Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Табиат ва жамият муносабатлари эволюцияси

Купить
Табиат ва жамият муносабатлари эволюцияси Режа: 1. Инсон, жамият ва табиат. 2. Табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишнинг тарихи. 3. Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар эволюцияси. Табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишнинг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистонда табиатдан фойдаланиш тарихи. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Табиат — одамнинг пайдо боʻлгунича ҳам, одам иштироки билан ҳам мавжуд борлиқ. Умуман — бу дунё, одам, коинот; микромакромегадунёлар; жонсиз ва жонли борлиқ. Тор маʼнода — табиат фанлари оʻрганадиган обʼект. Т. одамга, жамиятга богʻлиқ боʻлмаган қонуниятга боʻйсунади. Одам Т.нинг бир қисми. Одам Т. қонунларини оʻзгартира олмайди, фақат қрнунлардан фойдаланиб, Т. элементларини, қисмларини оʻзлаштириши мумкин. Т. тушунчаси инсоният жамияти яшаши табиий шароитларининг мажмуи сифатида ҳам қаралади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Инсон яшаши учун меҳнат қилади, меҳнат (мас., деҳқончилик, қурилиш, саноат), мия фаолияти ва б. эса Т.нинг баʼзи жиҳатларини оʻзгартиради. Одам томонидан, яʼни ижтимоий меҳнат жараёнида яратиладиган моддий бойликлар шартли равишда "иккинчи Т." дейилади. Мас., водороддан урангача боʻлган 92 та кимёвий элемент табиийдир, ундан кейинги кашф этилганлари сунʼийдир. Барча сунʼий синтетик кимёвий бирикмалар, одам яратаётган атом ва ядро энергиялари "иккинчи Т."га киради. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Табиат атамаси кенг маʼнода физик, материал оламни билдиради. Кундалик турмушда "табиат" соʻзи остида одам таʼсири остида коʻп боʻлмаган атроф-муҳит ва ундаги ҳаёт (ёввойи табиат) назарда тутилади. Биринчи ҳолда табиатни умуман фан, иккинчи ҳолда эса табиатшунослик оʻрганади. Бунда табиат субатомдан галактик миқёсларга боʻлиб коʻрилади. Одамнинг Т.га муносабати тарихда оʻзгариб ва ривожланиб борди. Антик фалсафада Т.га стихияли кучлар (Демокрит), идеал дунёнинг инʼикоси (Платон), уйгʻун жараён (Пифагор), мукаммаллик (Аристотель) деб қаралган. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Диний таʼлимотларда Т. рухий ибтидонинг моддий гавдаланиши деб хисобланган ва худо Т.дан юқори туради деб тушунилган. Уйгʻониш даврида Т.га ҳамма табиий уйгʻунлик ва мукаммалликнинг юзага чиқиши сифатида каралди. Янги даврда Т.га боʻлган муносабат Т.нинг илмий оʻрганиш обʼектига айланишида катта рол оʻйнади. Т. обʼекти фазо ва вақтда мавжуд модда, материядир. Улар чексиз маʼлум нарсаларнинг (элементар зарралар, антизарралар, қум, тош, тупроқ, сув, ҳаво, жонсиз ва жонли мавжудот, планеталар, юлдузлар, галактикалар ва б. самовий жисмлар, физик майдонлар) мажмуидан иборатдир. Бир вақтлар (фаннинг соʻнгги маʼлумотлари боʻйича бундан 20 млрд. йил аввал) бу жисмлар бошқа коʻринишда боʻлган. Боʻлажак млрд. йилларда у яна оʻзгариб боради. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Т. одамнинг , жамиятнинг ватани. Одамнинг ҳаёти Т.нинг , биосферанинг уйгʻун шароитига богʻлиқ. Бу шароит салбий томонга оʻзгартирилса, одамнинг нормал яшашига путур етказилади, экологик муаммолар пайдо боʻлади. Илмий-техника ютуқларидан нотоʻгʻри фойдаланиш — биосферанинг бузилишига олиб келади. Бинобарин Т.ни пухта билиб, ундан самарали фойдаланиш, унга тоʻгʻри ва оқилона муносабатда боʻлиш лозим (қ. Табиатни муҳофаза қилиш). Инсоннинг Т.га бундай муносабатда боʻлишида фан асосий омил боʻлиб келмоқда. Ер ва коинотда инсоннинг фаолияти фаоллашмоқда. Коинотнинг узоқузоқ жойлари (мас., метагалактикалари)да ,т юз бераётган ҳодисаларни кенгроқ ва чуқурроқ билиш Т. ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради. Омонулпа Файзуллаев. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Инсон – тирик организмлар туркумига кирувчи мураккаб ижтимоий ва меҳнат фаолиятини юргизувчи индивид. Инсон тарихий жамоа жараёни субьекти бўлиб, у ер куррасидаги моддий ва маънавий маданий ривожланишнинг асосчисидир. Инсон бошқа турдаги тирик мавжудотлар билан гинетик боғланган ҳолда, лекин улардан онгини юқорилиги, меҳнат қуролларини ишлаб чиқара олиши, нутқнинг ривожланганлиги, ижодий фаоллиги ҳамда ахлоқий, маънавий ва рухий ўз – ўзини англай олиши билан ажралиб туради. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Жамият – кенг маънода инсонларнинг тарихан қарор топган биргаликдаги фаолиятлари мажмуи ёки тор маънода ижтимоий муносабатларнинг конкрет типидир. Табиат – кенг маънода бутун борлиқ олам ва унинг хилма – хил шакллари; тор маънода кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф табиий муҳит. Инсон ўзининг ҳаёти давомида бутун борлиқдан эмас, балки уни ўраб турувчи ва унинг таъсири доирасида турган атроф табиий муҳитдан фойдаланиш мумкин. Шу тариқа инсоният тарихида жамият билан табиат ўртасида тўхтовсиз ва хилма – хил ўзаро таъсирлар рўй берган. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Жамият ва табиат, инсон ва яшаб турган муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир муаммоси инсониятнинг абадий муаммоларидан биридир. Фалсафий тафаккурнинг бутун тарихи давомида у турлича ҳал қилиб келинган. XVIII асрда Франция социологи Монтескье ўша давр учун хос бўлган фикрларни олға суради. У «Қонунлар руҳи тўғрисида номли асарида жамият табиатга тўла равишда қарамлиги тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, «Иқлимнинг ҳукмронлиги барча кучлардан устунроқдир», деган шиорни олға суради. Кишилар жамиятини табиатга қарши қўядиган, кишилар билан табиат ўртасидаги алоқани истисно қиладиган идеалистик қарашларга қарши ўлароқ табиат билан инсон ўртасидаги чамбарчас боғлиқликни асослаш ва кўрсатиш муҳим аҳамиятга моликдир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Тарихга икки томондан қараш мумкин, уни табиат тарихи ва инсонлар тарихига бўлиш мумкин. Бироқ ҳар икки томон чамбарчас боғлиқдир. Инсоният жамияти мавжуд экан, табиат тарихи ва инсонлар тарихи бир- бирини ўзаро қувватлаб турадилар. Жамият ва табиат бирлигини таъкидлар эканмиз, биз унинг тимсолида уларнинг моддий жиҳатдан бирлигини тушунамиз, яъни улар моддийдирлар, бир хил кимёвий моддалардан иборатдирлар, назарияда диалектик деб аталувчи баъзи бир объектив (холис) қонунларга гарчи ўзига хос бўлса ҳам бўйсўнадилар. Жамиятда ижтимоий қонунлар билан бирга физика, кимё ва биология қонунлари ҳам амал қилади. Бунда инсон, жамият табиатнинг бир қисми сифатида тавсифланади. Инсоннинг жисмоний ва маънавий ҳаёти табиат билан чамбарчас боғлангандир. Бу табиат ўз-ўзи билан чамбарчас боғлиқ демакдир, Табиат ривожининг мажмуи бўлиши инсоният табиатга тобора кўп ўз таъсирини кўрсатади, инсон фақат ҳар хил ўсимлик ва ҳайвонот турлари ўрнини ўзгартирибгина қолмай, бинобарин уларни шу даражада ўзгартирдики, унинг фаолияти натижасида ер шари умумий ўлимга маҳкум бўлгандагина у билан бирга йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шундай қилиб, инсон нафақат табиатни ўрганиб билади, балки ўзини ўраб турган дунёни ўзгартиради, «ижод» қилади ҳам. Бироқ ландшафт (табиат манзараси)ни ғоят ўзгартириб юборган ва коинотгача чиқа олган инсоният ҳеч қачон табиатдан узилиб кетаолмайди, у ҳамма вақт унинг бағрида яшайди. Инсоннинг ижодий имкониятлари, унинг табиати ва ўзгартириш қобилиятларига келганда, улар чек-чегарасиздир. Моддий ишлаб чиқариш жараёнида одамлар ўртасида вужудга келадиган муносабатларсиз ишлаб чиқариш www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Жамият инсон ҳаёт фаолиятининг тарихий шакли сифатида ҳеч қачон одамдарнинг оддий бирлашмаси бўлган эмас ва бўлмайди ҳам. Жамият одамлар, ишлаб чиқариш, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ташкилотлар ўзаро таъсири мураккаб системасидан иборатдир. Жамият бу муттасил ривожда бўлган аъзо (организм)дир, у айрим ижтимоий элементларнинг ўз бошимча ишларига йўл қўювчи ғайри-ихтиёрий бирикма эмас. Табиат эса-бу моддий жисмлар, реалликлар мажмуидан иборат бўлиб, улар жамият негизини ташкил этади ва уни қуршаб туради. Табиат ривожининг олий босқичи бўлиш жамият фақат табиий омил негизидагина яшайди, ривожлана олади ва унинг табиий омил билан доимий ўзаро таъсирида бўлиш шартидир. Келиб чиқиши жиҳатдан табиат билан боғлиқ бўлган жамият ҳар ҳолда табиатнинг алоҳида қисми сифатида яшайди ва ривожланади. ww Инсон ўзининг табиатга кўрсатаётган салбий таъсирининг оқибатларини сезгач ва билгач, табиатдан оқилона, режали, тежаб- тергаб фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш зарурлиги ҳақида ўйлай бошлади. «Табиатни муҳофаза қилиш» термини дастлаб 1913 йил биринчи халқаро табиатни муҳофаза қилиш бўйича Швецарияда ўтказилган съезддан сўнг кенг тарқалди. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари кескинлашиб, ўта зиддиятли тус олган ҳозирги даврда табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни мувозанатга келтириш асосий вазифалардан ҳисобланади. Табиат, инсон ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорлик муаммоси абадий муаммолардан биридир. Табиат жамиятни яшаш муҳити, унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи ҳисобланади. Жамият табиат ривожланишининг олий босқичи бўлиб, алоҳида социал мазмунга эг Табиат ва жамият ўзаро алоқадорлик тизимида инсон марказий ўрин эгаллайди. Инсон бир вақтнинг ўзида ҳам табиат, ҳам жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, биосоциал моҳиятга эга. Модда ва энергия алмашинуви табиат мавжудлигининг асосидир. Материа ҳаракатининг юқори шакли бўлган жамият табиатнинг алоҳида «инсонийлашган» қисми сифатида яшайди ва ривожланади. Экологияга доир адабиётда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсирини даврларга бўлиш хусусида турли фикрлар мавжуд. Муаммоларнинг бир тоифаси бешта даврни, бошқалари тўртта, учинчилари учта даврни тилга оладилар. Адабиётларда шунингдек жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири тарихини тўрт даврга бўлиш кенг ўрин олган. Яъни 1) ўзиники қилиб олиш; 2) аграр; 3) индустриал; 4) ноосфера даврлари. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Ф. Энгельс «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши китобида инсон табиатни ўзлаштириши тамойилига қараб жамият тарихида уч даврни ажратиб кўрсатади. «Ёввойилик деб ёзади Энгельс – бу асосан табиатнинг тайёр маҳсулотларини ўзлаштириш давридир; инсон томонидан яратилган маҳсулотлар асосан ана шундай ўзлаштиришда ёрдамчи қурол бўлиб хизмат қилади. Вахшийлик бу чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланила бошлаган давр, инсон фаолияти ёрдамида табиат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш усулларини эгаллаш давридир. Цивилизация бу табиат маҳсулотларига ишлов беришни янада эгаллаш даври, асл маънода саноат ва моҳирлик даврдир». www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Неоген даври Ер юзида неантроп ёки Homosapues (онгли одам)нинг пайдо бўлишига тўғри келади. Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг табиатга бўлган муносабати ҳам ўзгариб борган. Баъзи бир тадқиқотчилар табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларидаги асосий тарихий босқичларни 4 даврга бўлишади. А) Ибтидоий жамоа тузуми даври. Ибтидоий жамоа тузумида инсоният табиатга сезиларли таъсир ўтказмаган. Ибтидоий жамоа тузуми даврида кишилар ўзи фойдаланадиган табиий ресурсларнинг ҳолатига маълум даражада эътибор бериб, истеъмол қиладиган ўсимликларни ва ов қиладиган ҳайвонларни ҳимояга ола бошлаганлар. Чунки бу даврга келиб аҳоли сони кўпайиб, ишлаб чиқариш қуроллари анча такомиллашиб, ўқ-ёй мураккаброқ балиқ овлаш асбоблари яратилди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Булар ўз навбатда ибтидоий жамоа кишиларининг яшаши учун зарур бўлган табиий ресурсларни ва муқаддас ҳисобланган жойларни ҳимоя қилиш юзасидан баъзи бир чораларни кўришга ундаган эди. Ҳатто маълум ҳудудларда ҳайвонларни овлаш, фойдали ўсимлик уруғларини кўплаб териб олиш ман этила бошланди. Фойдали ҳайвонларни кўплаб қириб ташлаган кишилар ибтидоий жамоа тузумида ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ноёб ва қимматли ўсимлик ҳамда ҳайвонлар мавжуд бўлган ерлар «муқаддас жой» деб эълон қилинган ва у ерларда ов қилиш, ўсимликларни меваси ва уруғини териш ман этилган. Бу тадбир- чоралар эса табиатни муҳофаза қилиш тарихининг бошланиши бўлган. Ибтидоий жамоа тузуми даврида ибтидоий одам ўзи учун керакли нарсани табиатдан олар экан, бунинг оқибати тўғрисида ўйлаб ўтирмас эди. Чунки ибтидоий одамлар сони Б) Қулдорлик жамияти – хусусий мулкчиликка асосланган жамият бўлиб, инсоннинг табиатга кўрсатган таъсири анча кучайган. Қулдорлик тузумида деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши табиатга таъсирнинг кескин кучайишига сабаб бўлган. Йирик қулдорлар қуллар кучидан фойдаланиб катта ҳудудларни ҳайдаб, табиий ўсимлик ва ҳайвонларни йўқ қилиб, экин далаларига айлантирганлар. Бунга Ўрта Осиёда, Мисрда, Месопотамияда, Хитойда ва Ҳиндистонда ерларни ҳайдаб, суғориб деҳқончилик қилган қулдорчилик давлатлари мисол бўлади. Қулдорлик тузумида ерлардан фойдаланиш тўғрисида ўйламаслик сабабли, тупроқнинг табиий ҳолати ёмонлашиб борган. Қулдорлик фаолияти даврида баъзи давлатларда ёғоч-тахталарга талаб жуда кўп эди. Шу сабабли, ўрмонлардан тўғри фойдаланиш ва уларни қўриқлаш соҳасида чоралар кўрила бо Ҳатто Мисрда қулдорлик жамиятида «Ўликлар дафтари» ташкил этилган. Бу дафтарда табиат муҳофазаси соҳасида жуда қизиқарли саволлар ёзилган. Унда ўлган кишига охиратда қуйидаги савол- жавоблар берилиши ёзилган: «Мен уларнинг яйловларидаги ҳайвонларни ўлдирганим йўқ, ҳайвонларни тангри ерларидан ҳайдаб чиқарганим йўқ. Мен балиқ тутганим йўқ». Бундан кўриниб турибдики, Қадимги Мисрда ҳайвонларни ўлдириш, ўсимликлардан нотўғри фойдаланиш, меъёридан ортиқча балиқ тутиш зарарли ва гуноҳ ҳисобланган. Феодализм тузумида меҳнат воситаларининг такомиллашуви, аҳоли сонини ортиб бориши натижасида инсоннинг таъсир доираси ва сурьати ўсиб борган. Феодализм даврига келганда ишлаб чиқариш кучлари ривожланади, натижада, жуда катта территорияларда ўтлоқ ва ўрмонлар йўқ қилиниб, деҳкончилик учун фойдаланилади Ўша даврда бир кемани қуриш учун 400 та туп дуб дарахти кесилган. Истониянинг «Енгилмас Армада» ҳарбий кемасини қуриш учун ярим миллион дуб кесилган. Натижада Испанияда ҳанузгача ўша ўрмонлар тиклангани йўқ. Феодализм даврида кўплаб ўрмонларнинг қирқилиши оқибатида тупроқ эрозияси кучайган, дарё сув режими ўзгарган, қимматли ҳайвонлар (шимол буғуси, тур, сайғоқ каби ҳайвонлар) камайиб кета бошлаган. Хуллас, бу даврга келганда Ер курраси табиатида сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, табиатда бузилиш юз бера бошлаган. Юқорида қайд қилинган ва табиатда рўй берган салбий ўзгаришлар билан бирга феодализм даврида ҳам табиатни муҳофаза қилиш чоралари кўрилган. Бунга Ўрта Осиёда ўша даврда ташкил этилган қўриқхоналарни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бундан 1000 йил олдин Бухоро яқинида атрофи баланд деворлар билан ўралган Шамсобод қўриқхонаси ташкил этилган бўлиб, унинг ичида буғу, кийик, тулки, айиқ каби ёввойи ҳайвонлар яшаганлигини тарихчи географ Наршахий ёзиб қолдирган эди. Булардан ташқари Бобур замонида Самарқанд яқинида Бедана кўриғи (бедана овланган) мавжуд бўлган. Бундай ишлар Европа давлатларида ҳам амалга оширилган эди. Бироқ бу қўриқхоналар подшо, қирол ва амалдорларнинг ов қилиб, дам оладиган манзилгоҳ ерларига айланган эди. Жамиятнинг табиатга таъсир жиҳатидан бу давр иккинчисидан кам фарқ қилади. Иккинчи давр билан учинчи давр ўртасида жиддий фарқ шундаки, қулчилик шаклларининг крепостной қарамлик билан алмашиши ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, табиатни билиш ва ўзгартириш учун янги имкониятлар очиб берди. Капита Чунки ишлаб чиқариш воситалари хусусий мулкчиликка асосланган, ўзаро рақобатлар мавжуд бўлган, хўжалиги нотекис ривожланаётган капиталистик жамиятда табиий ресурслардан режасиз ваҳшийларча фойдаланилди. Натижада табиий ресурсларнинг табиий хусусиятларида кескин ўзгаришлар юз берди. Бу даврда кўплаб ёғоч-тахта тайёрлаш оқибатида Европада ва Шимолий Америкадаги катта-катта территорияларда ўрмонлар кесилиб, шамол ва сув эрозияси кучайиб, ҳосилдор ерлар қишлоқ хўжалик оборотига яроқсиз бўлиб қолди. АҚШда ўрмонларни кўплаб кесиш, яйловлардан нотўғри фойдаланиш туфайли территориясининг 48% қисмида эрозия жараёни тезлашиб кетган. Капитализм жамиятида кўплаб завод-фабрикаларнинг ёқилғига асосланган транспорт турларининг кучайиши, атом ва ядро қуролларини синаш, янги шаҳарларни вужудга келиши ва бо Жамият тараққиётининг турли даврларида инсон билан табиий муҳит ўртасидаги муносабат турлича бўлган. Кишилик жамияти тараққиётининг дастлабки босқичида неолитда инсон билан табиатнинг ўзаро муносабати ибтидоий аҳволда бўлган. Кишилар бу даврда табиатни эмас, балки табиат кишиларни ўзига бўйсундирган. Иккинчи босқичида яъни қулдорлик жамиятида хусусий мулкчиликка асосланган жамият бўлиб, инсоннинг табиатга кўрсатган таъсири анча кучайган. Учинчи босқичда феодализм даврига келганда ишлаб чиқариш кучлари ривожланган ва инсоннинг табиатга таъсири янада кучайган. Тўртинчи босқич катализм даврида жамият билан табиий муҳит орасидаги таъсир жуда ҳам кучайиб кетди. Натижада, ХХ аср бошларига келиб, Ер куррасидаги сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси, тупроқлар, саноат, транспорт, маиший-коммунал, қишлоқ Табиий муҳит ҳолатининг инсон таъсирида ўзгариши, жонли ва жонсиз компонентларга кучли антропоген таъсир экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Маҳаллий, минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммоларни ажратиш мумкин. Айрим йирик шаҳар, саноат марказлари, алоҳида туманларда маҳаллий, Оролбўйи, Чернобилда минтақавий экологик тенг вазиятлар вужудга келган. Озон туйнуклари муаммоси, кислотали ёмғирлар, чўлланиш, дунё океанининг ифлосланиши ва бошқалар умумсайёравий экологик муаммолар ҳисобланади. Ер юзида экологик инқироз хавфининг реал эканлигини кўрсатади. Агар кейинги 30-40 йил ичида экологик муаммоларни ҳал қилиш учун барча чора тадбирлар кўрилмаса экологик инқироз муқаррардир. Табиатни муҳофаза қилиш деганда ҳозирги ва келгуси авлодларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табиий бойлик Дастлабки экологик тушунчалар қадимги юнон олимлари асарларида қайд қилинган. Ўсимлик ва ва ҳайвонлар, инсон ҳаётининг атроф муҳит билан боғлиқлиги Ибн Сино, Беруний асарларида ҳам ёритилган. XIX –асрга келиб экология илмий асосда А.Гумбольдт, Ж.Ламарк, К.Рулье, Ч.Дарвин, Э.Геккель асарларида ёритилди. Лекин экологиянинг фан сифатида шаклланиши ХХ аср бошларида амалга ошди. Дастлаб ўсимлик ва ҳайвонлар экологияси, ХХ асрнинг 20- йилларида ижтимоий экология ва инсон экологияси ривожланди. 20- 30 йилларда Ўрта Осиё давлат университетида Д.Н. Кашкаров ва Е.П. Коровинлар экология-география мактаби ташкил этилиб, Ўлкамиз табиатини экологик татқиқ қилиш бошланади. 1940-50 йилларда собиқ иттифоқда экологик билимларнинг ривожланиши сусайиб қолди. Атроф муҳит ҳолати тез ўзгара бошлаган ХХ асрнинг 6 www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Табиатни муҳофаза қилиш тушунчаси инсоннинг атроф муҳитга салбий таъсири юзага келган узоқ ўтмишдан яхши маълум. Агар илгари табиатни муҳофаза қилиш деганда маълум амалий тадбирлар мажмуаси тушунилган бўлса, сўнгги йилларда алоҳида комплекс фан шаклланмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш антропоген модда ва энергия алмашинуви қонуниятлари, бу жараённинг табиат ва жамият ўзаро алоқадорлигига таъсири хусусиятлари, инсониятнинг келажак ривожланиши мақсадларида ушбу жараённи бошқариш йўлларини ишлаб чиқадиган фандир. Ушбу фаннинг соцэкология, антропоценология, табиатдан фойдаланиш каби турли номлари ҳам таклиф қилинган. Табиатни муҳофаза қилиш жамият ривожланишининг турли босқичларида мақсад ва мазмунига кўра фарқланган. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Табиатнинг муҳофаза қилишнинг дастлабки босқичида йўқолиб бораётган алоҳида ўсимлик ва ҳайвон турларининг муҳофазаси амалга оширилган. Инсониятнинг эҳтиёжлари ўсиши билан табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш босқичи вужудга келган. ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб табиий ресурслар билан бир қаторда алоҳида ноёб табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш босқичи ажратилади. Атроф муҳитни ҳозирги замон экологик муҳофазаси босқичи инсоннинг табиатга таъсири умумсайёравий миқёсга етган. Табиатдан фойдаланиш, уни ўзгартириш ва табиатни муҳофаза қилиш ўзаро чамбарчас боғланган жараёнлар ҳисобланади. Табиатни муҳофаза қилишнинг ҳозирги асосий вазифалари табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни жорий қилиш, атроф муҳитни ифлосланишидан сақлаш, салбий ўзгаришла Инсоннинг табиатга бевосита ва билвосита, ижобий ва салбий таъсир шакллари ажралади. Ўрмонларнинг кесилиши, ҳайвонларни овлаш, янги ерларни ўзлаштириш, конларни қазиш натижасида инсон табиатга билвосита таъсири бевосита таъсирининг салбий оқибатлари сифатида намоён бўлади. Масалан, янги ерларнинг ўзлаштирилиши ҳам ўсимликлар ва ҳайвонларнинг қирилишига олиб келади. Ташландиқ ерларни, ўрмонларни тиклаш, кўкаламзорлаштириш, ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш инсоннинг табиатга ижобий таъсирига киради. Ҳар қандай ижобий таъсирнинг ҳам салбий бўлиши мумкин. Табиатни муҳофаза қилишнинг аҳамияти хилма-хил бўлиб, уларни умумлаштириб қуйидаги иқтисодий, илмий, соғломлаштириш-гигиена, тарбиявий, эстетик йўналишларга ажратиш мумкин. Табиатни муҳофаза қилиш бир неча минг йиллик тарихга эга. www.arxiv. Лекин ушбу муаммога алоҳида эьтибор XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида вужудга келди. 1864 йили АҚШ да Ж.Мершнинг “Инсон ва табиат” китоби босилиб чиқди. Унда табиатни муҳофаза қилишнинг зарурлиги ҳақида дастлабки фикрлар берилди. 1910 йили Швейцарияда Европадаги биринчи табиатни муҳофаза қилиш жамияти тузилди. 1913 йили Бернда табиатни муҳофаза қилиш бўйича биринчи халқаро кенгаш чақирилди. 1948 йили Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи тузилди. Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракатлари ХХ асрнинг иккинчи ярмида айниқса кучайди. Ўзбекистонда табиатни илмий асосда муҳофаза қилиш амалда 1920 йилдан бошланган. Табиат ва жамиятдаги предмет ва ҳодисаларнинг умумий ўзаро алоқадорлиги ҳамда боғлиқлиги тўғрисидаги материалистик диалектиканинг қонуни табиатни муҳофаза қилишнинг методолгик ва www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Табиат билан иқтисодиёт орасида ўзаро боғлиқлик кишилик жамиятининг илк босқичларидан маълум. Чунки, табиат инсонни озиқ- овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқа зарурий моддий неъматлар билан таъминлайди. Инсон табиатдан эстетик завқ олади, унда ва унинг таъсирида соғлигини тиклайди. Хуллас, ҳаёт учун барча зарурий моддий неъматларни бевосита ва билвосита йўллар билан олади, баҳраманд бўлади. Моддий неъматлардан фойдаланиш жараёнида одамлар аввалига истаганича ва ундан ортиқ миқдорда фойдаланган бўлиб, албатта исрофгарчиликка йўл қўйган. Лекин вақт ўтиши ва ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашуви, энг муҳими одамларнинг фикрлаш қобилияти, онгининг ўсиши билан ноз-неъматлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик белгилари ҳам шаклланиб борган. Бу ҳодиса уларни ов ишлари бароридан келмаган вақтларда ях Аҳолининг моддий истеъмол эҳтиёжи дунё миқёсида қаралса чексиз ва қондириб бўлмайдиган даражада. Чунки, аҳоли сони муттасил ортиб бормоқда. Лекин табиий ресурслар, яъни эҳтиёжни қондирадиган воситалар чегараланган ва ноёб. Бинобарин, талаб, эҳтиёж ва моддий неъматлар ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Бу бир томондан, макроиқтисодиёт билан макроэкологияни бирлаштиради, яъни хўжаликни ниҳоятда билиб ва оқилона ташкил қилиш зарурлигига ундайди, иккинчи томондан, бирламчи табиий ресурсларнинг ўрнини боса оладиган (алмаштира оладиган) сунъий материалларни излаш ва амалда қўллаш иштиёқи кучайиб боради. Бу билан табиий ресурсларни тежаш, иккиламчи бойликлардан кенг миқёсда фойдаланиш, энг муҳими табиий ресурсларнинг ўрнини боса оладиган маҳсулот (материал)ларни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш ғояси Иқтисодиёт тарраққиёти кўп ҳолларда табиий ресурсларга боғлиқ. Турли ресурсларнинг мавжудлиги халқ хўжалиги тармоқларини муттасил ривожлантириб боришга имкон беради. Бу борада экологик табиий ресурсларнинг ҳам ўз ўрни бор. Қишлоқ хўжалиги, хусусан суғорма деҳқончилик маҳсулотлари, лалми деҳқончилик ва яйлов чорвачилиги этказиб берадиган озиқ-овқат, техник хом-ашёлар ва бошқалар халқ хўжалигининг ўсишида таъсири этарли даражада юқори. Дунё бўйича ялпи ички маҳсулотнинг жами 32 % ини экологик соҳа ресурслари этказиб бериши маълум. Бизнингча, экологик соҳа ресурсларининг иқтисодиётни тараққий этишидаги роли истиқболда яна ортиб бориши кутилади. Чунки, аҳоли сонининг ортиб бориши чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини миқдор жиҳатдан кўпайтиришга таъсир этади (дон, чорвачилик маҳсулотларини Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва фан ютуқларини саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида кенг қўлланилиши натижасида табиат бойликларининг жойлашуви, уларнинг потенциал имкониятлари, қайта тиклаш қобилиятлари, ўз-ўзини тозалаш даражалари ягона табиат, шу жумладан, экологик қонунларга боғлиқлиги кейинчалик мутахассислар томонидан асослана бошланди. Иқтисодиётдаги “энг кам харажат сарфлаб юқори даромадга еришиш” тамойилига асосланган баракасиз (экстенсив) ривожланиш пировард натижада экологик инқирозга дуч келди. Унинг салбий оқибатлари ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқларнинг қашшоқланиши ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатида, даромадларнинг пасайишида, кишилар саломатлигининг ёмонлашуви, меҳнат унумдорлигининг пасайиши, ҳосилдорликнинг камайиши орқали иқтисодиётда тангликни содир Атлантика океанида балиқларнинг хўжасизларча тутилиши туфайли бир неча балиқ зотлари йўқолди, натижада балиқ тутиш режалари бажарилмай қолди, сифатсиз балиқ маҳсулотлари бозорда ўтмай қолди. Бунинг учун балиқ турлари зотларининг популяцияси экологияси ўрганилиши зарур бўлди. Эвропа ва Америкадаги бир неча мамлакатлар ҳамда балиқчилик билан шуғулланадиган компаниялар бундай тадқиқотлар учун катта маблағ ажратдилар. Коррозия натижасида металларнинг бешдан бир қисми ва нефть жиҳозларининг 77% ининг йўқотилиши биокоррозия билан боғлиқ экан, улар микроблар фаолияти билан тушунтирилади. Россияда ҳар йили ўрмонларнинг 20 млн. м3 қисми замбуруғ касалига дучор бўлади ва хашоратларнинг оммавий кўпайиши сабабли қурийди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Фақатгина ҳар йилги дунё бўйича қишлоқ хўжалик экинларининг юқумли касалликлар билан хасталаниши ва зарарли ҳашоратлар таъсирини камайтириш мақсадида 2,5 трлн долларлик маблағ сарфланади, бу жаҳоннинг жами бюджетини 10% ини ташкил қилишини айтиб ўтишнинг ўзи экологиянинг иқтисодиётга қанчалик салбий таъсир этишини тушунишга имкон беради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китоб қилишича ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида табиий муҳитга этказилган зарар ва у орқали аҳоли саломатлигига этказилган путур жаҳоннинг йиллик бюджетидан зиёд. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ер қаъридан олинган тайёр маҳсулотнинг бир бирлигига бир неча, баъзан 10 ва ундан кўп бирликда чиқиндилар вужудга келади. Таркиб топган чиқиндилар одатда иқтисодиётда нол баҳога эга. Чунки, улардан хўжаликда фой Қанчалик кўп ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқилса, шунчалик чиқиндиларнинг умумий ҳажми кўп бўлиши маълум. Лекин, давлат ушбу чиқиндиларнинг атроф муҳитни ифлослаши туфайли аҳоли саломатлиги ёмонлашувининг олдини олиш ва уларнинг соғлигини тиклаш мақсадида қайғуради ва бунинг учун маълум маблағ ажратади. Бу сарф-харажатлар ялпи миллий маҳсулот ҳисобидан амалга оширилади. Бироқ, атроф муҳит ифлосланишининг қиймати ҳисоб- китоб қилинмайди. Янги қурилиб ишга туширилган корхона унинг раҳбарига йилига маълум даромад келтиради, лекин корхона атроф муҳитга турли чиқиндиларни чиқариб ҳаво, сув тупроқни булғайди, қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда яйловларга зиён этказади, аҳоли соғлиги ёмонлашади. Корхонанинг тўлаган арзимаган солиғи эътиборга олинмаса, унинг этказган зарари этарли даражада кўп, унинг би Иқтисодиётнинг экологияга ва экологиянинг иқтисодиётга таъсири. Иқтисодиётнинг экологияга таъсири маълум, лекин экологиянинг иқтисодиётга таъсири анча мураккаб кечади. Бу кўпинча табиатнинг жамиятга акс таъсири билан тушунтирилади. Ҳудудларнинг табиий ресурслари хўжасизларча фойдаланганда қашшоқлашади, деградациялашув кучаяди, бойликларнинг миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келади. Бу экологик ва иқтисодий ўзгаришлар ҳудуднинг иқтисодий потенциалини камбағаллаштиради, энг муҳими ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашади, ресурсларнинг маҳсулдорлигининг кескин пасайиб кетиши суғорма деҳқончилик ва яйлов чорвачилигининг издан чиқишига сабаб бўлади, саноат корхоналарининг сифатли хом-ашёлар билан таъминланиши бузилади. Қорақалпоғистон Республикасида Орол денгизи сатҳининг 1961 йилдан бошл Чўллашиш одатда чўл шароитида биологик маҳсулдорликнинг кескин камайиб кетиши билан боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам ҳудудда яйлов, суғорма ерлар, сув ҳавзаларининг меъёрдаги биологик маҳсулдорлиги 60- йиллардан бошлаб кескин пасайиш йўналишига ўтди. Бу ўз навбатида иқтисодий самарадорликнинг энг қуйи кўрсаткичларгача тушиб кетишига олиб келмоқда. Боз устига Орол денгизининг қуриган қисмидан шамол таъсирида туз кукунларининг бетўхтов ёғилиб туриши (ҳар га майдонга 100-1000 кг), Амударё суви орқали тузларнинг далаларга ётқизилиши (ҳар га майдонга 9-24 т гача), сув танқислиги, аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш даражасининг камлиги, турли касалликларнинг кенг тарқалганлиги ва бошқалар табиатнинг жамиятдан “ўч” олаётганини билдиради. Чунки, Орол денгизи ва Орол бўйида минг йиллар давомида барқарор Бу нохуш табиий-антропоген ҳодиса ўлка иқтисодий потенциалини ҳам камбағаллаштирди, ҳар йилги иқтисодий зарар ҳажми бир неча юз миллион сўмни ташкил қилмоқда. Буни экологик ҳолатнинг ёки табиатнинг жамиятдан олаётган қайта ўчи деб ҳисоблаш лозим. Бу ҳудудий нохуш ҳодисани тўхтатиш ва аввалги бой экологик ресурсларни қайта тиклаш ҳамда қулай ҳаётий вазиятни бунёд этиш анча мураккаб масала. Бу борада амалий ишлар бошланган, лекин уларнинг миқёси ва кўлами талабга тўла жавоб бермайди. Чунки, муаммо кенг қамровли, мажмуали, йирик ҳудудни қамраб олган. Бу эса шунга яраша тизимли таҳлил ёндошувидан фойдаланишни тақозо этади. Бир неча махсус босқичлар давомида кўп йилларга (2002-2030) мўлжалланган чет эл сармояси асосида мажмуали аниқ тадбирлар амалга оширилиши лозим. Биринчи, энг устувор вазифа, Чунки, экинлар ҳосилдорлиги орта боради, ердан фойдаланиш коэффитсиэнти оптимал кўрсаткичга этади, алмашлаб экиш схемаларини тўла тадбиқ қилиш учун қулай имкониятлар вужудга келади. Бинобарин, иқтисодий потенциал кўлами анча ортади, хўжаликларнинг рентабеллиги сезила бошлайди. Учинчи, энг устувор вазифа, ўлканинг иқлими ўзгараётгани ва сув танқислигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларининг шу ҳудудга мос келадиган турларини жойлаштириш схемаси, чорвачилик ҳамда балиқчиликни тубдан ривожлантириш йўлларини асослаш энг долзарб масала ҳисобланади. Бу борада бошқа ишлар қатори чуқур иқтисодий таҳлил ва ҳисоб-китоб юмушлари бажарилиши мақсадга мувофиқ. Демак, юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкин: экология билан иқтисодиёт ўртасида жуда ҳам яқинлик мавжуд бўлиб, улар бир–бирлари Экология хўжаликни юритиш учун ресурслар ва қулай табиий шароитларни таъминлаб беради, иқтисодиёт ўз навбатида мавжуд бойликлар ва шароитларни эътиборга олган ҳолда иқтисодиётни ривожлантириш йўлларини илмий асосланган ҳолда тараққий қилишини таъминлаши зарур. Бу ўзаро таъсир доирасида иқтисодиётга кўп нарса боғлиқ, яъни энг муҳими табиатдан ресурсларни меъёрга-эҳтиёжга қараб халқ хўжалик муомаласига киритиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, атроф - муҳитни чиқиндилар билан булғамаслик, ресурслардан фойдаланганлик учун хақ тўлаш тартибини жорий этиш ва унга амал қилишни таъминлаши мақсадга мувофиқ. Ресурслардан қанчалик оқилона фойдаланилса, атроф- муҳитнинг шунчалик тоза ва озода бўлиши учун имконият яратилади. Бундан иқтисодиёт ва аҳоли саломатлиги катта фойда кўради. Инсон Ер шарининг устки қ Унинг бирон компоненти ўзгарса, бошқа компонентларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши муқаррар. Барча ижтимоий ҳаёт, ишлаб чиқариш, инсон ва унинг онги табиий борлиқ асосида мавжуд ва табиат қонунларига амал қилади. Табиат ва жамият бир бутун материянинг ўзаро чамбарчас алоқадаги икки қисми бўлиб, улар ривожланишида умумийлик ва ўзига хос ҳислатлар мавжуд. Табиат кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирувчи ягона манбадир. Инсон нафақат жисмонан, балки қалбан ҳам табиатсиз кун кечира олмайди. Жамият эса табиатнинг бир бўлаги ва доимо унинг қуршовида. Табиат билан жамиятнинг ҳаёт муҳити ўртасида чегара ўтказиш жуда мураккаб. Сайёрамизда тирик организмларнинг вужудга келиши, яъни жонсиз табиат билан жонли табиат ўртасидаги муносабатларнинг юзага келиши Ер тараққиётида муҳим воқеа бўлди Фойдаланилган манбалар: 1. Акимова Т.А., Хаскин В.В. Экология - М:. 1998.-455с. 2. Акимова Т.А., Кузьмин А.П., Хаскин В.В. Экология-М.: ЮНИТИ, 2001. 3. Баратов П. Табиатни муҳофаза қилиш. Тошкент, Ўқитувчи, 1991. 4. Бекназов Р.У., Ю.В. Новиков. Охрана природў Т.”Ўқитувчи” 1995. 5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича рамкавий конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Миллий ахбороти. Тошкент., 1999. 6. Борейко В.Е. Постижение экологической теологии. Киевский эколого-культурнўй центр, 2000. 7. Валуконис Г.Ю, Мурадов Ш.О. Основў экологии. Том I Обҳая экология, Ташкент, «Мехнат», 2001. 8. Горелов А.А. Экология. –М.: «Центр», 1998. 9. www.slayd.arxiv.uz 10. www.Arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha