Таниб олиш учун кўрсатиш мустакил тергов ҳаракати сифатида

Таниб олиш учун кўрсатиш мустакил тергов
ҳаракати сифатида 
Режа 
Кириш 
Асосий қисм 
1. Терговда таниб олиш учун кўрсатишнинг процедураси 
2. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш 
Хулоса 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати   Кириш 
Биз   шунчаки   демократик   жамият   эмас,   демократик   одил   жамият
қурмоқчимиз.   Адолат   ва   ҳақиқатга   интилиш   эса   ҳалқимиз   табиатининг   энг
муҳим   фазилатларидан   биридир.   Адолат   ва   ҳақиқат   ғояси   ижтимоий
ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат 
Ҳақиқат   ва   адолат   ҳар   бир   соҳанинг   мезони   бўлиб   қолиши   лозим.
Айниқса, 
«Ҳуқуқ органлари фаолиятининг қонуний негизини мустаҳкамлашимиз  -
ғайратимизни аямаслигимиз 
зарур» ҳамда адолат ва ҳақиқат учун куч
керак.   Барча   соҳада   бўлгани   каби   ҳуқуқ   соҳасида   амалга   оширилаётган
асосий   мақсад   инсон   ҳақ-ҳуқуқини   ҳимоялаш,   қонуний   манфаатларини
кафолатлаш,   ижтимоий   муаммоларни   ҳал   қилиш   тизимини   яратишга
қаратилгандир. 
Жиноят-процессуал қонун далиллар тўплаш усуллари сифатида тергов ва
суд ҳаракатлари рўйхатини ўз ичига олади. ЖПКнинг 87-моддасида далиллар
тергов   ҳаракатларининг   қатъий   рўйхати   келтирилган   бўлиб,   уларнинг   ҳар
бири   муайян   билиш   ва   тасдиқлаш   амалларининг   йиғиндисидир.   Мазкур
тергов ҳаракатлари ичида шахс ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қилиши мумкин
бўлган   турларидан   бири   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   бўлиб,   фанда   алоҳида
ўрин   тутади.   Таниб   олиш   учун   кўрсатиш   гувоҳ,   жабрланувчи,   гумон
қилинувчи,   айбланувчи   ёки   судланувчининг   бирор   шахс   ёки   нарса
тўғрисидаги   кўрсатувини   текшириб   кўриш   учун   амалга   оширилади   ва   у
жиноят   процесси   олдидаги   вазифаларни   муваффақиятли   ҳал   этишга   хизмат
қилади.   Жиноят   қонунлари   тобора   либераллаштирилиб,   инсоннинг   ҳуқуқ,
эркинлик,   қонуний   манфаатларига   катта   эътибор   қаратилаётган   бугунги
кунда барча тергов ҳаракатлари ўтказилишининг сифати ва самарадорлигини
ошириш, уларни ўтказиш процессуал тартибини такомиллаштириш, далилий 
аҳамиятини ошириш талаб этилмоқда. Таниб олиш учун кўрсатиш 
ҳаракатининг ҳам тергов ҳаракатлари рўйхатидан ўрин олганлиги, уларни  қўллашни сифат жиҳатдан юқори поғонага кўтариш зарурати, мазкур 
ҳаракатнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатлари билан 
боғлиқлиги танланган мавзунинг долзарблигидан дарак беради.  Асосий қисм 
1. Терговда таниб олиш учун кўрсатишнинг процедураси 
Бошқа   тергов   ҳаракатлари   каби   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатини
ўтказиш бир неча босқичлардан иборат. Биринчи – тайёрлов босқичида таниб
олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатини   ўтказиш   тўғрисида   қарор   қабул   қилиниб,
расмийлаштирилади,   тергов   ҳаракати   ўтказилишини   таъминлаш   чоралари
кўрилади.   Иккинчи   босқичда   процесс   иштирокчиларининг   шахсларини
тасдиқланади,   уларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари,   тергов   ҳаракати
вазифалари   ва   ўтказиш   тартибини   тушунтирилади.   Гувоҳ,   жабрланувчи   ва
мутахассис   (агар   кўрсатув   бераётган   бўлса)   кўрсатув   беришдан   бош
тортганлик   ва   била   туриб   ёлғон   кўрсатув   берганлик   тўғрисида,   эксперт   ва
таржимон била туриб ёлғон хулоса берганлик ва била туриб нотўғри таржима
қилганлиги   учун   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   тўғрисида
огоҳлантирилади.   Учинчи   босқичда   билиш   усуллари   ва   тадбирларидан
фойдаланиб,   бевосита   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракати   амалга
оширилади. Тўртинчи босқичда эса таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракатининг
натижалари процессуал ҳужжат – баённомада қайд қилинади. 
Таниб  олиш учун  кўрсатиш  ҳаракатининг  ўз  вақтида  ўтказилиши  муҳим
аҳамиятга   эга.   Бу   борада   З.Г.Самошинанинг:   «Объектни   бошланғич
кузатувда   пайдо   бўлган   образ   хотирада   мустаҳкам   сақланиб   қолмайди.   Ўз
кўрганларини   унутиш   инсонга   хосдир.   Шунинг   учун   умумий   қоидага   кўра,
таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ишнинг   ҳолатлари   имкон   бериши   билан   дарҳол
ўтказилмоғи   керак.   Бундан   ташқари,   таниб   олиш   учун   кўрсатишнинг
натижалари бир қанча тоифадаги ишлар бўйича иш юритувининг келгуси 
деган фикрларига қўшиламиз. йўналишларини белгилаб беради»,
В.Е.Сидоровнинг фикрича, таниб олиш учун кўрсатиш кечиктириб 
бўлмайдиган тергов ҳаракати ҳисобланади ва «айнан шу даврда унинг 
ўтказилиши учун энг қулай шароитлар мавжуддир». Ҳақиқатан,   юқоридаги   фикрларга   қўшилмасликнинг   иложи   йўқ,   чунки
терговчи объектни имкон бўлган заҳоти дарҳол таниб олиш учун кўрсатиши
керак,   ҳар   қандай   кечикиш   ушбу   тергов   ҳаракатининг   далилий   аҳамиятига
салбий   таъсир   ўтказиши   мумкин.   Айниқса,   таниб   олувчи   объектни   жуда
қисқа   вақт   оралиғида   кузатган   ҳолларда   таниб   олиш   учун   кўрсатишнинг
дарҳол   ўтказилиши   жуда   муҳимдир   (масалан,   шахс   қўлдан   қандайдир
буюмни   юлиб   олиб   қочган,   юриб   кетаётган   автомашинадан   ўқ   узилган
ҳолларда). 
Баъзи   ҳолларда   таниб   олиш   учун   кўрсатишда   терговчи   томонидан
шароит, вақт ва жойни тўғри танланиши муҳим аҳамият касб этади. 
Г.И.Кочаровнинг   ёзишича   «Таниб   олувчи   объектни   кузатган   вақтдаги
ёруғлик шароитларида таниб учун кўрсатишни амалга ошириш 
5   Бундан   ташқари   тергов-тезкор   гуруҳи   ишлаётган   жой   ёки
аҳамиятлидир».
хонада   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатини   ўтказиш   ҳам   ўзини   оқлайди
(айниқса,   яқин   фурсат   ичида   жабрланувчи   ўзининг   жисмоний   ҳолати   ёки
қаергадир   кетиши   муносабати   билан   гумон   қилинувчини   таниб   олишга
имконияти бўлмаган ҳолларда). 
Бинобарин,   ёритишнинг   у   ёки   бу   тури   (қуёш   нури,   электр   лампочкаси,
керосин лампаси, шам ва ҳ.к.) ёки об-ҳавонинг турли характери (ёмғир, қор,
туман)   таниб   олувчи   кўрсатувларининг   тўғрилигига   қайсидир   даражада
таъсир этар экан, объект таниб олиш учун худди шундай ёруғлик ва имкон 
борича шунга яқин метеорологик шароитларда кўрсатилмоғи лозим.
Таниб   олиш   учун   кўрсатиш   вақти   ҳам   худди   шундай   аниқланиши   керак.
Тунги   вақтда   тергов   ҳаракатлари   олиб   бориш   тақиқланади.   Шунинг   учун
фақат   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   бошқа   вақтда   ўтказилса,   натижаларнинг
холислигига   салбий   таъсир   кўрсатиладиган   ҳоллардагина   бу   қоидадан
фойдаланиш мумкин. 
Таниб олиш учун кўрсатиш асосан терговчининг кабинетида ўтказилади.
Лекин,   таниб   олувчининг   хотираси   ёмон   бўлса,   объектни   у   биринчи   марта кузатган   жойда   кўрсатиш   мақсадга   мувофиқдир.   Таниб   олиш   учун
кўрсатишни   объект   кузатилган   жойда   ўтказилиши   таниб   олувчининг
хотирасидаги бўшлиқларни тўлдиришга имконият яратади ва шу билан таниб
олишнинг   ҳаққонийлигини   таъминлашга   хизмат   қилади.   Бундан   ташқари
объектни   «ўша   жойда»   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   уни   бошқа   предметлар
билан солиштириш ва ўз фикрини аниқроқ баён қилиш имконини беради. 
  Таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракати   объектларига   кўра   алоҳида
тартибда   ўтказилади.   Булар   қуйидагилардир:   1)   шахсни   таниб   олиш   учун
кўрсатиш;   2)   кўчар   нарсаларни   таниб   олиш   учун   кўрсатиш;   3)   кўчмас
объектни таниб олиш учун кўрсатиш. 
Шахсни   таниб   олиш   учун   кўрсатишнинг   иложи   бўлмаганда   ёхуд
хавфсизликни   таъминлаш   мақсадида   унинг   фотосуратидан   фойдаланиш
мумкин.   Таниб   олиш   учун   жадвал   қоғозга   яхшилаб   ёпиштирилиб,
муҳрланган   ва   рақамланган,   лекин   суратга   олинган   шахсларнинг   исми   ва
фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади. 
Шахсларни   фотосуратлари   орқали   таниб   олиш   юзасидан   олимлар
томонидан турли фикрлар билдирилган. Масалан, П.П.Цветковнинг фикрича,
учун кўрсатишга йўл қўйиб бўлмайди.
Рыжаковнинг   таъкидлашича,   «…фотосуратлар   бўйича   таниб   олиш
ўтказилган бўлса, кейинчалик бевосита шахсни таниб олишнинг далилий 
аҳамияти шубҳа остига қўйилади. Таниб олувчи унинг фотосуратини кўрган, 
шунинг учун шахс кўрсатилганда, гап ким ҳақида бораётганлигини дарҳол 
англаб етади».
Лекин   амалиёт   бу   фикрларнинг   асоссизлигини   тасдиқламоқда.   Баъзи
ҳолларда   дастлабки   тергов   органлари   томонидан   жиноятни   ким   содир
этганлиги аниқланади, лекин унинг қаердалиги номаълум бўлади, баъзан эса
шахс   жиноий   жавобгарликдан   қутулиш   учун   атайин   яширинади.   Бундай
ҳолатда   терговчи   ЖПКнинг   364-моддаси   2-бандида   назарда   тутилган
тартибда   жиноят   ишининг   юритувини   тўхтатади.   Ушбу   модданинг   иккинчи
қисмида   дастлабки   тергов   тўхтатилгунга   қадар   терговчи   айбланувчи йўқлигида   бажариш   мумкин   бўлган   барча   тергов   ҳаракатларини   бажариши
шартлиги   таъкидланган.   Демак   терговчи   уч   ой   муддат   ичида   гумон
қилинувчи ёки айбланувчининг айбли ёхуд айбсизлигини тасдиқловчи барча
далилларни   тўплаши,   шу   жумладан   унинг   фотосурати   орқали   таниб   олиш
учун   кўрсатиш   ҳаракатини   ўтказиши   мумкин.   Чунки   гумон   қилинувчи   ёки
айбланувчини   қидириб   топиш   учун   қанча   вақт   сарфланиши   номаълум,
инсоннинг   хотираси   эса   доимий   эмас.   Кейинчалик,   яъни   гумон   қилинувчи
ёки   айбланувчи   ушланганидан   кейин   қайта   таниб   олиш   учун   кўрсатиш
ўтказиш   юқори   самара   беради,   чунки   объектнинг   ҳамма   хусусиятларини
фотосуратда   тасвирлаб   бўлмайди   (бўйи,   тана   тузилиши,   қайсидир
бармоқларининг   етишмаслиги   ва   ҳ.к.).   Бундан   ташқари   фотосуратда   ташқи
қиёфанинг   бошқа   ўзгарувчан   хусусиятлари   (соқол,   мўйлов,   юздаги
кўкаришлар,   соч   турмаги   ва   ҳ.к.)   акс   эттрилган   бўлиши   мумкин.   Келгусида
судда   қайта   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ўтказилганлигининг   адолатли   ва
холислигига   шубҳа   уйғонмайди,   чунки   иккинчи   тергов   ҳаракати   (тирик
ҳолда)   биринчисининг   (фотосуратлар   бўйича)   далилий   аҳамиятини
орттиради. 
Масалан, фуқаро А. га нисбатан талончилик мақсадида номаълум шахслар 
томонидан ҳужум уюштирилган. Жабрланувчи А. га ички ишлар бўлимининг
рўйхатида турадиган шахсларнинг фотосуратлари кўрсатилди. А. суратлар 
ичидан фуқаро Л. нинг талончиликда иштирок этганлигини билдирди. 
Бундан ташқари гувоҳ Р. ҳам фотосуратлар орасидан Л. ни таниб олди. 
Шундан сўнг жабрланувчи ва гувоҳ таниб олиш учун кўрсатишдан аввал 
сўроқ қилиндилар. Сўроқ вақтида улар Л. нинг фотографияда кўринмаган 
белгилари – олдинги икки тишининг йўқлиги, жисмоний тузилишини, бўйи 
тўғрисида маълумот бердилар. Орадан бир неча кун ўтгач, фуқаро Л. 
ушланди. Таниб олиш учун кўрсатиш чоғида жабрланувчи ва гувоҳ ҳеч 
иккиланмасдан бошқа шахслар орасидан Л. ни таниб олдилар ва 
фуқаро Л. жиноий жавобгарликка тортилди. Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, баъзи ҳолларда фотосуратлар таниб
олиш   учун   кўрсатилгандан   кейин   ушланган   шахсни   қайта   таниб   олиш
нафақат   мақсадга   мувофиқ,   балки   зарур   ҳамдир.   Агар   ушбу   ҳолатда   таниб
олиш   учун   кўрсатиш   салбий   натижа   берганда,   жабрланувчи   ва   гувоҳнинг
гумон   қилинаётган   шахснинг   содир   этилган   жиноятга   алоқадорлиги
тўғрисидаги тахминлари батамом пучга чиқар эди. 
ЖПКнинг   127-моддасига   кўра,   шахс   таниб   олиш   учун   тергов   олиб
борилаётган   ишга   алоқаси   бўлмаган,   ташқи   белгилари   билан   ўзига
ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилади. Таниб
олинувчига   таниб   олиш   учун   кўрсатиладиган   шахслар   гуруҳи   орасида
истаган   жойни   эгаллаш   таклиф   қилинади.   Таниб   олинувчи   кийими,   соч
қирқтириши   ёки   тараши   ёхуд   бошқа   белгилари   билан   таниб   олиш   учун
кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим. 
Кўплаб   криминалист   ва   процессуалистлар   таниб   олинадиган   объект
шунга ўхшаш белгиларга эга бўлган бошқа объектлар ичидан таниб 
                             
9
  Тошкент шаҳар Яккасарой тумани жиноят ишлари бўйича судининг жорий
архиви материаларидан. 
олинишини ёқлаганлар. Бу тўғрида А.Я.Гинзбург  шундай ёзган  эди:  «Қонун
таниб   олиниши   лозим   бўлган   шахснинг   ташқи   белгилари   билан   ўзига
ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасидан таниб олинишини талаб этади. Амалда
бу процессуал талабни бажариш мушкул, лекин бу қоида мажбурий».
Баъзи   муаллифлар   бу   масала   юзасидан   ўзига   хос   фикрларни
билдирадилар.   А.А.Левининг   таъкидлашича:   «…бир   вақтнинг   ўзида   бир
бирига  жуда  ҳам   ўхшаш бўлган  шахслар  таниб  олиш  учун  кўрсатилмаслиги
лозим, чунки бу ҳолат таниб олишни қийинлаштириши ва хатоликларга олиб
келиши   мумкин.   Таниб   олишдан   аввалги   сўроқ   вақтида   шахснинг   айрим
белгилари   (мураккаб   татуировка,   хол,   нор,   юздаги   чандиқ   ва   ҳ.к.)   айтилган
ҳолларда   таниб   олинувчи   билан   кўрсатиладиган   шахсларни   танлаш оғирлашади. Бу ҳолларда таниб олиш учун кўрсатиш ўрнига гувоҳлантириш
ўтказилиши, унинг баённомасида топилган белгилар батафсил қайд этилиши 
ва имконият бўлса, уларнинг суратга олиниши мақсадга мувофиқдир».
А.А.Левининг ушбу фикрларига қўшила олмаймиз. Чунки таниб олувчи
учун   барча   кўрсатилган   объектлар   бир   хил   бўлса   ва   у   ушбу   объектлар
орасидан   объектнинг   образига   мос   бўлган   бирортасини   ажратиб   ололмаса,
таниб   олувчининг   бундай   хулқ-атвори   объектнинг   фақат   белгиларини   эслаб
қолганини   ва   уни   таниб   олишга   қодир   эмаслиги   англатади.   Эҳтимолий
шахсда   мураккаб   татуировка,   хол,   юздаги   чандиқнинг   мавжудлиги   унинг
жиноят содир этганлигига гувоҳлик бермайди. Бундай белгиларга эга бўлган
шахслар камми? 
мураккаблаштирилиши   фикримизча   қуйидаги   мақсадларни   кўзлайди:   1)
руҳий   таққослаш   процессини   фаоллаштириш;   2)   таниб   олиш   актининг
ишончлилигини   таъминлаш;   3)   таниб   олишни   холислигини   кафолатлаш.
Шахсни якка ҳолда таниб олиниши таниб олувчига кучли таъсир ўтказади ва
таниб олишнинг холислигини текширишга имкон бермайди. Икки шахсни –
таниб   олинувчи   ва   унга   ўхшаш   яна   бир   шахсни   кўрсатилиши   ҳам
таққослашнинг   ишончлилигини   кафолатламайди,   бу   ҳолда   таниб   олишнинг
тахминийлик характери кучаяди. 
Қонунда  белгиланган  таниб   олиш  учун   кўрсатиладиган   шахслар  сони  –
шахсни икки ўзига ўхшаш шахслар орасидан таниб олиш одил судлов нуқтаи
назаридан   таққослаш   процессида   бир   маромда   кечиши   ва   унинг
ишончлилигини   таъминлашга   хизмат   қилади.   Қонуннинг   ушбу   талаби
формал   тарзда   эмас,   балки   ҳақиқатан   амалга   оширилиши   шарт:
кўрсатилаётган   шахслар   таниб   олувчига   илгаридан   таниш   ёки   маълум
бўлмаслиги   лозим.   Бу   шартга   риоя   қилмаслик   ҳам   қонуннинг   «уч   нафардан
кам   бўлмаган   шахсларни   кўрсатиш»   талабини   бажармаслик   билан
баробардир. 
Таниб олиш учун кўрсатиладиган шахсларнинг минимал сони уч, тўрт ва
ундан   ортиқ   бўлиши   мумкин.   Фикримизча,   қонунда   таниб   олиш   учун кўрсатиладиган   шахслар   максимал   сонининг   кўрсатилмай,   тўғри   йўл
тутилган.   шахслар   сони   жуда   кўп   бўлса   ҳам   таниб   олувчининг
диққатэътибори   бўлинади,   у   фикрларини   жамлай   олмайди   ва   бу   ҳолат   ҳам
таниб олиш учун кўрсатиш натижаларига салбий таъсир кўрсатади. 
ЖПКнинг 128-моддасига кўра тергов олиб борилаётган жойга, судга ёки
бошқа жойга олиб борилиши мумкин бўлган нарсалар, нарсаларнинг бўлаги
ва   ҳайвонлар   ушбу   ишга   алоқаси  бўлмаган   бошқа   турдош   нарсалар   орасида
таниб олиш учун кўрсатилади. 
Таниб   олувчи   сўроқ   қилинганда   тасвирлаганидан   ташқи   белгилари,
аломатлари,   хусусиятлари   бўйича   жиддий   фарқ   қилмайдиган   нарсалар
турдош   деб   ҳисобланади.   Таниб   олиш   учун   кўрсатилаётган   нарсаларни
жойлаштириш   тартиби   суриштирувчи,   терговчи   томонидан   холислар
ҳузурида белгиланади. 
Таниб   олиш   учун   шахс   ва   объектларни   танлашда   ЖПКнинг   127,
128моддалари   диспозициясида   «ўзига   ўхшайдиган»,   «турдош»
атамаларининг   мазмунидан   келиб   чиққан   ҳолда   иш   тутиш   керак.   Қиёфаси
таниб   олинувчига   ўхшайдиган   шахсларнинг   топилмаслиги   умуман   таниб
олиш учун кўрсатиш ҳаракатини ўтказишни истисно қилади. 
«Турдош»   атамаси   нарсалар   фақат   ташқи   жиҳатдан   бир   хил
хусусиятларга   эгалигини   эмас,   балки   уларнинг   бир   кичик   гуруҳга
мансублигини   ҳам   англатади.   Масалан,   қўл   соатлари   –   бир   хил   шаклда,
ўлчамда,   циферблатлари   бир   рангда;   шимлар   –   бир   рангда,   бир   матодан
тайёрланган,   бир   ўлчамда   бўлмоғи   лозим.   Ушбу   талаблар   асосида
объектларни   танлаш   жуда   қийин,   албатта.   Бироқ,   буларнинг   ҳаммаси
терговчининг   ташаббускорлиги   ва   ўз   ишига   сидқидилдан   ёндошишига
боғлиқ. 
Тергов   амалиётида   баъзи   ҳолларда   терговчига   таниб   олинадиган
объектнинг   антиқалиги   боис,   унга   ўхшаш   объектни   топишнинг   имконияти
бўлмайди. Шундай вақтда фактларни сохталаштириш ҳолатлари рўй беради,
яъни   терговчи   таниб   олувчи   билан   келишган   ҳолда   фақат   бир   объектни кўрсатиб,   баённомада   эса   кўплаб   турдош   объектлар   таниб   олиш   учун
кўрсатилганлигини   қайд   этади.   Бундай   амалиётга   йўл   қўйиб   бўлмайди,
албатта. 
А.П.Рыжаков   бундай   масалани   ҳал   этишнинг   икки   вариантини   таклиф
этади:   «Баъзида   ҳеч   қандай   аналогларини   топишнинг   имкони   бўлмаган
объектларни   таниб   олишга   тўғри   келади.   Ушбу   масалани   ҳал   этишнинг
усуллари   бор.   Бу   ҳолатда   баённомада   нима   учун   объектнинг   турдош
объектлар   билан   бирга   таниб   олинмаганлигининг   сабаблари   кўрсатилиши
лозим.   Ушбу   далилнинг   ишончлилигини   суд   ҳал   қилади.   Ҳаракатларнинг
иккинчи  варианти   эса   –   таниб   олишдан   воз   кечиш   ва  унинг   ўрнига   гувоҳни
нарсани   кўрсатиш   йўли   билан   сўроқ   қилишдир.   Бу   ҳолатда   сўроқ
баённомасида   гувоҳ   нарсанинг   қайси   белгиларига   кўра   ишга   алоқадор   деб
топганлиги акс эттирилади. Мазкур сўроқ баённомаси ҳам далил 
13 Фикримизча, муаллиф таклиф этган биринчи вариантдан ҳисобланади».
фойдаланиб бўлмайди. Чунки унда таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракатини
ўтказиш   тартиби   батамом   бузилади   ва   суд   бундай   ҳаракат   натижасини
номақбул   далил   деб   ҳисоблаши   шубҳасиз.   Иккинчи   вариантдан   эса
фойдаланса   бўлади,   чунки   сўроқ   вақтида   гувоҳ   томонидан   таниб   олинган
нарсани   ишга   қўшиб   қўйилиши   мумкин.   Бундай   далил   кейинчалик   суд
томонидан   мақбул   деб   топилиб,   жиноят   иши   материаллари   бўйича   эгри
далил вазифасини ўтайди. 
Ҳайвонлар ўғирланганлиги ёки жиноят содир этиш вақтида жиноятчининг
ёнида   бўлганлиги   ёхуд   цлар   ғаразли   мақсадларда   алмаштириб
қўйилганлигига   етарли   асослар   бўлганда,   ҳайвонлар   таниб   олиш   учун
кўрсатилади.   Ҳайвонларни   таниб   олиш   учун   кўрсатишда   бир   жинсли,   бир
ёшдаги   ва   бир   тусдаги   ва   бир   зотга   мансублари   танлаб   олинади.   Умуман,
бундай   танлов   учун   мутахассисга   (зоотехник,   кинолог,   орнитолог   ва
бошқалар)   мурожаат   қилиниши   катта   наф   келтиради.   Ҳайвонларни   таниб
олиш   учун   кўрсатишда   уларнинг   таниб   олувчига   бўлган   муносабати   қайд
этилиши   керак.   Кўпинча   ҳайвонларни   таниб   олиш   учун   кўрсатиш қорамоллар, отлар ва қўйлар, баъзан эса зотли итлар, мушуклар ва бошқа уй
ҳайвонлари ўғирланган ҳолларда ўтказилади 
Таниб олувчи томонидан турли вақтларда, турли жойларда кузатилган бир
неча   объектларни   таниб   олиш   алоҳида   ўтказилиши   лозим.   Лекин   таниб
олувчи бир вақтнинг ўзида, ўша жойда кузатган бир неча объектларни таниб
олиш тартиби тўғрисидаги турлича нуқтаи назарлар мавжуд. 
лекин шунга ўхшаш нарсалар орасида кўрсатилиши мумкин.»
Бироқ, таъкидлаш жоизки бир неча объектларни бир вақтнинг ўзида таниб
олиш   учун   кўрсатишни   техник   жиҳатдан   ташкиллаштириш   бирмунча
қийинчиликлар   туғдиради,   чунки   ЖПКнинг   127-моддаси   талабларига   риоя
этилиши   шарт:   икки   объект   кўрсатилганда   кўрсатиладиган   объектлар   сони
олтита,   уч   объект   учун   эса   тўққизта   бўлиши   керак.   Бу   ҳолат   эса   таниб
олувчининг эътибори сусайишига ёки ўзини йўқотиб қўйишига олиб келиши
ёки бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 
Агар   объектни   бир   неча   шахслар   таниб   олиши   мумкин   бўлса,   у   ҳар   бир
таниб олувчига алоҳида кўрсатилмоғи лозим. Кўплаб ҳолларда бир объектни
бир   неча   киши   бир   вақтда   кузатган   бўлади,   шундай   ҳолатларда   ҳам   уларга
объект бир вақтда таниб олиш учун кўрсатилмаслиги керак. Чунки шахсларга
объект   таниб   олиш   учун   алоҳида   кўрсатилганида   таниб   олувчиларнинг   бир
бирига таъсир кўрсатишининг олди олинади. 
Турдош   нарсаларни   таниб   олиши   мумкин   бўлган   шахсларга   уларни   бир
вақтда   кўрсатилишида   ўзаро   таъсир   этиш   эҳтимоллиги   жуда   юқори.   Агар
таниб   олувчилардан   бири   кўрсатилган   объектни   кўздан   кечириб,   уни
қайсидир белгиларги кўра таниганини баён этса, бу ерда ҳозир бўлган бошқа
таниб олувчилар биринчи таниб олувчи берган жавобнинг таъсирига тушиб 
қоладилар ҳамда у кўрсатган объектни таниб оладилар. Ваҳоланки улар 
таниб олиш учун кўрсатишдан аввалги сўроқ вақтида объектнинг умуман 
бошқа белгилари ҳақида кўрсатув берган бўладилар. Биринчи таниб олувчи 
салбий жавоб берган ҳолларда ҳам шу воқеа такрорланади: биринчи таниб 
олувчи илгари ўзи кузатган объект билан таниб олиш учун кўрсатилган  объектлар ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқлигини айтса, бошқа таниб 
олувчилардан ҳам шу каби жавоб олинади. 
ЖПКнинг   130-моддасига   асосан,   жабрланувчи,   гувоҳ,   гумон   қилинувчи,
айбланувчи   ёки   судланувчи   жой,   бино,   бинодаги   алоҳида   хона   ёки   бошқа
кўчмас объект номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган
ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, бирор аниқ жойдан объектга бориш йўлини
кўрсатишга истак билдирса, унга шу объектни кўрсатишига имкон берилади. 
Суриштирувчи  ёки   терговчи   ва  холислар  ёхуд  суд   таркиби  ва  тарафлар
таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун
кўрсатиш   иштирокчилари   шу   жойдан   бошлаб   таниб   олувчининг   кўрсатуви
бўйича   юра   бошлайдилар.   Бунда   таниб   олувчига   таниб   олиш   учун
кўрсатишнинг   бошқа   иштирокчилари   ёки   ёт   шахслар   тарафидан   йўналиш
айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. 
ЖПКнинг   130-моддасига   кўра,   таниб   олувчи   кўрсатилган   шахслардан
ёки   нарсалардан   бирини   кўрсатса,   унга   кўрсатилган   бошқа   шахслар   ёки
нарсалар   орасидан   бу   шахсни   ёки   нарсани   қайси   белгилари   ёки
хусусиятларига   кўра   таниганлигини   тушунтириб   бериш   таклиф   қилинади.
Шунинг   учун   таниб   олувчи   объектни   танишига   имкон   берган   белги   ва
хусусиятлар   аниқ   ва   конкрет   бўлиши   шарт,   бу   ҳолат   таниб   олиш   учун
кўрсатиш   ҳаракатини   тўғри   ўтказишнинг   энг   муҳим   шартларидан   бири
ҳисобланади.   Таниб   олувчининг   объектнинг   ҳеч   қандай   белги   ва
хусусиятларини   кўрсатмасдан   уни   таниб   олиши   берилган   хулосаларнинг
ҳаққонийлик даражасини пасайтиради. Таниб олувчи томонидан объектнинг
хусусиятларини   умумий   тарзда   ва   ноаниқ   санаб   ўтилиши   ҳам   ушбу   тергов
ҳаракати   натижасида   олинган   хулосаларнинг   ишончлилигига   салбий   таъсир
кўрсатади. 
Таниб   олиш   учун   кўрсатишда   терговчи   таниб   олувчининг
адашмаётганлиги,   объектни   қатъий   таниб   олганлиги   тўғрисидаги   қисқача
тасдиғи   билан   чекланиб   қолмаслиги   лозим.   Терговчи   таниб   олувчи   берган фикрларига   қўшимча   тарзда   объектни   айнан   қандай   белгиларига   кўра
таниганлигини тушунтириб беришни талаб қилиши лозим. 
Лекин   таниб   олувчи   объектнинг   таниб   олишга   имкон   берган
хусусиятларини   аниқ   айтиб   беролмаслиги   натижасида   таниб   олиш
хулосалари   доимо   ноаниқ   бўлади,   деган   хулосага   ҳам   келмаслик   лозим.
Таниб   олиш   бундай   ҳолларда   тўғри   бўлиши   мумкин.   Бироқ   бундай   ноаниқ
таниб   олиш   таниб   олувчининг   кўрсатувларини   текшириш   ва   баҳолашни
қийинлаштиради, уларнинг ишончлилигини шубҳа остига қўяди. Шу сабабли
терговчи таниб олиш учун кўрсатишдан олдин таниб олувчини бу ҳаракатга
тайёрлаши,   яъни   унга   қонундаги   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   тартибини,
унинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   тушунтириши,   орадан   анча   вақт   ўтган
бўлса,   унинг   илгари   берган   кўрсатувларини   сўроқ   баённомаларидан   ўқиб
бериш   орқали   ҳодисани   ёдига   солиши   мақсадга   мувофиқдир.   Бу   борада
В.И.Батищевнинг   қуйидаги   фикрлари   ўринлидир:   «Зарур   ҳолларда
жабрланувчи, гувоҳга иш материалларида, энг аввало ўз кўрсатувларида қайд
этилган маълумотлар тўғрисида эслатиб ўтиш мумкин.» 1
 
Таниб   олиш   учун   кўрсатиш   вақтида   ҳам   ЖПКнинг   102-моддасидаги
ишора   қилувчи   саволлар   беришга   йўл   қўйилмаслиги   қоидаси   амал   қилади.
Масалан,   «мана   шу   эмасми»,   «бунисими   ёки   мана   бунисими»   каби   ишора
қилувчи саволлар таниб олувчини беихтиёр қайсидир ишга алоқаси бўлмаган
объектни   кўрсатишга   мажбур   этади.   Ваҳоланки,   таниб   олувчи   кузатган
объект таниб олиш учун кўрсатилган объектлар орасида бўлмаслиги мумкин.
 
1   Батищев   В.И.   Раскрытие   и   расследование   преступлений,   совершенных   одними   и   теми
же лицами. – Воронеж: ВГУ, 1992. –Б.117.  2. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш 
Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун
кўрсатиш   тўғрисида   ЖПКнинг   131-моддасида   назарда   тутилган   тартибда
баённома тузилади. 
Барча   ҳолларда   баённомага:   таниб   олувчи,   таниб   олиш   учун   кўрсатиш
шароити,   жараёни   ва   натижалари,   таниб   олиш   учун   кўрсатилган   шахслар,
уларнинг   ёши,   бўйи,   миллати,   турар   жойи,   кўзга   ташланувчи   белгилари,
кийимлари;   таниб   олиш   учун   кўрсатилган   нарсалар   тавсифи;   таниб   олиш
учун   кўчмас   объектлар   кўрсатилганда   эса,   шунингдек   таниб   олувчи
кўрсатган   йўналишлар   ва   изланаётган   объектга   бирор   аниқ   жойдан   бориш
йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим. 
Н.А.   Селиванов   айтганидек,   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   баённомаси
худди бошқа тергов ҳаракатлари баённомаларидек уч - кириш, тавсиф ва 
якуний қисмлардан иборат бўлади.
Баённоманинг кириш қисмида унинг тузилган жойи, санаси, бошланган
ва   тамом   бўлган   вақти,   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ўтказган   шахснинг
лавозими,   унвони   ва   фамилияси,   шунингдек   холислар   ва   бошқа
иштирокчиларнинг   (мутахассис,   таржимон,   педагог,   ҳимоячи   ва   бошқ.)
фамилияси,   исми   ва   отасининг   исми   кўрсатилади.   Холислар   ЖПКнинг
74моддаси   талаблари   тушунтирилганлиги   тўғрисида   баённомага   имзо
чекадилар.   Мутахассисларга   ЖПКнинг   70-моддасидаги   ҳуқуқ   ва
мажбуриятлари тушунтирилади. 
Шахсни   таниб   олиш   учун   кўрсатишда   статистларнинг   сони,   уларнинг
исми, фамилияси, шунингдек гумон қилинувчининг исми, фамилияси ва 
отасининг исми кўрсатилади ҳамда унга ЖПКнинг 48-моддасидаги ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тушунтирилганлиги қайд этилади. 
Тавсиф   қисми   ўз   навбатида   икки   бўлимдан   иборат.   Биринчи   бўлимдан
таниб олувчининг шахси, таниб олинадиган объект ва ёруғликнинг характери
тўғрисидаги   маълумотлар   ўрин   олади.   Агар   объект   таниб   олиш   учун жабрланувчи   ёки   гувоҳга   кўрсатилаётган   бўлса,   уларга   ёлғон   гувоҳлик
берганлик ва гувоҳлик беришдан бош тортганлик учун ЖКнинг 238,240-
моддаларига   асосан   жавобгарликка   тортилиши   ҳақида
огоҳлантирилганлигини   қайд   этиш   ҳамда   таниб   олувчилар   бу   ҳолатни   ўз
имзолари   орқали   тасдиқлашлари   зарур.   Шунингдек,   таниб   олинадиган
шахсга   хоҳлаган   жойни   эгаллаши   мумкинлиги,   унинг   қайси   рақам   остидаги
ўринни танлаганлиги қайд этилади. 
Буюмларни   таниб   олиш   учун   кўрсатишда   баённомада   уларнинг   номи,
шакли,   ранги,   қандай   материалдан   тайёрланганлиги   ва   бошқа   хусусиятлари
кўрсатиб ўтилади. 
Таниб   олиш   учун   фотосуратлар   кўрсатилган   бўлса,   баённомага
фотожадвал илова қилиниши лозим. 
Тавсиф   қисмининг   иккинчи   бўлимида   таниб   олувчининг   таниб   олиш
натижалари   тўғрисидаги   кўрсатувлари   қайд   этилади.   Таниб   олувчининг
кўрсатувлари,   шунингдек   унга   суриштирувчи,   терговчи,   суд,   тарафлар   ёки
бошқа   шахслар   томонидан   берилган   саволлар   ва   қайтарилган   ЖПКнинг
106моддасида   назарда   тутилган   қоидаларга   риоя   қилинган   ҳолда   биринчи
шахс номидан, сўзма-сўз баённомага ёзиб борилади. 
Масалан,   шахсни   таниб   олиш   учун   кўрсатишда   таниб   олувчининг
кўрсатувлари   баённомада   қуйидагича   ёзилиши   мумкин:   «Мен,   Анвар
Халилович   Асқаров,   таниб   олиш   учун   кўрсатилган   учта   шахсдан   биринчи
рақамда   ўтирган   шахснинг   юз-кўзидан,   қошидан,   бурни   ва   қулоғидан
танийман.   Айнан   шу   шахсни   қўшнимиз   Комиловлар   уйининг   олдида,
уларникига босқинчилик жинояти бўлишидан 4-5 кун аввал кўрганман».  18
 
Баённомада   «шунга   ўхшаш»,   «деярли   ўхшайди»   деган   жавоблар
аниқлаштирилиши   ва   уларга   тушунтиришлар   берилиши   лозим.   Таниб
олувчининг  кўрсатувларини   баённомага  қатъий   тарзда   ўзгартириб  ёзиш  ман
этилади. Масалан, «танидим» сўзини «қатъий танидим» шаклида ёзишга йўл
қўйилмайди.   Бу   ҳолат   мазкур   тергов   ҳаракатининг   далилий   аҳамиятига
салбий таъсир кўрсатади. Таниб олувчи ҳақиқатан шахс ёки буюмни қатъий ёки   аниқ   таниб   олса,   унинг   қайси   белгиларига   кўра   таниб   олгани   қайд
этилиши   лозим.   Масалан:   «Мен,   Л.   Б.   Комилова   таниб   олиш   учун
кўрсатилган   учта   бир   хилдаги   видеомагнитофон   орасидан   учинчи   рақамда
турган   магнитофонни   танидим.   Книнг   қопқоғига   ўғлим   Санжар   наклейка
ёпиштириб   қўйган   эди,   ҳозирда   ўша   наклейка   йўқ,   кўчириб   ташланибди,
лекин   ўрни   турибди.   Бундан   ташқари   магнитофонни   кассета   соладиган
жойининг   дарз   кетганидан   танидим.   Синглимнинг   тўйи   туширилган
кассетани   кўрамиз   деганимизда   шу   жойни   мен   ўзим   синдириб   қўйган   эдим.
Ўшанда   синмаган,   лекин   дарз   кетган   эди.   Шу   белгилардан   таниб   олдим,
адашаётганим йўқ. Айнан шу видемагнитофон бизники. Уйимизда 
Илмий-техника   воситаларидан   фойдаланиш,   далилларни   топиш,
текшириш   ва   ишга   қўшиш   учун   зарур.   Илмий-техника   воситаларидан
фойдаланган терговчи рад қилиб бўлмайдиган далилларга эга бўлади. Бунинг
учун   у   қуйидаги   шартларга   риоя   қилиши   лозим:   1)   илмий-техника
воситаларидан фойдаланганда уни сифатига эътибор бериш; 2) илмийтехника
воситаларидан   фойдаланилаётганлиги   тўғрисида   ҳаракат   иштирокчиларини
хабардор   қилиш;   3)   илмий-техника   воситалари   орқали   тўпланган
маълумотларни   холисларнинг   иштирокида   ишга   қўшиш   ва   ҳ.к.   Терговчи
илмий-техника воситаларидан фойдаланишда мутахассисларни жалб қилиши
мумкин. 
Таниб   олиш   учун   кўрсатишга   мўлжалланган   фотосуратлар   кўргазмали
материал бўлиб, у таниб олиш учун кўрсатиш тартибига риоя қилинганлиги
ҳамда таниб олувчилар кўрсатувларининг тўғрилигини текшириш имконини
беради. 
Таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракати   давомида   қуйидаги   ҳолатлар
фотосуратларда   акс   эттирилиши   мумкин:   объект   кўрсатилаётган   жойдаги
шароит; кўрсатилаётган объектлар гуруҳининг таниб олиниши лозим бўлган
объект   билан   биргаликдаги   кўриниши;   таниб   олинадиган   объектларнинг
бошқаларидан алоҳида тасвири; объектнинг таниб олувчига таниш имконини
берган   алоҳида   белги   ёки   хусусиятлари.   Бир   гуруҳ   объектлар   суратга олинаётган   вақтда   имкон   борича   уларнинг   барчасига   тартиб   рақами
қўйилиши  мақсадга  мувофиқдир.   Фотосуратга  олишнинг  бундай   тури  таниб
олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатининг   холисоналигини   тўғри   баҳолаш   ва
текшириш учун кўргазмали материал вазифасини ўтайди. 
Объектларни фотосуратлари бўйича таниб олиш учун кўрсатишда имкон
борича   рангли   фотосуратлардан   фойдаланиш   мақсадга   мувофиқдир,   чунки
бундай   суратларнинг   оддий,   оқ-қора   тасвирдаги   фотосуратлардан   афзаллик
томонлари кўп. Рангли фотосурат ўзида суратга олиаётган объектнинг кўплаб
хусусиятларини ифодалайди ва бу билан таниб олишни осонлаштиради. Оқ-
қора   тасвирдаги   суратда   эса   объект   нейтрал-кул   ранг   шкаланинг   турли
зичликларида ифода этилади, шунинг учун ҳам бундай таниб олишда жиддий
хатоликларга   йўл   қўйилиши   эҳтимолдан   холи   эмас.   Масалан,   объектни
рангидан таниб олиш лозим бўлган ҳолларда рангли фотосуратлар жуда катта
далилий аҳамиятга эга. 
Таниб   олиш   учун   кўрсатишда   масштабли   фотосуратга   олишни   қўллаш
ҳам самаралидир. Масштабли фотосуратлардан фойдаланилганда объектнинг
ўлчамлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлинади, бу эса таниб олувчининг
кўрсатувларини   баҳолашда   муҳим   ўрин   тутади.   Афсуски,   амалиётда
масштабли   фотосуратга   олишдан   кўпроқ   буюмларни   таниб   олиш   учун
кўрсатишда   фойдаланилади.   Фикримизча,   фотосуратга   олишнинг   бундай
усулидан шахсни фотосурати бўйича таниб олиш лозим бўлган ҳолларда ҳам
фойдаланилиши мақсадга мувофиқ, чунки таниб олувчининг кўрсатувларини
баҳолаш   чоғида   шахснинг   бўйи   тўғрисидаги   аниқ   маълумотлар   талаб
қилиниши мумкин. 
Бироқ   фотосуратларни   таниб   олиш   учун   кўрсатишнинг   жиддий
камчилиги   бор.   Уларда   ташқи   қиёфанинг   барча   белгилари   ва   шахсни   тўғри
таниб   олиш   учун   муҳим   бўлган   динамик   хусусиятлар   (букрилик,   нигоҳлар,
кулги   ва   ҳ.к.)   ифода   этилмайди.   Видеоёзувдан   фойдаланиш   эса   таниб
олувчига   шахснинг   статик   белгилари   билан   бирга   унинг   динамик   белги   ва
хусусиятларини   тўла   ҳажмда   намойиш   этиш   имконини   беради.   Видеоёзув орқали   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатининг   ўтказилиш   жараёни   ва
унинг натижаларини акс эттириш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракатини ўтказиш
ва   унинг   натижаларини   процессуал   мустаҳкамлашда   замонавий
илмийтехника   воситаларидан   кенг   фойдаланиш   ушбу   ҳаракат   натижасида
олинган маълумотларнинг далилий аҳамиятини орт тиради.   Хулоса
 Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари 
жиноят процессида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги қоидаларни 
такомиллаштиришни ва жиноят судлов ишларини юритиш сифатини 
оширишни талаб қилмоқда. Бу вазифаларни самарали ҳал этишда тергов 
ҳаракатларининг тўғри ҳамда қонунга мувофиқ тарзда ўтказилиши ҳам 
муҳим ўрин тутади. 
Тадқиқот   давомида   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   тарзидаги   тергов
ҳаракати   ўтказилиши   билан   боғлиқ   бўлган   масалалар   амалдаги   ЖПК   ҳамда
тергов   органлари,   суд   идораларининг   амалий   тажрибаси   орқали   таҳлил
этилди.   Қуйида   тадқиқот   давомида   вужудга   келган   таклиф,   тавсия   ва
фикрмулоҳазаларимизни баён этамиз. 
ЖПКнинг   127-моддаси   тўртинчи   қисмида   шахсни   таниб   олиш   учун
кўрсатишнинг   иложи   бўлмаганда   ёхуд   хавфсизликни   таъминлаш   мақсадида
унинг   фотосуратидан   фойдаланиш   мумкин,   дейилган.   Таъкидлаш   жоизки,
таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракати   салбий   натижалар   беришининг
сабабларидан   бири   -   таниб   олувчининг   таниб   олинадиган   шахсдан
хавфсираши,   қўрқишидир.   Чунки   таниб   олинган   шахс   жиноий   таъқибдан
халос   бўлганидан   кейин   таниб   олган   шахсдан   ўч   олиши   эҳтимоллигини
инкор   этиб   бўлмайди.   Бизнингча,   таниб   олиш   учун   кўрсатиш   ҳаракатида
имкон   қадар   таниб   олинувчи   шахс   таниб   олувчини   кўра   олмаслиги   учун
шароит яратилиши лозим. Бунинг учун телеалоқа тизимлари, бир томонлама
кўринадиган ойналар, видеқурилмалардан фойдаланиш юқори самара беради.
Хулоса   қилиб   айтганда,   билиш   ва   далиллар   назарияси,   исботлаш
(далилларни   тўплаш,   текшириш   ва   баҳолаш)   таниб   олиш   учун   кўрсатиш
ҳаракатини   ўтказишнинг   услубий   асослари   бўлиб   хизмат   қилади.   Амалиёт
ходимлари   томонидан   ушбу   билимларни   мукаммал   тарзда   эгалланганлиги
тергов   ҳаракатининг   муваффақиятига   омил   бўлади,   уларга   иш   учун   ўта
аҳамиятли   бўлган   ҳолат   ва   фактларни   назардан   қочирмаслик   имконини
беради.  Ўйлаймизки,   юқорида   кўрсатилган   ва   тадқиқотда   кўриб   чиқилган
масалаларнинг   ечими   амалиётда   жиддий   хатоларга   йўл   қўймаслик,   тергов
ҳаракатларини   ўтказишда   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини
мустаҳкам ҳимоя қилишга ҳисса бўлиб қўшилади. 
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Иноғомжонова   З.Ф.   Жиноят   процесси:   (Махсус   қисм):   Юридик   институт
ва факультетлари талабалари учун дарслик. – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2008. 382
бет 
2. Абдумажидов  Ғ.А.,  Алимова Р.А.,  Норбоев А.  ва бошқалар. 
3. Криминалистика. Дарслик 1-қисм. –Т.: Адолат, 2003. –Б. 178. 
4. Батищев   В.И.   Раскрытие   и   расследование   преступлений,   совершенных
одними и теми же лицами. – Воронеж: ВГУ, 1992. –Б.117 
5. Леви   А.А.   и   др.   Получение   и   проверка   показаний   следователем.   –   М.:
Юрид. лит., 1987. –Б.43. 
6. Норбоев А.Н., Алимова Р.А. ва бошқалар. Криминалистика техникаси. –Т.:
Қатортол-Камолот, 1999. –Б.103. 
7. Самошина   З.Г.   Вопросы   теории   и   практики   предъявления   для   опознания
на предварительном следствии. – М.: МГУ, 1991. –Б. 16. 
8. Селиванов   И.А.,   Снетков   В.А.   Руководство   для   следователей.   –М.:
ИНФРА-М, ИПК Лига Разума, 1997. –Б.264 
9. б.