Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 257.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати

Купить
МАВЗУ: ТАЛАБ ва ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ, БОЗОР МУВОЗАНАТИ РЕЖА: 1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни. 2. Таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни. 3. Талаб ва таклиф нисбати ҳамда унинг ўзгариши. Бозор мувозанати. 4. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг шаклланиш хусусиятлари. 1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни. Талаб — бу нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олинадиган товар (хизмат)лар микдори Талаб турлари: Индивидуал (ёки якка) талаб — алоҳида шахc, оила ва бошқа субъектнинг товар (хизмат)-ларнинг муайян турига бўлган талаби. • Бозор талаби —алоҳида истеъмолчиларнинг талаблари йиғиндиси. Талаб даражасини белгилаб берувчи асосий омил нарх ҳисобланади. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда нархнинг ўзгариши (пасайиши ёки кўтарилиши) сотиб олинадиган товарлар микдорининг ўзгаришига (ортиши ёки камайиши) га олиб келади. Талаб эгри чизиғи Нарх даражаси ва сотиб олинадаган товарлар микдори ўртасидаги тескари ёки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади. Реал иқтисодий ҳаётда шундай холат хам юз бериши мумкин, яъни айрим товарларга нархлар ўсиши билан уларга бўлган талаб камаймасдан балки ортиб боради. Бу холат Гиффен самараси деб аталади (инглиз иқтисодчиси Роберт Гиффен номи билан). Р.Гиффен камбағал оилалар картошка қимматлашишига қарамасдан уни истеъмол қилиш хажми ортиб боришини кузатиб, бу самарани изоҳлаб беради. Унинг сабаби оддий, нарх ўсганда камбағал оилалар гўшт сотиб олишдан умуман воз кечиб, кўп бўлмаган даромадларнинг барчасини картошка сотиб олишга сарфлайди Талабга нархдан ташқари таъсир этувчи омиллар: Талабга нархдан ташқари таъсир этувчи омиллар: истеъмолчи пул даромадлари ; Даромаднинг ўзгариши билан талаб тўғри мутаносибликда ўзгарадиган товарлар олий тоифали товарлар дейилади ва аксинча истеъмолчи диди; ўрнини босувчи товарлар нархи; бозордаги истеъмолчилар сони ; нарх ва даромадлар ўзгаришининг кутилиши; истеъмолчидан олинадиган солиқлар даражаси 2. Таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни. Таклиф - бу нархларнинг мавжуд даражасида ишлаб чиқарувчилар томонидан бозорга сотишга чиқариладиган товарлар миқдори. Нарх ўсиши билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ҳам кўпаяди, нарх тушганда эса камаяди. Бу ўзаро тўғридан-тўғри боғлиқлик таклиф қонуни дейилади . Таклифга нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар : ресурслар нархи ; ишлаб чиқариш технологияси; солиқ ва дотациялар ; бир-бирига боғлиқ товарлар нархи; инфляцияни кутилиши; бозордаги сотувчилар сони . Таклиф эгри чизиғи Талаб ва таклиф эгилувчанлиги. Талаб функцияси Талаб ва таклиф микдорининг ортиши ёки камайиши уларининг эгилувчанлигини кўрсатади. Эгилувчанлик - талаб ёки таклиф омилларидан бирининг ўзгариши натижасида улар микдорининг ўзгариишни билдиради. Масалан, талабнинг баҳоли эгилувчанлиги баҳонинг ўзгариши ҳисобига талаб қилинадиган товар микдорининг ўзгариши. Агар талаб миқдорини Q; баҳони Р деб олсак, баҳонинг 1% га ўсиши талабнинг кандай фоизли ўзгаришига олиб келишини қуйидагича тасвирлаш мумкин: Э = (∆Q%) / (∆P%) Эгилувчанлик фарқланади: • қисқа ва узоқ даврда; • товарларнинг алоҳида туркумлари бўйича. Масалан, кундалик истеъмол товарлари ва узоқ муддат фойдаланадиган товарларга талаб эгилувчанлиги бир хил эмас. Талаб эгилувчанлигини белгилаб берувчи омиллар маҳсулотнинг ўрнини босувчанлиги; маҳсулот нархининг истеъмолчи даромадидаги салмоғи; маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари; вақт омиллари (қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган вақт). • Талаб—ҳажми қандайдир вақт давомида маълум бир товарнинг сотиб олиниши мумкин бўлган миқдори. • Талаб функцияси - талаб ҳажмининг унинг миқдорини белгиловчи омилларига боғлиқлиги. 3. Талаб ва таклиф нисбати ҳамда унинг ўзгариши. Бозор мувозанати. Нархнинг муайян даражасида талаб ва таклиф миқдори нисбатан бир-бирига мос келган ҳолат бозор мувозанати дейилади. Бозор мувозанатига эришганда шаклланган нарх мувозанатли нарх, шу нархда сотилиши мумкин бўлган товарлар миқдори ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми дейилади. Мувозанатлик турлари • Лахзалик ёки бир зумлик мувозанатлик — таклиф қилинган товарлар доимий миқдорни ташкил қилганда, асосан, нарх ўсиши ҳисобига рўй беради. • Қисқа муддатли мувозанатликка ишлаб чиқариш ҳажми (таклиф)ни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш орқали эришилади. Бундай омилларга иш вақтидан ташқари дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини купайтириш кабиларни киритиш мумкин. • Узоқ даврли мувозанатлик. Ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш каби ўзгаришлар узоқ вақтни ташкил қиладиган омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бу даврда янги корхоналар ҳам вужудга келиб, фаолият қила бошлайди. Натижада таклиф кўпаяди ва нарх пасаяди. 4. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг шаклланиш хусусиятлари. • Иқтисодий ресурслар бозори – бу мазкур омиллар хизмати бозоридир. Уларнинг сотиб олиниши кўрсатиши мумкин бўлган хизматларининг харид қилинишини англатади. • Ўз-ўзидан аниқки, иқтисодий ресурсларнинг бир қисми (ер, капитал) ҳақиқий маънода сотиб олиниб, ўз активларига айлантирилиши мумкин, бошқалари (ишчи кучи, тадбиркорлик лаёқати) уларнинг хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун харид қилинади. Иқтисодий ресурслар бозорида талабнинг шаклланиш хусусиятлари • Биринчидан, ресурсларга талаб ҳосила талаб ҳисобланади, яъни уларга бўлган талабни мазкур ресурс ёрдамида ишлаб чиқариладиган товар ёки хизматга бўлган талаб белгилаб беради. Эхтиёжни қондириш учун қайси товар, хизмат кўп миқдорда талаб қилинса, уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурс турига ҳам талаб шунчалик катта бўлади. • Иккинчидан, иқтисодий ресурсларга талаб уларнинг унумдорлигига боғлиқ бўлади. Ресурслар унумдорлиги ўсиб бориши билан уларга бўлган талаб ҳам ортиб боради ва аксинча. • Учинчидан, ресурсларга талаб улар ёрдамида ишлаб чиқариладиган товарлар нархига боғлиқ бўлади. Агар товар нархи ўсса, ресурсларга талаб ҳам ортади ва аксинча. • Тўртинчидан, ресурсларга бўлган талаб биргаликда фойдаланиладиган бошқа рес Иқтисодий ресурслар таклифи уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб шаклланади. • Биринчидан, барча иқтисодий ресурсларга хос бўлган умумий хусусият, уларнинг эҳтиёжларга нисбатан чекланганлиги ҳисобланади. Шу сабабли, иқтисодий ресурслар таклифини уларга талаб ўсишига мос равишда кўпайтириб бориш мумкин бўлмайди. • Иккинчидан, ҳар хил иқтисодий ресурслар бир хил бўлмаган ҳаракатчанликка, унинг оқибатида таклифи турлича эгилувчанликга эга бўлади. Агар иқтисодий ресурслар ҳаракатчан бўлса, нисбатан кучсиз рағбатлар таъсирида бир соҳадан бошқасига осонлик билан алмашади, бундай ресурснинг таклифи ҳам эгилувчан, яъни унга нархнинг сезиларсиз ошиши натижасида фаолиятнинг мазкур соҳасига бошқа соҳалардан етарлича миқдордаги ресурслар жалб қилинади. • Учинчидан, ресурсларнинг ҳаракатчанлиги вақт бўйич • Эътиборларингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha