Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Сузларнинг морфемик тахлили. Морфемика

Купить
МорфемикаМорфемика С узларнинг морфемик тахлили ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Р Е Ж А : 1. Морфемика ва унинг бирлиги ҳақида умумий маълумот . 2. С ў знинг морфемик структурасидаги ўзгариш 3. Морфеманинг структур таснифи 4. Морфеманинг шакл ва маъно муносабатига кўра тури ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемика ва унинг бирлиги ҳақида умумий маълумот . • Морфемика сўзнинг номустақил таркибий қисми ҳақидаги таълимот. Маълумки, ўзбек тилида, флектив тиллардагидан фарқли ўлароқ, ўзак мустақил маъно англатиш хусусиятига эга. Сўзнинг ўзакдан бошқа қисмлари эса ундан айрича қўлланмайди ва маъно англатмайди. Шунинг учун улар морфема дейилади. Масалан, ( пахтакорларга ) сўзи ( пахта ) , ( - кор ) , ( - лар ) , ( - га ) қисмларидан иборат. Ажратилган ҳар бир таркибий қисм бу сўз доирасида ўзига хос элементар ва семантик мавқега эга. Улар лисонда ана шундай ажралган ҳолда ўз «хонача»ларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшайди. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • ( Пахта- ) ва ( - кор ) , ( - лар ) , -га қисмлари ўзаро семантик ва қўлланиш хусусияти жиҳатидан фарқланади. [ Пахта ] бирлиги мустақил луғавий маънога эгалиги ва бу маънони қолган қисмларсиз ҳам англата олиш хусусияти билан бошқа таркибий қисмлардан ажралиб туради. Шунинг учун у лексема дейилади. Бошқа қисмлар эса ажралган ҳолда мавҳум бўлиши, лексемасиз мустақил маъно англата олмаслиги билан характерланади. Лексема шаклланувчанлик, морфема шакллантирувчанлик белгисига эга. Номустақиллик табиати ва лексемага шакл бериш вазифасига хосланганлиги уларни морфема деб аташга олиб келган. Морфеманинг нутқий кўриниши қўшимча дейилади. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Тилимизда ёрдамчи сўз деб аталувчи катта гуруҳ ҳам бор бўлиб, лексема ва морфема сирасида «оралиқ учинчи» мақомида бўлади. Шунинг учун уларни лексема-морфема дейиш мумкин. Ёрдамчи сўзнинг лексемалиги шундаки, у мустақил сўз каби ажралганлик хусусиятига эга. Бироқ шаклланувчанликка эга эмас. Луғавий маънога эга эмаслиги уларни морфемик майдон сари тортиб туради. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Лисоний сатҳда лексема қўшимчали ёки қўшимчасиз бўлиши мумкин. Масалан, [ ишчи ] , [ пахтакор ] , [ ишла ] лексемалари – нутқий ясама сўзнинг лисонийлашуви. Улар лексема сифатида лисонда [ иш ], [ пахта ] лексемаларидан фарқли ўлароқ, сўз ясовчи қўшимча билан бирга мавжуд. Қўшимчадан холи лексема ўзак атамаси билан ҳам номланади ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Туркий тилларда ноль морфема грамматик шакл сирасида устувор мавқега эга экан, нутқда воқеланган аксарият мустақил лексема қўшимчасиз бўлиши мумкин эмас. Моддий қиёфали морфемасиз бундай сўз ноль қўшимчалидир. Масалан, нутқдаги Китобни ўқи , Уйга бор, У аълочи гапларидаги ( ўқи ) , ( бор ) , ( аълочи ) сўзлари – ноль қўшимчали нутқий бирлик. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Лексема тарихий тараққиёт натижасида морфемага айланиб бориши, морфема эса сўзнинг ўзагига сингиб кетиши мумкин. Масалан, [ хона ] лексемаси тараққиёт натижасида иккига ажралган. Бир маъносида « жой » семали ясама сўзни ҳосил қилувчи деривацион воситага айланиб кетган, лексемаликдан маҳрум бўлган. [ Нома ] , [ гоҳ ] , [ хўр ] лексемаси ҳам шундай тарихий силжишни бошидан кечирган. Албатта, тилдаги бундай ҳодисалар илмий муаммо бўлиб, махсус текшириш натижасида тайинли хулосага келиш мумкин. Чунки бу бирликнинг туркий унсурлар эмаслиги шуни тақозо қилади. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz С ў знинг морфемик структурасидаги ўзгариш • Айтилганидек, тил тараққиёти натижасида сўзнинг семантик, фонетик структурасида бўлгани каби, морфемик таркибида ҳам жиддий ўзгариш юз беради. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфмик таркибида жиддий ўзгаришлар кўриниши сўз ва қўшимча бирлашиб, сўз тублашиши мумкин: юксал, юксак с ўз ва қўшимча бирлашиб яхлитланиши мумкин: бирон, бирор, безор c ўз ва қўшимча орасидаги алоқа соддалашиши мумкин : юмшо қ , қатти қ ; (Қўшимча бундай зичлашиши натижасида ўз инварианти – морфемасидан узилиши мумкин.) c ўз қўшимча ҳолига келиши, мураккаб қўшимчалар бир-бирига қўшилиб кетиши, яъни бирлашиши мумкин бориб ётиб ди – бориб ятип ти – бор яп ти; нинг + и=ники . ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемаларнинг функционал- семантик таснифи Морфема функционал-семантик хусусиятига кўра : деривацион морфема грамматик морфема ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Деривацион морфема сўзга қўшилиб, янги сўз ҳосил қилади. Янги сўз янги луғавий ва грамматик маънога эга бўлади. Масалан, [ пахта ] лексемаси [ - чи ] аффиксини олиб, ( пахтачи ) сўзи вужудга келади. Янги луғавий маъно янги грамматик маънони ҳам вужудга келтирди: нарса-буюм оти шахс отига айланди. Шу билан биргаликда, янги сўзнинг валентлик имконияти ҳам асос сўзникидан кескин фарқланадиган ҳолга келади. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Грамматик морфема асосий хусусиятига кўра: луғавий шакл ҳосил қилувчи морфема синтактик шакл ҳосил қилувчи морфема луғавий-синтактик шакл ҳосил қилувчи морфема www.arxiv.uz • Луғавий шакл ҳосил қилувчи морфема лексема луғавий маъносини нутққа мослаштириш вазифасини бажаради. Масалан, [ китоб ] лексемасининг семемасида бирлик ва кўплик маъноси номаълум. Сон луғавий шакл ҳосил қилувчиси бўлган [ – лар ] уни кўплик томон муайянлаштиради. Бу морфеманинг ÿзига хос тури луғавий- c интактик шакл ҳосил қилувчи морфема бÿлиб, луғавий маънони муайянлаштириш, нутққа хослаш билан бирга (( кел ган ) , ( ўқи гач ) ), сўзни синтактик алоқага ҳам киритади: ўқи ган бола, ўқи гач гапирмоқ . www.arxiv.uz • Синтактик шакл ҳосил қилувчи морфема сўзнинг синтактик қурилмадаги ўрнини белгилайди. Масалан, кесимлик категорияси сўзга кесимлик мавқеини беради. Кесимнинг эга ва ҳол билан синтактик алоқасини таъминлайди. Келишик морфемалари олдинги мустақил сўзни кейинги, эгалик қўшимчалари эса кейинги мустақил сўзни олдингисига боғлаш вазифасини бажаради. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфеманинг структур таснифи • Морфема тузилишига кўра содда ва мураккаб турга бўлинади: • Содда морфема тарихан қандай бўлганлигидан қатъи назар ажралмас, яхлит, бир таркибли морфемадир: [ - лар ] , [ - роқ ] , [ - чи ] , [ - ники ] , [ - син ] , [ - ди ] , [ - гач ]. • Мураккаб морфемалар аслида мустақил морфеманинг маълум функция бажариш мақсадида бирлашиши: ( одам гарчилик ) , ( уй гача ) , ( хафа чилик ) , ( чорва чилик ) , ( бор ганда ). ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфеманинг шакл ва маъно муносабатига кўра тури • Морфемада ҳам шакл ва маъно муносабати барқарор. Морфеманинг миқдоран чекланганлиги бу муносабатнинг кенг қамровлилигидан далолат беради. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемик полисемия • Морфемик полисемия кенг тарқалган. Бу морфеманинг полифункционаллигига боғлиқ. Мисол сифатида [ – чилик ] аффиксини олайлик. Дарслик ва қўлланмаларда унинг қуйидаги уч маъноси фарқланади: • 1) асосдан англашилган нарса етиштириладиган соҳани ифодаловчи от: ( пахтачилик ) , ( уруғчилик ) , ( чорвачилик ) , ( узумчилик ); • 2) асосдан англашилган нарса-ҳодисанинг борлик ҳолатини билдирувчи от: ( пишиқчилик ) , ( мўлчилик ) , ( арзончилик ); • 3) асосдан англашилган тушунча билан боғлиқ бўлган ишни билдирувчи от: ( улфатчилик ) , ( тирикчилик ) , ( душманчилик ). • Аксарият морфема – полисемик табиатли. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемик омонимия • Шаклдошлик бир тур морфемалар орасида ҳам, турли морфема орасида ҳам бўлиши мумкин. • 1) деривацион омонимия: - ки I : [ турт ки ] , [ теп ки ] , [ кўч ки ] (от ясовчи); - ки II : [ ич ки ] , [ кеч ки ] , [ уст ки ] (сифат ясовчи). • 2) грамматик омонимия: -( и)ш I : ( бор иш ) , ( кел иш ) , ( кет иш ) (ҳаракат номи шакли); -(и)ш II : (бирга) ( юв иш ), ( тара ш ), ( ишла ш ) (биргалик нисбат шакли); • 3) деривацион-грамматик омонимия: -(и)м I : [ йиғ им ] , [ тер им ] , [ сиғ им ] (от ясовчи морфема); -(и)м II : уй им , китоб им , соат им (эгалик морфемаси). ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемик синонимия • Аксарият морфема маънодошлик муносабатида бўлади. Шу боисдан деривацион ҳамда грамматик синонимия фарқланади. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Деривацион синонимия • Деривацион морфеманинг бир-бирига яқин маънони ифодалаши деривацион синонимия дейилади. Масалан, сифат ясовчи [ - ли ] , [ - дор ] , [ - сер ] , [ - ба ] морфемалари ўзаро синоним: ( савлатли ) , ( савлатдор ) , ( серсавлат ) , ( басавлат ) каби. • M аънодошлик морфемалараро тўлиқ эмас, балки айрим маъно қирралари орасида бўлади. Яъни бир морфема иккинчи морфема билан барча маънолари асосида синоним бўла олмайди. • Бугунги кунда деривацион синонимия ва деривацион даражаланишни фарқлаш тилшунослигимизда тадқиқини кутаётган муаммолардан. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Грамматик синонимия . • Нон ни енг - нон дан енг, уй га жўнамоқ - уй томон жўнамоқ каби ҳодисаларда грамматик маънодошлик мавжуд. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфемик антонимия • Морфемик антонимия деривацион морфема орасидагина мавжуд. Унга мисол сифатида [ - ли ] ва [ - сиз ] аффиксини келтириш мумкин: андиша ли - андиша сиз , барака ли - бе барака , бахт ли – бахт сиз каби.. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Морфема вариантлари • Морфема нутқда турли вариантга эга бўлади. Мисол сифатида қаратқич келишиги инвариант шаклининг вариантини кузатайлик: • а) поэтик вариант: боғи н меваси ; • б) тарихий вариант: ман им ; • в) диалектал вариант: китоб тинг ; • г) фонетик вариант: мен инг . • Келишик парадигмасига кириш ҳуқуқига фақат инвариант шакл (- нинг )гина эга. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha