Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 121.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тадбиркор шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик

Купить
т адбиркор шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик www.arxiv.uz Шартномалар мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келишининг асосидир. Шунга кўра шартномалар тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда асосий восита саналади. Шартнома шартларини бузишнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг асосий йўлларидан, воситаларидан бири ҳуқуқий жавобгарлик нормаларини қўллаш, шунингдек бу хилдаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларидан фойдаланишдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, айрим шартнома мажбуриятларини бажарувчилар баъзан уларни бажарилишига масъулиятсиз қарайдилар. Бундай ҳолларда мажбуриятнинг маълум ҳуқуқий чораларни қўллаш воситасида мажбуран бажарилиши таъминланади.www.arxiv.uz Ҳуқуқий жавобгарлик чораларини аниқ ва тўғри қўллаш шартнома муносабатлари иштирокчиларининг қонун нормалари ҳамда шартнома шартларини бузилишини олдини олишга, қонундан ва шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларини мажбурий бажарилишини таъмин этишга, у ёки бу томоннинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш имкониятини беради. Маълумки, хўжалик шартномаларига биноан томонлар ўзларига бир қатор мажбуриятларни оладилар. Булар, мол-мулкдан, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, моддий-техника таъминоти, атроф-муҳит муҳофазаси, ижара ҳақи, ишлаб чиқариш объектлари, асбоб-ускуналарнинг сақланишини таъминлаш, техникадан фойдаланиш қоидалари, ветеринария талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғиндан ҳимоя қилиш қоидалари талаблари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шартномалардан келиб чиқадиган ушбу талаб ва шар Хўжалик ҳуқуқий муносабатларда жавобгарликнинг функциясини инкор этиб бўлмайди. У жуда фойдали роль ўйнайди. Ишлаб чиқарувчи корхона билан сотиб олувчи корхона ўртасидаги олди-бердиларнинг эквивалентлигини таъминлайди. (зарарларни қоплаш, неустойкани тўлаш). Аммо шунинг билан жавобгарликнинг роли ниҳояга етмайди. Унинг вазифаларидан бири қарздорни мажбуриятларини бажармаслиги натижасида юзага келадиган зарарнинг олдини олишдир. Жарима санкциялари ва кредитор томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган тезкор таъсир чоралари шунга хизмат қилади. Аммо юридик жавобгарликнинг моҳияти шундаки, у «корхонанинг хўжалик юритиш фаолиятидан келиб чиқадиган барча салбий иқтисодий оқибатларнинг корхонанинг мулкий доирасидаги инъикосидир», шунинг учун, агар бу оқибатлар бошқа ташкилотнинг фаолият юритиш Шартномавий жавобгарлик асосларининг моҳияти худди шартномавий бўлмаган (дилект) жавобгарлик асосларининг моҳияти сингаридир. Зеро, у ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам жавобгарлик юклаш учун ҳуқуқбузарлик таркибининг тегишли элементлари мавжуд бўлиши талаб этилади. Аммо шартноманинг маълум шартларини бузганлик учун юклатиладиган шартномавий жавобгарликнинг шакли ва миқдорлари (ҳажми) қонунда олдиндан белгилаб қўйилган ва шартномада тарафлар томонидан шарт қилиб қўйилган ёки тарафлар ўртасида ўзаро келишиб олинган бўлса, ношартномавий, яъни, шартномадан ташқаридаги жавобгарлик ҳамиша қонунда белгиланган бўлади. Бундай жавобгарликнинг шакллари ва ҳажмларини аниқлаш, шунингдек қарздор ва кредиторни аниқлаш ҳам қонун томонидан юридик жавобгарлик юклаш учун етарли асос сифатида тан олинган маълум ҳолат ю Шартномавий жавобгарлик шартнома тарафлари - маҳсулот тайёрловчи корхона ва маҳсулот истеъмолчиларининг бузилган иқтисодий тенг ҳуқуқлигини тиклаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бозор иқтисодиёти шароитларида саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалик ташкиотлари фаолияти натижалари ўз-ўзини қоплаш учун бу корхоналар мажбуриятларни бажармаганликлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлика тортилишлари шарт. Кредитор қарздорнинг айби билан унга етказилган зарарнинг қопланишидан манфаатдордир. Мустақил мулкий жавобгарликни тақазо этадиган шартномавий жавобгарлик ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар фаолиятидаги шартнома интизомини мустаҳкамлаш ишида муҳим ўрин тутади. Шартномавий жавобгарлик корхонанинг улгуржи савдо бўйича мулкий муносабатлари асосини ташкил этадиган моддий рағбатлантириш та Тадбиркорлик соҳасида шартнома тузишдан асосий мақсад қўшимча даромад олиш, фойда кўришдан иборат. Бунингсиз барча чоралар, шу жумладан манфаатдорликни кучайтиришга йўналтирилган жавобгарлик ҳам етарли эмас. Манфаатларни мулкий жавобгарликдан халос бўлиш мақсадида мажбуриятларни тегишли равишда ижро этишга йўналтирилган хатти- ҳаракатларга боғлаш лозим. Шартномавий жавобгарлик деганда шартнома бўйича юзага келган мажбуриятларни умуман ижро этмаган ёки лозим даражада бажармаган тарафга нисбатан қўлланиладиган мажбурий таъсир чоралари тушунилади. Мажбуриятларни бузганлик учун юклатиладиган жавобгарлик қоида бўйича шартномавий характерга эга бўлади. Шу сабабдан ҳам у шартномавий жавобгарлик деб аталади, зеро шартномадан ташқари (жиноий) жавобгарликдан фарқли у шартнома шартларининг бузганлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 330-моддаси 2-қисмида «Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда зарарни қоплаш ва унинг бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш қарздорни мажбуриятини асл ҳолида бажаришдан озод қилади», деб кўрсатилган. Ўтмишда амалда бўлган қонунларга асосан, қарздор мажбуриятни бажармагани учун неустойка, жарима тўлашдан ва етказилган зарарни қоплашидан қатъи назар, мажбуриятни асл (натура) ҳолида бажаришдан озод қилинмас эди. Тадбиркорлик фаолияти учун мажбуриятнинг қандай усулда бажарилишидан қатьи назар, асосий мақсад фойда олишдан иборат эканлиги ҳисобга олиниб, ўтмишда белгиланган қоидалардан чекинилди. ФК нинг 330-моддасининг 2-қисмига асосан мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун Тарафлардан бири (қарздор) умумий миқдорда маҳсулотни бермаса, яъни мажбуриятни асл ҳолида бажармасдан бунинг учун неустойка тўлаган ва зарарни қоплаган бўлса, у мажбуриятни бажаришдан озод этилиши мумкин. Лекин мажбуриятни лозим даражада бажармаган, яъни маҳсулотни муддатида етказиб бермаган ёки сифатсиз маҳсулот етказиб берган бўлса, у мажбуриятни бажаришни давом эттиришдан озод бўлмайди. Чакана савдода эса сотувчи, харидорнинг манфаатларини кўзлаб, зарарни қоплаш ва неустойкани тўлашдан ташқари, мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилинмайди. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасида ҳам истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаг
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha