сифатида
Ички   ишлар   ходимнинг   "бузилган"   микроижтимоий   соҳасини   қайта   қуриш
(реконструкциялаш)ни   белгилайди.   Бу   босқич   ҳам   бир   неча   даврлардан
иборат бўлади:
- муаммони ҳал этишнинг ўзига хос янги усулларини кўриб чиқиш;
-инқирозни   ҳал   этишнинг   оптимал   усулларини   тўсиб   қўювчи
мослашмаган психологик установкаларни аниқлаш;
- мослашмаган психологик установкаларни коррекциялаш;
- терапевтик установкаларни фаоллаштириш.
Муаммонинг   ўзига   хос   усулларини   кўриб   чиқиш,   энг   аввало,   ички
ишлар   ходимнинг   микроижтимоий   мослашувчанлигини   енгиллаштирувчи,
ўта   аҳамиятли   муносабатларни   шакллантиришни   таъминловчи   эмоционал
яқин шахсларни излаб топишни кўзда тутади.
Мослашмаган   психологик   установкаларни   аниқлаш   ва   уларни
рекциялаш   ички   ишлар   ходим   учун   жуда   муҳимдир.   Бунда   у   ёки   бу
қадриятнинг   и чки   ишлар   ходим   ҳаётидан   ҳам   кўпроқ   аҳамиятга   эгалиги
ҳақидаги   тасаввурни   шакллантириш,   суицидал   омиллар   долзарблаштирувчи
устувор қадриятни пасайтиришдан иборат.
Психологик диагностика  ва коррекциянинг  учинчи, якуний босқичини
мослашиш   даражасини   ошириш   ташкил   этиб,   у   ҳам   бир   неча   даврлардан
иборатдир:
-мослашмаган     психологик   установкаларга   нисбатан   ўзини     назорат
кўникмаларини ишлаб чиқиш;
33 -ички ишлар ходим микроижтимоий муҳитидаги аҳамиятли шахсларни
психокоррекция   ишига   жалб   қилиш   орқали   ижтимоий   қўллаб-қувватлаш
доирасини кенгайтириш.
Мослашиш   кўникмаларини   шакллантириш   тренинги   даври   -   ички
ишлар   ходимнинг   низога   нисбатан   ўз   позициясини   ўзгартиришга   қарор
қилиши   вақтидан   бошланади.   Ушбу   босқичда   муаммони   ечишнинг   янги
усулларини синовдан ўтказиш ва мустаҳкамлаш содир бўлади. Бунда ҳаддан
зиёд   психоэмоционал   ўзаро   алоқаларга   бўлган   эҳтиёж,   профессионал
соҳасининг   етарлича   ривожланмаганлиги,   фрустрация   вазиятида   унинг
ўрнини   қоплаш   қобилиятининг   пастлиги   каби   бир   қатор   мослашмаган
шахсий белгиларнинг коррекцияси амалга оширилади.
Суицидал   хулқ-атворли   ички   ишлар   ходимлар   билан   ишлашнинг
умумий тамойилларини қуйидагилар ташкил этади:
-   биринчи   лаҳзадан   эмпатик,   интенсив-эмоционал   хайрихоҳлик   туси,
ички ишлар ходимга нисбатан норасмий муносабатни ўрнатиш;
-   ички   ишлар   ходимнинг   хоҳиш-   истаклари,   ташвишланиши   ва
қўрқувларидан халос бўлишига имкон бериш;
- имкониятларни фаоллаштириш;
- анонимлилик талабига риоя этиш.
Ички   ишлар   ходимлар   билан   амалга   ошириладиган   биринчи   суҳбат
жараёнидаги асосий вазифаларни қуйидагилар ташкил этади. Булар;
- эмоционал тарангликни камайтириш;
- суицидоген ҳиссиётларни "тўсиб кўйиш";
-   ички   ишлар   ходимнинг   қийин   вазиятларни   енгиб   ўтишга   сафарбар
қилиш;
-   ушбу   инқироз   жараёнидаги   психологик   шикастланиш   (жароҳат)
жолатлари эҳтимоли ва уларга адекват жавоб қайтаришга тайёрлаш;
- ички ишлар ходим эътиборини вазиятли муаммолардан ўзининг ички
муаммоларига   қаратган   ҳолда   унинг   навбатдаги   психологик   ёрдамни   қабул
қилиш мотивациясини кучайтириш.
34 Бу   жараёндаги   қийинчилик   шундаки,    нисбатан   қисқа   муддатли
психологик   диагностика   ва   коррекция   жараёнида   ички   ишлар   ходим   юқори
мотивацияга  эга  бўлишида кўринади.
Суицидал   хулқ-атворга   эга   ички   ишлар   ходимларда   кўпинча,
эмоционал   алоқа   имкони   пасайган,   мотивация   умуман   намоён   бўлмаган
бўлади .   Шунинг   учун   ҳам   ички   ишлар   ходим   билан   биринчи   учрашув   ва
суҳбат   ҳар   икки   томон,   яъни   ички   ишлар   ходим-психолог   диадик
муносабатининг   қийматини   белгилайди.   Ички   ишлар   ходим   шаклланган
инқирозли   вазиятдан   чиқиб   кетишни   хохлайди,   лекин   таклиф   этилган
ёрдамни "қабул қилишни истамайди". Шу боис ҳам улар билан ўзаро мақбул
алоқаларни   тиклаш   ва   ҳамкорлик   шунингдек,   вазият   таҳлилини   аниқлашга
қаратилган   суҳбатнинг   психологик   тавсифи   ҳақида   сўз   юритмоқ   жоиздир.
Ички   ишлар   ходим   хулқ-атворини   ўрганишга   доир   суҳбатлар   муайян
тамойиллар асосида тўзилиши керак.
Таъкидлаш   лозимки,   ички   ишлар   ходимлар   билан   олиб   бориладиган
биринчи   суҳбат   юмидаги   қўлланилган   психологик   усулларнинг   барча
йўналишлари   унда   кейинги   ўзгаришлар   мотивациясини   яратишга
қаратилмоғи   лозим.     Суҳбат   методида   қўлланиладиган   психологик   усуллар
қуйидагилардан иборат бўлади:
Биринчи   усул   -   шахсий   идентификацияни   кучайтириш.   Бунда   ички
ишлар   ходимнинг   ижтимоий-демографик   маълумотларини   аниқлаш,   унинг
ёши,   к асби,   оилавий   мавқеи   ҳақидаги   маълумотларни   оғзаки   баён   этиши
муҳимдир.   Бу   айниқса,   вазиятли   реакциялар   пайтида   ифодаланадиган   шахс
идентификациясидаги бўзилишларни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Иккинчи   усул   -   вазиятни   тизимлаштириш   (структуралаштириш).
Инқирозли   вазият   юзага   келишига   сабаб   бўлган   ҳодисалар   кетма-кетлигини
аниқлаш муҳим.
Учинчи   усул   -   вазиятнинг   фавқулоддалигини   енгиб   ўтиш.   Кўпгина
ҳолларда   ноқулай   вазият   ички   ишлар   ходим   томонидан   унинг   шахсий
камчиликлари   ва   ҳато   ҳаракатлари   оқибатида   фақатгина   унда   содир   бўлган
35 охирги,  энг  кескин   ҳолат   сифатида  тасаввур  қилинади.  Аммо  муҳим  вазифа
бундай   вазиятлар   куплаб   одамларнинг   ҳаётида   ҳам   учраб   туришини
эҳтиёткорлик ва хушмуомалалик билан уқтириб ўтишдан иборатдир.
Тўртинчи   усул   -   контекстга   киришиш.   Юзага   келган   қандайдир
ноқулай   шароит   Ички   ишлар   ходим   томонидан   кутилмаган,   енгиб
бўлмайдиган,   чорасиз   вазият   сифатида   идрок   этилади.   Аммо   унинг
тузилмаси ва  динамикасини очиб   бериш орқали  биз  ички ишлар  ходимнинг
бу   вазият   узоқ   вақт   давомида   шаклланганлиги,   ҳаёт   йўлидаги   аллақачон   ўз
аҳамиятини   йўқотган   маълум   бир   ҳодисалар   билан   алоқадорлиги,   бундан
келиб чиқиб, у ўзгартирилиши мумкинлигини англашига ёрдам кўрсатамиз.
Бешинчи   усул   -   кескинликни   бартараф   этиш.   Кўпинча   мавжуд   вазият
Ички   ишлар   ходим   учун   зудлик   билан   ҳал   этилиши   лозимдек   бўлиб
кўринади. Бу ўринда   унда яхшилаб ўйлаб кўриш ва қарор қабул қилиш учун
вақт борлигини   уқтириш керак бўлади. Суҳбат жараёнида кўпинча шу нарса
аён бўладики,   и чки ишлар ходим билан шунга ўхшаш кескин вазият бундан
олдин ҳам  содир  бўлган,   аммo у бу ҳолатни енгиб  ўтиш имконини топишга
эришган. Ички ишлар ходимнинг нима   учун эндиликда ушбу имкониятларни
қўллай   олмаётганлиги   сабабларини   аниқлаш   муҳим     аҳамият   касб   этади.
Шунингдек,   мазкур   вазият билан   ало қадор бўлмаган яқин одамлари ҳақида
тўла-тўкис   маълумотни   тўплаш   ҳам   муҳимдир.   Чунки   кўпинча   айнан   ушбу
референт   гуруҳ   шахслари-қариндошлар,   дўстлар,   ҳамкасблар   ички   ишлар
ходимга   ушбу   инқироз   ҳолатини   енгиб   ўтишда   ёрдам   бериши   мумкин
бўлган қўллаб-қувватлаш  манбаи ҳисобланишади.
Психологнинг   суицидал   хулқ-атворли   ички   ишлар   ходимлар   билан
ишлаш тартиби   узоқ вақт давомида қуйидагича олиб борилган:
Биринчи   суҳбат   негизида   психолог   психиатр   билан   ҳамкорликда   ёки
алоҳида  ҳолда   психодиагностик   тадбирлар   ҳажмини   аниқлайди:   булар
шахсни   тадқиқ   этиш   ёки   патопсихологик   методикалар   бўлиши   мумкин.
Биринчи   ёки     иккинчи   учрашувдан   сўнг   биринчи   босқичда   псходиагностик
хулоса     асосида     шифокор       психолог     билан       биргалиқда   псхокоррекция
36 тадбирларини   ўтказишнинг   мақсадга   мувофиқлигини   ҳал   этилади.   Агар
коррекция   тавсия   этилса,   психолог   ва   психиатр   биргаликда   унинг   мақсади,
ўтказилиш   вақти,   ва   методларини,   шунингдек,   учрашувлар   сонини
аниқлаштиришади. 
Иккинчи босқичда психологнинг 3-5 ҳафта давомида ҳафтасига ўртача
учрашувдан иборат бевосита фаолиятини олиб бораётган пайтда “умумийдан
аниқликка   (конкретликка),   аниқликдан   умумийликка”   ибораси   билан
ифодаланиши   мумкин   бўлган   фаолиятнинг   умумий   режасини   яратиш
ўринлидир. Иккинчи босқич шартли равишда уч босқичдан иборат бўлади: а)
имкониятларни топиш босқичи; б) умумий тонусни кўтариш; в) ички ишлар
ходимнинг   атрофидаги   оламни   адекват   баҳолаш     қобилиятини   ва   малакали
ёрдамга бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
Умуман,     иккинчи   босқич   ички ишлар ходимнинг   атрофидаги   аниқ
муаммо  ва   вазифаларни   ечишга  ўтишига  куч   ва   истакни   беради,   аниқ
вазиятли   ҳолатларда     ўз     қамрови,     аҳамиятли     мақсадларга     эришишга
ишонтиради.   Ички  ишлар  ходим  томонидан  ўз ҳаётий      қадриятларни   қайта
кўриб   чиқиш   имконини   беради.   Учинчи,   якуний   босқичда   эса   маълум   бир
диагностик   тестларни   қайта   ўтказиш   (ретест)   ва   натижаларни   психолог
томонидан ижобий изоҳланишини назарда тутади.
Хорижий   психолог   ва   суицидологларнинг   диагностик-коррекция
ишига  доир тажрибасидан  фойдаланган ҳолда суицидалликнинг даражасини
аниқлаш,   ўз   жонига   қасд   қилиш   хавфини   ўрганишда   ички   ишлар   ходим
билан ўзаро келишув ташкил этадиган кенг қамровли клиник интервью ички
ишлар   ходим   суицидал   хулқ-атвори   психологик   диагностикаси   жараёнига
тизимли   ёндашув   имконини   беради.   Клиник   ва   психологик   маълумотлар
асосида   психологик   коррекция,   профилактика   курсини   белгилаш   мумкин
бўлиб,   унинг   тезкор   вазифасини   ички   ишлар   ходимнинг   психологик
хусусиятлари ҳамда суициднинг типига  мувофиқ ҳолда замонавий методлар
ёрдамида аниқлаш ташкил этади.
37 Ички   ишлар   ходимлик   даврига   хос   суицидал   хулқнинг   психологик
диагностикаси   ва   коррекцияси   комплексли   ҳамда   дифференциал   характерга
эга   бўлиб,   бунинг   учун   бир   қатор   вазифаларнинг   ҳал   қилиниши   талаб
қилинади:   а)   аффектив   тарангликни   бартараф   этиш   ва   суицидал   хавф
даражасини   камайтириш;   б)   инқирозли   вазиятларни   ҳал   этиш;   в)
постсуицидал ҳолатларни коррекциялаш; д) шахснинг ижтимоий-психологик
мослашувчанлиги даражасини юксалтириш. 
Юқоридагиларни  таҳлил қилган  ҳолда  суицидал хулқ-атворнинг  ўзига
холислигини   инобатга   олиб,   амалий   психологнинг   суицидал   ички   ишлар
ходимлар билан олиб боришининг қуйидаги умумий тузилмасини қайд этиб
ўтиш лозим:
-   энг   аввало,   алоқа   ўрнатилганидан   сўнг   ички   ишлар   ходимларда
“антисуицидал тўсиқ”ни яратиш ва уни сақлаб туриш;
-  ички ишлар ходимнинг суицидал истак ёки ҳаракатларга олиб келган
ижтимоий-психологик   установкаларини   тадқиқ   этишга   бўлган   мотивацияни
шакл лантириш;
-  намойишкорона-шантажли  суицидал  ҳаракатлар  ҳолатларида ўлим
оқибати хавфи ва ўлим фактининг ўзи ҳақида тасаввур уйғотиш;
-   ички   ишлар   ходимнинг   шахслараро   низоли   вазиятларда   унинг
иштирокчилари   психологнинг   алоқа   ўрнатиши,   низонинг   моҳияти   ва
сабабларини   аниқлаши,   уларда   ички   ишлар   ходимга   нисбатан   ҳамдардлик
ҳамда тушуниш туйғусини шакллантириши зарурдир.
Психокоррекция   қўлланилиш   мақсадларига   мос   равишда   танланади.
Инқирозли   ҳолатлар   билан   ишлаш   жараёнида   психологик   коррекция
инсоннинг   маълум   бир   психик   функцияларини,   унинг   индивидуал-
психологик   хусусиятларининг   мақбул   даражадан   "оғиш"ини   тузатиш,
оптималлаштириш ва меъёрга келтириш ҳисобланади. 
Психокоррекция   стратегиясининг   беш   кўриниши   ажратилади:   1)
алоҳида       психик       функция       ва     психиканинг     таркибий       қисмларини
психологик   коррекциялаш;   2)   психологик   коррекция   таъсирининг
38 "жозибали"   стратегияси;   3)   оила   ёки   индивидуалликка   йўналтирилган
психологик   коррекция;   4)   индивидуал         ёки       гуруҳий         машғулотлар
шаклидаги    психологик   коррекция; 5) асаб-психик касалликларни комплекс
даволашда   клиник   психотерапия   компоненти   ёки   ижтимоий   мослашуви,
хулқ-атворида   "оғиш"лар   намоён   бўлган   ички   ишлар   ходимга   психологик
таъсир кўрсатишнинг асосий ва етакчи методи психологик коррекция.
Бизни     охирги     стратегия     кўпроқ   қизиқтириб,   у         махсус   ишлаб
чиқиладиган дастурлар жараёнида самарали натижаларга эришиш имконини
беради,   янги     ижтимоий   мулоқот   кўникмаларни   яратишни   назарда   тутади.
Оптимал   кўникмаларни   яратиш   тренинглар   жараёнида   юз   бериб,   улар
орасидаги   нисбатан   машҳурларини   аутотренинг,   логотерапия,   рақс
терапияси,   экзистенциал   терапия,   NLP,   психодрама,   арттерапия,   транзакт
таҳлил   ва   бошқалар   ташкил   этади.   Бунда   индивидуал   психологик
коррекциянинг   устунлиги   шундаки,   у   конфеденциалликни   таъминлаб,   ўз
натижасига   кўра   гуруҳий   коррекцияга   кўра   сермаҳсулдир.   Шунингдек,
суицидал уриниш содир этилган дастлабки вақтларда индивидуал коррекция
курсини ўтказилиши зарурий чора тадбирлардан ҳаисобланади.
Ички   ишлар   ходимнинг   қуйидаги   ҳолатлари   индивидуал   психологик
коррекциянинг   қўлланилиши   учун   кўрсатма   бўлди;   а)   кучли   хавотирланиш;
б) пайсалга солишлик ёки гипер қўзгалувчанлик; в)эмоционал ўзгарувчанлик;
г)хулқ-ивордаги   оғишлар;   д)   асосланмаган   қўрқув;   е)   ўзини   етарлича
тушуниб етмаслик; ё) ҳаёт мақсади ва мазмунини йўқотиш.
Методнинг   асосида   экзистенциал-гуманистик   йўналиш   ётиб,   унда
эркин   ирода,   ўз   ички   дунёсини   шакллантиришга   онгли   масъулият,   ўз   ҳаёт
йўлини   танлаш   ётади.   Бундай   ёндашувда   коррекциянинг   мақсадини   инсон
онгига у ўз хаётига бахш этмоқчи бўлган мазмунни етказиш ташкил этади.
Ушбу   ҳолатларни   қўлланилишининг   асосини   ички   ишлар   ходимга
яшашдан   мақсад   мазмунини   топишга,   шахсий   эркинликни,   масъулиятни
англашига,   тўлақонли   мулоқот   жараёнида   шахс   сифатида   ўз   салоҳияти   ва
имкониятларини   очишига   ёрдам   беришдан   иборатдир.   Айни   вақтда   ички
39 ишлар   ходим   шахсини,   тақдирини   шак-шубҳасиз   муҳим,   мавжудлигининг
ўзига   хос   қадрият   ҳисобланувчи   ҳаётий   оламини   сўзсиз   тан   олиш   муҳим
вазифа   ҳисобланади.   Якуний   мақсадни   эса   когнитив   соҳани
трасформациялаш   ва   ички   ишлар   ходимнинг   зарурий   эҳтиёжларини
қондиришига,   ижтимоий-психологик   мослашув   шароитида   юзага   келувчи
низоларни муваффақиятли ҳал қилишга имкон берувчи мотивлар, эҳтиёжлар,
қизиқишлар ва истаклар каби шахсий хусусиятларни шакллантириш ташкил
этали.
Суицид   хавфи   эҳтимоли   бўлган   ички   ишлар   ходимларга   нисбатан
психологик   коррекцияни   амалга   оширишда   индивидуал,   оилавий,   гуруҳий
шакллар   қўлланилади.   Ички   ишлар   ходимни   ўраб     турган     ижтимоий-
психологик   муҳит   хусусиятларини   инобатга   олиб,   суицидент   ички   ишлар
ходимлар билан  ишлашда психологик коррекциянинг турли йўналишлари ва
мактаблари   методларини   янада   кенг   тадбиқ   этиш   масаласини   қўяди.
Суицидал   ҳаракатларни   олдини   олиш   ва   бартараф   этишда   психологик
назария   ҳамда   амалиётда   бир   қатор   коррекцион   йўналишлар   мавжуд   бўлиб,
суициал фаолликни чеклаш,шахс ижтимоий-психологик мослашувчанлигини
тиклаш   ва   юзага   келган   инқирозли   вазиятдан   чиқиб   кетиш   учун   шахс   ички
имкониятларини   фаоллаштиришнинг   турли   усул   ва   йўналишларини
асослашга ҳаракат қилинади.
Ушбу   йўналишлардан   бири   ҳисобланган   психодинамик   йўналиш
намоёндаларининг   таъкидлашича,   ўз   жонига   қасд   қилиш   муаммосини   ҳал
этилишида, шахс хусусиятлари ва шахс-жамият муносабатлари коррекцияси
асосий ўрин тутади
Классик   психоанализ   йўналиши   негизида   шаклланган,   психоаналитик
коррекция   асосида   инсондаги   хулқ   оғишлари   сабаби,   шахс   томонидан
ўзидаги ҳиссиётлар,эҳтиёжлар ва кечинмаларни нотўғри идрок этиши ётади.
Ушбу   талқиндан   келиб   чиққан   ҳолда,   психологик   коррекциянинг   асосий
мақсади,   Ички   ишлар   ходимга   ўзидаги   реал   воқеликка   мослаша   олмаслик
сабабларини   тўғри   тушуниш,   ижтимоий   мослашув   жараёнига   кўмаклашиш
40 талаб   этилади.   Психоаналитик   коррекция   икки   асосий   йўналишда   олиб
борилади:
1.   Ички   ишлар   ходимга   билан   англанган   ва   англанмаган   (мотивлар,
ҳимоя механизмалари) мослашиш механизмлари шунингдек, реал воқеликни
тўғри қабул қилиш
2.   Ички   ишлар   ходими   билан   реал   хулқ   кўринишларини
шакллантирувчи   унинг   “Эго”сини   кучайтириш   ишларини   олиб   бориш   -
"конфронтация   "     Ички   ишлар   ходимга   у   қўрқаётган,   қочаётган   нарсани
кўрсатиш;   аниқлаштириш   -   деталларни   аниқ   аҳамиятли   қисмларни   ажратиб
кўрсатиш;   интерпретация   -   англанмаган   қисм   ва   воқеликни   англаш;   ишлаб
чиқиш - инсайтдан кейинги жараён ва муолажалар мажмуасидан иборатдир.
Психоаналитик   йўналиш   намоёндаларидан   бири   бўлган   А.Адлер
ант алитик психокоррекциясининг асосий мақсадини қуйидагича белгилайди:
а)   нотўкислик   ҳиссининг   психокоррекциялаш;   б)   ижтимоий   қизиқишларни
шакллантириш;   в)   янги   ҳаёт   тарзига   ўтиш   ва   келажакка   ишонч
мотивларини  шакл лантириш.
Психоаналитик   коррекция   жараёнида   ички   ишлар   ходимда
машғулотларга   нисбатан   ижобий   установкаларни   шакллантириш,   шахснинг
ички   позициясини         таҳлил     қилиш,   таскин     бериш,   рағбатлантириш   каби
психотехник   усулларни   қўллаш   орқали     уларда   ўзаро   ишонч   ва     умумий
мақсадларнинг   мавжудлигини   шаклантириш   психокоррекциянинг   бирламчи
мақ садига   киради.   Психологик     амалиётда   психоаналитик   коррекциянинг
и мкониятлари   таъкидланган,   бироқ   ижтимоий   таъсир   омилларига   етарлича
эътибор қаратилмаган.
Амалий психологияда   кенг   қўлланилиб   келинаётган психокоррекция
йўн алишларидан   бири,   В.Франки   томонидан   ишлаб   чиқилган   логотерапия
бўлиб,   экзистенциал   психотерапия   усулларидан   бири   ҳисобланади.   Ушбу
йўналиш   инсоннинг   борликда   мавжудлигини   таҳлил   қилишга   асосланган
ҳол да,   инсон   хулқини   ҳаракатга   келтирувчи   куч-ташқи   борлиқда
ма вжудлигининг   мақсадини   топишга   интилиш,   бу   мақсадни     амалга
41 оширишга   йўналтиришдан   иборат   бўлиб,   унинг   асосини   инсон   иродаси
эгаллайди. Психокоррекция жараёнида маънони англашга интилиш -инсонга
хос   фундаментал   мотивацияни   ташкил   этади.   Яъни   инсонлар   ҳолатларини
осойишталигига     эмас,   балки   ҳаётий     маънони     англашга   м уҳтождирлар.
Маънога   интилиш   эҳтиёжи   фрустрациялашганда   экзистенциал   (вакуум)
бўшлиқ ҳолати юзага келади,   натижада инсонда апатия, зерикиш ҳолатлари
пайдо   бўлади.   Экзистенциал   (вакуум)   бўшлиқ   ҳолати   турли   суицидал
ҳаракатларга   олиб   келиш   эҳтимоли   бўлган,   турли   н еврозларнинг   клиник
симптоматикасини  шаклланишига  олиб  келиши  м умкин. 
Экзистенциал   психотерапия   (ингл.   existential   therapy)   экзистенциал
фалсафий   ва   психологик   фикрлар   асосида   келиб   чиққан.   Ушбу   йўналиш
асосида, шахс хулқ -атворини, инсон психикасидаги ўзгаришлар эмас, балки
унинг  ҳаётий   фаолияти,   ташқи  дунё,   бошқа  инсонлар   билан   алоқаси,
эгаллайди,   деган   фикрни   олға   суришган.   Экзистенциализм   (инсон   ҳаётини
н оёб   ва   қайтарилмас   эканлиги)   тушунчасини   Серен   Кьеркегор   (1813-1855)
киритган. Айнан у  инсон ҳаётидаги туб ўзгаришлар, унга шу вақтгача  бўл ган
ҳаётини     ўзгартириш     имкониятларига   эътиборни     қаратган     бўлиб,
инсоннинг ўз  диққат-эътиборини ҳаётий  борлиқда мавжудлигининг асосини
ташкил   этувчи     севги,   ўлим,   бегоналашув,   озодлик,   масъулият,   эътиқод,
ишонч   ва   бошқа   тушунчаларга   қаратган.   Экзистенциалистлар   учун
типо логик,   универсал   вазиятлар    мавжуд   эмас.   Ҳар   бир   конкрет   инсон
м уносабатлари фақатгина унга хос бўлган, ҳаёт тарзини ўрганиш орқалигина
амалга  ошириши мумкин.
Экзистенциал психотерапия инсонни чиқиб кетиши мумкин эмас   бўлиб
туюлган   кўпгина   ҳаётий   вазиятларни,   депрессия,   қўрқув,ёлғизлик,   суицидал
фикр ва суицидал хулқ кўринишларини, йўқотиш ва инқироз вазиятларни ҳал
этишга   ёрдам   беришга   қаратилган.   Экзистенциал   терапия   жараёнида
инсонни   фақат     унгагина   хос   бўлган   хусусиятларни   шаклланган   ҳаётий
вазиятларни   ўрганиш,   маълум   харакатлар   стратегиясини   қўллаш,   ўз
ўтмиши,     бугуни,     келажаги       хусусида     ўз   ҳаракатлари   учун   маъсулият   ва
42 оқибатни   ҳис   этиш   қобилиятини   ривожлантириш   мақсадлари   амалга
оширишга   ёрдам   беради.   Шахс   инқирозли   вазиятларини   психологик
коррекцияси   йўналишларидан   яна   бири   хулқий   йўналиш   бўлиб,   асосий
мақсади:   Ички   ишлар   ходим   томонидан   адаптив   кўникмаларини
шакллантиришга қаратилган янги хулқий установкаларни шакллантириш ёки
хулқнинг дезадаптив кўринишларини  сўндириш, тормозлаш ташкил қилади.
Бунга   суицидент   билан   ўзаро   яқин,   эмоционал   яқинликка   асосланган
суҳбатлар,   турли   ижтимоий   психологик   тренинглар,   психологик   қайта
тикловчи машқлар ёрдамида эришилади.
Психологик   коррекциянинг   когнитив   йўналиши   ички   ишлар
ходимлардаги   суицидал  хулқ   муаммоларини   коррекцияси   сифатида   алоҳида
ахамиятга эга   бўлиб, асосий мақсади - ички ишлар ходим томонидан ўзини ва
атроф   воқеликни   идрок   этишни,   хулкдаги   салбий   хулқ   ўзгаришларини
бартараф   этиш,   психик   муаммоларни   ҳал   этиш   имконини   берувчи   Ички
ишлар   ходим   учун   максимал   даражада   мақбул   бўлган   янги   хулқ
кўринишлари   моделини   яратиш   ташкил   этади.   Трансакт   таҳлил   (лот.
Tгаnsactio-келишув   юнон..   analysis   -   таҳлил,   қисмларга   бўлиш)   Э.Берн
томонидан   асос   солинган   бўлиб,   гуруҳий   ва   шахсий   юксалиш   имконини
берувчи   психотерапевтик   метод   сифатида   шахс   структураси   таҳлилига
асосланади.   Шахс   структурасида   ижтимоий   тажрибанинг   интериоризацияси
сифатида шахс ўзаро муносабатларнинг 3 ҳолат кўрилади     МЕН (“ота-она",
“бола-катталар”).   “Ота-она   индивиднинг   авторитар   муносабатлар
тимсолида, “бола”-бўйсуниш ҳолати, “катталар”-ўз фикри ва мулоҳазаларини
ҳимоя   қилиш   имконига   эга   бўлган   ҳамда   ўзаро   ҳамкорлик   кўринишида
бошқалар билан муносабатларга киришиш.
“Арт-терапия” (art therapy) илк маротаба 1940 йилларда М.Наумбург ва
А.Хиллар   томонидан   психик,   эмоционал,   жисмоний   бузилишлар   кўзатилган
Ички   ишлар   ходимлар   билан   даволаш   ва   реабилитация   мақсадида   тасвирий
санъат   машғулотларини   қўллаш   орқали   киритилган.   Арт-терапиянинг
асосини   Ички   ишлар   ходим   ижодий   қобилиятларининг   маҳсули,   орқали
43 англанмаган   шахс   хусусияларини   аниқлаш   имконини   берувчи,   ўз   –ўзини
намоён   қилиши,   ўз-ўзини   англаши   ижтимоий   адаптацияга   қобилиятини
шаклланишига ёрдам бериш ташкил қилади.
Символдрама   методи   таниқли   немис   психотерапевти   профессор,
Ханскарл   Лёйнер  (1919-1996)   томонидан   ишлаб   чиқилган   бўлиб,   методнинг
асосини, берилган маълум бир мавзу асосида эркин ҳаёлий образлар яратиш
ташкил этади. Ушбу метод қўлланилишидан асосий мақсад: шахснинг чуқур
онг остига яширинган низоларни, аффектив импульсив кечинмаларни ҳамда
психологик   ҳимоя   механизмларини   психологик   тахлилини   ўтказиш   орқали
шахснинг   салбий   кечинмаларини   бартараф   этиш,   ижтимоий
мослашувчанлигини   тиклаш   ва   шахс   ички   механизмлари   имкониятларини
фаоллаштириш ташкил қилади.
Идеоанализ   методи   амалий   психологияда   қўлланилаётган   янги
коррекцион   методлар   сарасига   киради.   1999   йил.   "Маil"-психотерапия
лойихаси   асосида   шаклланган   бўлиб,   кенг   маънода,   метод   бир   томондан
инсон   ҳаётини   вайрон   қилувчи,   оғир   ҳиссий   кечинмаларни   бартараф   этиш,
иккинчи   томондан       инсон   руҳиятини   тараққий   эттирувчи   омиллар,   санъат,
дин   ёрдамида   инсондаги   севги,   бахт,   ижодиётни   ҳаётий   қадриятларга
айланишини   таъминлаш   мақсадига   қаратилган.   Замонавии   ички   ишлар
ходимлар   ҳаётига   ахборот   технологияларининг   кенг   кириб   келишини
эътиборга   олинса   ушбу   ян ги   коррекцион   технологиялар   суицидал
ҳаракатларни   олдини   олиш   ва   бартараф   этишда   катта   имкониятларга   эга
эканлиги таъкидланмокда.
Психологик   методлар   таъсирининг   аҳамиятли   вазнга   эгалиги   нафақат
суицидал     хавф     ҳолатларини     тўсиб     қўйиш     билан     балки     индивидуал
п рофилактиканинг   теранлиги   билан   боғлиқдир.   Унинг   моҳияти   шахс
қадриятлар   тузилмасини   қайта   қуриш   ёки   антисуицидал   мослашув
имкониятларини   сафарбар   қилиш   ҳисобидан   шахснинг   экстремал
зўриқишларга   нисбатан   бардошлилигини   шакллантиришдан   иборатдир.
Айни бир вақтда психолог, ички ишлар ходимнинг ташқи дунёси билан ҳам
44 ўзаро   муносабатга   киришади.   Бу   ўринда   ҳам   бир   томондан   салбий,
жароҳатловчи суицидоген ҳолатларни бартараф этиш, иккинчи томондан эса
суицидентга   таш қаридан,   расмий   манбалар   ва   мулоқотнинг   норасмий
соҳасидан кўмакни  са фарбар этиш кўп жиҳатдан муҳимдир.
Хулоса   қилиб   айтганда,   кескин   стресс   ҳолатига   жавоб   тарзида   юзага
келувчи,   ижт имоий-психологик   дезадаптация   ҳолатида   бўлган   шахсларга
ёрдам   кў рсатишга   йўналтирилган     ва     хулқ-атворнинг   ўз-ўзини       ҳалок
қилиш   шаклларини,   биринчи   навбатда   ўз   жонига   суиқасд   қилиш
ҳаракатларининг   ол дини   олишга   мўлжалланган   психологик   методлар
тўплами   сифатида   ишлаб   чиқилган   психологик   коррекцион   тадбирларда
замонавий   ёндашув   ва   ме тодларини   қўллаш   мақсадга   мувофиқдир.
Тўпланган   клиник   ва   психологик   маълумотлар   асосида   психологик
корре кция ва профилактика курсини ишлаб чиқиш, унинг энг яқин вазифаси
сиф атида   инсон   суицидал   хулқ-атворини   қўзгатувчи   шахслараро   низоларни
замо навий     методлар     ёрдамида   аниқлаш     ва   кейин   уларни   ҳал   қилишни
белгил аш   суицидал   хавф   эҳтимоли   бўлган   инсон   шахси   билан   ишлашнинг
асос ий   вазифасини   ташкил   этади.   Суицидал     хавф           ҳолатларининг
психологик   диагностикаси   ва   коррекциясини   амалга       оширишнинг
методлари ва   техникасига доир ёндашувларни билиш ушбу ҳолатдаги ички
ишлар   ходим   шахсига   малакали   ёрдам   кўрсатишнинг   зарурий   шарти
ҳисобланади.
45 2.2. Шахснинг  депрессив ҳолатлар  профилактикаси ва унинг
босқичлари
   Одамнинг   ўзини   шахс,   индивидуал   инсон   сифатида   қидириши   ва
тан     олиши     билан     боғлиқ     оғир     кечинмалар     депрессив     ҳолатга     ўтиши
мумкин,   у   эса  ўз   навбатида   суицидал   истакларни  келиб чиқишига  олиб
келади.    Бу     ҳолат     турли  ёш  даврларига     хос  бўлиб,    ушбу    муаммонининг
етакчи     жиҳати     эмоционал     бузилишлар   ҳисобланади.   Дарҳақиқат,
депрессиядан     азият     чекаётганларнинг   кўпчилигида     ёмон     кайфият
устунлик   қилади, бироқ   ҳар   доим ҳам   эмас. Масалан,   айнан   ички ишлар
ходимларида   кучли   инқироз   ҳолатларида   ҳам   қайғуни   субъектив   тарзда
кечиришини  кўпинча  кўрмаслигимиз  мумкин.
   Аффектив   таркибнинг   суст   намоён   бўлиши   вазиятларда, депрессия
холатида     фикрлаш     ва     таъсирланишнинг     аниқ     тизимларини,   жисмоний
ҳолат,   одамда   намоён бўладиган   бошқа   механизмлар ва   бошқа   инсонлар
билан     алоқа     стереотиплари     орқали     аниқлаш   мумкин.   Бу   холат   эса
депрессияни   диагностикасини   қийинлаштиради.   Депрессив   холатни
тушунишда  шахс  шаклланадиган  атроф-мухит  мухимдир,  чунки  у  ҳаётни
идрок   қилиш   харатерига,    қадриятлар   тизимига   ва   шахсий   дунёқарашга
(кечинмаларни  катталаштириш ёки  кучайтиришга мойилик) таъсир  қилади.
И.С.Коннинг     фикрига     кўра,     шахс   депрессиясининг   профилактикаси
низоли    вазиятлардан    қочишдан     иборат    эмас,    бунинг     имкони    ҳам     йўқ,
балки    шундай   психологик   иқлим    яратиш     кераки,   бунда     ҳар бир  инсон
ўзини  ёлғиз,  тан  олинмаган  ва  номукаммал  ҳис  этмасин. Шунингдек,  бу
ўта     жиддий     масала   бўлиб,     раҳбарлар,   бўлим   бошлиқлари   ва
психологлардан     сезгирлик     ҳакмда     жиддий       эътиборни     талаб     қилади.
Депрессиянинг     белгиларини     эрта   аниқлаш     эса     тўғрилаб     бўлмайдиган
оқибатларни  олдини олишнинг  муҳим  омилидир. 
Депрессиянинг  симптомлари  (белгилари):
   Дисфария,     ёки     ҳаётга     қизиқишнинг     ва     лаззат     олиш
қобилиятининг  йўқолиши.
46   Иштаҳанинг  ва  тана  оғирлигининг  ўзгариши.
  Куч – қувватнинг  йўқолиши.
  Уйқу  давомийлигининг  ўзгариши.
  Психомотор  фаолликнинг  ўзгариши.
  Ўзининг  ҳеч  нарсага  арзимаслиги  ёки  айбдорлик  ҳисси.
  Ўлим  ҳақидаги  фикрлар.
  Суицидал  ҳоҳишлар  ёки  урунишлар.
  Ижтимоий  яккаланиш.
   Ўзлаштиришнинг     пасайиши     ёки     мактабга     муносабатнинг
ўзгариши.
  Илгари  хос  бўлмаган,  кузатилмаган  агрессивлик.
  Соматик  арзлар.
  Жазоланишни  кутиш.
   Шахсда депрессия белгилари аниқлангач, ота – оналар, яқин одамлари
ва   мутахассис – психологлар   у   билан   индивидуал   ишни кучайтиришлари
зарур. Уларнинг  қуйидаги  сўзларига  хушёр  бўлиш  керак:  “ҳаётни кўргани
кўзим  йўқ”,  “мен  бўлмасам  ҳаммаси  яхши  бўлади”, “улар  менга  қилган
қилмишлари   учун   афсусланадилар”,   “мен   буни   кўтара   олмайман”,   “мен
ҳаммага юкман”, “ўзимни ўлдираман”, “мен  ҳеч  кимга  керак  эмасман”  ва
ҳ.з.
    Келажак   ҳаётий   режаларни   аҳамиятини   турмушда   рўй   бераётган
воқеаларнинг муҳимлиги билан тартибга сола олмаслик, ўзига хос мувозанат
ўрната  олмаслик  билан  боғлиқ бўлган  ҳаёт  мазмунини  йўқотиш, кўпинча
депрессив     ҳолатлар   асосини   ташкил   қилади.   Бунинг   замини   тарбия
жараёнида яратилади, ўсмирнинг қадриятлар йўналиши,  турли муаммоларни
тушуниши,     воқеалар     ва     хатти-ҳаракатларни   аҳлоқий     баҳолаш,     биринчи
навбатда  катталарнинг  позициясига боғлиқ,  масалан,  ота – оналарнинг.
    Шу     тариқа,   бола     вояга     етиш     жараёнида     атрофдаги     катталардан
аниқ  ҳаётий ҳулқ-атвор  стратегияни  қабул  қилиш  ва  бу  билан бошқасини
рад  этиши  мумкин. Бироқ ҳар  қандай  бир  ёқлама хулқ – атвор  стратегияси
47 тўлақонли     ҳаёт     учун     қониқарсиздир.   Одам     бир     ҳил     даражада     айни
вақтда     қониқиш   олишни     ва     келажакда     рўёбга     чиқарилдадиган     долзарб
ҳаётий мақсадларни  яратиши  ва  эришишдан  роҳатланишни  билиши керак.
  Ҳаётий  режаларнинг  шаклланиши  ўсмирнинг  меъёрда ривожланиши,
ҳамда     унинг     маънвий     ва     психик   саломатлиги   кўрсаткичидир.   Шундай
қилиб,  ривожланишнинг  эртаки даражаси  ёки  шахснинг  инфантин  ҳолати
учун   ҳозирги эҳтиёжларини   қодиришига   йўналганлик   хосдир,   бу   вақтда
эса педагогик таъсир  вақтинчалик  истиқболни  шакллантиришга қаратилган.
Таъсир  кўрсатишнинг  бундай  кўриниши  айни  вақтда  роҳат  ола  билишга
йўнатирилган     хулқ-атворнинг   иккинчи     стратегияси   сақлансагина     ҳақоний
бўлиб  чиқди.
    Кўпинча   шахснинг   ривожланиши   ва   тарбияси   жараёнида   хулқ   –
атворнинг иккинчи  стретегияси  йўқолади  ва  одам  фақатгина келажакдаги
бахтга     йўналган     ҳолда     “кутиш   залида”     каби     яшай   бошлайди.     Агар
келажакдаги     бахт     келавермаса,     ҳаётдан     кўнгил   қолиш     рўй     беради.
Бундай     вазиятда     “ҳозир   ва   шу   ерда”     каби   яшаш     кўникмасини     мақсадга
мувофиқ     таъсирлар     билан     қайта   тиклашга     тўғри     келади.   Бундан     яққол
кўринадики,     одам     хулқ   –   атворининг     иккала   статегиясини     эгаллаши
тўлақонлик  қувончли  ҳаёт  шартларидан бири  ҳисобланади,  бунда  эса  ўз –
ўзидан     суицидал     фикрларга   жой    қолмайди.     Бу     билан     боғлиқ     равишда,
юқорида     таъкидлаб   ўтганимиздек,     профилактика     ишининг     самарали
йўналишларидан     бири   бу   –   хулқ-атворнинг     иккала   стратегияларни
эгаллашга  ўргатишдан  иборатдир.
  Психокоррекцион     ва     профилактик     иш     учун     шахснинг   ўзига-ўзи
баҳо бериши ва даъвогарлик даражасини билиш муҳим. Уларнинг  орасидаги
фарқ  қанча  катта бўлса,  шахсда  асаб  бузилишлари  ва  ижтимоий  мослаша
олмаслик  хавфи шунча  юқори  бўлади. Шахсга  биринчи  психологик  ёрдам
кўрсатиш  вақтида қуйидаги  қоидаларга  амал  қилиш  зарур.
  Сиз  ишонинг,  сиз  унга  ёрдам  бера  оласиз.
48    Бундай     вазиятларда     бошига     шундай     иш     тушган     одамлардан
тажриба  ўрганинг.
  Сабрли  бўлинг.
Профилактик  суҳбат  ўтказиш  методи:
  Инқирозли  ҳолатни  енгиб  ўтишда  асосийси  шахс  билан индивидуал
профилактик  суҳбат  ўтказишдир. Қуйдагиларни эътиборга  олиш  муҳим;  
 Суҳбатда  мижозни  фаол  тинглашга  етарлича  эътибор  қаратиш;
 Фаол   тингловчи  – бу   суҳбатдошнинг    бутун   диққати   билан, уни
айбламасдан   тингловчи    одамдир,   бу   эса   унга ичидагини    тўкиб – сочиш
имконини  беради.
 Фаол   тингловчи    суҳбатдошнинг    ҳиссиётларини   тўлиқ  тушунади
ва  ундан  ўзига  бўлган  ишончни  сақланиб қолишига  ёрдам  беради.
 Фаол  тингловчи  суҳбатдошини  эшитишларига  ёрдам беради.
Суҳбат  ўтказиш  юзасидан  тавсиялар :
 Суҳбат  бўлинмаслиги  учун  тинч  жойда  суҳбатлашиш;
 Сухбатдошнинг     қаршисида     ўтириш     (ўртада     стол   бўлмаслиги
керак)  бутун  эътиборни  унга  қаратиб,  тўғри қараб  ўтириш  керак.
 Суҳбатдош   уни   тинглаганлигингизга   ишонч   ҳосил   қилиш   учун
айтганларини  қайта  сўзлаб  беринг;
 Суҳбатдошни   гапини   бўлмасдан   тинглаш   ва   у тўхтагандан   сўнг
гапириш;
 Айбламасдан     ва     иштиёқсиз     гапириш     зарур,     чунки     булар
сухбатдошда     устунлик     ҳиссини     оширишга     ёрдам     бериши   мумкин;
фақатгина   ижобий-консепруктив   жумлаларни   гапиринг   (“дақиқали
рефрейминг”);
 Жадвалда  келтирилган  тавсиялардан  фойдаланган  ҳолда биринчи
психологик  ёрдам  кўрсатинг.
Бундан ташқари, суҳбат ўтказиш жараёнида қуйдаги тамойилларга
амал  қилиш  зарур:
49  Суҳбат     учун     жой     танлашда     муҳими     бегоналар   бўлмаслигига
эътибор  қаратиш  керак.
 Суҳбатни  имкон  қадар  бўш  вақтда  ташкил  қилиш;
 Суҳбат  жараёнида  ҳеч  қандай  ёзма  қайдлар  қилмаслик  ва соатга
қарамаслик     мақсадга     мувофиқдир.     Суҳбатдошга   бутун     кўринишингиз
билан,  сиз  учун   у  билан  суҳбатдан бошқа  ҳеч  нарса  мухим  эмаслигини
кўрсатиш.
Суҳбат  жараёнида  шахсга  биринчи  психологик  ёрдам
кўрсатишнинг  намунавий  жадвали
№ Агар  сизга айтишсаки Албатта айтинг Ҳеч  қачон гапирманг
1
1. Ўқишни, гуруҳимни 
(ишимни) ёмон 
кўраман... (оила 
аъзоларини ва х.к.) “Нима рўй беряптики, сен 
ўзингни шундай ҳис қиляпсан?” Мен сени ёшингда ... сен 
шунчаки дангасасан 
(қайсарсан ва х.з)
2
2. “Ҳаммаси шунч а лик 
умидсиз 
кўринаяптики...” Баъзан ҳаммамиз ҳам ўзимизни 
енгилгандек ҳис этамиз. Келинг 
ўйлаб кўрамиз, бизда қандай 
муаммолар бор ва уларни қай 
бирини биринчи ҳал этиш керак. “Яхшиси сиз ўзимданам 
оғироқ аҳволдагилар 
ҳақида ўйлаб кўринг”
3
3. “Мен бўлмасам ҳаммага 
яхши бўлади!” Сиз (сен) биз учун жуда 
қадрлисиз ва сизнинг 
кайфиятингиз мени хавотирга 
солмоқда. Нима бўлаётганини 
менга айтинг. “Ахмоқона гапларни 
йиғиштиринг. Келинг 
яхшиси бошқа нарса 
ҳақида гаплашамиз”.
4
4. “Сиз мени тушунмайсиз” “Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз,
менга шу ҳақида гапириб беринг.
Мен ҳақиқатда буни билишни 
истайман”. “Ҳозирги кунда ёшларни 
ким ҳам тушунарди? Ёки 
ҳозир ҳеч ким бировни 
тушунмайди”. 
5
5. “Мен раҳматга  сазовор 
иш қилмадим... ва ҳ.к”. “Келинг ўтириб бу ҳақида 
гаплашамиз” “Нимани эксанг шуни 
ўрасан!”
6
6. “Агар мен уддалай 
олмасамчи?” “Агарда уддалай олмасангиз, сиз
қўллингиздан келган барча ишни
қилганингиз ҳақида биламан ...” “Агар уддалай олмаётган 
бўлсангиз, демак етарлича
ҳаракат қилмагансиз!”
Профилактик  суҳбат  қуйидагиларни  қамраб олиши  зарур: 
Бошланғич   босқич   – суҳбатдош    билан   эмоционал   алоқа ўрнатиш,
“қайғурувчи  ҳамкор”  ўзаро  муносабати. Суҳбатдошни сабр  ва  ҳамдардлик
50 билан   тинглаш,  бирор  нарсага  қарши  бўлсангиз  ҳам   танқид  қилмаслик.
Натижада  сиз сезгир, ишонса  бўладиган  инсон  сифатида  қабул  қилинасиз.
Иккинчи     босқич   –   инқирозга     олиб     келган     воқеаларни     кетма   –
кетлигини     ўрнатиш;     имконсизлик     ҳиссини     йўқотиш.     Қуйидаги
усулларини     қўллаш     мақсадга     мувофиқдир:     вазиятни     ягона   эмаслигини
англатиш;  “ютуқлар  билан  қўллаб – қувватлаш”  ва бошқалар.
Учинчи   босқич   –   инқирозли   вазиятни   енгиб   ўтиш   бўйича
ҳамкорликдаги     фаолият.     Бу     ерда     “режалаштириш”     қўлланилади,   яъни
шахсни  бўлажак  хатти-ҳаракатларини сўз  орқали расмийлаштириш:  “пауза
сақлаш”   –   мақсадга   йўналтирилган   жимлик,   бунда   шахсга   ташаббус
кўрсатиш  имконияти  берилади. 
Якунловчи     босқич   –   фаолият     режасини     якуний     ифодлаш,   шахсни
психологик     қўллаб   –   қувватлаш.     Қуйидаги     услубларни   қўллаш     мақсадга
мувофиқ;  “мантиқан  далиллаш”;  “ишончни рационал  сингдириш”.
Хулоса   ўрнида   шуни   айтиш   мумкинки,   инқирозли     вазиятда     қолган
шахсларга   ижтимоий   ёрдам   кўрсатиш   мақсадида   (оиласи,   дўстлари   ва
яқинлари  билан биргаликда)  муаммони  ҳал  этувчи  ижтимоий  психологик
тренинг,   ўзига   –   ўзи   берадиган   баҳони     кўтариш,   ўз   шахсига   нисбатан
адекват  муносабат  ва  эмпатияни  ривожлантириш юзасидан  индивидуал  ва
гуруҳий     психокоррекцион     машғулотлар   ўтказилиши     мумкин.     Бундан
ташқари,     муаммоларни     ҳал   этишнинг     фаол     стратегияни     амалиётда
қўллаш     кўникмасини   ривожлантириш,     ижтимоий     ёрдамни     қидиришни
такомиллаштириш  зарур.  Бундай  ҳолларда  қочишнинг  суст стратегиясини
коррекция     қилиш,     ўзини   –   ўзи     назорат     қилишни   такомиллаштириш
мақсадга  мувофиқдир
51 2.3. Шахсга хос суицидал уринишлар   диагностикасининг  ўзига
хос жиҳатлари
Инсонлардаги   депрессив   ҳолатлар     ва     суицидал   хулқ   –   атвор
белгиларини     билиш     суцидал   хатти-ҳаракатларни   олдини     олиш     ва     аниқ
ташхис     қўйиб,     психологик     ёрдам     кўрсатиш     имконини     беради.
Шунингдек,   ушбу     белгилар     турли   ёш     даврларида     ҳам     намоён     бўлиши
мумкин.
    Ўз   жонига   қасд   қилувчилар   гуруҳига   қуйидагилар   кириши
мумкин.
-  шахслараро муносабатлари бузилган  шахс -  “ёлғизлар”;
-   девиант   ва   деликвент   аҳлоқ   билан   ажралиб   турувчи, спиртли   ва
наркотик  моддаларни  истеъмол  қилувчилар;
-  узоқ давом этаётган депрессив ҳолат;
-  Ўзини-ўзи  ўта  юқори  даражада  танқид  қилувчилар;
-  камситилиш  ёки  яқин  кишисини  йўқотишдан,  сурункали ёки  охири
ўлим  билан  туговчи  касаликларидан азобланаётганлар;
-   фрустрация,   кассаликлардан     ёки     атрофдагиларни     ташлаб
кетганлигидан  азобланувчилар;
-   ижтимоий     муваффақиятсиз     оилалар   –   ота   –   оналарнинг   бирини
оиладан  кетиш  ёки ажралиши;
-  суицид   содир  б ўлган  оила  фарзандлари.
Суицид  асосидаги  эмоционал  бузилиш  белгилари:
1. Иштаханинг   йўқолиши   ёки   очкўзлик,   охирги   кунлардаги
уйқусизлик ёки кўп ухлаш.
2. Соматик  ҳолатдан  тез-тез  арз  қилиш  (қорин  оғриғи,  бош оғриғи,
доимий  чарчоқ,  кўп  ухлаш).
3. Ўз  ташқи  кўринишига  нисбатан  одатий  бўлмаган бефарқлик.
4. Доимий  ёлғизлик, керак  эмаслик, айбдорлик  ва  ғам  ҳисси.
5. Аввал  роҳат  бағишлаган  ишдан  ва  яқинларидан  зерикиш.
6. Алоқалардан  қочиш,  дўстлар  ва  оиладн  яккаланиш.
52 7. Диққатнинг  бузилиши, иш  сифатининг  пасайиши.
8. Ўлим  хақидаги  фикрларга  берилиш.
9. Келажак  режаларининг  йўқлиги.
10. Арзимаган  нарсалар  учун  ғазабланиш.  
     Суицидга тайёргарлик белгилари:
1. Ўз     ишларини     тартибга     келтириш,     қимматбаҳо     буюмларини
тарқатиш,  йиғиштириш.
2. Хайрлашув.   Одамларга     турли     вақтларда     кўрсатган   ёрдамлари
учун     миннатдорчилик     билдириш     шаклида   бўлиши     мумкин.     Узоқдаги
камдан-кам  кўришадиган  қариндошлари  ёки  танишларини  йўқлаш.
3. Ташқи  мамнунлик,  қувватининг  кўпайиши.  Агар  ўзини ўлдириш
хақидаги     қарор     қабул     қилинган,     режа     тузилган   бўлса,   бу   хақидаги
фикрлар  уни  қийнамай  қўяди,  куч-қувват  кўпаяди. Ташқи  хотиржамлик -
ўзини ўлдириш фикридан  қайтгандек  кўринади. Куч-қувватнинг  кўпайиши
чуқур депрессиядан  хавфлироқ  бўлиши  мумкин.
4. Ёзувли  кўрсатмалар  (хатларда, кундаликда).
5. Сўзли  кўрсатмалар  ёки  таҳдидлар.
6. Импульсив  ички ишлар ходимларида  ғазабланиш.
7. Уйқусизлик.
Суицидиал хулқ – атвор тоифалари:
Намойишкорона     аҳлоқ   –   ўзига,     ўзининг     муаммоларига   эътибор
қаратиш,   ёрдам     сўраш   –   атрофдагиларни     қўрқитиш,   уларнинг     ноҳақ
эканликларини  англатиш. 
Усуллари:   венани   кесиш,   заҳарли   бўлмаган   дорилар   қабул қилиш,
ўзини  осишни  намойиш  қилиш.
Аффектив     ахлоқ   –   ёрқин     эмоциялар     таъсири     остида   импульсив
тарзда,     ҳеч     қандай     режасиз     суицидал     ҳаракат   амалга     оширилиши
мумкин.
Усуллари:  ўзини  осишига  ҳаракат  қилиш,  заҳарли  ва  кучли таъсир
қилувчи  воситаларни  қўллаш.
53 Хақиқий     суицидал     ахлоқ   –   ҳаракатнинг     ўйланган     режаси   билан
фарқланади.   Унга     тайёргарлик     кўрилади.   Яқинларига   ўз   харакатлари
сабабларини  тушунтирувчи  хат  қолдирадилар. 
Усуллари:  ўзини  осиши  ёки  баландликдан  ташлаш.
Депрессия   даражасини  аниқлаш  методикаси
    Суицидал  хулқ – атворни  белгиларини  аниқловчи  диагностик ишлар
алоҳида     эътиборни     талаб     этади.   Чунки,     баъзи     ички   ишлар   ходимларида
кучли     инқирозли     вазиятларда     субъектив     кечинмаларни   учратмаслигимиз
мумкин.   Бу     эса     депрессия     ва     суицидал     хулқ-атвор     диагностикасини
қийнлаштиради.   Улардаги     депрессив   ҳолатларни     тушуниш     учун     ўсмир
шахси  шаклланаётган  атроф-муҳит  катта  аҳамиятга  эгадир. У  ўсмирнинг
ҳаётни   идрок   қилиши   характерига,   қадриятлар   тизими   ва   шахсий
дунёқарашига  таъсир  этади.
В.А. Жмуров  томонидан  ишлаб  чиқилган  ушбу  методика депрессия
даражасини     аниқлаб     беришга     ёрдам     беради.   У   ушбу     вақтдаги
депрессиянинг   оғир     ҳолатини     ёки     енгил     формасини   аниқлашга     ёрдам
беради.   Ҳар   бир   гуруҳ  саволини  ўқиб чиқинг ўзингизга   мос  вариантини
танланг  0,1,2  ёки  3 ва  уни  белгилаб қўйинг.
1.0. Менинг  кайфиятим  одатдагидан  унчалик  тушкин  эмас.
1. Эҳтимол  одатдагидан  тушкинроқ.
2. Ҳа  у  одатдагидан  тушкинроқ.
3. Кайфиятим  одатдагидан  кўра  тушкин.
 2.0.  Мен  ғамгин  кайфияда  эмаслигимни  ҳис  қиляпман.
1. Баъзан  менда  бундай  кайфият  бўлади. 
2. Кўпинча  менда  бундай  кайфият  бўлади. 
3. Бундай  кайфиятим  ҳар  доим  бўлади.
 Мен  ўзимни  бир  нарсасиз  қолгадек  ҳис  қиламан.
1. Менда  баъзан  бундай  ҳиссиёт  бўлади. 
2. Менда  кўпинча  бундай  ҳиссиёт  бўлади.
3. Мен  ўзимни  ҳар  доим  шундай  ҳис  қиламан.
54  4.0.  Ҳаётим  берк  кўчага  кириб  қолгандек  ҳис  қиламан.
 1. Менда  баъзан  бундай  ҳиссиёт  бўлади.
      2.  Менда  кўпинча  бундай  ҳиссиёт  бўлади.
      3.  Мен  ўзимни  ҳар  доим  шундай  ҳис  қиламан.
5.0.  Мен  ўзимни  қариб  қолгандек  ҳис  қиламан.
       1. Менда  баъзан  шундай  туйғу  бўлади.
       2. Менда  кўпинча  шундай  туйғу  бўлади.
       3. Мен  ўзимни  ҳар  доим  шундай  ҳис  қиламан.
6.0.  Ўзимда  қалб  оғриғини  ҳис  қиламан.
       1. Менда  баъзан  бундай  ҳолат  бўлади.
       2. Менда  кўпинча  бундай  ҳолат  бўлади.
       3. Мен  ҳар  доим  ўзимни  шундай  ҳис  қиламан.
7.0. Одатдагидек  келажагим  учун  хотиржамман.
1. Эҳтимол,  келажагим  мени  одатдагидан  бироз  кўпроқ 
                 ҳавотирга  солар.
2. Одатдагидан  кўп.
3. Менинг  келажагим  одатдагидан  бироз  кўпроқ  ҳавотирга 
             солади.
8.0.  Ўз  ўтмишимда  ёмонликни  одатдагидан  кўра  кўп кўрмайман.
      1. Одатдагидан  бироз  кўпроқ.
      2.  Одатдагидан  кўп.
      3.  Ўз  ўтмишимда  ёмонликни  одатдагидан  кўра  кўп  кўраман.
9.0.  Яхшиликка  умид  одатдагидан  оз  эмас.
      1.  Бундай  умид  одатдагидан  бироз  камроқ.
      2. Одатдагидан  кўп.
      3. Одатдагидан  жуда  кам.
10.0. Одатдагидан  кўра  қўрқоқ  эмасман.
       1. Одатдагидан  бироз  қўрқоқман.
       2. Одатдагидан  нисбатан  жуда  қўрқоқман.
       3.Одатдагидан  кўпроқ  қўрқоқман.
55  11.0.  Яхшиликдан  одатдагидан  хурсанд  бўламан.
        1. Одатдагидан  бироз  камроқ  ҳурсанд  бўлишимни  сезаман.
        2. Одатдагидан  камроқ  хурсанд  бўлишимни  сезаман.
        3. Одатдагидан  жуда  камроқ  хурсанд  бўлишимни  сезаман.
12.0.   Ҳаётим маъносиз эканлигини ҳис қиламан.
       1. Менда  баъзан  шундай  ҳиссиёт  бўлди.
       2. Кўпинча  шундай  бўлади.
       3. Мен  ҳар  доим  ўзимни  шундай  ҳис  қилман.
13.0.   Одатгидан  кўп  ҳафа  бўламан.
       1. Эҳтимол  бироз  кўпроқ  ҳафа  бўламан.
       2. Одатдагидан  кўра  кўпроқ  ҳафа  бўламан.
       3. Одатдагидан  кўра  жуда  ҳафа  бўламан.
14.0.   Яхшиликдан  одатдагидек  ҳузрланаман.
       1. Одатдагидан  кўра  бироз  камроқ.
       2. Одатдагидан камроқ.
       3. Энди яхшиликдан умуман ҳузурланмайман.
15.0.  Ўзимни  сабабсиз бир  нарсада  айибдор  ҳис  қиламан.
      1. Баъзан  ўзимни  шундай  ҳис  қиламан.
      2. Кўпинча  ўзимни шундай  ҳис  қиламан.
      3. Мен ўзимни  ҳар  доим  бир  нарсада айибдордек  ҳис қиламан.
16.0.  Менда бир нарса ўхшамай қолса  ўзимни айибдор деб сезмайман.
      1. Ўзимни одатдагидан кўпроқ  айибдор  деб  сезаман.
      2. Сезиларли  даржада  ўзимни  айибдор  деб  сезаман.
      3. Ўзимни  одатдагидан  жуда  айибдор  сезаман.
17.0. Одатда  ўзимдан  нафратланмайман.
      1. Баъзан  ўзимдан  нафратланаман.
      2. Кўпинча  шундай  бўлади.
      3. Мен  ҳар  доим  ўзимдан  нафратланишимни  сезаман.
 18.0. Ўзимни  гуноҳкор  деб  ҳис  қиламан.
    1. Энди  менда  баъзан  бундай  туйғу  бор.
56     2. Энди  кўпинча  шундай.
    3. Бу  ҳиссиёт энди  мени  тарк  этмаяпти. 
19.0.  Ўзгалар  қилмиши  учун  ўзимни  одатдагидан  кўп айиблайман.
   1. Улар  учун  ўзимни одатдагидан бир оз камроқ айибдор ҳис 
       қиламан.
   2. Одатда  кўпроқ  айибдор  деб  ҳис  қиламан.
   3. Жуда  айибдор  деб  ҳис  қиламан.
20.0.  Ҳамма нарса маъносиз деган туйғу менда бўлмайди.
   1. Баъзан  шундай  туйғу  бўлади.
   2. Кўпинча  шундай  туйғу  бўлади.
   3. Энди  бу  ҳолат  мени  тарк  этмаяпти.
21.0.  Жазога лойиқман деган ҳиссиёт менда йўқ.
   1. Энди  баъзан  бўлмаяпти.
   2. Кўпинча  бўлмаяпти.
   3.   Бу  ҳиссиёт  мени  тарк этмаяпти.
22.0.   Ўзимда    яхшиликни    аввалгидан    кам   кўрмайман.
   1. Ўзимда  яхшиликни  аввалгидан кўра  бироз  кам  кўраман.
   2. Кўпроқ  кўряпман.
   3. Жуда  кам  кўряпман.
23.0. Бошқаларга  қараганда  ўзимда  ёмонликни  кўп  кўряпман  деб  
       ўйламайман.
    1. Менда  ёмонлик  кўпроқ  деб  баъзан  ўйлайман.
    2. Мен  кўпинча  шундай  деб  ўйлайман.
    3. Мен  доим  ўзимда  ёмонлик  кўп  деб  ўйлайман.
 24.0. Ўлиш  истаги  менда  бўлмайди.
    1. Бу  хохиш  баъзан  бўлади.
    2. Энди  бу  ҳохиш  баъзан  бўлади.
    3. Энди  бу  доимий  хоҳиш  бўлиб  қолади.
25.0.  Мен  йиғламайман.
57     1. Мен  баъзан  йиғлайман.
    2. Мен  кўпинча  йиғлайман.
    3. Йиғлашни  хоҳлайману, кўз  ёши  йўқ.
 26.0. Ўзимни  жаҳлдор  деб  ҳис  қилмайман.
   1.  Одатдагидек  бироз  кўпроқ  жаҳлдор  деб  ҳис  қилман.
   2.  Одатдагидек  кўпроқ.
   3.  Одатдагидан  жуда  кўп.
27.0. Ўз  ҳиссиётларимни  сезмайдиган  ҳолат  бўлмайди.
  1. Баъзан  менда  шундай  ҳолат  бўлади.
  2. Кўпинча  ўз  ҳиссиётларимни  сезмайман.
  3. Одатдагидан  жуда  кўп  бўлади.
28.0. Ақлий  фаолиятим  ўзгармади.
  1. Фикрларимда  қандайдир  аниқсизлик  сезмаяпман.
  2. Энди  миямда  фикрлар  камлигини  сезмаяпман.
  3. Энди  ҳеч  нарса  ҳақида  ўйламаяпман  (бошим бўм – бўш).
29.0. Бошқа  инсонларга  нисбатан  қизиқишим  йўқолмади.
  1. Бошқа  инсонларга  нисбатан  қизиқишим  бироз  сўнди.
  2. Кўпроқ  сўнди.
  3. Жудаям  сўнди.
30.0.  Қарор  қабул  қилишим  ўзгармади.
   1. Одатдагидан  бироз  қийинроқ.
   2. Қарор қабул қилишим бироз  қийинроқ.
   3. Ўзим  қарор  қабул  қилолмайман.
31.0. Мен  одатдагидек  жозибалиман.
   1. Эҳтимол,  одатдагидан  бироз  латофатлиман.
   2. Одатдагидан  кўра  латофатлиман.
   3. Кўринишим  жуда  хунук  деб  биламан.
32.0. Одатдагидай ишлай оламан.
   1. Одатдагидан  кўра  ишлаш  бироз  қийинроқ.
58    2. Одатдагидан  ишлаш  бироз  қийин.
   3. Энди  мен  умуман  ишлай  олмаяпман, (ҳеч  нарса  қўлимдан 
         келмайди).
33.0. Одатдагидан  кўра  ёмон  ухламайман.
   1. Одатдагидан  бироз  ёмон  ухлайман.
   2. Ёмон  ухлаяпман.
   3. Энди  деярли  ухламаяпман.
34.0. Одатдагидан  кўпроқ  чарчаяпман.
   1. Одатдагидан  бир  оз  чарчаяпман.
   2. Кўп  чарчаяпман.
   3. Бир  иш  қилишга  кучим  йўқ.
35.0. Иштаҳам  одатдагидек
   1. Иштаҳам  бироз  ёмонроқ.
   2. Иштаҳам  ёмон.
   3. Иштаҳам  йўқ.
36.0. Вазним  ўзгармаган.
   1. Сўнгги  вақтда  бироз  озганман.
   2. Сўнгги  вақтда  сезиларли  даражада  озганман.
   3. Жуда  озиб  кетганман.
37.0 Одатдагидек  соғлиғимга  эътиборлиман.
   1.  Соғлиғимга  одатдагидан  бироз  эътиборлиман.
   2. Соғлиғимга  эътиборим  кам.
   3. Соғлиғимга  умуман  эътиборсизман.
38.0.  Жинсий муносабат билан одатдагидек  қизиқаман.
   1. Бироз  кам  қизиқаман.
   2. Кам қизиқаман.
   3.  Бунга  умуман  қизиқишим йўқолган.
39.0. “Мен”им  ўзгарганини  ҳис  қилмаяпман.
    1. “Мен”им  бироз  ўзгарганини  ҳис  қиламан.
59     2.  Кўп  ўзгарган.
    3. “Мен”им  шунчаки  ўзгарганки, ўзимни  танимаяпман.
40.0. Оғриқни  одатдагидек  сезаман.
    1. Оғриқни  одатдагидан  кўпроқ  сезаман.
    2. Камроқ  сезаман.
    3. Энди  оғриқни  деярли  сезмаяпман.
41.0. Баъзан  ўзгаришлар  (оғиз  қуриши,  юрак  уриши,  бўғилиш) 
       одатдагидан  кўп  эмас. 
   1. Бу  ўзгаришлар  одатдагидан  кўпроқ  бўляпти.
   2. Одатдагидан  сезиларли  равишда  кўп.
   3. Жуда  кўп  бўляпти.
42.0. Эрталаб  кайфиятим  кечқурунга  қараганда  ёмон  эмас.
    1.  Эрталаб  кечқурунга  қараганда  бироз  ёмон.
    2.  Эрталаб  сезиларли  равишда  ёмон.
    3.  Эрталаб  кайфиятим  кечқурунга  қараганда  жуда  ёмон.
43.0. Баҳор (куз)да  кайфиятим  тушмайди.
    1. Менда  бу  бир  марта  бўлган.
    2. 2  ёки  3  марта  бўлган.
    3. Кўп  марта  бўлган.
44.0. Кайфиятим  ёмон  бўлади,  аммо  бу  кўпга  чўзилмайди.
  1. Тушкин  кайфият  1  ҳафтадан  1  ойгача  бўлади.
  2.  Ойлаб  бўлиши  мумкин.
  3.  Бу  бир  йилгач  ҳатто  ундан  ҳам  кўпроқ  чўзилиши  мумкин.
Маълумотларни  ҳисоблаш  ва  интерпретациялаш.
Белгиланган  рақамлар сони аниқланиб, ҳисобланади.
Улар  балл  деб  ҳисобланади.  Масалан  2  жавоб  синалувчи  ҳолатига
мос  топилиб  белгиланса,  2  балл  қилиб  белгиланади.  
1-9  депрессия  йўқ  ёки  аҳамиятга эга  эмас.
10-24  минимал  (бироз)  депрессия.
25-44  енгил  депрессия.
60 68-87  аниқ  ифодаланган  депрессия.
88  ва  ундан  юқори  балл,   чуқур  депрессия.
Шахснинг  суицидга  мойилигини  аниқлаш  методикаси
Қуйида З. Королёва  томонидан  ишлаб  чиқилган  “Шахснинг суицидга
мойилигини  аниқлаш”  методикасини  хавола  этамиз.
Йўриқнома:   Синалувчига     қуйидаги     шаклни     ўзи     истаган   тарзда
бўяш  таклиф  этилади.
Натижалар интерпретацияси.
1.   Агар     шаклнинг     кўпроқ     қисми     бўялган     бўлса,     кайфиятнинг
ёмонлигидан  далолат  беради. Синалувчини  нимадир  қийнаяпди, қандайдир
муҳим     нарса     ташвишга     солмоқда.     Бироқ     бу     ҳолат   вақтинчаликдир.
Суицидга  мойиллик  йўқ.
2. Агар   шакл   бўялмасдан,   шунчаки   айлантириб   чизиб чиқилса,   бу
синалувчининг     кучли     иродаси     ва     мустаҳкам     асаб   тизимидан     дарак
беради.   Бу     одам     ҳеч     қачон     ожизлик     қилиб,   суицид     ҳақида     ўйламайди.
Бундай  хатти – ҳаракатларни  ўзига, яқинларига  ва  атроф  оламга  нисбатан
жиноят     деб   ҳисоблайдилар.     Ҳаёт     қанчалик     оғир     бўлмасин,     барча
қийинчиликларга     қарши     курашишга,     ҳар     қандай     тўсиқларни   енгиб
ўтишга  тайёрликни  англатади.
61 3.   Шаклнинг     учтадан     кўп     бўлмаган     қисми     бўялган     бўлса,   ушбу
одам  аниқ  вазиятларда  суицид  ҳақида  ўйлашини  ва  барча нарсалар  унга
қарши     чиқадиган     ҳолатларда     суицидал   ҳаракатларни     ҳам     амалга
ошириши     мумкинлигидан     далолат   беради.     Бироқ,     бу     одам     табиатдан
оптимист     бўлиб,     оғир     вазиятлар     унга     камдан   –   кам     ҳолтда     қўрқинчли
бўлиб  кўринади.
    4.   Шаклнинг     чап     қисми     бутунлай     бўялган     бўлса,     бу   шахснинг
кўнгли   нозиклигидан   ва   ҳаддан   зиёд   таъсирчанлигидан   далолат   беради.
Бундай  инсонлар  ҳаётдаги ноҳақликларни  юрагига  яқин  олади  ва  бундан
қийналадилар. Уларда   суицидга   мойиллик   бор,   лекин   яқинларига  бўлган
муҳаббати     ушбу     қарордан     уларни     қайтариб     туради.     Чунки   яқинларига
азоб  беришни  истамайдилар.
    5.   Агар     шакллнинг     ўнг     қисми     тўлиқ     бўялган     бўлса,     ушбу   одам
суицидга  мойиллигини  ўзининг  фойдаси  йўлида  қўллайди: ўз  яқинларига
таҳдид  қилиб,  талабларини  бажаришга  мажбур қилади.
  6. Шаклнинг  барча  қисми  бўялса,  бу  одам  онг  остида  ўлим ҳақида
ўйлайди.   Бу     интилиш     унда     жуда     кучли   ривожланган.   Бироқ,     унинг
суицидал     мойилиги     ташқаридан     намоён     бўлмайди,     у   қулай     фурсат
етганда  ташқарига  чиқади. 
Юқорида   қайд   этилган   методикалардан   бевосита   ўқув   муассасалари,
турли   хил   ташкилот   ходимлари   ва   маҳалла   фуқаролари   билан   иш   олиб
борувчи   психологлар,   мутахассислар   амалиётда   қўллаб   натижага   кўра
суицидал   ҳолатларни   олдини   олиш   учун   профилактик   ишларни   амалга
оширишлари мумкин.
62 63 2.4.   Суицидал ҳолатларнинг олдини олишда психопрофилактик
чора-тадбирлар мазмуни
Замонавий   психологияда     мавжуд   психологик   профилактика       амалий
ва   илмий   назарияларга   асосланган   бўлиб,   таълим   муассасалари,   оила,
оммавий   ахборот   воситалари,   жамоа   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи
ташкилотлар,   “Камолот”   ёшлар   ижтимоий   ҳаракатларининг   ҳамкорликда
амалга   оширилувчи   ўзаро   узвийликдаги   комплекс   чора-тадбирларини   ўз
ичига   олади.   Психологик   тадқиқотларда   с уицидал   уринишга   айнан,   қайси
нотўғри тарбиявий таъсир ёки   девиант хулқ кўринишлари сабаб бўлганлиги
тўлиқ аниқланмаган. Шу боис, суицидал фаоллик ривожланиш хавфи мавжуд
гуруҳларга   тааллуқли   бўлган     педагогик-психологик   коррекцион     дастурлар
комплекси ишлаб чиқилиши зарур. Бу дастурлар ўсмир суицидентларнинг ўз
хулқ-атворини   назорат   қилишга     кўмаклашиш,   муқобил   ижтимоий   муҳит
билан алоқасини тиклаш ва ривожлантиришнинг  педагогик-психологик усул
ва воситаларини аниқлашга қаратилган.
Олиб   бориладиган   психопрофилактик   тадбирларда   ўсмирларни   унинг
атрофидаги   шахсларнинг     салбий   таъсирларидан   сақлаш     мақсадида
психологик–педагогик  ҳамда  ижтимоий  кўмак  беришга  қаратилган,   яъни:  а)
оила,   маҳалла,   ўқув   гуруҳи,   синф   ва   педагогик   жамоа,   оммавий   ахборот
воситалари;   б)   ўсмирлар   шахслараро   муносабатлари   асосий   қирраларига
таъсир   қилувчи   таълим   ва   тарбия   шароитларини   оптималлаштиришдан
иборат.         
Демак,   психопрофилактиканинг   асосий   мақсади   шахснинг   суицидал
уринишлар   содир   этилишига   олиб   келувчи   салбий   ижтимоий   -   психологик,
педагогик   омилларни   аниқлаш   ва   уларни   бартараф   этишнинг   коррекцион
тарбиявий тадбирларини амалга оширишни тақозо этади.
Ўсмирлар   суицидал   уринишларининг   махсус   профилактикаси
қуйидагиларни қамраб олади:
64 - суицидал муаммолар тўғрисидаги миш-мишларни тарқатиб юбориш;
-ўсмирлар   суицидал   фаоллигини   келтириб   чиқарувчи   ижтимоий-
психологик вазиятларни тадқиқ этиш;
-суицидал   хавф   даражаси   юқори   бўлган   ўсмирлар   билан   коррекцион
тарбиявий   ишларни   амалга   ошириш,улар   билан   доимий   мулоқот
ўрнатиш,муаммоларни ҳамкорликда муҳокама қилиш; 
  -суицидал   фикрларни   вужудга   келтириш   эҳтимоли   мавжуд   оммавий
ахборот воситалари манбаларини таҳрир қилиш:
   - миллий урф одатлар, анъаналар, маросимлар қизиқарли, кўнгил очар
дастурларнинг   суицидал   хулқ-атворли   ўсмирлар   билан   ўтказиладиган
психопрофилактик тадбирлар режаларига киритилиши, уларнинг атрофидаги
инсонлар билан ижтимоий алоқалар ўрнатишлари, суицидал фаолликка олиб
келиши мумкин бўлган ижтимоий дезадаптация ҳолатларини бартараф этиш
имконини беради 
Ўсмирлар   билан   олиб   бориладиган   психопрофилактик   ишлар   умумий
йўналишининг   асосий   мазмунини   жамоада   суицидоген   шароитининг
сақланиб   қолиши,   суицидал   хулқ-атворнинг   шаклланишига   имкон
туғдирувчи   педагогик   -психологик,   ижтимоий   ва   ижтимоий-психологик
шарт-шароитларни заифлаштириш ва бартараф этиш ташкил қилиши лозим.
Ўсмир ўз тенгқурлари,жамоа ҳаёти ва фаолиятида фаол иштирок этиб,жамоа
манфаатларини   кўзлаб   яшашга   ҳамда   ўз   хатти-ҳаракатларини   ана   шу
жамоага бўйсундиришга ўрганади
Тажрибалар   шуни   кўрсатадики,   психопрофилатик   тадбирларни   амалга
ошириш   бир   қатор   омилларга   боғлиқ   бўлиб,   аниқ   ечими   мавжуд   эмас
фавқулодда   мураккаб   вазифа-бу,   ўсмирларнинг   суицидал   хавф   даражасини
аниқлашдир.   Мутахассисларнинг   фикрича,   суицид   хавфининг   индивидуал-
психологик омилларини  қуйидаги хусусиятлар ташкил этади:
-   оилавий   тарбия   шароитлари   (илк   болаликда   отасининг   йўқлиги,
оилада   матриархал   услубдаги   муносабатлар,   ичкиликбоз,   руҳий   касал
аъзолари   бор   оилада   тарбияланганлик,ўсмирга   нисбатан   хаддан   зиёд
65 чеклашларёки   кучли   назоратунинг   фикри   билан   ота-онанинг
ҳисоблашмаслиги, болаликда бошидан кечирган кучли руҳий зўриқиш: кучли
қўрқув, руҳий ёки жисмоний жароҳатлар, ўзгалар томонидан инкор этилиш,
яқинлари   томонидан   ўз   жонига   суиқасд   қилиш   содир   этилган   оилада
тарбияланганлик ва ш.к.);
-ўсмирнинг   таълим   муассаси,   оила   тарбиявий   таъсирларига     бефарқ
муносабатда бўлиши; 
- такрорий суицидал ҳаракатларни содир этиш; 
- хулқий оғишлар;
-ижтимоий   мавқенинг   йўқотилиши,   ижтимоий   муҳитдан   ажралиб
қолиш; 
- муқаддас севги муносабатларининг узилиши; 
-ўсмир   қизиқишлари,   эҳтиёжлари   инобатга   олинмаган   ҳолда   унга
нисбатан ўтказилган“босим”(кийинишда, дўст  танлашда, мактабдан кейинги
таълим муассасаини танлашда) тайзиқ;
- жиноий жазоланадиган ҳаракатларни содир этиш; 
Ўсмирлар суицидал хулқ-атвори профилактикасининг ниҳоятда муҳим,
масъулиятли   босқичини   суицидентга   ёрдам   кўрсатиш   ташкил   этади.
Психологик амалиётнинг кўрсатишича, суицидал фикрга эга бўлган  ўсмирга
ёрдам кўрсатишнинг уч асосий йўли мавжуд:
-   ўсмирнинг   суицидал   хулқ-атворини   ўз   вақтида   диагностика   қилиш,
ва унга мутаносиб психологик коррекциясини амалга ошириш;
-   инқироз   (депрессия)   ҳолатидаги   ўсмирни   фаол   эмоционал   қўллаб-
қувватлаш;
-   салбий   вазиятларни   енгиллаштириш,   юмшатиш   мақсадида   унинг
ижобий йўналишларини рағбатлантириш.
Коррекцион   тадбирларни   амалга   ошириш   жараёнидаги   тарбиявий
аралашувнинг   имконияти   ёки   зарурий   диагностик   воситалари   мавжуд
бўлмаган ҳолатларда ўсмирни   қийин вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини
аниқлаш ва инқирозли ҳолатни енгиб ўтишнинг марказида суицидент билан
66 индивидуал   профилактик   суҳбат   туради.   У   ўзига   хос   хусусиятларга   эга
бўлиб, булар қуйидагиларда акс этади:
-   ҳеч   қачон   ўсмирни   суҳбатга   учинчи   шахслар   орқали   таклиф   этиш
мумкин   эмас,   таклиф   шахсан   билдирилиши   лозим   (яхшиси   у   билан
тасодифий   равишда   учрашгандек   бўлиб,   у   билан   учрашув   учун   баҳона   ёки
қандайдир осон илтимос ёки вазифа билан мурожаат қилиш лозим).
- суҳбат жойини танлашда энг асосийси – бегоналарнинг бўлмаслигига
эътиборни   қаратиш   (суҳбат   қанча   вақт   давом   этмасин,   уни   ҳеч   ким
бўлмаслиги лозим);
      -   иложи   борича   суҳбатни   ишдан,   ўқишдан   кейинги   вақтда
режалаштириш лозим;
      -   суҳбат   жараёнида   ҳеч   қандай   ёзувларни   олиб   бормаслик,   соатга
қарамаслик,   қандайдир   ишларни   «йўл-йўлакай»   бажармаслик   мақсадга
мувофиқ   бўлиб,   ўзингизнинг   бутун   кўринишингиз   билан   суицидентга,   Сиз
учун ҳозир ушбу суҳбатдан муҳим ҳеч нарса йўқлигини  намоён этиш лозим.
Кескин   стресс   ҳолатига   жавоб   тарзида   юзага   келувчи   ижтимоий-
психологик   дезадаптация   ҳолатида   бўлган   ички   ишлар   ходимларга   ёрдам
кўрсатишга   йўналтирилган   ва   хулқ-атворнинг   ўз-ўзини   ҳалок   қилиш
шаклларини, биринчи навбатда ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларини олдини
олишга   мўлжалланган   психологик   усул   ва   методлар   тўпламидан   иборат
бўлиши   керак.   Уни   аниқлаштириш   комплекс   тарзда   ташкил   қилиниб,   қисқа
муддат   мобайнида   шахс   хусусиятлари,   суицид   хавфи   ҳақида   кенг   маълумот
олишнинг   диагностик   методикалари   ва   психологик   коррекциясини   амалга
оширишнинг   нисбатан   самарали   «нишон»ларини   белгилаб   олиш
имкониятини беради.
Хулоса қилиб айтганда, суицидал хавф эҳтимоли бўлган шахслар билан
ишлашда психологик коррекцияни суицидал хавф  ҳолати билан ишлашнинг
мақбул   шакли   сифатида   қўллаш   зарур.   Психологик   коррекция
стратегиясининг   турли   шакллари   таҳлили   суицидал   хулқ-атворнинг
индивидуал   психологик   коррекциясини   қўллаш   лозимлигини   кўрсатади.
67 Ушбу   битирув   малакавий   иш   доирасида   суицидал   хулқ-атворли   инсоннинг
шахсий,   эмоционал   ва   мотивацион-эҳтиёжли   соҳасининг   психологик
диагностикасини   амалга   оширишда   замонавий   психологик   методлардан
ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
68 ХУЛОСАЛАР
Битирув   малакавий   ишнинг   назарий   таҳлили,   вужудга   келувчи
суицидал хулқ-атворининг сабаблари ва шароитлари таҳлили суицидал хавф
омилларини  аниқлашга   имкон  берувчи   суицидал   хулқ-атворнинг   педагогик-
психологик   диагностикаси   ҳисобланади.   Шунингдек,   реал   суицидал   хавфни
аниқлаш   жараёнида,   фақат   суицид   хавфини   шакллантирувчи   омилларни
ҳисобга олибгина қолмасдан, балки шахсни суицидал хулқ кўринишларининг
намоён   бўлишидан   тўхтатиб   қолувчи   педагогик,   психологик,   ижтимоий-
психологик   омилларни   аниқлаш   ва   фаоллаштириш   имкониятларига   ҳам
алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.
Суицидентлар   хулқ-атвори   педагогик,   ижтимоий-психологик   белги   ва
тузилмасини   аниқлаш   асосида   шахснинг   суицидал   хулқ-атвори   педагогик-
психологик   коррекциясининг   қўлланилиши   танланган   мақсад,   белгиланган
вазифаларнинг   амалга   оширилганлиги   изланиш   фаразини   тасдиқлади.
Юқоридаги   мулоҳазаларга   асосланган   ҳолда   қуйидаги   илмий     хулосалар
чиқарилди.
1.   Суицид   муаммосининг   узоқ   йиллар   давомида   ёпиқлиги   таълим-
тарбия   жараёни   шахсга   суицидал   фаоллик   билан   боғлиқ   инқирозли
вазиятларда   зарур   педагогик-психологик   ёрдамни   кўрсата   олмасликларига
сабаб бўлди.
2.   Суицидал   уринишлар   содир   этган   кишиларда   шахслилик   ва
эмоционал   жабҳа   бузилишлари   кузатилади.   Суицидент   шахсининг
мотивацион-эҳтиёж   соҳасини   таҳлил   этиш,   содир   бўлаётган   суицид
ҳодисаларини тушунишда зарур ва муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
3.   Суицидал   уринишларга   олиб   келиши   мумкин   бўлган,   оиладаги   ва
шахслараро   муносабатлардаги   низоли   вазиятлар,   шахсий   қадриятларни
етарлича   ҳис   қила   олмаслик,   ўзини   ўзи   назорат   қилиш   ҳамда   баҳолашдаги
ноадекватлик   ҳисобланиб,   улардаги   долзарб   эҳтиёжларнинг   қондирилишига
тўсқинликнинг   асосий   омилларидан   бири   ҳисобланиб,   коррекцион
тадбирларни амалга оширишда комплекс ёндашувни талаб этади.
69 4.   Кишилар   суицидал   хулқ-атвори   психокоррекцияси,   суицидаллик
даражаси   унинг   руҳий   ҳолати   бўйича   аниқ,   чуқур   ҳамда   тезкор
диагностикани   амалга   оширишда,   психологик-педагогик   таъсир   доираси,
усул ва воситаларини аниқ танлаш ётади. Ички ишлар ходимларда ўз-ўзини
намоён   эта   олиш   имкониятларини   топишга   ёрдам   бериш,   уларнинг
қизиқишлари   ва   эҳтиёжларини   инобатга   олган   ҳолда   ижтимоий   фойдали
фаолиятга   йўналтириш,   истиқболли   мақсадларга   интилиш   мотивациясини
шакллантириш,   коррекцион   тадбирларни   режалаштиришнинг   мақсад   ва
вазифаларини белгилайди.
5.   Психологик-профилактик   тадбирлар   замонавий   психология
фанидаги   мавжуд   илмий   назарияларга   асосланган   бўлиб,   педагоглар,   ота-
оналар,   амалиётчи   психологлар,   маҳалла   фаоллари,   тиббиёт   ва   ижтимоий
хизмат ходимларига ички ишлар ходим ҳаёти ва саломатлиги учун масъулият
ҳиссини юклайди.
6.   Суицидал   хавф   эҳтимоли   мавжуд   кишиларни   ўз   вақтида   аниқлаб,
комплекс   педагогик,   психологик   коррекцион   тадбирларни   амалга   ошириш.
Шунингдек,   ички   ишлар   ходимлар   ўртасида   суицидал   ҳаракатларнинг
олдини   олиш   ва   бартараф   этиш   бўйича   психопрофилактик   тадбирларни
амалга   оширишда   миллий   одатларимиз,   анъаналаримиз,   қадриятларимиздан
кенг фойдаланиш.
7.   Инқироз   ҳолатидаги   шахсларни   ижтимоий   қўллаб-қувватлашга
эришиш,   таълим-тарбия   ишларини   режалаштириш   ва   ташкил   этишда   ушбу
ёш  даврининг   ижтимоий-психологик   хусусиятларни   чуқур   ҳамда   атрофлича
ўрганиб чиқиш лозим
ТАВСИЯЛАР
1.   “Оила”   илмий-амалий   маркази,   вояга   етмаганлар   билан   ишлаш
комиссиялари   ходимлари,   педагог   ва   тарбиячилар,   ота-оналар   билан   ички
ишлар   ходимлар   ўртасида   ўз   жонига   қасд   қилиш   ҳолатларини   келтириб
чиқарувчи   сабаблар   ва   ушбу   ҳолатларнинг   олдини   олишнинг   педагогик-
психологик   масалалари   бўйича   ўқув   курслари,   семинар-тренинглар   ташкил
70 этиш ҳамда ушбу ўқув курсларига нотинч, нотўлиқ оила вакилларининг фаол
иштирокини таъминлашда бевосита фойдаланиш мумкин.
2.   Турли   ёш   давридаги   шахсларда   ҳаёт   мазмунини   англаш,   ўз-ўзига
баҳо   бериш   кўрсаткичини   кўтариш,   низоли   вазиятларга   нисбатан
муносабатини ўзгартириш. Оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари
орқали   соғлом   турмуш   тарзи,   ўзаро   ҳурмат,   тушуниш,   ҳамдардлик   руҳини
шакллантирувчи,   ички   ишлар   ходимлар   руҳиятига   хос   эшиттиришлар,
мунозараларни ташкил этишда тушунтириш ишларини олиб бориш мумкин.
3.  Ҳар бир шахсни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш, уларнинг
ижтимоий   фаоллигини   оширишда   тенгдошлари   билан   ижобий   шахслараро
муносабатлар   ўрнатилишига   эришиш   имкониятини   бериши   мумкин   бўлган,
унинг   қизиқиш   ва   эҳтиёжларини   эътиборга   олган   ҳолда   ташкил   этилган
турли   тадбирларда   фаол   иштирокини   таъминлаш   билан   психопрофилактик
тарғибот ишларини олиб бориш мумкин.
71 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1 .Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т.: -"Ўзбекистон".-2008. 
2.Амбрумова   А.   Г.,   Тихоненко   В.   А.   Диагностика   суицидального
поведения // М.: Минздрав, 1990. - 106 с.
3.Баркер   Ф.   Мспользование   метафор   в   психотерапии.   Воронеж;   НПО
«МОДЭК» 1995,-224с.
4.   Ғозиев   Э.Шахс   психологияси   ва   касб   танлаш-Тошкент:Ўзбекистон
1987- 30 б
5.   Еникеева   Д.Д.   Пограничные   состояния   у   детей   и   подростков.   –   М,,
1998. 97 с.
6.   Нишонова   З.Т.   Дўстмуҳаммадиева   Ш.А.   Тулаганова   Ш.Т.
Педагогика – психология (ўқув қўлланма) Тошкент 2001 й
 7. Осипова А. Введение в психокоррекцию. Воронеж, 2000.-320 с512.
8. Попов Ю.В.Концепция саморазрушающего подения как проявления
дисфункционального   состояния   личности   //   Оброзрение   психиатрии   и
медицинской психологии им. В.М.Техтерева. -1994. № 1.-С. 6- 13.
  9.   Сидушин   Б.А.   Ритуальные   самоубийства   в   различных   этносах.   –
СПб., 2003.-243с.
  10.   Суицидология:   Прошлое   и   настоящее:   Проблема   самоубийства   в
трудах   философов,   социологовЮ   психологов,   психотерапевтов   и   в
художественных текстах. – М.: «Когито -Центр», 2001. -569с.
11.   Токарева   В.А.,   Сосновский   В.А.,   Абдуллаев   Ф.А.   Особенности
темперамента   военнослужащих,   их   выявление   и   учет   при   обучении   и
воспитании личного состава. Ташкент: АВС РУ, 2001.-30 с
12.Токоев   К.К.   Особенности   суицида   в   различных   этнических
попуяциях. – М,: «ЗИСА», 2000. -305с.
   13. Умаров Б.М. Болалар ва Ички ишлар ходимлар суицдининг ёш ва
ижтимоий   –   психологик   хусусиятлари:   Психол.   ...фанлари   номзоди
дис.Тошкент:     ТДПИ,   1993.   –   154   б   (возростных   особен   суицида   детей   и
подростков)
72   14.   Усмонов   Э.Ш.   Ўзбек   хотин   –   қизлари   суицидал   хулқининг   (ўз   –
ўзини   ёндириш)   ижтимоий   –   психологик   ва   ёш   хусусиятлари.   :
Психол. ...фанлари номзоди дис.Тошкент:  ТДПИ, 1993. – 21-23б.
15. Шнедйдман Э. (Shneidman E.S) Душа самоубийцы: Пер.с англ. – М.:
Смысл, 2001. – 315 с.
16.Эйдемилер   Э.Г.   Диагностика   суицидального   риска   в   семье   –   СПб.:
Питер, 2002. – 37 с
17.J.John   Mann,   MD   –   A   Current   Perspective   of   Suicide   and   Attempted
Suicide, 2002, 136:302 -311.
18. Mann J.J. Waternaux C,H, a,G, Malone KM.Toward a clinical model of
suicidal behaviour in psychiatric patuents. Am J Psychiatry. 1999; 156:181-9/
19.   Paris   J.,   MD   –   Chronic   Suicidality   Among   Patients   With   Borderline
Personality Disorser, 2002, 53:738 – 742/
20.Rutz   W.,   Walinder   J.,   Von   Knorring   L.,   Rhilgren   Z.,   Philgren   H.
Prevention of depression and suicide by edbcation and medication: impact on male
suicidally. An update from  the Gotland study. International  Journal of Psychiatry
in Clinical Practice. 1997. 1; 39 – 46/
73

Suitsidal xulq-atvor diagnostikasi va psixokorreksiyasi mavzusi batafsil yoritilgan.

Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha