Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 166.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Март 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Талаб ва таклиф таҳлили асослари

Купить
ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ТАҲЛИЛИ АСОСЛАРИ РЕЖА: 1. Талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили. 2. Талаб функцияси. 3. Таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили. 4. Таклиф функцияси. 101 0D Талаб ва таклифни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагиларни кириши мумкин: 1. Жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири; 2. Нархларни тартибга солиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш; 3. Иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақи даражасини белгилаш; 4. Солиқлар, дотациялар, субсидиялар, импортга қўйиладиган пошлиналарнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга таъсири ва ҳоказо. Талаб ва таклиф таҳлили асослари 201 Талаб нима? 3eP Талаб – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида истеъмолчиларнинг маълум миқдордаги товарлар ва хизматларни харид қилишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир. «Истеъмолчилар хоҳиши» шуни англатадики, харидорлар бозорда талаб қилинган миқдордаги товарлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганда уларга ҳақ тўлашга имкониятлари етади ва тайёрдирлар. 4 5 Талаб ҳажми ва ҳақиқатда харид қилинган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Талаб ҳажми фақат харидорларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда харид қилинадиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади. Нархлар талабнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда талаб ҳажми камаяди ва аксинча нархлар пасайганда талаб ҳажми ошади. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади: Биринчидан: нарх қанча паст бўлса, товарни харид қилишга мойил бўлган харидорлар сони шунча кўп бўлади; Иккинчидан: нархларнинг арзонлашуви истеъмолчиларнинг харид қобилиятини кенгайтиради; Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг на 6Талабни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин: 1 • жадвал 2 • график 3 • функция 7Битта дафтар нархи (Р), сўмда 200 300 400 Ўқувчининг дафтарга бўлган талаби, (дона) 18 14 10Масалан, ўқувчи дафтарига бўлган талаб ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин. Талабни жадвал кўринишида акс эттириш:PQ Q P 8Талаб орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз. P 400 300 200 Q 14 10 18D 9 Талаб чизиғи ( Demand ) белгиланган нархларда истеъмолчиларнингқанча миқдорда маҳсулот сотиб олиши мумкинлигини билдиради. Талаб чизиғи пастга қараб ётиқ бўлиб, манфий ишора олади. Талаб чизиғининг пастга ётиқлиги, истеъмолчиларнинг нархлар қанча паст бўлса, шунча кўп маҳсулот сотиб олишга хоҳиши борлигини англатади. Арзон нархлар истеъмолчиларга нафақат кўпроқ миқдордаги товарлар сотиб олишига балки, олдин шу товарни сотиб олишга имконияти етмаган истеъмолчилар учун уни сотиб олишга имкон ҳам яратади. D Талаб чизиғи шуни кўрсатадики, товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Нарх кўтарилса, товарга бўлган талаб миқдори камаяди ёки аксинча нарх пасайса, унга бўлган талаб миқдори ошади. Товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқликни талаб қонуни деб атаймиз. Демак, харидорларни кўпроқ товар харид қилишга рағбатлантириш учун талаб қонунига амал қилиб товарнинг нархини пасайтириш лозим бўлади. ТАЛАБ ҚОНУНИ:D Талабга товарнинг ўз нархидан ташқари бир нечта бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан: ТАЛАБГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР : 1. Истеъмолчиларнинг даромадлари. 2. Ўринбосар ва тўлдирувчи товарлар нархлари. 3. Истеъмолчиларнинг диди. 4. Бозордаги истеъмолчилар сони. 5. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат.D Талабга таъсир кўрсатувчи омиллар: Талабга фақат товарнинг ўз нархи таъсир кўрсатганда талаб эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага силжиш юз беради. Бундай ўзгаришни талаб миқдорининг ўзгариши деб атаймиз. 12Р D P 1P 2 Q маҳсулот миқдори Q 2Q 101 13P нарх D P 1 Q маҳсулот миқдори Q 1Агар талабга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда, талаб эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни талаб ўзгариши деб атаймиз. Масалан, истеъмолчи даромадининг ошиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчига кўпроқ товар харид этишга имкон яратади ва талаб чизиғи параллел ўнгга сурилади. D 1 Q 2Q 3D 21P 2Q D D  ' D 14 Агар, товар нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчининг даромади пасайса истеъмолчининг талаби камаяди ва талаб чизиғи параллел чапга сурилади. Умуман олганда, товарнинг нархи ўзгармас бўлганда истеъмолчилар даромади ўзгаришининг талабга таъсири турличадир: 1. Истеъмолчининг даромади ошганда олий ва нормал категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва паст категорияли товарларга талаб пасаяди. 2. Истеъмолчининг даромади пасайганда паст категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва аксинча олий ҳамда нормал категорияли товарларга бўлган талаб пасаяди. Демак даромад ўзгариши билан олий ҳамда нормал категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик , паст категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида эса тескари боғлиқлик мавжуд. 15 Талабга ўринбосар ва тўлдирувчи товарларнинг нархлари кучли таъсир кўрсатади. Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан ўринбосар товар нархи ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида мол гўштини, ўринбосар товар сифатида қўй гўштини олайлик. Агар ўринбосар товар бўлган қўй гўштининг нархи ошса, асосий товар бўлган мол гўштига талаб ошади ёки аксинча қўй гўштининг нархи пасайса, мол гўштига талаб ҳам пасаяди. Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан тўлдирувчи товар нархи ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида автомашина, тўлдирувчи товар сифатида бензинни олайлик. Агар автомашинанинг нархи ошса, тўлдирувчи товар бўлган бензинга талаб ҳам қисман камаяди ёки аксинча автомашина нархи пасайса, бензинга талаб ошади. 16 Вақт оралиғида истеъмолчилар дидидаги, мода ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар айрим товарлар ва хизматларга бўлган талабни оширади, айримларига бўлган талабни эса камайтиради ёки бутунлай йўқ бўлишига олиб келади. Истеъмолчилар сони муайян бир бозор ёки ҳудудда талабнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шу туфайли бизнесменлар аҳоли гавжум ва кўп бўлган жойларда ўз бизнесини юритишга ҳаракат қиладилар. Аҳоли жуда кам бўлган саҳро ёки чекка ҳудудларда талаб миқдори ўта чекланган. Нархлар даражаси, инфляция, солиқ ставкаларида, энг кам иш ҳақи миқдори ёки мавсумийлик каби келгусидаги ўзгаришларни кутиш талаб ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Масалан, келгуси ойнинг бошидан бензин нархининг ошиши эҳтимоли истеъмолчиларни бензинга бўлган талабини кескин оширади. 17 2. Талаб функцияси. Замонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар. Модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий- математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди. Функция - бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди. 18 Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади: Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони n-та бўлса, у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз: Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин: бу ерда: - талаб миқдори; - бир бирлик маҳсулот нархи. Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади: Талабнинг чизиқли функцияси қуйидагича ёзилади: , 1Õ n P b a Q D    ) ( x f y  nx x x ,..., , 2 1   n x x x f y ,..., , 2 1  ) (P f Q D    W N Ò P P R P f Q óðèí D , , , , , , òóëä  19 Таклиф – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида ишлаб чиқарувчиларнинг маълум миқдор- даги товарлар ва хизматларни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир. 19 20 Таклиф ҳажми ва ҳақиқатда сотилган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Таклиф ҳажми фақат сотувчиларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда сотиладиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади. Нархлар таклифнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда таклиф ҳажми ошади ва аксинча нархлар пасайганда таклиф ҳажми камаяди. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади: Биринчидан : нарх қанча юқори бўлса, товарни сотишга мойил бўлган сотувчилар сони шунча кўп бўлади; Иккинчидан : нархларнинг ошиши сотувчиларнинг даромадларини ҳам оширади; Учинчидан : бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини паса 21Таклифни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин: 1 • жадвал 2 • график 3 • функция 22Битта дафтар нархи (Р), сўмда 200 300 400 Дафтар таклифи, (дона) 10 14 18Масалан, ўқувчи дафтари таклифи ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин. Таклифни жадвал кўринишида акс эттириш:Q 2323Таклиф орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз. P 400 300 200 Q 14 10 18 S 24 Таклиф чизиғи белгиланган нархларда сотувчиларнинг қанча миқдорда маҳсулотни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттиради. Таклиф чизиғи юқорига қараб ўсувчи бўлиб, мусбат ишора олади. Таклиф чизиғининг юқорига тиклиги, сотувчиларнинг нархлар қанча юқори бўлса, шунча кўп маҳсулот сотишга хоҳиши борлигини англатади. Юқори нархлар сотувчиларга нафақат кўпроқ миқдордаги товарлар сотишга балки, уларнинг даромадларини юксалтиришга ҳам имкон яратади. 25 Таклиф чизиғи шуни кўрсатадики, товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Нарх кўтарилса, товарга бўлган таклиф миқдори ошади ёки аксинча нарх пасайса, унга бўлган талаб миқдори пасаяди. Товарнинг нархи билан унга бўлган таклиф миқдори ўртасида тўғри боғлиқликни таклиф қонуни деб атаймиз. ТАКЛИФ ҚОНУНИ: 26Товарнинг ўз нархи таклифга таъсир кўрсатганда, таклиф эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчиш юз беради (А нуқтадан В нуқтага). Буни таклиф миқдори ўзгариши деб атаймиз. Р нарх S P 1P 2 Q товар миқдори Q 2Q 1 А В 27Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бир нечта бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан: ТАКЛИФГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР : 1. Ресурсларнинг нархлари. 2. Ишлаб чиқариш технологиялари. 3. Солиқлар, дотациялар ва субсидиялар. 4. Бошқа товарларнинг нархлари. 6. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат. 5. Бозордаги сотувчилар сони. 28 Ресурслар нархи . Таклиф билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари ишлаб чиқариш харажатлари билан ўлчанади. Ресурслар нархининг кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини ошириб, таклиф ҳажмини қисқартиради ва таклиф эгри чизиғини чапга сурилишига сабаб бўлади ёки аксинча. Технологиялар . Технологияларнинг такомиллашуви натижасида бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, яъни камроқ харажат сарфлаб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бу таклиф ҳажмини оширади ва таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади. Аксинча, эски технологиялар таклиф ҳажмини ошишига тўсқинлик қилади. Солиқлар, субсидиялар и дотациялар . Солиқ ставкаларини кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқа 29 Давлат томонидан бирор маҳсулотни ишлаб чиқаришга субсидия (дотация) ажратилса, ишлаб чиқариш харажатлари камайиб, таклиф ошади ва таклиф чизиғи ўнгга сурилади. Бошқа товарлар нархи . Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам таклиф чизиғини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, буғдой нархининг арзонлашуви фермерни кўпроқ пахта хомашёси етиштириш ва таклиф қилишга ундаши мумкин. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат . Маҳсулот нархининг келгусида ўзгаришини кутиш сотувчилар хоҳишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Масалан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари келгусида бензин нархининг ошишини кутиб, бензин таклифини чеклаб туриши мумкин. Сотувчилар сони . Бозорга маҳсулот олиб чиқувчи қанча сотувчилар кўп бўлса, бозор таклифи шунча кўп бўлади. Тармоққа янги фирмаларнинг оқиб кириши 30303030 Q 2Q 3P нарх S P 1 Q товар миқдори Q 1 S 1S 2Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда , таклиф эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни таклиф ўзгариши деб атаймиз. Масалан, ресурслар нархининг пасайиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон яратади. бунда таклиф чизиғи параллел ўнгга сурилади ёки аксинча бўлади. Эътиборларингиз учун раҳмат! 314D
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha